Part 27
31У:«Эй
элчилар!
Сизнинг
ишингиз
надир», деди.
32Улар:«Албатта,
биз жиноятчи қавмга
юборилганмиз.
33Уларнинг
устидан
лойдан
(пиширилган)
тошларни
ташлаш учун.
34Роббинг ҳузурида
исрофчилар
учун
белгилаб қўйилган(тош)ларни»,
дедилар.
35Ва Биз у
жойдан
мўминларни
чиқардик.
36У ерда бир
хонадондан
бошқа
мусулмонларни
топмадик.
37Ва у ерда
аламли
азобдан қўрқадиганлар
учун белги қолдирдик.
38Ва Мусода ҳам.
Биз уни
Фиръавнга
равшан ҳужжат
ила
юбоганимизда...
39У юз
ўгириб,
ишонгани
томон юрди
ва: «Бу сеҳргар
ёки
мажнундир»,
деди.
40Бас, Биз
уни ва
аскарларини
тутиб
денгизга ташладик
ва у
маломатга
лойиқ иш қилувчи
эди.
41Ва Одда ҳам
(белги) бор. Вақтики,
Биз уларга туғмас
шамолни
юбордик.
(Одатда,
шамол ёмғир ёғишига
сабаб бўлади.
Од қавмига
келган шамол
эса уларга ёмғир
эмас,
бало-офат, ҳалокатни
олиб келган,
шунинг учун
унинг туғмас,
яъни бефойда
деб
сифатланяпти.)
42У қайси
нарсага етиб
борса, титиб
ташламасдан қўймас.
43Ва
Самудда ҳам
(белги) бор.
Уларга вақтинчалик
маза қилиб
туринглар,
дейилган вақтда...
44Аллоҳнинг
амридан бош
тортдилар,
бас, қараб
турган ҳолларида
уларни қаттиқ
овоз тутди.
45Бас, улар
ўринларидан
туролмадилар
ва ёрдам ҳам
ололмадилар.
46Ва бундан
аввал Нуҳ қавмини
ҳам (ҳалок
этганмиз).
Албатта, улар
фосиқ қавм
эдилар.
47Осмонни
Ўз қудратимиз
ила бино қилдик.
Албатта, Биз
кенг қилувчимиз.
48Ва ерни
тўшаб қўйдик.
Биз қандоқ ҳам
яхши
тайёрловчимиз!
49Ва Биз ҳар
бир нарсани
жуфт яратдик.
Шоядки
эсласангиз.
50Бас, фақат
Аллоҳгагина қочинг.
Албатта, мен
сизларга
Ундан
(келган) очиқ-ойдин
огоҳлантирувчиман.
(Одатда инсон
хавфу хатардан,
бало-офатдан қочади.
Бу оятда
тилга
олинган
хавф-хатар -
динсизлик, ғафлат
ва
осийликдир,
ундан қочиш
гуноҳ ва ҳаром
ишларни тарк
этиб, Аллоҳга
илтижо этиш
билан бўлади.
Аллоҳга қочишда
инсон учун
улуғ саодат
ва мартаба
бордир.)
51Ва Аллоҳга
бошқа
маъбудни
шерик қилманглар.
Албатта, мен
сизларга
Ундан
(келган) очиқ-ойдин
огоҳлантирувчиман.
52Худди
шундай,
булардан
аввалгиларга
ҳам ҳар бир
Пайғамбар
келган вақт,
уни, сеҳргар
ёки мажнун,
деганлар.
53Келишиб
олганмилар?!
Йўқ, улар туғёнга
кетган қавмлардир!
54Улардан
юз ўгир. Бас,
сен
маломатга қолувчи
эмассан. (Пайғамбарнинг
вазифаси
Аллоҳнинг
амрини
етказиш. У
зот бу ишни
ўз ўрнида адо
этдилар.
Мушриклар
гапга
кирмадилар, Пайғамбар
алайҳиссалом
улардан юз
ўгирсалар, у
зотга маломат
йўқ.)
55Ва
эслатгин.
Албатта,
эслатиш
мўминларга манфаат
берур.
56Жин ва
инсонни фақат
Менга ибодат қилиш
учунгина
яратдим.
57Мен
улардан ризқ
хоҳламасман
ва Мени
тоамлантиришларини
ҳам хоҳламасман.
58Албатта,
Аллоҳ Ўзи ризқ
берувчи, қувват
эгаси,
шиддатлидир.
(Демак, Аллоҳ
таоло инсу
жиндан ризқ
сўрамайди,
балки уларга
ризқ беради.
Аллоҳнинг
бирдан-бир
ирода қилгани
ибодатдир,
инсу жинни
яратишдан мақсад
ҳам шудир.
Лекин
ибодатдан
кимга фойда
бор? Ибодат қилувчининг
ўзига. Унга
икки
дунёнинг
бахтини
ибодат
беради.)
59Албатта,
зулм қилганларга
ўз
биродарлари
азобичалик
азоб бор,
шошилмасинлар.
60Кофирларга
ваъда қилинаётган
кунларида ҳалокат
бўлсин.
Chapter 52 (Sura 52)
1Тур билан қасам.
2Сатрланган
китоб билан қасам.
3Ёйилган
терига.(сатрланган)
4Ва обод уй
билан қасам.
5Ва
кўтарилган
билан шифт қасам.
6Ва тўлган
денгиз билан қасам.
7Албатта,
Роббинг
азоби рўй
беражак.
8Уни ҳеч
бир қайтарувчи
йўқдир.
9У кунда
осмон
ларзага
келиб чайқалур.
10Ва тоғлар
сайр этиб
юрур.
11Бас, ўша
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
12(Ботилга)
шўнғиб
ўйнайдиганларга!
(«вайл» сўзи гоҳида
«ҳалокат», гоҳида
«дўзах»
маъносида
ишлатилади
ва иккаласи ҳам
бу оятга
мосдир.)
13У кунда жаҳаннам
ўтига (куч
билан)
итарилурлар.
14Мана бу,
сизлар ёлғонга
чиқарган ўт
бўладир!
15Бу сеҳрми?!
Ёки сизлар
кўрмаяпсизларми?!
16Киринглар
унга! Чидайсизларми,
чидамайсизларми
- барибир. Қилиб
юрган
амалларингизнинг
жазосини олурсизлар,
холос.
17Албатта,
тақводорлар
жаннатлар ва
нозу
неъматлар
ичидадирлар.
18Роббилари
уларга
берган
нарсалардан
лаззатдадирлар.
Роббилари
уларни жаҳаннам
азобидан сақлар.
19Енглар,
ичинглар, ош
бўлсин.
(Булар)қилган
амалларингиз
учундир.
20Улар қатор
тизилган
сўриларга
ёнбошлаган ҳолдалар.
Ва уларни
гўзал кўзли ҳурларга
уйлаб қўйганмиз.
21Ўзлари
иймон
келтириб,
зурриётлари
уларга иймон
билан
эргашганларнинг
зурриётини
уларга қўшдик
ва уларнинг
амалларидан ҳеч
нарсани
камайтирмадик.
Ҳар бир киши
ўз касби
гаровидир.
(Бу дунёда иймону
ислом билан
ўтган
кишиларнинг
агар зурриётлари
ҳам иймон
билан ўтган
бўлса,
даражалари
унча юқори
бўлмаса ҳам,
Аллоҳ уларни
оталарига қўшиб
қўяр экан.
Лекин, шу
билан бирга
оталарнинг
амалидан ҳеч
бир нарса
камайтирилмас
экан. Яъни,
болаларига
олиб берилиб,
уларнинг
даражаси тенглатилмас
экан. Чунки ҳар
ким ўзи қилган
касб-амалнинг
гаровидир,
амали яхши бўлса,
оқибати ҳам
яхши бўлади.
Аллоҳ кўрсатмасин,
амали ёмон
бўлса, оқибати
ҳам...)
22Ва Биз
уларга хоҳлаган
мевалари ва
гўштларини
муҳайё қилиб қўйдик.
23Улар унда қадаҳларни
бир-бирларига
узатурлар. У
ерда беҳуда
сергаплик ва
гуноҳ йўқ.
(Охират
шаробида
нохуш
ишларнинг
биронтаси
рўй бермас
экан.)
24Ва
атрофларида
худди
садафдаги
дурдек ғуломлари
айланиб,
хизматда
юришадир.
25Баъзилари
бошқаларидан
ўгрилиб
сўраша
бошладилар.
26Албатта,
биз илгари ўз
аҳлимиз
даврасида У
зотдан қўрқувчилардан
эдик.
27Бас, Аллоҳ
бизга марҳамат
қилди ва
бизни дўзах азобидан
сақлади.
28Албатта,
биз илгари
Унга дуо қилардик.
Албатта,
Унинг Ўзи
яхшилик қилувчи
ва раҳмлидур.
29Бас,
эслатгин: сен
Роббинг
неъмати ила
фолбин ҳам
эмассан,
мажнун ҳам
эмассан.
(Оятдаги «коҳин»
сўзини биз
фолбин деб
таржима қилдик.
Аслида, Арабистон
ярим оролида
коҳин алоҳида
тушунчадир. У
жинлар билан
алоқаси
борлигини ва ғойибдан
хабар
беришни
даъво қилувчи
шахсдир.
Шунингдек, коҳинлар
руҳлар,
худолар
билан ҳам алоқамиз
бор дейишади
ва баъзан
табиблик
даъвосини ҳам
қилишади.)
30Балки
улар:«У шоир,
биз унга ўлим
етишини
кутамиз»,
дерлар?
31Сен:
«Кутинглар,
албатта, мен ҳам
сизлар билан
бирга
кутувчидирман»,
деб айт.
32Ё ақллари
шунга
буюрарми ёки
улар туғёнга
кетган қавмларми?
33Балки, у(Қуръон)ни
ўзи тўқиди,
дерлар? Йўқ,
улар иймон
келтирмаслар.
34Агар
уларнинг
гапи рост
бўлса, у(Қуръон)га
ўхшаш сўзни
келтирсинлар.
35Балки,
улар ҳеч
нарсадан ҳеч
нарса йўқ
ўзлари
яралгандирлар?!
Ёки улар
яратувчиларми?
36Балки,
улар
осмонлару
ерни
яратгандирлар?!
Йўқ, улар
ишонмаслар.
37Балки
уларнинг ҳузурида
Роббингнинг
хазиналари
бордир?! Ёки
улар бошқарувчиларми?
38Балки
уларнинг
(хабар)
эшитадиган
нарвонлари
бордир?! Ундоқ
бўлса,
эшитувчилари
равшан ҳужжат
келтирсинлар.
(Мушриклар Муҳаммад
алайҳиссаломни
ёлғончига чиқарганлар.
Хўш, нимага
асосланиб
бундай қилишган?
Ёки уларнинг
осмонга қўйган
нарвонлари
бор-у унга чиқиб,
Муҳаммад Пайғамбар
эмас, унга ваҳий
юборилаётгани
йўқ, деган
хабарни
эшитишдими?
Агар ҳақиқатда
эшитган
бўлсалар, очиқ-ойдин
далил
кўрсатсинлар.)
39Ёки У
зотга қизлару
сизларга ўғилларми?!
40Ёки сен
улардан ҳақ
сўраяпсан-у,
улар
тўловдан қийналаяптиларми?!
41Балки
уларнинг
ихтиёрида ғайб
(илми) бўлиб,
улар ёзиб
олаётгандирлар?!
42Балки ҳийла
кўрсатишни
хоҳларлар?!
Бас, кофирлар
ҳийлаларининг
жазосини
тортурлар.
43Балки,
уларнинг
Аллоҳдан бошқа
худолари
бордир?! Аллоҳ
улар
келтираётган
ширкдан пок
бўлди.
44Агар улар
бошларига
тушаётган
парчани кўрсалар
ҳам,
тўпланган
булут,
дерлар.
45Уларни ҳалокатга
учрайдиган
кунларига
йўлиққунларигача
тек қўй.
(Мушрик ва
динсизларни қиёмат
кунигача қўйиб
бер, нима қилишса
қилишаверсин.)
46У кунда ҳийлалари
уларга ҳеч қандай
фойда бермас
ва уларга
ёрдам ҳам
берилмас.
47Ва,
албатта, зулм
қилганларга
ундан ўзга
азоб ҳам бор,
лекин
кўплари
билмаслар.
(Яъни, кофир,
золимларга
охират
азобидан
ўзга бу дунёнинг
азоби ҳам бор
ёки қабр
азоби бўлиши ҳам
мумкин.)
48Бас,
Роббинг ҳукмига
сабр қил.
Албатта, сен
кўз
ўнгимиздасан,
ўрингдан турганингда
Роббингга
тасбиҳ айт!
49Ва кечаси ҳам.
Бас, юлдузлар
ботгандан
кейин ҳам
тасбиҳ айт.
(Демак, ҳар
доим Аллоҳга
боғлиқ бўлмоқ
зарур. Имом
Молик Зуҳрийдан
қилган
ривоятларида
Ибн
Матъамнинг
отаси айтадики,
«Пайғамбар
алайҳиссаломни
шом намозида
«Ват-Тур»
сурасини ўқиётганларини
эшитдим. У
кишидан кўра
овози
ширинроқ ва қироати
яхшироқ
одамни
кўрмаганман».)
Chapter 53 (Sura 53)
1Ботаётган
юлдуз билан қасам.
2Сизнинг
биродарингиз
адашгани ҳам,
йўлдан
озгани ҳам йўқ.
3У ҳаводан
нутқ қилмас.
4У (Қуръон)
ваҳийдан
ўзга нарса
эмас.
5Унга
шиддатли қувват
эгаси
ўргатди.
6Миррат
эгаси. Бас
кўтарилди.
7Ва у олий
уфқда эди.
8Сўнгра яқинлашди
ва жуда ҳам яқин
бўлди.
9Бас, икки
камон миқдоридай
жойгда бўлди.
Балки ундан ҳам
яқинроқ
келди.
10Ва У зот
бандасига
нимани ваҳий қилган
бўлса,
етказди.
11Қалб (кўз)
кўрганини ёлғонга
чиқармади.
12У билан
ўзи кўрган
нарса устида
тортишасизларми?!
13Ва дарҳақиқат,
уни бошқа
сафар кўрди.
14Тугаш
дарахти
олдида.
15У(дарахт)нинг
ҳузурида
маъво
жаннати бор.
16Ўшанда,
дарахтни
ўрайдиган
нарса ўраб
турибди.
17Нигоҳ
бурилмади ҳам,
ҳаддидан
ошмади ҳам.
18Дарҳақиқат,
Ўз
Роббисининг
улкан
белгиларидан
кўрди. (Муҳаммад
алайҳиссалом
меърож
кечасида,
жаннатни,
дўзахни,
Байтул
маъмурни,
ўтган Пайғамбарларни,
Жаброил алайҳиссаломнинг
асл ҳолатларини
ва бошқаларни
кўрдилар.)
19Лот ва
Уззони ўйлаб
кўрдингизми?
20Ва бошқаси-учинчиси
Манотни ҳам?
21Сизларга
эркаг-у, У
зотга аёлми?
22Ундоқ
бўлса, бу
нотўғри тақсим-ку!
23У(бут)лар
сиз ва
ота-боболарингиз
қўйган
номлардан
ўзга ҳеч
нарса эмас.
Аллоҳ бунга ҳеч
ҳужжат
туширган
эмас. У
(мушрик)лар
Роббиларидан
ҳидоят
келганига қарамай
гумон ва ҳавойи
нафс хоҳишига
эргашарлар,
холос.
24Ёки ҳар
инсон нимани
хоҳласа, шу
бўлурми?
25Зеро,
охират ҳам,
дунё ҳам Аллоҳникидир.
26Осмонларда
қанчадан-қанча
фаришталар
мавжуд,
уларнинг
шафоати ҳеч
фойда бермас.
Магар Аллоҳ
Ўзи хоҳлаган
ва рози
бўлганларга
изн
берсагина.
27Албатта,
охиратга
иймон
келтирмаганлар
фаришталарни
аёл номи
билан номларлар.
28Уларда бу ҳақда
ҳеч қандай
илм йўқ.
Гумондан бошқа
нарсага
эргашмаслар.
Албатта,
гумон ҳақиқат
ўрнига ўтмас.
29Бизнинг
зикримизга
орқа ўгирган,
ҳаёти
дунёдан бошқани
хоҳламайдиганлардан
юз ўгир.
30Уларнинг
эришган
илмлари мана
шу. Албатта,
Роббинг Унинг
йўлидан
адашганларни
билгувчидир
ва ҳидоятдагиларни
ҳам
билгувчидир.
31Осмонлару
ердаги барча
нарсалар
Аллоҳникидир.
У ёмонлик қилганларни
амалига
яраша
жазолар ва
яхшилик қилганларни
гўзал(мукофот)ила
мукофотлар.
32Улар
кичик гуноҳлардан
бошқа катта
гуноҳлар ва
фаҳш
ишлардан
четда
бўладиганлардир.
Албатта,
Роббинг мағфирати
кенг зотдир.
У сизларни
тупроқдан
пайдо қилганда
ҳам,
оналарингиз қоринларида
ҳомилалик чоғингизни
ҳам яхши
билувчидир.
Шундоқ экан,
ўзингизни оқламанг,
У ким тақводорлигини
яхши биладир.
(Оятдаги
«Ламам» сўзини
биз «кичик
гуноҳлар» деб
таржима қилдик.
Аслида,
«ламам» сўзи
«оз», «кичик»
маъноларини
англатади.
«Кичик гуноҳ»
ибораси энг
муносиб
маънодир. «Фаҳш
ишлар»
ибораси қабиҳлиги
катта иш ва
сўзларга
нисбатан
ишлатилади.
Шариатда «катта
гуноҳ» деб
Аллоҳ ҳаромлигини
баён қилган
ва ёки жазоси
белгиланган
гуноҳларга
айтилади. Ўғрилик,
одам ўлдириш
ва зино
кабилар.)
33Юз ўгириб
кетганни
кўрмадингми?!
34У озгина
берди ва
тўхтатди.
35Унинг ҳузурида
ғайб илми
бору, у кўриб
турибдими?! (Ғайбни
фақат Аллоҳ
билиб, бошқа ҳеч
ким
билмаслиги
аниқ.
Охиратнинг ғамини
емай
юрганлар
нимага
суянишади? Ғайбни
билмагандан
кейин инсон
доимо ўзига
охиратда
фойда
берадиган
ишларни
кўпроқ
бажаришга ҳаракат
қилмоғи лозим.)
36Ёки
Мусонинг саҳифаларидаги
сўзлар
хабари унга
берилмадими?
37Ва вафо қилган
Иброҳимнинг?
38«Ҳеч бир
гуноҳкор жон
бошқанинг
гуноҳини
кўтармас.
39Ҳар бир
инсонга ўз қилганидан
бошқа нарса
йўқ.
40Ва,
албатта,
унинг қилмиши
тезда
кўринар.
41Сўнгра жазо
ёки мукофоти
тўлиқ
берилар», деб.
(Ушбу зикр
этилган
маънолар Мусо
а.с.нинг
Тавротларида
ва Иброҳим
а.с.нинг саҳифаларида
келгандир.)
42Ва,
албатта,интиҳо
Роббинг ҳузуридадир.
43Ва,
албатта,
кулдирган ҳам
Ўзи, йиғлатган
ҳам Ўзи.
44Албатта,
ўлдирган ҳам Ўзи,
тирилтирган ҳам
Ўзи.
45Албатта,
икки жуфтни;
эркак ва
аёлни яратган
ҳам Ўзи.
46Нутфадан,
оқиб
тушганда.
47Ва,
албатта,
кейинги
пайдо қилиш
зиммасидаги
зот ҳам Ўзи.
48Ва,
албатта, беҳожат
қилган ҳам
Ўзи, бадавлат
қилган ҳам
Ўзи.
49Ва,
албатта
Шеъронинг
Роббиси ҳам
Унинг Ўзи.
50Ва,
албатта,
биринчи Одни ҳалок
қилган ҳам
Ўзи.
51Ва
Самудни боқий
қолдирмаган ҳам
Ўзи.
52Ва бундан
олдин Нуҳ қавмини
(ҳалок қилган
ҳам
Ўзи).Чунки
улар ўта
золим ва ўта
туғёнга
кетган
эдилар.
53Ва
тўнтарилганни
қулатган (ҳам
Ўзи).
54Бас,
уларни
ўраган нарса
ўраб олди.
55Шундай
экан,
Роббингнинг қайси
неъматларига
шак
келтирасан?
56Бу
аввалги огоҳлантирувчилар
каби бир огоҳлантирувчидир.
(Огоҳ
бўлинглар:
аввалги огоҳлантирувчиларга
душман
бўлганларнинг
куни
сизларнинг
бошингизга
тушиб қолмасин!)
57Яқинлашувчи
яқинлашди.
58Уни Аллоҳдан
бошқа кашф қилувчи
йўқ.
59Бу сўздан
сизлар
ажабланасизларми?
60Ва
куласизлар-у,
йиғламайсизларми?
61Ва ҳолбуки,
сизлар
бепарвосизлар.
62Бас, ллоҳга
сажда ва
ибодат қилинглар.
Chapter 54 (Sura 54)
1Соат (қиёмат)
яқинлашди ва
ой бўлинди.
2Агар бир
оят-мўъжизани
кўрсалар, юз
ўгирарлар, бу
ўткинчи сеҳр,
дерлар.
3Ва ёлғонга
чиқардилар ҳамда
ҳавойи
нафсларига
эргашдилар. Ҳолбуки,
ҳар бир иш ўз
ўрнини
топувчидир.
4Ва, дарҳақиқат,
уларга зажри
бор
хабарлардан
келган эди.
5(Бу Қуръон)
етук ҳикматдир.
Бас, огоҳлантирувчилар
фойда бермас.
6Бас,
улардан юз
ўгир! Чақирувчи
мункар
нарсага чақирган
кунда. қабрлардан,
кўзлари қўрқинчга
тўлган ҳолда,
худди
ёйилган
чигирткага
ўхшаб чиқиб
келадилар.
7Улар қабрлардан,
кўзлари қўрқинчга
тўлган ҳолда,
худди
ёйилган
чигирткага
ўхшаб чиқиб
келурлар.
8Чақирувчига
қараб
бўйинларини
чўзиб,
шошилиб
борурлар. Кофирлар,
бу қийин
кун-ку,
дерлар.
9Булардан
олдин Нуҳ қавми
ҳам ёлғончи қилган
эди. Бас
бандамизни
ёлғончига чиқаришди
ва, мажнун,
дейишди. Ҳамда
унга тўсиқлар
қўйишди.
10Бас, у
Роббисига
дуо қилиб:
«Албатта, мен
мағлуб
бўлдим, ёрдам
бер», деди.
11Осмон
эшикларини
шаррос сув
билан очиб юбордик.
12Ва ердан
отилтириб,
булоқлар чиқардик.
Бас, сувлар
тақдир қилинган
иш учун
бирлашдилар.
13Ва у(Нуҳ)ни
тахталари ва
михлари бор
нарса устига
кўтардик.
14У(кема)
инкор қилинган
шахс (Нуҳ)га
мукофот
бўлиб,
Бизнинг
иноятимиз
ила юрадир.
15Ва у(ҳодиса)ни
белги қилиб қолдирдик.
Қани, ибрат
олувчи борми?
16Бас,
Менинг
азобим ва огоҳлантиришим
қандоқ
бўлди?!
17Дарҳақиқат,
Биз Қуръонни
зикр учун
осон қилдик.
Бас, зикр қилувчи
борми?!
18Од (Ҳудни)
ёлғончига чиқарди.
Бас, Менинг
азобим ва огоҳлантиришим
қандоқ бўлди?
19Биз
давомли
машъум кунда
улар устига
сорсор
шамолини
юбордик.
(«Сорсор» деб
номланган
шамол ўзи ўта
совуқ бўлиб,
овози жуда ҳам
кучли бўлар
экан.)
20У
одамларни,
худди хурмо
дарахтини
томири билан қўпоргандек,
(ердан)
узиб-учириб
ташларди.
21Бас,
Менинг
азобим ва огоҳлантиришим
қандоқ
бўлди?!
22Дарҳақиқат,
Биз Қуръонни
зикр учун
осон қилдик.
Бас, зикр қилувчи
борми?!
23Самуд огоҳлантирувчиларни
ёлғонга чиқарди.
24Улар:«Биз
ўзимиздан
бўлган бир
одамга эргашамизми?
Агар шундай
бўлса,
албатта,
адашувда ва
жинниликда
бўламиз.
25Бизларнинг
орамиздан
(келиб-келиб)
унга зикр (ваҳий)
туширилибдими;
Йўқ, у ёлғончи
ва
кеккайгандир»,
дедилар.
26Эртага
ким ёлғончи
ва кеккайган
эканини
билурлар.
27Биз
уларни синаш
учун туяни
юборувчимиз.
Уларни
кузатиб тур
ва сабр қил.
28Ва уларга,
албатта, сув
ораларида тақсимланганининг
хабарини бер.
Ҳар бир
ичишга (ўз вақтида)
ҳозир
бўлинар. (Туя
билан Самуд қавми
сувнинг
кунма-кун тақсимлангани
тўғрисида
гап
бораётибди.)
29Бас, улар
ўз
шерикларини
чақирдилар. У
(туяни) тутди
ва сўйиб
юборди.
30Бас,
Менинг
азобим ва огоҳлантиришим
қандоқ
бўлди?!
31Албатта,
Биз уларга
бир овоз
юбордик. Ва
улар қўра қурувчи
(йиққан) қуруқ
шох-шаббаларга
ўхшаб қолдилар.
32Дарҳақиқат,
Биз Қуръонни
зикр учун
осон қилдик.
Бас, зикр қилувчи
борми?!
33Лут қавми
огоҳлантирувчиларни
ёлғончига чиқарди.
34Албатта,
Биз уларнинг
устига (тош)
бўрон
юбордик. Фақат
Лут
хонадонига
саҳар чоғи
нажот бердик.
35Бу Биз
тарафимиздан
неъмат бўлди.
Кимки шукр қилса,
худди шундай
мукофотлармиз.
36Дарҳақиқат,
у(Лут) уларни
Бизнинг
(азобга)
тутишимиздан
огоҳлантирган
эди. Бас, улар
огоҳлантиришларга
ишонмадилар.
37Улар
ундан меҳмонларини
топширишни
сўрадилар.
Бас, кўзларини
кўр қилдик.
Менинг
азобим ва огоҳлантиришларимни
тотиб
кўрсинлар.
38Батаҳқиқ,
эрта тонгда
уларни собит,
давомли азоб
тутди.
39Бас,
Менинг
азобларимни
ва огоҳлантиришларимни
татиб
кўринглар!
40Дарҳақиқат,
Биз Қуръонни
зикр учун
осон қилдик.
Бас, зикр қилувчи
борми?!
41Дарҳақиқат,
Фиръавн аҳлига
огоҳлантиришлар
келди.
42Улар
Бизнинг
оятларимизнинг
барчасини ёлғонга
чиқаришди.
Бас, Биз
уларни ғолиб,
қудратли
олувчининг
олиши билан
олдик.
43Сизнинг кофирларингиз
аввалгиларингиздан
яхшироқми?!
Ёки самовий
китобларда
сизларга оқлов
борми?!
44Ёки, Биз
нусратга
эришувчи
жамоатмиз,
дейишадими?!
45У жамоа
тезда
енгилар ва орқаларига
қараб қочарлар.
46Йўқ!
Уларга ваъда қилинган
вақт, соат(қиёмат)дир.
Ва соат
(азоби)
улканроқ ва
аччиқроқдир.
47Албатта,
жинояткорлар
адашувда ва
олов-оташдадирлар.
48Юзтубан
дўзахга
судраладиган
кунларида: «Жаҳаннам
азобини
татиб
кўринг!»
(дейилур).
49Албатта,
Биз ҳар
нарсани
ўлчов билан
яратдик.
50Бизнинг
фармонимиз
бир сўздан ўзга
эмас. Кўз
юмгунча
бўлур.
51Дарҳақиқат,
Биз сизга
ўхшаганларни
ҳалок қилдик.
Бас, буни
эсловчи
борми ўзи?!
52Ва
уларнинг ҳар
бир иши
китоблардадир.
53Ҳар бир
кичигу катта
сатрлангандир.
(Макка мушриклари,
қандай қилиб
инсоннинг
ишларини
сатрларга
ёзиб, ҳужжат
тўплаб бориш
мумкин, деб
ўша вақтда
ажабланган
бўлишлари
мумкин. Аммо
биз ҳозирги ҳисоб-китобларни,
ёзиш
асбобларини
кўриб-билиб
туриб, қандоқ
қилиб бу ҳақиқатни
инкор эта
оламиз?)
54Албатта,
тақводорлар
жаннату анҳорларда.
55Сидқ
ўриндиқда, қудратли
Подшоҳ ҳузуридадирлар.
Chapter 55 (Sura 55)
1Роҳман.
2Қуръони
ўргатди.
3Инсонни
яратди.
4Унга
баённи
ўргатди.
5Қуёш ва ой ҳисобдадир.
6Ўт-ўлан ҳам,
дарахтлар ҳам
сажда қилурлар.
(Дунёдаги
жонлию
жонсиз барча
нарса Аллоҳнинг
иродасидан
ташқари чиқа
олмаслигига, ҳаммаси
олам
Парвардигорига
боғлиқ
эканига
далолат қилмоқда.)
7Осмонни
баланд
кўтарди ва
тарозуни
ўрнатди.
8Тортишда ҳаддан
ошмаслигингиз
учун. (Агар
ушбу тарозуни
Ислом дини, Қуръон
китоби, Муҳаммад
алайҳиссалом
Пайғамбари
орқали
ўрнатмаганида,
адолат
мезони
бузиларди, ҳақдан
ботил устун
келарди. Ер
юзини фисқу
фасод
босарди.)
9Адолат
ила ўлчанг ва
тарозудан
уриб қолманг.
10Ва ерни ҳалойиқ
учун қўйди.
11У(ер)да
мевалар ва
гулкосали
хурмолар бор.
12Ва
сомонли
донлар ҳамда
райҳон бор.
13Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
14Инсонни
сополга
ўхшаш қуриган
лойдан
яратди.
15Ва
жинларни
алангадан
яратди.
16Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз.
17У икки
машриқ ва
икки мағрибнинг
Роббисидир.
(Икки машриқ
деганда, қуёшнинг
ёздаги ва қишдаги
чиқиш
жойларини ҳамда
икки мағриб
деганда,
ёздаги ва қишдаги
ботиш
жойларини
тушуниш
керак.)
18Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?
19Дарё-денгизларни
бир-бири
билан
учрашадиган қилиб
қўйди.
20Ўрталаридаги
тўсиқдан ошиб
ўтолмаслар.
(Шўр денгиз
билан чучук
сувли дарё
ўртасида бир
тўсиқ бўлиб,
улар
бир-бирларига
аралашиб
кетмайди
деган
маънони
англатади.)
21Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?
22У
иккисидан
луълуъ ва
маржон чиқар.
23Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматлрини
ёлғон дея
олурсиз?!
24Денгизларда
тоғдек бўлиб
сузиб
юрувчилар ҳам
Уникидир.
25Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
26(Ер)
юзидаги
барча жонзот
фонийдир.
27Улуғлик
ва икром
эгаси
Роббингнинг
Ўзигина боқийдир.
28Бас, Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?
29Ундан еру
осмондаги
жонзотлар
сўрарлар. У ҳар
куни ишдадир.
(Бутун
мавжудот,
ерда бўлсин,
осмонда
бўлсин, Аллоҳдан
сўровларини
сўрайди.
Нимани
сўрашлари
оятда тайин қилинмаган.
Ҳар ким
нимага муҳтож
бўлса, ўшани
сўрайди.)
30Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
31Албатта,
сизлар учун
вақт
топармиз, эй
инсу жинлар!
32Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
33Эй жин ва
инс
жамоалари,
агар сиз
осмонлару ер
чегараларидан
чиқиб
кетишга қодир
бўлсаларингиз,
чиқаверинглар.
Фақат Султон
ила чиқа
олурсиз,
холос.
34Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
35Устингиздан
ўт-чўғ ва
тутун
юборилур.
Бас, қутула
олмассиз.
36Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
37Осмон
ёрилиб, қирмизи
мойга
айланган вақтда...
38Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
39Бас, у
кунда инс ҳам,
жин ҳам гуноҳидан
сўралмас. (Қиёмат
бошлангандан
инсдан ҳам,
жиндан ҳам
гуноҳ қилган-қилмагани
ҳақида сўраб ўтирилмайди.
Чунки ҳамманинг
башарасидан, ҳолатидан
унинг ким
эканлиги
билиниб туради.)
40Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
41Жиноятчмлар
сиймоларидан
билиниб
турур. Ва
уларнинг
пешона
сочлари ва оёқларидан
тутилур.
42Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
43Жиноятчилар
ёлғонга чиқараётган
жаҳаннам шу
бўлур.
44Улар жаҳаннам
билан ўта қайноқ
сув ўртасида
айланур.
45Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
46Роббиси ҳузурида
туришдан қўрққанлар
учун икки
жаннат бор. (Қиёмат
куни олам
Парвардигорининг
ҳузурида
саволларга
жавоб
беришдан, ҳисоб-китоб
мақомидан қўрқиб,
тириклигидаёқ
тайёргарлик
кўриб,
яхшилик
билан кун
кечирганларга
икки жаннат
бор экан.
«Иккин жаннат»нинг
бир неча шарҳлари
бор,
жумладан,
инсга алоҳида
жаннат, жинга
алоҳида
жаннат ёки
икковларидан
ҳар
бирларига
иккитадан
жаннат, гуноҳкорлар
жаҳаннам
билан ўта қайноқ
сув ўртасида
айлансалар,
тақводорлар
биринчи
жаннатлари,
яъни, боғлари
билан
иккинчи
жаннатлари -
боғлари
орасида сайр қиладилар.)
47Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
48Улар
шох-новдалидирлар.
49Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
50Икковларида
оқувчи икки
булоқ бор.
51Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
52Икковларида
ҳам мевадан
жуфт навлар
бор.
53Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
54Ипак
астарли
тўшакларга
ёнбошлаган
ва икки
жаннат
мевалари яқин
бўлган ҳоллари
бор.
55Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
56Уларда
кўзлари
тийилган,
аввал инс ҳам,
жин ҳам
тегмаган(ҳур)лар
бор.
57Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
58У(ҳур)лар
худди ёқут ва
маржонга
ўхшарлар.
59Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
60Эҳсоннинг
мукофоти, фақат
эҳсондир.
61Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
62У
икковидан
пастроқда
яна икки
жаннат бор.
63Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
64Икковлари
ям-яшилдир.
65Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
66Икковларида
отилиб
турувчи икки
булоқ бор.
67Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
68Икковларида
мевалар,
хурмо ва
анорлар бор.
69Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
70Уларда
яхши,
гўзаллар бор.
71Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
72Чодирларни
лозим тутган ҳурлар
бор.
73Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
74Аввал
уларга инс ҳам,
жин ҳам
тегмаган.
75Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
76Яшил
болишларга
ва гўзал
гиламларда
ёнбошлаган ҳоллари
бор.
77Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
78Улуғлик
ва икром
эгаси бўлмиш
Роббинг исми
муборак
бўлди.
Chapter 56 (Sura 56)
1Воқеа воқеъ
бўлганда.
2Унинг воқеъ
бўлишини ёлғон
қилувчи (жон)
йўқдир.
3У ҳам
пастлатувчи, ҳам
кўтарувчидир.
4Қачонки
ер қаттиқ
ларзага
келганда.
5Тоғлар
майдаланиб,
титилганда.
6Бас, улар
тарқалган
чанг-тўзонга
айланганда.
7Ва сизлар
уч тоифа
бўлгангда.
8Ўнг тараф
эгалари. Ўнг
тараф
эгалари
не(саодатлилар)дир?!
9Ва чап тараф
эгалари. Чап
тараф
эгалари
не(бадбахтлар)дир?!
10Ва пешқадамлар,
пешқадамлар.
11Ана
ўшалар, (Аллоҳга)
яқин
бўлганлар.
12Сернеъмат
жаннатлардалар.
13Аввалгилардан
кўпгина
жамоатлар.
14Ва
охиргилардан
оздирлар.
15Тўқима
сўриларидалар.
16Бир-бирларига
рўбарў бўлиб,
ёнбошлаган ҳолларидалар.
(Яъни, пешқадамлар
жаннат дуру-ёқутларни
аралаш қилиб
тўқилган
сўриларда
бир-бирларига
қараб,
ёнбошлаб-ястаниб
роҳатланишар
экан.)
17Атрофларида
мангу ёш
йигитлар
айланиб юрурлар.
18Оқар
чашма (майи
тўлатилган) қадаҳлар,
кўзалар ва
косалар
билан.
19Ундан бош
оғриғи ҳам,
маст ҳам
бўлмаслар.
20Ва улар хоҳлаган
мевалар
билан.
21Иштаҳалари
тусаган қуш
гўшти билан.
22Яна кўзи
гўзал ҳурлар
бор.
23Мисоли
яширилган
дур.
24Булар, қилган
амалларнинг
мукофотидур.
25Улар у
ерда беҳуда,
гуноҳ
сўзларни
эшитмаслар.
26Фақат
«Салом, Салом»
дейилганини
(эшитарлар).
(Бир-бирларига
салом
берадилар,
уларга фаришталар
ҳам салом
берадилар.
Аллоҳнинг
саломи ҳам
етказиб
турилади.)
27Ўнг тараф
эгалари. Ўнг
тараф
эгалари
не(саодатлилар)дир!
28Улар тиконсиз
сидрзорлардадир.
(Сидр-ҳушбўй ҳидли
бута бўлиб,
араблар уни ҳиди
учун яхши
кўрар
эканлар. Аммо
тикани жуда
кўп
бўларкан.)
29Сермева
бананзорлардадир.
30Ва
ёйилган
соялардадир.
31Оқар
сувлардадир.
32Сероб
мевалардадир.
33Тугамайдиган
ва ман қилинмайдиганлардадир.
34Баланд-баланд
кўрпачалардадир.
35Албатта,
Биз у(ҳурлар)ни
дафъатан, хос
қилиб,
яратдик.
36Бас,
уларни
бокиралар қилдик.
37Тенгдош
маҳбубалар қилдик.
38Ўнг тараф
эгалари учун.
39Улар
аввалгилардан
кўпгина
жамоатлардир.
40Кейингилардан
ҳам кўпгина
жамоатлардир.
41Ва чап
тараф
эгалари. Чап
тараф
эгалари не(бадбахтлар)дир?!
42Улар ўт
шамол ва қайноқ
сувдадирлар.
43Қоп-қора
тутундан
бўлган
соядадирлар.
44Салқин ҳамэмас,
фойдаии ҳам.
45Албатта
улар бундан
олдин ҳой-ҳавасга
берилганлардан
эдилар.
46Ва мудом
катта гуноҳ
ишлар қилар
эдилар.
47Ва «Биз
ўлиб, тупроққа
ва суякка
айланганимиздан
кейин қайта
тирилтриламизми?
48Аввалги
оталаримиз ҳам-а?!»
дер эдилар.
49Айтгил:
«Албатта,
аввалгилар
ва охиргилар.
50Маълум
кунга
белгиланган
вақтда
албатта тўпланувчилар».
51Сўнгра,
сиз эй
адашганлар,
ёлғонга чиқарувчилар!
52Албатта,
заққум
дарахтидан
еювчисизлар.
53Бас, ундан қоринларни
тўлдирувчисизлар.
54Бас,
устидан ўта қайноқ
сувдан
ичувчисизлар.
55Бас, чанқоқ
туядек
ичувчисизлар.
56Уларнинг қиёмат
кунидаги
зиёфатлари
мана шу!
57Биз
сизларни
яратганимиз,
ишонсаларинг-чи!
58Ўзингиз
чиқарадиган
манийни
ўйлаб
кўринг-а!
59Уни
сизлар
яратасизми
ёки Биз
яратувчимизми?!
60Орангиздаги
ўлимни Биз
белгилаганмиз
ва Биз ожиз
эмасмиз.
61Сизнинг
ўрнингизга
сизга
ўхшашларни
алмаштиришдан
ва сизларни
ўзингиз билмайдиган
ҳолда
яратишдан.
62Ва дарҳақиқат,
аввалги
яратилишини
билдингиз-ку,
эсласаларингиз-чи!
63Ўзингиз
экаётган
нарсани
ўйлаб
кўринг-а!
64Уни сиз
ундирасизми
ёки Биз
ундирувчимизми?
65Агар хоҳласак,
Биз уни қуруқ
чўпга
айлантириб қўямиз.
Сизлар эса
надоматда
ажабланиб:
66«Албатта,
биз зиён
кўрганлармиз.
67Балки маҳрум
бўлганлармиз»,
(дейсиз).
68Ўзингиз
ичадиган
сувни ўйлаб
кўринг-а!
69Уни
булутлардан
сиз
туширасизми
ёки Биз тушурувчимизми?
70Агар хоҳласак,
Биз уни шўр қилиб
қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
71Ўзингиз ёқадиган
оловни ўйлаб
кўринг-а!
72Унинг
дарахтини
сиз
яратгансизми
ёки Биз яратувчимизми?
73Биз
у(олов)ни
эслатма ва
йўловчилар
учун манфаъат
қилиб қўйдик.
74Бас, улуғ
Роббинг
исмини
поклаб ёд эт!
(Мазкур неъматларнинг
эгасини
таниган
инсон Улуғ
Аллоҳ
таолога
тасбиҳ айтиб,
ибодат қилишга
ўтади.)
75Юлдузларнинг
манзиллари
билан қасам
ичаман.
(«Жойлари»
деганимиз -
унинг ўрнашган,
чиқиш ва
ботиш
жойлари -
буржларидир.)
76Албатта,
агар
билсангиз бу
улуғ қасамдир.
(Бу ояти
карима ўн
тўрт асрдан
кўпроқ муқаддам
нозил
бўлганлиги ҳаммага
маълум. Ўша
пайтда
одамлар
юлдузлар ҳақида
содда
тушунчага
эга эдилар,
уларнинг ҳажми,
сони, ҳаракати
ҳақида
деярли ҳеч
нарса билмас
эдилар.
Фалакиёт
илми ривожланиб,
улар
воситасида
очилган жуда
кўплаб
куллиётлар Қуръон
оятларининг
улуғлигини
тасдиқлади.)
77Албатта, у Қуръони
каримдир.
78У сақланган
китобдадир.
79Уни фақат
покланганларгина
ушлайдир.
80У
оламларнинг
Роббисидан
туширилгандир.
81Бас,
сизлар мана
шу сўз(Қуръон)га
бепарволик қиласизларми?!
82Ва ёлғонга
чиқаришни
ризқ қилиб
оласизларми?!
(Яъни, иймон
келтириш лозим
бўлган
нарсаларга
ишонмасликни
ўз насибангиз
қилиб
оласизларми?)
83Жонингиз ҳалқумга
келиб қолса-чи?!
84Ҳолбуки,
ўша вақтда
ўзларингиз қараб
турган
бўласизлар.
85Биз эса,
сиздан кўра
унга яқинмиз,
аммо сизлар
кўрмайсизлар.
(Яъни, Аллоҳнинг
Ўз бандасига қанчалар
яқинлигини
англамайсизлар.
Ўлаётган
одамга Аллоҳ
таоло унинг
устида
турган қариндошидан
кўра яқинроқ
бўлади.)
86Агар сиз ҳисоб
бермас
бўлсангиз.
87У(жон)ни ўрнига
қайтаринг-чи!
Агар ростгўй
бўлсангиз!
88Агар, у муқарраблардан
бўлса.
89Роҳатда,
фароғатда ва
сернеъмат
жаннатдадир.
90Агар ўнг
тараф
эгаларидан
бўлса.
91Бас, «Сенга
ўнг тараф
эгаларидан
Салом»дир.
92Ва агар ёлғонга
чиқарувчилардан,
гумроҳлардан
бўлса.
93Бас, ўта қайноқ
сувдан
зиёфатдир.
94Ва
дўзахга
киришдир.
95Албатта,ушбуочиқ-ойдин
ҳақиқатдир.
96Бас, улуғ
Роббинг
исмини
поклаб ёд эт!
Chapter 57 (Sura 57)
1Осмонлардаги
ва ердаги
нарсалар
Аллоҳга
тасбиҳ айтди.
Ва У азиз ва ҳакимдир.
2Осмонлару
ернинг мулки
Уникидир. У
тирилтирур
ва ўлдирур ва
У ҳар бир
нарсага қодирдир.
3У аввал ва
охир, ошкор
ва пинҳондир.
Ва У ҳар бир
нарсани
билувчидир.
(«Аввал»-У
барча мавжудотлар
йўқлигида
бор
эди.«Охир»-У ҳамма
нарса йўқ
бўлиб
кетганда ҳам
Ўзи қолади.
«Ошкор»-Унинг
мавжудлиги
ошкор, очиқ-ойдиндир.
«Зоҳир»-У ҳамма
нарсадан-устундир.
«Пинҳон»-У
кўзга
кўринмайди. Ҳаммадан
пинҳон -
махфий
нарсаларни
билиб
турувчидир.
4У
осмонлару
ерни олти
кунда яратиб,
сўнгра аршни
эгаллаган
зотдир. Ерга
нима кирганини
ҳам, ундан
нима чиққанини
ҳам, осмондан
нима
тушганини ҳам
унга нима чиққанини
ҳам биладир.
У қаерда
бўлсангиз ҳам
сиз билан
биргадир.
Аллоҳ қилаётган
амалларингизни
кўриб
турувчидир.
(«Истиво» луғатда
кўтарилиш,
ўрнашиш ва
эгаллаш
маъноларини
билдиради.
Лекин Аллоҳга
нисбатан бу
маъноларни
биз
тушунгандай ҳолатда
ишлатиб
бўлмайди.
Шунинг учун, ҳамма
нарсани
яратгандан
сўнг Аллоҳ
уларни
Ўзининг
тасарруфига
олди, деб шарҳланади.)
5Осмонлару
ернинг мулки
Уникидир ва
барча ишлар
Аллоҳнинг
Ўзигагина қайтадир.
6У
кечасини кундузга
киритадир,
кундузни
кечасига
киритадир ва
У
кўксингиздаги
нарсани ҳам
яхши
билувчидир.
7Аллоҳга
ва Унинг
Расулига
иймон
келтиринглар
ҳамда
сизларни
халифа қилиб қўйган
нарсалардан
эҳсон қилинглар.
Бас,
сизлардан
иймон
келтирган ва
эҳсон қилганларга
улкан ажр
бордир.
8Сизларга
нима бўлдики,
Аллоҳга
иймон
келтирмайсизлар?!
Ҳолбуки, Пайғамбар
сизларни
Роббиингизга
иймон келтиришга
чақириб
турибдир. У
сизлардан аҳд
олган эди.
Агар иймон
келтирувчи
бўлсаларингиз.
(Яъни, Агар
сизлар ўзи
бирор
нарсага
ишонувчи
бўлсаларингиз,
нима учун
Аллоҳга
ишонмаяпсизлар.
Ҳолбуки,
орангизда
Пайғамбар
юриб, сизни
парвардигорингизга
иймон
келтиришга
чақириб
турибди.)
9У зот Ўз
бандасига
сизларни
зулматлардан
нурга чиқариш
учун равшан
оятларни
туширадир.
Ва, албатта,
Аллоҳ сизларга
шафқатли ва
раҳмлидир.
10Сизларга
нима бўлдики,
Аллоҳнинг
йўлида эҳсон қилмайсизлар?!
Ҳолбуки,
осмонлару
ернинг
мероси Аллоҳникидир.
Сизлардан ҳеч
ким фатҳдан
илгари эҳсон қилганларга
ва урушда қатнашганларга
баробар бўла
олмайдир. Уларнинг
даражалари
фатҳдан сўнг
эҳсон қилганлардан
ва урушда қатнашганлардан
кўра улуғдир.
Аллоҳ
барчага
яхшиликни
ваъда қилгандир.
Ва Аллоҳ нима
қилаётганларингиздан
хабардордир.
(Оятдаги «Фатҳ»
сўзи Маккаи
мукаррамани
Пайғмбар
алайҳиссалом
бошлиқ
мусулмонлар
Мадинаи мунавварадан
келиб
мушриклардан
озод қилиш
маъносида
айтилган.)
11Аллоҳга
яхши қарз
берадиган
киши борми?!
Бас, У зот
унга бир неча
марта
кўпайтириб қайтарадир
ва унга
карамли ажр
бордир. (Аллоҳ
таоло Ўз дини
йўлида
сарфланадиган
молу мулкни
унга
берилган «яхши
қарз»га, яъни,
орага
судхўрлик ва
бошқа ғаразлар
қўшилмаган қарзга
ўхшатмоқда.
Бунда эҳсон,
инфоқ қилишга
катта тарғиб
бордир. Чунки
қарзни муҳтожлар
олади, Аллоҳ
эса ҳеч
нарсага муҳтожлиги
йўқ, балки
барчанинг
Унга муҳтожлиги
бор зотдир. )
12Мўмин ва мўминаларни
уларнинг
олдиларида
ва ўнг тарафларида
нурлари ҳаракат
қилаётган ҳолда
кўрган
кунингда,
Сизларга
бугунги куннинг
хушхабари
дарахтлари
остидан сувлари
оқиб турган
жаннатлардир.
У жойда
абадий қолажаксиз.
Бу эса, айнан
улкан ютуқдир,
(дейиладир).
13Мунофиқ
ва мунофиқалар
иймонлиларга:
«Тўхтаб
туринглар,
биз ҳам
нурингиздан
бир оз
олайлик»,
деган ва уларга:
«Ортингизга қайтинг
ҳамда нур қидиринг»,
дейилган
кунда. Бас,
уларнинг
орасига
эшиги бор қўрғон
уриладир.
Унинг ичида
раҳмат, ташқарисида
- олдида
азобдир. (Қиёмат
куни зулмат
бўлиб,
албатта, бу
ўша кунда рўй
берадиган ҳодисаларнинг
бир босқичи,
холос. Ҳеч
ким ҳеч
нарсани
кўрмай қолганда,
мўминларга
нур ато қилиниб,
улар шодон ва
шаҳдам юриб
боришади.
Шунда мунофиқлар:
«Бизни ташлаб
кетманглар,
кутиб
туринглар,
бизга ҳам
нурингиздан
озгина
беринглар»,
деб ялинишар
экан. Уларга:
«Ортингизга қайтиб,
ўзингиз нур
ахтаринг»,
дейиларкан.
Улар қандай қилиб
нур
топишарди. Бу
дунёда жоҳилият
зулматларидан
Ислом нурига
чиқишни хоҳламаган
эдилар. Энди
охират зулматларида
хору зор
бўлишлари
турган гап.)
14Уларга
(мунофиқлар):
«Биз сиз
билан бирга
эмасмидик?!»
деб нидо қилурлар.
Улар: «Худди
шундай. Лекин
сизлар Аллоҳнинг
амри
келгунча
ўзингизни
ўзингиз фитнага
дучор қилдингиз,
кўз тикиб
кутдингиз,
шубҳа қилдингиз
ва сизларни
хом-хаёллар ғурурга
кетказди.
Сизларни
Аллоҳ ҳақида
алдамчи
алдаб қўйди.
15Бугун
сизлардан ҳам,
куфр
келтирганлардан
ҳам тўлов
олинмас.
Жойларингиз
жаҳаннамда, у
сизнинг
эгангиздир. Қандай
ҳам ёмон
борар жой!» -
дерлар.
(Мунофиқлар:
«Ажаб эмас,
Ислом мағлубиятга
учраб,
мусулмонлар
енгилса»,
деган хом
хаёлларга
берилиб, ғурурга
кетадилар.
Мунофиқларни
шайтон
«Сизлар тўғри
иш қиляпсизлар,
мабода нотўғри
бўлса ҳам,
Аллоҳнинг
ўзи
кечиради»,
деб уларни
алдаб қўяди. Қиёмат
кунида
уларга ҳеч қандай
нажот йўқ.)
16Иймон
келтирганлар
учун Аллоҳнинг
зикрига ва
нозил бўлган ҳаққа
қалблари
юмшаш, айни
чоқда, олдин
китоб
берилган,
сўнг муддат
ўтиши билан қалблари
қотиб қолган,
кўплари фосиқ
бўлганларга
ўхшамаслик
вақти
келмадими?!
(Агар Аллоҳ
тез-тез эслаб
турилмаса, Қуръон
ва шариатдан,
дин
таълимотларидан
узоқлашилса,
инсон қалбини
моғор босади,
бағри тошга
айланади.
Унга Аллоҳнинг
зикри ҳам,
диний
таълимотлар ҳам
таъсир қилмайдиган
бўлиб қолади.
Аввал Таврот
ва Инжил каби
илоҳий
китоблар
берилган яҳудий
ва
насронийларнинг
вақт ўтиши
билан оятда
тасвирланганидек
қалбларини
моғор босиб, қаттиқ
бўлиб қолган.)
17Билингларки,
албатта Аллоҳ
ўлик ерни
тирилтирур.
Дарҳақиқат,
сизларга
оятларни
баён қилдик,
шоядки ақл
юритсангизлар.
18Албатта,
садақа қилувчи
эркагу аёл ҳамда
Аллоҳга қарзи
ҳасана
берувчиларга
(савоб)
кўпайтириб
берилур.
Уларга
карамли ажр ҳам
бор.
19Аллоҳга
ва Унинг Пайғамбарларига
иймон
келтирганлар,
ана ўшалар,
сиддиқлардир.
Ва Роббилари ҳузуридаги
шоҳидлардир.
Уларнинг
ажрлари ва
нурлари бор. Куфр
келтирганлар
ва
оятларимизни
ёлғонга чиқарганлар,
ана ўшалар,
дўзах
эгаларидир.
(Ушбу оятда
Аллоҳга ва
Унинг Пайғамбарларига
иймон
келтирганлар,
сиддиқлар,
деб аталмоқда.
«Сиддиқ»
аслида
сўзига, эътиқодига
ва амалига
содиқ
кишиларнинг
сифатидир.
Улар фазл ва
мартабада
Пайғамбарлардан
кейин
турадилар.
Уларнин ҳаммаларига
улуғ ажр ва қиёмат
зулматида
йўлларини
ёритиб
борадиган
нур бордир.
Кофирларга
эса дўзах
рўпара қилинади.)
20Билингки,
албатта, бу
дунё ҳаёти
ўйин, кўнгил
эрмаги ва
зеб-зийнатдан,
ўзаро фахрланишдан,
мол-мулкни ва
бола-чақани
кўпайтиришдан
иборатдир.
Худди ўсимлиги
деҳқонларни
ажаблантирган
ёмғирга
ўхшайдир.
Кейинроқ бу
ўсимликлар қурийдир
ва сарғайганини
кўрасан. У
сўнгра
хас-чўпга
айланиб
кетадир.
Охиратда эса қаттиқ
азоб бор,
Аллоҳдан мағфират
ва розилик
бор. Бу дунё ҳаёти
ғурурга
кетгазувчи
матодан ўзга ҳеч
нарса эмас.
(Яъни, бу дунё ҳаёти
шундай бир ёмғирга
ўхшайдики, у
ёққандан
сўнг чиққан
наботот деҳқонларни
ҳайратга
солади, завқлантиради.
Аслида эса бу
ҳол
ўткинчидир.
Яъни,
ўсимликлар
тезда қурийди.
ранги сарғаяди
ва қуриб, қовжираб,
уқаланиб
кетади. Ҳа, бу
дунё ҳаёти ҳам
шу каби
алдамчидир.
Шу билангина
овуниб қолмаслиги
керак. Чунки
охиратда
кофирларга қаттиқ
азоб,
мўминларга
эса Аллоҳнинг
мағфирати ва
розилиги бор.
Албатта, бу
гаплар тарки
дунё қилишга,
ҳамма
нарсадан юз
ўгиришга чақириқ
эмас. Балки
мезон ва
ўлчовларни
тўғри йўлга
солишга,
ўткинчи ҳой-ҳавасдан
устун
бўлишга
даъват,
холос.)
21Роббингизнинг
мағфиратига
ва Аллоҳга ҳамда
Унинг Пайғамбарларига
иймон
келтирганлар
учун тайёрланган,
кенглиги
осмону
ернинг
кенглигича
бўлган
жаннатга
мусобақалашинг.
Ана ўша Аллоҳнинг
фазли. Кимга
хоҳласа
беради, Аллоҳ
улуғ фазл
эгасидир. (Қуръони
карим
назарида,
мусобақа бу
дунё ҳаётининг
ўткинчи ҳой-ҳавасларига,
бойликка,
ўйин-кулгуга
эмас, балки
Аллоҳнинг мағфиратига
ва жаннатга
элтувчи яхши
амалларга қаратилиши
керак.)
22Бирор
мусибатни
пайдо қилмасамиздан
олдин у
Китобда
битилган бўлур,
акс ҳолда ер
юзида ва ўз
шахсларингизда
сизга бирор
мусибат
етмас.
Албатта, бу
иш Аллоҳ учун
осондир.
23Токи,
кетган
нарсага қайғуриб,
келган
нарсадан
хурсанд
бўлмаслигингиз
учун, Аллоҳ
барча димоғдор
ва мақтанчоқларни
суймайдир.
24Улар
бахилдирлар
ва кишиларни ҳам
бахилликка
буюрадилар.
Ким юз
ўгирса, бас,
Аллоҳ беҳожат
ва мақталган
зотдир. (Улар
бахиллик қилиб,
кишиларни ҳам
бахилликка
буюрсалар-да,
Аллоҳга ҳеч
зарари йўқ,
чунки Аллоҳ
беҳожат, бой
ва мақталган
зотдир.)
25Дарҳақиқат,
Биз Пайғамбарларимизни
равшан(нарса)лар
ила юбордик
ва улар ила
китоб, ҳамда
одамлар
адолатда
туришлари
учун мезон
туширдик. Ва темирни
туширдик -
унда катта
куч-қувват ва
одамлар учун
манфаатлар
бор. Аллоҳ
ким Ўзига ва
Пайғамбарларига
ғойибона
ёрдам
бераётганини
билиши учун.
Албатта, Аллоҳ
кучли ва
азиздир.
(Ояти
каримада
Аллоҳ субҳанаҳу
ва таоло Ўз
Пайғамбарларига
юбордим
деяётган
равшан, очиқ-ойдин
нарсалар -
мўъжизалар,
шариат аҳкомлари,
оятлар
бўлиши
мумкин. Ушбу
оят тушган вақтидаёқ
мусулмонларни
темирга
эътибор
беришга, ундан
самарали
фойдаланишга
даъват қилган
эди.
Темирнинг
одамлар учун
манфаатини
санаб
тугатиб
бўлмайди. Оятнинг
охиридаги
жумлада
бир-икки
нозик маъно
бор.
Жумладан,
темирдан
ясалган
асбобларни
ишлатиб, Аллоҳга
ва Унинг Пайғамбарларига
ёрдам
берувчиларни
билиши учун,
деган ишора.
Маълумки,
Аллоҳ
илмининг
чегараси йўқ
- ҳамма
нарсани рўй
беришидан
аввал билиб туради.
Лекин бу
оятдаги
«билиши»ни
юзага чиқариши,
халойиққа
билдириши
деб тушунмоқ
керак.
Шунингдек, «ғойибона»
сўзи ҳам Аллоҳни
ва Унинг Пайғамбарларини
кўрмасдан
туриб уларни
динига ёрдам
беринглар,
деб шарҳланади.)
26Дарҳақиқат,
Нуҳ ва Иброҳимни
Пайғамбар қилиб
юбордик ҳамда
Пайғамбарликни
ва китобни
икковларининг
зурриётига
хос қилдик.
Улар орасида ҳидоят
топганлар
бор, лекин
уларнинг
кўплари фосиқлардир.
27Сўнгра
уларнинг
ортидан Пайғамбарларимизни
кетма-кет
юбордик ва
Исйо ибн
Марямни ҳам
ортларидан юбордик
ҳамда унга
Инжилни
бердик. Унга
эргашганларнинг
қалбларига
меҳрибонлик
ва раҳмдилликни
солдик. Роҳибликни
ўзлари чиқариб
олдилар, Биз
буни уларга
фарз қилмаган
эдик, фақат
ўзлари Аллоҳнинг
розилигини
тилаб қилдилар,
лекин ҳақиқий
риоясини қила
олмадилар.
Бас, улардан
иймон
келтирганларига
ажрларини
бердик, лекин
уларнинг
кўпи фосиқлардир.
(Роҳиблик,
таркидунёчиликдан
иборат бўлиб,
ўрисларда,
монахлик,
дейилади.
Монахликни
ихтиёр қилган
эркак
эркаклар
монастирида,
аёл эса аёллар
монастирида,
оила қурмай,
дунёни тарк
этиб ҳаёт
кечирадилар. Қуръони
карим бундай
роҳибликни
Аллоҳ Ийсо
алайҳиссаломга
эргашувчиларга
буюрмаганини,
балки улар
ўзлари
бидъат
сифатида
кейинчалик
ўйлаб топиб
одат қилишганини
эслатмоқда.)
28Эй иймон
келтирганлар!
Аллоҳга тақво
қилинглар ва
Унинг Пайғамбарига
иймон
келтиринглар.
У зот Ўз раҳматидан
сизларга
икки ҳисса
берадир ва
сизларнинг
юришингизга
нур берадир ҳамда
сизларни мағфират
қиладир. Аллоҳ
кечирувчи, раҳмли
зотдир.
29Токи
китоб аҳллари
Аллоҳнинг
фазлидан ҳеч
нарсага қодир
эмасликларини,
фазл Аллоҳнинг
қўлида бўлиб,
хоҳлаган
кишисига
беришини
билсинлар.
Аллоҳ улуғ
фазл
эгасидир. (Яҳудий
ва
насронийлар
ваҳий, Пайғамбарлик
ва илоҳий
китоблар фақат
бизга хос,
ўзгаларга
берилмайди,
деб фахрланишар
эди. Аллоҳ
таоло
уларнинг бу даъволарини
рад қилиб,
фазл ўзининг қўлида
эканини,
кимга хоҳласа,
шунга раво
кўришини, шу
жумладан,
араблардан
бўлган Муҳаммад
алайҳиссаломга
беришини
таъкидламоқда.)