Part 19
21Бизга
учрашдан
умидсиз
бўлганлар,
бизга фаришталар
туширилса
ёки, Роббимизни
кўрсак эди,
дерлар. Батаҳқиқ,
улар
ўзларидан
кетдилар ва
катта туғён-ла
туғён қилдилар.
22Улар
фаришталарни
кўрадиган
кунда, ҳа, ўша
кунда
жиноятчиларга
хушхабар
бўлмас. Ва
у(фаришта)лар:
«Ҳаром, ҳаром»,
дерлар. (Эй
кофир-мушриклар,
сизларга хушхабар
ҳаром, жаннат
ҳаром, мағфират
ҳаром, меҳр-шафқат
ҳаром,
осойишталик ҳаром...
дерлар.)
23Ва қилган
амалига
келиб, уларни
тўзон каби
сочиб
юборурмиз.
(Кофирларнинг
бу дунёда қилган
баъзи бир
яхши
амаларидан
умидлари бўлиши
мумкин. Аммо
иймон
бўлмаганидан
кейин у ишлар
ҳеч фойда
бера олмайди.
Қиёмат куни
Аллоҳ таоло у
амалларни ҳам
тўзон каби
сочиб
юборади.)
24Ўша кунда
жаннат
эгаларининг қароргоҳлари
ва оромгоҳлар
ғоят яхшидир.
25У кунда
булутли
осмон ёрилиб,
фаришталар бўлак-бўлак
тушурилурлар.
26У кунда ҳукмронлик
Роҳманга ҳақ
бўлур. У кун
кофирлар
учун кўп қийин
кун бўлур.
27У кунда
золим икки қўлини
тишлаб: «Эй воҳ!!!
Пайғамбар
ила бир йўлни
тутганимда
эди!» дер.
28«Эй воҳ!!!
Кошки
фалончини
дўст
тутмасам эди.
29Батаҳқиқ,
менга зикр (Қуръон)
келгандан сўнг
у (дўст) мени
адаштирди.
Шайтон
инсонни ёрдамсиз
ташлаб
кетгувчидир»,
дер. (Муҳаммаддан
(c.а.в.) бошқага
эргашганларнинг
барчасининг ҳоли
шу бўлади. Қуръон
йўлидан бошқа
йўлга юрган, Қуръондан
бошқа
дастурга
амал қилганларнинг
барчасининг ҳоли
шу бўлади. Қиёмат
куни
уларнинг ҳаммасининг
бу дунёдаги
«дўст»лари
ёрдамсиз
ташлаб
кетади.)
30Ва Пайғамбар:
«Эй Роббим,
албатта,
менинг қавмим
ушбу Қуръонни
тарк
этдилар»,
деди. (Муҳаммад
(с.а.в.)
Роббиларига
шикоят қилиб,
эй Роббим,
менинг қавмим–Қурайш
ушбу Қуръонни
тарк этди,
дедилар. Аллоҳ
таоло
уларнинг қилмишларини
жуда яхши
билади. Аммо
Пайғамбар
(с.а.в.)
ўзларининг
дардларини
тўкиб солиш
учун, Аллоҳнинг
амрини тўла
бажарганликларини
билдириш
учун айтмоқдалар.)
31Ана
шундай. Ҳар
Пайғамбар
учун
жиноятчилардан
душман қилганмиз.
Ҳидоят ва
ёрдамчиликда
Роббинг Ўзи
кифоя қилур.
32Куфр
келтирганлар:
«Унга Қуръон
бир йўла
нозил қилинса
эди», дедилар.
Биз сенинг қалбингни
у билан собит
қилиш учун
шундай қилдик
ва уни
дона-дона қилиб
ўқидик. (Яъни,
эй Муҳаммад,
Биз сенинг қалбингни
Қуръон билан
собит қилиш, қувватлаш
учун уни
бўлак-бўлак ҳолда
нозил этдик
ва гўзал
равишда
дона-дона қилиб
ўқиб бердик. Қуръон
бирданига
тушмасдан,
бўлак-бўлак
бўлиб тушар, ҳар
ваҳий
келганида
Пайғамбарнинг
(с.а.в.) қалблари
қувватланар,
кучларига
куч, ғайратларига
ғайрат қўшилар
эди.)
33Улар
сенга бирор
масал
келтирсалар,
Биз, албатта,
сенга ҳақни
ва гўзал шарҳини
келтирамиз.
34Жаҳаннам
томон юз
тубан ҳолларида
судраладиганлар,
ана ўшалар,
маконлари
энг ёмон,
йўллари энг
адашган
кимсалардир.
35Батаҳқиқ,
Биз Мусога
китобни
бердик ва
унга акаси Ҳорунни
вазир қилдик.
36Бас:
«Иккингиз
бизнинг
оятларимизни
ёлғонга чиқарган
қавмга
боринг»,
дедик. Сўнг
уларни ер
билан яксон қилдик.
37Ва Нуҳ қавми
Пайғамбарларни
ёлғонга чиқарганларида
ғарқ этдик ва
уларни
одамларга
ибрат қилдик.
Ҳамда Биз
золимларга
аламли
азоблар
тайёрлаб қўйдик.
38Од, Самуд
ва қудуқ
эгаларини ҳамда
бу орадаги
асрларни
эсла. (Биз «қудуқ»
деб таржима қилган
сўз ояти
каримада
«расс»
ибораси ила ифодаланган
бўлиб, ичи маҳкамланмаган,
нураб турган қудуққа
айтилади.
Ривоятларда
келишича, ўша
жиноятчи қавм
қудуқ
атрофида
ўтирганларида,
у қулаб, ҳаммалари
ичига тушиб ҳалок
бўлган
эканлар.
Баъзи
тафсирчиларимиз,
бу қавм Солиҳ
алайҳиссалом
қавми,
десалар, бошқалари
Шуайб алайҳиссалом
қавмидир,
дейдилар. Ибн
Жарир
Табарий эса,
улар Ухдуд
эгаларидир,
деган
эканлар. Улар
ҳақида Буруж
сурасида сўз
юритилган.)
39Улардан ҳар
бирига
мисоллар
келтирдик. Ва
уларни қириб
битирдик.
(Яъни, ўша
ўтмиш
асрлардаги барча
жиноятчи қавмларнинг
ҳар бирига
ўрнак бўлсин
учун
мисоллар
келтирдик.
Улар ибрат олмадилар,
ўзларини
ўнгламадилар.)
40Батаҳқиқ,
улар ёмонлик
ёмғири ёғдирилган
шаҳарга
келган
эдилар. Уни
кўрмаган
эдиларми?! Йўқ!
Улар қайта
тирилишдан
умидсиз
эдилар. (Ушбу
ояти каримадаги
«ёмонлик ёмғири
ёғдирилган
шаҳар»дан
мурод Лут
алайҳиссалом
қавми яшаган
шаҳардир.
Маълумки, бу
шаҳарни Аллоҳ
таоло тош ёғдириб
ҳалок қилгандир.
Оятдаги
«Улар»дан
мурод эса,
Макка
кофирлари.
Улар Шомга қилган
сафарларида
Лут алайҳиссалом
қавми шаҳри
харобалари
ёнидан ўтар
эдилар. Агар
уларда инсоф
бўлганида,
заррача тафаккур
бўлганида,
кўрганларидан
ибрат олардилар.)
41Улар сени
кўрган вақтларида:
«Аллоҳ Пайғамбар
қилиб
юборган
шуми?!
42Агар сабр қилмаганимизда,
албатта, у
бизни сал
бўлмаса
худоларимиздан
оздирарди-я!»
деб масхарага
олурлар. Яқинда–азобни
кўрган чоғларида–ким
йўлдан
озганроқ
эканини
билурлар.
43Ҳавои
нафсини
ўзига худо қилиб
олганни
кўрдингми?!
Энди сен унга
вакил
бўласанми?!
(Йўқ, албатта.
Пайғамбарнинг
вазифаси ҳавои
нафсини
ўзига худо қилиб
олганларга
вакил бўлиш
эмас, балки
Аллоҳдан
келган
амрларни
кишиларга
етказишдир.)
44Ёки сен
уларнинг
кўплари
тинглай
оладилар ё
англай
оладилар, деб
ҳисоблайсанми?
Аслида,
уларнинг ҳайвонлардан
фарқи йўқ.
Балки яна ҳам
йўлдан
озганроқдирлар.
(Ушбу ояти
каримада Пайғамбарга
(с.а.в.) тасалли
ва ҳавои
нафсларини
худо қилиб
олган
кофирларни
ерга уриш
бор.)
45Роббингнинг
сояни қандай
ёйиб қўйганини
кўрмадингми?
Агар хоҳласа,
уни жилмас қиларди.
Сўнгра қуёшни
Биз унга
далил қилдик.
(Ҳа, агар Аллоҳ
хоҳласа,
сояни жилмас қилиб,
бир хилда,
яъни, узаймай
ҳам, қисқармай
ҳам
турадиган қилиб
қўяр эди.
Мисол учун
ерни
айланмайдиган
қилиб қўйса,
соя жилмай
тураверар
эди, биз
эътибор бермайдиган
соянинг
ёйилиши ҳодисаси
ортида Аллоҳнинг
улкан қудрати
турибди.)
46Сўнгра
Биз уни
Ўзимизга
аста-секин
тортиб олдик.
47У сиз учун
кечани либос,
уйқуни
истироҳот қилган
ва кундузни
тирилиш
(замони) қилган
Зотдир.
48У Ўз раҳмати
олдидан
шамолларни
хушхабар қилиб
юборган
Зотдир. Ва
осмондан пок
сув туширдик.
49У ила ўлик
юртни
тирилтиришимиз
ва ўзимиз яратган
кўплаб чорва ҳайвонлари
ҳамда
инсонларни
суғоришимиз
учун.
50Батаҳқиқ,
Биз у(Қуръон)ни
эслатма
олишлари
учун
ораларида турлича
тасарруф қилиб
кўрдик.
Одамларнинг
кўплари
куфрдан бошқа
нарсадан бош
тортдилар.
(Аллоҳ
осмондан пок
сув туширади.
Аллоҳ осмондан
пок сўз (Қуръон)
туширади.
Аллоҳ
осмондан
туширган пок
суви ила ўлик
диёрларни
тирилтиради,
чанқоқ ҳайвон
ва одамларни
суғоради.
Аллоҳ
осмондан
туширган пок
сўзи билан
маънавий
ўлик халқларни
тирилтиради,
руҳий чанқоқларни,
ташналарни
руҳий-маънавий
таълимотлар
ила суғоради.
Қуръонни
уларга турли
услублар ила
тақдим қилдик.
Лекин улар
бундан
ўзларига
эслатма олмадилар.)
51Агар хоҳласак,
ҳар шаҳарга
битта огоҳлантиргувчи
юборар эдик.
52Кофирларга
итоат этма!
Уларга қарши
у(Қуръон)
билан катта
жиҳод қил!
53У икки
денгизни-буниси
чучук-ширин,
униси шўр-аччиқ
қилиб оқизиб қўйган
ва ораларига
кўринмас
тўсиқ ҳамда
очилмас сарҳад
қилган
Зотдир.
(Барча
уммонлар ва
денгизлар шўр,
дарёлар
чучук.
Дарёлар оқиб
бориб сувини
денгизларга,
уммонларга қуяди.
Аммо бу билан
денгиз суви
чучук бўлиб қолмайди,
дарё суви шўр
бўлиб қолмайди.
Зотан,
дарёларнинг
суви ҳам
денгиз ва
уммонлардан
буғланиб
кўтарилган
сувдан
иборат.)
54У сувдан
башар
яратган ва
уни
насл-насаб, қуда-анда
қилиб қўйган
Зотдир.
Роббинг қодир
бўлган
Зотдир.
55Улар Аллоҳдан
ўзга уларга
наф ҳам,
зарар ҳам
етказмайдиган
нарсаларга
ибодат қиларлар.
Ва кофир
Роббига қарши
ёрдамчи
бўлгандир.
56Биз сени
фақат
хушхабарчи
ва огоҳлантиргувчи
этиб
юборганмиз,
холос.
57Сен: «Мен
сизлардан
бунинг учун
ажр сўрамайман,
фақат, ким хоҳласа,
Робби томон
йўл олишини
(сўрайман)», деб
айт. (Исломда
эътиқод-динга
кириш ёки
унинг
аъзолари
сафида бўлиш
учун
тўланадиган
бадал ёки
солиғу
мажбуриятлар
йўқ. Хоҳлаган
киши Аллоҳга
томон йўл
олсин. Унга
иймон
келтирсин, ибодат
қилсин. Бошқалар
эса, унинг
йўлини
тўсмасин.)
58Ва барҳаёт,
ўлмайдиган
Зотга
таваккал қил ҳамда
Уни ҳамду
сано ила
поклаб ёд эт.
Бандаларининг
гуноҳларидан
ўта хабардор
бўлишда
Унинг Ўзи кифоядир.
59У
осмонлару
ерни ва
уларнинг
орасидаги нарсаларни
олти кунда
яратган, сўнгра
аршни
эгаллаган
зотдир. У Роҳмандир.
Бас, ўша ўта
Хабардордан
сўра. (Ушбу маънолар
эътиқод
бобида ўта
нозик ва ҳассос
эканлиги
эътиборидан
уламоларимиз
жуда ҳам эҳтиёткорлик
билан баён қилишга
ҳаракат қиладилар.
«Олти кун»
масаласига
келганда, баъзилари,
бу дунёнинг
кунларига
ўхшаш кунлар,
Аллоҳ «бўл»
деса бўлиб қолар
эди-ю, лекин
бандаларга
шошилмай иш қилишни
ўргатиш мақсадида
шундай қилди,
дейдилар. Бошқалари
эса, «олти кун» қандай
кунлар
эканини Аллоҳнинг
Ўзи билади.
Бизнинг
кунларимиз
осмонлару ер
яратиб
бўлингандан
кейин, қуёш
мажмуасидаги
сайёралар
низоми яратилгандан
кейин
вужудга
келган
тушунчалар, дейдилар.
«Сўнгра»
калимаси
одатда
«кейин» маъносидаги
тартибни
ифода қилади,
бу оятдаги
«сўнгра» эса,
мартабани билдиради.)
60Қачонки
уларга: «Роҳманга
сажда қилинглар!»
дейилса,
улар: «Роҳман
нима? Сен
буюрган
нарсага
сажда қилаверамизми?»
дерлар. Бу
уларнинг узоқлашишини
зиёда қилур.
61Осмонда
буржлар қилган
ва унда чироқ
ва нур
сочгувчи ой қилган
Зот
баракотли-буюк
бўлди.
62У ибрат
олмоқни
ирода қилган
ва шукр қилмоқни
ирода қилган
киши учун
кеча-кундузни
бирин-кетин қилган
Зотдир.
63Роҳманнинг
бандалари ер
юзида
тавозуъ ила
юрадиган ва
жоҳиллар
хитоб қилганида,
«салом»,
дейдиганлардир.
(Роҳманнинг
суюкли
бандаси
бўлиш
шарафига эришган
инсон ер юзида
камтарлик,
содда ва
мулойимлик
билан юради.
Унда
такаббурлик,
манманлик, ваҳшату
даҳшат, турли
сохта
кўринишлардан
асар ҳам
бўлмайди. Шу
билан бирга,
бўшанглик,
иродасизлик,
беҳуда қисилиб-қимтиниш,
ўзини пастга
уришлик ҳам
бўлмайди.)
64Улар
тунларни Роббиларига
сажда қилиб,
бедор
ўтказурлар.
65Улар: «Эй
Роббимиз,
Ўзинг биздан
жаҳаннам
азобини
бургин,
албатта, жаҳаннам
азоби
доимийдир.
66Албатта, у
энг ёмон қароргоҳ
ва турар
жойдир»,
дейдиганлардир.
67Улар инфоқ
қилганларида
исроф ҳам ва
хасислик ҳам қилмаслар.
У иккиси
ўртасида
мўътадил
бўлурлар.
68Улар Аллоҳ
билан бирга
бирор илоҳга
илтижо қилмаслар.
Аллоҳ
(ўлдиришни) ҳаром
қилган жонни
ноҳақдан
ўлдирмаслар.
Зино қилмаслар.
Ким ана шуни қилса,
уқубатга
дучор бўлур.
(Аллоҳга ширк
келтириш
улкан
зулмдир.
Бировни ноҳақдан
ўлдирадиган
одам Роҳманнинг
суюкли
бандаси бўла
олмайди. Зинода
ҳам моддий, ҳам
маънавий
равишда одам
ўлдириш руҳи
бор.
Зинокорлар
бола
кўришдан қочадилар.
Улар, зинодан
бола бўлиб қолмаслигига
уринадилар.
Бу эса, ўзига
хос одам
ўлдиришдир.
Аллоҳга ширк
келтирса, ноҳақдан
одам ўлдирса
ва зино қилса,
гуноҳнинг уқубатига
дучор
бўлади.)
69Қиёмат
куни унинг
азоби бир
неча баробар
кўпайтирилур
ва у(азоб) да
хор бўлиб
абадий қолур.
70Магар ким
тавба қилса,
иймон
келтириб,
солиҳ амал қилса,
бас, Аллоҳ
ана
ўшаларнинг
ёмонликларини
яхшиликларга
алмаштирур.
Аллоҳ мағфиратли
ва раҳмли
бўлган
зотдир.
71Ким тавба қилиб,
солиҳ амал қилса,
у, албатта,
Аллоҳга (ҳақиқий)
қайтиш ила қайтар.
(Тавбанинг ҳақиқий
ёки сохта
эканлиги
унинг
эълонидан
кейинги
амалдан
билинади.
Агар
эълондан
кейинги амал
солиҳ-яхши
бўлса, тавба ҳақиқий,
ёмон бўлса,
тавба сохта
бўлади. Гуноҳ
ҳам фақат
ният эмас,
балки қилинган
амалдир,
тавба ҳам
амалсиз
бўлмас.)
72Улар ёлғон
гувоҳлик
бермайдиганлардир
ва беҳуда
нарсалар
олдидан
ўтсалар, ҳурматларини
сақлаган ҳолда
ўтарлар.
73Уларга
Роббиларининг
оятлари
эслатилганда,
у(оят)ларга
гунг ва
кўрлардек
ташланмаслар.
(Роҳманнинг
суюкли
бандалари
бутпараст
мушрикларга
ўхшаб, ўзлари
англамаган
нарсага ёпишиб
олмайдилар.
Мушриклар
сохта худоларига
худди кўр ва
карқулоқдек
билиб-билмай,
кўриб-кўрмай,
эшитиб-эшитмай
ёпишиб
оладилар.
Агар улар
«худо»ларининг
нима
эканлигини
билганларида,
кўрганларида
ва
эшитганларида,
ҳеч қачон
уларга
ибодат қилмас
эдилар.)
74Улар: «Эй
Роббимиз,
Ўзинг бизга
жуфти ҳалолларимиздан
ва
зурриётларимиздан
кўзимиз қувонадиган
нарса ҳадя эт
ҳамда
бизларни тақводорларга
йўлбошчи эт»,
дейдиганлардир.
75Ана
ўшалар сабр қилганлари
учун «ғурфа»
ила
мукофотланурлар
ва унда
табрик ва
салом билан қаршиланурлар.
(Араб тилида
олий мақом
хос хонани «ғурфа»
дейилади.
Тафсирчи
уламоларимиздан
баъзилари
ушбу оятдаги
«ғурфа»
сўзига, «олий
даража»,
«жаннат»,
«жаннатдаги
алоҳида хона»
маъноларини
беришган.
Аслида, ҳаммасини
қўшиб,
жаннатдаги
олий мақом
хос хона,
десак мақсадга
мувофиқ
бўлса керак.)
76Улар
ўшанда
абадий қолурлар.
У қандай ҳам
гўзал қароргоҳ
ва манзилдир.
77Сен: «Агар
дуо-илтижоларингиз
бўлмаса, Роббим
сизларга ҳеч қиймат
бермас. Бас,
батаҳқиқ, сиз
ёлғонга чиқардингиз.
Энди
сизларга
(азоб) лозим
бўлур», деб
айт.
Chapter 26 (Sura 26)
1То. Син.
Мим.
2Булар очиқ
китобнинг
оятларидир.
3Эҳтимол,
(улар) мўмин
бўлмаганлари
учун сен ўзингни
ҳалок қилмоқчидирсан?!
4Агар хоҳласак,
уларга
осмондан
оят-мўъжиза
нозил қилурмиз.
Бас, уларнинг
бўйинлари
унга эгилиб қоладир.
5Уларга Роҳмандан
янги эслатма
келибдики,
албатта,
ундан юз ўгиргувчи
бўлганлар.
6Бас, батаҳқиқ,
ёлғонга чиқардилар.
Яқинда
уларга
ўзлари истеҳзо
қилган
нарсанинг
хабари
келажакдир.
7Улар ерга қарамайдиларми?!
Биз унда
гўзал
навлардан қанчаларини
ундириб қўйибмиз.
8Албатта,
бунда
оят-белги
бор. Лекин
кўплари
мўмин бўлмаслар.
9Албатта,
Роббинг Ўзи
азизу меҳрибондир.
10Роббинг
Мусога: «У
золим қавмга
боргин.
11Фиръавн қавмига.
(Биздан) қўрқмайдиларми?!«
деб нидо қилганини
эсла.
12У: «Эй
Роббим, улар
мени ёлғончи қилишларидан
қўрқаман.
13Ва дилим
сиқилишидан ҳамда
тилим бурро
бўлмай қолишидан.
Бас, Ҳорунни
элчи қил.
14Менинг
зиммамда
улар наздида
гуноҳ бор.
Бас, мени
ўлдиришларидан
хавфдаман», деди.
15У зот:«Йўқ!
Бас, иккингиз
Бизнинг
оят-мўъжизаларимиз
ила
боринглар.
Албатта, Биз иккингиз
билан
эшитгувчилармиз.
16Бас,
Фиръавнга
боринглар ва
унга: «Биз
Роббул
Оламийннинг
Пайғамбарларимиз.
17Бани
Исроилни биз
билан қўйиб
юбор», деб
айтинглар,
деди.
18У (Фиръавн):
«Биз сени
гўдаклигингдан
ўз ичимизда
тарбия қилмадикми?!
Умрингнинг
бир неча
йилини
бизнинг
ичимизда
ўтказмадингми?!
19Ва
нонкўрлардан
бўлиб, қиладиган
ишингни қилиб
қўймадингми?!»
деди.
(Фиръавннинг
миннатларидан
асосий мақсади–Мусо
алайҳиссалом
олиб келган
динни инкор қилиш
эди. Қўлимизда
катта бўла
туриб, энди,
бизга, динимизга
ва
мулкимизга қарши
чиқасанми?
Янги дин
келтирдим,
деб даъво қиласанми?
Бизнинг қавмимиздан
бир кишини
ўлдириб қўймадингми?!)
20(Мусо): «Ўша
ишни қилган
бўлсам,
билмасдан қилганман.
21Бас,
сизлардан
хавфсираб қочиб
кетдим. Кейин
Аллоҳ менга ҳикмат
берди ва мени
Пайғамбарлардан
қилди. (Ўша қитбтий
менинг бир
Бани
Исроиллик қабиладошим
билан
уришаётган
экан. Қабиладошим
мендан ёрдам
сўради, мен
уега ёрдам
бераман деб қибтийни
бир урсам
ўлиб қолди.
Сўнгра
хатони
тушундим.)
22Ўша менга қилаётган
миннатинг
Бани
Исроилни қул қилиб
олганингдандир»,
деди.
23Фиръавн:
«Роббул
Оламийн
нима?» деди.
24У (Мусо):
«Агар англамоқчи
бўлсангиз, У
осмонлару ер
ва уларнинг
орасидаги
нарсаларнинг
Роббидир»,
деди.
25У
атрофидаги
кишиларга:
«Эшитмаяпсизларми?!»
деди.
26У(Мусо): « У
зот сизнинг
Роббингиз ва
аввалги
ота-боболарингизнинг
Роббидир»,
деди.
27У: «Албатта,
сизга
юборилган
Пайғамбарингиз
жиннидир»,
деди.
28У(Мусо): «У,
агар ақл
юритсангиз,
машриқу мағрибнинг
ва улар
ўртасидаги
нарсаларнинг
Роббидир»,
деди.
29У: «Агар мендан
бошқани илоҳ қилиб
олсанг,
албатта, мен
сени
зиндонбандлардан
қилурман»,
деди.
30У(Мусо):
«Агар мен
сенга очиқ-ойдин
нарса
келтирсам ҳам-а?!»
деди.
31У: «Агар
ростгўйлардан
бўлсанг,
келтир уни!» деди.
32Бас, у
(Мусо)
асосини
ташлади.
Баногоҳ у аниқ
аждарга
айланди.
33Ва қўлини
чиқарди.
Банагоҳ у
назар қилгувчиларга
оппоқ
кўринди.
34У(Фиръавн)
атрофидаги
аъёнларига:
«Албатта, бу
ўта билимдон
сеҳргардир.
35У ўз сеҳри
билан
сизларни
ерингиздан
чиқармоқчи,
нима
дейсизлар?»,
деди.
(Худонинг
динига қарши
чиққан, Аллоҳнинг
йўлидаги
даъватчиларни
ўзига душман
билган туғёнкорларнинг
доимий
гапларидан
бири. Атрофидаги
гумашталарига
ва содда халққа
даъватчини
хавфли қилиб
кўрсатади ва
уларни қўрқитади.)
36Улар: «Уни
ва акасини қўйиб
тургин-да, шаҳарларга
тўпловчиларни
юбор.
37Сенга
барча ўта
билимдон сеҳргарларни
олиб
келсинлар»,
дедилар. (Бу
таклиф
Фиръавнга
маъқул тушди.
Зотан, у
атрофидагилардан
айнан шу
жавобни
кутган эди.
Бошқа сура ва
оятлардан
биламизки,
Мусо алайҳиссалом
билан сеҳргарларнинг
мусобақалашадиган
жойи, вақти
ва бошқа
шартлари
келишиб
олинади.
Фиъравн шаҳарларга
одамларини
юбориб, сеҳргарларни
тўплатиб
келади.)
38Бас, сеҳргарлар
маълум куни
келишилган
вақтда
жамландилар.
39Ва
одамларга:
«Сизлар
тўпланиб
бўлдингизми?
40Ажаб
эрмас, устин
келсалар, сеҳргарларга
эргашсак»,
дейилди.
(Турли муносабатлар
ила
одамларни
тўплаш, билан
уларни чалғитиш
ва ўзига маҳлиё
этиш ҳам туғёнкор
ҳокимларнинг
одати. Сеҳргарлар
билан Мусо
алайҳиссалом
тортишувини ғанимат
билиб роса
одам йиғдилар.)
41Сеҳргарлар
келган чоғларида
Фиръавнга:
«Агар биз ғолиб
келгувчи
бўлсак,
бизга,
албатта, ҳақ
бериладими?»
дедилар.
42У: «Ҳа! У ҳолда
сиз, албатта,
энг яқинларимдан
бўласиз»,
деди.
43Мусо
уларга: «Сиз
ташлайдиган
нарсангизни ташланг»,
деди.
44Бас, улар
арқонлари ва
асоларини ташладилар
ва
«Фиръавннинг
иззати билан қасамки,
албатта, биз ғолиблармиз»,
дедилар.
45Сўнгра
Мусо асосини
ташлаган эди,
бирдан у уларнинг
уйдирмаларини
юта бошлади.
(Сеҳргарлар
арқонларини
ташлаганида,
илонга
айланмаган, уларнинг
найранги
туфайлигина
кишилар
кўзига
шундай
кўринган эди,
холос. Кейин Мусо
алайҳиссалом
асоларини
ташладилар
ва у аждарга
айланиб,
Фиръавн сеҳргарларининг
асо ва арқонларини
юта бошлади.)
46Бас, сеҳргарлар
сажда қилган ҳолларида
йиқилдилар.
47Улар:
«Роббул
Оламийнга
иймон
келтирдик.
48Мусо ва Ҳоруннинг
Роббига»,
дедилар.
49У: «Мен
сизга изн
бермасимдан
олдин унга
иймон
келтирдингиз!
Албатта, у
сизга сеҳр
ўргатган
каттангиздир!
Энди тезда
биласиз, мен,
албатта, қўл-оёғингизни
қарама-қарши
томонидан
кесажакман
ва
барчангизни
осажакман»,
деди.
50Улар:
«Зарари йўқ.
Албатта, биз
Роббимизга қайтгувчимиз.
51Мўминларнинг
аввалгиси
бўлганимиз
учун Роббимиз
хатоларимизни
кечиришидан
умид қиламиз»,
дедилар.
52Ва Мусога:
«Бандаларим
билан кечаси
йўлга чиқ.
Албатта, таъқиб
этилурсиз»,
деб ваҳий юбордик.
53Бас,
Фиръавн шаҳарларга
тўпловчилар
юборди:
54«Шубҳасиз,
анавилар
озгина
тоифадирлар.
55Албатта,
улар бизни ғазаблантиргувчилардир.
56Албатта,
биз ҳаммамиз ҳушёрмиз»,
деб.
57Бас, Биз
уларни боғ-роғлар
ва булоқлардан.
58Хазиналар
ва муҳтарам
маскандан чиқардик.
(Яъни,
Фиръавн ва
унинг қавмини
боғ-роғларидан
ва булоқларидан,
хазиналаридан
ва ҳашаматли
масканларидан
чиқардик.
59Ана
шундай.
Ўша(нарса)ларни
Бани
Исроилга мерос
қилиб бердик.
60Бас,
уларни қуёш
чиқиш
пайтида қувиб
етдилар.
61Икки
жамоат бир-бирларини
кўрган чоғида,
Мусонинг
одамлари:
«Энди қўлга
тушдик»,
дедилар.
62У (Мусо): »Йўқ!
Албатта,
Роббим мен
билан, У
менга тўғри
йўлни
кўрсатур«,
деди.
63Бас, Биз
Мусога:
«Асонг билан
денгизни ур»,
деб ваҳий қилдик.
Бас, у (денгиз)
бўлиниб, ҳар
бўлаги улкан
тоғдек бўлди.
64Ва кейин
бошқаларни ҳам
яқинлаштирдик.
(Яъни,
Фиръавн ва
унинг аскарларини
ҳам денгизга
яқинлаштирдик.)
65Мусо ва
унга
эргашганларга,
ҳаммаларига
нажот бердик.
66Сўнгра
бошқаларни ғарқ
қилдик.
(Фиръавн ва
унинг
аскарлари
денгиз бағрига
тўлиқ тушиб
бўлганларидан
кейин, улкан
тоғдек ҳайбат-ла
тўхтаб
турган
денгиз яна ҳаракатга
келиб, ҳаммаларини
ҳалок қилди.)
67Албатта,
бунда
оят-белги
бор. Лекин
кўплари мўмин
бўлмадилар.
68Албатта,
Роббинг Ўзи
азизу меҳрибондир.
69Ва уларга
Иброҳимнинг
хабарини
тиловат қилиб
бер.
70Ўшанда у
отаси ва қавмига:
«Нимага
ибодат қилмоқдасизлар?»
деган эди.
71Улар:
«Санамларга
ибодат қилмоқдамиз.
Ва уларга
ихлос ила
ибодат қилишда
бардавом
бўлурмиз»,
дедилар. (Тош
ёки бошқа
нарсадан юзи
инсон юзига
ўхшатиб ишланган
бутга «санам»
дейилади.)
72У: «Илтижо қилганингизда
улар сизни
эшитадиларми?
73Ёхуд наф
ёки зарар
етказа
оладиларми?»
деди.
74Улар: «Йўқ,
биз
ота-боболаримизни
шундай қилаётганларини
кўрдик»,
дедилар.
75У: «Нимага
ибодат қилаётганингизни
билдингизми?!
76Сиз ва қадимги
оталарингиз?!
77Албатта,
Роббул
Оламийндан
бошқа
уларнинг
барчаси
менга
душмандир»,
деди.
78У мени
яратган
зотдир. Бас,
мени ҳидоят қилади
ҳам Унинг
Ўзи.
79Ва мени
таомлантирадиган
ва суғорадиган
ҳам Унинг
Ўзи.
80Бемор
бўлганимда
менга шифо
берадиган ҳам
Унинг Ўзи.
81Мени
ўлдирадиган,
сўнгра
тирилтирадиган
ҳам Унинг
Ўзи.
82Ва менинг
хатоимни қиёмат
куни мағфират
қилишидан
умидвор
бўлганим ҳам
Унинг Ўзи.
83Эй Роббим,
менга ҳикмат ҳадя
эт ва мени
солиҳларга қўшгин.
84Ва менга
кейин келгувчилар
ичида содиқ
мақтовлар
бўладиган қилгин.
(Яъни, ўтиб
кетганимдан
кейин ҳам
одамлар мени қиёматгача
яхшилик
билан эслаб
юрадиган қилгин.)
85Ва мени
наъийм
жаннати
ворисларидан
қилгин.
86Ва отамни
мағфират қил.
Албатта, у
адашганлардан
бўлди.
87Ва қайта
тирилтириладиган
кунда мени
шарманда қилмагин.
88У кунда на
мол манфаат
берар ва на
болалар.
89Магар ким
Аллоҳ ҳузурига
тоза қалб ила
келар, (ўша
манфаат
топар).
90Ва жаннат
тақводорларга
яқинлаштирилди.
91Жаҳийм иғвога
учганларга
зоҳир қилинди.
92Ва уларга:
»Аллоҳдан
ўзга ибодат қилиб
юрган
нарсаларингиз
қани?!
93Улар
сизга ёрдам
бера
олурларми
ёки ўзларини қутқара
олурларми?!«
дейилди.
94Бас, унга
улар, иғвога
учганлар.
95Ва
Иблиснинг
аскарлари
биргаликда
юзтубан
тахлаб
ташландилар.
96Улар
унинг ичида бир-бирлари
ила хусумат қилар
эканлар,
дедилар:
97«Аллоҳга қасамки,
албатта, биз
очиқ-ойдин
адашувда
эканмиз.
98Чунки
сизларни
Роббул
Оламийнга
тенглаштирардик.
99Бизни фақат
жиноятчилар
йўлдан
оздирдилар.
100Мана энди
биз учун
шафоатчилар ҳам
йўқ.
101Бирон қадрдон
дўст ҳам йўқ.
102Қани энди
ортга қайтсагу
мўминлардан
бўлсак».
103Албатта,
бунда
оят-белги
бор. Лекин
кўплари мўмин
бўлмадилар.
104Албатта,
Роббинг Ўзи
азизу меҳрибондир.
105Нуҳ қавми
Пайғамбарларни
ёлғончи қилди.
106Ўшанда
уларга
биродарлари
Нуҳ деди:«У
зотдан қўрқмайсизми?!
107Албатта,
мен сизларга
ишончли Пайғамбарман.
108Бас, Аллоҳдан
қўрқинглар
ва менга
итоат қилинглар.
109Мен
сизлардан
бунинг учун ҳақ-ажр
сўрамасман.
Менинг ажрим
фақатгина
Роббул
Оламийннинг
зиммасидадир.
110Бас, Аллоҳдан
қўрқинглар
ва менга
итоат қилинглар».
111Улар:
«Сенга
пасткашлар
эргашиб
турган ҳолда,
биз сенга
иймон
келтирармидик?!»
дедилар.
112У деди:
«Менинг улар
нима қилаётганлари
ҳақида илмим
йўқ.
113Агар
сезсангиз,
уларнинг ҳисоби
фақат Аллоҳнинг
зиммасидадир.
114Ва мен
мўминларни ҳайдаб
юборгувчи
эмасман.
115Мен фақат
очиқ-ойдин
огоҳлантиргувчиман,
холос».
116Улар: «Эй Нуҳ,
агар
тўхтамасанг,
албатта,
тошбўрон қилинганлардан
бўлурсан»,
дедилар.
117У: «Эй
Роббим, шубҳасиз,
қавмим мени
ёлғончи қилдилар.
118Бас, Ўзинг мен
билан
уларнинг
орамизни
яхшилаб очгин
ва менга ҳамда
мен билан
бирга бўлган
мўминларга
нажот
бергин», деди.
119Бас, Биз
унга ва у
билан бирга
бўлганларга
тўлган
кемада нажот
бердик.
120Сўнгра қолганларни
ғарқ қилдик.
121Албатта,
бунда
оят-белги
бор. Лекин
кўплари
мўмин
бўлмадилар.
122Албатта,
Роббинг Ўзи
азизу меҳрибондир.
123Од қавми
Пайғамбарларни
ёлғончи қилди.
124Ўшанда
уларга
биродарлари Ҳуд
деди: «Қўрқмайсизларми?!
125Албатта,
мен сизларга
ишончли Пайғамбарман.
126Бас, Аллоҳдан
қўрқинглар
ва менга
итоат қилинглар.
127Мен
сизлардан
бунинг учун ҳақ-ажр
сўрамасман.
Менинг ажрим
фақатгина
Роббул
Оламийн
зиммасидадир.
128Ҳар
тепаликка
бир белги
бўладиган
бино қуриб,
беҳуда ўйин қилаверасизми?
129Ва худди
мангу
туражакдек
«маснаълар»
тутаверасизми?.
(Оятдаги
«маснаълар»
сўзи ҳозирги
араб тилида
завод-фабрикалар
маъносида
ишлатилмоқда.
Од қавми
улкан қасрлар
қуриш, тоғларни
ўйиб ишлаш ва
бошқа фахр
учун
кўтарадиган
биноларида
фойдаланадиган
асбоб-ускуналарни
ишлаб чиқарадиган
ишхоналарга
эга эди,
«масонеълар»дан
мурод ўшалар,
оятда қурилишларга
доир очиқ-ойдин
маъно бор.)
130Тутганингизда
ўта жабрчи
бўлиб
тутдингиз.
131Бас, Аллоҳдан
қўрқинг ва
менга итоат қилинг.
132Сизга
ўзингиз
билган нарса
ила мадад
берган
зотдан қўрқинг.
133У
сизларга
чорва ҳайвонлари
ва
фарзандлар
ила мадад
берди.
134Боғ-роғлар
ва булоқлар
ила.
135Мен,
албатта,
сизга улуғ
куннинг
азоби
келишидан қўрураман».
136Улар: «Биз
учун ваъз қилсанг
ҳам ёки ваъз қилгувчилардан
бўлмасанг ҳам,
барибир.
137Бу
эскиларнинг
одати, холос.
138Биз
азоблангувчи
эмасмиз»,
дедилар.
(Яъни, бизга қанча
гапирсанг ҳам,
барибир сен
айтган
йўлдан
юрмаймиз. Бу қилмишимиз
учун, сен
айтаётганингдек,
азобланмаймиз
ҳам, дедилар.)
139Улар у(Ҳуд)ни
ёлғончи қилдилар.
Бас, Биз
уларни ҳалок қилдик.
Албатта,
бунда
оят-белги бор.
Лекин
кўплари
мўмин
бўлмадилар.
140Албатта,
Роббинг Ўзи
азизу меҳрибондир.
141Самуд қавми
Пайғамбарларни
ёлғончи қилди.
142Ўшанда
уларга
биродарлари
Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми?!
143Албатта,
мен сизларга
ишончли Пайғамбарман.
144Бас, Аллоҳдан
қўрқинглар
ва менга
итоат қилинглар.
145Мен
сизлардан
бунинг учун ҳақ-ажр
сўрамасман.
Менинг ажрим
фақатгина
Роббул
оламийн
зиммасидадир.
146Сиз бу
жойдаги
нарсаларда
омон ҳолда
тарк қилинасизми?!
147Боғ-роғларда,
булоқларда?!
148Экинзорлару
майин
хурмозор
ичларида-я?!
149Ва тоғлардан
манманлик-ла
уйлар
йўнаверасизми?!
150Бас, Аллоҳдан
қўрқинглар
ва менга
итоат қилинглар.
151Ва ер
юзида
исрофчилик қиладиганларнинг
ишига итоат қилманглар.
152Бузғунчилик
қиладиган,
ислоҳчилик
этмайдиганларнинг».
153Улар: «Сен,
албатта, сеҳрланганлардандирсан.
154Сен бизга
ўхшаган
башардан бошқа
ҳеч нарса
эмассан. Агар
ростгўйлардан
бўлсанг,
оят-мўъжиза
келтир»,
дедилар.
(Самуд қавми
уларга Аллоҳнинг
гапини
етказган Пайғамбарлари
Солиҳга алайҳиссалом,
алғов-далғов
гапирмоқдасан,
аниқ сеҳрлангансан,
деб туҳмат қилдилар.
Кофирлар
наздида, Аллоҳнинг
йўлига чақирувчилар
доимо мажнун
ёки сеҳрланган
бўлиб
кўринади.)
155У: «Мана бу
туя. Унга (бир
кун) сув ичиш
ва сизга маълум
бир кун сув
ичиш.
156Ва унга
ёмонлик
етказманглар,
унда сизни улуғ
куннинг
азоби
тутадир»,
деди. (Бошқа
оятларда
баён
этилганидек,
туянинг тошдан
чиқарилишининг
ўзи мўъжиза
бўлган эди.
Энди ўша
мўъжиза
туянинг
Самуд қавми
ичида туриш
шарти қўйилди.
157Бас,
у(туя)ни
сўйдилару
надомат
чекувчига айландилар.
158Бас,
уларни азоб
тутди.
Албатта,
бунда
оят-белги
бор. Лекин кўплари
мўмин
бўлмадилар.
159Албатта,
Роббинг Ўзи
азизу меҳрибондир.
160Лут қавми
Пайғамбарларни
ёлғончи қилди.
161Ўшанда
уларга
биродарлари
Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!
162Албатта,
мен сизларга
ишончли Пайғамбарман.
163Бас, Аллоҳдан
қўрқинглар
ва менга
итоат қилинглар.
164Мен
сизлардан
бунинг учун ҳақ-ажр
сўрамасман.
Менинг ажрим
фақатгина
Роббул
Оламийн
зиммасидадир.
165Оламлар
ичидан
эркакларга
борасизми?!
166Ва
Роббингиз
сиз учун
яратган
жуфти ҳалолларингизни
тарк қиласизми?!
Йўқ!!! Сиз ҳаддан
ошган қавмсиз».
167Улар: «Эй
Лут, агар
тўхтамасанг,
албатта, ҳайдаб
чиқарилганлардан
бўлурсан!»
дедилар.
168У: «Албатта,
мен бу
ишингизни
ўта ёмон
кўргувчиларданман.
169Эй Роббим,
менга ва аҳлимга
қилаётган
нарсаларидан
нажот
бергин!» деди.
170Бас, унга
ва аҳлига, ҳаммаларига
нажот бердик.
171Магар
(азобда) қолгувчилардан
бўлган бир
кампирга
(бермадик).
172Сўнгра қолганларини
ер билан
яксон қилдик.
173Ва
уларнинг
устига бир ёмғир
ёғдирдикки,
бас, огоҳлантирилганларнинг
ёмғири қандоқ
ҳам ёмон
бўлди.
(Шунинг учун ҳам
ҳанафий мазҳабидаги
баъзи фақиҳлар,
Лут алайҳиссалом
қавми
кирдикорини қилган
баччавозларни,
тошбўрон қилиб
ўлдириш
керак,
дейдилар.)
174Албатта,
бунда
оят-белги
бор. Лекин
кўплари мўмин
бўлмадилар.
175Албатта, Роббинг
Ўзи азизу меҳрибондир.
176Қалин
дарахтзор
эгалари Пайғамбарларни
ёлғончи қилдилар.
(Бу оятда
зикри
келаётган «қалин
дарахтзор»
Мадян
ўлкасидир.
Аллоҳ таоло
Шуайбни алайҳиссалом
шу ерга Пайғамбар
этиб юборди.
Шуайб алайҳиссалом
қиссасини, Ҳижр
сурасида
ўрганганмиз.)
177Ўшанда
уларга
биродарлари
Шуайб деди: «Қўрқмайсизларми?!
178Албатта,
мен сизларга
ишончли Пайғамбарман.
179Бас, Аллоҳдан
қўрқинглар
ва менга
итоат қилинглар.
180Мен
сизлардан
бунинг учун ҳақ-ажр
сўрамасман.
Менинг ажрим
фақатгина
Роббул
Оламийн
зиммасидадир.
181Бас,
ўлчовни тўлиқ
ўлчанглар ва
камайтиргувчилардан
бўлманглар.
182Ва тўғри
тарози ила
тортинглар.
183Одамларнинг
нарсаларини
камайтириб
берманг. Ер
юзида турли
бузғунчиликлар
қилманглар.
184Сизни ва
аввалги
наслларни
яратган зотдан
қўрқинг».
185Улар:
«Албатта, сен
сеҳрланганлардансан.
186Ва сен
бизга
ўхшаган
башардан бошқа
нарса
эмассан. Биз
сени,
албатта, ёлғончилардан,
деб биурамиз.
187Агар
ростгўйлардан
бўлсанг
устимиздан осмоннинг
бир бўлагини
ташлавор»,
дедилар.
188У: «Роббим қилаётган
ишингизни
ўта яхши
билгувчидир»,
деди.
189Бас, улар
у(Шуайб)ни ёлғончи
қилдилар.
Бас, уларни
«соябон» куни
азоби тутди.
Албатта, у
улуғ куннинг
азоби эди. (
Аллоҳ таоло
Айка халқини
азобга дучор
этишни ирода қилганида
ҳавони ўта
иситиб
юборди. Шунда
пастлаб
келаётган
булут пайдо
бўлди. Булут
уларга
соябон бўлиб
кўринди. Ҳаммалари
ўзларини
булут
соясига
урдилар. Жиноятчи
қавмнинг ҳаммаси
булут
соясига
кириб
бўлгандан
сўнг, бирдан
чақмоқ чақиб,
булутдан
ўт-олов чиқиб
уларни ҳалок
этди.)
190Албатта,
бунда
оят-белги
бор. Лекин
кўплари
мўмин бўлмадилар.
191Албатта,
Роббинг Ўзи
азизу меҳрибондир.
192Албатта, у (Қуръон)
Роббул
Оламийннинг
туширганидир.
193Уни Руҳул
амийн олиб
тушди.
194Сенинг қалбингга,
огоҳлантиргувчилардан
бўлишинг
учун.
195Очиқ-ойдин
араб тилида.
(«Руҳул
Амийн»дан
мурод
Жаброил
фаришта алайҳиссалом;
«огоҳлантиргувчилардан»
дегани Пайғамбарлардан
деган
маънони
билдиради.
Яъни, Қуръонни
Жаброил
сенинг қалбингда
Пайғамбарлардан
бўлишинг
учун равшан
араб тилида
олиб тушди.)
196Албатта, у (Қуръон)
аввалгиларининг
китобларида ҳам
бордир. ( Қуръоннинг
зикри,
аввалги
умматларнинг
илоҳий
китобларида ҳам
бордир.)
197Уни Бани
Исроил
уламоларининг
билишлари, улар
учун
оят-далил
эмасми?!
198Агар Биз
уни баъзи
ажамийларга
нозил қилсак.
199Бас, у уларга
уни ўқиб
берса ҳам,
мўмин бўлмас
эдилар.
200Биз у(Қуръон)ни
жиноятчилар қалбларига
ана шундай
йўлладик.
(Улар уни эшитадилар,
маъноларини
тушунадилар,
аммо иймон
келтирмайдилар.)
201Улар унга
то аламли
азобни
кўрмагунларича
иймон
келтирмаслар.
202Бас, уларга
у(азоб)
тўсатдан
келур. Улар
сезмай қолурлар.
203Шунда
улар: «Бизга
муҳлат
берилармикан?!»
дерлар.
204Бизнинг
азобимизнинг
тезроқ
келишини
истайдиларми-я?!
205Айтгин-чи,
агар Биз
уларни
йилларча ҳузурлантирсак-да.
206сўнгра
уларга ваъда қилинган
нарса келса.
207Ўша ҳузурланиб
юрган
нарсалари
нимага асқотур?!
208Биз бирон
шаҳар-қишлоқни
ҳалок қилган
бўлсак,
албатта,
унинг огоҳлантиргувчилари
бўлган.
209Эслатма
бўлиши
учундир. Биз
зулм қилгувчи
бўлмасдик.
210У(Қуръон)ни
шайтонлар
олиб
тушганлари
йўқ. (Мушриклар
даъво қилаётганларидек,
Қуръонни
шайтонлар
олиб
тушганлари
йўқ. Уларнинг
бу гаплари бўҳтондан
иборат.)
211Бунга
уларнинг
имконлари йўқ
ва унга қодир
ҳам эмаслар.
212Албатта,
улар
эшитишдан
четлатилгандирлар.
213Аллоҳ
билан бирга
бошқа илоҳга
илтижо қилма.
Йўқса,
азобланганлардан
бўлурсан.
(Пайғамбарнинг
(с.а.в.) Аллоҳга
ширк
келтиришлари
мутлақо
мумкин эмас.
Аммо бу оятда
ширкнинг нақадар
улкан гуноҳ
эканлигини
англатиш
учун фаразан
шу маъно
келтирилган.
Пайғамбардек
(с.а.в.) зот ширк
келтириб, азобдан
қутула
билмаса, бошқаларнинг
ҳоли нима
бўлишини
билиб олиш қийин
эмас.)
214Ва яқин қариндошларингни
огоҳлантир.
215Ва сенга
эргашган
мўминларга қанотингни
пастлат.
216Бас, агар
улар сенга
исён қилсалар:
«Мен сиз қилаётган
амаллардан
безорман»,
дегин.
217Ва азиз ва
меҳрибон
зотга
таваккал қил;
218Сени қоим
бўлганингда
кўрадиган.
219Ва сажда қилгувчилар
ичида ҳаракатланишингни
(кўрадиган)
зотга. (Яъни, ёлғизлигингни
ҳам, намозда қоим
бўлганингни,
шунингдек,
мўминлар
ичида турли
ишларга бош
бўлиб
юрганингни ҳам
кўриб
турадиган
зотга–Аллоҳга
таваккал қил.)
220Албатта,
Унинг Ўзи ўта
эшитгувчи ва
ўта билгувчи
зотдир.
221Сизларга
шайтонлар
кимга
тушишини
айтиб берайми?
222Улар ўта
уйдирмачи ва
ўта гуноҳкорларга
тушурлар.
223Улар
(шайтонларга)
қулоқ
осарлар. Ва
уларнинг
кўплари ёлғончилардир.
224Ва
шоирларга
гумроҳлар
эргашур.
225Уларнинг ҳар
водийда
дайдишини.
226Ва ўзлари қилмайдиган
ишларни
айтишини
кўрмадингми?
227Магар
иймон
келтириб,
солиҳ
амаллар қилганлар,
Аллоҳни кўп
зикр
этганлар ва
мазлум
бўлганларидан
кейин нусрат қозонганлар
(ундай
эмаслар).
Зулм қилганлар
эса, тезда қайси
ағдарилиш
жойига ағдарилишларини
билурлар. (Ҳамма
шоир ҳам ҳар
водийда
дайдийдиган,
беамал
гапирадиган
бўлавермас
экан. Агар
шоир иймонли,
яхши амалли,
Аллоҳни кўп
эсга
оладиган, ўзини
хор қилмай, ҳаққини
таниган,
золимлар
устидан ғолиб
келадиган
бўлса, Аллоҳнинг
розилигини
топган шоир
бўлиши мумкин.)
Chapter 27 (Sura 27)
1То. Сийн.
Ушбулар Қуръон-очиқ
китоб
оятларидир.
2Мўминлар
учун ҳидоят
ва
хушхабардир.
3Улар
намозни
тўкис адо этадиган,
закотни
берадиган ва
охиратга қаттиқ
ишонадиганлардир.
4Албатта,
охиратга
иймон
келтирмайдиганларга
Биз
амалларини
зийнатлаб
кўрсатдик. Бас,
улар
адашиб-улоқиб
юраверарлар.
5Ана
ўшаларга
ёмон азоб
бордир ва
улар охиратда
энг кўп зиён
кўргувчилардир.
(Бу дунёда
охиратдан
умиди йўқлиги
учун молу
дунё, айшу
ишрат, шаҳвату
лаззат
кетидан
тушиб, ўзини
ўтга-чўққа
уриб, расво
бўлади.
Охиратда эса,
қанақа
азобларга
дучор
бўлишини
Аллоҳнинг
Ўзи билади.)
6Албатта,
сенга бу Қуръон
ўта ҳикматли
ва ўта илмли
зот
томонидан
берилур.
7Мусо ўз аҳлига:
«Аниқки, мен
бир олов
кўрдим. Тезда
мен сизларга ундан
бирор хабар
ёки
исинишингиз
учун бир
тутам чўғ
келтираман»,
деганини
эсла.
8У (олов)га
келганида:
«Олов
олдидаги ва
атрофидаги
шахсларга
барака
берилди ва
Оламларнинг
Робби–Аллоҳ
покдир», деб
нидо қилинди.
9«Эй Мусо!
Албатта, бу
Менман! Азизу
ҳаким Аллоҳман!
10Ва
асоингни
ташла!» Бас, қачонки
Мусо
у(асо)нинг
илондек қимирлаётганини
кўрганида,
ортига қарамай
қочди. «Эй
Мусо! Қўрқма!
Зеро, Менинг ҳузуримда
Пайғамбарлар
қўрқмаслар!
11Лекин ким
зулм қилсаю
сўнгра
ёмонлик
кетидан унга
яхшиликни
бадал қилса,
бас, Мен,
албатта, мағфиратли
ва меҳрибондирман.
12Қўлингни
ёқангнинг
ичига суқ, ҳеч
қандай
ёмонликсиз
оппоқ бўлиб
чиқур.
Фиръавн ва
унинг қавмига
қаратилган
тўққиз мўъжиза
орасида (бу
бордир).
Албатта, улар
бузғунчи қавм
бўлдилар».
13Бас, қачонки
уларга
оят-мўъжизаларимиз
кўз очгувчи
бўлиб
келганида,
«Бу очиқ-ойдин
сеҳрдир»,
дедилар.
14Ва ўзлари
аниқ билиб
туриб, зулм
ва кибр
туфайли
у(мўъжиза)ларни
инкор
этдилар. Бузғунчиларнинг
оқибати қандай
бўлишига
назар сол.
(Улар бу
мўъжизаларнинг
нималигини
жуда яхши
билганлар. Аммо
билиб туриб,
зулм
юзасидан,
иймонни менсимасдан,
кибр қилган ҳолларида
инкор
этдилар. Бу
инкорнинг оқибати
нима билан
тугаши
маълум ва машҳурдир.)
15Батаҳқиқ,
Биз Довуд ва
Сулаймонга
илм бердик.
Икковлари:
«Бизни
кўпгина
мўмин
бандаларидан
афзал қилган
Аллоҳга ҳамдлар
бўлсин»,
дедилар.
16Ва
Сулаймон
Довудга
ворис бўлди.
У: «Эй одамлар,
бизга қуш
тили
ўргатилди ва ҳар
бир нарсадан
берилди. Бу,
албатта, очиқ-ойдин
фазлдир»,
деди. (Ушбу
оятдаги
ворислик,
илмга
ворисликдир.
Ота вафот
этгандаги болаларнинг
ворислиги
эмас. Чунки
Довуд алайҳиссаломнинг
Сулаймон
алайҳиссаломдан
бошқа
фарзандлари ҳам
кўп эди. Улар
молу дунё
масаласидаги
меросда тенг ҳуқуқли
эдилар. Аммо
илм
маъносидаги
меросга фақат
Сулаймон
алайҳиссалом
ворис
бўлдилар.
Шунинг учун ҳам
«Ва Сулаймон
Довудга
ворис бўлди»
жумласидан
кейин
Сулаймоннинг
алайҳиссалом
«Эй одамлар,
бизга қуш
тили
ўргатилди»,
деган
сўзлари
келмоқда.
Сулаймон
алайҳиссалом
ўзларига
Аллоҳ
томонидан қушларнинг
тилини
англаш илми
берилганлигини
барча
одамларга
эълон қилмоқдалар.
Бу эълон фахр
ва риёкорлик
учун эмас,
балки Аллоҳнинг
неъматини
эслаш
маъносидадир.)
17Сулаймонга
жин, инс ва қушлардан
бўлган
аскарлари
тўпланиб, тизилган
ҳолда
турдилар.
18Токи улар
чумолилар
водийсига
келганларида,
бир чумоли:
«Эй
чумолилар,
масканларингга
киринглар,
Сулаймон ва
унинг
аскарлари сизларни
билмасдан
эзиб
юбормасинлар»,
деди.
(Чумолилар ҳам
асалариларга
ўхшаб, ажойиб
интизомга эга.
Ҳали-ҳануз
уларнинг
жамоат бўлиб
яшашлари
сири англанган
эмас. Бу
оятда улар
бир-бирларини
хавф-хатардан
огоҳ
этишлари
айтилмоқда.)
19Бас, у
унинг
сўзидан
табассум қилди
ва: «Роббим,
мени Ўзинг
менга ва
ота-онамга
берган
неъматларингга
шукр
этишимга ва
сен рози
бўладиган
солиҳ
амаллар қилишимга
муяссар
этгин. Ўз раҳматинг
ила мени солиҳ
бандаларингга
қўшгин», деди.
(Сулаймон
алайҳиссалом
чумолининг
сўзларини
эшитиб жилмайдилар.)
20Ва қушларни
текширди-да:
«Нега Ҳудҳудни
кўрмаётирман
ёки ғойиблардан
бўлдими?
21Албатта,
уни шиддатли
азобла
азобларман
ёки сўйиб
юборурман
ёхуд менга,
албатта, очиқ-ойдин
ҳужжат
келтиражак»,
деди.
22Кўп
ўтмасдан у
келиб: «Сен
билмаган
нарсани билдим
ва сенга
Сабаъдан
ишончли бир
хабар олиб
келдим.
(Сабаъ
Арабистон
ярим оролининг
жанубида,
Яманда
жойлашган
бир мамлакат
эди. Ана ўша
мамлакатдан
ўта муҳим бир
хабар
келтирганини
айтди.)
23Дарҳақиқат,
мен бир аёлни
кўрдим. У
уларнинг
маликаси
экан. Унга ҳар
нарса
берилган
экан. Ҳамда
унинг улуғ
тахти бор
экан. (Ўша
Сабаъ юртида
бир аёлни кўрдим.
У аёл халққа
подшоҳ экан.
Аёлга ҳар
нарса
берилган
экан. Ҳамда
ўша
маликанинг
катта тахти
бор экан.)
24Мен
у(аёл)нинг ва қавмининг
Аллоҳни қўйиб,
қуёшга сажда қилаётганларини
ва шайтон
уларга
амалларини
зийнатлаб,
йўлдан
тўсаётганини
кўрдим. Бас,
улар ҳидоят
топмаслар.
(Гап шу ерга
келганда, энг
муҳим хабар
чиқди. Ўша
Сабаъ
мамлакатига
подшоҳ
бўлган аёл ва
унинг қавми
Аллоҳга эмас,
қуёшга сажда қилаётган
экан. Бу нотўғри
йўл. Аллоҳнинг
Пайғамбари
Сулаймон
алайҳиссалом
уларнинг бу
хатоларини
тузатишлари
зарур. Шайтон
лаънати улар қилаётган
гуноҳ
амалларни
ўзларига
чиройли
кўрсатиб қўйибди.
Агар шу ҳолларида
юраверсалар, ҳидоят
топмайдилар.)
25Осмонлару
ердаги
сирларни
ошкор қиладиган,
махфий ва
ошкор қилган
нарсаларингизни
биладиган
Аллоҳга
сажда қилмайдиларми?!
26Аллоҳ–Ундан
ўзга ҳеч қандай
илоҳ йўқ
зотдир. У улуғ
аршнинг
Роббидир»,
деди.
27У: «Кўрамиз,
рост
сўзладингми
ёки ёлғончилардан
бўлдингми?
28Бу
мактубимни
олиб бориб,
уларга ташла,
сўнгра четга
чиқиб назар
сол-чи, нима қайтарарлар»,
деди.
29У (Малика):
«Эй аъёнлар!
Менга
кароматли
бир мактуб
ташланди.
(Малика
аъёнларига
мактуб ҳақида
хабар бериши
унинг ўз
одамлари
билан маслаҳатлашиб
иш кўришига
далолат қилади.
Шу билан
бирга, малика
ўзи сезган
белгилар
асосида
мактубнинг
кароматли
эканини
айтмоқда.)
30Албатта, у
Сулаймондандир,
албатта,
унда: «Бисмиллаҳир
роҳманир роҳийм.
31Менга қарши
бош кўтармай,
таслим
бўлган ҳолингизда
келинг»,
дейилмишдир»,
деди.
32У:«Эй
аъёнлар!
Менга бу
ишимда фатво
беринглар.
Сизлар шоҳид
бўлмагунингизча,
мен бир ишга қатъий
қарор қилмасман»,
деди.
33Улар: «Биз
куч-қувват
эгаларимиз
ва шиддатли
азму шижоат эгаларимиз.
Иш ўзингга ҳавола.
Нима амр қилишингни
ўйлаб кўр»,
дедилар.
34У: «Албатта,
подшоҳлар
бирор шаҳар-қишлоққа
кирсалар, уни
вайрон қилурлар
ва унинг азиз
аҳлларини
хор қилурлар.
Ана шундай қилурлар.
35Мен
уларга бир ҳадя
юборурман,
кўрай-чи,
элчилар нима
билан қайтар
эканлар»,
деди.
36Қачонки,
(элчиси)
Сулаймонга
келганида, у:
«Сизлар менга
мол-дунё ила
мадад бермоқчимисиз?!
Бас, Аллоҳ
менга берган
нарса сизга
берган
нарсадан
яхшидир. Аммо
сизлар ҳадяларингиз
билан қувонурсиз.
37(Эй элчи!)
Сен уларга қайтиб
бор. Бас,
албатта, Биз
улар бас кела
олмайдиган қўшин
ила борурмиз
ва у ердан
уларни хору
зор ҳолларида
чиқарурмиз»,
деди.
38У
(Сулаймон): «Эй
аъёнлар! Улар
менга таслим
бўлиб
келишларидан
олдин қайсингиз
ҳузуримга
у(малика)нинг
тахтини
келтира оладир?»
деди.
39Жинлардан
бўлган Ифрит:
«Мен уни
сенга мақомингдан
тургунингча
келтирурман.
Албатта,
бунга қувватим
ва ишончим
бор», деди.
(Араб тилида
ёмонликда
учига чиққан
ва қувватли
жин-шайтон
«ифрит»
дейилади. Бу
сўз шайтонга
ўхшаш одамга ҳам
ишлатилади.)
40Китобдан
илми бор
шахс: «Мен уни
сенга кўзингни
очиб
юмгунингча
келтирурман»,
деди. Қачонки,
у(Сулаймон)
у(тахт)ни ўз ҳузурида
қарор
топганини
кўргач: «Бу
Роббимнинг
фазлидандир.
Мен шукр қиламанми
ёки куфрони
неъмат қиламанми,
синаш
учундир. Ким
шукр
келтирса, ўзи
учунгина
шукр қилур.
Ким куфрони
неъмат қилса,
бас, Роббим
беҳожат ва
карамли
зотдир», деди.
(Уламолар
«китобдан
илми бор
шахс»нинг
кимлиги ҳақида
кўп фикрлар
айтганлар. У
Тавротни,
Исмул Аъзамни
биладиган,Лавҳул
Маҳфуздан
хабардор эди,
деган
гапларни
айтишган.
Лекин Қуръони
Карим ёки Пайғамбаримиз
(с.а.в.)
айтмаганларидан
кейин, ишончли
илмий далил
бўлмагач, Қуръон
ибораси
билан
кифояланиб,
Аллоҳ ўша шахсни
«китобдан
илми бор», деб
айтибди, у ёғини
ўзи билади,
дейишимиз тўғридир.)
41У
(Сулаймон):
«Унинг
тахтини
танимайдиган
қилиб қўйинг.
Кўрайлик-чи,
у(малика) уни
танийдими ёки
танимайдиганлардан
бўладими?»
деди.
42Қачонки
у(малика)
келганида:
«Сенинг тахтинг
шундайми?»
дейилди. У:
«Худди
ўшанинг ўзи»,
деди. «Бизга
бундан
илгари илм
берилган эди
ва мусулмон
бўлган эдик».
43Ва
у(малика)ни
Аллоҳдан
ўзга ибодат қилган
нарса тўсди.
Албатта, у
кофир қавмлардан
бўлган эди.
44У(малика)га:
«Саройга кир»,
дейилди. Қачонки
уни
кўрганида,
сув деб
ўйлаб, пойчаларини
очди.
У(Сулаймон):
«Албатта, бу
биллурдан
силлиқ қилиб
ясалган
саройдир»,
деди. У
(малика): «Эй Роббим,
албатта, мен
ўзимга зулм қилиб
юрган
эканман,
Сулаймон ила
оламларнинг
Робби– Аллоҳга
мусулмон
бўлдим!» деди.
(Сарой
олдидаги
майдон ҳам
биллурдан
ясалган, жуда
силлиқ, уни
сув деб
ўйлаб,
кийимингни
кўтарма. Ана шунда
малика рўй
бераётган ҳодисалар
оддий
эмаслигига,
балки Аллоҳ
юборган Пайғамбарнинг
мўъжизалари
эканига
ишонч ҳосил қилди.
Аллоҳ
таолонинг қудратига
тан берди.)
45Батаҳқиқ,
Самуд қавмига,
Аллоҳга
ибодат қилинг,
деб
биродарлари
Солиҳни
юбордик. Бас,
баногоҳ улар
икки гуруҳ
бўлиб
тортиша
бошладилар.
46У (Солиҳ):
«Эй қавмим,
нима учун
яхшиликдан
олдин
ёмонликка
ошиқасиз?!
Аллоҳдан мағфират
сўрасангиз-чи?!
Шояд раҳм қилинсангиз»,
деди.
(Ўзингизга
азоб сўраш
ўрнига, Аллоҳдан
гуноҳларингизни
кечиришини
тиласангиз
бўлмайдими?
Ана ўшанда
шояд гуноҳингиз
кечирилиб,
Аллоҳнинг раҳматига
эришсангиз,
дедилар.)
47Улар:
«Сендан ва
сен билан
бўлганлардан
шумландик»,
дедилар. У:
«Шумланишингиз
(сабаби) Аллоҳнинг
ҳузуридадир.
Балки сизлар
синалаётган қавмсиз»,
деди. (Биз
«шумланиш»
деб таржима қилган
маъно ояти
карима
матнида
«тоир», «тоййар»
каби
иборалар
билан келган.
Бу ибора қуш, қуш
учириш
маъноларини
беради. Ўша
пайтлар
мушриклар
бирор иш қилмоқчи
бўлсалар, қуш
учириб кўрар
эдилар. Агар қуш
ўнг
томонидан
учса, хурсанд
бўлар ва ўша ишни
бошлар эди.
Агар қуш чап
томонига
учса, шумқадамлик
деб ўйлар,
хафа бўлар,
шумланар ва у
ишни қилмас
эди. Кейин
бориб-бориб бу
ибора қуш
учирмаса ҳам,
бирор
нарсанинг
шумқадамлигини
англатиш
учун
ишлатиладиган
бўлиб кетган.
Самуд қавми ҳам
ўзларига
«Аллоҳга
ибодат қилинг»
шиорини олиб
келган,
уларни Аллоҳга
истиғфор
айтишга,
ундан раҳматини
сўрашга чақирган
Пайғамбарлари
Солиҳдан
алайҳиссалом
шумланганларини
айтишди.)
48У шаҳарда
тўққиз
нафарли гуруҳ
бор бўлиб, ер
юзида бузғунчилик
қилишар, ислоҳ
қилмас
эдилар. (Яъни,
Солиҳ алайҳиссалом
шаҳарлари Ҳижрда
тўққиз
кишидан
иборат бир
гуруҳ бўлиб,
ўша гуруҳ
аъзолари бузғунчилик,
фасод ишлар
билан шуғулланишарди.)
49Улар: «Аллоҳнинг
номига қасам
ичинглар!
Албатта,
у(Солиҳ)ни ва
унинг аҳлини
тунда
ўлдирармиз,
сўнгра
валийсига, биз
унинг аҳлининг
ҳалокатига
гувоҳ
эмасмиз,
албатта, биз
ростгўйлармиз,
дермиз»,
дедилар.
50Улар макр қилдилар.
Биз ҳам улар
сезмаган ҳолда
бир «макр» қилдик.
51Назар сол!
Уларнинг
макри оқибати
нима бўлди?!
Биз, албатта,
уларни ва қавмларининг
ҳаммаларини
ер билан
яксон қилдик.
52Ана,
зулмлари
сабабли
уйлари ҳувуллаб
ётибди!
Албатта,
бунда
биладиган қавмлар
учун ибрат
бордир.
53Ва иймон
келтириб, тақво
қилиб
юрганларга
нажот бердик.
54Ва Лутни ҳам
(Пайғамбар қилиб
юбордик).
Ўшанда у ўз қавмига:
«Сиз
кўриб-билиб
туриб, фоҳиша
иш қиласизми?!
55Сиз,
албатта,
аёлларни қўйиб,
эркакларга
шаҳват ила яқинлик
қиласизми?!
Йўқ! Сиз жоҳиллик
қилаётган қавмдирсиз!»
деди.