Part 29
Chapter 67 (Sura 67)
1Қўлида
мулк бўлган У
зот улуғ, муқаддас
бўлди. У
барча
нарсага қодирдир.
2У ўлим ва ҳаётини
сизларнинг қайсиларингиз
амалда
яхшироқ
эканлигингизни
синаш учун
яратгандир. У
азиз ва ўта
мағфиратлидир.
(Ўлимни
эслаган одам
унга тайёргарлик
кўради ва
ўлгандан
сўнг
шарманда бўлмаслик
учун ўзини
яхши ишларга
сафарбар қилади.)
3У етти
осмонни табақама-табақа
яратгандир.
Роҳманнинг
яратганида ҳеч
тафовут
кўрмассан. Қайта
назар сол!
Бирор
камчилик
кўряпсанми?
4Сўнг
такрор-такрор
назар сол,
назар сенга истаганини
топа олмай, ҳорғин-
чарчаган ҳолда
қайтади.
5Ва дарҳақиқат
Биз яқин
осмонни чироқлар
билан
зийнатлаб қўйдик
ва у (чироқ)ларни
шайтонларга
отиладиган
нарса ҳам қилиб
қўйдик. Ва
у(шайтон)ларга
олови қизиб
турган жаҳаннамни
тайёрлаб қўйдик.
(Араб
фолбинлари
бизнинг
шайтонларимиз
осмонга чиқиб,
ғойибдаги
нарсаларни
билиб беради,
деб мақтанар
эдилар. Қуръони
Карим буни
рад этиб, бу
дунёда шайтонларни
юлдузлардан
ажраб чиққан
учқунлар қувиб
ҳайдашини, у
дунёда эса,
уларга Аллоҳ
жаҳаннам
азобини
тайёрлаб қўйганини
таъкидламоқда.)
6Ўз
Роббиларига
куфр
келтирганлар
учун жаҳаннам
азоби бордур
ва у қандай ҳам
ёмон қайтадиган
жой!
7Улар жаҳаннамга
ташланган чоғларида
унинг ҳанграган
овозини
эшитурлар, у
эса қайнаб
турган
бўладир.
8У ғазабдан
ёрилиб кетай
дейдир. Ҳар қачон
унга янги
гуруҳ
ташланганда
унинг
хизматкорлари:
«Сизларга огоҳлантирувчи
келмаганмиди?»,
деб сўрайдир.
9Улар: «Ҳа,
дарҳақиқат
бизга огоҳлантирувчи
келган эди.
Лекин биз
(уни) ёлғончига
чиқардик ва:
«Аллоҳ ҳеч
нарса
туширгани йўқ,
сизлар катта
адашувдан
бошқа ҳеч
нарса
эмассизлар»,
деган эдик»,
дерлар.
10Ва улар:
«Агар эътибор
қулоғи билан
эшитганимизда
ёки ақлни
ишлатганимизда
эди,
дўзахийлар
орасида
бўлмаган
бўлар эдик»,
дерлар.
11Бас, улар
ўз гуноҳларини
эътироф
этдилар. Йўқолсин
дўзахийлар!
12Албатта
ўз
Роббиларидан
ғойибдан қўрқадиганлар
учун гуноҳларини
кечиш ва
улкан
ажр-савоблар
бордир.
13Ва сиз
сўзингизни
сир
тутасизми
ёки ошкора
айтасизми,
албатта, У
кўнгиллардагини
ҳам билгувчи
зотдир.
14Яратган
зот Ўзи
билмасмиди?
Ва У дақиқларгача
билувчи ва
хабардор
зотдир.
15У
сизларга
ерни бўйсундириб
қўйган
зотдир. Бас,
унинг турли
жойларида юринг
ва Унинг ризқидан
енг ва қабрдан
чиқиб бориш ҳам
Унинг ҳузурига
бўладир.
(Уламоларимиз
қадимдан
ушбу ояти
кариманинг
тафсирини Исломда
меҳнатга
чорлаш, ризқни
териб ейиш,
ер юзинининг
турли
жойларида ҳаракат
қилиш
зарурлигига
далил қилиб
келтирадилар.
Дарҳақиқаат,
Аллоҳ таоло
ерни инсонга
бўйсундириб қўйган,
лекин бу ҳақиқат
ҳозирги
асримиздагидек
ҳеч қачон яққол
кўзга
ташланмаган.)
16Осмондаги
зот сизларни
ерга юттириб
юборишидан
омонда
бўлдингизми?
У (ер) эса
изтиробда ҳаракатланиб
туради.
(«Осмондаги
зот»дан мурод
Аллоҳ таоло,
лекин бу
дегани Аллоҳ
осмонда
дегани эмас.
Чунки Аллоҳ
таоло
маконга муҳтож
эмасдир. У
макон ва
замондан
устун зотдир.
Аҳли сунна ва
жамоа эътиқодига
биноан, Аллоҳнинг
ерда ёки
осмонда
дейилишидан
мақсад, Унинг
хоҳиши ва ҳукми
еру осмонга
баробар
ўтиши ва
Унинг султони
ғолиб
эканлигидир.)
17Ёки
осмондаги
зот сизларга
азоб шамолни
юборишидан
омонда
бўлдингизми?
Бас, албатта
огоҳлантириш
қандоқ
бўлишини
билурсизлар.
18Ва дарҳақиқат
улардан
аввалгилари ҳам
ёлғонга чиқарган
эдилар. Бас
инкорим қандай
бўлди?!
19Тепаларида
(қаноатларини)
ёйиб ва йиғаётган
қушни
кўрмайдиларми?
Уларни Роҳмандан
бошқа ушлаб
турувчи йўқ.
Албатта, У
барча
нарсани
кўрувчидир.
20Роҳмандан
бошқа
сизларга ёрдам
берадиган
аскар ким
ўзи? Кофирлар
ғурурдан бошқа
ҳеч нарсада
эмаслар!
21У Ризқни
тортиб қўйса,
сизга ризқ
берадиган
ким ўзи?!
Балки улар
абадий туғёнда
ва ҳақдан
нафратда
бўлурлар.
22Юз тубан қоқилиб
юраётган
киши ҳидоятдами
ёки тўғри
йўлдан қоматини
тик тутиб
бораётган
кишими? («Юз
тубан, қоқилиб
юраётган
киши» кофир
кишидир.
Чунки, унинг
аниқ йўли, мақсади
ва
кўрсатмаси
йўқ. Йўли
адаштирувчи,
хавф-хатарларга
тўладир.)
23Сен: «У
сизларни йўқдан
бор қилган ва
сизларга
эшитиш, кўриш
ва ақлни
берган зотдир.
Жуда ҳам оз
шукр қиласизлар-а?!»
деб айт.
24Сен: «У
сизларни ер
юзида
яратган,
кўпайтирган
зотдир. Ва
Унинг ҳузурига
тўпланурсизлар»,
деб айт.
25Ва улар:
«Агар ростгўй
бўлсангиз, бу
ваъда қачон
бўлади?»
дерлар.
26Мен:
«Албатта, илм,
фақат Аллоҳнинг
ҳузуридадир.
Ва албатта,
мен яққол огоҳлантирувчиман,
холос», деб
айт.
27Бас
азобни яқиндан
кўрганда
куфр
келтирганларнинг
юзлари қораяр.
Ва уларга:
«Сўраган
нарсангиз шу
бўлади»,
дейилур.
28Сен:
«Айтинглар-чи,
агар Аллоҳ
мени ва мен
билан
бўлганларни ҳалок
қилса ёки раҳм
қилса,
кофирларни
аламли
азобдан ким қутқариб
қолади?!» деб
айт.
29Сен: «У Роҳмандур,
биз Унга
иймон
келтирдик ва
Унга таваккал
қилдик. Бас,
сизлар тезда
ким очиқ-ойдин
хатода
эканини
билурсизлар»,
деб айт.
30Сен:
«Айтинглар-чи,
агар
сувларингиз
ерга сингиб
кетса,
сизларга ким
осонгина
топиладиган
сувни
келтиради?»
деб айт.
Chapter 68 (Sura 68)
1Нуун. Қалам
билан ва
сатрларга
ёзадиган
нарсалар
билан қасам.
(Оятда қасам қалам
билан
чекланмади,
балки Аллоҳ
сатрларга
ёзилажак
нарсалар
билан ҳам қасам
ичди. Бизнинг
замонамизда қаламдан
бошқа ёзув қўлланмалари
ҳам чиқди. Қалам
ва ёзиш билан
қасам
ичилиши
мусулмонлар
учун ўқиш-ёзиш,
илм-маърифатга
катта
эътибор беришга
чақириқдур.)
2Сен
Роббинг
неъмати ила
мажнун
эмассан.
3Ва
албатта,
сенга миннат қилинмайдиган
ажр бордур.
4Ва
албатта, сен
улкан хулқдасан.
5Бас, тезда
кўрурсан ва
улар ҳам
кўрурлар.
6Сизлардан
кимда
жунунлик
борлигини.
7Албатта,
Роббинг Ўзи,
ким Унинг
йўлидан адашганини
билувчидур
ва У ҳидоятда
юрувчиларни ҳам
билувчидур.
8Бас, ёлғонга
чиқарувчиларга
итоат қилма.
9Агар сен
муроса қилсанг,
улар ҳам
муроса қилишни
орзу қиларлар.
10Итоат қилма!
Ҳар бир қасамхўр,
пасткашга.
11Кишиларни
айбловчи, чақимчилик
қилиб
юрувчига.
12яхшиликни
ман қилувчи,
тажавузкор,
сергуноҳга.
13Қўпол,
ундан сўнг отасининг
таъйини йўққа.
14Моли ва ўғиллари
кўп
бўлганидан.
15Бизнинг
оятларимиз
Унгаўқилган
пайтда,
аввалгиларнинг
афсоналари, деганга.
16Тезда
унинг тумшуғига
белги қўямиз.
17Албатта,
Биз уларини
боғ
эгаларини
синаганимиздек
синаб кўрдик.
Вақтики, эрта
тонгада
териб оламиз,
деб қасам
ичдилар.
18Ва
истисно қилмадилар.
19Улар
ухлаб
ётганда, боғ
устидан
Роббингдан
бўлган
айланувчи
айланиб чиқди.
20Бас, у
худди меваси
териб
олинганга
ўхшаб қолди.
21Улар,
тонг-саҳарда
бир-бирларини
чақирдилар:
22«Агар
терадиган
бўлсангиз,
экинзорингизга
эртароқ
боринг», деб.
23Бас, паст
овозла
гаплашиб,
юриб
кетдилар.
24«Бугун сиз
борингизда у
боғга мискин
кира
кўрмасин»,
деб.
25Ва
эрталабда қасдла,
ўзларини қодир
сезиб,
бордилар.
26Уни
кўрганларида,
биз
адашибмиз,
дедилар.
27Балки биз
маҳрум
бўлгандиримиз,
дедилар.
28Уларнинг
энг яхши ва
адолатлиси,
«Сизларга тасбиҳ
айтсаларингиз-чи,
демабмидим?!»,
деди.
29Роббимиз
айблардан
пок бўлди,
албатта биз золимлардан
эдик,
дедилар.
30Бас,
баъзилари
баъзиларни
маломат қила
бошладилар.
31Вой,
шўримиз қурсин,
туғёнга
кетган
эканмиз.
32Шояд
Роббимиз
унинг ўрнига
ундан кўра
яхшироғини
берса. Биз ўз
Роббимизга
рағбатлимиз,
дедилар.
33Азоб
шундоқ бўлур
ва агар
билсалар,
албатта
охират азоби
бундан катта
бўладир.
34Албатта,
тақводорлар
учун Роббилари
ҳузурида
наъийм
жаннатлари
бордур.
35Мусулмонларни
жинояткорларга
ўхшатиб қўярмидик?!
36Сизларга
нима бўлди, қандай
ҳукм чиқаряпсизлар?!
37Ёки
сизларнинг
китобингиз
бор-у, ундан ўқидингизми?
38Унда
сизларга
нимани
ихтиёр қилсангиз,
албатта,
(бўлаверади)
дейилганми?!
39Ёки
сизларга
Бизнинг қиёмат
кунигача
етадиган
ваъдаларимиз
бўлиб, унда,
албатта, сиз
нима ҳукм қилсангиз
шу бўлади,
дейилганми?!
40Сўра
улардан, қай
бирлари бу
нарсага
кафил экан?
41Ёки
уларнинг
шериклари
бормикин,
агар ростгўй
бўлсалар, ўша
шерикларини ҳам
олиб
келсинлар.
42Болдирлар
шимарилган
кунида ва
улар саждага
чақирилганда,
қодир
бўлмаслар.
(Бу, қиёмат
кунидир. Оғир
ҳолатда қолиб
қочишга
уринган одам ҳалақит
бермасин, деб
иштонини
шимариб,
болдирини
очиб олади.
43Уларнинг
кўзлари қўрқинчга
тўла, хорлик
ўраб олган.
Ва дарҳақиқат,
улар
саломатлик ҳолларида
сажда қилишга
чақирилган
эдилар.
44Бу гапни
ёлғонга чиқарувчиларни
Менинг
Ўзимга қўйиб қўй.
Биз уларни
ўзлари
билмаган
тарафдан аста-секин
оламиз.
45Ва уларга
муҳлат
бераман,
албатта,
Менинг ҳийлам
метиндир.
46Ёки сен
улардан ҳақ
сўраяпсану,
улар қарзга
ботиб қолдиларми?
47Ёки ҳузурларида
ғойиб илми
бору, улар
ёзиб
оладиларми?
48Роббинг ҳукмига
сабр қил ва
бир вақтлар ғамга
тўлган ҳолда
нидо қилган
балиқ соҳибига
ўхшама.
49Агар уни Роббисининг
неъмати
топмаганда,
очиқ саҳро
жойга,
мазамматга қолган
ҳолда
ташланган
бўларди.
50Бас, уни
Роббиси
танлаб олди
ва солиҳ
бандаларидан
қилди.
51Ва
кофирлар
зикрни
эшитаётганларида
сени кўзлари
билан
тойдирмоқчи
бўлдилар ва,
албатта, у
жиннидур, дерлар.
52Ҳолбуки, у
бутун
одамларга
эслатмадан
ўзга нарса
эмас.
Chapter 69 (Sura 69)
1Ал-Ҳааққаҳ.
2Ал-Ҳааққаҳ
нима ўзи?!
3Ал-Ҳааққаҳ
нималигини
сенга нима
билдирди?!
4Самуд ва
Од қориъани
ёлғонга чиқаришди.
(«Қориъа» ҳам қиёматнинг
номларидан
бири, шиддат
билан эшик қоқиб
келувчи
маъносини
англатади.)
5Бас, аммо
Самуд ҳаддан
ошувчи билан ҳалок
қилинди. («Ҳаддан
ошувчи»дан
мурод қаттиқ
чақмоқдир.)
6Ва аммо Од қаттиқ
(совуқ) шамол
билан ҳалок қилиндилар.
7У зот
уларнинг
устидан бу
шамолни етти
кечаю саккиз
кундуз
бетўхтов
эстириб қўйди.
Бас, қавмни у
ерда ҳалок
бўлиб, ағдарилиб
ётганини
кўрасан. Улар
худди хурмонинг
чириган
томирларига
ўхшарлар.
8Бас, сен
улардан
бирортасини
боқий қолганини
кўрасанми?
9Фиръавн,
ундан
аввалгилар
ва
тўнтарилганлар
хато қилдилар.
10Бас, улар
Роббиларининг
Расулига
осий бўлдилар.
Дарҳақиқат, У
зот уларни қаттиқ
тутишлик
билан тутди.
11Албатта,
Биз сув туғёнга
келган
пайтда
сизларни
кемада кўтарганмиз.
12Уни
сизларга
эслатма қилиш
учун ва
англовчи қулоқлар
англаб олиши
учун. (Бўлиб
ўтган қисса
ва ҳодисалар ҳамма
учун ўрнак,
эслатма,
ваъз-насиҳат
бўлиши
керак.)
13Қачонки
дудга
биргина
пуфлашла
пуфланса...
14Ва еру тоғлар
кўтарилиб,
бир
мартагина
силкитилса...
15Бас, ўша
кунда, воқеа
воқеъ
бўлибдир.
16Ва осмон
парчаланса,
бас, ўша кунда,
у (осмон) беҳолдир.
17Ва
фаришталар
унинг
атрофида ва
ўша кунда Роббингнинг
Аршини
саккизтаси
кўтариб турадир.
(Аллоҳнинг
аршини
саккизта ёки
саккиз турли
фаришталар
кўтариб
турадилар.
Арш ўзида
иззат, султон
ва моликлик
маъноларини
англатади.
Башарият
Аршнинг
исмини
билади, унинг
ҳақиқатини
Аллоҳнинг
Ўзи билади.)
18Бас, ўша
кунда
кўрикдан
ўтасизлар,
бирорта нарсангиз
махфий қолмайдир.
19Бас,
кимнинг
китоби ўнг
тарафдан
берилса, у,
мана, менинг
китобимни ўқиб
кўринглар...
20Албатта,
мен ҳисоб-китобимга
йўлиқишимга
ишонардим,
дейдир.
21Бас, у
розилик ҳаётидадир.
22Олий
жаннатдадир.
23Унинг
мевалари яқиндир.
24Ўтган
кунларда қилган
нарсаларингиз
туфайли
енглар ва ичинглар,
ош бўлсин.
25Ва аммо
кимнинг
китоби чап
тарафдан
берилса, у,
вой шўрим,
кошки менга китобим
берилмаса
эди.
26Ва ҳисоб-китоб
қандоқлигини
билмасам эди.
27Қани (бу
дунёдаги
ўлим)
охиргиси
бўлса эди.
28Молу
мулким мени
сақлаб қола
олмади.
29Менинг
султоним ҳам ҳалок
бўлди,
дейдир.
(Мулку
султоним,
мансабу
обрўйим,
насабу
хасабим ҳамма
ҳаммаси ҳалок
бўлди.)
30Тутинглар
уни ва
кишанланглар
уни!!!
31Сўнгра жаҳаннамга
солинглар
уни!!!
32Сўнгра
етмиш қулочли
занжирга
киритинг
уни!!!
33Чунки у
улуғ Аллоҳга
иймон
келтирмаган
эди.
34Ва
мискинларга
таом беришга қизиқтирмаган
эди.
(Мискинларга
таом беришга қизиқтирмаслик
шунчаликка
олиб келса,
имкони бўлса
туриб уларга
таом
бермаслик қанчалик
гуноҳ
экан–буни
китобхоннинг
ўзи фаҳмлайверсин.)
35Бас,
бугунги
кунда унга бу
ерда бирон
чин дўст йўқ.
36Ва ғислийндан
ўзга таом ҳам
йўқ.
37У(таом)ни
хатокорлардан
бошқа ҳеч ким
емас.
38Сизлар
кўриб турган
нарсалар
билан қасам
ичурман.
39Ва сизлар
кўрмайдиган
нарсалар
билан ҳам.
40Албатта у(Қуръон)
карамли
Расулнинг
сўзидир. (Қуръони
Каримни Пайғамбаримиз
саллоллоҳу
алайҳи
васалламга
нисбат
берилиши У
зот (с.а.в) у каломни
тиловат қилувчи
ва кишиларга
етказувчи
эканлигидандир.)
41Ва у
шоирнинг
сўзи эмас.
Сизлар жуда
оз ишонасизлар.
42Ва
фолбиннинг ҳам
сўзи эмас.
Сизлар жуда
оз
эсларсизлар.
43Оламлар
Роббисидан
туширилгандир.
44Ва агар у
Бизнинг
(номимиздан)
баъзи ёлғон
сўзларни тўқиса.
45Албатта,
Биз уни қудрат
билан
тутармиз.
46Сўнгра,
албатта,
унинг шоҳ
томирини
кесармиз.
47Бас,
сизлардан ҳеч
ким уни тўсиб
қола олмас.
48Ва,
албатта, у(Қуръон)
тақводорлар
учун
эслатмадир.
49Ва, албата,
Биз
сизларнинг
ичингизда ёлғонга
чиқарувчилар
борлигини
билиб
турамиз.
50Ва
албатта у
кофирлар
учун ҳасратдир.
51Ва
албатта у шубҳасиз
ҳақиқатдир.
52Бас, улуғ
Роббингнинг
исмини
поклаб ёд эт.
Chapter 70 (Sura 70)
1Сўровчи
воқеъ
бўлувчи азоб ҳақида
сўради.
2Кофирлар
устига.
У(азоб)ни даф қилувчи
йўқдир.
3У
маъорижлар
эгаси Аллоҳдандир.
4Фаришталар
ва Руҳ Унинг ҳузурига
миқдори
эллик минг
йил бўлган
кунда
кўтариладир.
5Бас,
чиройли сабр қил.
6Албатта,
улар у(қиёмат)ни
узоқ деб
билурлар.
7Ва Биз уни
жуда яқин деб
билурмиз.
8У кунда
осмон худди қора
мой қолдиқларига
ўхшаб қоладир.
9Ва тоғлар
худди
титилган
жунга ўхшаб қоладир.
10Ва яқин
дўст ўз
дўстидан
сўрамайдир.
11Уларни
кўриб
турурлар.
Гуноҳкор ўша
кун азобидан қутулиш
учун ўз
болаларини ҳам.
12Хотинини
ва
ака-укасини ҳам,
13Ва уни
ўзига олган қабиласини
ҳам.
14Ва ер
юзидаги
жамийки
кимсаларни ҳам
фидо қилишни,
сўнгра ўзи
нажот
топишни
истайдир.
15Йўқ!
Албатта у(жаҳаннам)
кучли
алангадир.
16Бошнинг
терисини
сидириб
олувчидир.
(Бош териси
шилиб
олинган
дўзахийга
Аллоҳ таоло
яна янги тери
ато этади. Жаҳаннам
ўти эса яна
уни шилиб
олади ва шу
тариқа
тўхтовсиз
давом
этаверади.)
17У чақирадир;
орқага
кетган ва юз
ўгирганни.
18Ва (молни)
йиғиб
беркитганни.
19Албатта,
инсон «ҳалуъ» қилиб
яратилгандир.
(«Ҳалуъ» сўзи ҳирс,
зажр,
чидамсизлик
ва сабрсизлик
маъноларини
мужассамлаштиради.)
20Агар унга
ёмонлик етса,
чидамсиздир.
21Ва агар
яхшилик етса,
кўп ман қилувчидир.
22Магара
намоз ўқувчиларгина
мустаснодир.
23Улар
намозларида
доим
бўладиганлардир.
24Уларнинг
молу
мулкларида
мвълум ҳақ
бордир.
25Сўровчи
ва бечоралар
учундир.
26Ва улар қиёмат
кунини тасдиқлайдиганлардир.
27Ва улар ўз
Роббилари
азобидан қўрқадиганлардир.
28Албатта
Роббиларининг
азобидан
омонлик йўқдир.
29Ва улар ўз
фаржларини
сақлайдиганлардир.
30Магарам
ўз хотинлари
ёки ўз мулки
бўлганлар
мустаснодир.
Албатта улар
бунга маломат
қилинмайдир.
31Кимки
ўшандан
ўзгани
истаса, бас,
улар чегарадан
чиққанлардир.
32Улар
омонатларига
ва аҳдларига
риоя қиладиганлардир.
33Ва улар
гувоҳликларини
тўғри
берадиганлардир.
34Улар
намозларини
муҳофаза қиладиганлардир.
35Ўшалар
жаннатларда ҳурматланадиганлардир.
36Куфр
келтирганларга
нима бўлдики,
бўйинларини
чўзиб сен
томон шошмоқдалар?!
37Ўнг
тарафдан ва
чап тарафдан
тўп-тўп бўлмоқдалар?!
(Пайғамбар
саллоллоҳу
алайҳи
васаллам Қуръон
тиловат қилганларида
мушриклар
шошилиб
келиб,
тўп-тўп бўлиб
ўтиришар ва
кўз узмай
тикилиб
туришар
эдилар.)
38Улардан ҳар
бир киши
наъим
жаннатга
киритилишни
тамаъ қиладими?
39Йўқ!
Албатта, Биз
уларни
ўзлари
билган
нарсадан
яратганмиз.
40Машриқлар
ва мағриблар
Роббиси
билан қасам
ичаманки,
албатта Биз қодирмиз.
41Ўринларига
улардан
яхшироқларини
алмаштиришга
қодирмиз ва
Биз бу ишни қилишдан
ожиз эмасмиз.
42Уларни
тек қўй. То
ваъда қилинган
кунга йўлиққунларича
хоҳлаганларига
шўнғийверсинлар
ва
ўйнайверсинлар.
43У кунда
худди санамлар
(ибодатига)
шошганларидек,
қабрларидан
шошиб чиқурлар.
44Кўзлари қўрқинчга
тўлган,
ўзларини
хорлик қоплаган
ҳолда
турурлар. Бу
ўша-уларга
ваъда қилинган
кундир. (Қиёматни
инкор
этувчиларга
бундан ортиқ
таҳдид
бўлмаса
керак!)
Chapter 71 (Sura 71)
1Биз Нуҳни
ўз қавмига, қавмингни
уларга
аламли азоб
келишидан аввал
огоҳлантиргин
деб, Пайғамбар
қилиб
юбордик.
2У: «Эй қавмим,
албатта мен
сиз учун очиқ-ойдин
огоҳлантирувчиман.
3Аллоҳга
ибодат қилинглар,
Унга тақво қилинглар
ва менга
итоат қилинглар.
4У сизларнинг
гуноҳларингиздан
мағфират қиладир
ва сизни
белгиланган
ажалгача қўйиб
қўядир. Агар
билсангиз,
албатта, Аллоҳнинг
ажали орқага
сурилмайдир»,
деди. (Бу
оятда зикр қилинган,
гуноҳларниг
кечирилиши
ва
белгиланган
муддатгача
яшаб қолиш,
аввалги
оятда шарт қилинган
Аллоҳга
ибодат қилиш,
унга тақво қилиш
ва Пайғамбарга
итоат қилиш
ишалри
бўлсагина
вужудга
келади.)
5У: «Роббим,
мен ўз қавмимни
кечаю кундуз
даъват қилдим.
6Менинг чақириғим
уларда қочишдан
бошқа
нарсани
зиёда қилмади.
7Ва
алабатта қачонки
мен уларни
сенинг мағфират
қилишинг
учун чақирсам,
улар бармоқларини
қулоқларига
тиқдилар ва
кийимларига
бурканиб
олдилар ва (кофирликда)
собит
бўлдилар ва
ниҳоятда
улкан
такаббурлик қилдилар.
8Сўнгра,
албатта мен
уларни очиқ
даъват қилдим.
9Сўнгра,
албатта мен
уларга эълон
ва сиррий
(даъват) қилдим.
10Бас, ўз
Роббингизга
истиғфор
айтинг,
албатта у
гуноҳларни
кўплаб мағфират
қилувчидир,
дедим.
11У зот
осмондан
устингизга
кетма-кет
(барака ёмғирини)
юборадир.
12Ва сизга
молу мулк ва
бола-чақа ила
мадад
берадир ва
сизларга боғу
роғлар ҳамда
анқорларни
берадир.
13Сизларга
нима бўлдики,
Аллоҳнинг
азаматини
ўйлаб
кўрмайсизлар?
14Ҳолбуки, у
сизларни ҳолатма-ҳолат
яратди.
15Аллоҳ
еттти
осмонни қандоқ
қилиб табақама-табақа
яратиб қўйганини
кўрмадингизми?
16Ва улар
ичида ойни
нур ва қуёшни
чироқ қилиб қўйганини
кўрмадингизми?
17Ва Аллоҳ
сизларни
ердан
ўстириб чиқарадир.
18Сўнгра
сизларни
унга қайтариб,
яна чиқарадир.
19Ва Аллоҳ
сизларга
ерни
гиламдек
тўшаб қўйди.
20Унда сиз
кенг
йўллардан
юришингиз
учун», деб
айтдим.
21Нуҳ: «Эй
Роббим,
албатта улар
менга исён қилдилар
ва моли,
бола-чақаси
хусрондан
бошқани
зиёда қилмаганга
эргашдилар.
22Ва ниҳоятда
улкан макр қилдилар.
23Ва улар:
«Олиҳаларингизни
ҳеч тарк қилманглар
ва албатта
Ваддни ҳам,
Суваъни ҳам,
Яғусни ҳам,
Яъуқни ҳам ва
Насрни ҳам
тарк қилманг»,
дедилар.
(Шайтон
васвасаси
туфайли кишилар
ҳайкалларга
сиғинишининг
баёни ушбу
оятда нозил қилингандир.)
24Дарҳақиқат
улар
кўпларини
адаштирдилар
ва сен золимларга
залолатдан
бошқани
зиёда қилма»,
деди.
(Кўриниб
турибдики, Нуҳ
алайҳиссаломнинг
бу дуолари ниҳоятда
аламли дуо.
Нуҳ алайҳиссалом
ўз қавмларига
қилган ушбу
дуоибандни
Аллоҳ субҳанаҳу
ва таоло у
зотга сенинг қавмингдан
ҳозир
иймонга
келганларидан
ўзгаси зинҳор
иймонга
келмас, деб
хабар
берганидан
сўнг,
уларнинг
иймонларидан
ноумид бўлиб
туриб қолганлар.)
25Улар
хатолари
туфайли ғарқ қилиндилар,
бас, дўзахга
киритилдилар.
Бас, ўзларига
Аллоҳдан
ўзга ёрдамчи
топа
олмадилар.
26Ва Нуҳ: «Эй
Роббим, ер
юзида
кофирлардан
бирорта ҳам ҳаракатланувчини
қўймагин.
27Албатта
сен уларни
тек қўйсанг,
бандаларингни
адаштирурлар
ва фожиру
кофирдан бошқа
туғмаслар.
28Роббим,
мени мағфират
қилгин,
менинг
ота-онамни ҳам
ва уйимга
мўмин бўлиб
кирганларни
ва мўминлару
мўминаларни ҳам.
Ва
золимларга ҳалокатдан
ўзга нарсани
зиёда қилмагин»,
деди. (Нуҳ
алайҳиссаломнинг
дуолари қабул
бўлди. Аллоҳ
таоло
кофирларни
битта ҳам қўймай
ҳалок қилди.
Чунки улар
инсоният
баданига
тушган қорасон
касалидек
эдилар.
Уларни кесиб
ташламаса
бўлмас эди.)
Chapter 72 (Sura 72)
1Сен айт:
«Менга ваҳий қилиндики,
Албатта
жинлардан
(бир неча)
нафари қулоқ
осдилар ва
дедилар: «Биз
ажойиб Қуръонни
эшитдик.
2У тўғри
йўлга ҳидоят қилур.
Бас, биз унга
иймон
келтирдик ва
ўз Роббимизга
бировни ширк
келтирмасмиз.
(Жинлар ўз ақл-фаросатлари
ила Қуръонни
туширган
Аллоҳ
уларнинг Робилари
эканлиги ва
унга шерик
бўлиши мумкин
эмаслигини ҳам
тушуниб
етадилар.
Макка
мушрикларига
ўхшаб Аллоҳга
ширк
келтирмасликларини
таъкидлайдилар.)
3Ва,
албатта,
Роббимизнинг
азамати
юксак бўлди.
У ўзига хотин
ва фарзанд
тутгани йўқ!
4Ва
албатта эси
пастимиз
Аллоҳга ноҳақ
гапларни
айтарди.
5Ва,
албатта, биз,
инс ҳам, жин ҳам
Аллоҳга
(нисбатан) ёлғон
гапирмас, деб
ўйлардик.
6Албатта,
инсдан баъзи
кишилар,
жинларнинг баъзи
кишиларидан
паноҳ
сўрардилар.
Бас,
бу(жин)лар
у(инс)ларнинг
гуноҳ ва
хорлигини
зиёда қилдилар.
7Ва
албатта
у(инс)лар
худди сизлар
гумон қилганингиздек,
Аллоҳ бирор
кишини
ўлгандан
сўнг
тирилтирмас,
деб гумон қилардилар.
8Ва
албатта биз
осмонга
(етишни)
талаб қилдик.
Бас, уни
кучли қўриқчиларга
ва учқунларга
тўлган ҳолда
кўрдик.
9Ва, алабатта,
биз
у(осмон)да
тинглашга қулай
жойларга
жойлашиб
олар эдик.
Энди эса, ким қулоқ
солса, ўзини
пойлаб
турган учқунга
дучор
бўладир.
10Ва,
албатта, биз
ер
юзидагиларга
ёмонлик ирода
қилиндими
ёки
Роббилари
уларга
рушдни ирода қилдими-билмасмиз.
11Ва, албатта,
биздан солиҳлар
ҳам ва бошқалар
ҳам бор.
Турли гуруҳлар
бўлган эдик.
12Ва,
албатта, биз
Аллоҳни ер
юзида ожиз қолдира
олмаслигимизга
ва ундан қочиб
қутила
олмаслигимизга
ишондик.
13Ва,
албатта, биз ҳидоятни
эшитган
пайтимизда
унга иймон келтирдик.
Кимки ўз
Роббисига
иймон
келтирса,
савоби озайиб
қолишдан ҳам,
унга оғир юк
юкланишидан ҳам
қўрқмас.
14Ва,
албатта,
биздан
мусулмонлар
ва биздан адашганлар
бор. Кимлар
Исломга
кирса, бас, улар
ҳақ йўлни
танлабдилар.
15Ва, аммо,
адашганлар,
бас, жаҳаннамга
ўтин
бўлибдилар.
(Оятда йўлдан
адашганлар жаҳаннамга
ёқилғи
бўлишликлари
ҳам аниқ, очиқ-ойдин
айтилмоқда.)
16Ва агар
улар тўғри
йўлда мустақим
бўлсалар,
албатта, Биз
кўп сув ила
суғорамиз.
17У ила
уларни синаш
учун. Ва
кимки ўз
Роббиси
зикридан юз
ўригса, уни У
зот қийин
азобга
соладир.
18Ва,
алабатта,
масжидлар
Аллоҳникидир.
Бас, Аллоҳдан
бошқага дуо қилманг.
(Масжидлар
Аллоҳга
ибодат қилиш
учун бино қилинган
жойлардир,
шунинг учун ҳам
улар
«Байтуллоҳ»
–Аллоҳнинг
уйи деб
аталади. Бошқа
дин
вакиллари ўз
ибодатхоналарида
Аллоҳга ширк
келтиришар,
ягона Аллоҳдан
ўзгага ҳам
ибодат, дуо қилишарди.
Аллоҳ таоло
бу оятда Ўз
Пайғамбари
ва
мўмин-мусулмонларни
тавҳидга-фақат
Аллоҳнинг
Ўзига ибодат қилишга
чақиради.)
19Ва,
албатта, Аллоҳнинг
бандаси Унга
ибодат қилиб
турганда
улар унинг
атрофида от
ёлидек тўпланиб,
босиб юборай
дейишди. (Бу
оятда
жинларнинг
Пайғамбар
алайҳиссалом
ҳузурларига
иккинчи бор
келиб Қуръон
эшитганлари
пайти
тасвирланяпти.)
20Сен:«Албатта,
мен фақат ўз
Роббимга
ибодат қиламан
ва Унга ҳеч
кимни ширк
келтирмасман»,
деб айт.
21Сен:«Албатта,
мен сизлар
учун зарарга ҳам,
манфаатга ҳам
молик
эмасман»-деб
айт.
22Сен:«Албатта,
мени ҳеч ким
Аллоҳ(азоби)дан
сақлаб қола
олмас ва ҳаргиз
Аллоҳдан
ўзга пушти
паноҳ топа
олмасман.
23Менинг
вазифам, фақат,
Аллоҳнинг
топшириқларини
етказишдир.
Кимки Аллоҳга
ва Унинг Пайғамбарига
бўйсунмаса,
унга жаҳаннам
оташи бор,
унда абадий қолажаклар.
24Токи
уларга ваъда қилинган
нарсани
кўрганларида,
кимнинг ёрдамчиси
заифу,
кимнинг сони
озлигини ҳам
биларлар»,
деб айт.
25Сен:«Сизларга
ваъда қилинган
нарса яқинми
ёки Роббим
унга узоқ
муддат қилганми–билмайман.
26У ғайбни
билувчидир
ва ҳеч кимни
Ўз ғойбидан
хабардор қилмайди.
27Магар Ўзи
рози бўлган
Пайғамбарлар.
Албатта Аллоҳ
унинг
олдидан ҳам,
ортидан ҳам
кузатиб
юрувчи қўйиб қўядир.
28Пайғамбарлар
ўз Роббилари
рисолаларини
дарҳақиқат
етказганликларини
билиш учун ва
Аллоҳ
бандалар ҳузуридаги
барча
нарсани
ихота қилиб
олганлигини
ва ҳамма
нарсани
адади, ҳисобини
қилганлигини
билиш учун»,
деб айт. (Пайғамбарлар
муҳофазаси
учун қўйилган
фаришталар
бир йўла,
уларнинг
Аллоҳнинг
динини
одамларга қандоқ
етказаётганларига
гувоҳ ҳам
бўлиб
турадилар.
Аллоҳ ҳамма
нарсани Ўз
ихтиёрига
олиб ўрагани,
ҳамма
нарсанинг ҳисоб-китобини
қилиб
туришига ҳам
шоҳиддирлар.)
Chapter 73 (Sura 73)
1Эй ўраниб
ётувчи!
2Кечани
озгинасидан
бошқасини
(ибодатда)
тик туриб
ўтказ!
3Ярмини
ёки ундан бир
оз қисқароғини.
4Ёки
у(ярим)га яна қўш
ва Қуръонни
тартил билан
тиловат қил. (Қуръонни
тартил билан
ўқиш деб уни
дона-дона қилиб,
ҳар бир ҳарфини
ўз ўрнидан чиқариб,
оятларини
алоҳида-алоҳида
қилиб, тажвид
қоидалари
асосида ўқишга
айтилади.)
5Албатта,
Биз устингга
оғир сўзни
ташлармиз.
6Албатта,
кечасиги
ибодат кўпроқ
мувофиқ
келадир ва қироати
тўғрироқ
бўладир.
7Албатта,
кундузи
сенинг узоқ
ишлашинг бор.
8Ва
Роббингнинг
исмини зикр
эт ва Унинг
ибодатига
бутунлай
ажралиб чиқ.
9У машриқу
мағрибнинг
Роббисидир.
Ундан ўзга
ибодатга сазовор
илоҳ йўқ. Бас,
Уни ўзингга
вакил тут.
10Ва
уларнинг
гапларига
сабр қил ва
улардан
чиройли
четлашла,
четлаб тур.
11Аҳли
неъмат
бўлган, ёлғонга
чиқарувчиларни
Ўзимга қўйиб қўй
ва уларга
озгина муҳлат
бер.
12Албатта,
Бизда оғир
кишанлар ва
жаҳаннам бор.
13Ва (томоққа)
тиқиладиган
таом ва
аламли азоб
бор.
14Бир
кундаки, унда
еру тоғлар
ларзага
келадир ва тоғлар
оқувчи қумтепаларга
айланадир.
15Албатта,
Биз сизларга,
худди
Фиръавнга
Расул
юборганимиздек,
сиз ҳақингизда
гувоҳлик
берувчи
Расулни
юбордик.
16Бас,
Фиръавн
Расулга осий
бўлди ва Биз
уни шиддатли
азоб билан
тутдик.
17Агар
кофир
бўлсангиз,
болаларнинг
сочини оқартиб
юборадиган
кундан қандай
сақланасиз?!
(«болаларнинг
сочини оқартиб
юборадиган
кун»–қиёмат
куни экани ҳаммага
маълум.)
18Унда
осмон
парчаланувчидир,
У зотнинг ваъдаси
амалга
ошадир.
19Албатта,
булар
эслатмадир,
Ким хоҳласа,
ўз Робиси
томон йўл
оладир.
20Албатта,
Роббинг сени
кечанинг
учдан
биридан озроғини,
ё ярмини, ё
учдан бирини қоим
бўлиб
ўтказаётганингни
ва сен билан
бирга
бўлганлардан
ҳам бир тоифа
(шундоқ қилаётганларини)
биладир. Ва
Аллоҳ кечаю
кундузни Ўзи
ўлчайдир. У
сизлар ҳеч
чидай
олмаслигингизни
билиб,
сизларга (енгилликни)
қайтарди. Бас
(энди), Қуръондан
муяссар
бўлганича ўқинглар.
Сизлардан
келажакда
касаллар бўлишини
ҳам билди.
Бошқалар ер
юзида юриб,
Аллоҳнинг
фазлини
ахтаришини,
яна бошқалар
эса, Аллоҳнинг
йўлида жиҳод қилишларини
(ҳам билди).
Бас, ундан
муяссар
бўлганича қироат
қилинглар. Ва
намозни қоим қилинглар,
закот
беринглар ва
Аллоҳга яхши қарз
беринглар.
Ўзингиз учун
нима яхшилик қилган
бўлсангиз,
Аллоҳнинг ҳузурида
ундан яхшироғини
ва улканроқ
ажрни
топарсизлар.
Аллоҳга истиғфор
айтинглар.
Албатта, Аллоҳ
мағфират қилувчи
ва раҳмдилдир.
(Бу оят билан
Аллоҳ таоло
суранинг
аввалидаги
оятларга
биноан фарз қилинган
кечаси қоим
бўлишни
бекор қилди.
Шундан сўнг
кечада фарз
намозлардан ташқари
ибодат қилиш
ихтиёрийга
аланади.
Ислом
таълимотлари
ҳар бир
нарсада
юксак
инсоний
фазилатлар ҳукм
суришини
йўлга қўйиб
келган ва
иншааллоҳ
шундай бўлиб қолади.)
Chapter 74 (Sura 74)
1Эй
бурканиб
ётган!
2Тур ва огоҳлантир!
3Ва
Роббингни
улуғла!
4Ва
кийимингни
покла!
5Ва
азоб(сабабчиси)дан
четлан!
6Ва кўп (иш)қилган
бўлсанг ҳам,
миннат қилма!
7Ва
Роббинг учун
сабр қил!
8Ва қачонки
дудга
пуфланса.
9Ўшал кун, қийин
кундир.
10У
кофирларга
осон эмасдир.
11Мени, Ўзим
якка яратган
кимса бидан қўйиб
қўй.
12Ва унга
кўплаб молу
дунё.
13Ва ҳозиру
нозир
фарзандлар
бериб қўйдим.
14Ва унга (ҳамма
нарсани)
осонлаштириб
қўйдим.
15Сўнгра,
яна зиёда қилишимни
тамаъ қиладир.
16Йўқ! Чунки,
у Бизнинг
оятларимизга
саркаш эди.
17Тезда уни
машаққатли
чиқишла ҳоритарман.
18Албатта, у
тафаккур қилди
ва чамалаб
кўрди.
19Лаънат
бўлсин унга, қандоқ
ҳам чамалаб
кўрди!
20Сўнгра
яна лаънат
бўлсин унга, қандоқ
ҳам чамалаб
кўрди.
21Сўнгра
назар солди.
22Сўнгра
юзини
буриштирди
ва қавоғини
солди.
23Сўнгра юз
ўгирди ва
такаббурлик қилди.
24Бас, бу
асар қолган
сеҳрдан ўзга ҳеч
нарса эмас.
25Бу башар
сўзидан ўзга ҳеч
нарса эмас,
деди.
26Тезда уни
сақар
(дўзахи)га
киритаман.
27Ва сақар
нималигини
сенга нима
билдирди?
28У (сақар) боқий
қолдирмас ва
тарк ҳам қилмас.
29У терини
кўп
куйдирувчидир.
30Унинг
устида ўн тўққизта
(фаришта)
бордир.
31Дўзах соҳибларини
фаришталардан
қилганимиз
ва уларнинг
адади ҳам фақат
кофирларни
санаш
учундир.
Китоб берилганлар
ишонч ҳосил қилишлари
учундир. Ва
иймонлиларнинг
иймони зиёда
бўлиши
учундир.
Китоб
берилганлар
ва мўминлар
шак-шубҳа қилмасликлари
учундир ва қалбларида
касали бор(мунофиқ)лар
ва кофирлар,
Аллоҳ бу
билан нима
мисолни
ирода қилмоқчи,
дейишлари
учундир.
Шундоқ қилиб
Аллоҳ хоҳлаган
кимсани
адаштирадир
ва хоҳлаган
кимсани ҳидоятга
соладир.
Роббингнинг
аскарларини
Ўзидан бошқа ҳеч
ким
билмайдир. Ва
у (дўзах)
башарият
учун эслатмадан
ўзга ҳеч
нарса
эмасдир.
32Йўқ! Ой
билан қасам.
33Ва
чекинаётган
тун билан қасам.
34Ва
ёришаётган
тонг билан қасам.
35Албатта
у(дўзах)
улкан(азоб)
ларнинг
биридир.
36Башарият
учун огоҳлантирувчидир.
37Сизлардан
пешқадам
бўлишни ёки
ортда қолишни
хоҳлаётган
кимсалар
учун ҳамдир.
38Ҳар бир
шахс ўз
касбининг
гаровидир.
39Магар ўнг
тараф соҳиблари
мустаснодир.
40Улар
жаннатларда
сўрарлар.
41Гуноҳкорлардан.
42Сизларни
дўзахга нима
киритди?
43Улар:«Намоз
ўқийдиганлардан
бўлмаган
эдик.
44Ва
мискинларга
таом
бермаган
эдик.
45Ва
ботилга шунғувчилар
билан бирга
шўнғир эдик.
46Ва қиёмат
куни ёлғонга
чиқарган
эдик.
47Токи
бизга ўлим
келгунича»,
дерлар.
48Бас,
уларга
шафоатчиларнинг
шафоати манфаат
бермас.
49Уларга не
бўлдики,
эслатмадан
юз ўрирурлар?!
50Худди қаттиқ
қўрққан
эшаклар.
51Арслондан
қочгани каби.
52Балки
улардан ҳар
бири ўзига
нашр қилинган
саҳифалар
берилишини
ирода қиладир.
53Йўқ! Балки
улар
охиратдан қўрқмаслар.
54Йўқ!
Албатта у(Қуръон)
эслатмадир.
55Бас, ким хоҳласа
уни эслайдир.
56Ва фақат
Аллоҳ хоҳласагина
эслайдилар. У
зот тақво аҳлидир
ва мағфират аҳлидир.
Chapter 75 (Sura 75)
1Қиёмат
куни билан қасам.
2Ва
маломатчи
нафс билан қасам.
3(Кофир)
Инсон Бизни,
унинг
суякларини
жамлай олмас,
деб ўйларми?
4Ҳа, Биз
унинг бармоқ
учларини ҳам
асл ҳолига
келтиришга қодирмиз.
5Балки
инсон
келажакда
фисқу фужур қилишни
хоҳлайдир.
6У: «Қиёмат
куни қачон?»
деб сўрайдир.
7Қачонки
кўз даҳшатда
лол қолса.
8Ва ой
тутилса.
9Ва қуёш
билан ой
жамланса.
10Ўшал
кунда инсон, қочар
жой қайда?
деб қолар.
11Йўқ! Қочадиган
жой йўқ!
12У кунда
истиқрор фақат
Роббинг ҳузурида
бўлар.
13У кунда
инсонга
аввалу охир қилганининг
хабари
берилар.
14Ҳа, инсон
ўз нафсига қарши
ўзи шоҳиддир.
15Гарчи
узр-маъзурларини
тўкиб
соладир.
16Сен
шошилиб, у(Қуръон)
билан,
тилингни қимирлатма.
17Албатта,
уни жамлаш ва
ўқиб бериш
Бизнинг
зиммамиздадир.
18Бас, Биз
уни ўқисак, қироатига
зеҳн солиб
тур.
19Сўнгра
уни баён қилиб
бериш ҳам
Бизнинг
зиммамиздадир.
20Йўқ! Балки
сизлар шошар
дунёни яхши
кўрасизлар.
21Ва
охиратни
тарк
этасизлар.
22У кунда
бор чиройли
юзлар.
23Роббисига
назар
солувчилар.
24Ва у кунда
бор
тиришиб-буришган
юзлар.
25Ўзига
умуртқасин
синдирар иш
бўлишига
ишонар.
26Йўқ! жон ҳалқумга
келганда.
27Ва, қутқарувчи
ким? деганда.
28Ва,
албатта, у
фироқлигин
билганда.
29Ва
болдирлар
бир-бирига
алмашганда.
30У кунда ҳайдаб
борар жой фақат
Роббинггадир.
(Яъни, жони ҳалқумига
келиб қолганда,
уни ҳаётда
олиб қолиш
учун барча
чора
кўрилади, Ким
қутқараркин,
деб илтижо қилинади.
Лекин иложи
бўлмай фироқ
вақти
келганига
ишонч ҳосил
бўлади. Жон
чиққанда эса
оёқлар
жонсиз бўлиб
бир-бирига
чалмашади.)
31Бас, у
тасдиқламади
ва намоз ўқимади.
32Ва лекин
ёлғонга чиқарди
ва юз ўгирди.
33Сўнг ўз аҳлига
керилиб
борди.
34Ҳолингга
вой бўлсин
сенинг, вой
бўлсин!
35Яна ҳолингга
вой бўлсин
сенинг, вой
бўлсин!
36Инсон беҳуда
тарк қилинишнинг
ҳисобини қилурми?
37У
манийдан оққан
нутфа
бўлмаганмиди?
38Сўнг алақа
бўлди. Бас
бекаму-кўст
этиб яратди.
39Бас ундан
жуфтни–эркак
ва аёлни
яратди.
40Шундай
зот
ўликларни
тирилтиришга
қодир
эмасми?!
Chapter 76 (Sura 76)
1Ҳақиқатда
инсонга, у
эсга
олинадиган
нарса бўлмаган
бир замон
келмадими?
2Албатта,
Биз инсонни
аралаш
нутфадан
яратдик.
Синаш учун,
бас, уни
эшитадиган,
кўрадиган қилдик.
3Албатта,
Биз унга йўл
кўрсатдик. (У
эса) ёки шукр қилувчи,
ёки куфр қилувчи
бўлди.
4Албатта,
Биз кофирлар
учун
занжирлар,
кишанлар ва ёниб
турган
оловни
тайёрлаб қўйдик.
5Албатта,
яхшилар
каафур
аралаштирилган
қадаҳдан
ичарлар.
(Каафур–ичимликни
хушбў ва хуштаъм
қилувчи
модда бўлиб
араблар у
аралашган шаробни
энг яхши
шароб ҳисоблашади.)
6Бир булоқданики,
ундан Аллоҳнинг
бандалари
отилтириб
ичарлар.
7Улар
назрга вафо қиларлар
ва ёмонлиги
кенг тарқаладиган
кундан қўрқарлар.
8Ўзлари
таомни яхши
кўриб
турсалар ҳам,
уни мискин,
етим ва
асирга
берарлар.
(Аброрларнинг
хислати нима
экан! Улар ҳаттоки
ўзларига
таом керак
бўлиб, ҳожатлари
тушиб турса ҳам,
мискин, етим,
асирларни
ўзларидан
устун қўйиб,
таомни
уларга
берадилар.)
9«Албатта,
Биз сизларни
фақат Аллоҳнинг
розилиги
учун овқатлантирамиз.
Бунинг
эвазига
сизлардан мукофот
ёки ташуккур
хоҳласмиз.
10Албатта,
биз қўрқинчли,
шиддатли,
узун кунда ўз
Роббимиздан қўрқамиз»,
(дерлар).
11Бас,
уларни
Роббилари
ўшал кун
шарридан сақлади
ва уларга
хушрўйлик ҳамда
хурсандчилик
ато қилди.
12Ва сабр қилганликлари
учун уларни
боғу роғ ва
ипаклар
билан
мукофотлади.
13У ерда
сўриларда
суянган ҳолдалар.
У ерда қуёшни
ҳам, совуқни ҳам
кўрмаслар.
14Ва
устиларига
у(жаннат)нинг
соялари яқиндир
ҳамда унинг
мевалари
жуда ҳам осон
қилингандир.
15Ва уларга
кумуш
идишлар ва
биллурлардан
бўлган қадаҳлар
айлантириб
турилар.
16Биллурлар,
кумушсиймон,
(соқийлар)
ўлчовини
келтирар.
17Ва улар у
ерда
аралашмаси
занжабил
бўлган қадаҳдан
суғорилар
18Уердаги
салсабийл,
деб
номланган
булоқдан.
(Занжабийл–ерга
томир отган
ўсимлик тури
бўлиб, томири
туйилиб
хушбўй модда
ясалади:
араблар ундан
ўз
ичимликларига
қўшиб ичишни
жуда-жуда
севадилар.
Ичувчининг
томоғидан ҳузур
бағишлаб,
осонлик
билан ўтувчи
шаробни
араблар
салсабийл
деб
атайдилар.
«Салсабийлан»
дейилганда
шунга ишора қилиняпти.)
19Ва
уларнинг
атрофида
абадий ёш
болалар айланурлар,
агар уларни
кўрсанг,
сочилган
маржон, деб
ўйларсан.
20Ва агар
кўрсанг, у
ерда
неъматни ва
улкан мулкни
кўрарсан.
21Уларнинг
устиларида
яшил
сундусдан (юпқа
ипакдан) ва
истобрақдан (қалин
ипакдан)
кийимлар бор
ва кумуш
билакузуклар-ла
ясанганлар
ва Роббилари уларни
пок шароб
билан суғорар.
22Албатта,
бу сизга
мукофот
бўлди, ва
амалингиз қабул
бўлмшдир.
23Албатта,
Биз сенга Қуръонни
бўлак-бўлак қилиб
туширдик.
24Бас,
Роббинг ҳукмига
сабр қил ва
улардан гуноҳкор
ёки
кофирларига
итоат қилма.
25Эртаю кеч
Роббинг исмини
зикр қил.
26Ва
кечасида ҳам
Унга сажда қил
ва узоқ
кечаларда
Унга тасбиҳ
айт.
(Тафсирчилар
«букратан»дан
мурод Бамдод
намози,
«асийло»дан
мурод пешин
ва аср намози,
«Ва минал
лайли» Шом ва
Хуфтон
намозлари.
«Лайлан
товийло»дан
мурод кечаси
бедорлик билан
ўқилган
намоз
деганлар.)
27Албатта,
анавилар
шошган
дунё)ни яхши
кўрарлар ва оғир
кунни
ортларида қолдирарлар.
28Биз
уларни
яратдик ва
яратилишларини
мстаҳкам қилдик.
Ва агар хоҳласак
уларнинг
ўринларига
ўхшашларини
келтирурмиз.
29Албатта,
бу(сура)эслатмадир.
Бас, ким хоҳласа
ўз Роббисига
йўл оладир.
30Ва Аллоҳ
хоҳласагина,
сизлар ҳам хоҳларсиз.
Албатта, Аллоҳ
билувчи ва ҳикматли
зотдир.
31У кимни хоҳласа
Ўз раҳматига
киритадир ва
золимлар
учун аламли азоблар
тайёрлаб қўйгандир.
Chapter 77 (Sura 77)
1Кет-кет
юборилганлар
билан қасам.
2Қаттиқ
эсувчи
шамоллар
билан қасам.
3Ва
(шариатни)
таратувчилар
билан қасам.
4Фарқловчилар
билан қасам.
5Ваҳийни
ташувчилар
билан қасам.
6Узрни ёки
огоҳлантиришни
(ҳам).
7Албатта,
сизга ваъда қилинаётган
нарса воқеъ
бўлувчидир.
8Бас, вақтики
юлдузлар
ўчирилса.
9Ва вақтики,
осмон ёрилса.
10Ва вақтики,
тоғлар
кўчирилса.
11Ва вақтики,
Пайғамбарларга
вақт
белгиланса.
12Қандоқ
кунга
сурилган-а?
13Ажратиш
кунига.
14Ажратиш
кунини сенга
нима
билдирди?
15Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
16Аввалгиларни
ҳалок қилмадикми?
17Сўнгра
кейингиларини
уларга
эргаштирмадикми?
18Гуноҳкорларни
шундоқ қиламиз.
19Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
20Сизларни ҳақир
сувдан
яратмдикми?
21Бас, уни
мустаҳкам қароргоҳга
жойламадикми?
22Маълум вақтга
қадар.
23Бас, Биз қодир
бўлдик ва қандоқ
ҳам яхши қодир
бўлувчимиз.
(Юқорида
айтилган
ишларга қодир
бўлдик, ниҳоятда
ажойиб,
инсоният
тафаккуридан
устун бир ҳолатда,
қодир бўлдик,
деяпти
Парвардигор.)
24Ўшал
кунда ёлғонга
чиқавчиларга
вайл бўлсин!
25Ерни
ўзига
тортувчи қилмадикми?
26Тирикларни
ва ўликларни?
27Ва Биз
унда юкасак
тоғлар қилдик
ва сизларни
зилол сув
билан суғордик.
28Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
29Юрингиз!
Ўзингиз ёлғонга
чиқарган
нарсага қараб.
30Юрингиз!
Учта шўъбаси
бор «соя»га қараб.
31У салқин қилувчимас
ва оловни ҳам
қайтармас.
32Албатта у
(жаҳаннам) қасрдек
учқунларни
отадир.
33У (учқун)
худди қорамтир-сарғиш
туяларга
ўхшайдир.
34Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
35Бу улар
гапира олмайдиган
кундир.
36Ва уларга
узр айтишга
изн
берилмайдир.
37Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
38Бу
ажратиш куни,
сизларни ва
аввалгиларни
жамладик.
39Бас,
сизларнинг ҳийлангиз
бўлса, менга
ишлатиб
кўринг-чи?
40Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
41Албатта
тақводорлар
соялар ва
булоқлардадир.
42Ва ўзлари
хоҳлаган
мевалардадир.
43Енглар ва
ичинглар, ош
бўлсин. Қилган
амалларингиз
сабабидандир.
44Албатта,
Биз муҳсинларни
шундай
мукофотлармиз.
45Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
46Енглар ва
мазза қилинглар,
озгинагина.
Албатта,
сизлар гуноҳкорсизлар.
47Ўшал
кунда ёлғонга
чиқавурчиларга
вайл бўлсин!
48Ва агар
уларга рукуъ қилинглар
дейилса,
рукуъ қилмаслар.
49Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчилварга
вайл бўлсин!
50Бас, ундан
кейин, қайси
сўзга
ишонарлар?!