Part 23
28Биз унинг қавмига
ундан кейин
осмондан
бирор лашкар туширмадик
ва туширувчи
эмас ҳам
эдик.
29Фақат
биргина қичқириқдан
бошқа нарса
бўлмади.
Бирдан улар
сўниб қолдилар.
30Бандаларга
ҳасратлар
бўлсин! Ҳар қачон
уларга Пайғамбар
келса, уни фақат
истеҳзо қилар
эдилар.
31Ахир улар
ўзларидан
олдинги қанча
асрларни ҳалок
этганимизни
ва, албатта,
ўшалар уларга
қайтмасликларини
кўрмайдиларми?!
32Албатта,
барчалари
тўпланган ҳолларида
ҳузуримизга ҳозир
қилингайлар.
33Улар учун
ўлик ер
оят-белгидир.
Биз уни тирилтирдик
ва ундан дон
чиқардик.
Бас, ундан
ерлар.
34Ва унда
хурмо ва узум
боғлари
яратдик ҳамда
ичидан булоқларни
чиқардик.
35Унинг
меваларидан
ва ўз қўллари
қилган
нарсалардан
ейишлари
учун. Шукр қилмайдиларми?!
36Ер
ўстирадиган
нарсалардан,
уларнинг ўзларидан
ва улар
билмайдиган
нарсалардан,
барчасидан
жуфтларни
яратган зот
пок бўлди.
(Ўсимлик
дунёсидан
саналувчи
барча
мавжудотлар
жуфт қилиб
яратилгани
илмга яқинда
маълум бўлди.
Ҳозирги
замон
илмининг бу
кашфиёти Қуръони
Каримнинг ҳақиқий
илоҳий китоб
эканини яна
бир бор тасдиқлади.)
37Улар учун
кечаси ҳам
оят-белгидир.
Биз уни
кундуздан
шилиб оламиз.
Бас, улар
бирдан зулматда
қолгувчилардир.
(Кечанинг
кириш терини
шилиб олишга
ўхшатилмоқда.
Тери
аста-аста
шилиб
олинганидек,
кундуз ҳам
ундан
ажратиб
олинади.)
38Қуёш ўз
истиқрори
учун жараён
этар. Бу
азизу ўта
билгувчи
зотнинг тақдир
қилганидир.
(Оятда қуёшнинг
ўз истиқрори
учун
ажратилган
маконда ва
замонда жараён
этиши–ҳаракатланиши
ҳақидагина
гап кетмоқда.)
39Ойни эса,
токи эски
(хурмо)
шингили (ҳолига)
қайтгунга қадар
манзилларини
бичиб қўйганмиз.
(Ой ҳам, қуёш ҳам
думалоқ
шаклдаги
самовий
жисмдир.
Инсоннинг
кўзига қуёш
доим бир хил
суратда
кўринади.
Лекин ой бир
ой давомида
йигирма
саккиз
шаклга киради.
Аввал кичик ҳилол
бўлиб
кўринади.
Кундан-кунга
катталашиб,
тўлин
баркашга
айланади.
Кейин яна аста-секин
ҳилол ҳолига қайтади.
Чунки Аллоҳ
таоло ой учун
йигирма
саккиз манзилни
бичиб қўйган.
Ҳар куни ҳар
хил
манзилдан чиқади,
ҳар куни ҳар
хил ҳажмда
кўринади.)
40На қуёшнинг
ойга етиб
олмоғи
дуруст бўлар
ва на кеча
кундуздан
ўзиб кетар. Ҳар
бири фалакда
сузиб юрар. (Ҳеч
қачон қуёш
ойга етиб
олиб, бемаҳалда
бош кўтариб қолиши
мумкин эмас.
Улардан ҳар
бири Аллоҳ
белгилаган
вақтдагина
чиқади. Бу,
низом ҳатто
дақиқаларигача
аниқдир.
Ундан кеч ҳам
қолмайди,
илгари ҳам
кетмайди. Бу
жараён дунё
бунёд
бўлганидан
буён давом
этиб келмоқда.
Бирон марта
бирон дақиқага
ўзгарган
эмас. Ушбу
жараённи тақдир
қилган зот
ўликларни қайта
тирилтиришга
қодир
эмасми?!)
41Улар учун
Биз уларнинг
наслларини
тўла кемада
кўтарганимиз
ҳам бир
оят-белгидир.
42Ва Биз
улар учун
унга ўхшаш
минадиган
нарсаларни
халқ қилдик.
43Агар хоҳласак,
уларни ғарқ
этурмиз. Бас,
уларнинг
ёрдамчиси
бўлмас ва ҳам
улар қутқазилмас.
44Магар
Биздан бир раҳмат
ва маълум
муддатгача
баҳраманд
бўлиш
бўлсагина.
(Фақат Аллоҳнинг
Ўзи раҳмат
назарини
солиб, қутқариб
қолиши
мумкин. Ёки
маълум
муддатгача
дунёнинг
матоҳидан баҳраманд
қилиш учун
омон қолдириши
мумкин.
Бўлмаса, ҳеч
ким эсон қолмас.
Бунинг
мисоли ҳаётда
тез-тез
такрорланиб ҳам
туради.)
45Уларга:
«Олдингиздаги
нарсадан ва
ортингиздаги
нарсадан қўрқинг.
Шояд раҳм қилинсангиз»,
дейилса.
46Ва уларга
Роббилари
оятларидан
бир оят
келганида, фақат
ундан юз
ўгиргувчи
бўлурлар.
47Уларга:
«Аллоҳ сизга
ризқ қилиб
берган
нарсадан
инфоқ қилинглар»,
дейилганда,
куфр
келтирганлар
иймон
келтирганларга:
«Аллоҳ хоҳласа,
ўзи таом
берадиган
кимсани биз
таомлантирамизми?!
Сиз очиқ-ойдин
залолатдан
бошқа
нарсада
эмассиз»,
дерлар. (Сиз
Аллоҳ ҳаммага
ризқ беради,
деган
залолатли
эътиқоддасизлар,
мана, биздан
баъзи бир
одамларга
таом
беришимизни
сўраб
туришингиз
бунинг
далили, демоқчилар.
Аслида эса,
уларнинг
тасаввурлари,
гаплари айни
залолатдир. Ҳеч
қачон, ҳеч қандай
инсон ўзига ҳам,
бошқага ҳам
ризқ топиб
бера олмайди.
Аллоҳ таоло
бировнинг
ризқини кенг,
бировнинг
ризқини тор қилиб
қўяди. Ҳаммаси
бандаларни
синаш
учундир. Ҳаммага
ризқ берувчи,
боқувчи Аллоҳ
таолонинг
ягона Ўзидир.
Мен бировга
ризқ беряпман,
таомлантиряпман,
боқяпман,
деган одам
кофир бўлади,
очиқ-ойдин
залолатга
кетади.)
48Улар: «Агар
ростгўй
бўлсангиз, бу
ваъда қачон
бўлур?»
дерлар.
49Улар фақат
талашиб-тортишиб
турганларида
ўзларини
бирдан
оладиган
биргина қичқириқдан
бошқа нарсани
кутаётганлари
йўқ.
50Улар на
васият қилишга
қодир
бўларлар ва
на ўз аҳлларига
қайтарлар.
51Ва сурга
пуфланди.
Бас, улар
бирдан
Роббилари
томон қабрлардан
шошилиб чиқурлар.
52Улар: «Воҳ,
шўримиз қурисин!
Бизни ётган
жойимиздан
ким қўзғотди?!
Бу Роҳман ваъда
қилган ва
юборилган
Пайғамбарлар
тасдиқлаган
нарса-ку?!»
дерлар.
53Фақат
биргина қичқириқдан
бошқа нарса
бўлгани йўқ.
Бас, улар
бирдан
тўпланиб, ҳузуримизда
ҳозир қилингандирлар.
54Бугунги
кунда бирор
жонга ҳеч бир
зулм қилинмас.
Қилиб ўтган
амалларингиздан
бошқасига
жазо ҳам
олмассиз.
55Албатта,
жаннат
эгалари у
кунда завқланувчилик
ила машғуллар.
( Нима уларга
завқ, шодлик,
хурсандчилик
берса, ҳаммаси
у ерда муҳайёдир.)
56Улар ва
уларнинг
жуфтлари
сояларда
сўриларда
ёнбошлаб
ётурлар.
57Улар учун
у ерда
мевалар
бордир. Улар
учун у ерда
истаган нарсалар
бордир. (Аҳли
жаннатлар
нимани
истасалар,
жаннатда ўша
нарса бордир.
Кўнгиллари
исташи билан
олдиларида
муҳайё
бўлади.)
58Раҳим
бўлган
Роббдан
«Салом» сўзи
бордир. (Шунча
нозу неъмат,
роҳат-фароғат,
шавқу завқнинг
устига
ўзлари учун
ниҳоятда раҳмли
бўлган зот
Роббилари
Аллоҳ таоло
томонидан
«Салом» ҳам
келади.)
59Эй
жиноятчилар!
Бугунги
кунда сиз
ажралингиз!
60Мен
сизларга: «Эй
одам
болалари,
шайтонга ибодат
қилманг,
албатта, у
сизга очиқ-ойдин
душмандир.
61Ва Менга
ибодат қилинг,
мана шу тўғри
йўлдир», деб
амр қилмаган
эдимми?!
62Батаҳқиқ,
у сизлардан
кўпчилик
авлодни
адаштирди. Ақл
юритувчи
бўлмаган
эдингизми?!
(Шайтон сизлардан
кўп
авлодларни
тўғри йўлдан
адаштирди,
сиз ақл
юритмадингизми?
У юр деса, орқасидан
кетавердингизми?!)
63Мана бу
сизга ваъда қилинган
жаҳаннамдир!
64Куфр
келтириб
ўтганингиз
туфайли
бугунги
кунда унга
киринг!
65Бугунги
кунда
уларнинг оғизларига
муҳр урамиз.
Нима касб қилганларини
Бизга қўллари
сўзлар ва оёқлари
гувоҳлик
берур. (Жиноятчиларнинг
оғизлари муҳрлаб
қўйилади, бошқа
аъзолари шоҳидлик
бера
бошлайди. Қўли
гапиради, оёғи
гувоҳлик
беради.)
66Агар хоҳласак,
кўзларини
теп-текис қилиб
қўюрмиз. Бас,
улар йўлга
шошилурлар.
Аммо қандай ҳам
кўрсинлар.
67Агар хоҳласак,
уларни
жойларида қотириб
қўюрмиз. Бас,
олдинги
юришга ҳам қодир
бўлмаслар,
ортга ҳам қайта
олмаслар.
68Кимнинг
умрини узоқ қилсак,
уни хилқатида
ночор қилиб қўюрмиз.
Ахир ақл
ишлатиб
кўрмайдиларми?!
(Иймонга
келиб, ибодат
билан ўтган
мўминлар қариганлари
сари роҳатлари
кўпайиб
боради. Ҳаётда
қолишни
савоб ишлаш
учун фурсат
деб хурсанд
бўладилар.
Жаннатга ва
Аллоҳнинг
розилигига
етишиш
умидида
ўлимни хурсанд
бўлиб кутиб
оладилар.
Кофирлар эса,
ақлларини
ишлатмаганлари
учун бу
масалада катта
қийинчиликда
қоладилар.)
69Биз унга
шеърни
таълим
берганимиз
йўқ. Ва бу
унинг учун тўғри
ҳам келмайди.
У зикр ва очиқ-ойдин
Қуръондан
ўзга нарса
эмас.
70Тирик
бўлган
шахсларни
огоҳлантириш
ва
кофирларга
(азоб) сўзини ҳақ
қилиши
учундир.
71Ахир Биз
улар учун Ўз қўлларимиз—ла
қилган
нарсалардан
чорваларни
яратиб қўйганимизни
кўрмайдиларми?!
Бас, улар
ўшаларга
молик–эгадирлар-ку!
72Биз
уларга ўша(ҳайвон)ларни
бўйинсундириб
қўйдик. Бас,
улардан
маркаблари
бор ва улардан
ерлар.
73Улар учун
ўшаларда
манфаатлар
ва ичкиликлар
бор. Ахир
шукр қилмайдиларми?!
74Улар Аллоҳдан
ўзга илоҳлар
тутдилар.
Гўёки
улардан
ёрдам
берилар эмиш.
75Уларнинг
ёрдамига
у(худо)лари қодир
бўлмаслар.
Улар эса,
ўша(худо)лари
учун ҳозир қилинган
аскардирлар.
(Мушрикларнинг
«худолари»
уларга ёрдам
беришга қодир
бўла
олмайдилар.
Лекин улар
ўша
«худолари»
учун жон фидо
қилишга
тайёр турган
аскарлардир.
Улар учун
турли
хизматлар
адо этадилар.
Сохта худоларини
ҳимоя қилиш
учун
ўзларини
ўтга-чўққа
урадилар.
Булар қандай
худолар
бўлди?! Булар қандай
бандалар
бўлди? Бундай
худолик ва
бандалик қайси
мантиққа тўғри
келади?)
76Уларнинг
гапи сени
хафа қилмасин.
Албатта, Биз
нимани сир
тутсалар ва
нимани ошкор қилсалар,
билурмиз.
77Инсон Биз
уни нутфадан
яратганимизни
билмасми?!
Энди эса, у
очиқ-ойдин
хусуматчи
бўлиб
турибди?!
78У Бизга мисол
келтирди ва
ўз
яратилишини
унутди. «Суякларни
ким
тирилтиради? Ҳолбуки,
улар титилиб
кетган-ку?!»
деди.
79Сен:
«Уларни илк
марта йўқдан
бор қилган
зот
тирилтирур
ва у ҳар бир
яратилган
нарсани яхши
билгувчидир»,
деб айт.
80У зот
сизларга
яшил
дарахтдан
олов қилиб
бергандир.
Энди эса, сиз
ундан олов ёқмоқдасиз.
(У зот шундай қудратли
зотки, баъзи
нарсаларни
ўзига қарама-қарши
томондан ҳам
чиқараверади.
Мисол учун,
ям-яшил
дарахтни олайлик.
У ҳўл бўлади.
Таркибида
сув бор. Сув
эса, оловни
ўчиради. Аммо
Аллоҳ таоло
оловга терс
бўлмиш ҳўл
дарахтни
бир-бирига ишқаса,
ўт чиқарадиган
ҳолга
келтириб қўйгандир.
Оловга ёқилғини
ҳам ўша
дарахтнинг
ўзидан қилиб қўйгандир.
Бу улкан бир
мўъжизага
одамлар эътибор
бермайдилар.)
81Осмонлару
ерни яратган
зот уларга
ўхшашни
яратишга қодир
эмасми?! Йўқ! У
ўта
яратгувчи,
ўта билгувчи
зотдир.
82Қачон
бирон
нарсани
ирода қилса,
Унинг иши
«Бўл» демоқликдир,
холос. Бас, у
нарса бўлур.
83Бас, барча
нарсанинг
том эгалиги қўлида
бўлган зот
покдир.
Унгагина қайтарилурсизлар.
(Гап шундай
экан, демак
дунёдаги
барча
нарсаларнинг
тўла эгалиги
ва тасарруфи қўлида
бўлган Аллоҳ
таоло покдир.
Барча айб ва
нуқсонлардан,
жумладан,
кофир ва
мушриклар, ўлганларни
қайта
тирилтира
олмайди, деб
тақаётган нуқсондан
ҳам покдир.)
Chapter 37 (Sura 37)
1Сафда
тизилиб
турувчилар
ила қасам.
2Зажр (қилинадиганларни)
зажр қилгувчилар
ила қасам.
3Зикрни
тиловат қилгувчилар
ила қасам. (Уч
тоифа
фаришталар
билан қасам
ичиб бўлиб,
энди, қасам
ичилган
нарса зикр қилинади.)
4Албатта,
илоҳингиз
ягонадир.
5У зот осмонлару
ернинг ва
иккиси
орасидаги
нарсаларнинг
Роббидир. Ва
машриқларнинг
Роббидир.
6Албатта,
Биз бу дунё
осмонини
юлдузлар зийнати-ла
зийнатладик.
7Ва ҳар бир
итоатсиз
шайтондан сақлаш
учун.
8Улар
юксак тўплиққа
қулоқ сола
олмаслар ва ҳар
томондан (учқун-ла)
отилурлар.
9Ҳайдалурлар!
Улар учун
узлуксиз
азоб бордир.
10Магар
бирорта
сўзни ўғриликча
тинглаган
шахс бўлса,
уни ёқгувчи
олов таъқиб
этар.
11Бас, сен
улардан сўра:
уларни
яратиш қийинроқмикан
ёки Биз
яратган
зотларни?!
Албатта, Биз
уларни ёпишқоқ
лойдан
яратдик.
12Балки сен
ажабландинг,
улар эса
масхара қилурлар.
13Қачонки
эслатилсалар,
эсламаслар.
14Қачонки
бирор
оят-белгини
кўрсалар, қаттиқроқ
масхара қилурлар.
15Улар: «Бу (Қуръон)
очиқ-ойдин сеҳрдан
бошқа нарса
эмас.
16Ўлсак-да,
тупроқ ва
суяк бўлсак-да,
албатта, Биз қайта
тирилтирилурмизми?!
17Аввалги
ота-боболаримиз
ҳам-а?!»
дедилар.
18Сен: «Ҳа!
Хор бўлган ҳолларингизда!»
дегин.
19Бас, у фақатгина
бир қичқириқдан
иборат,
холос. Бас,
бирдан улар
назар солиб
турибдилар-да!
20Ва улар: «Воҳ,
шўримиз қурисин!
Бу жазо
куни-ку!»
дерлар.
21Бу сизлар
ёлғонга чиқариб
юрган ажрим
кунидир.
22Зулм қилганларни,
уларнинг
жуфтларини
ва улар ибодат
қилиб юрган
нарсаларини
тўпланг.
23Аллоҳдан
ўзга.
Бас,уларни жаҳийм
йўлига ҳидоят
қилинг»(дейилур).
24Ва уларни
тўхтатинглар!
Албатта, улар
сўралгувчидирлар.
25Сизларга
нима бўлди?
Ўзаро
ёрдамлашмаяпсиз?!
26Йўқ! Улар
бугунги
кунда таслим
бўлгувчилардир.
27Улар
бир-бирларига
савол
берурлар.
28Улар:
«Албатта,
сизлар бизга
ўнг томондан
келар
эдингиз»,
дерлар.
29Улар: «Йўқ!
Сиз ўзингиз
мўмин
бўлмаган
эдингиз.
30Бизнинг
устингиздан ҳукмронлигимиз
бўлмаган эди.
Йўқ! Сиз
ўзингиз туғёнга
кетган қавм
эдингиз.
31Бас, ҳаммамизга
Роббимизнинг
(азоб) сўзи ҳақ
бўлди.
Албатта, биз
тотгувчилармиз.
32Ҳа, биз
сизларни иғво
қилдик.
Албатта, биз
иғво қилгувчи
эдик», дерлар.
33Бас, улар у
кунда азобда
шерик
бўлгувчилардир.
34Албатта,
Биз
жиноятчиларга
шундоқ қилурмиз.
35Чунки,
уларга қачонки
«Ла илаҳа
иллоллоҳу»,
дейилса,
мутакаббирлик
қилар эдилар.
36«Ахир биз
бир жинни
шоирни деб ўз
худоларимизни
тарк қилгувчи
бўлайликми?!»
дер эдилар.
37Йўқ! У ҳақни
келтирди ва
Пайғамбарларни
тасдиқ қилди.
38Албатта,
сиз аламли
азобни
тотгувчидирсиз.
39Қилиб
ўтган
нарсангиздан
бошқа
нарсанинг
жазосини
олмассиз.
40Магар
Аллоҳнинг
ихлосли
бандалари.
41Ана
ўшаларга,
ўзларига
маълум ризқ
бордир.
42Мева-чевалар
бордир. Улар
икром қилинган
ҳолларида...
43Наъийм
жаннатларида...
44Сўрилар
устида
бир-бирларига
қараган ҳолларида
бўлурлар.
45Уларга оқар
чашмадан қадаҳлар
айлантириб
турилур.
46Оппоқ,
ичгувчига
лаззатбахшдир.
47Унда ҳеч
бир зарар йўқдир
ва ундан
сархуш ҳам
бўлмаслар.
48Олдиларида
кўзларини
(бегоналардан)
тийгувчи шаҳло
кўзлилар
бордир.
49Улар
худди асраб қўйилган
тухумга
ўхшарлар.
50Бас, улар
бир-бирларидан
сўрай
бошлайдилар.
51Ичларидан
бир сўзловчи:
«Аниқки,
менинг бир
дўстим бор
эди. (Аҳли
жаннатлардан
бирлари сўз
бошлаб, ҳеч
шубҳа йўқки,
у дунёда
менинг бир
танишим бор
эди.)
52У: «Сен ҳам
тасдиқловчиларданмисан?!
53Ўлиб,
тупроқ ва
суяклар
бўлиб кетсак ҳам,
албатта,
жазоланадиганлардан
бўлурмизми?!»
дер эди.
54Сизлар ҳам
қараяпсизларми?»
деди.
55Бас, ўзи қараб,
уни
дўзахнинг
ўртасида
кўрди.
56У: «Аллоҳга қасамки,
мени ҳам ҳалок
қилишингга
оз қолган
экан.
57Агар
Роббимнинг
неъмати
бўлмаганида,
мен ҳам
(дўзахга) ҳозир
қилинганлардан
бўлур эдим.
58Биз
ўлгувчи эмас
эканмизми?!
59Фақат
биринчи
ўлимимиздан
бошқа?! Биз
азоблангувчи
эмас
эканмизми?!»
деди.
60Албатта,
бу айни улуғ
ютуқдир.
61Бас, амал қилгувчилар
мана шунга
ўхшаш нарса
учун амал
этсинлар.
62Манзил
ўлароқ ана
ўша яхшими
ёки заққум
дарахтими?
63Албатта,
Биз
у(дарахт)ни
золимлар
учун фитна қилдик.
(Биз заққум
дарахтини
золимлар–кофир
ва мушриклар учун
фитна қилиб қўйдик.
Мушриклар, жаҳаннамда
заққум деган
дарахт бўлар
экан, деган
гапни эшитганларида,
доимо олов
ёниб
турадиган
дўзахда қандай
қилиб дарахт ўсади,
оловда куйиб
кетмайдими,
деб масхара қилишди.)
64Дарҳақиқат,
у бир дарахт
бўлиб, дўзах қаъридан
чиқур.
65Унинг
(мева) тугар
жойи, худди
шайтонларнинг
бошларига
ўхшайдир.
66Бас,
албатта, улар
ундан
егувчилардир.
Ундан қоринларни
тўлдиргувчилардир.
67Сўнгра,
бунинг
устига, улар
учун ўта қайноқ
сувдан
аралаштирма ҳам
бор.
68Сўнгра,
албатта,
уларнинг қайтар
жойи жаҳаннамга
бўлур.
69Чунки
улар ўз
оталарини
адашган ҳолда
топдилар.
70Энди эса,
улар
ўшаларнинг
изидан чопмоқдалар.
71Батаҳқиқ,
улардан
олдин аввалгиларнинг
кўплари
адашганлар.
72Батаҳқиқ,
Биз ичларига
огоҳлантиргувчилар
юбордик.
73Бас, огоҳлантирилганларнинг
оқибати қандоқ
бўлганига
назар сол.
74Магар
ихлосли
бандаларимизгина
ҳалокатга
учрамадилар.
75Батаҳқиқ,
Бизга Нуҳ
нидо қилди.
Бас, нақадар
яхши ижобат қилгувчимиз.
(Нуҳга ўхшаб
илтижо этган
бандаларимизнинг
дуоларини
доимо ижобат қиламиз.)
76Ва Биз
унга ва унинг
аҳлига улуғ ғамдан
нажот бердик.
77Ва унинг
зурриётларини,
ўзларини боқий
қолгувчилар қилдик.
78Ва
кейингилар
ичида унинг
учун (олқишлар)
қолдирдик.
79Барча
оламларда Нуҳга
салом бўлсин!
80Албатта,
Биз гўзал
амал қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлармиз.
81Албатта, у
мўмин
бандаларимиздандир.
82Сўнгра қолганларни
ғарқ қилдик.
83Албатта,
Иброҳим ҳам
унинг гуруҳидандир.
(Нуҳдан кейин
келган Иброҳим
Пайғамбар,
Аллоҳнинг
йўлини
тутишда у
билан бир
гуруҳдан
эди.)
84Ўшанда у
ўз Роббига соғлом
қалб ила
келмишди.
85Ўшанда
отасига ва қавмига:
«Нимага
ибодат қилмоқдасиз?!
86Аллоҳдан
ўзга уйдирма
илоҳларни хоҳлайсизларми?!
87Оламларнинг
Робби ҳақида
нима
гумонингиз
бор?!» демишди.
88У
юлдузларга
бир назар
солди
89Ва:«Албатта,
мен беморман»
деди. (Иброҳим
алайҳиссалом
юраги сиқилавериб,
ноқулай ҳолатга
тушиб қолганини
айтди. Қавмига
куявериб, қалби
дардга
тўлганини
билдирди. )
90Дарҳол,
ундан юз
ўгириб юриб
кетдилар.
91Бас, тезда
уларнинг
худоларига
бурилди ва: «Қани,
емайсизларми?!
92Сизга
нима бўлди?!
Гапирмайсизларми?!»
деди.
93Сўнг
уларга яқинлашиб,
ўнг қўл билан
ура бошлади.
94Улар у
томон шошиб,
бир-бирларини
туртиб кела
бошлади.
(Мушриклар
Иброҳим алайҳиссалом
томон
шошиб-пишиб,
тезроқ бориш
учун
бир-бирларини
туртишиб-суришиб
етиб
келишди.)
95У: «Ўзингиз
йўниб ясаган
нарсага
ибодат қиласизларми?!
96Ҳолбуки,
сизни ҳам, қолган
нарсаларингизни
ҳам Аллоҳ
яратган-ку?!»
деди.
97Улар:
«Унинг учун
(ўчоқ) бино қилинглар,
бас, уни
гулханга
отинглар!»
дедилар.
98Бас, улар
унга макр-ҳийлани
ирода қилишди.
Биз уларни
тубан қилдик.
99У: «Албатта,
мен Роббимга
боргувчиман.
У мени ҳидоят
қилур.
100Роббим,
менга солиҳлардан
ато эт», деди.
101Бас, Биз
унга бир ҳалим
ўғилнинг
хушхабарини
бердик.
102Бас, қачонки
(бола) унинг
ўзи билан
бирга
юрадиган
бўлганида:
«Эй ўғилчам,
мен тушимда
сени
сўяётганимни
кўрмоқдаман,
боқиб кўр,
нима дейсан?»
деди. У: «Эй
отажон, сенга
амр
этилганни
бажар, инша
Аллоҳ, мени
сабр қилгувчилардан
топурсан»,
деди.
103Икковлари
таслим бўлиб,
уни
пешонасича
ётқизганида.
104Биз унга
нидо қилдик:
«Эй Иброҳим!
105Батаҳқиқ,
сен тушни
тасдиқ қилдинг!
Албатта, биз
гўзал иш қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлаймиз»,
деб.
106Албатта,
бу очиқ-ойдин
синовнинг
айни ўзидир.
107Биз унинг
ўрнига катта қурбонлик
фидо қилдик.
(Иброҳим қурбонлик
учун
боласини
сўйишга
тайёрлигини
билдирди. Уни
ётқизиб,
бўйнига пичоқ
тиради. Аммо
Аллоҳнинг мақсади
Исмоилнинг қонини
оқизиш
бўлмагани
учун пичоқ
ўтмади. Шунда
Аллоҳ таоло
Иброҳимга
алайҳиссалом
юқоридаги
нидони қилди
ва
Исмоилнинг
алайҳиссалом
ўрнига сўйиш
учун
жаннатдан
катта бир қўчқорни
ато этди.
Иброҳим алайҳиссалом
ўша қўчқорни қурбонликка
сўйди.)
108Ва
кейингилар
ичида унинг
учун (олқишлар)
қолдирдик.
109Иброҳимга
салом бўлсин!
110Биз гўзал
амал қилгувчиларни
шундай
мукофотлармиз.
111Чунки у
мўмин
бандаларимиздандир.
112Яна Биз
унга солиҳлардан
бир Пайғамбар
бўлажак Исҳоқнинг
хушхабарини
бердик.
113Ва унга ҳам,
Исҳоққа ҳам
барака
бердик.
Икковларининг
зурриётидан
гўзал амал қилгувчи
ҳам, ўзига
очиқ-ойдин
зулм қилгувчи
ҳам бўлур.
(Иброҳимга ҳам,
Исҳоққа ҳам
барака
бердик.
Уларнинг
наслидан Пайғамбарлар
чиқадиган қилиб
қўйдик. Ким
ўша Пайғамбарларга
эргашса,
гўзал иш қилган
бўлади. Ким
эргашмаса,
ўзига ўзи
зулм қилган
бўлади.)
114Батаҳқиқ,
Биз Мусо ва Ҳорунга
неъмат
бердик.
115Икковларига
ва қавмларига
катта ғамдан
нажот бердик.
116Ва уларга
нусрат
бердик, бас,
улар ғолиб
бўлдилар.
117Ва Биз
икковларига
равшану
комил баёнли
китобни
бердик.
118Ва
икковларини
сиротул мустақиймга
ҳидоят қилдик.
119Ва
кейингилар
ичида
икковлари
учун (олқишлар)
қолдирдик.
120Мусо ва Ҳорунга
салом бўлсин!
121Биз гўзал
амал қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлармиз.
122Чунки
икковлари
мўмин
бандаларимиздандирлар.
123Албатта,
Илёс ҳам Пайғамбарлардандир.
124Ўшанда у қавмига:
«Тақво қилмайсизми?!
125Баълга
ибодат қилиб,
яратувчиларнинг
энг яхшисини.
126Ўз
Роббингизни
ва аввалги
ота-боболарингизнинг
Робби Аллоҳни
тарк
этасизми?!»
деди.
127Бас, уни ёлғончи
қилдилар.
Энди,
албатта, улар
(азобга) ҳозир
қилингувчилардир.
128Магар
Аллоҳнинг
мухлис
бандаларигина
(мустаснодир).
129Ва
кейингилар
ичида унинг
учун (олқишлар)
қолдирдик.
130Илиёсийнга
салом бўлсин.
131Биз гўзал
амал қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлармиз.
132Чунки у
мўмин
бандаларимиздандир.
(Шунинг учун
иймон тақозоси
билан
Бизнинг
йўлимизда жиҳод
қилди ва олий
мақомларга
эришди.)
133Албатта,
Лут ҳам Пайғамбарлардандир.
134Ўшанда
Биз унга ва
унинг аҳлига,
ҳаммаларига
нажот бердик.
135Магар бир
кампиргина
(азобда) қолгувчилардан
бўлди.
136Сўнгра қолганларини
ҳалок этдик.
137Албатта,
сиз уларнинг
устидан ўтиб
турурсизлар.
Эрталаб.
138Ва кечда ҳам.
Ақл
юритмайсизларми?!
139Албатта,
Юнус ҳам Пайғамбарлардандир.
140Ўшанда у
тўлган
кемага қочди.
141Бас, қуръа
ташлашди ва у
мағлублардан
бўлди. (Юнус
алайҳиссаломга
ҳам қуръа
ташлашди ва
мағлуб бўлди.
Қуръа у
кишига чиқди.
Келишувга
биноан, у
киши сувга
ташланди.)
142Бас, уни
маломатга
лойиқ бўлган ҳолида
наҳанг балиқ
ютди.
143Агар у кўп
тасбиҳ
айтгувчилардан
бўлмаганида
эди.
144Унинг қорнида
қайта тирилтирадиган
кунгача қолиб
кетар эди.
(Юнус алайҳиссалом
балиқ қорнида
туриб Аллоҳга
кўп тасбиҳ
айтмаганида,
ўша балиқнинг
ичида қиёматгача
қолиб кетар
эди.)
145Бас, Биз
уни бемор ҳолида
майдонга
отдик.
146Ва унинг
устига қовоқ
дарахтини
ўстириб қўйдик.
147Ва уни юз
минг ёки
ундан кўпроққа
Пайғамбар қилиб
юбордик.
148Бас, иймон
келтирдилар.
Кейин Биз
уларни маълум
муддат баҳраманд
қилдик.
149Бас,
у(мушрик)лардан
сўра-чи,
Роббингга қизлар-у,
уларга ўғиллар
эканми?!
150Ёки Биз
фаришталарни
қиз қилиб
яратганмизу
улар гувоҳ
бўлиб
турганларми?
151Огоҳ
бўлингким!
Улар ўз
уйдирмаларида
дерлар:
152«Аллоҳ туғди».
Албатта, улар
ёлғончилардир.
153У зот ўғилларини
қўйиб қизларни
танлаб
олибдими?
154Сизга
нима бўлди?! Қандай
ҳукм чиқармоқдасиз?
155Ахир
эсламайсизларми?!
156Ёки сизда
очиқ-ойдин ҳужжат
борми?! (Ўша ҳужжатда,
фаришталар
Аллоҳнинг қизи,
дейилганми?!)
157Агар
ростгўйлардан
бўлсангиз,
китобингизни
келтиринг!
158Ва улар У
билан жинлар
орасида
насаб (даъвоси)
қилдилар. Ҳолбуки,
жинлар
ўзларининг,
албатта,
(азобга) ҳозир
қилингувчиликларини
билганлар.
159Аллоҳ
улар васф қилган
нарсадан
покдир.
160Фақат
Аллоҳнинг
ихлосли
бандаларигина
(мустаснодир).
161Албатта,
сиз ҳам, сиз
ибодат қилаётган
нарсалар ҳам.
162У зотга қарши
фитнага
солгувчи
бўла
олмассиз.
163Ўзи
(аслида) жаҳаннамга
киргувчи
кимсадан бошқани.
164Биздан ҳар
биримизнинг
маълум мақоми
бордир.
165Албатта,
бизлар саф
тортиб
тургувчилармиз.
166Ва,
албатта,
бизлар тасбиҳ
айтгувчилармиз.
167Ҳолбуки,
улар дер
эдилар:
168«Агар
бизнинг ҳузуримизда
ҳам
аввалгилардан
бир эслатма
бўлганида.
169Албатта,
Аллоҳнинг
ихлосли
бандаларидан
бўлар эдик».
170Бас, унга
куфр
келтирдилар.
Энди яқинда
билурлар.
171Батаҳқиқ,
Пайғамбар
этиб
юборилган
бандаларимизга
сўзимиз
ўтгандир.
172Албатта,
улар, ҳа,
уларгина
нусрат
топишлари.
173Ва, албатта,
Бизнинг
лашкаримизгина
ғолиб бўлиши ҳақида.
174Бас, сен
улардан бир
вақтгача юз
ўгир.
175Ва
уларнинг
(томошасини)
кўр! Бас,
тезда ўзлари ҳам
кўрурлар.
176Ҳали улар
Бизнинг
азобимизни
шошилтирмоқдамилар?!
177Қачонки, у
уларнинг ҳовлисига
тушганида,
огоҳлантирилганларнинг
тонги жуда
ёмон бўлур.
178Бас, сен
улардан бир
вақтгача юз
ўгир.
179Ва
уларнинг
(томошасини)
кўр! Бас,
тезда ўзлари ҳам
кўрурлар.
180Сенинг
Роббинг,
иззат Робби
улар қилган
васфдан
покдир.
181Ва Пайғамбарларга
салом бўлсин!
182Оламларнинг
Робби Аллоҳга
ҳамдлар
бўлсин!
Chapter 38 (Sura 38)
1Сод. Зикр
соҳиби
бўлмиш Қуръон
ила қасам.
2Аммо куфр
келтирганлар
кибру ҳаво ва
мухолифликдадирлар.
3Биз
улардан
илгари ҳам қанча
асрларни ҳалок
этганмиз.
Улар (ёрдам
сўраб) нидо қилдилар.
Аммо қочиб қутулиш
вақти эмас
эди.
4Уларнинг
ичларига
ўзларидан
огоҳлантиргувчи
келганидан
ажабландилар
ва кофирлар:
«Бу (одам) сеҳргар
ва каззобдир.
5У
худоларни
битта худо қилдими?!
Албатта, бу
ажабланарли
нарса!» дедилар.
6Уларнинг
аъёнлари:
«Юринглар,
худоларингиз
тўғрисида
сабр қилинглар.
Албатта, бу қасддан
қилинаётган
нарсадир.
7Биз бу ҳақда
охирги
миллатдан
эшитганимиз
йўқ. Бу тўқилгандан
бошқа нарса
эмас.
8Бизнинг
ичимиздан
ўшанга зикр
нозил қилинибдими?!»
деб туриб
кетдилар. Йўқ!
Улар Менинг
зикрим ҳақида
шак-шубҳададирлар.
Йўқ! Улар
азобимни
татиб
кўрмадилар.
9Ёки
уларнинг ҳузурида
азизу ўта саҳоватли
Роббингнинг
раҳмат
хазинаси
борми?
10Ёки
осмонлару
ернинг ва
улар
орасидаги нарсаларнинг
мулки
уларникими?
Бас, унда сабаблари
ила (осмонга)
кўтарилсинлар!
11Анави
ердаги
енгилган фирқалардан
бўлган қандайдир
лашкар.
(Мушриклар,
жуда
борганда, енгилган
фирқалардан
тўпланган қандайдир
ҳақир бир
лашкар бўла
олади, холос.
Уларнинг бундан
баландроқ қиймати
йўқ.)
12Улардан
олдин ҳам Нуҳ
қавми, Од, қозиқлар
эгаси Фиръавн
ҳам ёлғончи қилган.
13Ва Самуд,
Лут қавми ва
дарахтзор
эгалари ҳам.
Фирқалар
ўшалардир.
14Барчалари,
албатта, Пайғамбарларни
ёлғончи қилдилар.
Бас, Менинг иқобим
ҳақ бўлди.
15Ана
ўшалар бир лаҳзага
кечикмай
келадиган
биргина қичқириқдан
бошқа нарсага
интизор
бўлаётганлари
йўқ
16Улар: «Эй
Роббимиз,
бизга ҳисоб
кунидан
илгари
насибамизни
тезроқ бер!»
дедилар.
17Улар
айтаётган
нарсаларга
сабр қил. Қувват
соҳиби
бўлган
бандамиз
Довудни эсла.
Албатта, у
ўта қайтгувчидир.
(Яъни, ҳар бир
нарсада Аллоҳга
қайтувчидир-тавба
қилувчидир.
Тавбанинг луғавий
маъноси ҳам қайтишдир.)
18Албатта,
Биз унга тоғларни
бўйсундирдик.
Улар у билан
кечки пайту
эрталаб
тасбиҳ
айтардилар.
19Тўпланган
ҳолдаги қушларни
ҳам.
Барчалари У
зотга ўта қайтгувчилардир.
(Аллоҳ таоло
Довудга алайҳиссалом
қушларни ҳам
тўп-тўп қилиб,
бўйсундириб қўйган
эди. Улар ҳам
у кишига қўшилиб,
Аллоҳ
таолога
эртаю кеч
тасбиҳ айтар
эдилар.)
20Ва Биз
унга мулкини қувватли
қилиб бердик ҳамда
ҳикматни ва ҳал
қилгувчи
китобни
бердик. (Биз
Довудга Пайғамбарликни
ҳам бердик.
Яна унга
талашиб-тортишганлар
орасидаги
жанжални ҳал қилиш
ҳукмини
бердик. У ҳеч
иккиланмай ҳукм
чиқарар эди.)
21Сенга
даъволашганларнинг
хабари
келдими?
Ўшанда улар
меҳробга чиқишган
эди.
22Ўшанда
улар
Довуднинг
олдига
киришган эди.
Бас, у улардан
қўрқиб кетди.
Улар: «Қўрқма,
булар–икки
даъволашгувчи
томон. Биз
бир-биримизга
зулм қилдик.
Бас, орамизда
ҳақ ила ҳукм
чиқар. Жабр қилма.
Бизларни тўғри
йўлга ҳидоят қил»,
дедилар.
(Кутилмаганда,
изнсиз, ман қилинган
жойга девор
ошиб кириб
келишлари
яхшилик
аломати эмас
эди. Мўмин
одам Пайғамбарнинг
ҳузурига
бундай
суратда
кириб
бормайди. Шунинг
учун ҳам
Довуд алайҳиссалом
қўрқиб кетди.
Кириб
келганлар
буни пайқаб,
у кишини
тинчлантиришга
ҳаракат қилишди.)
23«Мана бу
менинг
биродарим.
Унинг тўқсон
тўққизта
совлиғи бор.
Менинг эса,
биргина
совлиғим бор.
Бас, у: «Уни ҳам
менинг
кафолатимга
бер», деди ва
сўзлашувда
мендан устун
чиқди».
24У: «Дарҳақиқат,
сенинг совлиғингни
сўраб, ўз
совлиқларига
(қўшиш) билан
сенга зулм қилибдир.
Албатта, кўп
шериклар бир-бирларига
зулм қилурлар.
Магар иймон
келтириб,
солиҳ амал қилганларгина
(қилмаслар).
Улар жуда ҳам
оз», деди. Ва
Довуд Биз уни
синаганимизни
билди-да,
тезда
Роббига истиғфор
айтиб,
саждага йиқилди
ва тавба қилди.
25Бас, Биз
унинг
ўша(хатоси)ни
мағфират қилдик.
Албатта,
унинг учун ҳузуримизда
яқинлик ва
гўзал оқибат
бордир.
26Эй Довуд,
албатта, Биз
сени ер юзида
халифа қилдик.
Бас, одамлар
орасида ҳақ
ила ҳукм
юрит. Ҳавои
нафсга
эргашма! Яна
у сени Аллоҳнинг
йўлидан
адаштирмасин.
Албатта, Аллоҳнинг
йўлидан
адашадиганларга
унутганлари
учун ҳисоб
кунида
шиддатли
азоб бордир.
27Биз
осмону ерни
ва уларнинг
орасидаги
нарсаларни
беҳуда
яратганимиз
йўқ. Бу куфр
келтирганларнинг
гумонидир.
Бас, куфр
келтирганлар
учун
дўзах(азоби)дан
вой бўлсин!
28Йўқ! Биз
иймон келтириб,
солиҳ
амаллар қилганларни
ер юзида бузғунчилик
қилувчилар
каби қилармидик?!
Йўқ! Биз тақводорларни
фожирлар
каби қилармидик?!
29Биз сенга
нозил қилган
Китоб
муборакдир. Ақл
эгалари
унинг
оятларини
тадаббур қилишлари
ва эслашлари
учундир. (Қуръон
оятларидан ақлли
киши эслатма
олади)
30Ва Биз
Довудга
Сулаймонни ҳадя
қилдик. У қандай
ҳам яхши
бандадир.
Албатта, у
ўта қайтгувчидир.
31Эсла, бир оқшом
унга
гижинглаб
турган учқур
отлар
кўрсатилди.
32У: «Албатта,
мен
Роббимнинг
зикридан
кўра дунё ишқига
берилиб
кетиб, ҳатто(қуёш)
парда ила
беркинибди-ку!
33Уларни
менга қайтаринг!»
деди. Сўнгра
уларнинг оёқ
ва
бўйинларини
«силай»
бошлади! (Бир
муддат зеҳнимни
Аллоҳнинг
зикридан чалғитгани
учун бу
отларни Аллоҳ
йўлида қурбонлик
қилай, деб
бўйинлари ва
оёқларини
кеса
бошлади.)
34Батаҳқиқ,
Биз
Сулаймонни
синадик.
Унинг
курсисига жасадни
ташладик.
Сўнгра у
тавба қилди.
(Ушбу ояти
каримадаги
зикр қилинган
синов
нимадан
иборат?
Курсига ташланган
жасад нима
эди? Бу
саволга бошқа
оятларда ҳам,
Пайғамбаримизнинг
(с.а.в.)
суннатларида
ҳам очиқ-ойдин
жавоб йўқ.
Шунинг учун ҳам
турли
асоссиз қисса
ва ҳикоялар
кўпайиб
кетган.)
35У: «Эй
Роббим, мени
мағфират қилгин
ва менга
ўзимдан
кейин бирор
кишига муяссар
бўлмайдиган
мулкни ҳадя
этгин.
Албатта, сен
кўплаб
атоларни бергувчисан»,
деди.
36Бас, Биз
унга шамолни
бўйинсундирдик,
у ирода қилган
томонга
майин
эсаверади.
37Яна барча
бинокор ва ғаввос
шайтонларни ҳам.
38Ва бошқаларини
ҳам
кишанланган ҳолда
тўплаб
(бўйинсундирдик).
39Бу
Бизнинг ато
этган
нарсамиздир.
Инъом эт ёки
тутиб қол, ҳисоб
йўқ.
40Ва,
албатта,
унинг учун ҳузуримизда
яқинлик ва
гўзал оқибат
бордир.
41Бизнинг
бандамиз
Аййубни эсла.
Ўшанда у Роббига
нидо қилиб:
«Албатта,
мени шайтон
машаққат ва
азоб ила
тутди», деди.
42«Оёғинг
ила тепгин!
Бу
чўмиладиган
ва ичиладиган
совуқ (сув)»,
(дейилди).
(Яъни, оёғинг
билан ерни
тепгин,
дейиди. Аййуб
алайҳиссалом
Аллоҳнинг
амрига итоат
этиб, оёғи
билан ерни
тепган эди, у
ердан сув чиқди.)
43Ва биз
унга аҳлини
ва яна улар
билан бирга
мислларичани
ҳам ҳадя
этдик. Бу
Биздан раҳмат
ўлароқ ва ақл
эгаларига
эслатма учун
бўлди.
(Аййубга алайҳиссалом
мазкур сувда
чўмилиб,
ундан ичиб, шифо
топганидан
кейин Аллоҳ
таоло у
кишига аҳлини
қайтарди.
Улар билан
бирга зиёда,
яна ўшанча аҳл
ҳам берди.)
44«Қўлингга
бир дастани
ол-да, у билан
ур. Қасамингни
бузма»,
(дейилди). Биз
уни сабрли
топдик. У қандай
ҳам яхши
банда.
Албатта, у
ўта қайтгувчидир.
(Эй Аййуб,
неча марта
уришни айтган
бўлсанг,
ўшанча
новдани бир
даста қилиб
ол-да, у билан
хотинингни
ур. Шунда қасамингни
адо этган
бўласан. Қасаминг
бузилмайди.)
45Қўллар ва
кўзлар соҳиблари
бўлган
бандаларимиз
Иброҳим, Исҳоқ
ва Яъқубларни
эсла.
46Албатта,
Биз уларни
холис бир
хислат-ла ажратдик.
У (охират)
диёрини
эслаш эди.
47Албатта,
улар Бизнинг ҳузуримизда
танланган
ахёрлардандир.
48Исмоил,
ал-Ясаъ ва
Зул-Кифлни ҳам
эсла.
Барчалари
ахёрлардандир.
(Бу уч Пайғамбар
ҳаётида
эслашга лойиқ
ибратли ҳодисалар
бўлиб ўтган.
Улар ҳам Аллоҳнинг
ҳузурида энг
яхши
бандалардан.)
49Бу
эслатмадир.
Албатта, тақводорлар
учун гўзал оқибат.
50Улар учун
эшиклари очиқ
адн
жаннатлари
бордир.
51У ерда
ёнбошлаган ҳолларида
ундаги
кўплаб
мевалар ва
шароблардан
чақирарлар.
52Уларнинг ҳузурида
кўзларини
(номаҳрамдан)
тийган
тенгдош (ҳур)лар
бордир.
53Бу сизга ҳисоб
куни учун
ваъда
этилган
нарсалардир.
54Албатта,
бу Бизнинг
(берадиган)
ризқимиздир.
Унинг ъеч
тугаши йщқдир.
55(Иш)
бундайдир.
Албатта, туғёнга
кетгувчилар
учун ёмон оқибат.
56Жаҳаннам
бордир. Унга
кирурлар.
Бас, у қандай ҳам
ёмон ётоқ!
57Мана буни
татиб
турсинлар, қайноқ
сув ва
йирингни!
58Ва бошқа
унинг
шаклидаги қўша-қўша(азоб)ларни
ҳам.
59«Мана бу
гуруҳ ҳам сиз
билан бирга
бостириб
киргувчидир.
Уларга марҳабо
йўқ. Улар,
албатта, жаҳаннамга
киргувчилардир»,
(дейюлур).
60Улар: «Йўқ!
Ўзингизга
марҳабо йўқ!
Сизлар ўша
(жаҳаннам)ни
бизга тақдим қилдингиз!
Бас, у нақадар
ёмон қароргоҳ!»
дерлар.
61Улар: «Эй
Роббимиз,
бизга бу(жаҳаннам)ни
ким тақдим
этган бўлса,
унга дўзахда
икки баробар азобни
зиёда қил!»
дерлар.
(Охиратдаги
бу тортишув
кофир пешволар
ва уларнинг
атбоълари
орасида бўлади.
Пешволар
ўзлари
адашиб, бошқаларни
ҳам
адаштирганлари
учун икки
баробар азобга
қоладилар.)
62Улар:
«Бизга нима
бўлди?
Ёмонлардан ҳисоблаб
юрган
кишиларимизни
кўрмаяпмиз?
63Биз
уларни
масхара қилиб
олган
эдикми?! Ёки
кўзлар
улардан тойдими?!»
дерлар.
64Албатта,
мана шу ҳақдир–дўзах
аҳлининг
ўзаро
тортишувидир.
(Ушбу
оятларда
зикр қилинганлар
ҳақдир. Булар
дўзах аҳлининг
ўзаро
тортишувидир.
Бу нарса,
албатта,
бўладиган
ишдир.)
65Сен: «Мен фақат
огоҳлантиргувчиман,
холос. Ҳеч
бир ибодатга
сазовор зот
йўқдир, магар
ягона ва ўта қаҳрли
Аллоҳгина
бор.
66У
осмонлару
ернинг ва
уларнинг
орасидаги нарсаларнинг
Робби, Азизу Ғаффордир»,
деб айт.
67«Бу улуғ
бир хабардир.
68Сиз
бўлсангиз,
ундан юз
ўгирмоқдасиз.
69Менинг
олий тўплам ҳақида
улар
тортишаётганларида
ҳеч билимим
бўлмаган эди.
(Эй
мушриклар, бу
Қуръон ва Пайғамбарлик
шаъни сиз
ўйлаётгандек
оддий ва жўн
эмас. У
менинг
шахсимга ҳам
боғлиқ эмас.
Олий
тўпламда
(фаришталар
оламида) бу ҳақда
ўзаро
тортишувлар
бўлаётганида
менинг у ҳақда
ҳеч нарса
билмас эдим.)
70Менга фақат
ўзимнинг очиқ-ойдин
огоҳлантиргувчи
эканлигимгина
ваҳий
этилур», деб
айт.
71Эсла!
Ўшанда
Роббинг
фаришталарга:
«Албатта, мен
лойдан башар
яратгувчидирман.
72Бас, қачонки
уни ростлаб,
ичига руҳимдан
пуфлаганимда,
унга сажда қилиб
йиқилинглар!»
деган эди.
73Бас,
фаришталар
барчалари жамланиб,
сажда қилдилар.
74Магар
Иблисгина
мутакаббирлик
қилди ва
кофирлардан
бўлди.
75У зот: «Эй
Иблис, Ўз қўлим
билан
яратган
нарсага
сажда қилишингдан
сени нима ман
қилди?!
Мутакаббирлик
қилдингми?!
Ёки олий
даражалилардан
бўлдингми?!»
деди.
76У: «Мен ундан
яхшиман. Мени
оловдан
яратгансан.
Уни лойдан
яратгансан»,
деди.
77У зот: «Сен
ундан чиқ!
Бас, албатта,
сен қувилгансан.
78Ва,
албатта,
сенга жазо
кунигача
Менинг лаънатим
бўлгай», деди.
79У: «Эй
Роббим, менга
улар қайта
тирилтирилажак
кунгача муҳлат
бергин!» деди.
80У зот: «Сен
муҳлат
берилганлардансан.
81Маълум вақтли
кунгача»,
деди.
82У: «Сенинг
иззатинг ила қасамки,
мен уларнинг
барчасини иғво
қиламан.
83Магар
улардан
танланган
бандаларинггина
(мустаснодир)»,
деди.
84У зот: «Ҳақ
шулки, Мен фақат
ҳақни
айтурман.
85Албатта,
Мен жаҳаннамни
сен ва
улардан
сенга
эргашганлар билан
жамлаб
тўлдирурман»,
деди.
86Сен: «Мен
унинг учун
сиздан ҳеч
ажр-ҳақ
сўрамасман.
Мен
сохтакорлардан
ҳам эмасман.
87У (Қуръон)
фақат
оламлар учун
эслатма,
холос.
88Албатта,
унинг хабарини
бир
муддатдан
сўнг
билурсиз»,
деб айт.
Chapter 39 (Sura 39)
1Бу
китобнинг
нозил қилиниши
азизу ҳаким
бўлган Аллоҳ
томонидандир.
2Албатта,
Биз сенга
китобни ҳақ
ила нозил қилдик.
Бас, сен Аллоҳга
Унга динни
холис қилган ҳолингда
ибодат эт.
3Огоҳ бўлингким,
холис дин
Аллоҳникидир.
Ундан ўзга
авлиё-дўстлар
тутганлар:
«Биз уларга
фақат
бизларни
Аллоҳга жуда ҳам
яқин қилишлари
учунгина
ибодат қилурмиз»,
(дерлар).
Албатта, У
зот улар
орасида
ихтилоф
этаётган
нарсалар
бўйича ҳукм қилур.
Албатта, Аллоҳ
ёлғончи ва
кофир
кимсаларни ҳидоят
қилмас.
(Мушриклар
Аллоҳ
таолонинг
яратувчи зот
эканини,
осмонлару
ерни
яратганини
тан олар эди.
Аммо ўша холиқнинг
тавҳидини,
якка Ўзигина
ибодатга
сазовор эканини
тан олмасди.
Ибодатда
унга турли
бут ва санамларни
шерик қилар
эди. Улар
ўзларича
афсона тўқиб,
фаришталар
Аллоҳнинг қизлари,
деб сафсата
сотишарди.
Фаришталарга
турли ҳайкаллар
ясаб
ўшаларга сиғинишарди.
Биз
малоикаларга
ибодат қилиш
зарурлигидан
эмас, улар
бизни шафоат этиб,
Аллоҳга жуда ҳам
яқинлаштиришлари
учун сиғинамиз,
дейишарди. Бу
ишлари эса,
ботил иш эди.
Аллоҳнинг
тавҳидига
хилоф эди.
Куфр ва ширк
эди.)
4Агар Аллоҳ
бола тутишни
истаса,
албатта, Ўзи
яратган нарсалардан
хоҳлаганини
танлаб олар
эди. У зот
покдир. У якка
ва ўта қаҳрли
Аллоҳдир.
5У
осмонлару ерни
ҳақ ила
яратган,
кечани
кундуз
устига
ўрайдиган,
кундузни
кеча устига
ўрайдиган, қуёш
ва ойни
бўйсундирадиган
зотдир. Ҳар
бири
белгиланган
муддатча
юрмоқда. Огоҳ
бўлингким, У
азизу ўта мағфиратли
зотдир.
(Оятда Аллоҳ
таолонинг ҳеч
бир шерикка,
фарзандга
мутлақо ҳожати
йўқлиги баён қилинмоқда.
Аллоҳ
таолонинг ваҳдониятининг
далиллари
эслатилмоқда.)
6У
сизларни бир
жондан
яратди.
Сўнгра ундан жуфтини
қилди ва
сизларга
чорва ҳайвонларидан
саккиз
жуфтни
туширди. У
сизни
оналарингиз қорнида
уч зулмат
ичида, бир
яратишдан
кейин яна бошқа
яратишга
ўтказиб, аста
яратадир. Ана
ўша Аллоҳ
Роббингиздир.
Барча мулк
Уникидир.
Ундан ўзга ҳеч
бир ибодатга
сазовор зот
йўқ. Бас, қаён
бурилиб
кетмоқдасиз?!
(Ушбу оятда
Аллоҳ таоло
инсонни она қорнида
уч зулмат
ичида яратганининг
хабарини
бермоқда. Уч
зулмат нима?
Тафсирчи
уламоларимиз
бу саволга,
уч
зулматнинг
бири ҳомилани
ўраб турувчи
парда,
иккинчиси
бачадон,
учинчиси қорин,
деб жавоб
берганлар.
Илмий тараққиёт
бу жавобни
яна ҳам аниқлаштирди.
Мутахассис
олимлар
ўтказган
текширишлардан
ҳомилани
ўраб турувчи
парда уч қават
экани маълум
бўлди. Аллоҳ
таолонинг:
«оналарингиз қорнида
уч зулмат
ичида»,
дегани бежиз
эмас экан. Қориннинг
ичида уч
зулмат, уч қават
пардани
яратган ким?
Нима учун бир
эмас, икки
эмас ёки тўрт
эмас, айнан
уч қават?
Шунинг ўзи
Аллоҳ
таолонинг ваҳдониятига
далил
эмасми?)
7Агар куфр
келтирсангиз,
албатта, Аллоҳ
сиздан беҳожатдир.
У ўз
бандаларининг
кофир
бўлишига
рози бўлмас.
Агар Унга
шукр
келтирсангиз,
сиздан рози
бўлур. Ҳеч
бир оғирлик
кўтаргувчи
жон ўзга
жоннинг оғирлигини
кўтармас.
Сўнгра фақатгина
Роббингизга қайтишингиз
бор. Бас, У
нима амал қилиб
юрганингизнинг
хабарини
берур. Албатта,
У диллардаги
нарсаларни ҳам
ўта билгувчи
зотдир.
8Қачонки
инсонни
зарар тутса,
Роббига
тавба қилган ҳолида
дуо қиладир.
Сўнгра унга
Ўз фазлидан
неъмат берса,
олдин дуо қилиб
турган
нарсасини
унутадир ва
Аллоҳга
Унинг
йўлидан
адаштирмоқ
учун
тенгдошлар қилади.
Сен: «Куфринг
билан бир оз ҳузурланиб
тур. Албатта,
сен жаҳаннам
эгаларидансан»,
деб айт.
9Йўқса, у
кечалари ибодат
қилиб, сажда
этган, бедор ҳолида
охиратдан қўрқиб,
Робби раҳматидан
умидвор
бўлган
одамга
тенгми?! Сен: «Биладиганлар
билан
билмайдиганлар
тенг бўлармиди?!»
деб айт.
Албатта, ақл
эгаларигина
эсларлар.
(Аллоҳга куфр
келтирган,
Унга ибодат қилмаган,
Унга бўйин
эгмаган,
кечалари
Унинг
розилигини
йўлида бедор
бўлмаган,
охиратдан қўрқмаган,
Робби раҳматидан
умид этмаган
одам,
албатта, ушбу
кечалари
Аллоҳга
ибодат қилган,
Аллоҳнинг
Ўзигагина сиғинган,
Аллоҳ
таолонинг
розилигини
топиш учун
бедор бўлган,
охиратдан қўрққан
ва Робби раҳматидан
умидвор
кимсага тенг
бўла олмайди.)
10Сен
менинг
тарафимдан:
«Эй иймон
келтирган бандаларим,
Роббингизга
тақво қилинг.
Бу дунёда
гўзал амал қилганларга
гўзаллик
бордир. Аллоҳнинг
ери кенгдир.
Албатта, сабр
қилгувчиларга
ажрлари ҳисобсиз,
тўлиқ
берилур», деб
айт. ( Иймон
Аллоҳга
ишониш ва
унинг
айтганига
юришдир. Тақво
эса, доимо
Аллоҳни ҳис қилиб
туриш ва
амрларини
бажаришдир.)
11Сен:
«Албатта, мен
динни Ўзи
учун холис қилган
ҳолимда Аллоҳга
ибодат
этишимга
буюрилганман.
12Ва мен
мусулмонларнинг
аввалгиси
бўлишимга
амр
этилганман»,
деб айт.
(Аввал
айтилганидек,
«дин» итоат,
ибодат, жазо,
мукофот ҳамда
шариат
маъноларини
англатади.
Демак, Пайғамбаримиз
(с.а.в.) фақат
холис Аллоҳгагина
итоат қилишга,
фақат холис
Аллоҳнинг
кўрсатмаларига
амал қилишга
буюрилганлар,
фақат холис
Аллоҳдангина
жазо ва
мукофот
кутишга, фақат
Аллоҳнинг
шариатига
амал этишга
буюрилганлар.
Мана шу нарса
соф тавҳиддир.
Аллоҳ
таолонинг ваҳдониятига
иқрорликдир.)
13Сен:
«Албатта, мен
агар
Роббимга
исён этсам,
улуғ куннинг
азобидан қўрқаман»,
деб айт.
14Сен:
«Динимни
Ўзига холис қилган
ҳолимда Аллоҳгагина
ибодат қилурман.
15Бас,
сизлар ундан
ўзга нимани
хоҳласангиз,
ўшанга
ибодат қилаверинглар»,
деб айт. Сен:
«Албатта,
зиёнкорлар қиёмат
куни
ўзларига ва аҳлларига
зиён қилгувчилардир.
Огоҳ
бўлингким,
ана ўша очиқ-ойдин
зиёнкорликдир»,
деб айт.
16Улар учун
тепаларидан ҳам
оловдан
«соябонлар»
бор,
остларидан ҳам
оловдан
«соябонлар»
бор. Бу билан
Аллоҳ Ўз
бандаларини қўрқитур:
«Эй
бандаларим,
менга тақво қилинглар!»
(Аллоҳ таоло қиёматнинг
азоблари ҳақида
олдиндан огоҳлантириб
қўяди.
Бошларига
мусибат
тушганда, эй
Роббимиз,
аввалроқ
айтмаган
экансан,
демасинлар).
17Тоғутдан,
унга ибодат қилишдан
четда
бўлганларга
ва Аллоҳга қайтганларга
хушхабар бор.
Бас, бир
бандаларимга
хушхабар бер.
18Улар
гапни эшитиб,
энг гўзалига
эргашадиганлардир.
Ана ўшалар
Аллоҳ ҳидоят қилганлардир.
Ана ўшалар, ҳа,
ўшалар ақл
эгаларидир.
(Ушбу
жумладан
билинадики,
одамлар икки
тоифа–Аллоҳга
ёки тоғутга
ибодат
этадиган
бўлади.
Учинчи хили бўлиши
мумкин эмас.
Аллоҳга
ибодат қилмаган
одам,
албатта, тоғутга,
яъни, Аллоҳдан
ўзгага сиғинган
бўлади. Мен
динсизман, ҳеч
нарсага
ибодат қилмайман,
деганлар ёлғон
гапирадилар.
Улар, ҳеч
бўлмаса, ҳавои
нафсига ёки
ўзи аъзо
бўлган
жамиятнинг
урф-одатига
бўйсунадилар–ибодат
қиладилар.)
19Ёки ҳақида
азоб сўзи ҳақ
бўлган
кимсани—
дўзахдаги
кимсани сен қутқара
олурмисан?!
20Лекин
Роббиларига
тақво қилганлар
учун
болохоналар
устидан
болохоналар
бино қилингандир.
Остларидан
анҳорлар оқиб
турур. Аллоҳнинг
ваъдаси шу!
Аллоҳ
ваъдага
хилоф қилмас.
21Аллоҳ
осмондан сув
тушириб, уни
ердаги
манбаълардан
юритиб қўйганини
кўрмадингми?!
Сўнгра у ила
турли рангдаги
экинларни чиқарур.
Кейин у қурийдир.
Бас, уни сарғайган
ҳолида
кўрарсан.
Сўнгра уни қуруқ
чўпга
айлантирур.
Албаттта,
бунда ақл
эгалари учун
эслатма
бордир.
22Аллоҳ
кўксини
Исломга кенг қилиб
очиб қўйган
шахс ўз
Роббидан
бўлган нурда
эмасми?! Аллоҳни
зикр қилишдан
қалблари қотиб
қолганларга
вой бўлсин!
Ана ўшалар
очиқ-ойдин
залолатдадирлар.
23Аллоҳ энг
гўзал сўзни ўхшаш
ва
такрорланган
китоб этиб
туширар. Ундан
Роббиларидан
қўрқадиганларнинг
терилари
титрар.
Сўнгра уларнинг
терилари ва қалблари
Аллоҳнинг
зикрига
юмшар. Ана шу
Аллоҳнинг ҳидоятидир.
У ила Аллоҳ
хоҳлаган
кимсани ҳидоят
қилур. Кимни
Аллоҳ
залолатига
кетказса,
бас, унинг
учун ҳидоят қилгувчи
йўқ. (Қуръони
Карим энг
гўзал сўздир.
Унинг оятлари
гўзалликда,
пурмаъноликда,
ҳикматда, тўғриликда
ва ҳукмда
бир-бирига
ўхшашдир.
«Такрорланадиган»
бўлиши эса, ҳукмлари
такрор-такрор
келади, ҳикматлари
такрор-таркор
келади,
ваъзлари, огоҳлантиришлари,
ваъдаю таҳдидлари
ҳам
такрор-такрор
келади.
Шунингдек,
суралари,
оятлари
такрор-такрор
ўқилади, ёд
олинади,
ўрганилади.
Бу сифат Аллоҳ
таолонинг
аброр
бандаларининг
сифатидир.
Улар Қуръон
тиловатидан,
ундаги
маънолардан жуда
қаттиқ
таъсирланадилар.
Огоҳлантирувчи,
таҳдид қилувчи
оятлар
келганида
хавфдан, қўрқинчдан
баданлари
титрайди,
яхши ваъда ва
раҳмат
оятлари
келганида
умидворликдан
баданлари ва қалблари
юмшайди, Аллоҳнинг
зикрига яна ҳам
кўпроқ
бериладилар.
Бундай бўлиши
яхшилик
аломатидир.)
24Ахир қиёмат
куни
золимларга,
касб қилиб
юрган
нарсангизни
тотиб кўринг,
дейилганида
ёмон азобдан
юзи ила сақланадиган
одам (мўмин
ила тенг
бўлармиди)?!
25Улардан
олдингилар ҳам
ёлғончи қилганлар,
бас, уларга
ўзлари
сезмаган
томондан
азоб келган.
26Аллоҳ
уларга бу
дунёда
хорликни
тотдирди,
албатта,
охират азоби,
агар
билсалар,
янада улкан
бўлур.
27Батаҳқиқ,
Биз ушбу Қуръонда
одамларга
турли
мисоллар
келтирдик.
Шоядки
эсласалар.
28Арабча Қуръонни
эгриликсиз қилиб
(туширдикки),
шоядки тақво қилсалар.
29Аллоҳ бир
мисол
келтирур. Бир
одамга
талашувчи шериклар
эгадир.
Саломат ҳолидаги
бошқа бирига
бир киши
эгадир.
Икковларининг
мисоли
баробарми?!
Аллоҳга ҳамд
бўлсин. Йўқ,
кўплари
билмаслар.
30Албатта,
сен ҳам
ўлгувчисан,
улар ҳам
ўлгувчидирлар.
(Аллоҳдан бошқа
ҳар бир тирик
жон ўлади. Ҳамма
ҳам ўлади.
Ўлмайдиган ҳеч
ким йўқ. Фақат
Аллоҳ
таолонинг
Ўзигина қолади.)
31Сўнгра,
албатта,
сизлар қиёмат
куни
Роббингиз ҳузурида
тортишурсизлар.