Part 24
32Аллоҳга
нисбатан ёлғон
гапирган ва
ўзига содиқ
(сўз)
келганида
уни ёлғонга
чиқаргандан ҳам
золимроқ
кимса борми?!
Кофирларнинг
жойи жаҳаннамда
эмасми?!
33Содиқ (сўз)ни
келтирган ва
уни тасдиқ қилган
эса, ана
ўшалар тақводорлардир.
(Яъни, Аллоҳнинг
содиқ сўзини
бандаларга
етказган ва
ўша содиқ
сўзни тасдиқлаганлар
тақводорлардир.
Қуръони
Каримни
келтирган Муҳаммад
(с.а.в.) ҳамда
бошқа барча
Пайғамбарлар
алайҳиссалом
ва барча
мўмин
бандалар шу
сирага
кирадилар.
Улар Аллоҳ
таолога тақво
этган, унинг
айтганини қилган,
қайтарганидан
қайтган
бандалардир.)
34Улар учун
Роббилари ҳузурида
хоҳлаган
нарсалари
бордир. Ана
ўша гўзал
амал қилгувчиларнинг
мукофотидир.
35Зеро, Аллоҳ
уларнинг қилган
энг ёмон
амалини
ўчириб, қилиб
юрган энг
гўзал
амаллари
ажри ила мукофотлар.
36Аллоҳ Ўз
бандасига
етарли
эмасми?! Улар
сени ундан
бошқалар
билан қўрқитадилар.
Кимни Аллоҳ
залолатга
кеткизса,
бас, унинг
учун ҳеч бир ҳидоят
қилгувчи йўқ.
(Пайғамбаримиз
(с.а.в.)
мушрикларни
Аллоҳ
таолонинг
тавҳидига чақириб,
уларнинг
турли сохта
худоларини
айблаганларида,
улар: «Муҳаммад
худоларимизни
сўкишдан
тўхтамаса, унга,
албатта,
ёмонлик
етади», деб у
зотни (с.а.в.) қўрқитмоқчи
бўлганлар.
Ушбу оят шу
муносабат
ила тушган
экан. Гарчи
хос сабаб билан
нозил бўлса ҳам,
маъноси
умумийдир.)
37Кимни
Аллоҳ ҳидоятга
солса, бас,
унинг учун ҳеч
бир
залолатга
кетказгувчи
йўқ. Аллоҳ
азизу интиқом
эгаси
эмасми?!
38Агар
улардан:
«Осмонлару
ерни ким
яратди?» деб
сўрасанг,
албатта:
«Аллоҳ!»
дерлар. Сен:
«Менга хабар
беринглар-чи!
Сиз илтижо қилаётган
Аллоҳдан бошқа
нарсалар,
агар Аллоҳ
менга
зарарни
ирода қилса,
ўшалар унинг
зарарини
аритгувчи
бўла
олурларми?!
Ёки менга марҳаматни
ирода қилса,
ўшалар Унинг
марҳаматини
тутиб қолгувчи
бўла олурми?!»
деб айт. Сен:
«Менга Аллоҳ
етарли,
таваккал қилгувчилар
унгагина
таваккал қилурлар»,
деб айт.
39Сен: «Эй қавмим,
ўз ҳолингизча
амал қилаверинг.
Албатта, мен ҳам
амал қилгувчиман.
Бас, тезда
билурсиз.
40Кимга уни
расво қиладиган
азоб
келажагини
ва кимга
давомли азоб
тушажагини»,
деб айт. (Яъни,
эй қавмим,
Аллоҳнинг
тавҳид
йўлига юрмай,
Унга ширк
келтирадиган
бўлсангиз, ўз
ихтиёрингиз
билан, ўз хоҳишингиз
ва йўлингиз
билан амал қилаверинг.
Аммо мен Аллоҳнинг
айтганига
амал қиламан.
Тезда қиёмат қоим
бўлажак,
ўшанда
биласиз.
Кимнинг
устидан муқим
турадиган
азоб
тушажагини
биласиз. Менингми,
сизларнингми?)
41Албатта,
Биз одамлар
учун сенга
китобни ҳақ
ила туширдик.
Бас, ким ҳидоятга
юрса, ўзига
фойда. Ким
залолатга кетса,
ўзига зарар.
Сен уларга
вакил-қўриқчи
эмассан. (Ким
ақлини
ишлатиб,
инсоф қилиб ҳидоятга
юрса, Аллоҳ
туширган Қуръонга
амал қилса,
ўзига фойда
бўлади. Ким
шунчалик
гап-сўздан
кейин ҳам,
Аллоҳ унга ақл-ҳуш
бериб, Пайғамбар
юбориб, китоб
тушириб, ҳақ
йўлни
кўрсатиб қўйганидан
кейин ҳам
залолат
йўлини
танласа,
ўзига зарар қилади,
бошқага
эмас.)
42Аллоҳ
жонларни
ўлими вақтида,
ўлмаганларини
эса, уйқуси
вақтида олур.
Бас, ўлишига ҳукм
қилганларини
ушлаб қолур, қолганларини
маълум
муддатгача қўйиб
юборур.
Албатта,
бунда тафаккур
қиладиган қавмлар
учун
оят-ибратлар
бордир. (Ҳар
лаҳзада қанчадан
қанча
одамлар жон
берадилар.
Уларнинг
жонини ким
олади? Ҳар
бир одам ҳар
куни маълум
муддат
ухлайди,
ўшанда у ўликка
ўхшаб ётади.
Унинг жони
нима бўлади?
Бу саволларга
мазкур
жумлада жавоб
бор. Жонларни
ўлим вақтида ҳам,
ухлаган вақтида
ҳам оладиган
зот Аллоҳдир.
Тандан жон чиқиши
катта вафот,
ухлаганда
тана билан
жон орасида
алоқанинг
кучсизланиши
кичик вафот
дейилади. Чунки
ухлаган
одамнинг
жонини ҳам
Аллоҳ таоло
олган бўлади.
Кимнинг қазоси
етган бўлса,
уйқусидан қайта
уйғонмай,
кичик вафоти
катта
вафотга
айланиб қолаверади.
Аллоҳ ажали
етмаганларнинг
жонини қўйиб
юборади. Улар
белгиланган
ажалгача яшаб
юрадилар.)
43Ёки Аллоҳдан
ўзга
шафоатчилар
тутганларми?!
Сен: «Ахир
улар бирор
нарсага эга
бўлмасалар
ва бирор
нарсани
англамасалар
ҳам-а?!» деб айт.
44Сен: «Барча
шафоат ёлғиз
Аллоҳникидир.
Осмонлару
ернинг
мулки-эгалиги
ҳам ёлғиз
Уникидир.
Сўнгра
Унгагина қайтарилурсизлар»,
деб айт.
45Қачонки
Аллоҳнинг ёлғиз
Ўзи зикр қилинса,
охиратга иймон
келтирмайдиганларнинг
қалблари сиқилиб
кетар. Қачонки
ундан
ўзгалар зикр қилинсалар,
бирдан
шодланиб
кетарлар.
46Сен: «Эй
Аллоҳим!
Осмонлару
ерни яратган
зот! Ғойиб ва
ошкорни
билгувчи зот!
Сенинг Ўзинг бандаларнинг
орасида улар
ихтилоф қилиб
юрган нарсаларда
ҳукм қилурсан»,
деб айт.
47Агар зулм
этганларга
ер юзидаги
барча нарса
ва у билан
яна шу қадар
нарса
берилса ҳам, қиёмат
куни ёмон
азобга тўлов қилиб
юборишлари
аниқ. Ва
уларга Аллоҳ
томонидан
ўзлари
хаёлларига ҳам
келтирмаган
нарсалар зоҳир
бўлур. (Кофир
ва мушриклар
бу дунёда
гердайиб, талашиб
-
тортишганлари
билан, қиёмат
қоим бўлиб,
ўзларига
бериладиган
азобни тушуниб
етганларида,
азобдан қутулиши
учун бор-йўқ
дунёсини
беришга
тайёр
турадилар.
Аммо бу тўлов
кимга ҳам
керак? Қиёмат
кунининг қозиси
пора ҳам,
тўлов ҳам
олмайди. У беҳожат
зот. Унинг ҳузурида
кофир ва
мушриклар
учун
амалларига
яраша жазо
бор, холос.)
48Ва уларга
ўзлари касб қилган
нарсаларнинг
ёмонлиги зоҳир
бўлур ва
уларни
ўзлари
масхара қилиб
юрган нарса
ўраб олур.
49Бас, қачонки
инсонни
зарар тутса,
у бизга дуо қилур.
Сўнгра унга
Биз
ўзимиздан
неъмат берсак:
«Албатта, бу
менга илмим
туфайли
берилди», дер.
Йўқ! У
синовдир.
Лекин
кўплари
билмаслар.
(Бошига
мусибат
тушса,
бало-офат
келса,
ўшандай кимса
ҳам сохта
худоларига
эмас, Аллоҳ таолога
ёлборади. Оғир
мусибат вақтида
манманлик ва
такаббурлик ҳам
қолмайди,
инсоннинг
фитрати соф
табиати очилади.
Инсоннинг
фитратида
эса, Аллоҳ
таолонинг ваҳдониятини
тан олиш
хусусияти
бор. Шу боис ҳар
қандай инсон
у қанчалик
кофир, қанчалик
мушрик бўлмасин,
бошига
мусибат
тушиб,
зарарга юз тутса,
фақат Аллоҳ
таолонинг
ўзига
ёлборади.
Аллоҳ таоло
ундан
зарарни олиб,
унга яна
тинчлик-омонлик
ва офиятни
берса, у эски ҳолатига
қайтади. Аллоҳ
берган
неъматни,
тинчлик-омонлик,
офият ва яхшиликларни
ўз илмим,
хатти-ҳаракатим
билан топдим,
деб даъво қила
бошлайди.)
50Батаҳқиқ,
буни улардан
аввалгилар ҳам
айтган
эдилар. Бас,
уларнинг қилган
касблари
ўзларига асқотмади.
51Бас,
уларга қилган
касбларининг
ёмонликлари
мусибат бўлди.
Анавилардан
зулм қилганларига
ҳам тезда қилган
касбларининг
ёмонликлари
мусибат бўлур.
Улар қочиб қутулгувчи
ҳам эмаслар.
52Улар Аллоҳ
хоҳлаган
кишисига ризқни
кенг ва тор қилишини
билмасмидилар?!
Албатта,
бунда иймон
келтиргувчи қавмлар
учун
оят-белгилар
бордир.
53Сен
менинг
тарафимдан:
«Эй ўз
жонларига
исроф (жабр) қилган
бандаларим,
Аллоҳнинг раҳматидан
ноумид
бўлманг!
Албатта, Аллоҳ
барча гуноҳларни
мағфират
этар.
Албатта,
унинг ўзи ўта
мағфиратли
ва ўта раҳмли
зотдир», деб
айт. (Имом
«Бухорий Саъд
ибн Жубайрдан
(р.а.)
келтирган
ривоятда
айтилишича,
кўплаб гуноҳлар
қилган бир
гуруҳ мушрик
Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ҳузурларига
келиб:
«Албатта, сен
даъват қилаётган
нарса жуда ҳам
гўзал. Қани,
айт-чи, биз қилган
нарсаларни
ювадиган
нарса ҳам
борми?» деб
сўрашганида
Аллоҳ таоло
ушбу ояти каримани
туширган
экан.)
54Сизга
азоб
келишидан
олдин
Роббингизга қайтинг
ва Унга
таслим
бўлинг.
Сўнгра сизга ёрдам
берилмас.
55Сизга
ўзингиз
сезмаган ҳолда
тўсатдан
азоб келиб қолишидан
олдин
Роббингиздан
сизга туширилган
энг гўзал
нарсага
эргашинг.
56Жон: «Аллоҳ ҳақида
йўл қўйган
камчиликларим
учун надомат
бўлсин. Тўғриси,
мен масхара қилгувчилардан
бўлган эдим»,
демасидан
олдин...
57Ёки: «Агар
Аллоҳ мени ҳидоят
қилганида,
албатта, тақводорлардан
бўлар эдим»,
демасидан
олдин...
58Ёки
азобни
кўрган чоғида:
«Агар менга
яна бир марта
ортга
(дунёга) қайтиш
бўлганида,
гўзал амал қилгувчилардан
бўлар эдим»,
демасидан
олдин...
(Охират
азобини, ўлим
талвасасини
кўргандан
кейинги
надоматлар
фойда
бермайди. Ҳақ
калом етиши
билан дарҳол
тавба қилиш,
Аллоҳга
тўла-тўкис таслим
бўлиш ва Қуръонга
эргашиш
керак.Чунки,
охиратда ушбу
сўзларга
жавобан Аллоҳ:)
59«Йўқ! Батаҳқиқ,
сенга Менинг
оятларим
келди. Бас,
сен уларни ёлғонга
чиқардинг,
мутакаббирлик
қилдинг ва
кофирлардан
бўлдинг!»
дейди. (Эй кофир!
Эй мушрик! Эй
осий! Айтаётган
гапларинг ҳаммаси
ёлғон. Сен
азобни
кўрганингдан
сўнг ноилож қолиб,
дўппинг тор
келганидан
айтмоқдасан
бу гапларни.
Агар сенинг
ниятинг тўғри
бўлса, у
дунёда яхши
ишларни қилишинг
мумкин эди.
Сенга қулай
фурсат
берилган
эди.)
60Қиёмат
куни Аллоҳга
нисбатан ёлғон
сўзлаганларни
кўрсанг,
юзлари қоп-қорадир.
Ёки
мутакаббирларнинг
жойи жаҳаннамда
эмасми?!
61Аллоҳ тақво
қилганларга
ютуқлари
туфайли
нажот берур.
Уларга
ёмонлик етмас
ва улар хафа ҳам
бўлмас.
62Аллоҳ ҳар
бир
нарсанинг
яратгувчисидир.
Ва У ҳар бир
нарсага
вакилдир.
63Осмонлару
ернинг
калитлари
Унгагина хосдир.
Аллоҳнинг
оятларига
куфр
келтирганлар,
ана ўшалар
зиёнкорлардир.
64Сен: «Эй жоҳиллар!
Мени Аллоҳдан
ўзгага
ибодат қилишимга
буюрурмисиз?!»
деб айт.
65Батаҳқиқ,
сенга ва
сендан олдин
ўтганларга ҳам:
«Агар ширк
келтирсанг,
албатта,
амалинг беҳуда
кетур ва,
албатта,
зиёнкорлардан
бўлурсан.
66Йўқ! Аллоҳгагина
ибодат қил ва
шукр
этгувчилардан
бўл!» деб ваҳий
қилинган.
67Улар Аллоҳнинг
қадрини тўғри
тақдирламадилар.
Ҳолбуки, ер
борлигича
Унинг сиқимидадир.
Осмонлар эса,
Унинг қудрат қўлига
йиғилгандир.
У зот улар
ширк
келтираётган
нарсалардан
пок ва
юксакдир. (Бу
дунёда Аллоҳга
ширк
келтирганлар
Аллоҳ
таолонинг қандай
зот эканини
тўғри тақдир қилмадилар.
Улар Аллоҳ
таолонинг ёлғиз
Ўзига ибодат қилмаётганлари,
Унга ширк
келтираётганлари
шунга
далолатдир.
Аллоҳнинг ваҳдониятини
ҳам, Аллоҳнинг
улуғлигини ҳам
идрок қилмадилар.
Улар Аллоҳнинг
ҳар бир
нарсага қодирлигини
англамадилар.
Агар шу
маъноларни
идрок қилганларида
унга ширк
келтирмас
эдилар.)
68Ва сурга
пуфланди.
Осмонлару
ерда ким
бўлса, қулаб
ўлди. Магар
Аллоҳ хоҳлаганларгина
қолди. Сўнгра
унга яна бир
бор пуфланди.
Бас, тўсатдан
улар туриб
интизор
бўлурлар.
(Демак, сурга
биринчи бор
пуфланганда
осмонлару
ердаги барча
жонзотлар чақмоқ
ургандай бирдан
йиқилиб
ўладилар.
Шунинг учун ҳам
бу пуфлаш
«саъқ»–«йиқилиб
ўлиш»
пуфлаши,
дейилади.
Аллоҳнинг хоҳиши
ҳамма
нарсадан
устун, шунинг
учун у зот хоҳласа,
баъзи
жонзотлар
саъқ–пуфлашидан
кейин ҳам
тирик қолади.
Исрофил алайҳиссалом
томонидан
сурга
иккинчи бор
пуфланди,
барча халойиқ
тирилиб,
ўринларидан
туриб, бундан
кейин нима
бўлишини
кутадилар.
Шунинг учун ҳам
иккинчи
пуфлаш «туриш
пуфлаши» деб
номланади.)
69Ва ер
Робби нури
ила ёришди.
Китоб қўйилди.
Пайғамбарлар
ва гувоҳлар
келтирилди.
Улар орасида ҳақ
ила ҳукм чиқарилди.
Уларга зулм қилинмади.
(Яъни, маҳшар
майдони Аллоҳнинг
нури ила
ёп-ёруғ
бўлди. У
кунда фақат
Аллоҳнинг
нури бўлади.
Энди ҳамма
нарса ҳисоб-китобга
тайёр ҳам
бўлди.
Бандаларнинг
номаи
амаллари–бу дунёда
қилган
амаллари
фаришталар
томонидан
ёзиб юрилган
китоб ўртага қўйилди.)
70Ва ҳар бир
жонга қилган
амали (жазо
ёки мукофоти)
тўлиқ
берилди. У
зот улар қилаётган
ишларни ўта
яхши
билгувчидир.
71Ва куфр
келтирганлар
жаҳаннамга
гуруҳ-гуруҳ қилиб
ҳайдалди.
Токи унга
етиб келган
чоғларида
унинг
эшиклари
очилди ва
унинг қўриқчилари
уларга:
«Сизларга
ўзингиздан
бўлган Пайғамбарлар
келиб,
Роббингиз
оятларини
тиловат қилиб
бермадиларми?
Сизларни
ушбу кунингизга
дучор
бўлишингиздан
огоҳлантирмадиларми?!»
дедилар.
Улар: «Ҳа!
Лекин азоб
сўзи
кофирлар
устига ҳақ
бўлгандир»,
дедилар. («Ҳа»,
ўзимиздан
бўлган Пайғамбарлар
бизга келган,
улар бизга
Роббимизнинг
оятларини
тиловат қилиб
берган ва у
куннинг даҳшатидан
огоҳлантирган
эдилар, демоқчилар.
Лекин тўлиқ
айта
олмайдилар. «Ҳа»,
деб қўйишга
зўрға ярайдилар.)
72«Жаҳаннам
эшикларидан
унда абадий қолгувчи
бўлган ҳолингизда
киринг»,
дейилди. Бас,
мутакаббирларнинг
жойи қандай ҳам
ёмон бўлди.
73Ва
Роббиларига
тақво қилганлар
жаннатга
гуруҳ-гуруҳ қилиб
олиб
борилдилар.
Токи унга
етиб келган
чоғларида
унинг эшиклари
очилди ва
унинг қўриқчилари
уларга:
«Сизга
саломлар
бўлсин! Хуш келдингиз!
Бас, унга
абадий қолгувчи
бўлган ҳолингизда
киринг»,
дедилар.
74Улар:
«Бизларга
берган
ваъдасини
рост қилган
ва бизга бу
ерни мерос қилиб
берган Аллоҳга
ҳамдлар
бўлсин. Энди
ундан хоҳлаган
жойимизни
оламиз»,
дедилар. Бас,
амал қилувчиларнинг
ажри қандай ҳам
яхши бўлди!
75Ва
фаришталарни
Аршни ўраб
олиб
Роббиларига ҳамд
ила тасбиҳ
айтаётган ҳолда
кўрурсан.
Улар орасида ҳақ
ила ҳукм қилинур
ва:
«Оламларнинг
Робби Аллоҳга
ҳамду сано
бўлсин!»
дейилди.
Chapter 40 (Sura 40)
1Ҳа-а. Мийм.
2Бу
китобнинг
нозил қилиниши
азизу ўта
илмли Аллоҳ
томонидандир.
3У гуноҳни
мағфират қилгувчи,
тавбани қабул
этгувчи, иқоби
шиддатли ва
фазлу карам
соҳиби
бўлган
зотдир. Ундан
ўзга
ибодатга сазовор
зот йўқ. Қайтиш
Унинг
Ўзигагинадир.
4Аллоҳнинг
оятлари ҳақида
фақатгина
куфр
келтирганлар
талашиб-тортишурлар.
Бас, уларнинг
юртларда
айланиб юришлари
сени алдаб қўймасин.
(Кофирлар ҳукм
ва султонга,
бошқа
нарсаларга
эга
бўлишлари
мумкин, бу ҳоллар
мўмин кишини
алдаб қўймаслиги
керак.)
5Улардан
олдин Нуҳ қавми
ва улар
кетидан
келган фирқалар
ҳам ёлғончи қилган
эдилар. Ҳар
уммат ўз Пайғамбарини
тутишга қасд қилди
ва ҳақни йўқотиш
учун ботил
ила мужодала
этди. Бас, Мен уларни
тутдим. Бас,
Менинг иқобим
қандай бўлди!
(Ана ўша
ўтган
умматлардан ҳар
бири ўз Пайғамбарини
тутиб,
ўлдирмоқни қасд
қилди. Суи қасд
кофирларнинг
қадимий
одати.)
6Куфр
келтирганларга
ҳам
Роббингнинг
(азоб) сўзи
худди ана
шундай ҳақ
бўлди.
Албатта, улар
дўзах
эгаларидир.
7Аршни
кўтариб
турадиганлар
ва унинг
атрофидагилар
Роббларига ҳамд
ила тасбиҳ
айтурлар,
Унга иймон
келтирурлар
ва иймон келтирганларга
мағфират
сўраб: «Эй
Роббимиз, раҳматинг
ва илминг ила
ҳар бир
нарсани қуршагансан,
бас, тавба қилиб,
йўлингга
эргашганларни
мағфират қилгин
ва уларни
дўзах
азобидан сақлагин.
(Аллоҳ
таолонинг
Аршини инсон
идрок қила
олмайди,
инсон аршни
кўтариб
турадиганлар
ва унинг
атрофидагиларнинг
ҳам ҳақиқатини
билмайди.
Билгани–Аршни
кўтариб турадиган,
атрофини
ўраб олган
зотлар
борлигидир.
Улар
модомики Аршни
кўтариб
турган
эканлар,
шунга яраша
куч-қувват ва
мақом-мартабага
эгадирлар.)
8Эй
Роббимиз,
уларни ҳам,
оталаридан,
жуфтларидан
ва
зурриётларидан
аҳли солиҳ
бўлганларини
ҳам Ўзинг
уларга ваъда қилган
адн
жаннатларига
киритгин.
Албатта, Сенинг
Ўзинг азизу
ўта ҳикматли
зотсан.
9Ва уларни
ёмонликлардан
сақла, ўша
куни кимни
ёмонликлардан
сақласанг,
батаҳқиқ,
унга раҳм қилибсан.
Ана ўша буюк
ютуқдир»,
(дерлар).
10Албатта,
куфр
келтирганларга:
«Иймонга чақирилганингизда
куфр
келтирган чоғингиздаги
Аллоҳнинг ғазаби
сизнинг
ўзингизга (ҳозирги)
ғазабингиздан
каттароқдир»,
деб нидо қилинур.
11Улар: «Эй
Роббимиз, Сен
бизни икки
марта ўлдирдинг,
икки марта
тирилтирдинг.
Бас, биз гуноҳларимизни
эътироф
этдик. Энди
чиқишнинг
бирон йўли
борми?»
дедилар.
(Улар она қорнида
руҳ
киргунича
жонсиз ҳолда
ётганларини
ва ёруғ
дунёда ўлиб,
кўмилганларини
икки марта ўлиш
демоқдалар.
Онанинг қорнида
бир марта ва қиёмат
куни иккинчи
марта
тирилтирдинг.
Сенинг ҳар
бир нарсага қодир
эканингни ҳам
эътироф қилдик.)
12Бундай
бўлишингиз Аллоҳнинг
ёлғиз Ўзига
даъват қилинганида,
куфр
келтирганингиз,
Унга ширк
келтирилса,
иймон
келтирганингиз
учундир. Бас, ҳукм
олий ва улуғ
Аллоҳникидир.
13Унинг Ўзи
сизга
оят-белгиларини
кўрсатадиган,
осмондан
сизга ризқ
туширадиган
зотдир. Фақат
қайтадиган кишигина
англар. (Ҳар
бир нарсада
Аллоҳга қайтадиган,
тавба қиладиган,
кўрган-билганидан
ваъз-насиҳат
оладиган
кишиларгина
англаб
етадилар.)
14Бас, агар
кофирлар ёқтирмасалар
ҳам, Аллоҳга
динни холис қилган
ҳолингизда
ёлборинг.
15У
даражаси
юксак, Арш
эгаси бўлган
зотдир. У Ўз
амри ила
бандаларидан
кимни хоҳласа,
ўшанга мулоқот
кунидан огоҳлантириши
учун руҳни
туширур.
(Мулоқот-
учрашув
кунидан
мурод қиёматдир.
Руҳдан мурод
эса, ваҳий ва
уни олиб
келувчи
фариштадир.)
16Ўша кунда
улар зоҳир
бўлурлар.
Аллоҳга
улардан
бирон нарса
махфий қолмас.
Бугун мулк
кимникидир?!
Яккаю ёлғиз,
ўта қаҳрли
Аллоҳникидир!
(Қиёмат
кунида
одамлар
кўмилиб
ётган жойларидан
чиқиб, зоҳир
бўлиб,
кўриниш
берадилар.
Бандаларидан
содир бўлган
бирон нарса
Аллоҳ
таолога
махфий қолмас,
аммо бу ҳақиқатни
қиёмат куни ҳақида
алоҳида
такрор
айтишдан мақсад
кофир, мунофиқ
ва осийлар, қилган
ишларимиз
тўполоннинг
ичида махфий қолса
ажаб эмас,
деган ўйда
бўлсалар, ўша
хаёлни
кўтариш
учундир.)
17Бугунги
кунда ҳар бир
жон ўзи қилган
касбга яраша
жазо олур.
Бугунги
кунда зулм йўқдир.
Албатта, Аллоҳ
ҳисобни тез қилгувчи
зотдир.
18Сен
уларни яқинлашгувчи
кундан огоҳлантир.
Ўшанда
жонлар халқумга
келиб, ғам-ғуссага
тўлиб
турарлар.
Золимлар
учун ҳеч бир
дўст ҳам,
итоат қилинадиган
шафоатчи ҳам
йўқ. (Яқинлашгувчи
кун қиёмат
кунидир. У ҳадемай
келиб қолади.
Кўзни очиб
юмгунча рўй
беради. Одамлар
ўша кундан
огоҳ
бўлсинлар. У
кун оғир кун
бўлади. Ҳаёти
дунёда куфр
ва ширк ила
зулмга юрган
кишилар учун
ёнини
оладиган
дўст ҳам,
гапига қулоқ
соладиган
шафоатчи ҳам
бўлмайди.)
19У зот
кўзларнинг
хиёнатини ҳам,
диллар
махфий
тутган
нарсаларни ҳам
билур. (Яъни,
бировга
билдирмасдан,
ўғиринча кўз қири
ташлаганини ҳам
билади, ҳисобга
олиб қўяди. Ҳеч
кимга
билдирмасдан,
дилда тугиб қўйилган
нарсаларни ҳам
жуда яхши
билади.
Шундай
бўлганидан
кейин бошқа
нарсаларни
билишида ҳеч
шак-шубҳа йўқдир.
Одамлар
ундан огоҳ
бўлсинлар.)
20Аллоҳ ҳақ
ила ҳукм қилур.
Ундан ўзга
илтижо қилаётганлари
эса, ҳеч
нарса билан ҳукм
қилмаслар.
Албатта, Аллоҳнинг
Ўзи ўта
эшитгувчи ва
ўта кўргувчи
зотдир.
21Ахир улар
ер юзида
юриб,
ўзларидан
олдин ўтганларнинг
оқибати қандай
бўлганига
назар
солмайдиларми?!
Ўшалар
улардан кўра қувватлироқ
ва ер юзида
асарлари
кўпроқ
бўлган
эдилар. Бас,
Аллоҳ
ўшаларни
гуноҳлари
сабабли
тутди. Уларга
Аллоҳдан
ўзга бир сақловчи
бўлмади.
22Бундай
бўлишининг
сабаби шуки,
уларга Пайғамбарлари
келар эдилар,
улар эса,
куфр келтирдилар.
Бас, Аллоҳ
уларни тутди.
Албатта, у
кучли ва иқоби
шиддатли
зотдир.
23Батаҳқиқ,
Биз Мусони Ўз
оятларимиз
ва очиқ ҳужжат
ила юбордик.
24Фиръавнга,
Ҳомонга ва Қорунга.
Бас, улар: «(Бу)
сеҳргар ва
каззоб»,
дедилар.
25Мусо
уларга
Бизнинг ҳузуримиздан
ҳақ ила
келган чоқда,
улар: «У билан
бирга иймон
келтирганларнинг
ўғилларини қатл
қилинглар, қизларини
тирик қолдиринглар»,
дедилар.
Кофирларнинг
макр-ҳийласи
залолатдан
бошқа нарса
эмас. (Бани
Исроилни
ўзига қул қилиб
олган
Фиръавн бу
халққа турли
азоб-уқубатларни
ёғдирар, нима
қилиб бўлса ҳам,
уларни қулликда
ушлаб туриб,
ўз фойдаси
учун ишлатишга
уринар эди.
Ўзига қарши
ёш йигитлар
бош кўтариши
мумкинлигини
яхши
билганидан, қолаверса,
атрофидаги
гумашталаридан,
мулкига Бани
Исроилдан туғиладиган
бола завол
бўлишини
эшитганидан
кейин Бани
Исроилда туғиладиган
қиз болага
тегмасдан, ўғил
болаларни
ўлдиришга
фармон
берган эди. Мусо
алайҳиссалом
келиб, Аллоҳ
таоло
томонидан
Пайғамбар
этиб
юборилганларини
айтганларидан
кейин
Фиръавннинг
хавфи яна ҳам
зиёда бўлди
ва Бани
Исроилнинг,
яъни, Мусо
алайҳиссаломга
қўшилиб,
иймон
келтирганларнинг
ўғил
болаларини
ўлдириш ҳақидаги
фармонини
янгилади.)
26Фиръавн:
«Мени қўйинглар,
Мусони
ўлдирай.
Майли,
Роббига дуо қилсин.
Албатта, мен
унинг
динингизни
алмаштиришидан
ва ер юзида
фасод чиқаришидан
қўрқмоқдаман»,
деди. (Мантиқ
билан
муваффақиятга
эриша
олмаган, Пайғамбарни
сеҳргар,
каззоб, деб ҳам
бирор наф
топмаган
золим подшоҳ
энди куч
ишлатишга
ўтди. Туғёнга
кетган ҳукмдор
ўз тахтидан
ажраб қолишдан
қўрқиб, ҳар қандай
пасткашликка
тайёр
эканини
кўрсатди. Ҳақ
йўлга даъват қилувчини
ўлдиришда
Аллоҳни ҳам
эътиборга
олмаслигини
билдирди.
Роббига дуо қилса,
қилаверсин,
мен барибир
уни
ўлдираман,
деди. Шу
билан бирга,
энг қизиғи,
динни ҳимоя
этаётган қилиб
кўрсатди
ўзини. Ер
юзида бузуқилик
бўлмаслиги
учун
курашяпман,
деб иддио қилди.)
27Мусо:
«Албатта, мен
Роббим ва
Роббингиз
бўлган
зотдан ҳисоб
кунига иймон
келтирмайдиган
ҳар бир
мутакаббирдан
паноҳ
сўрайман»,
деди.
28Фиръавн аҳлидан
бўлган,
иймонини
беркитиб
юрадиган бир
мўмин киши:
«Бир одамни,
Аллоҳ
Роббимдир,
дегани учун
ўлдирасизларми?!
Ҳолбуки, у
сизга
Роббингиздан
очиқ-ойдин ҳужжатлар
ила
келмишдир.
Агар у ёлғончи
бўлса, ёлғони
ўзига зарар.
Агар ростгўй
бўлса, унда у ваъда
қилаётган
баъзи
мусибатлар
сизга етади.
Албатта, Аллоҳ
исрофчи ва
каззоб
бўлган
шахсни ҳидоят
қилмас. (Дарҳақиқат,
Мусо алайҳиссаломнинг
«Аллоҳ
Роббимдир»
деган сўздан
бошқа
даъволар йўқ
эди. Бу
дегани Аллоҳ
менинг
яратгувчим,
ризқ
бергувчим,
тадбиримни қилгувчи
тарбиячим,
дегани эди.
Бу эътироф оддий
ҳақиқат эди.
Бунинг ёмон
жойи йўқ эди.
Буни ҳамма
тан олиши
керак эди. Бу
нарса соф қалб
ва оддий
мантиқнинг
тақозоси эди.
Шунинг учун
соф қалб
эгаси бўлган
киши
томонидан бу ҳақиқат
эълон
этилди.)
29Эй қавмим,
бугунги
кунда мулк
сизникидир.
Ер юзида
юзага чиқиб
турибсизлар.
Агар бизга
Аллоҳнинг
азоби келса,
унда бизга
ким ёрдам
беради?!» деди.
Фиръавн: «Мен
сизга ўзим
кўраётган нарсадан
бошқани
кўрсатмасман
ва сизларни
тўғри йўлдан
бошқага
йўлламасман»,
деди. (Яъни,
меникидан
бошқа фикрни қабул
қилишингизга
рози эмасман,
билиб қўйинг,
фақат
менгина
сизни тўғри
йўлга
бошлайман,
деди.)
30Иймон
келирган
киши: «Эй қавмим,
албатта, мен
сизга ҳам бошқа
фирқалар кунига
ўхшаш кун...
31Нуҳ қавми,
Од, Самуд ва
улардан
кейингилар ҳолига
ўхшаш ҳол
бўлишидан қўрқаман.
Аллоҳ
бандаларга
зулмни ирода қилмас.
32Эй қавмим,
албатта, мен
сизларга
нидолашув
кунидан қўрқаман.
33У кунда
ортга қараб қочасиз.
Сиз учун Аллоҳдан
ҳеч бир қутқаргувчи
бўлмас. Кимни
Аллоҳ
залолатга
кетказса,
бас, унга ҳеч
бир ҳидоятчи
бўлмас.
34Батаҳқиқ,
бундан олдин
Юсуф очиқ-ойдин
ҳужжатлар
ила келди.
Бас, сиз у
ўзингизга
келтирган
нарсага шак
келтириб,
туриб олдингиз.
Ниҳоят, у
вафот этган
пайтда: «Аллоҳ
ундан кейин
Пайғамбар
юбормас»,
дедингиз.
Аллоҳ шундай қилиб,
исрофчи ва
шубҳачи
бўлган
кимсани
залолатга
кетказди. (Эй қавмим,
сиз Юсуф алайҳиссаломнинг
Пайғамбарлигига
шубҳа қилиб,
иймон
келтирмай
туриб
олдингиз.
Хуллас, Юсуф
алайҳиссалом
вафот
этганида,
ундан қутулдик,
Аллоҳ
томонидан
Пайғамбар
бўлиб келдим,
дейдиган
одам энди бўлмайди,
дедингиз.
Аллоҳ Юсуф
алайҳиссалом
ҳақида шубҳада
туриб олган
ўша
ота-боболарингизни
залолатга
кетказгани
каби, ҳар бир
хусусда
исрофгар
бўлган ва
динда шубҳа қилганларни
ҳам
залолатга
кетказди.
Мусо ҳақида
исрофчи ва
шубҳачи
бўлманг, яна
Аллоҳ сизни ҳам
залолатга
кетказиб қўймасин.)
35Аллоҳнинг
оятлари ҳақида
ўзларига
келган ҳужжат-далилсиз
талашиб-тортишадиганлар
Аллоҳ
томонидан ҳам,
иймон
келтирганлар
томонидан ҳам
қаттиқ ғазабга
қолурлар.
Аллоҳ шундай қилиб,
ҳар бир
мутакаббир
ва зўровон қалбни
муҳрлар»,
деди.
36Фиръавн
деди: «Эй Ҳомон,
менга бир
баланд қаср
бино қил,
шояд
сабабларга
етсам.
37Осмонларнинг
сабабларига
етсам, сўнгра
Мусонинг Илоҳига
боқсам.
Албатта, мен
уни ёлғончи
деб гумон қилмоқдаман».
Шундай қилиб,
Фиръавнга
унинг ёмон
амали
зийнатланди
ва у йўлдан
тўсилди.
Фиръавннинг
макр-ҳийласи
зиёнкорликдан
бошқа нарса
эмас. (У
вазири Ҳомонни
баланд қаср қуришга
буюрди. У қаср
нима учун
керак бўлиб қолганини
ҳам айтди,
осмонларга
чиқадиган
сабабларга,
йўлларга
етишсаму чиқиб
Мусонинг
худосини
кўрсам. Мен
Мусонинг Аллоҳ
томонидан
юборилган
Пайғамбар
эканига
ишонмайман,
ўзим осмонга
чиқиб, унинг
ёлғончи
эканини
исботламоқчиман,
деди.
Фиръавннинг
бу гаплари қайси
томондан
олиб қаралганда
ҳам қавмни
алдаш, ўзини
олий мақом қилиб
кўрсатиш ва
Аллоҳнинг
динини инкор
этишдан
иборат экани
билинади. Бу
гаплар унинг
инсофга
келиб, тўғри
йўлга
тушмаслигидан
дарак
берарди.)
38Иймон
келтирган
киши: «Эй қавмим,
менга
эргашинглар,
сизни тўғри
йўлга ҳидоят қиламан.
39Эй қавмим,
бу дунё ҳаёти
вақтинчалик
бир, матоҳ,
холос.
Албатта,
охират-
ўшанинг ўзи
барқарорлик
диёридир.
40Ким бирор
ёмонлик қилса,
фақат ўшанга
яраша жазо
оладир,
холос.
Эркакдир,
аёлдир, ҳар
ким мўмин
бўлган ҳолида
солиҳ амал қилса,
бас, ана
ўшалар
жаннатга
кирурлар, у ерда
ҳисобсиз ризқланурлар.
41Эй қавмим,
нечун мен
сизни
нажотга чақирсам,
сиз мени
дўзахга чақирурсиз?!
(Мен сизни
Аллоҳга,
Унинг
юборган Пайғамбарига
иймон
келтириб,
нажотга
эришишга
чорласам, сиз
мени куфрга
чақирмоқдасиз,
куфрга чақиришингиз
дўзахга чақиришингиздир.)
42Сиз мени
Аллоҳга куфр
келтиришимга
ва ўзим
билмаган нарсани
Унга ширк
келтиришимга
чақирмоқдасиз.
Ҳолбуки, мен
сизни азизу
ўта мағфиратли
зотга чақирмоқдаман.
(Сиз мени
Аллоҳни
инкор этиб,
унга ибодат қилмасликка,
худолигини
билмаганим
нарсани унга
ширк
келтириб,
ўшанга
ибодат қилишимга
чақирмоқдасиз.
Бу чақириғингиз
асоссиз ва
фойдасиздир.)
43Ҳеч шубҳа
йўқки,
албатта, сиз
мени унга чақираётган
нарсанинг
дунёда ҳам,
охиратда ҳам
даъватга ҳаққи
йўқдир.
Албатта, қайтиб
бораримиз
Аллоҳгадир.
Албатта,
исрофчилар,
айни ўшалар
дўзах
эгаларидир.
44Ҳали мен
сизга
айтаётган
гапларни
эслайсизлар.
Мен ишимни
Аллоҳнинг
Ўзига
топширдим.
Албатта, Аллоҳ
бандаларини
аниқ кўриб
тургувчидир»,
деди.
45Бас, Аллоҳ
уни макрлари
ёмонликларидан
сақлади ва
Фиръавн аҳлини
ёмон азоб
ўраб олди.
(Аллоҳ таоло
мазкур мўмин
кишини
Фиръавн ва
унинг
одамлари
макр-ҳийлаларининг
ёмонликларидан
қутқарди.
Фиръавн аҳлини
эса, ёмон
азоб ўраб
олди.)
46У оловдир.
Унга эртаю
кеч кўндаланг
қилинурлар. (Қиёмат)
соати қоим
бўлганида
эса: «Фиръавн
аҳлини энг
ашаддий
азобга
киритинглар»,
дейилур.
(Демак, ўша
Фиръавн аҳлини
ўраб олган
ёмон азоб бир
оловдир. Улар
ўша оловга
доимо, эртаю
кеч
кўндаланг қилиб
туриладилар.
Яъни, қабрларида
қиёматгача
олов билан
азобланадилар.)
47Ўшанда
улар дўзахда
бир-бирлари
ила хусумат қилурлар.
Бас, заифлар
мутакаббирлик
қилганларга:
«Албатта, биз
сизга
эргашувчи бўлган
эдик. Энди
сиз бизнинг
дўзах
насибамиздан
бирор
бўлагини даф қиласизларми?!»
дерлар.
48Мутакаббирлик
қилганлар:
«Албатта, ҳаммамиз
унинг
ичидамиз. Шубҳасиз,
Аллоҳ
бандалар
орасида ҳукм
чиқариб
бўлди»,
дерлар.
(Бўлар иш
бўлди, энди
бу саволни
бериб нима қиласизлар.
Бу ерда у
дунёдагига
ўхшаб катта-бошлиқ
ёки
заифлигига қараб
эмас, қилган
амалига қараб
ҳукм чиқарилар
экан. Биз ҳам
куфр
келтирдик,
сиз ҳам куфр
келтирдингиз
ва қилганимизга
яраша ҳаммамиз
жазоимизни
олдик. Аллоҳ ҳукмини
чиқариб
бўлди. Ҳаммамиз
жаҳаннамга
тушдик.)
49Дўзахда
турганлар жаҳаннам
қўриқчиларига:
«Роббингизга
дуо қилинглар,
биздан бирор
кун азобни
енгиллатсин»,
дедилар.
50Улар:
«Сизга Пайғамбарларингиз
очиқ-ойдин ҳужжатлар
билан
келмаган
эдиларми?!»
дедилар.
Булар: «Ҳа»,
дейишди.
Улар: «Бас, дуо қилаверинглар.
Кофирларнинг
дуоси залолатдан
бошқа нарса
эмас»,
дедилар. (Жаҳаннам
қўрқинчлари:
«Нима
сабабдан бу ҳолга
тушиб қолдингиз?!
Сизга Пайғамбар
келиб, шу кун
бошингизга
тушиши мумкинлигидан
огоҳлантирмаган
эдими?! « деб
сўрадилар.
51Албатта,
Биз Пайғамбарларимизга
ва иймон
келтирганларга
бу дунё ҳаётида
ва гувоҳлар
турган кунда ҳам
нусрат
берурмиз.
52У кунда
золимларга
маъзиратлари
наф бермас.
Уларга
лаънат бўлғай
ва уларга
ёмон ҳовли
жой бўлғай.
(Иймон билан
куфр
орасидаги
кураш бир шахс,
бир авлод,
бир замонга
боғлиқ эмас.
Балки бу
кураш дунё
бунёд
бўлганидан бошлаб,
қиёматгача
давом
этадиган
курашдир. Бу
кураш давомида
турли ҳолатлар
бўлиб ўтади.
Иймон
томонида
турган баъзи
кишиларнинг
эътиқод
йўлида шаҳид
бўлишлари
улкан нусрат
бўлиши
мумкин. Ҳозиргача
бутун дунё қанчадан-қанча
шаҳидларни
мадҳ этиб, эҳтиром
ила эслаб келмоқда,
уларни шаҳид
этган қотиллар
эса,
лаънатланмоқда.
Қани,
кўрайлик-чи,
бу ерда
нусрат шаҳидгами
ё қотилга?!
Баъзи бир шаҳидларнинг
ўлими бутун
бошли
умматларни ғалабага
чорлаган вақтлар
ҳам бўлган.
Демак,
ўлимнинг ҳаммаси
ҳам, хусусан
иймон
йўлидаги ўлим,
мағлубият ҳисобланмайди.
Иймон ва куфр
орасидаги
курашда
нусрат кимга
бўлиши тор
ўлчовда эмас,
балки кенг
мезонлар
билан
ўлчанади.
Иймоннинг қалбларда,
ер юзида
тантанаси
учун инсоннинг
ўзи саъйи-ҳаракат
қилишини
Аллоҳ шарт
этган экан,
Унинг
йўлидаги қурбонлар,
машаққатлар
эришиладиган
нусратнинг қийматини
оширади, қадрини
кўтаради.
Ундан кейин,
инсоният тарихидаги
иймон билан
куфр
ўртасидаги
курашнинг
оралиқ
натижаларига
ҳам бир назар
солайлик.
Уларнинг ҳаммаси
Пайғамбарлар
ва
мўминларга
нусрат
берилиши
билан якун
топганини
кўрамиз.)
53Батаҳқиқ,
Биз Мусога ҳидоятни
бердик ва
Бани
Исроилни
Китобга ворис
қилдик.
54Ақл
эгаларига ҳидоятчи
ва эслатма
бўлсин учун.
55Бас, сабр қил.
Албатта, Аллоҳнинг
ваъдаси ҳақдир.
Гуноҳинг
учун истиғфор
айт. Эртаю
кеч Роббингга
ҳамд ила
тасбиҳ айт.
(Ояти
каримада Пайғамбаримизга
(с.а.в.) хитоб орқали
мўмин
бандага
иймон йўлида
зарур бўладиган
зоди роҳила
тақдим
этилмоқда.)
56Албатта,
Аллоҳнинг
оятлари ҳақида
ўзларига
келган ҳужжатсиз
талашиб-тортишадиганларнинг
дилларида
кибрдан ўзга
нарса йўқ.
Улар унга
етишгувчи
эмаслар. Бас,
Аллоҳдан
паноҳ сўра.
Албатта,
Унинг Ўзи ўта
эшитгувчи,
ўта кўргувчи
зотдир.
57Албатта,
осмонлару
ерни яратиш
одамларни яратишдан
каттароқдир.
Лекин
одамларнинг
кўплари
билмаслар.
58Кўр билан
кўрувчи баробар
бўлмас. Иймон
келтириб,
солиҳ
амаллар қилганлар
билан
ёмонлик қилгувчи
ҳам. Жуда ҳам
кам
эслайсизлар.
59Албатта, (қиёмат)
соати
келгувчидир.
Унда шубҳа йўқ.
Лекин
одамларнинг
кўплари
иймон
келтирмаслар.
(Яъни, қиёмат қоим
бўлишига
ишонмайдилар.
Ишонмаганлари
учун ҳам Аллоҳнинг
оятлари ҳақида
ҳеч қандай ҳужжат-далилсиз
талашиб-тортишадилар.
Ўзларининг
ким
эканларини
унутиб,
кибрга кетадилар.
Кибр эса,
уларни ҳалокатга
элтади. Бу ҳалокатдан,
унга элтувчи
кибрдан сақланиш
учун Аллоҳга
ибодат этиш
керак, У
зотга дуо қилиш
керак.)
60Роббингиз:
«Менга дуо қилинг,
сизга ижобат қилурман.
Албатта,
Менинг
ибодатимдан
кибр қилганлар
жаҳаннамга
хору зор ҳолларида
кирурлар»,
деди. (Аллоҳга
банда
томонидан қилинадиган
дуо, ибодат
луғатда бир
хил маънони
билдиради. Дуо
ва ибодат хоҳ
сўздан
иборат
бўлсин, хоҳ
амалдан,
банда
томонидан
Аллоҳ
таолонинг
розилигини
излашдир,
иймон ила Унинг
розилигини
сўрашдир. Дуо
ва ибодат банданинг
Аллоҳ таоло ҳузурида
ҳожатманд
эканини
эътироф
этишидир.
Ўзининг
ночорлигию
ожизлигини
тан олишидир.
Бу ишни фақат
иймони
борларгина, қалб
кўзлари очиқларгина,
ўзининг
кимлигини
англаб
етганларгина,
инсоф қилганларгина,
қалбида Аллоҳга
нисбатан
кибру ҳаво
бўлмаганларгина
қиладилар.
Буни бандага
Аллоҳнинг
Ўзи
буюргандир.)
61Аллоҳ
сизга
сукунат топишингиз
учун кечани,
кўрсатувчи
этиб кундузни
қилиб берган
зотдир.
Албатта, Аллоҳ
одамларга
нисбатан
фазлу карам
соҳибидир.
Лекин
одамларнинг
кўплари
билмаслар.
62Ана ўша
Аллоҳ–Роббингиздир.
У ҳар бир
нарсанинг
яратгувчисидир.
Ундан ўзга
ибодатга
сазовор зот
йўқ. Бас, қаёққа
бурилиб
кетмоқдасиз?!
(Аллоҳга
ибодат қилмай,
қайси
томонга
бурилиб
кетмоқдасизлар?!
Аллоҳнинг
айтганини қилмай,
қаён қараб
кетмоқдасизлар?!
Аллоҳнинг
оятларига
амал қилмай, қаёққа
кетмоқдасизлар?!)
63Аллоҳнинг
оятларини
инкор қиладиганлар
ана шундай
бурилиб
кетурлар.
64Аллоҳ
сизга ерни қароргоҳ,
осмонни том қилган
ва
сизларнинг
сувратларингизни
гўзал
сувратда қилган,
сизларга пок
нарсалардан
ризқ берган
зотдир. Ана
ўша Аллоҳ
Роббингиздир.
Бас,
оламларнинг
Робби Аллоҳ
юксак-баракотли
бўлди.
65У зот
тирикдир.
Ундан ўзга
ибодатга
сазовор зот
йўқ. Бас, Унга
динни холис қилган
ҳолда дуо қилинг.
Оламларнинг
Робби Аллоҳга
ҳамдлар
бўлсин. (Аллоҳга
холис
бўйсунган ҳолда,
шариатга
тўла амал қилган
ҳолда,
иймон-эътиқодни
ёлғону
риёдан пок
ўтган ҳолда
дуо-ибодат қилинг.
66Сен:
«Албатта, мен
ўзимга
Роббимдан
очиқ-ойдин ҳужжатлар
келган
пайтда сиз
илтижо
этаётган
нарсаларга
ибодат қилишдан
қайтарилганман
ва
оламларнинг
Роббига таслим
бўлишга амр
этилдим», деб
айт.
67У сизни
тупроқдан,
сўнгра
нутфадан,
сўнгра (ёпишқоқ)
лахта қондан
яратган
зотдир.
Сўнгра У
сизни бувак ҳолингизда
чиқарур.
Сўнгра
камолга
етишингиз
учун, қари
бўлишингиз
учун (улғайтирур).
Сизнинг
ичингизда
ундан олдин
вафот
этадиганлар ҳам
бўлур. (Булар)
белгиланган
ажалга
етишингиз
учундир.
Шоядки ақл
юритсангиз.
(Бу оятда
кибрга кетиб,
ўзини унутган,
Аллоҳни–холиқини
тан олмай қўйган
инсонга асли,
ожизлиги
эслатилмоқда.
Яъни, эй
одамлар,
сизнинг
айримларингиз
камолга ёки қариликка
етишдан
олдин вафот
этиб кетади. Ҳар
лаҳзада
тушаётган ҳомилалар,
ўлаётган
болалар,
ёшлар бунинг
далилидир. Ҳар
бир инсон
учун
белгилаб қўйилган
ажал бор. Ана
ўша ажалга
етгунча яшайди.
Бу ҳам Аллоҳ
таолонинг
ишидир.
Шоядки ушбу ҳақиқатлар
устида ақл
юритиб, ким
эканингизни
англаб,
Роббингизга
ибодат қилсангиз.)
68У зот
тирилтирур
ва ўлдирур. Қачонки
бирор ишни хоҳласа,
«Бўл!» дер ва у
бўлур.
69Аллоҳнинг
оятлари ҳақида
талашиб-тортишадиганларни
кўрмайсанми?!
Қаёққа
бурилиб
кетмоқдалар?!
70Китобни
ва Биз Пайғамбарларимиз
ила юборган
нарсани ёлғонга
чиқарганлар
тезда
билурлар.
71Ўшанда
улар
бўйинларида
кишанлар ва
занжирлар
ила
тортилурлар.
72Ўта қайноқ
сувга. Сўнгра
оловда
куйдирилурлар.
73Сўнгра
уларга: «Ширк
келтириб
юрган нарсаларингиз
қани?!
74Аллоҳдан
ўзга»
дейилди.
Улар: «Биздан
йўқолиб қолдилар.
Йўқ. Олдин ҳеч
нарсага
илтижо қилмаган
эдик»,
дедилар. Аллоҳ
кофирларни
шундай қилиб,
залолатга
кетказур.
(Сиз шунчалар
азоб уқубатларга
дучор
бўляпсиз. Қутқаради,
деб у дунёда
Аллоҳдан
ўзга
нарсаларга
ибодат қилган
эдингиз. Аллоҳга
шерик қилган
ўша
нарсаларингиз
энди қани?
Нима учун
улар келиб,
сизларни қутқариб
олмаяптилар?
деб сўралади.
Улар аввал ҳақиқатни–сохта
худоларининг
ўзларидан йўқолиб
қолганларини,
азобдан сақлаб
қола
олмаётганларини
тан олиб
туриб, кейин тона
бошладилар.
Йўқ-йўқ, биз
олдин ҳеч
кимни ширк келтирмаган
эдик, дейишга
ўтдилар.)
75Мана
шуларингиз
ер юзида ноҳақдан
шодланиб
юрганингиз
ва кибру ҳавога
берилиб
юрганингиз
учундир.
76Жаҳаннам
эшикларидан
унда абадий қолгувчи
бўлган ҳолингизда
киринглар.
Мутакаббирларнинг
жойи нақадар
ёмон!
77Бас, сабр қил.
Албатта, Аллоҳнинг
ваъдаси ҳақдир.
Энди Биз ёки
сенга уларга
ваъда қилган
нарсаларимизнинг
баъзиларини
кўрсатамиз,
ёки сени
вафот
эттирамиз.
Бас, Бизгагина
қайтарилурлар.
78Батаҳқиқ,
Биз сендан
олдин ҳам Пайғамбарлар
юборганмиз.
Улардан
кимнингдир қиссасини
сенга айтдик
ва улардан
кимнингдир қиссасини
сенга
айтмадик. Ҳеч
Пайғамбар
Аллоҳнинг
изнисиз
оят-мўъжиза
келтирган
эмас. Бас, қачонки
Аллоҳнинг
амри
келганида, ҳақ
ила ҳукм чиқарилур
ва ўшанда
ботил иш қилиб
юргувчилар
зиён
тортурлар.
(Аллоҳ таоло Қуръони
Каримда Пайғамбаримиз
Муҳаммадга
(с.а.в.) ва у
зотнинг
умматларига
ўтган Пайғамбарлардан
йигирма
тўрттасининг
қиссасини
айтган. Ўша қиссаларнинг
ҳаммаси
билан
танишиб чиқилди.
Уларнинг ҳаммасида
кофирлар
томонидан
Пайғамбарларга
(алайҳимуссалом)
ва мўминларга
турли
озорлар
берилгани,
азоб-уқубатлар
ёғдирилгани ҳақида
турли
маълумотларга
эга ҳам
бўлинди. Яна Қуръони
Каримда қанчадан-қанча
қиссалари
келмаган Пайғамбарлар
(алайҳимуссалом)
ўтган бўлиб,
улар ҳам қийинчилик,
озор ва машаққатларга
дучор бўлганлар.
Пайғамбарлар
ўз ҳолларича
одамларга
мўъжиза
кўрсатиб, уларни
лол қолдиришга
уринган эмас.
Чунки бу
уларнинг иши
эмас.
Уларнинг иши
Аллоҳнинг
таълимотларини
халққа
етказишдир.
Мўъжиза
кўрсатиш эса,
Аллоҳга хос
ишдир. У зот
Ўзи хоҳлаган
вақтида, Ўзи хоҳлаган
Пайғамбарига
мўъжизани ва
уни кўрсатиш
изнини
беради. Бошқа
вақтларда
Пайғамбарлар
мўъжиза
кўрсатиш ҳақида
ташвиш қилишлари
керак эмас.)
79Аллоҳ
сизларга
чорва ҳайвонларини,
улардан
баъзиларини
минишингиз
учун яратди.
Улардан
баъзиларини
ерсизлар.
80Сиз учун
уларда
манфаатлар
бор. Ва улар
устида
дилларингиздаги
ҳожатларга
етишишингиз
учундир.
Уларда ва кемаларда
ташилурсиз.
81Ва У зот
сизларга Ўз
оят-белгиларини
кўрсатур.
Бас, Аллоҳнинг
қайси
оятларини
инкор қилурсизлар?!
82Ер юзида
юриб,
ўзларидан
олдингиларнинг
оқибати қандай
бўлганига
назар
солмайдиларми?!
Улар
булардан
кўра қувватлироқ
ва ер юзида
асарлари
кўпроқ
бўлган
эдилар. Бас,
уларга касб қилган
нарсалари асқотмади.
83Қачонки
уларга Пайғамбарлари
очиқ-ойдин ҳужжатлар
билан
келганларида,
улар
ўзларидаги
илм билан мақтандилар.
Ва уларни
ўзлари истеҳзо
қилган нарса
ўраб олди.
84Қачонки
азобимизни
кўрганларида:
«Биз Аллоҳнинг
ёлғиз Ўзига
иймон
келтирдик ва
Унга шерик қилган
нарсаларимизга
куфр
келтирдик»,
дедилар.
85Бизнинг
азобимизни
кўрганларидаги
иймонлари
уларга
мафаат бера
олмас эди.
Аллоҳнинг
бандаларига
жорий бўлиб
келган суннати
шу. Ана
ўшанда
кофирлар
зиён
кўрдилар. (Аллоҳ
таолонинг
жорий этган
суннати– қоидаси
бўйича,
азобни
кўрганидан
кейин қилинган
тавба,
келтирилган
иймон қабул
этилмас.
Фурсатнинг
борида иймон
келтириб, амал
қилиб қолиш
керак.)
Chapter 41 (Sura 41)
1Ҳа-а. Мийм.
2(Бу) Роҳман
ва Раҳийм
томонидан
нозил қилинган.
3Биладиган
қавмлар учун
оятлари
муфассал
баён қилинган
китобдир.
4Хушхабар
бергувчи ва
огоҳлантиргувчи
бўлган ҳолидадир.
Бас, кўплари
ундан юз
ўгирдилар. Энди
улар
эшитмаслар.
5Улар: «Қалбларимиз
сен даъват қилаётган
нарсадан ғилофлардадир,
қулоқларимизда
оғирлик бор,
сен билан
бизнинг
орамизда эса,
парда бор.
Бас, сен
амалингни қилавер,
биз ҳам,
албатта, ўз
амалимизни қилгувчилармиз»,
дедилар. (Бу
оятда
мушрикларнинг
Қуръони
Карим ва
Ислом
даъватига
муносабатлари
ажойиб бир
услуб билан
баён қилинмоқда.)
6Сен: «Мен ҳам
сизга ўхшар
башарман,
холос. Менга,
албатта, илоҳингиз
ягона илоҳдир,
дея ваҳий қилинур.
Бас, Унинг
Ўзигагина тўғри
юзланинг ва
Унга истиғфор
айтинг.
Мушриклар ҳолига
вой бўлсин.
7Улар
закотни адо
этмаслар ва
улар ўзлари охиратда
куфр
келтиргувчилардир.
8Албатта,
иймон
келтириб,
солиҳ
амалларни қилганларга
битмас-туганмас
ажрлар бор»,
деб айт.
9Сен: «Сизлар
ҳақиқатан ҳам
ерни икки
кунда
яратган
зотга куфр
келтиряпсизми
ва Унга
тенгдошлар қўшяпсизми?!
Ахир У зот
оламларнинг
Робби-ку!
10У зот
ўша(ер)нинг
устида тоғларни
қилди, уни
баракотли қилди
ва унинг (аҳли)
ризқини тўрт
кунда
ўлчовли этиб
тақдир қилди.
Бу
сўровчилар
учундир», деб
айт. (Ернинг ризқи,
яъни ер, аҳлининг
ризқи
ўлчовли,
белгили қилиб
қўйилган. Ҳаммаси
ўлчовли, ҳаммаси
тақдир қилинган.)
11Сўнгра
тутун ҳолидаги
осмонга
юзланиб, унга
ва ерга: «Икковингиз
ихтиёр қилган
ҳолингизда
ёки мажбур бўлган
ҳолингизда
келинг!» деди.
Икковлари:
«Ихтиёр қилган
ҳолимизда
келдик»,
дедилар. ( Ўша
вақтда осмон
тутун-газ ҳолида
эди.
(Дунёнинг
яратилиши
юзасидан илмий
изланиш олиб
борган
олимлар ҳам
шу натижани
такрорламоқдалар).
Шунчалар
улкан, мустаҳкам,
кучли
бўлишларига қарамай,
Аллоҳнинг
иродаси
кетиши билан
итоаткорликларини
дарҳол изҳор
этдилар.)
12Бас, икки
кунда етти
осмонни
барпо этди ва
ҳар бир
осмонга
ишини ваҳий қилди.
Биз, у яқин
осмонни чироқлар-ла
зийнатладик
ва қўридик.
Бу азизу ўта
илмли зотнинг
ўлчовидир.
(Шундай қилиб,
осмонлару ер
олти кунда
барпо қилинди.
У кунлар қандай
кунлар
эканини Аллоҳнинг
Ўзигина
билади.
Уламоларимиз,
агар Аллоҳ
таоло хоҳласа,
буларни кўз
очиб юмгунча
яратар эди, лекин
бандаларига
пухталикни
ўргатиш учун
шошилгани йўқ,
дейдилар.
Ахир ҳажмини,
ичларидаги
нарсаларни
тасаввур ҳам қилиб
бўлмайдиган
даражада кўп
ва катта бўлган
етти
осмоннинг ҳар
бирида Аллоҳнинг
ваҳийси
асосида иш
кўрилса-да
инсон Аллоҳга
куфр
келтириб
ўтирса, шу тўғри
бўладими?!
Аллоҳга ширк
келтирса, жоизми?
Ўзига келган
ваҳийни
афсона, ёлғон,
сеҳр, тўқилган
уйдирма
дейиши ақлданми?!
Бу ваҳийни
эскириб қолди,
замонга тўғри
келмайди,
дейиши тўғрими?!
Аллоҳ ваҳий қилган
дастурни қўйиб,
ўзи тўқиб чиқарган
дастур
асосида
яшаши
жоизми?!
Инсонга яқин
осмонга юлдузларни
зийнат қилиб
яратдик. Ўша
юлдузлар
осмонни жину
шайтонлардан
қўриб
турадилар)
13Бас, агар
юз ўгирсалар,
сен: «Мен
сизларни Од ва
Самудга
келган чақмоққа
ўхшаш чақмоқ-ла
огоҳлантирдим»,
деб айт.
14Ўшанда
Пайғамбарлар
уларнинг
олдиларидан ҳам,
орқаларидан ҳам:
«Фақат Аллоҳдан
ўзгага
ибодат қилманглар»,
деб
келганларида,
улар: «Агар Роббимиз
хоҳласа,
фаришталарни
тушурур эди.
Албатта, биз
сиз билан
юборилган
нарсага
кофирдирмиз»,
дедилар.
15Од (қавми)
бўлса, ер
юзида ноҳақдан
муткаббирлик
қилдилар. Улар:
«Биздан қувватлироқ
ким бор?!»
дедилар.
Уларни
яратган Аллоҳ
ўзларидан қувватли
эканини
билмасмидилар?!
Улар Бизнинг
оятларимизни
инкор этар
эдилар.
16Бас, Биз
устларига
шумлик
кунларида
сарсор
шамолини
юбордик. Буни
уларга ҳаёти
дунёнинг
хорлик азобини
тотдириш
учун қилдик.
Албатта,
охират азоби
хор қилгувчироқдир
ва уларга
нусрат
берилмас.
(«Шумлик кунлари»
яъни, ёмонлик
кунлари деб
оятда Од қавми
устига бало
шамоли
келган
кунлар айтилмоқда.
У ўта совуқ
ва қаттиқ
шамол бўлиб,
теккан
жойини
куйдириб кетади.)
17Аммо
Самуд бўлса,
бас, Биз
уларни ҳидоят
қилдик. Улар
эса, ҳидоятдан
кўра
кўрликни
афзал
кўрдилар. Бас,
касб қилган
нарсалари
туфайли
уларни
хорлик азоби
чақмоғи урди.
18Иймон
келтирганларга
ва тақво қилиб
юрганларга
нажот бердик.
19Аллоҳнинг
душманлари
дўзахга
(ташланиш
учун)
жамланадиган,
улар тизиб қўйиладиган
кунни (эсла).
20Ниҳоят
унга етиб
келишгач, қулоқлари,
кўзлари ва
терилари қилиб
ўтган
нарсалари ҳақида
уларга қарши
гувоҳлик
берадилар.
(Аллоҳнинг
душманлари
бўлган
кофирлар жаҳаннам
томон ҳайдалганларидан
кейин, жаҳаннамга
етиб
келишгач,
гуноҳлари ҳақида
қулоқлари,
кўзлари ва
терилари
уларга қарши
гувоҳлик
берур.)
21Улар
териларига:
«Нима учун
бизга қарши
гувоҳлик
бердингиз?»
дедилар.
У(тери)лар: «Ҳар
бир нарсани
нутқ қилдирган
Аллоҳ бизни ҳам
нутқ қилдирди.
У зот
сизларни
аввал- бошда
яратган ва
Унгагина қайтарилурсизлар»,
дедилар.
(Аллоҳ
сизларни йўқдан
бор қилган
зот-ку, нима
учун унга
душман
бўлдингиз
ўзи?! Яна, нима
учун бизга қарши
гувоҳлик
бердингиз,
дейсизлар!)
22Сиз
ўзингизга қарши
қулоғингиз,
кўзларингиз
ва
териларингиз
гувоҳлик
беришларидан
яширинмас
эдингиз. Лекин
Аллоҳ қилаётган
амалларингизнинг
кўпини билмайди,
деб гумон қилар
эдингиз. (Сиз
гуноҳ
ишларни қилаётган
вақтингизда
одамлар гувоҳ
бўлмасин, деб
беркинсангиз
ҳам, қулоқ,
кўз ва
териларингиздан
беркина
олмас эдингиз,
бизга қарши
гувоҳлик
бермайди, деб
ўйлардингиз.)
23Ана ўша
Роббингиз ҳақида
қилган
гумонингиз
сизни ҳалокатга
учратди. Бас,
зиёнкорлардан
бўлдингиз.
24Агар сабр қилсалар,
жаҳаннам
уларга
макондир.
Агар итобни
талаб қилсалар,
улар итобга қайтарилувчи
ҳам
бўлмаслар.
25Биз
уларга
«дўстлар»
тайёрладик.
Бас, ўшалар
уларга
олдиларидаги
ва
ортларидаги
нарсаларни
зийнатлаб
кўрсатдилар
ва уларга ҳам
ўзларидан
олдин ўтган
жин ва инсдан
бўлган
умматлар қатори
(азоб) сўзи ҳақ
бўлди.
Албатта, улар
зиёнкор
бўлдилар.
(Инсонга ёмон
иши, гуноҳ
амали яхши
бўлиб
кўриниши энг
катта балодир.
Одам
боласига энг
катта
мусибат
хатолари ва
гуноҳларини ҳис
этиш туйғусини
йўқотиши оқибатида
етади. У
ўзининг ҳар
бир ишини
яхши, гўзал
деб билади.
Унинг
атрофидаги
дўстлари ҳам
буни тасдиқлаб
туради. Агар
яқин дўстлар
унга аввалги
гуноҳларини ҳам,
бўлажак гуноҳларини
ҳам
зийнатлаб
кўрсатаверсалар,
улар уни жаҳаннам
томон мақтаб-мақтаб
олиб
кетаётган
бўладилар.
Аслида дўстлик
эмас,
душманлик қилаётган
бўладилар. Оқил
инсон маслаҳатгўйнинг
маслахатидан
ким дўст, ким
душман
эканини
билиб олади.
Дўст ачитиб
гапиради,
душман
кулдириб. Яқин
дўстлари мақтовидан
шод бўлиб, ўз
амали ўзига
зийнатли туюлганлар
бориб-бориб ҳалокатга
йўлиқдилар.)
26Куфр келтирганлар:
«Бу Қуръонга қулоқ
солманглар,
унга халақит
беринг,
шоядки ғолиб
бўлсангиз»,
дедилар.
27Бас,
албатта, Биз
куфр
келтирганларга
шиддатли
азобни
тоттирамиз
ва, албатта,
уларга қилиб
юрган
амалларининг
энг ёмон
жазосини
берамиз.
28Мана, Аллоҳ
душманларининг
жазоси
дўзахдир.
Уларга унда
абадийлик
диёри бор.
Оятларимизни
инкор қилганларининг
жазоси шудир.
29Куфр
келтирганлар:
«Эй Роббимиз,
бизни адаштирган
жин ва инсдан
бўлган
шахсларни
бизга
кўрсатгин,
уларни оёқларимиз
остига
олайлик, токи
улар энг пастлардан
бўлсинлар»,
дедилар.
30Албатта,
«Роббимиз
Аллоҳ» деган,
сўнгра мустақийм
бўлганларнинг
устиларидан
фаришталар: «Қўрқманглар,
маҳзун ҳам
бўлманглар,
ўзингизга
ваъда қилинган
жаннат
хушхабарини қабул
қилинглар.
31Биз ҳаёти
дунёда ҳам,
охиратда ҳам сизларнинг
дўстларингиздирмиз.
Сизга у(жаннат)да
кўнглингиз
иштаҳа қилган
нарса бордир
ва сизга унда
орзу қилинган
нарсангиз
бордир.
32Бу ўта мағфиратли
ва ўта раҳмли
зотдан
зиёфатдир»,
деб тушарлар.
33Аллоҳга
даъват қилган,
солиҳ
амалларни қилган
ва «Албатта,
мен
мусулмонларданман!»
деган,
кишидан ҳам
гўзал сўзли
ким бор?!
(Дунёдаги энг
гўзал сўз
Аллоҳ таоло
йўлига чақирувчи
сўздир.
Дунёдаги энг
гўзал
сўзловчи
Аллоҳ
таолога
даъват қилувчининг
ўзидир. Аммо
ўша сўзнинг ҳақиқатда
гўзал бўлиши
ва ўша
сўзловчининг
ўзи энг гўзал
сўзловчи
бўлиши учун қуруқ
даъватнинг
ўзи етмайди.
Балки даъват
билан бирга,
солиҳ амал
бўлиши ҳамда:
«Албатта, мен
мусулмонларданман»,
дейиши керак.
Ана
ўшандагина, у
одам энг
гўзал сўз
сўзлаган
бўлади. Зеро,
фақат
мусулмонлиги
туфайли шу
фазлга эга
бўлгандир.)
34Яхшилик
билан
ёмонлик
баробар
бўлмас. Сен яхшилик
бўлган нарса
ила даф қил.
Кўрибсанки,
сен билан
орасида
адовати бор
кимса, худди
содиқ
дўстдек
бўлур. (Бу
Ислом
даъватчилари
учун жуда ҳам
зарур бир
сифатдир. Ҳар
бир нарсани
ёмонлик
билан эмас,
фақат
яхшилик
билан қарши
олиш
даражасига
етган
даъватчигина
катта
муваффақиятларга
эришади. Аммо
бу сифатга
эришиш осон
эмас.)
35Унга фақат
сабр қилганларгина
эришур. Унга
фақат улуғ
насиба эгаси
бўлганларгина
эришур. (Сабр қилмаса,
дарҳол ёмон
сўзга ёмон
сўз қайтаради.
Ёмон ишга
ёмон иш қайтаради.
Бу эса,
даъватчига ҳеч
фойда
бермайди.
Аллоҳнинг
динига
даъват қилувчи
шахс
кишиларнинг ҳавои
нафсларига,
ўрганиб қолган
одатларига,
уларнинг
шахсий
манфаат деб
ўйлаб юрган
баъзи бир
нарсаларига қарши
гапириши
керак.)
36Агар сени
шайтон
васвасасидан
бир васваса
тутса, Аллоҳдан
паноҳ сўра.
Албатта, У
зот ўта
эшитгувчи ва
ўта билгувчи
зотдир. (Агар
шайтон
васвасага
солиб, сени
ёмонликларни
яхшилик
билан қайтаришан
айнитмоқчи
бўлса, Аллоҳ
таолонинг Ўзидан
паноҳ сўра.
унга сиғин. У
сени сақлайди.
«Албатта, У
зот ўта
эшитувчи ва
ўта билувчи
зотдир». У ҳар
бир муҳтожнинг
илтимосини
эшитади.
Даъватчи буни
яхши англаши
лозим.)
37Кечаю
кундуз, қуёшу
ой Унинг
оят-белгиларидан.
Бас, қуёшга ҳам,
ойга ҳам
сажда қилманглар.
Уларни
яратган Аллоҳга
сажда қилинг.
Гар сиз
Унгагина
ибодат қилмоқчи
бўлсангиз.
38Агар улар
мутакаббирлик
қилсалар.
Роббингнинг ҳузуридагилар
Унга кечасию
кундузи
тасбиҳ
айтурлар.
Улар малол
олмаслар.
39Яна Унинг
оят-белгиларидан,
ерни қақраган
ҳолда
кўришингдир.
Бас, Биз
унинг
устидан сув
тушурсак, у қимирлар
ва ўсадир.
Уни
тирилтирган
зот, албатта,
ўликларни ҳам
тирилтиргувчидир.
Албатта, У
зот ҳар бир
нарсага қодирдир.
40Албатта,
оятларимиз ҳақида
эгрилик қиладиганлар
Бизга махфий
бўлиб қолмаслар.
Дўзахга
ташланадиган
одам яхшими ёки
қиёмат куни
омон ҳолида
келадиган
одамми?!
Нимани хоҳласангиз,
қилаверинг.
Албатта, У
зот нима қилаётганингизни
кўриб
тургувчидир.
(Бу ояти
карима Қуръони
Карим
мўъжизаси
бўлиб, Аллоҳнинг
биру борлиги
ва чексиз қудратига
далолат қилувчи
борлиқдаги
оят-белгиларга
нисбатан
эгрилик ила муносабатда
бўлган
одамларнинг
аҳволини
баён қилади.
Аллоҳнинг
оятлари ҳақида
эгрилик қиладиганлар
қиёмат куни
дўзахга, тўғрилик
қиладиганлар
жаннатга
кирадилар.
Хўш, улардан қайси
бири яхши? Ҳамма
нарса маълум
ва очиқ-ойдин
бўлди. Энди:
Хоҳласангиз, қуёшга
сажда қилинг.
Хоҳласангиз,
ойга сажда қилинг.
Хоҳласангиз,
Аллоҳнинг
оятлари ҳақида
куфр сўзлар
айтинг. Ҳар
бир
ишингизни
Аллоҳ таоло
кўриб туради.
Қиёматда
амалингизга
яраша жазолайди.)
41Албатта,
ўзларига
Зикр
келганда
унга куфр келтирганлар...
Албатта, У
азиз
китобдир.
42Унинг
олдидан ҳам,
ортидан ҳам
ботил келмас.
У ўта ҳикматли
ва ўта мақталган
зотнинг
туширганидир.
43Сенга
айтилаётган
нарсаки бор,
батаҳқиқ,
сендан
олдинги Пайғамбарларга
ҳам
айтилгандир.
Албатта,
Роббинг мағфират
эгасидир ва
аламли азоб
эгасидир.
44Агар Биз
уни ажамийча Қуръон
қилганимизда,
албатта:
«Унинг
оятлари
муфассал
баён қилинганида
эди. Арабийга
ажамчами?!»
дер эдилар.
Сен: «У иймон
келтирганлар
учун ҳидоят
ва шифодир.
Иймон
келтирмайдиганларнинг
қулоқларида
оғирлик
бордир. У
улар учун
кўрликдир.
Улар узоқ
макондан чақирилаётганлардир»,
деб айт.
(Фаразан Қуръонни
араб тилида
эмас, бирор
ажамий тилда
нозил қилганимизда,
кофир
мушриклар
бунга ҳам гап
топар эдилар.
Чунки,
аслида, Қуръонга
эргашиш
ниятлари йўқ.)
45Батаҳқиқ,
Биз Мусога
китобни
бердик. Бас, у ҳақида
ихтилоф қилинди.
Агар Роббинг
томонидан
олдин сўз ўтмаганида,
ораларида,
албатта, ҳукм
чиқариларди.
Албатта, улар
у ҳақда
гумонли
шакдадирлар.
(Мусо алайҳиссаломнинг
қавми Таврот ҳақида
ихтилоф қилди.
Баъзилари
иймон
келтирди.
Баъзилари куфрга
кетди. Худди Қуръонга
нисбатан
муносабатга
ўхшаш муносабат
бўлди. Агар
Аллоҳ таоло қиёматда
ҳисоб-китоб қилишга
сўз
бермаганида,
китобига
куфр келтирганларни,
албатта,
азобга дучор
этар эди.)
46Ким солиҳ
амал қилса,
ўзига фойда.
Ким ёмонлик қилса,
ўзига зарар.
Роббинг
бандаларга
зулм қилгувчи
эмас.