Part 4
93Таврот
тушишидан
олдин Исроил
ўзига ҳаром қилгандан
бошқа ҳамма
таом Бани
Исроилга ҳалол
эди. Сен:«Агар
ростгўйлардан
бўлсангиз,
Тавротни
келтириб ўқинглар»,
деб айт!
94Шундан
кейин ҳам,
кимки Аллоҳ ҳақида
ёлғон тўқиса,
бас, ана
ўшалар
золимлардир.
95Аллоҳ
рост айтди.
Иброҳимнинг
йўлдан
тоймаган
миллатига
эргашинг. У
мушриклардан
бўлмаган эди.
96Одамларга
муборак,
оламларга ҳидоят
қилиб қўйилган
биринчи уй
Баккадаги
уйдир.
97Унда очиқ
аломатлар ва
мақоми Иброҳим
бор. Ким унга
кирса, тинч
бўладир.
Одамлардан
йўлини
топганларига
Аллоҳ учун
байтни ҳаж қилмоқ
бурчдир. Кимки
куфр
келтирса,
Аллоҳ
одамлардан
беҳожатдир.
(Ушбу икки
оятда Аллоҳ
таоло
Байтуллоҳнинг
фазлини, қибла
бўлишга энг ҳақли
жой шу ер
эканини баён қиляпти.
Намоз вақтида
у томонга
юзланишдан
ташқари,
имкон
топганлар
уни ҳаж қилиши
ҳам фарз
бўлганини
эълон этяпти.
«Бакка»Маккаи
Мукарраманинг
исмларидан
биридир.
«Бакка»
сўзининг луғовий
маъноси, «тақиллатиб
урмоқ» бўлиб,
Маккада ҳар қандай
мағрурнинг ҳам
бўйни
эгилади,
шунинг учун
уни «Бакка» ҳам
деб аталади.)
98Эй аҳли
китоблар,
нега Аллоҳнинг
оятларига куфр
келтирасизлар?!
Ҳолбуки, Аллоҳ
қилаётганларингизга
гувоҳ-ку.
99Эй аҳли
китоблар!
Нега иймон
келтирганларни
Аллоҳнинг
йўлидан
тўсиб, қайтарасиз?!
Ўзингиз шоҳид
бўлиб туриб,
у(йўл)нинг қинғир
бўлишини хоҳлайсиз?!
Аллоҳ қилаётган
ишларингиздан
ғофил эмасдир.
100Эй иймон
келтирганлар!
Агар китоб
берилганлар
тоифасига
итоат қилсангиз,
иймонингиздан
кейин сизни
кофирликка қайтаради.
(Аллоҳ таоло
бу умматни
ботил,
бузилган
динлар ва тузумларнинг
зулмидан
Исломнинг
адолатига чақириш
учун,
дунёнинг
торлигидан
охиратнинг
кенглигига
чақириш учун
юборди.
Шундай
сифатларга
эга бўлган
уммат қандай қилиб
йўлдан
адашган аҳли
китобларга
эргашиши
мумкин?! Агар
аҳли
китобларга
эргашсалар,
улкан бахту
саодатдан
ажраб,
иймондан чиқиб,
яна
кофирликка қайтадилар.)
101Аллоҳнинг
оятлари
сизга
тиловат қилиниб
турган
бўлса-ю,
Унинг Расули
ичингизда
бўлса-ю, қандай
қилиб куфр
келтирасиз?!
Ким Аллоҳни
маҳкам тутса,
шубҳасиз, тўғри
йўлга ҳидоят
топган
бўлади.
102Эй иймон
келтирганлар!
Аллоҳга ҳақиқий
тақво ила тақво
қилинг. Ва фақат
мусулмон ҳолингиздагина
бу дунёдан
ўтинг. (Яъни,
Исломни
ўлгунингизча
маҳкам
тутинг.
Демак, икки
асоснинг
биридунёда
иймон билан,
тақводор
бўлиб,
Исломга тўлиқ
амал қилиб
ўтмоқдир.)
103Барчангиз
Аллоҳнинг
ипини маҳкам
тутинг ва
бўлиниб
кетманг. Ва
Аллоҳнинг
сизга берган
неъматини
эсланг: бир
вақтлар
душман
эдингиз, бас, қалбларингизни
улфат қилди.
Унинг
неъмати ила
биродар
бўлдингиз. Оловли
жар ёқасида
эдингиз,
ундан сизни қутқарди.
Шундай қилиб,
Аллоҳ сизга
Ўз оятларини
баён қилади.
Шоядки ҳидоят
топсангиз.
(Ояти
каримадаги
«Аллоҳнинг
ипи» деган
иборадан Қуръони
Карим
тушунилади.
Жарга қулаш
хавфидаги
инсон ип-арқонни
маҳкам
ушласа, қутилиб
қолганидек,
дўзах тубига қуламасликнинг
ҳам
бирдан-бир
чорасиҚуръони
Каримни маҳкам
ушлашликдир.
Шундагина
нажот топади.
Мусулмон
уммати нажот
топиши учун
барча бир
бўлиб Аллоҳнинг
каломи Қуръони
Каримни маҳкам
тутишлари
лозимдир. Бу
оятнинг ушбу
жумлалари
мусулмон
оламини
бирлаштириш
шиоридир. Қуръони
Карим Аллоҳнинг
ипи-арқони
эканлиги ҳақида
жуда ҳам кўп ҳадислар
келган.)
104Сизлардан
яхшиликка чақирадиган,
амри
маъруфнаҳйи
мункар қиладиган
бир уммат
бўлсин. Ана
ўшалар, ўзлари
нажот
топгувчилардир.
(Яъни,
умматингиз Аллоҳга
ҳақиқий
иймон
келтирган ва
унинг йўлида ҳақиқий
биродар
бўлган жамоа
яхшиликка чақирадиган,
амри
маъруф-наҳйи
мункар қиладиган
умматга
айлансин. Яҳшиликка
чақириб
турувчи
жамоа
бўлмаса,
дунёда
эзгулик қолмайди.
Маъруфга,
яъни,
фазилат, ҳақиқат,
яхшилик ва
адолатга
буюриб,
мункардан, яъни
разилат,
ботиллик,
зулм ва
ёмонликдан қайтариб
турадиган
жамоа
бўлмаса, ҳеч
бир қавм, ҳеч
бир уммат
нажот топа
олмайди.)
105Ўзларига
очиқ
баёнотлар
келганидан
кейин
бўлиниб ихтилофга
тушганларга
ўхшаш
бўлмаганлар,
ана ўшаларга
улуғ азоб
бордир.
106Юзлар оқ
ва юзлар қора
бўладиган
кунда юзлари қора
бўлганларга:
«Иймонингиздан
кейин кофир
бўлдингизми?!
Куфр келтирган
бўлганингиз
учун азобни
татиб кўринг»,
дейилур.
107Юзлари оқ
бўлганлар
эса, бас, Аллоҳнинг
раҳматидадирлар.
Улар унда
абадий қолурлар.
108Булар
Аллоҳнинг
оятларидир.
Уларни сенга ҳақ
ила тиловат қилмоқдамиз.
Аллоҳ
одамларга
зулмни хоҳламас.
109Осмонлару
ердаги
нарсалар
Аллоҳникидир.
Ишлар Аллоҳга
қайтарилажак.
(Модомики
осмонлару
ердаги жамики
нарсалар
Аллоҳники
экан, уларни қандай
хоҳласа,
шундай
тасарруф қилади.
Бунинг
устига, барча
ишлар Аллоҳнинг
Ўзига қайтарилади.
Демак, бу
дунё ва
охиратнинг
ягона ҳокими
Аллоҳнинг
Ўзидир.)
110Сиз
одамлар учун
чиқарилган
энг яхши
уммат
бўлдингиз.
Амри маъруф қиласиз,
наҳйи мункар қиласиз
ва Аллоҳга
иймон
келтирасиз.
Агар аҳли
китоблар
иймон
келтирганларида,
ўзларига
яхши бўлар
эди. Улардан
мўминлари
бор. Кўплари
фосиқдирлар.
(Ислом уммати
ўзи ҳақида
билиб қўйиши
зарур бўлган ҳақиқатлардан
бирибу
умматнинг
одамлар учун
чиқарилган
энг яхши
уммат
эканлигидир.
Бу ҳақиқатни ҳозир
ўзини бу
умматга
нисбат
бераётганлар
яхши тушуниб
олмоқлари
лозим.
Аждодларимиз
худди шу ҳақиқатни
тўлиқ
тушунган чоғларида
бутун дунёга
устоз
бўлганлар.
Дунё халқларининг
пешқадами
бўлиб, уларни
ортларидан
эргаштирганлар.
Бошқаларга
тобеъ
бўлмаганлар.
Бошқаларнинг
ортидан
кўр-кўрона
эргашмаганлар.
Бошқалар ҳузурида
ўзларини
хору зор
тутмаганлар.)
111Улар
сизларга
озор
беришдан
ўзга ҳеч қандай
зарар етказа
олмаслар.
Агар сизларга
қарши уруш қилсалар,
ортга қараб қочарлар.
Сўнгра
уларга ёрдам
берилмас.
112Аллоҳ ипи
бўлмаса ёки
одамлар ипи
бўлмаса,
уларга қаерда
бўлсалар ҳам,
хорлик
битилди.
Уларга Аллоҳнинг
ғазаби лозим
бўлди ва
мискинлик
битилди. Бундай
бўлишлиги
уларнинг
Аллоҳнинг
оятларига
куфр
келтиришлари
ва Набийларни
ноҳақдан
ўлдиришлари
сабабидандир.
Бундай бўлишлиги
осий
бўлганлари
ва ҳаддан ошганлари
сабабидандир.
113Улар
баробар
эмаслар. Аҳли
китоблардан
Аллоҳнинг
оятларини
сажда қилган ҳолларида
кечасида
тиловат қиладиган
яхши
тоифалари ҳам
бор.
114Улар Аллоҳга,
охират
кунига иймон
келтирарлар,
амри маъруф
ва наҳйи
мункар қиларлар
ва яхшиликларга
шошиларлар.
Ана ўшалар аҳли
солиҳлардандир.
115Яхшилик қилсалар,
ҳаргиз инкор
этилмаслар.
Аллоҳ тақводорларни
яхши билувчи
зотдир. (Яъни,
улар яхшилик қилсалар,
ҳеч қачон зое
кетмайди.
Ушбу
оятларда аҳли
китоблардан
иймонга
келган
мўминларнинг
ажойиб сифатлари
зикр қилинмоқда.
Улар
иймонлилар
сафидан
муносиб ўрин
олиб, иймон
тақозоси ила ҳаракат
қилиб улкан
бахт-саодатга
эришдилар.)
116Албатта,
куфр
келтирганлардан
моллари ҳам,
болалари ҳам ҳаргиз
Аллоҳ
азобидан ҳеч
нарсани қайтара
олмас. Ана
ўшалар дўзах
эгаларидир.
Улар унда
абадийдирлар.
117Уларнинг
бу дунё ҳаётида
қиладиган
нафақалари
мисоли ўзига
зулм қилган
бир қавмнинг
экинини уриб ҳалок
қилган совуқ
шамолга
ўхшайди. Аллоҳ
уларга зулм қилмади.
Лекин улар
ўзларига
зулм қилдилар.
(Яхши экинзор
бор. Кўрган
одам хурсанд
бўлади. Аммо
экинзорнинг
эгаси зулм қилди,
гуноҳкор
бўлди. Шу
сабабдан
совуқ шамол
келиб,
экинларини
совуқ уриб
кетди.
Экинзор ҳалок
бўлди. Ҳеч
нарса қолмади.
Кофирларнинг
бу дунёда қилган
хайр-эҳсонлари
ҳам худди
шунга
ўхшайди.
Сиртдан
кўрган
одамга
савобли иш.
Яхшиликка
пул-мол
сарфлаяпти.
Аммо
эгасининг
иймони йўқ.
Бу эса, катта
гуноҳ. Иймон
бўлмаса, ҳеч қандай
хайр-эҳсон қабул
бўлмайди.
Унга савоб
берилмайди.
Совуқ шамол
экинзорни ҳалок
қилганидек,
уларнинг
кофирлиги ҳам
эҳсонларини бефойда
қилади.)
118Эй иймон
келтирганлар,
ўзингиздан
бошқадан
сирдош
тутманг. Улар
сизга
ёмонлик қилишини
қўймаслар.
Машаққатда қолишингизни
хоҳларлар.
Душманликлари
оғизларидаги
(сўзлари)дан
билиниб
турибди. Дилларида
махфий
тургани яна ҳам
каттароқ. Агар
ақл
юритадиган
бўлсангиз,
биз сизларга
оят-белгиларни
баён қилиб
бўлдик.
119Ҳой
сизлар!
Уларни яхши
кўрасизлар-у,
улар сизни
яхши
кўрмайдилар.
Сизлар
китобнинг ҳаммасига
иймон
келтирасизлар-у,
улар сизларни
кўрганда,
иймон
келтирдик,
дерлар, аммо ҳоли
қолганларида,
сизларга
бўлган қаттиқ
аччиқларидан
бармоқ
тишларлар.
Сен:«Аччиқларинг
билан ўлиб
кетинглар»,
деб айт.
Албатта, Аллоҳ
дилларни
эгаллаган
нарсаларни
билувчидир».
(Мусулмонлар
соддаликлари
учун ўзларидан
бошқалар
уларга
чиройлироқ
муомала қилиб,
бир оз мақтаб
қўйса, бўлди,
муҳаббат қўяверадилар,
уларни
ўзларига
сирдош қилиб
олаверадилар.
Бу хато
ишдир, чунки қарши
тараф ҳеч қачон
мусулмонларни
яхши
кўрмайди.
Мусулмонлар
Аллоҳдан
тушган ҳамма
китобларга,
жумладан,
ўзларига
душманлик қилаётганларга
тушган
китобларга ҳам
иймон
келтирадилар.
Бу хато эмас,
балки мусулмонлик
бурчидир.)
120Сизга
яхшилик етса,
уларга ёмон
бўлар. Сизларга
мусибат етса,
улар хурсанд
бўларлар. Агар
сабр ва тақво
қилсангиз,
уларнинг
макри сизга ҳеч
зарар қилмас.
Албатта, Аллоҳ
қилаётган
ишларини иҳота
қилгувчидир.
121Аҳлингдан
эрталаб чиқиб,
мўминларни
уруш
жойларига
турғизганингни
эсла! Аллоҳ
эшитувчи ва
билувчи
зотдир.
122Сизлардан
икки тоифа қўрқиб
заифлашмоқчи
бўлганини
эсла! Аллоҳ
уларнинг
валийсидир.
Мўминлар фақат
Аллоҳнинг
Ўзига
таваккал қилсинлар.
(Бу ояти
карима Ҳазраж
қабиласига
мансуб Бани
Салама уруғи
ва Авс қабиласига
мансуб Бани Ҳориса
уруғи ҳақида
тушган. Улар
мунофиқларнинг
бошлиғи
Абдуллоҳ ибн
Убай ибн
Салул хафа
бўлиб:
«Менинг айтганимни
қилмай, ёш
болаларнинг
айтганини қилди»,
деб
жангчиларнинг
учдан бирини
олиб Уҳуд
йўлидан қайтганида,
унинг
фитнасига
учишларига
сал қолган
эди. Бу эса,
мусулмонлар
сафининг янада
заифлашишига,
руҳий ва
маънавий
тушкунлик
келтиришга
сабаб бўлиши
мумкин эди. Ҳали
уруш
бошланмай туриб
бундай
ишларнинг
бўлиши жуда ҳам
ноқулай
вазиятни
вужудга
келтирар эди.
Лекин бу
тоифаларни
Аллоҳ
таолонинг
Ўзи сақлаб қолди,
иноятига
олди.)
123Батаҳқиқ,
Бадрда оз
бўлсаларингизлар
ҳам, Аллоҳ
сизларга
нусрат берди.
Бас, Аллоҳга
тақво қилинг,
шоядки шукр қилсангиз.
124Мўминларга:
«Сизга
Роббингиз
туширилган уч
минг
фаришталар
ила мадад
бермоғи
кифоя қилмайдими?!»
деганингни
эсла!
125«Ҳа (кифоя қилади)!
Агар сабр ва
тақво қилсангиз,
улар шу пайт
келиб қолсалар
ҳам,
Роббингиз
сизга
белгили беш
минг фаришта
ила мадад
беради».
126Аллоҳ
буни фақат
сизга
суюнчилик ва қалбингиз
таскин
топиши
учунгина қилди.
Аслида,
нусрат азиз
ва ҳаким Аллоҳнинг
ҳузуридандир.
127Куфр
келтирганларнинг
бир тарафини
кесиш учун
ёки хорлаш
учун, токи
ноумид бўлиб қайтсинлар.
(Бадр ғазотида
мушрикларнинг
бошлиқларидан
етмиштаси ҳалок
бўлди. Бу
уларнинг бир
тарафидан
катта
кесилиш эди.
Шунингдек,
уларнинг
катталаридан
етмиштаси
асирга тушди,
хору зор бўлди.
Қолганлари
эса,
шармандаларча,
келган жойига
қайтди.)
128Бу сенинг
ишинг эмас!
Ёки уларнинг
тавбасини қабул
қилади, ёки
азоблайди.
Бас, улар
золимлардир.
129Осмонлару
ердаги
нарсалар
Аллоҳникидир.
Хоҳлаган
кишини мағфират
қилади ва хоҳлаган
кишини
азоблайди.
Аллоҳ гуноҳни
мағфират қилувчи
ва раҳмли
зотдир.
130Эй иймон
келтирганлар!
Рибони бир
неча баробар қилиб
еманг. Аллоҳга
тақво қилинг,
шоядки нажот
топсангиз. (Ҳофиз
ибн Касир раҳматиллоҳи
алайҳи
ривоят қилишларича,
берилган қарзнинг
муддати
тугаб қолганда
қарз берувчи қарздорга:
«Ёки қарзингни
тўла ёки
рибони
кўпайтир»,
дер экан.
Тўласа,
тўлади,
бўлмаса, қарз
муддатини
чўзиш
эвазига
рибонинг миқдорини
ҳам
кўпайтирар
экан. Ҳар
йили шундай
бўлавергандан
кейин рибо бир
неча
баробарга
кўпайиб
кетаркан.
Ушбу ояти
каримада ўша ҳолат
муолажа қилинмоқда.)
131Ва
кофирлар
учун
тайёрлаб қўйилган
оловдан қўрқинг.
132Аллоҳга
ва Расулига
итоат этинг.
Шоядки раҳм қилинсангиз.
133Роббингиздан
бўлган мағфиратга
ва кенглиги
осмонлару
ерча бўлган,
тақводорлар
учун
тайёрлаб қўйилган
жаннатга
шошилинг.
134Улар
енгилликда ҳам,
оғирликда ҳам
нафақа қиладиганлар,
ғазабини
ютадиганлар
ва одамларни
авф қиладиганлардир.
Аллоҳ
яхшилик қилувчиларни
ёқтиради.
135Ва улар фоҳиша
иш ёки
ўзларига
зулм қилган
чоғларида
Аллоҳни
эслаб, гуноҳларини
мағфират қилишни
сўрайдилар,
гуноҳларини
Аллоҳдан
ўзга ким ҳам
мағфират қиларди?
Ва улар,
билиб туриб, қилган
гуноҳларида
бардавом
бўлмаслар.
(Демак, бир
марта,
билмасдан
ёки заифлик
тутиб, гуноҳ қилиб
қўйган одам
дарров тавба қилса
ва гуноҳдан
тўхтаса,
шундагина
тавбаси қабул
экан. Бу қоида
ва мағфират
бобидаги бир
оят ва ҳадисларга
тегишлидир.
Баъзи нафси
бузуқ
одамлар
ўйлаганидек,
оғзида тавба қилдим
деб қўйиб, қайта-қайта
гуноҳ қилаверадиганлар
бу ҳукмга
кирмайдилар.)
136Ана
ўшаларнинг
мукофотлари
Роббиларидан
бўлган мағфират
ва остидан анҳорлар
оқиб турган
жаннатлар
бўлиб, улар
унда абадий қолурлар.
Амал қилувчиларнинг
ажри қандай ҳам
яхши!
137Сиздан
олдин
суннатлар қолган.
Бас, ер юзида
юриб ёлғонга
чиқарувчиларнинг
оқибати қандай
бўлганига
назар
солинглар.
138Бу
одамлар учун
баён ва тақводорлар
учун ҳидоят
ва
мавъизадир.
139Бўшашманглар!
Хафа
бўлманглар!
Сизлар, агар
мўмин
бўлсаларингиз,
устунсизлар.
(Эй мусулмонлар!
Ҳеч
бўшашманглар,
заифлашманглар,
сизга етган
мусибатларга,
бошингизга
тушган оғирликларга
хафа
бўлманглар.
Сизлар дунёда
ҳаммани ҳидоятга
даъват қилувчиларсиз.
Улар
зулматга,
залолатга чақирувчилардир.
Сизлар икки
дунё
саодатига эгасиз.
Улар икки
дунё
бадбахтлигига
эгадирлар.)
140Агар
сизга жароҳат
етган бўлса,
у қавмга ҳам
шунга ўхшаш
жароҳат
етган. Бундай
кунларни
одамлар
орасида айлантириб
турамиз. Токи
Аллоҳ иймон
келтирганларни
билиши учун
ва улардан шаҳидларни
чиқариб
олиши учун.
Ва Аллоҳ
золимларни
севмайди.
(Яъни, бир
ундай, бир бундай
бўлиб туради.
Агар иш бир
хилда тураверса,
дунёнинг қизиғи
қолмайди.
Доимо
мусулмонлар ғолиб
келаверса, ҳамма
ўзини мусулмон
деб эълон қилиб
юборади. Оқибатда
ҳамма
аралашиб
кетиб, ким ҳақиқий
мўмин-мусулмон,
ким юзаки
эканини
одамлар била
олмай қоладилар.
Қийинчилик, оғир
ҳолатларда
мўминлар
мунофиқлардан
ажраб чиқадилар.
Шу билан
бирга,
мўминлар
ичида янада
олимақомларишаҳидлари
ҳам ажраб чиқадилар.
(«Шаҳид»ларнинг
иккинчи
маъноси гувоҳлардир.))
141Токи Аллоҳ
мўминларни
поклаши ва
кофирларни ҳалок
қилиши учун.
142Ёки Аллоҳ
сизлардан жиҳод
қилганларни
билмасдан ва
сабрлиларни
билмасдан
туриб,
жаннатга
кираверамиз,
деб ҳисоблайсизми?!
143Дучор
бўлмасингиздан
олдин ўлимни
орзу қилган
эдингиз. Энди
уни кўриб,
назар солиб турибсиз.
(Бу хитоб Уҳуд
уруши чоғидаги
ва ундан
олдинги ҳолатни
мусулмонларнинг
ёдига солиш
учундир.
Маълумки,
Бадр урушида
кўпчилик қатнаша
олмай қолган
эди. Бадрдаги
ғалаба, унда
шаҳид
бўлганларга
ваъда қилинган
олий
даражаларни
билгандан
сўнг, яна ғозот
бўлса эди,
биз ҳам
савобга
эришар эдик,
шаҳид бўлсак,
ушбу олий
даражаларга
эришар эдик,
деган орзу
кўпчиликнинг
хаёлини қамраб
олган эди.)
144Муҳаммад ҳам
бир Пайғамбар,
холос. Ундан
аввал ҳам Пайғамбарлар
ўтган. Агар у
ўлса ёки қатл
қилинса, орқангизга
қайтасизми?!
Кимки орқасига
қайтса, Аллоҳга
ҳеч зарар
келтира
олмас. Ва
Аллоҳ шукр қилувчиларни
мукофотлар.
(Кимки
Исломнинг улуғ
неъмат
эканини
тушуниб етса,
шукр қилса,
яъни, Исломни
ўзига ҳаёт
йўли қилиб
олиб, Аллоҳга
бу неъмат
учун ҳамду
сано айтса,
Аллоҳ таоло
унга мукофот
беради. Уҳуд ғазотида
бўлиб ўтган
бу ҳодиса ва
унинг баёни
бўлиб тушган
ушбу оят орқали
Аллоҳ таоло
мусулмонларни
Пайгамбар
алайҳиссаломнинг
шахсларига
ортиқча
ёпишишдан қайтариб,
асосий
манбаъга қарашга
одатлантиришни
хоҳлаган.
Мусулмонлар
тўғридан-тўғри
Аллоҳнинг
ўзига
мурожаат қилишни
ўргансинлар.
Улар Аллоҳнинг
олдида
ўзларини
масъул
эканликларини
сезсинлар.)
145Ҳеч бир
жон Аллоҳнинг
изнисиз
ўлмас. Бу
ёзилган
ажалдир. Ким
бу дунёнинг
савобини хоҳласа,
унга ўшандан
берамиз. Ким
охиратнинг савобини
хоҳласа, унга
ўшандан
берамиз. Ва
шукр қилувчиларни
мукофотлаймиз.
146Қанчадан қанча
Пайғамбарлар
билан бирга
кўплаб
роббонийлар жанг
қилганлар.
Улар Аллоҳ
йўлида етган
мусибатдан
бўшашмаганлар,
заифлашмаганлар
ва
бўйсунмаганлар.
Аллоҳ
сабрлиларни
севади.
147Улар: «Эй
Роббимиз!
Бизнинг гуноҳларимиз
ва
ишимиздаги
исрофимизни
Ўзинг кечиргин,
собитқадам қилгин
ва кофир қавмлар
устидан
бизга нусрат
бергин»,
деган гапдан
ўзга гапни
айтмаганлар.
148Бас, Аллоҳ
уларга бу
дунё
савобини ва
охиратнинг
гўзал
савобини
берди. Аллоҳ
гўзал амал қилувчиларни
севади.
149Эй иймон
келтирганлар!
Агар куфр
келтирганларга
итоат қилсангиз,
орқангизга қайтарурлар.
Бас, зиён
кўргувчиларга
айланиб қоласиз.
(Маълумки,
мусулмонлар
Уҳуд ғазотида
қисман мағлубиятга
учрадилар. Бу
иш Мадинаи
Мунавварада
улар билан
бирга яшаб
турган кофир
ва мунофиқларга
иғво учун
катта баҳона
бўлди. Бадр ғазотидаги
ғалабадан
сўнг ҳамма
мусулмонларга
ҳавас билан қараб,
улар билан ҳисоб-китоб
қиладиган
бўлиб қолган
эди. Аммо Уҳуддан
кейин барча
иш
тескарисига
айланди. Кофир
ва мунофиқлар
мусулмонларга
паст назар
билан қарайдиган,
уларга насиҳат
қиладиган ва
ўзларича «тўғри
йўл»
кўрсатадиган
бўлиб қолдилар.)
150Йўқ! Аллоҳ
хўжангиздир.
Ва У ёрдам
берувчиларнинг
яхшисидир!
(Йўқ, улар
сизга ёрдам ҳам
бера олмайди,
ҳомий ҳам
бўла олмайди.
Балки Аллоҳ
таоло
сизнинг
хўжангиз ва
валийингиздир.
Ҳақиқий
ёрдам
берувчиларнинг
яхшиси ҳам ёлғиз
Удир.)
151Тезда
куфр
келтирганларнинг
қалбига, Аллоҳга
ҳужжатсиз
нарсани ширк
келтирганлари
учун, қўрқувни
соламиз.
Уларнинг қароргоҳи
дўзахдир.
Золимларнинг
жойи қандай ҳам
ёмон! (Агар
мўминлар ҳақиқий
иймон
эгалари
бўлсалар,
улар ҳар қачон
кофирлар
билан тўқнашганларида,
Аллоҳ таоло
кофирлар қалбига
қўрқувни
солиб қўяди.
Чунки
кофирлар ҳужжатсиз,
қувватсиз,
имконсиз
нарсаларга
таянадилар.)
152Батаҳқиқ,
Аллоҳ
ваъдаси
устидан чиқди.
Сиз Унинг
изни билан
уларни қира
бошладингиз.
Токи
заифлашиб,
амр ҳақида
ихтилоф қилиб
ва сиз суйган
нарсани
кўрсатганидан
сўнг исён қилгунингизча.
Орангизда
дунёни хоҳлайдиган
кимсалар бор
ва орангизда
охиратни хоҳлайдиган
кимсалар бор.
Сўнгра
сизларни имтиҳон
қилиш учун
улардан
бурди. Батаҳқиқ,
сизни афв
этди. Аллоҳ
мўминларга
фазл эгаси
бўлган
зотдир. (Уҳуд
жангида ғолиб
келиб турган
мусулмонлар
бирдан мағлубиятга
учрашлари
исён,
сусткашлик
ва Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
амрларига
хилоф қилишоқибатида
юзага келди. Ҳолбуки,
Бадр ғазотида
мусулмонлар
сонлари, қуроллари
оз бўлса ҳам, ғолиб
келган
эдилар. Бу
эса, ўз
навбатида,
Аллоҳнинг
мўминларга
нусрат
беришига
ваъдаси мўминларнинг
Аллоҳнинг
амрига тўлиқ
амал қилишларига
боғлиқ
эканлигини
кўрсатади.)
153Пайғамбар
ортингиздан
чақириб
турса ҳам, ҳеч
кимга қарамай
тирқираб қочганингизни
эсланг. Ўтган
нарсага ва
етган
мусибатга
хафа бўлмаслигингиз
учун сизга ғам
устига ғам
берди. Аллоҳ қилаётган
амалларингиздан
хабардор
зотдир. (Аллоҳ
таоло Уҳуд
урушида
сизга ғам
устига ғам
берди. Аввало
жароҳат етди;
кўпчилик қатл
бўлди;
мушриклардан
мағлуб
бўлдилар;
ўлжадан қуруқ
қолдилар; ғалабани
қўлдан чиқардилар
ва энг улкан ғамРасулуллоҳни
оғир ҳолда
ташлаб қочишлари
ва у зотнинг
бошлари
ёрилиб, тишлари
синиб, ёноқларига
темир ҳалқаларнинг
кириши бўлди.
Мана шу
охирги ғам ҳамма
ўтган
нарсаларни
ва етган
мусибатларни
унутдириб
юборди.)
154Сўнгра, ғамдан
кейин, сиздан
бир
тоифангизни қамраб
олган мудроқни
омонлик қилиб
туширди. Бошқа
тоифа эса,
ўзи билан
овора бўлиб,
Аллоҳ ҳақида
ноҳақ, жоҳилият
гумонини қилиб:
«Бизнинг қўлимизда
нима иш бор
эди», дейишди.
Сен:«Ишнинг
барчаси Аллоҳдандир»,
деб айт!
Сенга ошкор қилмаган
нарсаларини
ичларида
махфий тутарлар.
Улар: «Агар қўлимизда
бир иш
бўлганида, бу
ерда қатл қилинмас
эдик, дерлар.
Сен: «Агар
уйларингизда
бўлсангиз ҳам,
қатл бўлиш тақдирида
ёзилганлар
ўз ўлим
жойларига чиқар
эдилар. Бу,
Аллоҳ
кўксингиздаги
нарсани
синаши ва қалбингиздагини
яхшилаб
поклаши
учундир. Аллоҳ
кўкракдаги
нарсани ҳам
билувчи
зотдир», деб
айт.
(Мусулмонлар
Уҳуд урушида
енгилиб қоча
бошлаганларида,
Аллоҳ таоло
уларга мудроқни
омонлик қилиб
юбориб, ҳатто
фалокатдан,
бутунлай
тор-мор
бўлишдан сақлаб
қолди. Бир оз
мудраб, сўнг
ўзига келган
мусулмонлар
Пайғамбар
алайҳиссалом
атрофларида
тўпланишди
ва тоғнинг
баландроқ, қулайроқ
жойига чиқиб
жойлашишди.
Буни кўрган
мушриклар
охиригача ҳужум
қилишга юраклари
дов бермай,
ортга қайтдилар.
Мўминлардан
бир тоифаси
бу иш билан
овора бўлиб
турган бир
пайтда: Бу
тоифаиймони
заиф тоифа, қалбида
фидокорлик
туйғуси
ўрнашмаган
тоифа. Шу
боисдан Аллоҳ
учун овора
бўлмайди,
дину диёнат
учун овора
бўлмайди, Пайғамбар
учун овора
бўлмайди,
мусулмонлар
учун овора
бўлмайди.
Бошларига
зарба
етганда, иймони
заифлар,
мунофиқлар
доимо шундай қиладилар.
Бошлиқларга
осилиб, ҳамма
айбни уларга
тўнкаб
одамларни
улардан
айнитишга
ўтадилар.
Баъзи қатл
бўлганлар ҳақида
ҳам: «Агар бизнинг
ихтиёримиз
билан иш
бўлганида, бундай
бўлмас эди»,
дейдилар. Қуръони
Карим
уларнинг бу
нотўғри
васвасаларини
ҳам тўғрилаб,
ўлим ва ҳаёт
ортидаги,
синовлар
замиридаги ҳикматларни
баён қилади.)
155Икки тўп
тўқнашган
куни
сизлардан юз
ўгириб қочганларни
баъзи қилган
ишлари
туфайли
шайтон
йўлдан урди,
холос. Батаҳқиқ,
Аллоҳ уларни
афв қилди.
Албатта, Аллоҳ
мағфиратли
ва раҳмли
зотдир.
156Эй иймон
келтирганлар!
Куфр
келтирганларга
ва ер юзида
юрган ва ғозий
бўлган
биродарлари ҳақида,
агар бизнинг ҳузуримизда
бўлганларида
ўлмас эдилар
ва қатл қилинмас
эдилар,
дейдиганларга
ўхшаманг. Буни
Аллоҳ қалбларида
ҳасрат қилиши
учун
айтадилар.
Аллоҳ
тирилтиради
ва ўлдиради,
Аллоҳ қилган
амалларингизни
кўрувчи
зотдир.
157Гарчи
Аллоҳ йўлида қатл
қилинсангиз ҳам
ёки ўлсангиз ҳам,
Аллоҳдан
бўладиган мағфират
ва раҳмат
улар
жамлайдиган
нарсадан
яхшидир.
158Гарчи
ўлсангиз ҳам
ёки қатл қилинсангиз
ҳам, албатта,
Аллоҳ ҳузурида
йиғилурсиз.
159Аллоҳнинг
раҳмати ила
уларга
мулойим
бўлдинг. Агар
қўпол, қалби қаттиқ
бўлганингда, атрофингдан
тарқаб кетар
эдилар. Бас,
уларни афв
эт. Уларга истиғфор
айт ва улар
билан
ишларда
машварат қил.
Азму қарор қилганингдан
сўнг Аллоҳга
таваккал қил.
Албатта, Аллоҳ
таваккал қилувчиларни
севадир.
(Аллоҳ таоло
ушбу амр ила
Пайғамбар
алайҳиссаломни
қалби
кенгликда,
мулойимликдакишиларни
атрофларида
жамловчи
олий
сифатларда
бардавом
бўлишга чақириб,
айблар ўтган
бўлса хам,
мусулмонларни
афв этишга
буюрмоқда.)
160Агар
сизга Аллоҳ
нусрат берса,
сиздан ғолиб
келувчи йўқ.
Агар сизни
ташлаб қўйса,
Ундан ўзга
ким ҳам ёрдам
берар эди.
Мўминлар фақат
Аллоҳгагина
таваккал қилсинлар.
161Пайғамбарга
хиёнат ҳеч тўғри
келмас. Кимки
хиёнат қилса,
қиёмат куни
хиёнат қилиб
олган
нарсаси
билан келади.
Сўнгра ҳар
бир жон
касбига
яраша тўлиқ
олади. Уларга
зулм қилинмас.
(Биринчи
марта
мусулмонлар
Бадр урушида
ўлжа олдилар.
Ўша ўлжа ҳақида
мунофиқлар иғво
тарқатишди.
Бу иғволар
орасида
шундай ёлғон
хабар ҳам бор
эдики, у
бўхтонга
кўра, гўё Пайғамбаримиз
алайҳиссалом
ўлжаларни ғалул
сифатида,
яъни, махфий
равишда,
беркитиб
олганмишлар.
Жумладан,
Бадр урушида
тушган
ўлжадан бир
тўп олтин йўқолганида
ҳам Пайғамбар
алайҳиссаломни
айблашди, у
кишидан
гумон қилишди.
Уҳуд урушида
эса,
камончиларнинг
жойларини ташлаб
кетишларига
ўлжа дарди
сабаб бўлган
эди. Ушбу
оятда мазкур
туҳматомуз
шубҳа-гумонлар
жуда
кескинлик
ила рад
этилмоқда.
Нафақат Муҳаммад
алайҳиссалом,
балки умуман
барча Пайғамбарларга
хиёнат
буткул ёт
хислат экани очиқ
айтилмоқда:)
162Аллоҳнинг
розилигини
излаган одам,
Аллоҳнинг ғазабига
дучор бўлган
ва борар жойи
жаҳаннам
бўлган
одамга
ўхшармиди?!
Ва у қандай ҳам
ёмон жой.
163Уларнинг
Аллоҳнинг ҳузуридаги
даражалари
турлича. Аллоҳ
қилаётган
амалларини
кўриб
турувчи
зотдир.
164Батаҳқиқ,
Аллоҳ
мўминларга
ўзларидан
Пайғамбар
юбориб,
неъмат берди.
У аларга Аллоҳнинг
оятларини
тиловат қилиб
берадир,
уларни
поклайдир,
китоб ва ҳикматни
ўргатадир.
Гарчи олдин
очиқ-ойдин
адашувда
бўлсалар ҳам.
165Сен:«Сизга
мусибат
етган пайтда,
ҳолбуки
ўзингиз ҳамикки
бараварини
етказган
эдингиз, бу қаердан,
дейсизми?! Бу
ўзингизнинг ҳузурингиздан!»
деб айт.
Албатта, Аллоҳ
ҳамма
нарсага қодирдир.
(Яъни,
ўзингиз
сусткашлик қилдингиз,
заифлашдингиз,
ўзингиз Аллоҳнинг
шартини
буздингиз,
ўзингиз Пайғамбарнинг
амрига хилоф қилдингиз,
энди келиб,
«Бу қаердан?»
дейсизми?!
Билиб қўйинг,
бу мусибатни
ўзингиз
ўзингизга чақириб
олдингиз.)
166Икки
жамоа тўқнашган
куни сизга
мусибат Аллоҳнинг
изни билан ва
мўминларни
билиш учун.
167Ва мунофиқлик
қилаётганларни
билиш учун
етди. Ва
уларга: «Келинглар,
Аллоҳнинг
йўлида уруш қилинглар
ёки мудофаа қилинглар»,
дейилди. Улар
«Агар жанг
бўлишини аниқ
билсак, сизга
эргашардик»,
дедилар. Улар
ўша кунда
иймондан
кўра куфрга яқинроқ
эдилар.
Тиллари
билан
дилларида йўқ
нарсани
айтадилар.
Аллоҳ
беркитаётган
нарсаларини
яхши билувчи
зотдир.
168Улар ўз
биродарларига
ва (урушга чиқмай)
ўтирганларга:
«Агар бизга
итоат қилганларида
қатл қилинмас
эдилар»,
дейишди. Сен:
«Агар гапингиз
рост бўлса,
ўзингиздан
ўлимни қайтариб
кўринг-чи»,
деб айт.
(Мунофиқлар
ўз
биродарларига
ва урушга чиқмай
уйда
ўтирганларга
ўзларини ҳақ
кўрсатиб, айбни
жанг қилганларга
ағдара
бошладилар.
Уларнинг
фикрича, Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
амрларига
итоат қилганлари
хатолик
бўлган. Агар
мунофиқларга
итоат қилганларида
тўғри бўлар
эмиш. Бу
даъво тагида ҳамма
нарса Аллоҳнинг
иродаси
билан
бўлишини
инкор этиш
ётади.)
169Аллоҳнинг
йўлида қатл
бўлганларни
ўликлар деб ҳисобламанглар.
Балки улар
тирик,
Роббилари ҳузурида
ризқланмоқдалар.
170Улар Аллоҳ
Ўз фазлидан
берган
нарсалардан
хурсандлар
ва ҳали
ортларидан
ўзларига қўшилмаган
биродарларига,
уларга хавф
йўқлигини ҳамда
хафа ҳам
бўлмасликларининг
хушхабарини
бермоқдалар.
171Улар Аллоҳдан
бўлган
неъмат ва
фазлнинг ҳамда,
албатта, Аллоҳ
мўминларнинг
ажрини зое қилмаслигининг
хушхабарини
бермоқдалар.
(Ушбу оятлар
Аллоҳ йўлида
жиҳод қилиб қурбон
бўлган
бандалари мақомларининг
баёнидир.
Уларни
«ўликлар» деб ҳисобламасликка
амр, улар
тирик
эканликлари
ва Роббилари ҳузурида
ризқланаётганларининг
хабаридир.
Демак, шаҳидлар
ҳақидаги
тасаввур
шундай
бўлиши
керак.)
172Улар жароҳат
етгандан
кейин ҳам
Аллоҳ ва Пайғамбар
чақириғига
жавоб
берадиганлардир.
Улардан
яхшилик ва тақво
қилганларига
улуғ ажрлар
бордир.
173Уларга
кишилар:
«Албатта,
одамлар
сизга қарши
куч
тўпладилар,
улардан қўрқинглар»,
деганда,
иймонлари
зиёда бўлди
ва: «Бизга
Аллоҳнинг
Ўзи етарли ва
У қандай ҳам
яхши вакил»,
дедилар.
(Яъни, ўша
мўминларга
баъзи кишилар
келиб, қурайшликларнинг
уларга қарши
кўп куч
тўплаганларини
айтиб, улардан
қўрқинглар,
деганида,
мўминлар қўрқиш
ўрнига,
иймонлари
зиёда бўлди.
Шу билан бирга,
«Бизга Аллоҳнинг
Ўзи етарли ва
У қандай ҳам
яхши вакил»,
дедилар. Имом
Аҳмад ибн Ҳанбал
ва бошқа муҳаддислар
ривоят қилган
ҳадисда Пайғамбар
(с.а.в.) ўз саҳобаларидан
бирига:
«Бошингга оғир
иш тушганда, «Ҳасбияллоҳу
ва неъмал
вакийл»
дегин»,
деганлар.)
174Бас, Аллоҳнинг
неъмати ва
фазли ила,
уларга
ёмонлик
етмасдан қайтдилар
ва Аллоҳнинг
розилигига
эришдилар.
Аллоҳ улуғ
фазл
эгасидир.
(Улар Аллоҳга
таваккал қилиб,
Уни ўзларига
кофий вакил
билиб чиққан
эдилар. Бас,
бу урушдан
зиён
кўрмасдан, Аллоҳнинг
неъмати,
фазли ва
розилигига
сазовор бўлган
ҳолда қайтдилар.)
175Албатта,
бундай
бўлишингиз
шайтондандир,
у ўз яқинларидан
қўрқитади.
Бас, агар
мўмин
бўлсангиз,
улардан қўрқманглар,
мендан қўрқинглар.
(Яъни,
одамлар
сизга қарши
куч
тўпладилар,
улардан қўрқинглар,
деган
хабардан қўрқинчга
тушсангиз, бу
ҳолингиз
шайтондандир.
У сизларни ўз
яқинларидан қўрқитади.
Шайтон ўзига
эргашганларни
сизнинг
кўзингизга
кучли бўлиб
кўринишини
истайди. Агар
ҳақиқий
мўмин
бўлсангиз,
улардан қўрқманглар,
уларнинг қўлидан
ҳеч нарса
келмайди.)
176Куфрга
ошиқаётганлар
сени хафа қилмасин.
Албатта, улар
ҳаргиз Аллоҳга
бирор зарар
етказа
олмаслар.
Аллоҳ уларга
охиратда
насиба қилмасликни
хоҳлайдир.
Уларга улкан
азоб бордир.
177Албатта,
куфрни
иймонга
сотиб
олганлар Аллоҳга
ҳаргиз бирор
зарар етказа
олмаслар.
Уларга аламли
азоб бордир.
178Куфр
келтирганлар
уларни тек қўйганимизни
ўзлари учун
яхши деб ҳисобламасинлар.
Биз уларни фақат
гуноҳлари
кўпайиши
учунгина тек қўямиз.
Уларга
хорловчи
азоб бордир.
179Аллоҳ
мўминларни
сиз турган ҳолда,
покидан
нопокини
ажратмасдан қўйиб
қўймас. Аллоҳ
сизларни ғайбдан
хабардор қилиб
қўймас. Лекин
Аллоҳ Ўз Пайғамбарларидан
кимни хоҳласа,
танлаб олади.
Бас, Аллоҳга
ва Унинг Пайғамбарларига
иймон
келтиринглар.
Агар иймон
келтирсангиз
ва тақво қилсангиз,
сизларга улуғ
ажр бордир.
(Ушбу оятда
Аллоҳ таоло
мўминларни
мунофиқларга
аралаш бўлиб
юраверишларига
қўйиб қўймаслигини,
балки ҳақиқий
мўминни
мунофиқдан
ажратиб
олишни айтмоқда.
Одатда,
бундай
пайтларда
синов, имтиҳон
усули ишга
солинади. Уҳуд
уруши ҳам ана
шундай: покни
нопокдан, ҳақиқий
мўминни мунофиқдан
ажратиб олиш
учун синов,
имтиҳон
бўлди.)
180Аллоҳ Ўз
фазлидан
берган
нарсага
бахиллик қилганлар
буни
ўзларига
яхшилик деб ҳисобламасинлар.
Аксинча, бу
уларга
ёмонликдир. Қиёмат
куни
бахиллик қилган
нарсалари
ила
бўйинлари
ўралур. Осмонлару
ернинг мероси
Аллоҳгадир.
Ва Аллоҳ қилаётган
амалларингиздан
хабардордир.
(Ислом дини
таълимоти
бўйича,
инсоннинг қўлидаги
мол унга Аллоҳ
Ўз фазлидан
берган
омонатдир.
Шунинг учун у
мазкур
молнинг ҳақиқий
эгаси Аллоҳнинг
розилиги
йўлида
сарфлаши
керак. Аммо бахиллик
қилиб, молни
сарфламай
тўпласа,
ўзининг кўзига
яхши бўлиб
кўрингани
билан, аслида
яхшилик
бўлмайди. Ким
бахиллик
билан
тўплаган
молини
яхшилик деб ҳисобласа,
нотўғри
ўйлаган
бўлади.)
181Батаҳқиқ,
Аллоҳ:
«Албатта,
Аллоҳ камбағал
ва биз
боймиз»,
деганларнинг
гапини
эшитди.
Айтганларини
ва Набийларни
ноҳақ
ўлдирганларни
ёзиб қўямиз
ва:
«Куйдирувчи
азобни татиб
кўринг!» деймиз.
(Яҳудийлар
доимо Аллоҳ
таоло тўғрисида
ёмон
тасаввурда,
ноҳақ ақидада
бўлганлар.
Улар
мўътабар ҳисоблайдиган
китобларида ҳам
бу нарса ўз
аксини
топган.
Бўлмаса, Аллоҳ
камбағал, биз
боймиз,
дейишармиди?
Аллоҳ
уларнинг бу
беодоб
гапларини
эшитмайди деб
ўйлашади.
Аммо улар
нотўғри
ўйлашади. Қиёмат
куни
фаришталар
Аллоҳнинг
номидан
уларга:
«Куйдирувчи
азобни татиб
кўринг!»
дейдилар.)
182Бундоқ
бўлишлиги,
сизнинг ўз қўлингиз
ила қилганингиз
туфайлидир.
Албатта, Аллоҳ
бандаларига
зулм қилувчи
эмас.
183«Албатта,
Аллоҳ биздан
ўтда
куядиган қурбонлик
келтирмаган
Пайғамбарга
ишонмаслигимизга
аҳд олган»,
дейдиганларга,
сен: «Мендан
олдин ҳам
сизларга Пайғамбарлар
очиқ-ойдин
баёнотлар ва
сиз айтган
нарса билан келганлар.
Агар ростгўй
бўлсаларингиз,
нимага
уларни
ўлдирдингиз?»
деб айт. (Яъни, ҳозир
Пайғамбар
алайҳиссаломдан
мўъжиза
келтиришни
сўрашяпти.Мўъжизани
келтирсалар,
у кишига
иймон келтиришга
ваъда қилмоқдалар.
Лекин Қуръони
Карим уларни
ўзларининг
бошидан ўтган
воқеълик
билан юзма-юз
қўймоқда. Пайғамбарга
(с.а.в.) хитоб
этиб, уларга:
«Мендан олдин
ҳам сизларга
Пайғамбарлар
очиқ-ойдин
баёнотлар ва
сиз айтган
нарса (яъни, мўъжизалар)
билан келганлар.
Агар
(мўъжизани
кўрсак, иймон
келтирамиз
деганингизда)
ростгўй
бўлсаларингиз,
нимага
уларни
ўлдирдингиз?»
деб айт». дейди.)
184Агар сени
ёлғончи қилсалар,
сендан олдин
очиқ-ойдин
баёнотлар, ҳикматли
китоблар ва
нурли
китоблар
билан келган
Пайғамбарларни
ҳам ёлғончи қилганлар.
185Ҳар бир
жон ўлимни
тотгувчидир. Қиёмат
куни
ажрларингизни
тўлиғича
олурсиз. Ким
дўзахдан узоқлаштирилса
ва жаннатга
киритилса,
шубҳасиз,
ютибди. Бу
дунё ҳаёти ғурур
матоҳидан
ўзга нарса
эмас. (Қиёмат
кунида
заррача
яхшилик ҳам,
заррача
ёмонлик ҳам ҳисоб-китоб
қилинади. Ҳар
бир инсонга қилганига
яраша
мукофот ёки
жазо тўлиғича
берилади. Ана
ўшанда ҳақиқий
ютуққа
эришган киму
мағлубиятга
учраган ким
экани маълум
бўлади.)
186Албатта,
молу жонда
синовга
учрайсиз.
Албатта,
сиздан олдин
китоб
берилганлардан
ва ширк келтирганлардан
кўплаб озор
эшитасиз.
Агар сабр қилсангиз
ва тақво қилсангиз,
албатта, бу
салмоқли
ишлардандир.
(Барча ақида
ва
даъватларда,
албатта,
бало-офат ва
синовлар
бўлиши
шартдир.
Душманлардан
озор эшитиш
ва жафо кўриш
ҳам бор
нарса. Бундай
пайтларда
сабр-тоқатли,
чидамли
бўлиш ва Аллоҳ
таолога тақво
қилиш
зарурдир.
Чунки бу йўл
олий мақсад
йўлидир.
Жаннат
йўлидир.
Жаннат йўли
доимо
тиканлар
билан
ўралган
бўлади. Дўзах
эса, шаҳвоний
ишлар,
лаззатлар
билан
ўралган бўлади.)
187Аллоҳ
китоб
берилганлардан,
албатта, уни
одамларга
баён қиласиз
ва
беркитмайсиз,
деб аҳд
олганини
эсла. Бас, уни
ортларига қаратиб
отдилар ва
арзон нархга
сотдилар. Сотиб
олган
нарсалари қандай
ҳам ёмон!
(Ояти
каримада аҳли
китобларнинг,
хусусан, яҳудийларнинг
аҳдни бузиб,
хиёнат қилишлари
ўзига хос
услуб ила
баён этиляпти.
Аслида, Аллоҳ
уларга китоб
бераётган
пайтда, бу
китобни албатта,
одамларга
баён қиласиз
ва
беркитмайсиз,
деб аҳд олган
эди.
Жумладан,
улар
келишининг
хабари ўз
китобларида
берилган Муҳаммад
алайҳиссаломнинг
васфлари ва у
киши ҳақидаги
маълумотларни
беркитмасдан
одамларга
баён қилишлари
керак эди.
Улар рози
бўлиб, аҳд
бериб олган
бўлсалар ҳам,
аҳдни
буздилар.)
188Қилганларига
хурсанд
бўлиб, қилмаганларига
мақталишни
суядиганларни
азобдан
нажотда деб ҳисоблама.
Уларга
аламли азоб
бор!
189Осмонлару
ернинг мулки
Аллоҳникидир.
Ва Аллоҳ ҳар
бир нарсага қодирдир.
190Албатта,
осмонлару
ернинг
яратилишида
ва кеча-кундузнинг
алмашинишида
ақл эгалари
учун
белгилар бор.
(Осмонга
назар солиб,
ақлини
ишлатган
одам, ерга
назар солиб,
ақлини
ишлатган
одам, кечаю
кундузнинг
алмашишига
назар солиб,
ақлини
ишлатган
одам,
албатта, Аллоҳнинг
ягоналигига, қудратига,
яратувчилигига
қоил қолмасдан
иложи йўқ.)
191Аллоҳни
тик турган,
ўтирган ва
ёнбошлаган ҳолларида
эслайдиган,
осмонлару
ернинг яратилишини
тафаккур қиладиганлар:
«Роббимиз,
буни бекорга
яратганинг
йўқ, Ўзинг
поксан, бизни
ўт азобидан
сақлагин.
192Роббимиз,
албатта, сен
кимни
дўзахга
киритсанг,
батаҳқиқ, уни
шарманда қилибсан.
Ва
золимларга ёрдам
берувчилар
йўқ.
193Роббимиз
биз нидо қилувчининг,
Роббингизга
иймон
келтиринг, деб
нидо қилаётганини
эшитдик ва
иймон
келтирдик. Роббимиз,
бизнинг гуноҳларимизни
кечиргин ва
ёмонликларимизни
ўчиргин ҳамда
яхшилар
билан бирга
ўлдиргин.
194Роббимиз,
бизга Пайғамбарларингга
ваъда қилган
нарсаларингни
бергин ва
бизни қиёмат
куни
шарманда қилмагин.
Албатта, Сен
ваъдага
хилоф қилмайсан»,
дерлар. (Ушбу
ояти
карималардан
кўриниб
турибдики,
Аллоҳнинг
биру борлиги ҳамда
чексиз қудрати
ва бошқа
комил
сифатларини тўла
англаб етиш
учун ибодат
ва тафаккур лозим
экан. Бири
бўлиб
иккинчиси
бўлмаса ҳам,
иш битмас
экан. Аллоҳни
тик турган,
ўтирган ва
ёнбошлаган ҳолларда
эслаш
даражаси улуғ
даража бўлиб,
инсон
ибодатга
олий мақомга
эришгандагина
ушбу
даражага
кўтарилади. Шундай
даражада
тафаккур қилган
одам қалби
соф ҳолга
келади ва дуо
қилса, ижобат
бўладиган мақомга
етади.)
195Роббилари
уларнинг
(дуоларини)
истижобат қилиб:
«Мен
сизлардан
эркагу аёл
амал қилувчининг
амалини зое қилмайман.
Баъзингиз
баъзингиздансиз.
Ҳижрат қилганлар,
диёрларидан
чиқарилганлар,
Менинг
йўлимда
азият
чекканлар,
жанг қилганлар
ва қатл
бўлганларнинг
ёмонликларини
ўчираман ҳамда
уларни,
албатта,
остидан анҳорлар
оқиб турган
жаннатларга
киритаман, бу
Аллоҳнинг ҳузуридан
савобдир. Ва
Аллоҳҳузурида
гўзал савоб
бор зотдир»,
деди. (Ушбу
ояти каримада
Аллоҳ таоло
тафаккурингизни,
хаёлингизни,
ниятингизни
ёки гапу
сўзингизни
зое қилмайман,
дегани йўқ.
Балки,
амалингизни
зое қилмайман,
демоқда.
Демак, Аллоҳнинг
ўлчовида энг
эътиборга
сазовор нарса
амалдир.
Яхшилик
йўлида қилинган
амал, Ислом
дини
назарида,
ибодат даражасига
кўтарилади.
Амал қилувчи
иймонли
бўлса бўлди.
Унинг
кимлигидан қатъий
назар, амали
зое
бўлмайди.)
196Куфр
келтирганларнинг
юрт
кезишлари
сени алдаб қўймасин.
197Бу озгина
матоҳдир. Сўнгра
ўринлари жаҳаннамдир.
У қандай ҳам
ёмон ётоқ! (Бу
дунёнинг қизиқ
ишларидан
бири шуки,
мўминлар,
аброрлар азоб-уқубатга
дучор бўлиб,
юртларидан ҳижрат
қилиб чиқиб
ёки ҳайдаб чиқарилиб
ёки қамоқларга
ташланиб,
Аллоҳнинг
йўлида
азиятлар
чекиб турган
бир пайтда,
кофирлар
кибру ҳаво,
дабдабаю
тантана
билан юрт
кезадилар. Ҳаммага
ўзларини
кўз-кўз қиладилар.
Бу ҳолат
мўминларни
хафа қилиб,
нимага
бундай
бўлади, деган
саволни кўнглига
солиб,
адаштириб,
алдаб қўйиши
мумкин. Ушбу
оят ана шунақа
алдовга
берилиб қолмасликни
мўминларга
Пайғамбар
(с.а.в.) орқали
тайинламоқда.)
198Лекин
Роббиларига
тақво қилганлар
учун остидан
анҳорлар оқиб
турган
жаннатлар
бўлиб, унда
абадий қолурлар.
Бу Аллоҳдан
зиёфатдир.
Аллоҳ ҳузуридаги
нарса
аброрлар
учун яхшидир.
199Албатта, аҳли
китоблардан
Аллоҳга,
сизларга
туширилган
нарсага,
уларга туширилган
нарсага
иймон
келтирадиганлари,
Аллоҳга
ўзини хор
тутиб бўйин
эгадиганлари,
Аллоҳнинг
оятларини
арзон баҳога
сотмайдиганлари
бордир. Ана
ўшаларга Роббилари
ҳузурида ажр
бордир.
Албатта, Аллоҳ
тезҳисоб
зотдир.
200Эй иймон
келтирганлар!
Сабр қилинг.
Сабр ила ғолиб
келинг.
Курашга бел
боғлаб
туринг. Аллоҳга
тақво қилинг.
Шоядки ютуққа
эришсангиз.
(Сабр ила ғолиб
келиш муҳим
нарса, чунки қарши
тараф ҳам
ўзига яраша
сабрлидир.
Демак, икки
томоннинг
сабрлари
курашида
мўминларнинг
сабри ғолиб
келиши керак.
Буни шаръий
истилоҳда
«мусобара»
дейилади. Биз
«курашга бел
боғлаб
туринг» деб
таржима қилган
ибора эса,
«муробата»
дейилиб,
ибодат жойида
ёки
мусулмонларни
душмандан ҳимоя
қилиш жойида
бардавом
бўлиш
маъносини
беради.)
Chapter 4 (Sura 4)
1Эй
одамлар!
Сизларни бир
жондан
яратган ва ундан
унинг
жуфтини
яратиб,
икковларидан
кўплаб
эркагу
аёллар
таратган
Роббингиздан
қўрқинглар!
Номини
ишлатиб
бир-бирингиздан
сўровда
бўладиганингиз
Аллоҳдан ва қариндошлик
(алоқалари)
дан қўрқинг.
Албатта, Аллоҳ
устингиздан
рақобат
этувчи
зотдир.
2Ва
етимларга ўз
молларини
беринг.
Нопокни покка
алмаштирманг.
Уларнинг
молларини ўзингизнинг
молларингизга
қўшиб еманг.
Зеро, бу
катта гуноҳ
бўлади.
3Агар
етимларга
адолат қила
олмасликдан қўрқсангиз,
ўзингизга ёққан
аёллардан
иккитами,
учтами,
тўрттами никоҳлаб
олинг. Агар
адолат қила
олмасликдан қўрқсангиз,
биттани
(олинг) ёки қўлингизда
мулк
бўлганлар
билан
(кифояланинг).
Мана шу жабр қилмаслигингизга
яқинроқдир.
(Демак,
оятдаги
«етимлар»дан
мурод етим қизлар
экан. Етим қизларга
уларни ўз
кафолатигаҳимоясига
олган киши
уйланмоқчи
бўлса-ю, аммо
бу ишда
адолатсизликка
йўл қўйишдан қўрқса,
ўша етим қизларга
уйланишни қўйсинда,
бошқа ўзига ёққан,
никоҳи ҳалол
бўлган
аёллардан хоҳишига
қараб
иккитагами,
учтагами,
тўрттагами
уйлансин.
Агар
хотинлар
орасида
адолат ўрната
олмасликдан қўрқса,
биттага
уйлансин ёки
чўри тутиш
билан кифоялансин.)
4Аёлларга
маҳрларини
кўнгилдан чиқариб
беринг. Агар
улар ундан
бирор
нарсани чин
кўнгилдан
тутсалар,
бас, уни
енглар. Ош
бўлсин, офият
бўлсин.
5Аллоҳ (ҳаётингизни)
тургизиш
(воситаси) қилган
молларингизни
эси
пастларга
берманг.
Уларни ўша
моллардан
ризқлантиринг,
кийинтиринг
ва уларга
яхши сўзлар
айтинг.
6Етимларни
то никоҳ
(ёшига)
етгунларича
синаб
туринглар.
Агар
уларнинг эси-ҳуши
жойида
эканини
билсангиз,
уларга ўз молларини
топширинг. У
молларни
исроф ила ва эгаларининг
катта бўлиб қолишидан
қўрқиб
шошилиб
еманг. Бой
бўлганлар
иффатли бўлсинлар.
Ким камбағал
бўлса, тўғрилик
билан есин.
Уларга ўз
молларини
топшираётганингизда
гувоҳлар
келтиринг. Ҳисобчиликка
Аллоҳнинг
ўзи кифоя қилур.
7Ота-оналар
ва қариндошлар
қолдирган
нарсада
эркакларнинг
насибаси бор.
Ота-оналар ва
қариндошлар қолдирган
нарсада
аёлларнинг
насибаси бор.
У оз бўлсин,
кўп бўлсинфарз
қилинган
насибадир.
8Агар тақсимлашга
қариндошлар,
етимлар ва
мискинлар ҳозир
бўлсалар,
уларни
у(мерос)дан
ризқлантиринглар
ҳамда уларга
яхши гаплар
айтинглар.
(«Тақсимлаш»меросни
бўлиш учун ҳақдорлар
йиғилган
мажлисдир.
Демак, мерос
тақсимлаш мажлисида
ҳақдорлардан
бошқа қариндошлар
ҳам,
шунингдек,
етимлар,
камбағал-мискинлар
ҳам ҳозир
бўлишлари
мумкин. Xақдорлар
меросдан
насибаларини
олишса-ю, қолганларга
ҳеч нарса
тегмай қолса,
ўксишлари,
кўнгиллари
синиши эҳтимоли
бор. Шундай
ноқулай ҳолатни
ўртадан
кўтариш учун,
оятнинг ҳукмига
кўра,
меросхўрлар
бирор
нарсани ажратиб,
ҳалиги
кишиларга
бериб, уларни
ҳам
севинтиришлари
лозим.)
9Ўзлари
заифҳол
зурриётларини
ортдан қолдиришдан
қандай қўрқсалар,
(бошқалар ҳақида
ҳам) шундай қўрқсинлар.
Бас, Аллоҳдан
қўрқсинлар
ва тўғри сўз
айтсинлар.
(Отаси ўлиб
етим қолган
болаларни
оталиққа
олган одам
ўша етим
болаларнинг
ўрнига ўз
болаларини қўйиб
тасаввур қилсин.
Гўё унинг ўзи
вафот этиб,
ортида зафиҳол
болалари қолганини
ўйлаганда қандай
қўрқса, қўлидаги
етим
болаларга ҳам
шундай назар
билан қарасин,
деган маъно
чиқади. Бунда
етимларни
оталиққа
олган кишида
оталик меҳрини
қўзиш билан
етимларга
бўлган раҳм-шафқатини
зиёда қилинмоқда.)
10Албатта,
етимларнинг
молини зулм
ила еганлар, қоринларида
оловни еган
бўладилар.
Ва, шубҳасиз,
дўзахга
кирадилар.
11Аллоҳ
сизга
фарзандларингиз
ҳақида
васият этиб,
бир ўғилга
икки қиз
насибасича
беришни амр
этади. Агар
улар иккитадан
кўп (аёл)
бўлсалар,
уларга у (ота) қолдирганнинг
учдан иккиси.
Агар қиз
битта бўлса,
унга ярми. Агар
унинг боласи
бўлса, у тарк қилган
нарсадан
ота-онасининг
ҳар бирига
олтидан бир.
Агар унинг
боласи бўлмаса
ва ота-онаси
меросхўр
бўлса,
онасига учдан
бир. Агар
унинг
ака-укалари
бўлса, онасига
олтидан бир.
У қилган
васият ёки қарзини
адо этгандан
сўнг,
оталарингиз
ва
болаларингиздан
қайси
бирлари
сизга
манфаатлироқ
эканини
билмассизлар.
Бу Аллоҳ
жорий қилган
фарздир.
Албатта, Аллоҳ
билувчи ва ҳикматли
зотдир.
(Ал-Авфий Ибн
Аббосдан қуйидагиларни
ривоят қилади:
«Аллоҳ таоло
ўғил ва қизларга
ота-оналарга мерос
бобида фарз қилган
ҳукмлар ҳақида
оятлар
туширганда
баъзи
одамларга ёқмади.
Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ҳузурларига
келиб: «Эй
Аллоҳнинг
Расули! Қиз
болага
отасининг
меросидан
ярми бериладими?
Ахир, у от
миниб,
душманга қарши
урушмайди-ку!
Қўлидан ҳеч
нарса
келмайдиган
гўдакка ҳам
мерос
бериладими?»
дейишди.
Уларнинг бу тутимларига
жавобан Аллоҳ
таоло: «Аллоҳ
сизга
фарзандларингиз
ҳақида
васият этиб,
бир ўғилга
икки қиз
насибасича
беришни амр қилади»,
деб
бошланувчи
ояти
каримани
нозил қилди.)
12Сизларга хотинларингиз
қолдирган
нарсанингагар
уларнинг
боласи бўлмасаярми
тегади. Агар
уларнинг
боласи бўлса,
сизга улар қолдирган
нарсанинг
чораги
тегади. Улар қилган
васиятни ёки қарзларини
адо этгандан
сўнг. Уларга
сиз қолдирган
нарсанингагар
болангиз
бўлмасачораги
тегади. Агар
болангиз
бўлса, уларга
сиз қолдирган
нарсанинг
саккиздан
бири тегади.
Сиз қилган
васиятни ёки қарзингизни
адо этгандан
сўнг. Агар
бир эркак ёки
аёл калола ҳолида
мерос қолдирса,
унинг
биродари ёки
синглиси
бўлса,
улардан ҳар
бирига олтидан
бир тегур.
Агар улар
бундан кўп
бўлсалар,
учдан бирига
шерикдирлар.
Зарар қилмайдиган
васиятни ёки қарзни
адо этгандан
сўнг. Булар
Аллоҳнинг
васиятидир.
Ва Аллоҳ
билувчи ҳамда
ҳалийм
зотдир. (Агар
бефарзанд эр
ўлиб, ортидан
хотини қолса,
мероснинг чорагини
олади. Аммо
ўлган эрнинг
ўғилми, қизми,
ўзми-ўгайми,
яъни, бошқа
хотиниданми,
кўпми, озми
фарзанди
бўлса, хотинга
мероснинг
саккиздан
бири тегади.
Бу ҳам
васиятни ёки
олинган қарзни
адо этгандан
кейин
бўладиган тақсим.
Меросхўр
хотин битта
бўлса, мазкур
чорак ёки
саккиздан
бир улушни
ўзи олади.
Агар иккита,
учта ёки
тўртта
бўлсалар, ўша
чорак ёки
саккиздан
бирда шерик
бўладилар.
Ояти
каримадаги:
«Агар бир
эркак ёки аёл
калола ҳолида
мерос қолдирса»,
жумласини,
хусусан,
«калола»
сўзини бир оз
шарҳлашга тўғри
келади. Бу ҳақда
уламоларимиз
ҳам анча баҳс
юритганлар.
Бизнинг
тилимизда
«калола» сўзининг
маъносини
айнан ифода
этадиган ибора
йўқ.
Шунингдек,
араб тилида ҳам
бу сўзнинг
муродифи йўқ.
Ҳазрати Абу
Бакр Сиддиқ
розийаллоҳу
анҳудан
одамлар
«калола» ҳақида
сўрашганида:
«У тўғрисида
ўз фикримни
айтаман, тўғри
бўлса, Аллоҳдан,
хато бўлса,
мендан ва
шайтондан,
яъни, Аллоҳнинг
ва Унинг
Расулининг
бунга алоқалари
йўқ.
Калолазурриёти
ва аждоди йўқ
одамдир»,
дедилар.
Яъни, ўлган
пайтида бола-чақаси,
набира-чеваралари
ҳам,
ота-онаси,
бобо-момоси ҳам
йўқ бўлган
одам,
демакдир. Ҳазрати
Умар (р.а.) ҳам
ўз халифалик
вақтларида:
«Абу Бакрнинг
фикрига
хилоф қилишдан
уяламан»,
деганлар.
Тўрт маҳзаб
соҳиблари ҳам,
аввал ўтган,
кейин келган
уламолар ҳам
шу фикрга қўшилганлар.)
13Ана
ўшалар, Аллоҳнинг
чегараларидир.
Ким Аллоҳга
ва Унинг
Расулига
итоат этса,
уни остидан
анҳорлар оқиб
турган
жаннатга
абадий қолиш
учун
киритадир. Бу
эса, улкан
ютуқдир.
14Ким Аллоҳга
ва Унинг
Расулига
исён қилса ва
Унинг
чегарасидан
тажовуз қилса,
уни абадий қолиш
учун дўзахга
киритадир. Ва
унга хорловчи
азоб бордир.
(Демак, бу
дунёда фақат
Аллоҳга ва
Унинг
Расулигагина
итоат қилиб
яшаш лозим.
Бу итоат
шариатга
амал қилиш
билан бўлади.
Аллоҳга
бўйсуниб, у
кўрсатган
дастурга
амал қилиб
яшаш иймонда,
Исломда,
диндорликда
яшаш
демакдир. Аллоҳнинг
итоатидан чиқиб,
бошқага
итоат қилиш,
унинг
дастурини қўйиб,
бошқанинг
дастурига
амал қилиш
ширк, куфр ва
жаҳаннамдир.)
15Аёлларингиздан
фоҳиша (зино) қилганларига
ўзларингиздан
тўртта гувоҳ
келтиринг. Агар
гувоҳлик
берсалар,
уларни то
ўлим етгунча
ёки Аллоҳ бир
йўл
кўрсатгунча
уйларида
тутиб туринг.
(Исломдан
аввал бошқа
разилатлар қатори
фоҳишабозлик
ҳам кенг тарқалган
эди.
Зинокорлик
айб эмас,
фахр ҳисобланар
эди. Ўзларига
баҳона топиб,
зинога турли
йўллар очган
эдилар. Аллоҳ
таоло
жамиятнинг
бу дардига ҳам
ўзига хос
даво қўллади.
Аввал-бошда
бу борада биз
ўрганаётган
ушбу оятни
туширди.
Мусулмонларни
бу разилатдан
узоқлашишга
ва ким бу
мазкур фоҳишага
қўл урса,
унга
нисбатан
керакли
чоралар кўришни
амр қилди.)
16Сизлардан
ўша(Фоҳиша)
ишни қилган
икки эркакка
озор
беринглар.
Агар икковлари
тавба қилсалар
ва
тузалсалар,
уларни тек қўйинг.
Албатта, Аллоҳ
тавбаларни қабул
қилувчи ва раҳмли
зотдир. (Бу
оятдаги фоҳиша
ишдан кўз
тутилган
нарса
бачабозликдир.
Бу разилат ҳам
кенг тарқалган
жиноятлардан
бўлган. «Озор
беринглар»
деганисўкиш,
айблаш, қўлга
тушган
нарсалар
билан уриш,
деганидир ва
булар вақтинчалик
чора ҳисобланган.
Ишончли ҳадис
китобларининг
соҳиблари
Абдуллоҳ ибн
Аббосдан (р.а)
ривоят қилган
ҳадисда Пайғамбаримиз
алайҳиссалом:
«Кимнинг Лут қавми
амалини қилаётганини
кўрсангиз, қилувчини
ҳам, қилинувчини
ҳам
ўлдиринг»,
деганлар.
Аммо ушбу
оятда кўрсатилган
вақтинчалик
чора бўйича
озор
бергандан
сўнг улар:
«Агар
икковлари
тавба қилсалар
ва тузалсалар,
уларни тек қўйинг».)
17Жаҳолат-ла
ёмонлик қилиб
қўйиб, сўнгра
тезда тавба қиладиганларнинг
тавбаси Аллоҳнинг
зиммасидадир.
Аллоҳ ана
ўшаларнинг
тавбасини қабул
қилади. Ва
Аллоҳ
билувчи ва ҳикматли
зотдир.
18Ёмонликларни
қилиб юриб,
бирларига
ўлим етганда,
энди тавба қилдим,
деганларга
ва кофир ҳолларида
ўлганларга
тавба йўқ.
Ана ўшаларга
аламли
азобларни
тайёрлаб қўйганмиз.
19Эй иймон
келтирганлар!
Сизларга
аёлларни зулм-ла
меросга олиш ҳалол
эмас. Очиқ фоҳиша
иш қилмасалар,
берган
нарсаларнингизнинг
баъзисини
олиш учун
уларни
зўрлик-ла
ушлаб турманг
ва улар
илаяхшиликда
яшанг. Агар
уларни ёқтирмасангиз,
шоядки, Аллоҳ
сиз ёқтирмаган
нарсада
кўпгина
яхшиликларни
қилса. (Ушбу
оят Исломдан
олдинги
даврда аёл кишига
зулм ва жабр
шаклида
жорий қилинган
баъзи одатларни
ботил этмоқда.
Жумладан, жоҳилий
арабларнинг
одати бўйича,
эркак киши вафот
этса, унинг
хотини ҳам
бошқа молу
мулки қатори қариндошларига
мерос бўлиб қолар
эди. У бечора
аёлни
зўрлик-ла
меросга олишар
эди. Хоҳласа,
биронтаси
унга маҳр
бермай уйланар
ёки бошқа
бировга эрга
бериб, маҳрини
ўзлари
олишар ёки
умуман у
шўрликни эрга
беришмас,
ўзлари ҳам
уйланишмас,
бехуда ушлаб
туришар эди.
Ушбу оятда
Аллоҳ таоло
мўмин-мусулмон
бандаларига
хитоб қилиб,
бундай ишлар
ярамаслигини
баён қилмоқда.
Ва аёлларга
нисбатан
бўлган зулм
ва
жабр-ситамни
кўтармоқда.)
20Ва агар
хотин ўрнига
бошқа хотин
олмоқчи
бўлсангиз ва
уларнинг
бирига ҳаддан
зиёд меҳр
берган
бўлсангиз ҳам,
ундан ҳеч
нарсани қайтариб
олманг. Уни
бўҳтон ва
катта гуноҳ ҳолида
оласизми?
21Ва қандай ҳам
олурсиз?!
Ахир,
бир-бирингизга
қовишдингиз
ва улар
сиздан мустаҳкам
аҳду паймон
олганлар-ку?!
(Ояти
каримадаги,
«...улар сиздан
мустаҳкам аҳду
паймон
олганлар-ку?!»
жумласидаги
«аҳду
паймон»нинг
маъноси ҳақида
Суфён
ас-Саврий:
«Яхшилик ила
тутиб туриш
ёки яхшилик
билан
ажрашиш ҳақидаги
аҳд»,
деганлар.
Робеъ ибн
Анас эса: «Бу
Пайғамбаримизнинг
(с.а.в.): «Сиз
уларни Аллоҳнинг
омонати ила
олдингиз ва
фаржларини Аллоҳнинг
калимаси ила
ўзингизга ҳалол
этдингиз»,
деган ҳадисларидан
иборатдир»,
деган.)
22Оталарингиз
ўз никоҳларига
олган
аёлларни сиз
ўз никоҳингизга
олманг! Аввал
ўтган бўлса,
майли. Бу иш,
албатта, фоҳиша,
ғазабнок иш
ва қандай ҳам
ёмон йўлдир!
(Жоҳилият
даврида ўгай
онага
уйланиш
одати бор
эди. Бу
кўпинча
«азл»гааёлларни
зулм ила бехуда
тутиб туришга
ҳам сабаб
бўлар эди.
Чунки аксар
пайтда боланинг
катта бўлиб
вояга
етишини,
сўнгра отасининг
хотинигаўгай
онасига
уйланишини кутишга
тўғри келар
эди. Агар ўғли
отаси ўлган
пайтда вояга
етган бўлса,
ўгай онаси
унга мерос
тариқасида
хотин бўлиб қолар
эди. Аллоҳ
таоло ушбу
ояти
каримани
нозил қилиб,
бу ишни ҳаром
этди.)
23Сизларга
оналарингиз, қизларингиз,
опа-сингилларингиз,
аммаларингиз,
холаларингиз,
ака-укаларингизнинг
қизлари,
опа-сингилларингизнинг
қизлари,
эмизган
оналарингиз,
эмикдош опа-сингилларингиз,
хотинларингизнинг
оналари,
ўзингиз қовушган
хотинларингизнинг
қарамоғингиздаги
қизлари ҳаром
қилинди. Агар
у(хотин)лар
билан қовушмаган
бўлсангиз, (қизларига
уйланишингизда)
гуноҳ йўқ. Ва
пуштингиздан
бўлган ўғилларингизнинг
хотинлари,
опа-сингилни қўшиб
олмоғингиз ҳаром
қилинди.
Магар аввал
ўтган бўлса,
майли. Албатта,
Аллоҳ маҳфират
қилувчи ва раҳмли
зотдир.
(Аввалда никоҳ
муқаддас алоқа
экани айтиб
ўтилди.
Албатта, бу
алоқани тўғри
ҳолда
ўрнатиш
керак. Бунинг
учун эса,
уйланмоқчи
бўлган инсон
ўзига мос
жуфт танламоғи
зарур. Танлаш
жараёнида
эътибор
бериш фарз
бўлган
шартхотинликка
танланаётган
аёлнинг никоҳи
танловчи
эркакка ҳалол
бўлиши керак.
Ислом
шариати
мусулмон эркакларга
айрим тоифа
аёлларга
уйланишни ҳаром
қилган.
Мазкур
тоифалар
ушбу оятда,
бундан
олдинги ва
кейинги
оятларда ва
Пайғамбарларимизнинг
ҳадисларида
баён қилинган.)