Part 3
253Ўшалар
Пайғамбарлар.
Уларнинг
баъзиларини
баъзиларидан
фазллик қилдик.
Улардан Аллоҳ
гаплашгани
бор ва
баъзиларининг
даражасини
кўтарган. Ва
Ийсо ибн
Марямга
ойдин (мўъжиза)ларни
бердик ва уни
муқаддас руҳ
билан қўлладик.
Агар Аллоҳ хоҳлаганида,
улардан
кейин қолганлар
ўзларига очиқ-ойдин
баёнотлар
келганидан
сўнг урушмас эдилар.
Лекин
ихтилоф қилдилар.
Улардан
кимдир иймон
келтирди, кимдир
куфр
келтирди.
Агар Аллоҳ хоҳлаганида,
урушмас
эдилар. Лекин
Аллоҳ нимани
ирода қилса,
шуни қилади.
(«Муқаддас руҳ»
деб таржима қилинган
«Руҳул қудус»дан
мурод
Жиброил
фаришта алайҳиссаломдир.)
254Эй иймон
келтирганлар!
Сизга ризқ қилиб
берган
нарсаларимиздан,
на олди-сотди,
на ошна-оғайничилик
ва на
шафоатчилик
йўқ кун
келмасдан
олдин нафақа қилинг.
Ва кофирлар–ўшалар,
золимлардир.
255Аллоҳ
Ундан ўзга
илоҳ йўқ
зотдир. У
тирик ва қаййумдир.
Уни мудроқ ҳам,
уйқу ҳам
олмас.
Осмонлару
ердаги
нарсалар
Уникидир.
Унинг ҳузурида
Ўзининг
изнисиз ҳеч
ким шафоат қила
олмас. У
уларнинг
олдиларидаги
нарсани ҳам,
ортларидаги
нарсани ҳам
билур. Унинг
илмидан ҳеч
нарсани иҳота
қила
олмаслар,
магар Ўзи хоҳлаганини,
халос. Унинг
курсиси
осмонлару ерни
қамраган.
Уларни муҳофаза
қилиш Уни
чарчатмас. Ва
У Олий ва
Азим зотдир.
(Имом Муслим
ва Имом Аҳмад
Убай ибн Каъб
розийаллоҳу
анҳудан
ривоят қилган
ҳадисда, Аллоҳдаги
китобидаги
энг улуғ оят
Курси ояти
эканлиги
таъкидланган.
Имом Насаий
Абу Умомадан
ривоят қилган
ҳадисда Пайғамбаримиз
алайҳиссалом:
«Ким ҳар фарз
намоздан
кейин «Оятул
Курсий»ни ўқиса,
унинг
жаннатга
киришини фақат
ўлим тўсиб
туради,
холос»,
деганлар.
Яъни, ўлмагани
учун
жаннатга
кирмайди,
агар вафот
этса, уни
жаннатдан
тўсадиган ҳеч
нарса қолмайди,
дегани.)
256Динга
мажбур қилиш
йўқ. Батаҳқиқ,
ҳақ ботилдан
ажради. Ким
тоғутга куфр
келтириб,
Аллоҳга
иймон
келтирса,
батаҳқиқ,
узилмайдиган
мустаҳкам
тутқични
ушлаган
бўлур. Ва
Аллоҳ
эшитувчи,
билувчи
зотдир. (Ақида,
иймон
масаласи
инсон қалбига
боғлиқ жуда ҳам
нозик бир
масаладир. Бу
нарсани
мажбур этиб,
куч билан
сингдириб
бўлмайди.
Балки ҳар бир
инсон баён қилинган
нарсаларга
тушуниб
иймон
келтиргандагина
мақсад ҳосил
бўлади.
Исломда ушбу қоидага
қаттиқ риоя қилинади.
Аллоҳ таоло
Ўзи «Динга
мажбур қилиш
йўқ. Батаҳқиқ,
ҳақ ботилдан
ажради», деб қўйган.
Яъни, Аллоҳ
таоло Ўз Пайғамбари
Муҳаммад
алайҳиссаломга
Қуръони
Каримни тушириб,
Исломни
жорий қилгандан
сўнг тўғри
йўл нотўғрисидан,
ҳақ ботилдан
ажради. Ҳамма
нарса ўз
ўрнини топди.
Шундай
бўлгандан
кейин «Динга
мажбур қилиш
йўқ». Ҳар
кимга Аллоҳ ақл
берган, ўзига
керак йўлни
танлаб
олсин.)
257Аллоҳ
иймон
келтирганларнинг
дўстидир.
Уларни
зулматлардан
нурга чиқарур.
Куфр
келтирганларнинг
дўстлари тоғутдир.
Уларни
нурдан
зулматларга
чиқарурлар.
Ана ўшалар
дўзах
эгаларидир.
Улар унда
абадийдирлар.
(Биз оятда
«дўст» деб таржима
қилган ибора
арабчада
«валий» деб
келган бўлиб,
бу сиз билан
бизнинг
тушунчамиздаги
«дўст»дан
кўра кенгроқ
тушунчани
ифода қилади.
Бу дўст
ишбоши, ҳамма
керакли
нарсаларни
тайёрлаб,
ишларни тўғри
изга солиб
турувчи ғамхўрдир.)
«Тоғут»-Аллоҳдан
бошқа ибодат қилинадиган
нарсалар.
258Аллоҳ
подшоҳлик
бериб қўйгани
сабабидан
Иброҳим
билан
Роббиси ҳақида
ҳужжат
талашганни
билмадингми?
Иброҳим:
«Менинг
Роббиим
тирилтиради
ва ўлдиради»,
деганда, у:
«Мен
тирилтираман
ва ўлдираман»,
деди. Иброҳим:
«Албатта,
Аллоҳ қуёшни
Машриқдан чиқаради,
бас, сен уни
Мағрибдан чиқаргин-чи»,
деди. Бас,
куфр
келтирган
лол қолди. Ва
Аллоҳ золим қавмларни
ҳидоятга
солмас. (Ушбу
ояти карима
Иброҳим алайҳиссалом
билан у
кишининг
даврларида
ўтган бир ҳукмдор
подшоҳнинг
тортишувини ҳикоя
қилади.)
259Ёки
шифтлари
устига қулаган
қишлоқдан
ўтган кишига
ўхшашни
кўрмадингми?
У: «Аллоҳ буни
ўлимидан
кейин қандай
тирилтиради?»
деди. Бас,
Аллоҳ уни юз
йил ўлдирди,
сўнгра қайта
тирилтирди. У
зот:«Қанча
ётднг?», деди. У:
«Бир кун ёки
бир куннинг баъзисича
ётдим», деди. У
зот: «Балки юз
йил ётдинг,
таомингга ва
шаробингга
назар сол,
ўзгаргани йўқ
ва эшагингга ҳам
қара. Сени
одамларга
ибрат қилиш
учун шундай қилдик.
Ва суякларга
назар сол,
уларни қандоқ
ҳаракатга
соламиз ва
уларга қандоқ
гўшт
кийгизамиз»,
деди. Унга
равшан
бўлганда:
«Албатта,
Аллоҳ ҳар бир
нарсага қодирлигини
билдим», деди.
(Демак, ўша
киши Аллоҳ
таолонинг ҳар
бир нарсага қодир
эканига шубҳа
билан қарарди.
Шунда Аллоҳ
таоло унга,
ўлган
нарсаларни қандай
қилиб
тирилтиришини
тушунтириб
ўтирмади-да,
у банданинг
ўзини
тажриба қилиб
қўя қолди:
«Бас, Аллоҳ
уни юз йил
ўлдирди,
сўнгра қайта
тирилтирди».
Бўлиб ўтган
воқеани
тушуниб етиш
учун Аллоҳ
унга: «Қанча
ётдинг?» деди».
У одам
ўзининг қанча
ётганини қаердан
билсин. Вақтни
сезиш тирик, ҳаёт
нашидасини
суриб турган
кишиларга хос
хусусият. У
бўлса, юз йил
ўлиб ётди.
Бунинг
устига, ҳис-туйғу
одамни
алдайди ҳам.
Шунинг учун:
«У: «Бир кун ёки
бир кунининг
баъзисича
ётдим», деди».
Ўзининг
билганича жавоб
берди.
Ўзининг юз
йил ўлиб
ётиб, яна қайта
тирилгани
унга бир кун
ёки бир
кундан ҳам
озроқ ётгандай
бўлиб
кўринди. Бу ҳолати
ўзига тасдиқлатиб
олингандан
сўнг, бўлган
ишнинг ҳақиқати
унга айтилди:
«Балки юз йил
ётдинг», дейилди.)
260Эсла,Иброҳим:
«Эй Роббим,
менга
ўликларни қандай
тирилтиришингни
кўрсат»,
деганда, У зот:
«Ишонмадингми?»
деди. У: Оре, лекин
қалбим
хотиржам
бўлиши учун»,
деди. У зот:«Қушдан
тўртта
олгин-да,
ўзингга
тортиб, кесиб
майдала,
сўнгра
улардан ҳар
бир тоққа
бўлакларини қўйгин,
кейин уларни
ўзингга чақир,
ҳузурингга
тезлаб
келурлар ва
билгинки, албатта,
Аллоҳ азиз ва
ҳаким зотдир»,
деди. (Иброҳим
алайҳиссалом
Аллоҳ таоло
ўликларни
тирилтира
олишига ҳеч қандай
шубҳа қилмас
эдилар. У
зотнинг
бунга
ишончлари комил
эди. Шунинг
учун ҳам Аллоҳ
таоло
«Ишонмадингми?»
деб
сўраганида:
«Оре (ишондим),
лекин қалбим
хотиржам
бўлиши учун»,
дедилар.
Дилда
ишонган
нарсани, кўз
билан кўриб,
Аллоҳ
таолонинг қудратига
қоил қолиб,
мўмин банда
ўз Роббининг
мўъжизаларини
кўриб маза қилгандек
маза қилиб,
кўнгли
хотиржам
бўлиши учун
сўраганлар.)
261Молларини
Аллоҳнинг
йўлида
сарфлайдиганларнинг
мисоли, худди
бир дона
донга
ўхшайди.
Ундан етти
бошоқ ўсиб чиқади,
ҳар бошоқда
юзтадан дон
бор. Ва Аллоҳ
кимга хоҳласа,
яна
кўпайтириб
берадир. Ва
Аллоҳ қамраб
олувчи ва
билувчи
зотдир.
262Аллоҳнинг
йўлида
молларини
сарфлаб,
сўнгра сарфлари
кетидан
миннат қилмай
ва озор
бермайдиганларнинг
ажрлари
Роббилари ҳузуридадир.
Уларга хавф
йўқ ва улар
хафа ҳам
бўлмаслар.
(Аллоҳнинг
йўлида
сарфланган
молнинг
савобини тўлиқ
олишнинг
шарти ҳам
бор, у ҳам
бўлса, мол
сарфловчи
миннат қилмаслиги
ва молни
олганларга
озор бермаслиги
керак. Миннат
қилишлик
ёмон одат
бўлиб, инсон қалбида
оғир яра қолдиради.)
263Яхши сўз
ва кечириш,
ортидан озор
келадиган
садақадан
кўра яхшироқдир.
Ва Аллоҳ ғаний
ва ҳалим
зотдир.
(«Ортидан
озор
келадиган
садақа»нинг
кераги йўқ.
Ундан кўра
бир оғиз
ширин сўз ва
кечиримли
бўлиш яхшироқдир.
Бир оғиз
бўлса ҳам,
ширин сўз қалбнинг
жароҳатига
малҳам
бўлади,
кишининг
кўнглини
кўтаради. Кечириш
эса, ҳасад ва
ёмонликни
ювиб ташлаб,
ўрнига муҳаббат
ва дўстликни
солади.)
264Эй иймон
келтирганлар!
Садақаларингизни
миннат ва
озор бериш
билан, молини
Аллоҳга ва
охират
кунига иймон
келтирмаса ҳам
кишиларга
риё учун нафақа
қилганга
ўхшаб
бекорга
кетгазманг. У
мисоли бир
устини тупроқ
босган силлиқ
тошга
ўхшайди. Бас,
кучли ёмғир ёғса,
силлиқ бўлиб қоладир.
Касб қилганларидан
ҳеч нарсага қодир
бўлмаслар. Ва
Аллоҳ кофир қавмларни
ҳидоятга
бошламас.
(Ушбу ояти
каримада
садақадан
кейин миннат қилиб,
озор бериб, қилган
яхшилигининг
савобидан
бебаҳра қолишлик
ажойиб
бадиий васф
билан
тасвирланяпти.
Бу билан
мусулмонлар ҳиссида
бу ишнинг нақадар
ёмон иш
эканлигини
жонли тасвир қилинмоқда.)
265Молларини
Аллоҳнинг
розилигини
истаб,
ўзларидаги
ишонч билан
сарфлайдиганлар
худди
тепаликдаги боққа
ўхшарлар.
Унга қаттиқ
ёмғир ёғса,
мевасини
икки баробар
беради. Агар қаттиқ
ёмғир ёғмаса,
майдалаб ёққани
ҳам
бўлаверади.
Ва Аллоҳ қилаётганларингизни
кўриб
турувчи
зотдир.
266Сизлардан
бирортангиз
остидан анҳорлар
оқиб турган
хурмозор ва
узумзор,
турли мевали
боғи
бўлатуриб,
ёши бир жойга
етганда, заифҳол
зурриёти бор
пайтда унга
ўтли бўрон келиб
ёниб
битишини хоҳлайдими?!
Аллоҳ
сизларга шу
тариқа Ўз
оятларини
баён қиладир,
шоядки фикр
юритсангиз.
(Аллоҳнинг
йўлда қилинган
садақа худди
дарахтлари
остидан шарқираб
сувлар оқиб
турган
хурмозор ва
узумзор,
турли мевали
боққа
ўхшайди. Боғдан
ҳаммага
фойда–кўрган ҳам,
кирган ҳам,
еган ҳам ҳурсанд.
Худди
шунингдек,
Аллоҳ йўлида қилинган
садақа
берганни ҳам,
олганни ҳам,
билганни ҳам
хурсанд қилади.
Ҳаммага ўз
даражасида
фойда
етказади. Ана
шундай
олиймақом боғу
бўстони бор
одам шу боғнинг
ўтли бўронда
куйиб
тугашини,
хусусан, ёши
бир жойга
етиб, қўлидан
бир иш келмай
қолган чоғида,
унинг қўлига қараб
турган заифҳол
зурриётлари
бор чоғида
шундай
бўлишини хоҳлайдими?
Албатта, йўқ.
Аллоҳ йўлида
садақа қилган
одам ҳам гўё
ўшандай боғу
бўстонга
эришган бўлади.
Садақаси
кетидан
миннат этса
ва озор
етказса, худди
ўтли бўрон
билан боғини
куйдиргандек
бўлади. Садақасининг
савоби қолмайди.)
267Эй иймон
келтирганлар!
Касб қилган
пок
нарсаларингиздан
ва Биз сизларга
ердан чиқариб
берган
нарсаларимиздан
садақа қилинглар.
Нопокни қасд
этиб садақа қилманг.
Ҳолбуки, уни
ўзингиз ҳам
олувчимассиз,
магар кўз
юмсангизгина
оласиз. Ва
билингки,
албатта, Аллоҳ
бой ва мақталган
зотдир.
268Шайтон
сизга фақирликни
ваъда қилади
ва фаҳш
ишларга
буюради. Аллоҳ
сизга ўзидан
мағфират ва
фазлни ваъда қилади.
Ва Аллоҳ кенг
қамровли,
билувчи
зотдир.
(Шайтон
бандаларни
молингдан
садақа қилсанг,
фақир-камбағал
бўлиб қоласан,
деб қўрқитади.
Ҳам
кишиларни фаҳшга–ёмон
гуноҳ
ишларга, қизғанчиқликка,
бахиллик ва
молу дунёга
ўч бўлишга буюради.
Шайтоннинг
гапига
кирганлар фақирликдан
қўрқиб, бахил
бўлиб, Аллоҳнинг
йўлида садақа
қилмай
юраверадилар.)
269У зот
кимни хоҳласа,
ўшанга ҳикматни
беради. Кимга
ҳикмат
берилса, унга
кўп яхшилик
берилган бўлади.
Фақат ақл
эгаларигина
эсларлар. (Ҳикмат
билан тасарруф
қилган инсон ҳар
бир нарсани
ўз ўрнига қўйиб.
қоиллатиб қилади.
Садақада ҳам ҳаддидан
ошмай, адолат
билан иш
юритади. Умуман,
ҳикматли
бўлишлик
унга жуда кўп
яхшилик келтиради.
Бу ҳақиқатни
ақл
эгаларигина
эслайдилар,
тушуниб
етадилар.)
270Қилган нафақангизни
ёки
назрингизни
Аллоҳ,
албатта,
билади.
Золимларга
ёрдамчилар
йўқдир.
271Садақани
ошкора қилсангиз
қандоқ ҳам
яхши. Агар
махфий қилсангиз
ва фақирларга
берсангиз, бу
сиз учун
яхшидир. Сиздан
гуноҳларингизни
ювади. Ва
Аллоҳ қилаётган
амалларингиздан
хабардордир.
(Ушбу ояти
каримада садақани
ошкора қилиш ҳам,
махфий қилиш ҳам
мақталмоқда.
Бу ҳақдаги
бошқа оят ва
шаръий
далилларни
жамлаб
ўрганиб чиққан
уламоларимиз
хулоса қилиб
айтадиларки,
садақа фарз
бўлса, уни
ошкора қилиш
яхши, чунки
бу ҳолда Аллоҳнинг
амрига тоат
ошкора
кўринади ва ҳақдор
бўлмаган
кишиларга ҳам
тушиб қолиши
мумкинлиги
олди олинади.
Агар садақа
ихтиёрий
бўлса, уни
махфий қилингани
яхши. Риёдан
ва
манманликдан
узоқда
бўлинади.
Садақанинг
энг ҳақдори
камбағал-фақир
кишилардир.
Исломда садақанинг
жорий қилиниши
ҳам ўша
тоифанинг ҳимояси
ва ёрдами
учун бўлган.)
272Уларни ҳидоятга
солиш сенинг
зиммангда
эмас. Лекин
Аллоҳ кимни
хоҳласа, ҳидоятга
бошлар. Нафақа
қилган
яхшиликларингиз
ўз
фойдангизга. Қилган
нафақангиз,
фақат Аллоҳнинг
юзини исташ
учундир. Нафақа
қилган
яхшиликларингиз
ўзингизга
тўлалигича қайтарилур.
Сизларга
зулм қилинмас.
273(Садақа ва
хайру-эҳсонлар)
Аллоҳнинг
йўлида
тутилган, ер
юзида касб қилишга
қодир
бўлмаган,
иффатлари
туфайли
билмаган
киши уларни
бой деб
ўйлайдиган
фақирларгадир.
Уларни
сиймоларидан
танийсан,
одамлардан
хиралик қилиб
сўрамаслар.
Нафақа қилган
яхшиликларингизни,
албатта, Аллоҳ
билгувчидир.
(Бу тоифадаги
одамлар
ўзларини
Аллоҳ йўлида
жиҳод қилишга
бағишлаган
кишилардир,
улар
нафсларини
жиҳод учун тутганлар,
шу сабабдан
касб қилишга ҳам
имконлари йўқ.
Айни чоқда,
иффатлари,
уятлари
кучли
бўлганидан
ўзларининг ҳожатманд
эканликларини
яшириб
юрадилар. Асл
ҳолни
билмаган
одам уларни
сиртларидан
кўриб бой деб
ўйлайди. Нафақани
худди ана
ўшаларга қилиш
керак. Улар
ўзлари асл ҳолларини
беркитсалар,
одамлардан
хиралик
билан
тиланмасалар,
қандай қилиб
топамиз
уларни?
«Уларни
сиймоларидан
танийсан».)
274Кечасию
кундузи
молларини
нафақа қиладиганларнинг
ажрлари
Роббилари ҳузуридадир.
Уларга хавф
йўқ ва улар
хафа ҳам
бўлмаслар.
(«Кечасию
кундузи»
дейишдан мурод
ҳамма вақт
назарда
тутилмоқда;
«молларини»
деган сўз
замирида эса,
ҳамма тур
моллар ва ҳамма
тур эҳсон қилувчиларга
ишора бор.
Уларнинг
ажрлари энг
олиймақом
жойда–Роббилари
ҳузурида
эканлиги
таъкидланмоқда.)
275Рибони
ейдиганлар (қабрларидан)
фақат шайтон
уриб жинни
бўлган
кишидек
довдираб
турарлар.
Бундай
бўлиши
уларнинг,
тижорат ҳам
рибога
ўхшаш-да,
деганлари
учундир. Ва ҳолбуки,
Аллоҳ
тижоратни ҳалол,
рибони ҳаром қилган.
Кимки
Роббидан
мавъиза
келганда
тўхтаса,
аввал ўтгани
ўзига ва
унинг иши Аллоҳнинг
Ўзига ҳавола.
Кимки яна
(рибога) қайтса,
ана ўшалар
дўзах
эгаларидир.
Улар унда
абадий қолурлар.
276Аллоҳ
рибони доимо
нуқсонга
учратади ва
садақаларни
зиёда қилади.
Ва Аллоҳ ҳар
бир кофир,
гуноҳкорни
хуш кўрмас.
(Судхўрнинг
пули ҳисоб жиҳатидан
кўп бўлса ҳам
Аллоҳ унинг
баракасини
кўтариб,
егани ўзига юқмайдиган
қилиб қўяди.
Судхўрни
турли
касалликларга
дучор қилади,
тинчлигини,
хотиржамлигини
олади. Яна
биз
билмайдиган
кўп
бало-офатларга
дучор қилади.
Шунингдек,
сиртдан қараганда,
садақа қилган
кишиларнинг
моли
камайганга
ўхшайди.
Аслида эса,
иш бунинг
тескариси
бўлади: Аллоҳ
«садақаларни
зиёда қилади».
Агар ҳисобда
садақа қилувчининг
моли ҳажми оз
бўлса ҳам,
Аллоҳ унга
барака ато қилади,
бало-офатлардан
сақлайди,
ўзини тинч,
хотирини жам қилади.)
277Албатта,
иймон
келтирган,
яхши
амалларни қилган,
намозни қоим қилиб,
закот
берганларнинг
ажрлари
Роббилари ҳузуридадир.
Уларга хавф
йўқ ва улар
хафа ҳам
бўлмаслар. (Ҳақиқий
иймон эгаси
бўлган
кишилар
доимо яхши
амалларни қиладилар,
хусусан,
намозни вақтида
яхшилаб адо
этадилар. Иқтисодий
соҳада эса,
закот
берадилар.
Рибохўрлар
одамларнинг
пешона тери
билан топган
даромадларини
ҳаром йўл
билан
ўзлаштириб
олаётган
бўлсалар,
мўминлар
ўзлари
пешона тери
билан топган ҳалол
молларидан
закот чиқариб
одамларга,
шундай еб
кетарга
берадилар. Қайтариб
олиш ёки
ўрнига бошқа
нарса олиш
умидлари ҳам
йўқ. Уларнинг
бирдан-бир
умидлари
«закот берганларнинг
ажрлари
Роббилари ҳузуридадир»,
деган
ваъдададир.
Улар икки дунёда
эминлик ва
бахт-саодатда
бўлурлар.)
278Эй иймон
келтирганлар!
Агар мўмин
бўлсангиз,
Аллоҳга тақво
қилинг ва
рибонинг сарқитини
ҳам тарк қилинг.
279Агар ундоқ
қилмасангиз,
Аллоҳ ва
Унинг Расули
томонидан
бўладиган
урушга
ишонаверинг.
Агар тавба қилсангиз,
сармоянгиз
ўзингизга,
зулм қилмассиз
ва сизга ҳам
зулм қилинмас.
280Агар
ночор бўлса,
бойигунча
интизор
бўлинг. Садақа
қилмоғингиз,
гар
билсангиз,
ўзингиз учун
яхшидир.
281Аллоҳга қайтариладиган
кунингиздан қўрқинг.
Сўнгра ҳар
бир жон қилганига
яраша тўлиқ
оладир.
Уларга зулм қилинмас.
282Эй иймон
келтирганлар!
Маълум
муддатга қарз
олди-берди қилган
вақтингизда,
уни ёзиб қўйинг.
Орангизда
бир ёзувчи
адолат билан
ёзсин. Ҳеч
бир ёзувчи
Аллоҳ
билдирганидек
қилиб
ёзишдан бош
тортмасин.
Бас, ёзсин ва ҳақ
зиммасига
тушган киши
айтиб турсин,
Роббига тақво
қилсин ва
ундан ҳеч
нарсани
камайтирмасин.
Агар ҳақ
зиммасига
тушган киши
эси паст,
заиф ёки айтиб
тура
олмайдиган
бўлса, унинг
валийси адолат
билан айтиб
турсин.
Эркакларингиздан
икки кишини
гувоҳ қилинг.
Агар икки эр
киши бўлмаса,
ўзингиз рози
бўладиган
гувоҳлардан
бир эр киши
ва икки аёл
киши бўлсин. Иккови(аёл)дан
бирорталари
адашса,
бирлари бошқасининг
эсига солади.
Ва чақирилган
вақтда гувоҳлар
бош
тортмасинлар.
Кичик бўлса ҳам,
катта бўлса ҳам,
муддатигача
ёзишингизни
малол олманг.
Шундоқ қилмоғингиз
Аллоҳнинг ҳузурида
адолатлироқ,
гувоҳликка
кучлироқ ва
шубҳаланмаслигингиз
учун яқинроқдир.
Магар
ораларингизда
юриб турган
нақд савдо
бўлса,
ёзмасангиз ҳам,
сизга гуноҳ
бўлмас.
Олди-сотди қилганингизда,
гувоҳ
келтиринг ва
ёзувчи ҳам,
гувоҳ ҳам
зарар
тортмасин.
Агар (аксини) қилсангиз,
албатта, бу
фосиқлигингиздир.
Аллоҳга тақво
қилинг. Ва
Аллоҳ сизга
илм беради.
Аллоҳ ҳар бир
нарсани
билувчи
зотдир. (Ояти
карима «ҳақ
зиммасига
тушган киши»
деганда қарз
олувчини
назарда тутган.
Демак,
ўртадаги
киши келиб қарз
олди-бердини
ёзаётган вақтда
матнни қарз
олувчи айтиб
туради.
Аввало, қарз
олаётганини
эътироф қилади.
Қарзнинг миқдорини,
шартини ва
муддатини
айтади. Бу
нарсаларни қарз
берувчи
айтиб турса,
ўз фойдасига
буриб юбормасин,
деган эҳтиёт
чораси
туфайли
шундай қилинади.
Қарз олувчи
муҳтож бўлиб
тургани учун
бундай қилмаслиги
аниқроқ.
Чунки у
муомаланинг
тезроқ
амалга
ошишига муҳтож.
Шундай бўлса ҳам,
ояти карима
яна бир бор,
уни Роббига
тақво қилишга
ва ҳеч
нарсани
камайтирмасликка
даъват қилмоқда.
Агар қарз
олаётган
одам эси
паст,
молиявий
ишлар тадбирини
билмайдиган
бўлса,
заифлиги (ёши
кичикдир ёки
ўта кексадир,
касалдир)
туфайли ёки
тилидаги
айби,
билмаслиги
ва бошқа
мавжуд
айблар
туфайли
айтиб тура
олмаса, унинг
валийси
адолат билан
айтиб турсин.
Чунки валийлар
бошқа
ишларда ҳам
ўз қарамоғидагиларнинг
масъулиятини
оладилар. Молиявий
олди-берди
катта аҳамиятга
эгадир, чунки
бунда орага
молу пул аралашади.
Бундай ҳолда
биров бошқасининг
ҳақини еб
кетишининг
йўлини ҳар жиҳатдан
тўсиш лозим.
Бунда
адолатли
котиб ёздириб
қўйиш билан
кифояланмай,
яна
мусулмонлардан
икки эркак
кишини гувоҳ қилишга
ҳам амр бўлмоқда.
Исломда гувоҳликка
доимо
адолатли
кишилар
ўтиши зарур, бу
нарса бошқа
жойларда кўп
таъкидлангани
учун бу ерда қайта
айтилмади.
Аммо барибир
бу шарт бекор
бўлмайди.
Чунки шариат
ўлчовида
адолатсиз бўлган
кишининг
гувоҳлиги қабул
қилинмайди.)
283Агар
сафарда
бўлсангиз ва
ёзувчи топа
олмасангиз,
бас, қўлга
олинадиган
гаров бўлсин.
Агар баъзингиз
баъзингизга
ишонсангиз, бас,
ишонилган
омонатни адо қилсин,
Аллоҳга,
Роббисига тақво
қилсин. Гувоҳликни
беркитманг!
Ким уни
беркитса,
унинг қалби
гуноҳкордир.
Ва Аллоҳ қилаётган
амалларингизни
билувчи
зотдир.
284Осмонлару
ердаги
нарсалар
Аллоҳникидир.
Агар
ичингиздаги
нарсаларни ошкор
қилсангиз ҳам,
махфий қилсангиз
ҳам, сизларни
Аллоҳ ҳисоб-китоб
қилади. Ва
кимни хоҳласа,
мағфират қилар,
кимни хоҳласа,
азоблар. Ва У ҳар
бир нарсага қодирдир.(Борлиқ
Аллоҳнинг
мулкидир.
Мулкида
жараён
этаётган ҳар
бир ишдан У
огоҳдир.
Жумладан, бандаларнинг
яширин
ниятларини ҳам,
ошкора
ишларини ҳам
яхши билади.
Ва ҳаммасини ҳисоб-китоб
қилиб, хоҳлаганини
кечиб
юборади, хоҳлаганини
азоблайди.)
285Пайғамбар
унга ўз
Роббидан
туширилган
нарсага
иймон
келтирди ва
мўминлар ҳам.
Барча Аллоҳга,
Унинг фаришталарига,
китобларига,
Пайғамбарларига
иймон
келтирди.
Унинг Пайғамбарларининг
бирорталарини
ажратмаймиз.
Ва эшитдик ва
итоат қилдик,
эй Роббимиз
мағфаратингни
сўраймиз ва қайтиб
бориш
Сенгадир,
дедилар.
(Ушбу ояти карима
ва кейинги
оят иккалови
суранинг хулосасини
мужассам қилгандир.
Бу икки
оятнинг ҳар
бир сўзи
улкан маъно
англатади.
Уларда ақида,
иймон
хусусиятлари,
банданинг ўз
Робби билан
бўладиган ҳоли,
фарз қилинган
амалларга
муносабат ва
бошқалар
келган.)
286Аллоҳ ҳеч
бир жонни тоқатидан
ташқари нарсага
таклиф қилмас.
Фойдаси ҳам
касбидан,
зарари ҳам
касбидан. Эй
Роббимиз,
агар унутсак
ёки хато қилсак,
(иқобга)
тутмагин. Эй
Роббимиз,
биздан
олдингиларга
юклаганга
ўхшаш оғирликни
бизга
юкламагин. Эй
Роббимиз,
бизга тоқатимз
етмайдиган
нарсани
юкламагин.
Бизни афв эт,
мағфират қил
ва раҳм эт.
Сен ҳожамизсан.
Бас, кофир қавмларга
бизни ғолиб қил.
(Ҳамма
нарсани дақиқ-дақиқларигача
билувчи Аллоҳ
ҳар бир жонни
ҳам нимага
ярайдию
нимага
ярамайди–яхши
билади.
Бандаларига
меҳрибонлигидан
имкони ва ҳаққи
бўлса ҳам, ҳеч
бир жонни тоқатидан
ташқари
нарсага
таклиф қилмайди.
Аллоҳнинг
буйруқлари
ва қайтариқлари
банданинг
имкони
даражаси
доирасида
бўлади. Ана
ўша таклифга
амал қилишига
қараб, бошқа ҳеч
бир нарсага қарамасдан,
банданинг
жазоси ёки
мукофоти белгиланади.
Имом Аҳмад
ривоят қилган
ҳадисда Пайғамбар
алайҳиссалом:
«Сураи Бақаранинг
икки оятини ўқи,
улар менга
аршнинг
остидаги
хазинадан берилган»,
деганлар. Бошқа
бир ҳадисда:
«Ким Бақара
сураси
охиридаги
икки оятни
бир кечада ўқиса,
кифоя қилади»,
деганлар...)
Chapter 3 (Sura 3)
1Алиф Лом
Мим. (Ҳижо ҳарфлари
ҳақида Бақара
сурасида
батафсил
тўхтаб
ўтилган.)
2Аллоҳ–Ундан
ўзга
ибодатга
лойиқ илоҳ йўқ,
тирик ва қаййум
зотдир. (Ушбу
ояти карима
тавҳидни,
Аллоҳнинг
ягоналигини
холис баён қилади.
Аллоҳ доим
тирикдир,
ўлмайди. У қаййум–бандалари
ишларининг
тадбирида доимо
қоим
турувчидир.)
3У сенга
китобни ҳақ
ила ўзидан
аввалги
нарсани
тасдиқловчи қилиб
туширди ҳамда
Таврот ва
Инжилни
туширди.
4Ундан
олдин
одамларга ҳидоят
қилиб. Ва Фурқонни
ҳам туширди.
Аллоҳнинг оятларига
куфр
келтирганларга
шиддатли азоб
бор. Аллоҳ
азиз ва интиқом
олувчи
зотдир.
(Демак, Муҳаммад
алайҳиссаломга
тушган
китобни ҳам
Аллоҳнинг
Ўзи туширган,
китобларнинг
тушиши башарият
учун янгилик
эмас,Қуръон ҳам
аввалги
тушган илоҳий
китобларнинг
давоми. )
5Албатта,
Аллоҳ Унга
ерда ҳам,
осмонда ҳам ҳеч
нарса махфий қолмайдиган
зотдир.
6У
сизларни
бачадонларда
хоҳлаган
сувратга
соладиган
зотдир. Ундан
ўзга
ибодатга
сазовор илоҳ
йўқ. У азиз ва ҳаким
зотдир.
7У сенга
китобни
туширган
зотдир. Унда
муҳкам оятлар
ҳам бор ва
улар
китобнинг
аслидир ва
муташобиҳ
(оят)лар ҳам
бор. Қалбларида
ҳидоятдан оғиш
борлар фитна
мақсадида ва
уни таъвил қилиш
мақсадида
ундан
муташобиҳ
бўлганига
эргашади.
Унинг
таъвилини
Аллоҳдан бошқа
ҳеч ким
билмас. Илмда
собит
бўлганлар эса,
унга иймон
келтирдик,
барчаси
Раббимиз ҳузуридандир,
дерлар. Ва фақат
ақл
эгаларигина
эслайдилар.
(«Муҳкам» сўзи
маҳкам, очиқ-ойдин,
бошқа ёққа
буриб
бўлмайдиган,
деган
маънони
англатади.
«Муштабоҳ»
сўзи эса,
ўхшаш, бирини
биридан
ажратиш қийин,
бир неча
маъноларни
англатадиган,
деган маъноларни
билдиради. Қуръони
Карим
оятлари ҳам
муҳкам ва
муташобиҳга
бўлинади.)
8Эй
Роббимиз,
бизни ҳидоят қилганингдан
сўнг қалбларимизни
оғдирмагин
ва бизга Ўз ҳузурингдан
раҳмат ато қилгин.
Албатта
Сенинг Ўзинг
кўплаб ато қилувчисан.
9Эй
Роббимиз,
албатта, сен
одамларни
келишига шубҳа
йўқ кунда йиғувчисан.
Албатта, Аллоҳ
ваъдага
хилоф қилмас.
10Албатта,
куфр
келтирганларнинг
моллари ҳам,
болалари ҳам
улардан Аллоҳ(азоби)дан
бирор нарса қайтара
олмас. Ана
ўшалар,
ўзлари дўзахнинг
ёқилғисидирлар.
11Фиръавн аҳлининг
ва улардан
олдингиларнинг
ҳолига ўхшаб
оятларимизни
ёлғонга чиқардилар.
Бас, гуноҳлари
туфайли Аллоҳ
уларни тутди.
Ва Аллоҳ иқоби
шиддатли
зотдир.
12Куфр
келтирганларга:
«Тезда мағлуб
бўлурсизлар
ва жаҳаннамга
йиғилурсизлар,
у қандоқ ҳам
ёмон жой», деб
айт.
(Куфрнинг оқибати
икки
дунёнинг мағлубиятидир.
Ушбу оятда
Аллоҳ таоло
уларнинг бу
дунёда тезда
мағлуб
бўлишларининг,
охиратда ҳам
жаҳаннамга
тўпланишларининг
хабарини
бермоқда.)
13«Сизга тўқнашган
икки фирқада
ибрат бор
эди. Бир фирқа
Аллоҳнинг
йўлида
уришади. Бошқаси
кофирдир.
Улар ўз
кўзлари
билан
(душман)
ўзларига
икки
баробарлигини
кўриб турардилар.
Ва Аллоҳ
кимни хоҳласа,
ўшани Ўз
нусрати ила қўллар.
Албатта,
бунда ақл
эгалари учун
ибрат
бордир», деб
айт. (Маълумки,
Бадр урушида
мушрикларнинг
сони
мусулмонларнинг
ададидан уч
баробар кўп
эди. Шунга қарамай,
Аллоҳ
таолонинг
нусрати
билан
мусулмонлар ғолиб
келдилар.)
14Одамларга
аёллардан,
болалардан,
тўп-тўп тилло
ва кумушдан,
гўзал
отлардан,
чорвадан, экин-текиндан
иборат шаҳватларнинг
муҳаббати
зийнатланди.
Улар дунё ҳаётининг
матоҳидир.
Аллоҳнинг ҳузурида
эса, ҳуснли қайтар
жой бор. («Шаҳват»
сўзи урфда
жинсий
маънода
ишлатиб келинади.
Аслида эса,
шаҳват «иштаҳа»
сўзидан
олинган
бўлиб, кўнгил
тусаши, хоҳлашига
айтилади.
Ушбу ояти
каримада
одамларнинг
кўнглига муҳаббати
зийнатланган,
иштаҳалари
доим тортиб
турадиган
нарсалар ҳақида
сўз кетмоқда.)
15«Ўша
нарсаларингиздан
яхшироғининг
хабарини
берайми?!–деб
айт. Тақво қилганларга
Роббилари ҳузурида
остидан анҳорлар
оқиб турган
жаннатлар
бор. Унда
абадий қолурлар.
Покиза
жуфтлар ва
Аллоҳ
томонидан
розилик бор.
Ва Аллоҳ
бандаларни
кўриб
турувчидир». (Ҳамма
бу дунёнинг
матоҳига
ўзини уради.
Ўшани деб
кўплар гуноҳга
ботади,
диндан чиқади.
Ҳолбуки, бу
нарсалар
шунча уринишга
арзимайдиган
нарсалардир.
Беш кунлик
дунёнинг
ўткинчи орзу-ҳаваси,
холос. Лекин
бошқа
тарафда
ундан яхши,
абадий
неъматлар
бор. Аллоҳ
таоло ушбу
оятда Пайғамбаримиз
алайҳиссаломга
хитобан: «Ўша
нарсаларингиздан
яхшироғининг
хабарини
берайми?! деб айт»,
деб буюрмоқда.
Охират
неъматлари
бу дунё матоҳидан
нақадар
устун
эканлиги
шак-шубҳасиз ҳақиқатдир.
Аммо охират
неъматларининг
яна бир ўзига
хос имтиёзи
бор. У ҳам
бўлса,
уларнинг тақводор
бандаларга
хослигидир,
бошқаларга
насиб қилмайди.)
16Улар: «Роббимиз,
албатта, биз
иймон
келтирдик,
бизнинг гуноҳларимизни
мағфират қилгин
ва дўзах
азобидан сақлагин»,
дейдиганлардир.
17Сабр қилувчилар,
содиқлар,
доимий тоат қилувчилар,
нафақа қилувчилар
ва саҳарда
истиғфор
айтувчилардир.
18Аллоҳ
адолат ила
туриб, албатта,
Ундан ўзга
илоҳ йўқлигига
шоҳидлик
берди.
Фаришталар
ва илм
эгалари ҳам.
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. У
азиз ва ҳаким
зотдир.
19Албатта,
Аллоҳнинг ҳузуридаги
дин Исломдир.
Китоб
берилганлар
фақат уларга
илм
келгандан
сўнг ўзаро ҳасад
қилишибгина
ихтилоф қилдилар.
Ким Аллоҳнинг
оятларига
куфр
келтирса,
бас, албатта, Аллоҳ
ҳисобни
тезда қилувчидир.
(Аллоҳнинг ҳузурида
Исломдан бошқа
дин йўқ. Яҳудий,
насроний,
буддий ёки
яна бошқа ҳар
хил динлар
Аллоҳнинг ҳузурида
эътиборини
йўқотган
динлардир.
Уларга эътиқод
ва амал қилганлар
бехуда
юрибдилар ҳисоб.
Дунёда Аллоҳ
ягона
бўлганидан
кейин, ақида ҳам
ягона бўлиши
керак. У
Ислом ақидасидир.
Аҳли
китобнинг
келишмовчилиги
илмсизликдан,
жоҳилликдан
эмас. Уларга
Аллоҳ
томонидан
илм келган
эди. Улар
Аллоҳнинг
ягоналигини,
ибодатга
сазоворликда
ҳам
ягоналигини,
бандаларнинг
вазифаси нимадан
иборат
эканлигини
яхши билар
эдилар. Билиб
туриб,
ихтилоф қилдилар.)
20Агар сен
билан
тортишсалар,
сен: «Мен
юзимни Аллоҳга
таслим этдим
ва менга
эргашганлар ҳам!»
деб айт. Ва
китоб берилганларга
ва
саводсизларга:
«Исломга кирдингизми?»
деб айт. Агар
Исломга
кирсалар, бас,
батаҳқиқ, ҳидоят
топдилар.
Агар юз
ўгирсалар,
сенинг зиммангда
етказиш,
холос. Аллоҳ
бандаларни
кўриб
турувчидир.
(Юз инсоннинг
энг олий
аъзоси ҳисобланади.
Юзни Аллоҳга
таслим қилиш
эса, ўша
юзнинг эгаси
бутун
вужудини Аллоҳга
топширганини
билдиради.
Пайғамбар
алайҳиссаломки
ўзларига
ушбу йўлни
танлабдилар,
у кишига
эргашган
умматлари ҳам
албатта шу
йўлни
танлайдилар.
Бундан бошқа
гап бўлиши
мумкин эмас.)
21Албатта,
Аллоҳнинг
оятларига
куфр
келтирадиганлар,
Пайғамбарларни
ноҳақдан
ўлдирадиганлар
ва
одамлардан
адолатга
буюрадиганларни
ўлдирадиганларга
аламли
азобнинг
башоратини
бер.
22Ана
ўшалар
амаллари бу
дунёю
охиратда ҳабата
бўлганлардир
ва уларга
ёрдам берувчилар
йўқдир.
(Иймонлари йўқлиги,
Аллоҳнинг
оятларига
куфр
келтирганлари
туфайли
баъзи қилган
яхши ишлари ҳам
бекор кетади.
Уларга савоб
ва нажот келтирмайди.
Ҳамда
бошларига
мушкул
тушган
пайтда ёрдамчилар
йўқдир.)
23Китобдан
насиба
берилганларга
қарамайсанми?!
Ораларида ҳукм
юритиш учун
Аллоҳнинг
китобига чақирилганларида
улардан бир
гуруҳлари юз
ўгириб ортга қайтадилар.
(Ибн Исҳоқ
ривоят қиладиларки,
Пайғамбаримиз
Муҳаммад
алайҳиссалом
Байтулмидросда
бир гуруҳ яҳудийларни
Аллоҳнинг
динига чақирганларида,
улардан Нуъмон
ибн Амр ва Ҳарс
ибн Зайд
деганлари:
«Эй Муҳаммад,
сен қайси
диндасан?»
дедилар. У
зот алайҳиссалом:
«Иброҳим
миллати ва
динидаман»,
дедилар.
Улар: «Иброҳим
яҳудий
бўлган,
дейишди.
Шунда Пайғамбар
алайҳиссалом:
«Ундоқ бўлса,
келинглар, шу
масалани Тавротдан
кўрайлик»,
деганларида,
улар бош тортдилар.)
24Бунинг
сабаби–уларнинг:
«Бизга саноқли
кунлардан
бошқа ҳеч ўт
тегмайди»,
деганларидадир.
Тўқиган
нарсалари
уларни
динларида
адаштирди.
25Унда,
бўлишида шубҳа
йўқ кунда
уларни
жамлаганимизда
ва ҳар бир жон
зулм қилинмасдан,
қилганига
яраша
жазосини
олганда, ҳоллари
қандай
бўлади?
26Сен: «Эй
барча
мулкнинг
эгаси Роббим!
Хоҳлаган
кишингга
мулк
берурсан ва
хоҳлаган
кишингдан
мулкни
тортиб
олурсан, хоҳлаган
кишингни
азиз қилурсан,
хоҳлаган
кишингни хор қилурсан.
Барча
яхшилик
Сенинг қўлингда.
Албатта, Сен ҳар
бир нарсага қодирсан.
27Кечани
кундузга
киритурсан
ва кундузни кечага
киритурсан,
ўликдан
тирикни чиқарурсан
ва тирикдан
ўликни чиқарурсан
ҳамда хоҳлаган
кишингга беҳисоб
ризқ
берурсан»,
деб айт.
(Кўриниб
турибдики, бу
икки оятда
жуда ҳам
улкан
маънолар ўз
аксини
топган. Ягона
Аллоҳнинг фақат
Ўзига хос
камолот
сифатлари
жамланган. Шунинг
учун ҳам ушбу
икки оятни
кундалик
вирд-вазифа
сифатида ўқиб
юриш тавсия қилинади.)
28Мўминлар
мўминларни қўйиб,
кофирларни
дўст
тутмасинлар.
Ким буни қилса,
бас, унга
Аллоҳдан ҳеч
нарса йўқ.
Магар
улардан сақлансангиз,
Аллоҳ
сизларни
ўз(азоб)идан
огоҳ қиладир.
Ва қайтиб
бориш Аллоҳнинг
Ўзигадир.
(Исломда бошқа
диндагилар
билан яхши
алоқада
бўлишга
рухсат бор.
Лекин дўст тутиш,
ҳамма
нарсани
кофирга
ишониб
топшириб қўйиш
мумкин эмас.
Фақат бир ҳолатдагина,
истисно тариқасида,
юзаки
равишда
ўзини
кофирга дўст қилиб
кўрсатиши
мумкин:
«Магар
улардан сақлансангиз».
Бундай
тасарруфни
«тақиййа» деб
аталади. Тақиййа
билан жонни,
молни ва
номусни
душманлардан
сақлаб қолишга
ҳаракат қилинади.)
29Сен:«Агар қалбингиздаги
нарсани
махфий
тутсангиз ҳам,
ошкор қилсангиз
ҳам, Аллоҳ
биладир. Ва
осмонлардагию
ердаги
нарсаларни ҳам
биладир. Аллоҳ
ҳар бир
нарсага қодирдир»,
деб айт. (Ояти
карима Аллоҳ
таоло
бандаларининг
барча
ишларидан
очиқ-ойдин
хабардор
эканлигини
шубҳага ҳеч
ўрин қўймайдиган
даражада
баён қилмоқда.
Ким махфий
равишда
кофирларни
дўст тутса ҳам,
билади.
Билганидан
сўнг,
албатта,
унинг жазосини
беради.)
30Ҳар бир
жон қилган
яхши амалини ҳозир
топадиган ва
ёмон амалини
эса, у билан ўзи
орасида узоқ
масофа
бўлишини
истайдиган
кунда. Аллоҳ
сизларни
Ўз(азоб)идан
огоҳ қиладир.
Аллоҳ
бандаларига
меҳрибон
зотдир. (У
кунда ҳар бир
жоннинг
яхшилигию
ёмонлиги
охиригача
сарҳисоб қилинади.
Агар
банданинг бу
дунёдаги
амаллари
яхши бўлса,
хурсандчиликка,
бахтга,
саодатга эришади.
Ёмон бўлса, қани
энди ушбу
ёмон амаллар
олис-олисларда
бўлса эди,
менга яқин
бўлмаса эди,
деб орзу қилади.)
31Сен: «Агар
Аллоҳга муҳаббат
қилсангиз,
бас, менга
эргашинг.
Аллоҳ сизга
муҳаббат қилади
ва сизларни
гуноҳларингизни
мағфират қилади»,
деб айт.
32Аллоҳга
ва Расулга
итоат қилинг.
Бас, агар
ортга қайтсангиз,
Аллоҳ,
албатта,
кофирларга
муҳаббат қилмас.
33Албатта,
Аллоҳ Одамни,
Нуҳни, Оли
Иброҳимни,
Оли Имронни
оламлар
устидан
танлаб олди.
34Баъзилари
баъзиларига
зурриётдир.
Аллоҳ
эшитувчи,
билувчи
зотдир. (Ушбу 33-оятда
Аллоҳ таоло
Одамни ва Нуҳ
алайҳиссаломларнинг
ёлғиз
ўзларини
Иброҳим ва
Имрон алайҳиссаломларни
эса,
сулолаларини
ҳам қўшиб
зикр қилди.
Нега? Чунки Одам
ва Нуҳ алайҳиссаломлар
ёлғиз ўзлари
Пайғамбар
бўлганлар.
Иброҳим ва
Имрон алайҳиссаломлар
зурриётларидан
бевосита Пайғамбарлар
сулоласи тарқалган.
Бу насаб ёки қариндошлик
асосидаги
Пайғамбарлик
сулоласи
эмас, балки ақида
асосидаги
сулоладир. Бу
ҳақиқат Иброҳим
алайҳиссалом
Аллоҳга
илтижо қилиб,
зурриётларидан
ҳам Пайғамбар
чиқаришини
сўраганларида
баён қилинган.)
35Имроннинг
хотини: «Эй
Роббим!
Албатта, мен қорнимдагини
холис
Ўзингга назр қилдим.
Бас, мендан қабул
эт. Албатта,
Сенинг Ўзинг
эшитувчи, билувчи
зотсан»,
деганини
эсла!
36Уни
(Марямни) туққан
чоқда: «Эй
Роббим, мен
буни қиз туғдим-ку!!»
деди. Ҳолбуки,
Аллоҳ нима туққанини
яхши билади.
«Ва ўғил қиздек
эмас. Ва мен
унга «Марям»
деб ном қўйдим
ва, албатта,
мен сСндан
унга ва унинг
зурриётига
шайтонир
рожим
шарридан
паноҳ
тилайман».
37Бас, уни
Робби жуда
яхши қабул қилиб,
ниҳоятда
гўзал
ўстирди ва
Закариёни
унга кафил қилди.
Закариё ҳар қачон
унинг олдига,
меҳробга
кирганида,
унинг ҳузурида
ризқ кўрди. У:
«Эй Марям,
сенга бу қаердан?»
деди. Ул:«Бу
Аллоҳнинг ҳузуридан.
Албатта, Аллоҳ
хоҳлаган
кишисига беҳисоб
ризқ беради»,
деди. (Шундай қилиб,
Марям алоҳида
эътибор
остида
муборак
бўлиб ўса
борди. Аллоҳ
унга Ўзи
иноят
кўрсатиб
турди.
Закариё алайҳиссалом
Марямнинг
кафили
сифатида,
табиийки,
унинг озиқ-овқати,
ризқидан
доимо
хабардор
бўлиб туриши
лозим. Лекин
ибодатхона
меҳробида
ибодат билан
машғул бўлиб
турган
Марямнинг
олдига қачон
кирса, унинг ҳузурида
ризқ турар
эди.)
38Шу чоқда
Закариё
Роббига дуо қилиб:
«Эй Роббим,
менга Ўз ҳузурингдан
яхши зурриёт
бергин.
Албатта, сен
дуони
эшитувчисан»,
деди.
39Меҳробда
намоз ўқиб
турганида,
фаришталар
унга:
«Албатта, Аллоҳ
сенга Аллоҳдан
бўлган
калимани
тасдиқловчи,
бошлиқ, шаҳвати
тийилган,
солиҳлардан
бўлган Набий,
Яҳъёнинг
башоратини
бермоқда»,
дедилар. (Закариё
алайҳиссаломнинг
чин дилдан қилган
дуолари қабул
бўлди. Аллоҳнинг
фаришталари
келиб у
кишига
суюнчилик
хабарини
етказдилар.
Аллоҳ
Закариё алайҳиссаломга
ўғил фарзанд
беришни
ирода қилди. )
40У: «Эй
Роббим, менга
қандоқ ўғил
бўлсин?! Ўзим
улуғ ёшга кирган
бўлсам,
хотиним туғмас
бўлса?!» деди. У
зот: «Шундоқ,
Аллоҳ хоҳлаганини
қилади», деди.
41У: «Эй
Роббим, менга
бир белги
тайинла»,
деди. У зот:
«Сенинг
белгинг, уч
кун
одамларга фақат
ишора билан
гапиришингдир.
Роббингни кўп
эсла ва эртаю
кеч тасбиҳ айт!»
деди.
42Фаришталарнинг:
«Эй Марям,
албатта, Аллоҳ
сени танлаб
олди, поклади
ва оламдаги
аёллардан
устунлигингни
ихтиёр қилди.
43Эй Марям,
Роббингнинг
ибодатида
бардавом бўл,
Унга сажда қил
ва рукуъ қилувчилар
билан рукуъ қил»,
деганларини
эсла. (Бу ерда,
Марямни Аллоҳ
танлаб
олганини, бошқалар
каби оддий
эмасликларини
баён этилмоқда.
Шу билан
бирга, у
кишининг,
насоролар даъво
қилаётганидек,
«она худо» ёки
«худонинг
хотини» ҳам
эмасликларини
билвосита
таъкидламоқда.)
44Бу ғайб
хабарлардан
бўлиб, сенга ваҳий
қилмоқдамиз.
Улар қайсилари
Марямнинг
кафили
бўлишига қаламларини
ташлашаётганларида,
олдиларида
эмасдинг ва
тортишаётганларида
ҳам
олдиларида
эмасдинг.
(Биби
Марямнинг оналарининг
исми Ҳинна
эди. У киши
Марямни туққанларидан
кейин,
ваъдасига
вафо айлаб,
янги
йўргакланган
чақалоқни яҳудийларнинг
«Ҳайкал»
ибодатхонасига
олиб келиб, у
ердаги диний
ходимларнинг
олдига қўйибди
ва: «Бу назр қилинган
қизни
олинглар»,
дебди. Шунда
улар, мен
оламан-мен
оламан, деб
талашиб
кетибдилар.
Чунки қизча
бошлиқлари ҳазрати
Имроннинг қизи
эди-да. Улар қаламларини
қуръа
сифатида
дарёга
ташлаб,
кафилни аниқлашибди.
Албатта бу
ишлар Муҳаммад
алайҳиссаломга
қоронғи, ғайб
ишлар эди. Бу
маълумотни
фақат Қуръон
келтирган
хабардан
билмоқдалар.)
45Фаришталар:
«Эй Марям,
албатта, Аллоҳ
сенга Ўзидан
бўлган
сўзнинг
башоратини бермоқда,
унинг исми
Масиҳ, Ийсо
ибн Марям бу
дунёю
охиратда
обрўли ва яқин
бандалардандир.
(Оятда келган
«сўз»дан мурод
Ийсо алайҳиссаломдир.»Сўз»
арабчада
калима
дейилади. Ийсо
алайҳиссаломнинг
бир номлари
«Калиматуллоҳ»дир.
Чунки у
кишининг
дунёга
келишиги
Аллоҳнинг
«Бўл» деган
сўзи,
калимаси
сабаб бўлган.)
46У
одамларга
бешикда ҳам, қариган
чоғида ҳам
гапиради ва
солиҳлардандир»,
деганларини
эсла. (Одатда қиз
бола ўзидан
ўзи ҳомиладор
бўлмайди.
Лекин Аллоҳ таоло
Марямга
унинг ҳомиладор
бўлиб, Аллоҳнинг
калимаси
туфайли Масиҳ
Ийсо ибн
Марям деган
фарзанд
кўришини фаришталар
орқали
билдирмоқда.
Шу билан
бирга, унинг
бошқа
сифатларини ҳам
санаб ўтмоқда.)
47У: «Эй
Роббим, менга
башар қўл
теккизмаган
бўлса, қандай
қилиб болам
бўлади?!» деди.
У зот: «Шундай,
Аллоҳ хоҳлаганини
қиладир. Бир
ишни ирода қилса,
«Бўл!» дейиши
кифоя,
бўлаверадир»,
деди.
48Ва унга
китобни, ҳикматни,
Таврот ва
Инжилни
ўргатадир.
(Аллоҳ
Марямнинг
бўлажак Масиҳ
Ийсо ибн
Марям деб
номланган ўғлига
ҳикмат,
Таврот ва
инжилни ҳам
ўргатиши
хабар қилинмоқда.)
49Бани
Исроилга Пайғамбар
қиладир. У:
«Албатта, мен
сизга
Роббингиздан
оят-мўжиза
келтирдим,
мен сизларга
лойдан қушга
ўхшаш суврат
ясайман, унга
пуфласам, Аллоҳнинг
изни билан қуш
бўлади. Аллоҳ
изни билан туғма
кўр ва
песларни
тузатаман ва
ўликни тирилтираман.
Сизларга
нимани емоқдасизу,
нимани
уйингизда сақлаяпсиз–хабарини
бераман. Агар
мўмин бўлсангиз,
албатта,
бунда сизга
оят-белги
бордир.
50Ва
ўзимдан
аввалги
Тавротни
тасдиқловчи
бўлиб, сизга ҳаром
қилинганнинг
баъзисини ҳалол
қилиш учун
келдим. Сизга
Роббингиздан
оят-мўъжиза
билан келдим.
Аллоҳга тақво
қилинг ва
менга итоат
этинг.
51Албатта,
Аллоҳ менинг
Роббим ва
сизнинг
Роббингиздир.
Бас, Унга
ибодат қилинг.
Бу–сироти
мустақимдир»,
дейдир. (Ийсо
алайҳиссаломнинг:
«...ўзимдан
аввалги
Тавротни тасдиқловчи
бўлиб...»
деганларидан,
яна бир бор, у
кишининг
Бани
Исроилга Пайғамбар
бўлиб, Мусо
алайҳиссалом
шариатига
амал қилиб
келганлари
билинмоқда.)
52Ийсо
улардан
кофирликни
сезиб қолганда:
«Кимлар Аллоҳ
йўлида менга
ёрдамчи
бўлади?!» деди. Ҳаворийлар:
«Биз Аллоҳнинг
ёрдамчиларимиз,
Аллоҳга
иймон
келтирдик ва
бизнинг
мусулмонлигимизга
гувоҳ бўл. («Ҳаворий»
дегани ҳолис,
яқин, ишончли
дўст
деганидир.
Ийсо алайҳиссаломнинг
ҳам шундай
кишилари бор
эди. Улар Пайғамбарнинг
даъватларига
дарҳол
лаббай деб
жавоб
бердилар.
Аллоҳнинг
дини йўлида
ёрдамчи
бўлишга
тайёр эканликларини
эълон қилишлари
билан бирга,
Аллоҳга
келтирган
иймонларини ҳам
зикр қилмоқдалар.
Чунки иймон
энг асосий
нарса ҳисобланади.
Ҳаворийлар
яна Ийсо алайҳиссаломдан
ўзларининг
мусулмонликларига
гувоҳ
бўлишларини ҳам
сўрашмоқда.
Яъни, Аллоҳнинг
амрига
бўйсунганликлари,
Аллоҳнинг
динига ва Пайғамбарига
ёрдам
берганликларига
гувоҳ
бўлишни
сўрашмоқда.)
53Эй
Роббимиз! Сен
туширган
нарсага
иймон
келтирдик ва
Пайғамбарга
эргашдик.
Бас, бизни
гувоҳлик
берувчилар қаторига
ёзгин»,
дедилар
54Макр қилдилар.
Аллоҳ ҳам
макр қилди.
Аллоҳ макр қилувчиларнинг
«зўри»дир.
(Бани Исроил
Ийсо алайҳиссаломни
хочга осишни
ва ўлдиришни
хоҳлаб, қўлларидан
келган макр-ҳийлаларни
қилдилар.
Аллоҳ эса у
кишини қутқаришни
ва Ўзига
кўтаришни
ирода қилди.
Аллоҳнинг
тадбири
амалга ошди.
Маккор яҳудийларнинг
ҳийласи
ўтмади.)
55Аллоҳ: «Эй
Ийсо, Мен
сени вафот қилдирувчи
ва Ўзимга
кўтарувчиман
ҳамда куфр
келтирганлардан
сени покловчиман
ва қиёмат
кунигача
сенга
эргашганларни
куфр келтирганлардан
устун қўювчиман.
Сўнгра қайтиш
жойингиз
Ўзимга, бас,
ихтилоф қилган
нарсаларингиз
бўйича
орангизда Ўзим
ҳукм чиқараман»,
деганини
эсла!
56Бас, куфр
келтирганларни
бу дунёю у
дунёда шиддатли
азоб ила
азоблайман.
Уларга ёрдам
берувчилар
йўқдир.
57Иймон
келтирган ва
яхши амаллар қилганларнинг
ажрини тўлиқ
беради. Ва
Аллоҳ
золимларни
хуш кўрмас.
58Бу сенга
тиловат қилиб
бераётганимиз
оятлар ва ҳаким
эслатмадандир.
59Албатта,
Аллоҳнинг ҳузурида
Ийсонинг
мисоли худди
Одамнинг
мисолига
ўхшайди. Уни
тупроқдан
яратиб,
сўнгра унга
«Бўл!» деди, бас,
бўлди. (Аҳли
китоблар
Одам алайҳиссаломнинг
тупроқдан
яратилганини,
Аллоҳнинг
пуфлаши оқибатида
жон
кирганини
яхши
билишади. Бу ҳақда
ҳеч қандай
ихтилоф қилишмайди.
Йўқ ердан
Одам алайҳиссаломни
яратган зот
Ийсо алайҳиссаломни
тирик юрган
Марямдан
отасиз ҳолда
ярата
олмайдими?!
Аллоҳнинг ҳар
бир нарсага қодир
эканлигига
ишонган эси
бор одам бўлса,
албатта
бунга иқрор
бўлади.)
60Бу ҳақиқат
Роббингдандир,
бас, шак
келтирувчилардан
бўлма.
61Сенга
келган
илмдан кейин,
ким сен билан
у ҳақида
тортишса:
«Келинглар,
бизнинг
болаларимизни
ва сизнинг
болаларингизни,
бизнинг аёлларимизни
ва сизнинг
аёлларингизни,
биз ўзимизни,
сиз
ўзингизни чақирамиз-да,
сўнгра
ёлбориб, ёлғончиларга
Аллоҳнинг
лаънати
бўлишини
сўраймиз»,
деб айтгин. (
Оли Имрон
сурасининг
аввалидан то
саксон
нечанчи
оятигача Пайғамбаримиз
ҳузурларига
Нажрон
насоролари
келиб, дин ҳақида,
Марям ва Ийсо
ҳақида
тортишган вақтда
нозил бўлган.
Исломнинг ҳақлиги
очиқ-ойдин
бўлиб қолганда
ҳам, рақиб
тараф қайсарлик
билан,
ўзимники тўғри,
деб туриб
олган. Шунда
Аллоҳ таоло
Пайғамбар
алайҳиссаломга
уларни мубоҳалага,
яъни, болалар
ва аёлларни
тўплаб, ўзлари
ҳам қўшилиб,
икки тараф ҳам:
«Шу масалада
ким ёлғон
гапираётган
бўлса, ўшанга
Аллоҳнинг
лаънати
бўлсин», деб
дуо қилишга
чақиришни
буюрди.)
62Албатта,
бу ўзи ҳақ қиссадир.
Аллоҳдан
ўзга ҳеч бир
илоҳ йўқ.
Албатта, Аллоҳ,
Унинг Ўзи
азиз ва ҳаким
зотдир. (Яъни,
Ийсо ҳақида
сенга келган қиссалар
ҳақдир. Ҳеч қандай
шубҳага ўрин
йўқ.
Насороларнинг
Ийсо ҳам
«худо»
дейишлари
нотўғри. Аллоҳдан
ўзга
ибодатга
сазовор зот
йўқ. Аллоҳнинг
Ўзи азиз, ҳаммадан
ғолиб, биров
Унга қарши чиқа
олмайди. У ҳаким–ҳар
бир ишни ўз
ўрнида, ҳикмат
билан қилади.)
63Агар юз
ўгириб
кетсалар, бас,
албатта, Аллоҳ
фасод қилувчиларни
билувчидир.
64Сен: «Эй аҳли
китоблар!
Бизга ҳам,
сизга ҳам
баробар
сўзга келинг:
Аллоҳдан
ўзгага
ибодат қилмайлик,
Унга ҳеч
нарсани
шерик қилмайлик
ва Аллоҳни қўйиб,
баъзимиз
баъзимизни
Робб қилиб
олмайлик»,
дегин. Бас,
агар юз
ўгирсалар:
«Гувоҳ
бўлинглар,
биз, албатта,
мусулмонлармиз»,
деб
айтинглар.
65Эй аҳли
китоблар,
нимага Иброҳим
ҳақида
талашасизлар.
Ҳолбуки,
Таврот ҳам,
Инжил ҳам
ундан кейин
тушган-ку! Ақл
юритмайсизларми?!
66Ҳой
сизлар, ҳалигилар!
Ўзингиз
билган нарсада-ку
талашдингиз,
энди нимага
ўзингиз
билмаган
нарсада
талашмоқдасиз?!
Аллоҳ билади,
сиз эса
билмайсиз.
(Пайғамбар
алайҳиссалом
билан Ийсо ҳақида,
шунингдек,
Таврот ва
Инжилда
келган баъзи
масалалар ҳақида
тортишишган
эди. Бу
масалаларда
уларнинг озми-кўпми
илмлари бор
эди.
Тортишиб, ўз
фикрини
айтса бўлар
эди. Аммо
Таврот ва
Инжилдан олдин
ўтган ҳодисалар,
ўзлари
билмайдиган
нарсалар ҳақида
тортишиб
нима қилардилар?
Фақат,
талашди
деган гап
учунми? У
нарсаларни, хусусан,
Иброҳимнинг
кимлигини
«Аллоҳ билади,
сиз эса
билмайсиз!».)
67Иброҳим яҳудий
ҳам, насроний
ҳам бўлмаган
эди. Лекин у ҳақ
йўлдан
тоймаган
мусулмон эди.
Ва мушриклардан
ҳам бўлмаган.
68Албатта,
одамларнинг
Иброҳимга ҳақлироғи
унга
эргашганлар,
мана бу Набий
ва иймон келтирганлардир.
Аллоҳ
мўминларнинг
валийсидир.
(Аввало,
«Албатта,
одамларнинг
Иброҳимга ҳақлироғи
унга
эргашганлар»,
яъни ўзлари ҳаёт
даврларида у
кишига иймон
келтириб, йўлидан
юрганлар ва у
киши
ўтганларидан
кейин ҳам
эргашганлар.
Яна кейин
одамларнинг
Иброҳим алайҳиссаломга
ҳақлироғи
Пайғамбар Муҳаммад
соллаллоҳу
алайҳи
вассалам ва у
зотга иймон
келтирган
мўминлардир.)
69Аҳли
китоблардан
бир
тоифалари
сизни адаштиришни
хоҳлайдилар.
Ўзларидан
бошқани
адаштирмайдилар
ва лекин
сезмаслар.
70Эй аҳли
китоблар,
нимага
ўзингиз гувоҳ
бўлиб туриб,
Аллоҳнинг
оятларига
куфр
келтирасиз?!
71Эй аҳли
китоблар,
нимага ҳақни
ботилга
аралаштирасизлар
ва билиб туриб
ҳақни
яширасизлар?!
(Аҳли
китоблар
Исломнинг ҳақлигини
биладилар.
Уларнинг илоҳий
китобларида
бу собит
бўлган. Лекин
улар ҳавою нафсларига
учиб, куфр
келтирадилар.
Кўриб-билиб
туриб,
Исломдек ҳақ
нарсани
ботилга
аралаштирадилар
ва шу билан
Исломнинг ҳақиқатини
беркитмоқчи,
йўқотиб
юбормоқчи
бўладилар.
Узоқ муддат
мобайнида
Аллоҳ
таолонинг
Ўзи сақлагани
учун Қуръонга
ўз
ботилларини қўша
олмадилар,
лекин бошқа ҳамма
нарсага қўшдилар
ва қўшмоқдалар.
Улар бу ғараз
ила Ислом
тарихи, ҳадис,
Қуръон
тафсири,
кишилар
сийрати каби
илмларга ҳийла-найранг
орқали турли
ботилларни қўшиб
келдилар. Ҳозирги
кунда ҳам
турли илмий
номлар билан
ўша қадим
ишларини қилмоқдалар.
Аллоҳ таоло
меҳрибон,
доимо
уларнинг бу
кирдикорларини
фош этиб,
ботилларини
ажратиб-чиқариб
турадиган
уламоларни
мусулмон
умматига
бериб
туради.)
72Аҳли
китоблардан
бир
тоифалари:
«Иймон келтирганларга
тушган
нарсага
куннинг
аввалида
иймон
келтиринглар
ва куннинг
охирида куфр
келтиринглар,
шоядки қайтсалар.
73Ва
динингизга
эргашганлардан
бошқаларга
ишонманглар,
токи
бирортага
сизга берилганга
ўхшаш нарса
берилмасин
ёки Роббингиз
ҳузурида сиз
билан ҳужжат
талашмасин»,
дейдилар.
Сен:«Албатта, ҳақиқий
ҳидоят Аллоҳнинг
ҳидоятидир»,
деб айт.
Сен:«Албатта
фазл Аллоҳнинг
қўлида–хоҳлаган
кишисига
беради. Аллоҳ
кенг қамровли,
билувчи
зотдир.
74Ўз раҳматини
хоҳлаган
кишисигахос қилади
ва Аллоҳ улуғ
фазл
эгасидир»,
деб айт.
(Бундай усул ҳозир
ҳам давом
этмоқда. Аҳли
китоб
саналган яҳудий
ва
насронийлар ҳақида,
улар бир
нарсани чуқур
тушунмаса,
амал қилмайди,
деган
тушунча кенг
тарқалган. Шу
боис улардан
бирортаси
Исломга кирса,
бутун
мусулмон
олами қувончдан
терисига сиғмай
кетади. Улар
орасида Исломга
холис кириб, ҳидоят
топиб
кетаётганлари
кўп, лекин юқорида
баён
этилганидек, ҳийла
қилиб,
Исломга
зарар
етказиш мақсадида
куннинг
аввалида
иймонга
келиб, охирида
куфрга қайтаётганлари
ҳам йўқ эмас.)
75Аҳли
китоблардан,
агар ҳисобсиз
молни омонат қўйсангиз,
уни сенга адо
қиладиганлари
бор ва бир
динорни
омонат қўйсанг,
устида туриб
олмагунингча,
сенга адо қилмайдиганлари
ҳам бор. Бу
уларнинг,
омийлар учун
бизнинг устимизга
йўл йўқ,
дейишларидандир.
Улар билиб
туриб Аллоҳ ҳақида
ёлғон
сўзлайдилар.
76Йўқ! Балки
ким аҳдига
вафо қилса ва
тақводор
бўлса. Бас,
Аллоҳ тақводорларни
хуш кўради.
77Аллоҳнинг
аҳдини ва ўз қасамларини
арзон баҳога
сотадиганлар,
албатта, ана
ўшаларга охиратда
насиба йўқдир,
қиёмат куни
Аллоҳ уларга
гапирмас,
назар солмас
ва покламас.
Уларга
аламли
азоблар бор.
78Улардан
бир гуруҳлари
борки, сизлар
китобдан
бўлмаган
нарсани
китобдан деб
ўйлашингиз
учун, китобни
тилларини
буриб ўқирлар.
Ва: «У Аллоҳнинг
ҳузуридандир»,
дерлар. Ҳолбуки,
у Аллоҳнинг ҳузуридан
эмас. Улар
билиб туриб
Аллоҳ ҳақида
ёлғон
сўзларлар.
79Бир
кишига Аллоҳ
китобни, ҳукмни
ва Пайғамбарликни
берганидан
сўнг, у
одамларга: «Аллоҳни
қўйиб менга
банда
бўлинглар»,
дейиши асло
мумкин эмас.
Лекин
одамларга:
«Китобни
ўргатганингиз
ва ўзингиз
ўрганганингиз
асосида
Роббонийлар бўлинг»,
дейдир.
(Маълумки,
насоролар
Аллоҳ уларга
юборган Пайғамбар
Ийсо алайҳиссаломни
«худо» деб
эътиқод қилганлар
ва қиладилар.
Уларга,
нимага
Ийсони худо
дейсизлар?
дейилса, ўзи
айтган, бизни
ибодатини қилишимизга
буюрган,
дейишади. Аҳли
китоблар
билан бўлган
тортишувларда
бу масала ҳам
қўзғалган
бўлиши
турган гап.
Бу мақомда ҳақиқат
нимада
эканлигини
ушбу оят баён
қиляпти.)
80У
сизларни
фаришталар
ва Пайғамбарларни
Робб қилиб
олишингизга
буюрмайди. У
сизни мусулмон
бўлганингиздан
кейин куфрга
буюрармиди?!
81Аллоҳ
Набийлардан:
«Сизларга
китоб ва ҳикмат
берганим
учун,
кетингиздан
сизлардаги
нарсани
тасдиқловчи
Пайғамбар
келганда,
албатта унга
иймон келтирасиз
ва ёрдам
берасиз,–деб
аҳду
паймонларини
олиб туриб:–Иқрор
бўлдингизми?
Бу ҳақда
ишончли аҳду
паймонимни қабул
қилдингизми?»
деганини
эсла. Улар: «Иқрор
бўлдик»,
дейишди. У:
«Бас, гувоҳ
бўлинглар,
мен ҳам гувоҳ
бўлувчиларданман»,
деди. (Ушбу
ояти каримада
ажойиб бир
кўриниш васф
этилмоқда: ҳамма
Пайғамбарлар
Аллоҳ
таолонинг ҳузурида
тўпланишган.
Бу улкан йиғилишда
Аллоҳ субҳонаҳу
ва таоло Пайғамбарларнинг
ўзларини
гувоҳ қилиб
туриб, ўзи ҳам
бу гувоҳликка
қўшилиб
туриб,
улардан
ишончли,
таъкидланган
аҳду паймон
олмоқда.
Демак, Пайғамбар
алайҳиссаломлар
ўз
умматларини
ўзларидан
кейин
келадиган
Пайғамбарга
иймон
келтириш ва
унга ёрдам
бериш руҳида
тарбиялаб
келишган.
Уларнинг
барчалари
бир
силсиланинг
халқларидир.)
82Ким
бундан кейин
юз ўгириб
кетса, бас,
ана ўшалар,
фосиқлардир.
(Ҳа, Муҳаммад
алайҳиссаломдан,
Ислом
динидан фақат
фосиқларгина,
Аллоҳнинг тоатидан
чиққанларгина
юз
ўгирадилар.)
83Аллоҳнинг
динидан бошқани
хоҳлайдиларми?!
Ахир хоҳласаю
хоҳламаса,
осмонлару
ердаги барча
жонзотлар Аллоҳга
бўйсуниб
турибди-ку?! Ҳамда
Унга қайтариладилар-ку?!!
(Аллоҳнинг
дини битта. Ҳамма
Пайғамбарлар
шу дин билан келганлар.
Бир-бирларини
тасдиқлаб,
бир-бирларига
ёрдам бериб,
Аллоҳнинг
динига ўз
даврларида
хизмат қилиб
келганлар.)
84Сен:«Аллоҳга
ва бизга
туширилган
нарсага, Иброҳим,
Исмоил, Исҳоқ,
Яъқуб ва
асботларга
туширилган
нарсага,
Мусо, Ийсо ва
Набийларга
Роббиларидан
берилган
нарсага
иймон
келтирдик,
улардан
бирортасини
ажратмаймиз
ва биз
Унгагина
мусулмонмиз!»
деб айт! («Иброҳим,
Исмоил, Исҳоқ,
Яъқуб ва
асботларга
туширилган
нарсага».
Яъни, саҳифа
ва ваҳийларга
иймон
келтирдик.
«Асбот»
дегани Яъқуб
алайҳиссаломнинг
авлодлари,
деганидир.)
85Ким
Исломдан бошқа
динни хоҳласа,
бас, ундан бу ҳаргиз
қабул қилинмас
ва у охиратда
зиён
кўргувчилардан
бўладир.
(Аллоҳнинг ҳузурида
мақбул
бўлган ягона
Ислом
динининг
охирги ва мукаммал
кўриниши Муҳаммад
алайҳиссаломга
юборилган ҳақиқий
Ислом
динидир. Энди
ундан бошқа
динни истаб,
ўша бошқа
динда
юрганлардан
у динлари ҳаргиз-ҳаргиз
қабул қилиб
юрилмайди.
Улар
охиратда
зиён кўрувчилар
бўлади. Аллоҳ
уларни ҳидоятга
солмайди,
балки
лаънатлайди.)
86Аллоҳ
иймонидан,
Пайғамбарнинг
ҳақлигига
гувоҳлик
берганидан
ва уларга очиқ
баёнотлар
келганидан
кейин куфр
кетган қавмни
қандай қилиб ҳидоятга
солади. Аллоҳ
золим қавмларни
ҳидоятга
солмас.
87Ана
ўшаларнинг
жазоси,
уларга Аллоҳнинг,
фаришталарнинг
ва барча
одамларнинг
лаънати
бўлишидир.
(Бундай
лаънатга қолиш
катта
бадбахтлик
эмасми?! Бу
дунё-ю у дунёнинг
барча-барчасидан
бўладиган
лаънатни
ўзига қаратиш–жуда
ҳам улкан
жазо! Дарҳақиқат,
Исломга
кириш имкони
бўлиб туриб
кирмаганлар
шундай
жазога лойиқдирлар.)
88Унда
абадий қолурлар.
Улардан азоб
енгиллатилмас
ва уларга
назар ҳам
солинмас.
89Магар
шундоқ
бўлгандан
кейин тавба қилиб,
яхши
амалларни қилганлар
бўлса, бас,
Аллоҳ мағфират
қилувчи ва раҳмлидир.
90Албатта,
иймонларидан
кейин куфр
келтириб,
сўнгра куфри
зиёда
бўлганларнинг
тавбаси ҳеч-ҳеч
қабул қилинмас.
Ана ўшалар
адашганлардир.
91Албатта,
куфр
келтириб,
кофир ҳолида
ўлганларнинг
бирортасидан,
агар ер юзи
тўла олтин
фидо қилса ҳам,
асло қабул қилинмас.
Ана ўшаларга
аламли азоб
бор. Ва уларга
ёрдамчилар
йўқ. (Имоми
Бухорий,
Муслим ва Аҳмадлар
Пайғамбар
алайҳиссаломдан
қуйидаги ҳадиси
шарифларни
ривоят қилганлар:
«Қиёмат куни
дўзах аҳлларидан
бирига:
«Агарчи ер
юзи тўла
нарсанг
бўлганда,
ўзингни қутқазишга
фидо қилармидинг?»
дейилади. У, ҳа,
дейди. Шунда
Аллоҳ таоло
унга: «Мен
сендан ундан
кўра озроқ
нарса
сўраган эдим.
Отанг
Одамнинг зоҳиридалигингда
Менга ҳеч
нарсани ширк
келтирмаслигингга
аҳд олган
эдим. Сен
бўлсанг, ширк
келтирдинг», дейди».
Вақти
ўтгандан
кейин, ҳар қанча
сарфланган
молдан фойда
йўқ. Ундай
сарфлашга ҳожат
ҳам йўқ.
Яхшиси, молни
Аллоҳ таоло
рози
бўладиган
йўлда
сарфлаш
керак.)
92Ўзингиз
суйган
нарсадан
нафақа қилмагунингизча,
ҳаргиз
яхшиликка
эриша
олмассиз.
Нимани нафақа
қилганингизни
Аллоҳ
билувчидир.
(Имом Бухорий
раҳматуллоҳи
алайҳи
ривоят қиладиларки,
Ҳазрати
Умар:»Эй Аллоҳнинг
Расули,
менинг
Хайбардаги
улушимдан кўра
яхшироқ
нарсам йўқ.
Нима қилишга
буюрасиз?»
дедилар. У
зоти
бобаракот:
«Аслини ушлаб
тургинда,
тушган
фойдани садақа
қилиб тур»,
дедилар.
Мусулмонлар
асрлар давомида
Аллоҳнинг
розилигини
тилаб, яхши
кўрган молу
мулкларини
нафақа қилиб
келганлар.)