Part 12
6Ер юзида
ўрмалаган
нарса борки,
уларнинг ризқи
Аллоҳнинг
зиммасидадир.
У уларнинг
турар жойларини
ҳам, борар
жойларини ҳам
билур. Ҳаммаси
очиқ-ойдин
китобдадир.
7У
сизлардан қайсингизнинг
амали яхшироқ
эканини
синаб кўриш
учун олти
кунда осмонлару
ерни яратди.
Ўшанда арши
сув устида эди.
Агар сен:
«Сизлар
ўлимдан
кейин,
албатта, қайта
тирилтириласизлар»,
десанг, куфр
келтирганлар,
албатта: «Бу
очиқ-ойдин сеҳрдан
ўзга нарса
эмас», дерлар.
(Бу оятда ҳам
Аллоҳ
таолонинг
таърифи
давом этмоқда.
Аллоҳ
осмонлару
ерни олти
кунда
яратган
зотдир. Бу ҳақда
ўтган Юнус
сураси
тафсирида
батафсил гапирилган.
Ушбу оятда
эса,
осмонлару
ерни яратишдан
мақсад
одамлардан қайсилари
яхшироқ
амаллар қилишини
синаб кўриш
эканлиги
таъкидланмоқда.
Шунингдек,
Аллоҳнинг
арши ва унинг
турган жойи ҳақида
ҳам маълумот
келмоқда:
Демак, Аллоҳ
таоло
осмонлару
ерни яратган
вақтда унинг
арши сув
устида
бўлган экан.
Шунинг ўзини
билишимиз
кифоя. Аллоҳнинг
арши бор
экан. Ўша
пайтда бу арш
сувнинг
устида
турган экан.
Бўлди, бундан
бошқаси ортиқча.
Бунақа ғайбиётга
тегишли
масалалар
атрофида овора
бўлиб, вақт
ва ақл-заковотни
бехуда
сарфлагандан
кўра, кўпроқ
яхши амалларни
қилиб,
синовдан
яхши ўтишга
уринган маъқул.)
8Агар Биз
улардан
маълум
муддатгача
азобни
кечиктирсак,
албатта,
улар: «Уни
нима тўхтатиб
турибди?»
дерлар. Огоҳ
бўлингларким,
у келган
кунда
улардан қайтарилмас
ва уларни
ўзлари истеҳзо
қилиб юрган
нарса ўраб
олур.
9Агар
инсонга Ўз
томонимиздан
роҳатни
тоттириб,
сўнгра ундан
уни тортиб
олсак,
албатта, у
ноумид ва
ношукр бўлур.
10Агар унга
етган қийинчиликлардан
сўнг неъмат
тоттирсак, албатта:
«Мендан
ёмонликлар
кетди»,
дейдир. Албатта,
у хурсанд ва
фахрлидир.
11Магар
сабр қилганлар
ва яхши
амаллар қилганлар,
ана ўшаларга
мағфират ва
катта ажр
бор.
12Эҳтимол
сен уларнинг:
«Унга хазина
туширилса эди»
ёки «У билан
бирга
фаришта
келса эди», деганлари
учун ўзингга
ваҳий қилинган
нарсанинг
баъзисини
тарк қилмоқчи
бўларсан ёки
ундан
юрагинг сиқилар.
Сен огоҳлантирувчисан,
холос. Аллоҳнинг
Ўзи ҳамма
нарсага
вакилдир.
(Албатта,
кофир ва мушриклар
қанчалик
шаккоклик қилмасинлар,
қанчалик
таклифлар
киритмасинлар,
Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) эътиқодларига
зарар етказа
олмайдилар. У
киши Қуръоннинг
баъзисини
тарк этмоқчи ҳам
бўлмайдилар,
ундан
юраклари сиқилмайди
ҳам. Аммо бу
оят у кишига
ва у киши орқали
барча
мўмин-мусулмонларга
тасалли, панд-насиҳат
бўлиб келмоқда.
Яъни,
мушриклар қанчалар
ёмонлик қилсалар
ҳам, сизлар
сабр қилинглар,
сиқилманглар,
демоқда.)
13Ёки: «Ўзи тўқиб
олди»,
дерларми?
Сен: «Бас, агар
ростгўй бўлсаларингиз,
Аллоҳдан бошқа
кимни чақиришга
қодир
бўлсангиз, чақириб,
бунга ўхшаш
ўнта тўқилган
сура
келтиринг-чи»,
дегин.
(Мушрикларнинг
аввалги
оятда келган
«Пайғамбарга
хазина
туширса ёки у
билан бирга фаришта
ҳам Пайғамбар
этиб
юборилсагина
унга
эргашамиз», деган
мантиқсиз
гаплари
етмаганидек,
улар: «Қуръонни
Пайғамбарнинг
ўзи тўқиб
олган», ҳам
дейдилар.
Бундан ҳам
аччиғинг чиқмасин,
хафа бўлма.
«Аллоҳдан бошқа
кимни чақиришга
қодир
бўлсангиз, чақириб,
бунга ўхшаш
ўнта тўқилган
сура
келтиринг-чи»,
дегин.)
14Агар
жавоб бера
олмасалар,
бас,
билингки, у фақатгина
Аллоҳнинг
илми ила
нозил қилингандир.
Ундан ўзга
бирон илоҳ йўқдир.
Энди
мусулмон
бўларсизлар?!
15Кимки бу
дунё ҳаётини
ва унинг
зийнатини хоҳласа,
бу борадаги
амалларининг
(самараси)ни
тўлиқ
берурмиз.
Улар бунда
камситилмаслар.
16Ана
ўшаларга
охиратда
дўзах
оловидан бошқа
ҳеч вақо йўқдир.
Бу дунёда қилган
ишлари ҳабата
бўлди ва қилган
амаллари
ботил бўлди.
17Ўз
Роббидан аниқ
ҳужжатга эга
бўлган, унга
ўша
(Робб)нинг
Ўзидан гувоҳ
эргашган ва
у(гувоҳ)дан
олдин
Мусонинг
китоби имом
ва раҳмат ҳолида
унга (шоҳид)
бўлган
кишига (куфр
келтирилади)ми?
Ана ўшалар
у(шоҳид)га
иймон
келтирарлар.
Гуруҳлардан
ким унга куфр
келтирса,
унга ваъда қилинган
жой жаҳаннамдир.
Сен у ҳақда
шак-шубҳада
бўлма!
Албатта, у
Роббингдан
келган ҳақдир.
Лекин
одамларнинг
кўплари
иймон келтирмаслар.
(Қуръони
Каримдан
олдин
Мусонинг (а.с.)
китоби
Таврот ҳам
имом ва раҳмат
бўлган ҳолида
Муҳаммаднинг
(с.а.в.)
охирзамон
Пайғамбари
бўлишларига
гувоҳ бўлган
эди. Ана
шундай
кишига куфр
келтирадиларми?!
Қуръонга
иймон
келтирмасдан
жаннатга киришни
ҳеч ким
хаёлига ҳам
келтирмасин.
Албатта, Пайғамбармиз
(с.а.в.) ҳеч қачон
Қуръони
Каримнинг ҳақ
эканлигига
шак-шубҳа қилмаганлар.
Аммо бу
сўзлар ўша
даврдаги оғир
ҳолатни
енгиллатиш
учун айтилмоқда.
Чунки у
пайтда
одамлар
Исломга қаршилик
қилиб, даъват
ишлари
юришмай
туриб қолган
эди. Аллоҳ
таоло Пайғамбарига
ва оз сонли
мўмин
бандаларига
тасалли
бериб, бу ҳолатдан
ҳайрон
бўлмасликларини
уқдирмоқда.
Нимага Қуръон
иши тўхтаб қолди,
деб ўйлама,
Аллоҳ хоҳлаган
вақтида
юришиб
кетади.)
18Аллоҳга
нисбатан ёлғон
тўқиган
кимсадан ҳам
золимроқ
одам борми?
Ана ўшалар
Роббиларига
рўбарў қилинурлар
ва гувоҳлар:
«Анавилар
Роббилари
шаънига ёлғон
гапирганлардир.
Огоҳ
бўлингким,
Аллоҳнинг
лаънати
золимларгадир»,
дерлар.
19Улар Аллоҳнинг
йўлидан
тўсарлар ва
унинг эгри
бўлишини хоҳларлар
ҳамда улар
охиратга
куфр
келтирувчи
кимсалардир.
20Ана
ўшалар ер
юзида қочиб қутилувчи
бўла
олмадилар,
уларга Аллоҳдан
ўзга дўст ҳам
бўлмади, азоб
бир неча
баробар қилинур.
Улар
эшитишга қодир
бўла
олмадилар ва
кўра
олмадилар ҳам.
21Ана
ўшалар
ўзларига
зиён қилганлардир
ва тўқиган
нарсалари
улардан ғойиб
бўлди.
22Шак-шубҳасиз,
албатта, улар
охиратда яна ҳам
кўпроқ зиён
кўргувчилардир.
23Албатта,
иймон
келтирганлар,
яхши амаллар қилганлар
ва
Роббиларига
ишонч ила
бўйинсунганлар,
ана ўшалар
жаннат
эгаларидир.
Улар унда
абадий қолурлар.
24Бу икки
гуруҳнинг
мисоли худди
кару кўр ҳамда
эшитувчи ва кўрувчига
ўхшайдир.
Улар
бир-бирларига
баробар бўла
оладиларми?
Ибрат
олмайсизларми?
(Кофир билан
мўминнинг
орасида ер
билан осмонча
фарқ бор.
Кофир кўр ва
кар одамга
ўхшайди.
Мўмин эса,
кўзи, қулоғи
бутун, ҳам
кўриб, ҳам
эшитадиган
одам кабидир.
Куфри туфайли
қалб кўзи
кўр, ибрат қулоғи
кар бўлиб қолган
кофир бу
дунёнинг ҳақиқатини
кўролмайди,
эшитолмайди. Ҳаммаёққа
урилиб,
туртилиб-суртилиб
юради. Иймони
сабабли қалб
кўзи ва ибрат
қулоғи очиқ
бўлган мўмин
эса, ҳамма
нарсани
кўриб,
эшитиб, яхши
йўлни танлаб,
тўғри ва шаҳдам
юради.)
25Албатта,
Биз Нуҳни ўз қавмига:«Албатта,
мен сизларга
очиқ-ойдин
огоҳлантирувчиман.
26Аллоҳдан
ўзгага ҳеч
ибодат қилманглар,
албатта, мен
сизларга
аламли кун
азоби
бўлишидан қўрқаман»,
дедириб
юбордик.
27Унинг қавмидан
куфр келтирган
зодагонлар:
«Биз сени ҳам
фақат
ўзимизга
ўхшаган одам
эканингни
кўряпмиз,
сенга
ичимиздан
эси паст
пасткашларимизгина
эргашаётганини
кўряпмиз,
сизларнинг
биздан устун
фазлингизни
кўрмаяпмиз,
балки
сизларни ёлғончи
деб
ўйлаяпмиз»,
дедилар. (Нуҳнинг
(а.с.)
гапларига қавм
номидан
уларнинг
корчалонлари,
оғзи ботир
зодагон
бошлиқлари
жавоб берди.
Диққат билан
разм солсак,
уларнинг
жавоблари барча
кофир, саркаш
қавмларнинг
ўзларига
келган Пайғамбарларга
берган
жавобларига
ўхшашини кўрамиз:
Уларнинг
фикрича,
камбағал
кишилар
пасткаш ва ақли
оз ҳисобланади.
Шунинг учун
камбағал
бўлиб қолган,
дейишади. Ўша
камбағаллар
аралашган ҳар
бир ишга
хосиятсиз иш
деб қарашади.
Аслида эса,
камбағалларнинг
қалбини
бойлик, айшу
ишрат ва
мутакаббирлик
бузмагани
учун улар илоҳий
даъватларга
тез жавоб
берадилар.
Буни бой-зодагонлар
тамоман
тескари
тушунадилар.)
28У:«Эй қавмим,
айтинг-чи,
агар мен
Роббимдан
аниқ ҳужжатга
эга бўлган
бўлсам ва У
менга Ўз ҳузуридан
раҳмат
берган
бўлса-ю,
сизга махфий қолган
бўлса, уни
сизга, агар ёқтирмасангиз
ҳам,
мажбурлаймизми?!
29Эй қавмим,
бу (даъватим)
учун сиздан
мол сўрамайман.
Менинг ажрим
фақат Аллоҳнинг
зиммасида.
Мен иймон
келтирганларни
қувловчи
эмасман.
Албатта, улар
Роббиларига
рўбарў
бўлувчилардир.
Аммо мен
сизларнинг
жоҳил қавм
эканингизни
кўрмоқдаман».
(Эй қавмим,
менинг сиз
учун
куюнаётганимни
ўзингизча ҳар
хил
тушунманг.
Мен
сизларнинг
иймонли бўлиб,
саодатга
эришишингизни
истайман, холос.
Ажрни Аллоҳ
беради, сиз
бермайсиз,
хавотирланманг.
Сенга
пасткашларгина
эргашаётганини
кўряпмиз,
деганингиз
учун,
сизларга ёқиш
мақсадида
ёки сизларни
рози қилиш
учун: «Мен
иймон
келтирганларни
қувловчи
эмасман». Мен
учун
бой-камбағал
барибир, муҳими,
иймон
келтириш. Ҳамма
гап иймонда.
Шунингдек,
улар мен учун
иймон
келтирган
эмаслар,
уларнинг иймон
келтиришлари
Аллоҳга боғлиқ.
Қадр-қийматни
пул-мол билан
ўлчаб
юрибсиз.
Одамлар
Роббиларига
рўбарў
келишларини
англамай, жоҳиллик
қилмоқдасиз.)
30Эй қавмим,
агар уларни қувсам,
ким менга
Аллоҳ(азобидан)дан
(қутулишга)
ёрдам беради?
Ўйлаб
кўрмайсизларми?»
31Мен
сизларга: «Ҳузуримда
Аллоҳнинг
хазиналари
бор»,
демайман. Ғайбни
ҳам
билмайман.
«Мен
фариштаман»,
демайман. «Кўзингизга
ҳақир
кўринаётганларга
Аллоҳ ҳаргиз
яхшилик
бермайди»,
демайман.
Уларнинг
дилларида
нима
борлигини
Аллоҳ яхши
биладир. Акс ҳолда,
мен, албатта,
золимлардан
бўлиб қоламан»,
деди. (Ушбу
ояти
каримада Нуҳнинг
(а.с.) ўз
шахслари ва
Пайғамбарликлари
хусусиятларини
қавмларига қандай
васф қилиб
берганлари
баён қилинмоқда.)
32Улар: «Эй Нуҳ,
батаҳқиқ, сен
биз билан
тортишдинг,
кўп тортишдинг.
Энди, агар
ростгўйлардан
бўлсанг,
бизга ваъда қилаётган
нарсангни
келтир»,
дедилар.
33У: «Уни
сизларга,
агар хоҳласа,
фақат Аллоҳгина
келтирур ва
сизлар қочиб қутулувчи
эмассиз.
34Ва агар
Аллоҳ
сизларни
йўлдан
оздиришни
истаса, мен
насиҳат қилишни
хоҳлаганим
билан насиҳатим
сизларга
манфаат
бермайди. У
сизнинг Роббингиздир
ва Унга қайтарилурсиз»,
деди.
35Ёки: «Уни тўқиб
олди»,
дейдиларми?
Сен:«Агар уни
тўқиб олган
бўлсам,
жиноятим ўз
зиммамда ва
мен сиз қилаётган
жиноятдан
холидирман»,
деб айт.
36Ва Нуҳга: «Қавмингдан
аввал иймон
келтирганлардан
бошқа ҳеч ким
иймон
келтирмас ва
уларнинг қилмишларидан
қайғуга
тушмагин.
37Бизнинг
риоятимиз ва
ваҳиймиз ила
кема ясагин ҳамда
зулм қилганлар
тўғрисида
Менга гап
очмагин,
албатта, улар
ғарқ
бўлгувчилардир»,
деб ваҳий қилинди.
38У кема
ясамоқда. Ўз қавмидан
бўлган
зодагонлар қачон
олдидан
ўтсалар, уни
масхара қилдилар.
У: «Агар бизни
масхара қилсангиз,
биз ҳам худди
сиз бизни
масхара қилганингиздек
сизларни
масхара қиламиз.
39Бас, яқинда
кимга
шарманда қилувчи
азоб
келишини ва
кимнинг
устига муқим
азоб
тушишини
билиб
олурсиз»,
деди.
40Токи
Бизнинг
амримиз
келиб, таннур
фаввора
отганда:
«У(кема)га ҳар
нарсадан бир
жуфтдан ва аҳлингдан
аввал сўз
кетмаганини
ва иймон келтирганларни
ол», дедик. У
билан бирга
иймон келтирганлар
жуда оз эди.
(Нуҳ (а.с.)
оиласидан ҳалок
бўлишга сўз
кетиб қолганлар–хотини
билан бир ўғли.
Уларни
кемага
олмасликни
амр қилинди. Ҳа,
Нуҳ (а.с.) узоқ
вақт–эллик
санаси кам
минг йил
даъват қилишларига
қарамай,
саркаш қавмнинг
озгинасидан
бошқаси иймонга
келмади. Шу
сабаб ила бу
тузалмас дардисарларни
дунё
танасидан
бутунлай
кесиб ташлаш
учун Аллоҳ ҳаммасини
ғарқ этишни
ирода қилди.)
41Ва у:
«Кемага
мининглар,
унинг юриши ҳам,
туриши ҳам
Аллоҳнинг
исми ила
бўлур.
Албатта,
Роббим мағфиратли
ва раҳмлидир»,
деди.
42Ва у(кема)
уларни тоғлардек
тўлқинда
олиб
кетаётганида,
Нуҳ бир четда
турган ўғлига:
«Эй ўғлим, биз
билан бирга
мингин,
кофирлар
билан бирга
бўлмагин»,
деди. (Нуҳ (а.с.)
ва шериклари
нажот
кемасига
минганларидан
сўнг, ўғиллардан
бирининг бир
четда
ажралиб
турганини
кўрдилар. Даҳшатли
тўфондан-да
оталик меҳрлари
устун келиб:
«»бир четда
турган ўғлига:
«Эй ўғлим, биз
билан бирга
мингин,
кофирлар
билан бирга
бўлмагин»,
деди»лар.)
43У (ўғил): «Тоққа
жойлашиб
олсам, мени
сувдан сақлайдир»,
деди. У эса:
«Бугун Аллоҳнинг
амридан сақловчи
йўқдир. Магар
кимни раҳм қилсагина
(сақлар)», деди.
Шунда
ораларини
тўлқин тўсди
ва у(ўғил) ғарқ
бўлганлардан
бўлди. (Кофир
бўлгандан
кейин қийин
экан. Улуғ
Пайғамбар
бўлмиш
отанинг
гапини
эшитиб туриб ҳам,
бостириб келаётган
даҳшатли
тўфонни
кўриб туриб ҳам:
«Тоққа
жойлашиб
олсам, мени
сувдан сақлайди»,
деди.)
44«Эй ер,
сувингни
ютгин, эй
осмон,
ўзингни тутгин»,
дейилди. Сув қуриди.
Фармон
бажарилди ва
(кема) Жудий
(тоғи)га
жойлашди. Ҳамда
«Золим қавмлар
йўқолсин!»
дейилди.
45Нуҳ
Роббига нидо қилиб:
«Роббим,
албатта, ўғлим
аҳлимдандир,
албатта,
ваъданг ҳақдир
ва Сен ҳукм қилгувчиларнинг
энг ҳикматлисисан»,
деди. (Яъни, бу
билан Нуҳ (а.с.),
эй Роббим,
сен менга аҳлингни
қутқараман,
деб ваъда
берган эдинг,
ўғлим аҳлимдан-ку,
ўша боламни
менга бергин,
ўзинг ҳикмат
ила ҳукм чиқаргувчи
зотсан, демоқчилар.)
46У зот: «Эй
Нуҳ, албатта
у(ўғил) аҳлингдан
эмас.
Албатта, у
яхши амал
эмасдир. Ўзингнинг
илминг
бўлмаган
нарсани зинҳор
сўрамагин.
Мен сенга жоҳиллардан
бўлмаслигингни
насиҳат қиламан»,
деди. (Унинг қилган
иши яхши
эмас. У
кофирлик қилди.
У кофирлиги
билан сенинг
аҳлингдан
бўла олмайди.
Иймони
борлар сенинг
аҳлинг
бўлади.
Билмаган
нарсаларингни
сўрайвериб,
жоҳиллар қаторига
қўшилиб қолмагин,
дейман. Мисол
учун, юқоридаги
саволинг
билан
инсонлар
орасидаги ҳақиқий
алоқа иймон
алоқаси
эканидан, аҳл
деганда
кимни
эътиборга
олиш
кераклигидан,
Аллоҳ Ўз
ваъдасини қандай
бажарганидан
бехабарга–жоҳилга
ўхшаб
кўриняпсан. Ҳолбуки,
Аллоҳ
иймонли қалблар
ўртасидаги
риштани ҳар қандай
алоқадан
устун қўяди,
аҳл деганда,
иймонли аҳлни
кўзда тутади.
Аҳлингни қутказишга
ваъда берган
бўлса, сенга ҳақиқий
аҳл
бўлганларни
тўфон
балосидан
халос этиб қўйди.)
47У: «Роббим,
мен ўзимнинг
илмим
бўлмаган
нарсани
сендан
сўрамоқдан
паноҳ
тилайман.
Агар мени мағфират
қилмасанг ва
менга раҳм
кўрсатмасанг,
зиён
кўргувчилардан
бўламан»,
деди.
48«Эй Нуҳ,
Биздан сенга
ва сен билан
бирга бўлган
умматларга
бўлган
тинчлик ва
баракотлар
ила (кемадан)
тушгин. Яна
бир умматлар
бўлур, уларни
бир оз ҳузурлантирурмиз,
сўнгра
уларни
биздан
бўлган
аламли азоб
тутар»,
дейилди.
49Ана шу ғайб
хабарларини
сенга ваҳий қилмоқдамиз.
Бундан олдин
уларни сен ҳам
билмас эдинг
ва сенинг қавминг
ҳам. Бас, сабр қил,
албатта, оқибат
тақводорларникидир.
(Нуҳ (а.с.) ва у
кишининг қавмлари
аллақачон
ўтиб кетган.
Уларнинг
хабарини Муҳаммад
(c.а.в.) ҳам, у
кишининг қавмлари,
Арабистон аҳолиси
ҳам билмас
эдилар. Лекин
ана шу
одамларга ваҳий
йўли билан
номаълум
нарсаларнинг
хабари–Нуҳ
(а.с.) ва у
зотнинг қавмлари
хабари
келди.)
50Ва Одга ўз
биродарлари Ҳудни
(юбордик). У: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинг.
Сиз учун
ундан ўзга
илоҳ йўқдир.
Сизлар фақат
тўқиб
олувчиларсиз,
холос.
51Эй қавмим,
мен
сизлардан бу
(даъватим)
учун ажр сўрамайман.
Менинг ажрим
фақат мени
яратган
зотнинг
зиммасидадир.
Ақл юритмайсизларми?
52Эй қавмим,
Роббингизга
истиғфор
айтинг,
сўнгра Унга
тавба қилинг,
шунда У
устингизга
осмондан
барака ёмғири
юборади ва қувватингизга
қувватни
зиёда қилади.
Жиноятчи
бўлган ҳолингизда
юз ўгириб
кетманг»,
деди.
53Улар: «Эй Ҳуд,
бизга очиқ-ойдин
ҳужжат
келтирмадинг.
Биз сенинг
гапинг учун
худоларимизни
тарк қилувчи
эмасмиз ва
биз сенга
иймон
келтирувчи ҳам
эмасмиз.
54Биз фақат,
сени баъзи
худоларимиз
ёмонлик ила
урибди,
деймиз,
холос»,
дедилар. У:
«Албатта, мен
Аллоҳни гувоҳ
қиламан ва
сиз ҳам гувоҳ
бўлингки, мен
шерик
келтираётганингиздан
покман.
55Ундан
ўзгани. Бас, ҳаммангиз
менга қарши ҳийла
қилаверинглар,
менга муҳлат
берманглар.
56Албатта,
мен Роббим ва
Роббингиз
бўлмиш Аллоҳга
таваккал қилдим.
Ҳар бир
ўрмалайдиган
нарсанинг
пешонаси Унинг
чангалидадир.
Албатта,
Роббим тўғри
йўлдадир. (Фақат
Унгагина
суяндим.
Ундан ўзга
таваккал қиладиган
зот йўқ. Ана
шунинг учун ҳам
мен сиздан
эмас, ўша қудратли,
ғолиб ва қаҳрли
Аллоҳдан қўрқаман
ва Унгагина
суянаман. Мен
Роббимнинг йўлига
юрганман ва Унинг
ёрдами ила мақсадга
етишимда шубҳа
йўқдир.
Сиздан
заррача қўрқмаслигимнинг
боиси ҳам
шунда.)
57Агар юз
ўгириб
кетсангиз,
батаҳқиқ, мен
сизларга
нима ила
юборилган
бўлсам, уни
сизларга
етказдим.
Роббим
ўрнингизга
сиздан бошқа қавмни
келтиради ва
сиз Унга ҳеч
бир зарар
етказа
олмассиз.
Албатта, Роббим
ҳар бир
нарсани муҳофаза
қилгувчи
зотдир», деди.
58Амримиз
келган
пайтда Ҳудга
ва у билан
бирга иймон
келтирганларга
раҳматимиз
ила нажот
бердик ва
уларни қаттиқ
азобдан қутқардик.
59Анави
Оддир. Улар
Роббилари
оятларини
инкор қилдилар.
Унинг Пайғамбарларига
осий
бўлдилар. Ҳар
хил жабрчи ва
қайсарнинг
ишига
эргашдилар.
60Ва уларга
бу дунёда ҳам,
қиёмат
кунида ҳам
лаънат
эргашур. Огоҳ
бўлингким,
албатта,
Одликлар
Роббиларига куфр
келтирган
эдилар. Огоҳ
бўлингким, Ҳуд
қавми Од йўқолсин-е!
(Од қавми
Аллоҳнинг
йўлига юрмай,
ҳар хил золим
ва
саркашларга
эргашганлари
учун уларга
бу дунёю
охиратда
лаънат айтилади.
Шу билан, Од қиссаси
ҳам тамом
бўлди. Бу қиссада
оғир
пайтларни
бошларидан
кечириб
турган Пайғамбаримизга
(с.а.в.) ва у зот
билан бирга
бўлган оз
сонли мусулмонларга
тасаллилар
бор.)
61Ва
Самудга
биродарлари
Солиҳни
(юбордик). У: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинг.
Сиз учун
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. У
сизларни
ердан пайдо қилди
ва унга сизни
ободлиги
учун қўйди. Бас,
Унга истиғфор
айтинг,
сўнгра Унга
тавба қилинг.
Албатта,
Роббим яқин
ва ижобат қилгувчидир»,
деди.
62Улар: «Эй
Солиҳ, бундан
олдин сен
ичимизда
орзу қилинган
эдинг. Энди
бизни
ота-боболаримиз
ибодат қиладиган
нарсага
ибодат қилмоғимиздан
қайтарасанми?
Албатта, биз
сен даъват қилаётган
нарса ҳақида
шак-шубҳадамиз»,
дедилар.
63У: «Эй қавмим,
хабар
беринг-чи,
агар мен
Роббим томонидан
очиқ-ойдин ҳужжатга
эга бўлсам ва
менга У
томонидан раҳмат
берилган
бўлса-ю, мен
Унга осий
бўлсам, ким
менга Аллоҳ
(азоби)дан (қутулишга)
ёрдам
беради?! Бас,
сиз менга
зиёндан
ўзгани зиёда қилмайсизлар.
64Эй қавмим,
Аллоҳнинг
мана бу туяси
сизга
оят-мўъжизадир.
Бас, уни тек қўйинглар,
Аллоҳнинг
ерида еб
юрсин, унга
ёмонлик
етказманглар,
акс ҳолда,
сизни яқин
азоб
ушлайди», деди.
(Солиҳ (а.с.)
ўзларига
Аллоҳ таоло
томонидан
Пайғамбарликларини
тасдиқловчи
мўъжиза қилиб
берилган
туяни Самуд қавмига
кўрсатиб, эй қавмим,
мана бу туя
менинг ҳақ
Пайғамбар
эканимни
тасдиқловчи
мўъжиза, бу
Аллоҳнинг
туяси, унга
тегманглар,
Аллоҳнинг ерида
хоҳлаган
нарсасини еб
юрсин, унга
бирор ёмонлик
етказа
кўрманглар,
агар бирор
ёмонлик етказсангиз,
сизга тезда
азоб келади,
дедилар.)
65Бас,
у(туя)ни
сўйдилар.
Сўнг У (Солиҳ):
«Диёрингизда
уч кун баҳраманд
бўлиб туринг.
Бу ёлғон
бўлмаган
ваъдадир»,
деди.
66Амримиз
келган
пайтда раҳматимиз
ила Солиҳга
ва у билан
бирга иймон
келтирганларга
нажот бердик
ва ўша
куннинг
шармандалигидан
қутқардик.
Албатта,
Роббинг,
Унинг Ўзи
кучли ва азиздир.
67Ва зулм қилганларни
даҳшатли қичқириқ
олди. Бас,
диёрларида
тўкилдилар.
68Худди
унда
турмаганга
ўхшаб. Огоҳ
бўлингким,
албатта,
Самуд (қавми)
Роббиларига
куфр
келтирган
эдилар. Огоҳ
бўлингким,
Самуд йўқолсин-е!
69Батаҳқиқ,
элчиларимиз
Иброҳимга
хушхабар
келтирдилар.
Улар: «Салом»,
дедилар. У:
«Салом», деди.
Ва кўп ўтмай қовурилган
бузоқ
келтирди. (Ҳуд
қиссаларидан
фарқли ўлароқ,
Иброҳимнинг
(а.с.) қиссалари
бошидан эмас,
балки бир
кўриниши келтирилмоқда.
Бу эса, Лут (а.с.) қиссасига
кириш
учундир.)
70Уларнинг қўллари
у(таом)га
етмаётганини
кўриб, улардан
ҳайрон бўлди
ва ичида
хавфсиради.
Улар: «Қўрқма,
биз Лут қавмига
юборилганмиз»,
дедилар.
(Фаришталар одам
суратида
келган
эдилар.
Шунинг учун Иброҳим
(а.с.) саҳроликларнинг
меҳмондўстликлари
асосида
уларни
зиёфат қилишга
шошилдилар.
Тезда
пиширилган
бузоқ
гўштини олиб
келиб, меҳмонлар
олдига қўйганларида
фаришталар
таом
емасликлари
сабабидан
унга қўл
узатмай
ўтиравердилар.
Бу ҳол Иброҳимга
(а.с.) ғалати
кўринди ва
улардан
хавфсирай
бошладилар.)
71Тик
турган
хотини кулди.
Бас, Биз
у(хотин)га Исҳоқнинг
ва Исҳоқдан
кейин Яъқубнинг
хушхабарини
бердик. (Иброҳимнинг
(а.с.)
фаришталар
билан қилаётган
суҳбатларини
тик туриб
эшитаётган у
кишининг
аёллари,
фаришталарнинг
Лут қавмига
азоб олиб
кетаётганини
эшитиб кулдилар.
Лекин у аёлга
аталган бошқа
гап бор эди.)
72У: «Вой
шўрим, ўзим
кампир,
манави эрим
чол бўлса ҳам,
туғаманми?!
Бу қизиқ
нарса-ку!»
деди. (Иброҳимнинг
(а.с.) ҳам
аёлларининг ҳам
ёши ўтиб қолган
эди.)
73Улар: «Аллоҳнинг
амридан
ажабланасанми?
Эй аҳли
байтлар,
сизларга
Аллоҳнинг раҳмати
ва
баракотлари
бўлгай.
Албатта, У мақталган
ва буюк
зотдир»,
дедилар.
74Иброҳимдан
қўрқинч
кетиб,
хушхабар
етгач, Биз
билан Лут қавми
ҳақида баҳслаша
бошлади.
75Албатта,
Иброҳим ҳалийм,
тазарруъли
ва (Аллоҳга)
тез қайтувчидир.
(Фаришталарнинг
мақсадларини
билгандан
сўнг Иброҳимдан
(а.с.) қўрқинч
кетди. У
кишига
фаришталар
келтирган хушхабар
етди. Лекин у
киши
фаришталар
хушхабар
келтиргани
билан бирга
Лут қавмидан
ташвишга
тушиб, улар ҳақида
тортиша
бошладилар.)
76«Эй Иброҳим,
бундан воз
кеч. Чунки
Роббингнинг
амри келиб
бўлган.
Албатта, уларга
қайтарилмас
азоб
келгусидир»,
дейишди.
77Элчиларимиз
Лутга келган
пайтларида, у
уларни
(кўриб) ёмон ҳолга
тушди ва қўл-оёғи
бўшашди ҳамда:
«Бу қийин
кундир», деди.
(Чунки Лут (а.с.) қавмининг
жинояткор
эканини яхши
билардилар.
Улар дунёда ҳеч
ким қилмаган
гуноҳни қилаётган
эдилар. Бу
золим қавмга
Аллоҳнинг
азоби келиши
муқаррар эди.
Аммо қачон
келишини ҳеч
ким билмас
эди.
Жумладан, Лут
(а.с.) ҳам. Аммо ҳузурларига
Аллоҳнинг
элчилари
бўлмиш
фаришталар
келганида
Лут (а.с.) қавмига
азоб
келганини
англадилар.)
78Қавми
унга шошилиб,
ҳаллослаб
етиб келди.
Улар бундан
олдин гуноҳлар
қилар эдилар.
У: «Эй қавмим,
анаву қизларим
сизлар учун
покроқ-ку.
Бас, Аллоҳдан
қўрқинг! Меҳмонларим
ҳақида мени
шарманда қилманг.
Ичингизда
бирорта
тузукроқ
одам йўқми?!»
деди. (Мазкур қавм
баччабозлик қилардилар.
Лутнинг (а.с.)
меҳмонга ёш
йигитларнинг
келишидан
ёмон ҳолга
тушишлари ва қўл-оёқлари
бўшашишлари ҳам,
юқорида
айтиб
ўтилганидек,
шу боисдан
эди. Қавмнинг
нияти
кўринишидан
маълум эди.)
79Улар:
«Сенинг қизларингда
бизнинг ҳаққимиз
йўқлигини
билгансан ва
биз нимани хоҳлашимизни,
албатта, сен
биласан»,
дедилар.
80У: «Қани
энди
сизларга қувватим
етса эди ёки
мустаҳкам
ерга
беркинсайдим»,
деди.
81Улар: «Эй
Лут, биз
Роббингнинг
элчиларимиз, булар
сенга ҳаргиз
тега
олмаслар. Бас,
кечанинг бир
бўлагида аҳлинг
ила юргин ва
сизлардан
хотинингдан
бошқа ҳеч ким
ўгирилмасин.
Чунки уларга
етадиган мусибат
у (аёл)га-да
етгувчидир.
Уларга тайин қилинган
вақт субҳдир.
Субҳ яқин
эмасми?!»
дедилар.
82Амримиз
келган
пайтда у
ўлкани
остин-устун қилдик
ва устидан
кетма-кет
сопол
тошларни ёғдирдик.
83Уларга
Роббинг ҳузурида
белги қўйилган
эди ва улар
золимлардан
узоқ эмасдир.
(Лут қавми
истиқомат қилган
диёрлар беш
шаҳар-қишлоқдан
иборат
бўлган,
уларнинг
каттаси
Садум деб
номланган.
Аллоҳ таоло
уларнинг
барчасини
остин-устин қилиб
ташлаганидан
сўнг, устидан
лойи қотиб қолган
тош ёғдирган.)
84Ва
Мадянга
биродарлари
Шуайбни
(юбордик). У: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинг,
сиз учун
Ундан ўзга
илоҳ йўқ.
Ўлчовни ва
тортишни
камайтирманглар.
Албатта, мен
сизларнинг
яхшиликда
(мўл-кўлликда)
эканликларингизни
кўриб
турибман.
Албатта, мен
сизларга қамровли
кун азобидан қўрқмоқдаман.
85Эй қавмим,
ўлчаш ва
тортишни
адолат ила
мукаммал қилинг.
Одамларнинг
нарсаларини
камайтириб қолманг
ва ер юзида
бузғунчилик қилиб
юрманг.
86Агар
мўмин
бўлсангиз,
Аллоҳнинг
наздида боқий
қолувчи сиз
учун яхшироқдир.
Мен сизнинг
устингизда қўриқчи
эмасман»,
деди.
87Улар: «Эй
Шуайб, сенга
бизнинг
оталаримиз
ибодат қиладиган
нарсани тарк қилмоғимизни
ёки
молларимизда
хоҳлаганимизни
қилмаслигимизни
намозинг амр қилмоқдами?!
Сен жуда ҳалийм
ва рашид
экансан-да»,
дедилар.
(Мадян аҳолисининг
бу гапи ҳозирги
жоҳилият аҳлининг
Исломга
даъват қилувчига:
«Намозингни ўқисанг-чи
бизнинг
ишларимизга
аралашмасдан»,
деган
гапларининг
худди ўзи.)
88У: «Эй қавмим,
хабар
беринглар-чи,
агар мен
Роббимдан
аниқ ҳужжатга
эга бўлсам-чи
ва мени Ўзи
тарафидан
яхши ризқ ила
ризқлантирган
бўлса-чи?! Мен
сизларни
ўзим қайтараётган
нарсада ўзим
хилоф қилмоқчи
эмасман. Мен
имконим
борича ислоҳ қилишдан
ўзга ҳеч
нарсани хоҳламасман.
Менинг
муваффақиятим
фақат Аллоҳга
боғлиқ.
Унгагина
таваккал қилдим.
Унгагина қайтаман.
(Аввалги
гапларингизни
ўйламай, шошилиб,
бебошларга қўшилиб
айтиб қўйган
бўлишингиз
мумкин. Аммо
энди ўйлаб кўриб,
шошилмасдан,
ақлни пешлаб
туриб, «хабар
беринглар-чи,
агар мен
Роббимдан аниқ
ҳужжатга эга
бўлсам-чи?!»
Унда нима
деган одам
бўласиз?
Менинг Пайғамбарлигим
ҳақ. Мен ўзим
биламан. Аллоҳ
менга ваҳий
юборади, амр қилади.
Мен
одамларга
етказаман.
Мени инкор қилаётганингиз
нотўғри.
Сизларни
тижоратда ҳалол
бўлишга,
одамларнинг ҳаққини
уриб қолмасликка,
иқтисодий
муомалаларда
адолат қилишга
даъват
этишимни
нотўғри
тушунманглар.
Бунинг орқасида
бирор
манфаат қозонмоқчи
эмасман. Аллоҳ
таоло менга
яхши ризқни
бериб қўйган.)
89Эй қавмим,
менга хилоф қилишингиз
сизларни ё Нуҳ
қавмига, ё Ҳуд
қавмига, ёки
Солиҳ қавмига
етган
мусибатга
ўхшаш
мусибат етишига
олиб
бормасин. Лут
қавми
сизлардан
узоқ эмас.
(Яъни, Нуҳ, Ҳуд,
ва Солиҳ қавмига
етган
мусибатлар
сизга ҳам
етмаслигини
хоҳласангиз,
менга хилоф қилишни
йиғиштиринг.
Чунки ўша қавмлар
Пайғамбарларига
хилоф қилишлари
оқибатида
мусибатлар,
азоб-уқубатларга
дучор
бўлишган эди.
Сизлар ҳам
менга қарши
чиқмоқдасиз,
агар шу хилда
давом
этаверсангиз,
худди ўша қавмларга
етган
мусибатлар
сизларга ҳам
етиши турган
гап. Улар
яшаган
жойлар сизга
яқин. Улар
яшаган замон ҳам
сиз яшаётган
замондан узоқ
эмас. Ибрат
олинглар. Ҳали
ҳам вақт бор.
Ўзингизни
ўнглаб
олишингиз
мумкин.)
90Роббингизга
истиғфор
айтинг,
сўнгра Унга
тавба қилинг.
Албатта,
Роббим раҳмли
ва шафқатли
зотдир», деди.
91Улар: «Эй
Шуайб,
айтганларингнинг
кўпини яхши
тушунмадик
ва биз сени
ичимизда
заифҳол
кўряпмиз,
агар
одамларинг
бўлмаганида, сени
тошбўрон қилар
эдик. Сенинг
ўзинг биз
учун қимматли
эмассан»,
дедилар.
92У:«Эй қавмим,
менинг
одамларим сизлар
учун Аллоҳдан
кўра азизроқми?!
Унга орқангизни
ўгириб
олдингиз.
Албатта,
Роббим қилаётган
амалларингизни
иҳота қилувчидир.
93Эй қавмим,
имконингиздаги
амални қилаверинг,
мен ҳам амал қилувчиман.
Тезда кимга
шарманда қиладиган
азоб
келишини ва
ким ёлғончи
эканини
биласизлар.
Кутинглар,
мен ҳам
сизлар ила
кутувчиман»,
деди.
94Амримиз
келган
пайтда
Шуайбга ва у
билан бирга
иймонга
келганларга
раҳматимиз
ила нажот
бердик. Зулм қилганларни
эса, қичқириқ
тутди ва
диёрларида
тўкилдилар.
95Худди у
ерда яшамаганлардек.
Огоҳ
бўлингким,
худди Самуд
йўқолгандек,
Мадян ҳам йўқолди.
(Мадян аҳлини
ҳалок этиш
учун тайин қилинган
вақт келиб,
амримиз
етганида,
одатдагидек,
Пайғамбаримиз
Шуайб ва у
билан бирга
бўлган мўминларга
нажот бердик.
Зулмкор
бўлган кофирларни
эса, биз
томондан
келган бир қичқириқ
тутди ва ҳаммалари
турган
жойларида
тўкилиб қолдилар.
Худди ер
юзида
яшамагандек
адо бўлдилар.
Шуайбнинг
(а.с.) қавми
Мадян аҳли ҳам,
Солиҳнинг
(а.с.) қавми
Самуд каби,
йўқолди, узоқ
бўлди.)
96Батаҳқиқ,
Биз Мусони
оятларимиз
ва очиқ-ойдин
ҳужжатимиз
ила юбордик.
97Фиръавнга
ва унинг
одамларига.
Бас, улар Фиръавн
ишига
эргашдилар.
Фиръавннинг
иши эса тўғри
эмасди!
98У қиёмат
куни қавмининг
олдига тушиб,
уларни
дўзахга бошлаб
келтирадир. У
жой қандай ҳам
ёмон тушиш
жойидир. (Биз
«тушган жойи»
деб таржима қилган
сўз ояти
каримада «сув
ичгани
тушган жойи»
деган
маънони
англатувчи
«ал-вардул мавруд»
ибораси ила
келган. Қавм
бу дунёда
Аллоҳ
таолонинг
амрини қўйиб,
Фиръавнга
эргашгани
учун қиёмат
куни ҳам унга
эргашадилар.
У эса, иссиқда
куйиб-ёнган қавмни,
сув ичишга
бошлаб
бораман, деб ҳаракат
қилади-ю,
олиб борган
жойи
дўзахнинг қаъри
бўлади. У қандай
ҳам ёмон жой.)
99Бу дунёда ҳам,
қиёмат
кунида ҳам
уларга
лаънат
эргашадир. Бу
қандай ҳам
ёмон
ёрдамдир!
100Мана
булар–шаҳарларнинг
хабарларидан
бўлиб, уларни
сенга қисса қилаётирмиз.
Улардан (ўз
ўрнида)
турганлари ҳам
бор, йиқилганлари
ҳам бор.
101Биз
уларга зулм қилмадик.
Лекин
ўзларига
зулм қилдилар.
Роббингнинг
амри келган
пайтда Аллоҳни
қўйиб илтижо қилган
«худо»лари ҳеч
бир нарсада
уларнинг ҳожатларини
чиқара
олмади.
Уларга
зиёндан бошқани
зиёда қилмадилар.
102Роббинг
золим шаҳарларни
ушлаганида,
ана шундай
ушлайдир. Албатта,
Унинг ушлаши
аламли ва
шиддатлидир.
103Албатта,
бунда охират
азобидан қўрққан
кимса учун
ибрат бордир.
Бу кун
одамлар
жамланадиган
бир кундир.
Бу кун шоҳид
бўлинадиган
кундир.
104Уни Биз фақат
саноқли
муддатга
кечиктирамиз.
105У келган
кунда ҳеч бир
жон гапира
олмас. Магар
У зотнинг изни
ила (гапирур).
Бас, улардан
бадбахтлари
ва бахтлилари
бордир.
106Бас, бадбахт
бўлганлар
дўзахдалар. У
ерда улар дод-фарёд
қилурлар.
107Улар,
модомики
осмонлару ер
бор экан,
унда абадий қолурлар.
Магар
Роббинг хоҳласа,
(абадий қолмаслар).
Албатта,
Роббинг
нимани хоҳласа,
қилгувчи
зотдир. (Яъни,
улар дўзахда
абадий қолурлар.
Магар Аллоҳ
хоҳласа,
баъзиларини
озод этиши
мумкин. Чунки
Аллоҳ хоҳлаганини
қилгувчи
зотдир.)
108Бахтли
бўлганлар
жаннатдадирлар.
Улар унда,
модомики
осмонлару ер
бор экан,
абадийлар.
Магар Аллоҳ
хоҳласа, (Ўзи
билур). Бу
туганмас
инъомдир.
(Яъни, бахтлилар
жаннатда
абадий қолиш
билан бирга,
туганмас
неъматларга ҳам
эга
бўладилар. Саҳиҳ
ҳадисда
ривоят қилинишича,
уларга: «Эй аҳли
жаннатлар,
сизлар энди
абадий
яшайсизлар,
ўлмайсизлар,
абадий ёш
бўласизлар, қаримайсизлар,
абадий соғ
бўласизлар,
бемор
бўлмайсизлар,
абадий
неъматда
бўласизлар,
ноумид бўлмайсизлар»,
дейилади.)
109Сен
анавилар
ибодат қилаётган
нарсада
шак-шубҳада
бўлма. Улар
олдин
оталари
ибодат қилганга
ўхшаш ибодат қилурлар,
холос. Ва,
албатта, Биз
уларга насибаларини
камситмай,
тўлиқ қилиб
берамиз.
110Батаҳқиқ,
Мусога
китобни
бердик. Бас, у ҳақида
ихтилоф қилинди.
Агар
Роббингдан
ўтган сўз
бўлмаганида,
ораларида ҳукм
чиқарган
бўлар эди. Ва,
албатта, улар
ундан шак-шубҳададирлар.
111Албатта,
Роббинг ҳаммага
амалларига
яраша тўлиқ
вафо қилур.
Чунки У қилаётган
нарсаларидан
хабардордир.
112Бас, сен ва
сен билан
тавба қилганлар
мустақийм
туринглар ва
туғёнга
кетманглар.
Чунки У нима қилаётганингизни
кўриб
тургувчидир.
(Яъни, Пайғамбар
(с.а.в.) ва
мўминлар тўғри
йўлда–Аллоҳнинг
динида собит
турмоқликлари,
бардавом
бўлмоқлари
лозим. Улар ҳаддан
ошиб, туғёнга
кетиши
мумкин эмас.
Агар мустақийм
турмасангиз
ва туғёнга
кетсангиз,
ўзингизга қийин
бўлади.
«Чунки У нима қилаётганингизни
кўриб
тургувчидир».)
113Зулм қилганларга
мойил
бўлманглар.
Яна сизни дўзах
олови
тутмасин. Сиз
учун Аллоҳдан
ўзга дўстлар
йўқ. Сўнгра
ёрдам
берилмайсизлар.
114Кундузнинг
икки
тарафида ва
кечанинг бир бўлагида
намозни
тўкис адо қил!
Албатта,
яхшиликлар
ёмонликларни
кетказади. Бу
эса,
эсловчиларга
эслатмадир.
(Уламоларимиз
ояти каримадаги
«Кундузнинг
икки
тарафида» адо
қилинадиган
намоз бомдод,
пешин ва аср
намозлари,
«кечанинг бир
бўлагида» адо
этиладиган
намоз шом ва
хуфтон
намозлари,
дейишган. Мўмин
киши
томонидан қилинган
ҳар бир яхши
иш
ёмонликларни
кетказади.
Намоз ўша
яхшиликларнинг
гултожидир.
Ушбу оятда оғир
ва аҳамиятли
ишларни қилишда,
Аллоҳнинг
амрига
бўйсунишда,
кўрсатган
йўли ва йўллаган
динида мустақийм
туришдек
масъулиятли
ишда намоз ва
яхшилик қилиш
ила олдинга
йўл очишга
ундаш бор.)
115Ва сабр қил.
Бас, албатта,
Аллоҳ
яхшилик қилувчиларнинг
ажрини зое қилмас.
116Сиздан
олдинги
асрларда ер
юзида
фасоддан қайтарадиган
боқийлик
эгалари
бўлганида
эди. Магар
Биз нажот
берганлар
озгина
кишилар
бўлди, холос.
Зулм қилганлар
эса, маишат
ортидан
кетдилар ва жиноятчилардан
бўлдилар.
117Роббинг аҳли
ислоҳчи
бўлган шаҳарларни
зулм ила ҳалок
қилмас эди.
118Агар
Роббинг хоҳласа,
одамларни
бир уммат қиларди.
Улар ихтилоф қилишда
бардавом
бўлурлар.
119Роббинг
раҳм қилганларидан
бошқалари.
Уларни
шунинг учун
яратгандир.
Роббингнинг:
«Жаҳаннамни,
албатта,
жинлар ва
одамлар
билан тамомила
тўлдирурман»,
деган сўзи
батамом бўлди.
(Чунки улар
турлича
яратилганлар.
Динда ҳам
ихтилоф қиладилар.
Магар Аллоҳ
раҳм қилганларгина
хилофсиз
Аллоҳнинг
айтганларида
юрадилар. Жаҳаннамни
тўлдириш
учун ихтилоф қилганлар
етарлича
топилади.)
120Биз қалбингни
саботли қилиш
учун сенга
Пайғамбарлар
хабарининг ҳаммасини
қисса қилиб
айтмоқдамиз.
Бу (сура)да
сенга ҳақ ва
мўминларга
мавъиза ҳамда
эслатма
келди.
121Иймон
келтирмайдиганларга:
«Имконингиз бор
амалларни қилаверинг,
биз ҳам амал қилувчилармиз.
122Ва
интизор
бўлинглар,
биз ҳам
мунтазирмиз»,
деб айт.
123Осмонлару
ернинг ғайби(ни
билмоқ) Аллоҳга
хосдир.
Ишнинг
барчаси Унга қайтарилур.
Бас, Унга
ибодат қил ва
Унгагина
таваккал қил.
Роббинг қилаётганларингиздан
ғофил
эмасдир.
(Интизор
бўлиб
кутилаётган
нарса ғайбдир.
Ғайбни эса, ҳеч
ким билмайди.
Уни фақат
Аллоҳнинг
Ўзи билади,
холос.)
Chapter 12 (Sura 12)
1Алиф. Лом.
Ро. Ушбулар
очиқ-ойдин
китобнинг
оятларидир.
2Биз уни
арабий Қуръон
этиб нозил қилдик,
шоядки ақл
ишлатсангиз.
3Биз сенга
ушбу Қуръонда
ваҳий қилган
нарсамиз ила
энг гўзал қиссани
ҳикоя қилурмиз.
Агарчи ундан
олдин сен
бундан бехабарлардан
бўлсанг ҳам.
4Юсуф
отасига: «Эй
отажоним, мен
ўн битта юлдузни
ҳам қуёш ва
ойни кўрдим,
уларнинг
менга сажда қилаётганларини
кўрдим»,
деганини
эсла. (Бу тушни
кўрганда
Юсуф (а.с.) ёш
бола эди.
Одатда ёш болалар
бунчалар аниқ
ва башоратли
туш
кўрмайдилар.
Яъқуб (а.с.)
кичик ўғли
Юсуфдан
кўрган
тушини
эшитиб, шу
гаплар хаёлидан
ўтди. Бу туш
улуғ
келажакдан
башорат эканини
англади.)
5У: «Эй ўғилчам,
тушингни
акаларингга
айтмагин. Яна
улар сенга
бирор ҳийла қилмасинлар.
Албатта,
шайтон
инсонга очиқ-ойдин
душмандир»,
деди.
6Шундай қилиб,
Роббинг сени
танлаб
оладир, сенга
тушларнинг
таъбирини
ўргатадир ва
сенга ва Яъқуб
аҳлига, худди
оталаринг
Иброҳим ва Исҳоққа
батамом қилганидек,
ўз неъматини
батамом қилиб
берадир.
Албатта,
Роббинг
билгувчи ва ҳикматли
зотдир». (Аллоҳнинг
Пайғамбари
бўлмиш Яъқуб
(а.с.) ўғли Юсуф
кўрган тушни
ана шундай
таъбир қилган
эди. Бу туш
Юсуфнинг келажакда
боболари
Иброҳим ва Исҳоқ
алайҳимуссаломлар
каби Пайғамбар
бўлишидан
дарак берар
эди.)
7Батаҳқиқ,
Юсуф ва унинг
оға-иниларида
сўровчилар
учун
оят-ибратлар бор
эди. (Яъни,
Юсуф ва унинг
ака-укалари қиссасида
ажойиб
ибратли
аломат-белгилар
жуда ҳам
кўпдир. Ким
сўраса,
эътибор
берса, диққат
билан
ўрганса,
кераклигича
ваъз-насиҳат,
ибрат ва
ўрнак олади.)
8Ўшанда
улар:
«Албатта,
Юсуф ва унинг
укаси отамизга
биздан кўра
маҳбуброқлар,
ҳолбуки, биз
кўпчиликмиз.
Албатта,
отамиз очиқ-ойдин
адашувдадир»,
дедилар.
(Яъни,
Юсуфнинг
акалари (улар
ўн киши бўлиб,
оналари бошқа
эди), отамиз
биздан кўра
укамиз Юсуф
ва унинг
ота-она бир
укаси
икковини
яхши кўради, аслида
улардан кўра
бизга кўпроқ
эътибор
бериши керак
эди, отамиз
бу ишда адашмоқда,
дедилар.)
9«Юсуфни ўлдиринглар
ёки узоқ ерга
олиб бориб
ташланглар,
шунда
отангизнинг
юзи сизга
холи қолади.
Бундан кейин
солиҳ қавмдан
бўлиб
оласизлар»,
дедилар. (Бу
уларнинг
ўзаро маслаҳатлари
эди. Улар
нима қилиб
бўлса ҳам,
Юсуфни йўқотиб,
оталари фақат
ўзларига
эътибор бериши
учун ҳаракатга
тушиб қолдилар.
Шайтон
васвасага
солганда
шундай
бўлади.)
10Улардан
бир сўзловчи:
«Юсуфни
ўлдирманглар.
Агар бирон иш
қилмоқчи
бўлсангиз,
уни қудуқнинг
қаърига
ташланглар,
баъзи
йўловчилар
олиб кетади»,
деди. (Акалар
гапни бир
жойга қўйиб,
режани
амалга
ошириш учун ҳаракатга
тушдилар.
Бориб,
оталарини
аврай бошладилар.)
11Улар: «Эй
отамиз, сен
нега Юсуфни
бизга ишонмайсан?
Ҳолбуки, биз
унга ихлос қилувчилармиз.
12Эртага
уни биз билан
юбор, еб-ичиб,
ўйнаб келадир.
Албатта, биз
уни муҳофаза қилувчилармиз»,
дедилар.
13У:«Уни олиб
кетишингиз
мени хафа қиладир.
Сиз ундан ғофил
қолсангиз,
уни бўри еб
кетишидан қўрқаман»,
деди.(Уни
сизларга
ишониб, қўшиб
юбора
олмайман,
деган
маънодаги
сўзни юмшоқроқ
қилиб
айтдилар.)
14Улар: «Агар
биз кўпчилик
бўлиб туриб,
уни бўри еб
кетса, унда
биз зиёнкорлардан
эканмиз-да?!»
дедилар.
15Уни олиб
кетиб, қудуқ қаърига
ташлашга қарор
қилганларида,
биз унга: «Сен,
албатта,
уларга бу қилмишларининг
хабарини
берасан,
ўшанда улар
сени
сезмаслар ҳам»,
деб ваҳий қилдик.
(Ниҳоят,
Юсуфнинг
акалари
ўзларининг
машъум ниятларига
етдилар. Уни қудуқ
қаърига
ташлаш ҳақидаги
қарорларини
амалга
оширдилар. Қудуқ
қаърида қалби
хавфга тўлиб,
ўлимини
кутиб
ўтирган ёш
Юсуфга ваҳий
келди: Яъни,
сен хафа
бўлма, қўрқма
ҳам, вақти-соати
келиб,
акаларингга
ўзингга қилган
хиёнатларининг
хабарини
берасан. Ўшанда
вазият шу
даражада
ўзгарадики,
акаларинг
сени
танимайдилар
ҳам.)
16Кечқурун
йиғлаган ҳолларида
оталарига
келиб:
17«Эй отамиз,
биз Юсуфни
нарсаларимиз
олдига қолдириб,
ўзимиз қувлашиб
кетсак, уни
бўри еб қўйибди.
Агар ростгўй
бўлсак ҳам,
сен бизга
ишонмассан»,
дедилар.
18Ва унинг
ёлғон қонга
бўялган
кўйлагини
келтирдилар.
У: «Йўқ! Сизга ҳавои
нафсингиз
бирор ишни
зийнатлаб
кўрсатибди.
Энди чиройли
сабр (дан бошқа
чорам йўқ).
Сиз васф қилаётган
нарсада
ёрдам
сўраладиган
зот ёлғиз
Аллоҳнинг
Ўзи», деди.(Ўғиллар
оталарини
ишонтириш мақсадида
Юсуфнинг
кўйлагини ёлғондан
қонга бўяб
олиб келишди.
Аммо Аллоҳнинг
Пайғамбари
Яъқуб (а.с.) гап
нимада
эканини
тушундилар.
Юсуфни бўри
емагани ҳам у
кишига аён
бўлди.)
19Ва
йўловчилар
келиб (қудуққа)
сувчиларини
юбордилар.
Бас, у
челагини ташлади
ва: «Суюнчи
беринглар! Бу
бола-ку!», деди. Уни
тижорат моли
сифатида
яшириб қўйдилар.
Зотан, Аллоҳ
уларнинг
нима қилаётганларини
билгувчи
зотдир.
20Ва уни
арзон баҳога,
саноқли дирҳамларга
сотдилар.
Улар унга қизиқмаган
эдилар.
(Юсуфнинг ҳур
инсон
эканлиги,
насли ошкор
бўлиб қолса,
бошларига
нималар
келишини
яхши билардилар.
Шунинг учун
тезроқ
сотишга ҳаракат
қилдилар.)
21Ва уни
Мисрда сотиб
олган (одам)
ўз хотинига:
«Уни яхшилаб
жойлаштир,
шояд бизга
манфаат
берса ёки
бола қилиб
олсак», деди.
Мана шундай қилиб,
унга
тушларнинг
таъбирини
ўргатишимиз
учун Юсуфни
жойлаштириб қўйдик.
Аллоҳ Ўз
ишида ғолибдир.
Лекин
одамларнинг
кўпи
билмаслар.
(Аллоҳнинг
тадбири
бўлмаса,
карвон қаёқдаю
қудуқ қаърида
ўтирган Юсуф қаёқда?
Карвон
тўхтамай,
ўтиб кетса ҳам
бўлаверарди.
Аммо тўхтади.
Юсуфни кўрди.
Уни сотиб,
фойда қилишмоқчи
ҳам бўлдилар.
Беркитиб қўйишмаса,
бирорта маҳаллий
одам уни
кўриб, Мисрга
бормай қолиб
кетиши ҳам
мумкин эди.
Лекин Аллоҳ
уларнинг
кўнглига
беркитиб қўйишни
солди. Уни
Мисрда сотиб
олган кишининг
қалбида эса,
меҳр-шафқат
уйғотди. Мана
шундай қилиб,
уни энг яхши
жойга
жойлаштирди.
Бу ҳам
келажакда
бўладиган
улуғ ишлар
томон бир қадам
силжиш эди.)
22Вояга
етган вақтида
унга ҳукмни
ва илмни
бердик. Гўзал
иш қилгувчиларни
шундай
мукофотлармиз.
23У уйида
бўлган аёл
ундан
нафсини хоҳлади.
Эшикларни
беркитиб: «Бу
ёққа кел!»
деди. У: «Аллоҳ
сақласин!
Ахир, у
жойимни
яхшилаб
берган хўжам-ку!
Албатта,
золимлар
нажот топмаслар»,
деди. (Яъни,
бундай ҳаром
ишни қилишдан
Аллоҳ сақласин,
демоқда.
Кейин у
яхшиликни
унутадиган
одам ҳам
эмас. Шунинг
учун ҳам,
ахир у, яъни,
уй
эгаси–хотиннинг
эри, жойимни
яхшилаб
берган
хўжам-ку,
деди. Менга
шунча
яхшилик қилган
инсонга
хиёнат этиб,
хотинининг
гапига кириб,
фаҳш иш қиламанми?
Агар шундай қиладиган
бўлсам,
золимлардан
бўламан.)
24Батаҳқиқ,
(хотин) унга
интилди. У ҳам,
агар
Роббининг
бурҳон-ҳужжатини
кўрмаганида,
(хотинга)
интилар эди.
Ундан
ёмонлик ва фаҳш
ишларни узоқлаштириш
учун шундай қилдик.
Албатта, у
Бизнинг
мухлис
бандаларимиздан.
25Икковлари
эшик томон
чопишди.
Хотин унинг кўйлагини
орқасидан
юлиб олди.
Эшик олдида
у(хотин)нинг
хўжайинига
дуч келишди.
У (хотин):
«Сенинг аҳлингга
ёмонлик хоҳлаганнинг
жазоси фақатгина
қамалмоқ ёки
аламли
азобдир»,
деди.
(Хотиннинг
эри келиб қолди.
Нима қилиш
керак? Маккор
хотин ўзини
йўқотмай, дарҳол
ҳужумга ўтди:
«Юсуф
менга–сенинг
аҳлингга
ёмон ният
билан ҳамла
этди, бузуқлик
қилишни хоҳлади.
Энди унинг
жазоси ёки қамоқ,
ёки аламли
азоб бўлиши
керак», деди.)
26У: «Унинг
ўзи менинг
нафсимни хоҳлади»,
деди.
У(хотин)нинг
аҳлидан бир
гувоҳ гувоҳлик
берди ва:
«Агар унинг
кўйлаги олд
томондан
йиртилган
бўлса, бас,
хотин рост
айтибдир, у
ёлғончилардандир.
27Агар
унинг
кўйлаги орт
томондан
йиртилган
бўлса, бас,
хотин ёлғон
гапирибдир, у
ростгўйлардандир»,
деди. (Воқеани
ҳеч ким
кўрмаган. Фақатгина
кўйлак
йиртилган.
Шунга қараб
аниқлаш
мумкин. Агар
кўйлак олд
томондан
йиртилган
бўлса, Юсуф ҳамла
қилган, хотин
эса, ҳимояланиш
чоғида
кўйлакнинг
олдидан йиртиб
олган бўлади.
У ҳолда
хотиннинг
даъвоси тўғри,
Юсуф ёлғончи
бўлади. Агар
кўйлак орт
томондан
йиртилган
бўлса, хотин ҳамла
қилган
бўлади ва қочаётган
Юсуфни тутиш
учун ортидан
ташланиб,
кўйлакни
йиртган
бўлади. У ҳолда
хотин ёлғон
гапирган,
Юсуф эса,
ростгўй
бўлади. Оқилона
гап, одилона ҳукм.)
28Эр унинг
кўйлагини
орт
томонидан
йиртилганини
кўрган
пайтда:
«Албатта, бу
(иш) сиз хотинларнинг
макрингиздир.
Албатта, сиз
хотинларнинг
макри жуда
зўрдир.
29Эй Юсуф,
сен бу ишни
унут. Сен,
хотин, гуноҳингга
истиғфор айт.
Албатта, сен
хато қилгувчилардан
бўлдинг»,
деди.
30Шаҳардаги
аёллар:
«Азизнинг
хотини
хизматкорининг
нафсини хоҳлабди.
Унга жуда ҳам
муҳаббат қўйиб
қолган
экан-да! Биз у
(аёл)ни,
албатта, очиқ-ойдин
адашувда деб
биламиз»,
дейишди.
31Уларнинг
макри ҳақида
эшитган вақтда,
уларга одам
юбориб чақирди.
Уларга
суяниб
ўтирадиган
жой тайёрлади.
Ва ҳар
бирларига
пичоқ берди.
Сўнгра
(Юсуфга):
«Уларнинг
олдига чиқ!»
деди. Уни
кўрган чоғларида
лол қолдилар,
қўлларини
кесдилар. Ва:
«Ё пок
Парвардигоро!
Бу башар
эмас! Бу
карамли
фариштанинг
ўзи-ку!» дейишди.
(Юсуф меҳмонларнинг
ҳузурига чиқди.
Аёллар унинг ҳусну
жамолини
кўриб,
бошлари
айланиб, лол қолдилар,
ҳайратга
тушдилар ва
беихтиёр: «Қўлларини
кесдилар».
Ана шунда
Азизнинг хотини
уларни,
Юсуфнинг ҳусну
жамоли
олдида
таажжуб ва ҳайрат
ила лол
бўлганларини
кўриб, ўзини ғолиб
сезди. Энди у
ўзини
маломат қилган
аёллар
устидан кула
бошлади.)
32У: «Сиз мени
маломат қилган
эдингиз. Ҳа,
мен ундан
нафсини хоҳладим,
бироқ у ўзини
сақлади. Агар
у менинг
амримни бажармаса,
албатта, қамалур
ва хор
бўлгувчилардан
бўлур», деди.
33«Эй Роббим,
улар мени
чорлаётган
нарсадан кўра
мен учун қамоқ
маҳбуброқдир,
бу(аёл)ларнинг
макрини
мендан Ўзинг
нари қилмасанг,
уларга мойил
бўлиб, жоҳиллардан
бўлиб қоламан»,
деди.
34Бас, Робби
унинг
(дуосини)
ижобат қилиб,
уларнинг
макрини
ундан нари қилди.
Албатта,
Унинг ўзи
эшитгувчи ва
билгувчи
зотдир.
35Сўнгра
оят-аломатларни
кўрганларидан
кейин уларга
уни бир
муддат қамашлари
аён бўлди.
(Бўлиб ўтган
воқеалардан
сўнг, Азиз ва
унинг
атрофидагиларга,
хотиннинг аҳлига
Юсуфнинг
беайб
эканлиги
аломатлари зоҳир
бўлиб,
кўзлари
билан
кўрганларидан
кейин, уни
бир муддат қамашлари
аён бўлди.
Юсуфнинг (а.с.)
бошларига
янги синов
келди. У киши қамоққа
тушди.)
36У билан қамоққа
иккита йигит ҳам
кирди. Улардан
бири: «Мен
тушимда,
шароб
тайёрлаб юрибман»,
деди. Бошқаси
эса: «Мен
бошимда нон
кўтариб
юрибман, қуш
ундан емоқда»,
деди. «Бизга
бунинг
таъбирини
хабар қил.
Биз сени, шубҳасиз,
яхши амал қилгувчилардан,
деб билмоқдамиз».
37У: «Мен
сизларга ризқ
бўладиган
таом
келгунига қадар
унинг қандай
эканининг
хабарини
бераман. Бу
иш менга
Роббим
таълим
берган
нарсалардандир.
Чунки мен
Аллоҳга
иймон
келтирмайдиган
ва охиратга
кофир бўлган қавмнинг
миллати-динини
тарк этган
одамман»,
деди. (Юсуф (а.с.)
ўзларига умид
билан қараб
турган икки
йигитга
латофат
билан жавоб
бердилар.
Дастлаб, улар
тушунолмай қийналаётган
жумбоқни
ечиш осон иш
эканлигига
ишора қилдилар.
Сўнгра дин ҳақида
сўз очдилар.
У кишининг ақидалари
ва даъват қилаётган
динлари бошқа
динлар қатори
Аллоҳга ва
охират
кунига иймон
келтиришга
асосланган.
Бу икки унсур
ҳамма Пайғамбарларнинг
ақидасидир.)
38Ва
оталарим
Иброҳим, Исҳоқ
ва Яъқубнинг
миллати-динига
эргашдим. Биз
учун Аллоҳга
бирор
нарсани
шерик қилиш
мумкин эмас
эди. Бу бизга
ва одамларга Аллоҳ
берган фазл
эди. Лекин
одамларнинг
кўплари шукр қилмаслар.
(Юсуф (а.с.) бу
сўзлари
билан куфрни тарк
этибгина қолмай,
ҳидоят, иймон
йўлига юриш
зарурлигини ҳам
қамоқдаги
шерикларига
англатмоқдалар.
Уларни куфр
миллатини
ташлаб, иймон
миллатига
эргашишга
даъват қилмоқдалар.)
39Эй ҳамзиндон
дўстларим,
турли-туман
Робблар яхшими
ёки ёлғизу Қаҳҳор
Аллоҳми?
40Сизлар
Ундан ўзга,
ўзингиз ва
ота-боболарингиз
номлаб олган
исмларга,
Аллоҳ уларга
бирон ҳужжат
нозил қилмаган
нарсаларга
ибодат қилмоқдасизлар.
Ҳукм қилиш фақат
Аллоҳнинг
Ўзига хосдир,
У фақат
Ўзигагина
ибодат қилишингизни
амр этди. Ана
ўша тўғри
диндир. Лекин
одамларнинг
кўпи билмаслар.
41Эй ҳамзиндон
дўстларим,
сизлардан
бирингиз хўжасига
хамр соқийлиги
қилур. Бошқаси
бўлса, осилур
ва қушлар
унинг
бошидан ейдир.
Сиз билмоқчи
бўлган иш
битди. (Юсуф
(а.с.) туш
таъбирини айтишда
жуда риоя
билан, одоб
билан иш
тутдилар.
Албатта,
шунинг ўзи ҳам
очиқ-ойдин
кўрсатиб
турибдики,
тушида шароб
сиқаётган
йигит яна
бориб,
хўжаси–подшоҳ
саройида соқий
бўлиб хизмат қилар
экан. Тушида
бошида нон
кўтариб
юрган, ўша нондан
қушлар келиб
чўқиб
еяётганини
кўрган шахс
эса, осилади
ва қушлар
келиб, бошини
ейди.)
42Ва у ўзи
икковларидан
нажот
топгувчи деб
билган
шахсга:
«Хўжанг ҳузурида
мени эсга ол»,
деди. Шайтон
унга хўжасига
эслатишни
унуттирди.
Бас, у қамоқда
бир неча йил қолди.
(Юсуф (а.с.) икки ҳамзиндон
дўстларига
тушларининг
таъбирини
айтиб
бўлганларидан
сўнг, улардан
нажот топади,
деб билган
шахсга, яъни,
соқийга:
«Хўжанг ҳузурида
мени эсга ол»,
дедилар. Дарҳақиқат,
тушнинг
таъбири тўғри
чиқди. Ҳалиги
йигит қамоқдан
озод бўлиб,
яна подшоҳга
соқийлик қила
бошлади. Аммо
Юсуфнинг (а.с.)
илтимосини бажо
келтирмади.)
43Подшоҳ:
«Мен тушимда
еттита семиз
сигирни
еттита ориқ
сигир
еяётганини
ва еттита
яшил бошоқни
ва шунча қуруғини
кўрмоқдаман.
Эй аъёнлар,
агар туш
таъбирини қиладиган
бўлсангиз,
менга
тушимнинг
фатвосини
беринг», деди.
(Миср подшоҳининг
«кўрмоқдаман»
деб
айтишидан
мазкур тушни
бир эмас, бир
неча марта
кўрганлиги
маълум
бўлади. У фақат
шу тушни
кўраверганидан
кейин аъёнларини
тўплаб,
уларга
тушини
айтган ва таъбир
қилишларини
сўраган.)
44Улар: «Бу алғов-далғов
тушдир. Биз
бундай
тушларнинг
таъбирини
билувчи
эмасмиз»,
дедилар
45Ва
иккисидан
нажот
топгани анча
муддат ўтгандан
сўнг
хотирлаб:
«Бунинг
таъбирининг хабарини
сизга мен
бераман. Мени
юборинг»,
деди. (Яъни, Юсуф
(а.с.) билан қамоқда
бўлган йигит
бир неча
йиллар
ўтгандан сўнг
Юсуфни ва
унинг туш
таъбири
билимдони эканини
хотирлаб,
мени
Юсуфнинг ҳузурига
юборинг,
деди.)
46«Юсуф, эй
ростгўй зот,
бизга еттита
семиз сигирни
еттита ориқ
сигир
еяётганини
ва еттита
яшил бошоқни
ва шунча қуруғининг
таъбирини
айт. Шоядки
одамларга қайтиб
борсам, улар ҳам
билсалар»,
деди.
47У:«Кетма-кет
етти йил
зироат қиласизлар.
Йиғиштириб
олган ҳосилингизни
бошоғида қолдиринг.
Магар озгина
ейдиганингизни
(қолдирманг).
(Яъни, подшоҳ
тушида
кўрган
еттита семиз
сигир ва яшил
бошоқнинг
таъбири
шулки, етти
йил жуда серҳосил
келади. Ҳосил
тўплайсизлар.
Ўшанда
тўплаган ҳосилларингизни
бошоғида қолдиринг.
Яхши сақланади.
Чиримайди, қурт-қумурсқалар
тешиб
кетолмайди.
Фақат
ўзингиз учун
ейишга
ярашасини
олсангиз,
бўлаверади.)
48Сўнгра,
ундан кейин
еттита
шиддатли
(йил) келадид,
улар
олдиндан
тайёрлаб қўйганингизни
ейдилар.
Магар озгина
асраб қўйганингизгина
қолур. (Cерҳосил
етти йилдан
кейин қаҳатчилик
йиллари
келади. Подшоҳнинг
тушидаги
етти ориқ
сигир ва қуруқ
бошоқ шунга
ишорат. Ўша
етти
шиддатли, қаҳатчилик
йили ўзидан
олдинги етти
серобчилик
йилини ейди.)
49Сўнгра
ундан кейин
бир йил
келадики,
унда одамлар
сероб қилинадилар
ва унда
(меваларни)
сиқадилар.
(Бу оятда
келаётган
башорат
подшоҳнинг
тушидан ташқаридадир.
Яъни, Миср
подшоҳи
кўрган тушда
бундай йилга
таъбир қилинадиган
ишора йўқ. Бу
кейингиси
Юсуфнинг (а.с.)
Пайғамбарлик
мўъжизаларидир.
)
50Подшоҳ:
«Уни менга
келтиринглар»,
деди. Унга
элчи келган
пайтда:
«Хўжанг ҳузурига
қайтиб бор ва
ундан қўлларини
кесган
хотинларнинг
ҳоли нима
бўлганини
сўра,
албатта,
Роббим уларнинг
макрини
билгувчидир»,
деди.
51У:
«Юсуфнинг
нафсини хоҳлаган
вақтингиздаги
ишингиз нима
эди?» деди.
Улар: «Аллоҳ
сақласин! Биз
унда бирон
ёмонлик
сезмадик»,
дедилар. Азизнинг
хотини: «Энди ҳақиқат
зоҳир бўлди.
Мен унинг
нафсини хоҳладим.
Албатта, у
содиқлардандир.
52Бу мен
унга йўғида
орқасидан
хиёнат қилмаганимни,
албатта, Аллоҳ
хоинларнинг
макрини тўғриликка
йўлламаслигини
билиши
учундир.