Part 6
148Аллоҳ
ёмон гапни
ошкор қилишни
хуш кўрмайди.
Магар
мазлумдан
бўлса, майли.
Аллоҳ
эшитувчи ва
билувчи
зотдир. (Қалбида
тақвоси,
виждонида ҳассослик
бўлмаган
одам ҳар қандай
ёмон сўзни
осонгина
ошкора қилади,
атрофга ёяди.
Ёмон гапни
ошкор қилиш икки
одамнинг
бир-бирини
сўкишидан,
ёмонлашидан
ва ғийбат-бўҳтон
қилишидан
бошланади.
Сўнгра
аста-секин
катталашиб,
жамиятни ҳалокат
жари ёқасига
олиб келади.
Шунинг учун ҳам
Ислом
жамиятида
ёмон сўзни
ошкор қилиш қатъиян
тақиқланади.
Фақат бир
тоифагамазлумга
рухсат. Шунда
ҳам, мазлум
инсон ўз
устидаги
зулмни
кўтариши
учунгина изн
берилади.
Жумладан,
золимнинг
зулмидан
жамиятни
хабардор
этиш учун мазлумгина
ёмон гапни
ошкор қилиши
мумкин.)
149Агар
яхшиликни
ошкора ёки
махфий қилсангиз
ёки
ёмонликни
афв этсангиз,
албатта, Аллоҳ
афвли ва қодир
зотдир.
150Албатта,
Аллоҳга ва
Унинг Пайғамбарларига
куфр
келтирадиганлар
ва Аллоҳ ила
Пайғамбарлари
орасида
айримчиликни
ирода қиладиганлар
ҳамда
баъзиларига
иймон ва
баъзиларига
куфр
келтирамиз,
деб ана
ўшандай ора
йўлни
тутишни хоҳлайдиганлар.
151Ана
ўшалар ҳақиқий
кофирлардир.
Ва
кофирларга
хорловчи азобни
тайёрлаб қўйганмиз.
152Аллоҳга
ва Унинг Пайғамбарларига
иймон
келтирганларга
ва уларнинг
бирортасини ҳам
айирмаганларгаана
ўшаларга
ажрларини
албатта
берурмиз. Ва
Аллоҳ мағфиратли
ва раҳмли
зотдир.
153Аҳли
китоблар
сендан
уларга
осмондан
китоб тушириб
беришингни
сўрарлар.
Мусодан бундан
ҳам катта
нарсани
сўраганлар«Бизга
Аллоҳни
ошкора
кўрсат»,
деганлар.
Бас, зулмлари
туфайли
уларни чақмоқ
урди. Сўнгра,
уларга очиқ-ойдин
баёнотлар
келганидан
кейин бузоқни
худо қилиб
олдилар. Бас,
биз буни ҳам
афв қилдик ва
Мусога очиқ-ойдин
султон
бердик.
154Ва аҳдномаларигаувофиқ
устиларига
Турни
кўтардик ва
уларга: «Эшикдан
эгилиб
кирингларанба
ни ҳаддингиздан
ошманг»,
дедик. Ва улардан
мустаҳкам аҳднома
олдик. (Яъни, яҳудийлар
шариатга
юрмаганлари ҳолда,
нима қилсанг
розимиз, деб
аҳд берган
эдилар. Худди
ўша аҳдномаларига
мувофиқ Аллоҳ
таоло уларни қўрқитиш
учун
тепаларига
Тур тоғини
олиб келиб қўйди.
Яҳудийлар
ночор ҳолда қолдилар.
Агар тавба қилмасалар,
Аллоҳнинг
айтганига
кирмасалар,
устиларидаги
тоғ уларни
босиб тушиши
аниқ эди.
Аммо яҳудийлар
яна яҳудийликларини
қилдилар.
Ўзларини
хавфдан ҳоли
сезишлари
билан дарҳол
аҳдномани
буздилар.
Байтул Мақдисга
тавозуъ
билан эгилиб
эмас, кетлари
билан
сурилиб
кирдилар ва
шанба куни
балиқ
овлашга ҳийла
ўйлаб чиқардилар.
Бас, ушбу қилган
гуноҳлари ва
бошқа (келаси
оятларда
зикр қилинадиган)
айблари учун
Аллоҳ таоло
уларни
лаънатлади.)
155Аҳдномаларини
бузганлари,
Аллоҳнинг
оятларига
куфр келтирганлари,
Пайғамбарларни
ноҳақдан
ўлдирганлари,
«қалбларимиз
берк»
деганлари
учун. Йўқ!
Балки
куфрлари
сабабли Аллоҳ
қалбларига
муҳр босган,
озгиналаридан
бошқаси
иймон
келтирмаслар.
156Ва
куфрлари,
Марямга қарши
улкан бўҳтон
айтганлари
учун
157«Биз Аллоҳнинг
Расули Масиҳ
Ийсо ибн
Марямни
ўлдирдик»,
деганлари
учун (уларни
лаънатладик).
Ҳолбуки уни
ўлдирмадилар
ҳам,
осмадилар ҳам,
лекин уларга
шундай
туюлди. У ҳақида
ихтилофга
тушганлар
унинг
ўлимидан шак-шубҳададирлар.
У тўғрисида
уларнинг
билимлари йўқ,
магар
гумонга
эргашарлар.
Уни
ўлдирмаганлари
аниқдир.
(«Аллоҳ таоло
Ийсо ибн
Марямни очиқ-ойдин
аломатлар ва ҳидоят
ила Пайғамбар
қилиб
юборганида яҳудийлар
у зотга
берилган Пайғамбарлик
ва
мўъжизаларга
ҳасад қилдилар.
Яҳудийлар
эса, у кишини
ёлғончига чиқардилар,
хилоф қилдилар
ва имкони
борича у
зотга озор
беришга
ўтдилар.)
158Балки уни
Аллоҳ Ўзига
кўтарди. Аллоҳ
азиз ва ҳаким
бўлган
зотдир.
159Xеч бир аҳли
китоб йўқки,
унга
ўлимидан
олдин иймон
келтирмаса. Қиёмат
куни эса у
уларнинг
зиддига гувоҳ
бўлур.
(Уламоларимиз
бу ояти
кариманинг
маъносида
икки хил фикр
айтганлар.
Бунга
оятдаги «ўлимидан
олдин»
ибораси
сабаб бўлган.
Баъзилари, бу
ерда
Ийсонинг
ўлими
назарда тутилган,
десалар,
баъзилари, аҳли
китобнинг
ўлими
назарда
тутилган
дейдилар.
Биринчи тоифанинг
гапига
биноан
оятнинг
маъноси бундай:
Ийсо алайҳиссалом
қиёмат яқинлашганда
тушганларида
аҳли
китоблардан ҳеч
ким қолмай, у
киши
ўлишларидан
олдин у зотга
иймон
келтиради.
Иккинчи
тоифа
олимларнинг
тафсирларига
кўра эса, ҳар
бир аҳли
китоб ўз
ўлимидан
олдин,
албатта, Ийсо
алайҳиссаломга
иймон
келтиради.
Яъни, ҳар бир
яҳудий ҳам ўз
ўлимидан
олдин,
албатта, Ийсо
алайҳиссаломга
иймон
келтиради.
Аммо бу фойда
бермайдиган
иймон бўлади.
Шунинг учун ҳам
Ийсо алайҳиссалом
«Қиёмат куни...
улар (нинг)
зиддига гувоҳ
бўлур».)
160Яҳудий
бўлганларга
уларнинг
зулми, Аллоҳнинг
йўлидан кўп
тўсганлари
учун ўзларига
ҳалол қилинган
нарсани ҳаром
қилдик.
161Ва қайтарилган
бўлсалар ҳам,
рибо
олганликлари
ва
одамларнинг
молларини
ботил йўл
билан
еганлари
учун. Ва уларнинг
кофирлари
учун аламли
азобни
таёрлаб қўйдик.
162Лекин
улардан
илмда мустаҳкам
бўлганлари
ва мўминлари
сенга нозил бўлган
нарсага ва
сендан олдин
нозил бўлган
нарсага
иймон
келтирарлар.
Хусусан, намозни
қоим қилувчилар,
закот
берувчилар,
Аллоҳга ва
охират кунига
иймон
келтирувчилар
ҳам. Ана
ўшаларга,
албатта, улуғ
ажр берамиз.
163Биз сенга
худди Нуҳ ва
ундан
кейинги
Набийларга
ваҳий
юборганимиздек
ваҳий
юбордик. Биз
Иброҳим,
Исмоил, Исҳоқ,
Яъқуб, Асбот,
Ийсо, Айюб,
Юнус, Ҳорун
ва
Сулаймонларга
ваҳий
юбордик. Довудга
эса Забурни
бердик.
(Демак, ҳамма
Пайғамбарларга
ваҳий
юбораётган,
уларни
бандалар
ичидан танлаб
олаётган зот
битта. Мазкур
Пайғамбарларга
ваҳий
юборган ўша
зот Муҳаммад
алайҳиссаломга
ҳам ваҳий
юборган.
Мазкур
кишиларни
Пайғамбар қилиб
танлаб олган
ўша зот Муҳаммад
алайҳиссаломни
Пайғамбар қилиб
танлаб
олгандир.
Довуд алайҳиссаломга
Забурни
берган бўлса,
Муҳаммад
алайҳиссаломга
Қуръонни
бергандир.)
164Ва Биз
сенга бундан
олдин қиссаларини
айтиб берган
ва қиссаларини
айтиб
бермаган Пайғамбарларни
юбордик. Ва
Аллоҳ Мусо
ила ўзига хос
гаплашди. (Қуръони
Каримда
номлари зикр қилинган
Пайғамбарлар
қуйидагилар:
Одам, Идрис,
Нуҳ, Xуд, Солиҳ,
Иброҳим, Лут,
Исмоил, Исҳоқ,
Яъқуб, Юсуф,
Айюб, Шуайб,
Мусо, ғорун,
Юнус, Довуд,
Сулаймон,
Илёс, ал-Ясаъ,
Закариё, Яҳъё,
Зул-Кифл,
Ийсо ва Муҳмаммад
алайҳиссаломлардир.
Қуръони
Каримда
номлари зикр қилинмаган
Пайғамбарлар
ҳақидаги энг
ишончли
маълумот Ибн
Мурдавайҳи
Абу Зарр ал-Ғифорийдан
(р.а.) қилган
ривоятда
келган, у
киши
айтадиларки:
«Эй Аллоҳнинг
Расули, Пайғамбарлар
қанча?» деб
сўрадим. У
зот (с.а.в.): «Бир
юз йигирма тўрт
мингта»,
дедилар. «Эй
Аллоҳнинг
Расули,
улардан қанчаси
Расуллар?»
дедим. У зот:
«Уч юз ўн
учтаси,
кўпчилик»
дедилар.)
165Башорат
берувчи ва
огоҳлантирувчи
Пайғамбарларни
Аллоҳ ҳузурида
одамларга
Пайғамбарлардан
сўнг ҳужжат
бўлмаслиги
учун юбордик.
Ва Аллоҳ азиз
ва ҳаким
бўлган
зотдир.
166Лекин
Аллоҳ сенга
нозил қилган
нарсаси ила
гувоҳлик
беради. Уни
Ўз илми ила
нозил қилди.
Фаришталар ҳам
гувоҳлик
берурлар.
Гувоҳликка
Аллоҳнинг
Ўзи кифоя қилур.
167Куфр
келтирган ва
Аллоҳнинг
йўлидан
тўсганлар,
батаҳқиқ, қаттиқ
адашгандирлар.
168Албатта,
куфр
келтирганлар
ва зулум қилганларни
Аллоҳ зинҳор
мағфират қилмас
ва йўлга ҳидоят
ҳам қилмас.
169Магар жаҳаннам
йўлига (ҳидоят
қилади) ва
унда абадий қолурлар.
Бу Аллоҳ учун
осондир.
170Эй
одамлар! Батаҳқиқ,
сизларга
Роббингиздан
ҳақ ила Пайғамбар
келди. Бас,
иймон
келтиринг,
ўзингизга
яхши бўладир.
Агар куфр
келтирсангиз,
зотан
осмонлару
ердаги
нарсалар
Аллоҳникидир.
Ва Аллоҳ
билувчи ва ҳикматли
зотдир.
171Эй аҳли
китоблар!
Динингизда ҳаддан
ошманг ва
Аллоҳ ҳақида ҳақдан
бошқани
айтманг.
Албатта, Масиҳ
Ийсо ибн
Марям Аллоҳнинг
Пайғамбари,
Марямга илқо қилган
калимаси ва
Ундан бўлган
руҳдир. Бас,
Аллоҳга ва
Унинг Пайғамбарларига
иймон
келтиринг.
Уни учта деманг.
Тўхтанг,
ўзингизга
яхши бўлади.
Албатта, Аллоҳ
ягона илоҳдир,
ўзга эмас У
Ўзининг
боласи
бўлишидан пок
бўлди.
Осмонлардаги
нарсалар
Уникидир, ердаги
нарсалар
Уникидир.
Вакилликка
Аллоҳнинг
Ўзи кифоя қилур.
(Ислом дини
инсониятнинг
ақидасини тўғри
йўлга солишга
келган. Бу
ўринда
насороларнинг
ақидасини тўғриламоқда.
Маълумки,
насроний
дини
янгилиги вақтида
ақида тўғри
бўлган. Лекин
замон ўтиши
билан бу ақида
аста-секин
бузила
борган.
Милодий олтинчи
асрга келиб,
Рим
императорларининг
тазйиқи
остида
насроний ақидаси
тамоман
бузилиб
бўлган эди.
Насоролар ўз
динларида ҳаддан
ошиб
кетдилар.
Аллоҳнинг
бандаси ва
Пайғамбари
Ийсо алайҳиссаломни,
Аллоҳнинг ўғли,
дедилар.
Сўнгра, Аллоҳ
уч
аслданота, ўғил
ва муқаддас
руҳдан
иборатдир,
деб даъво қилдилар.
Шунингдек,
Биби Марямни ҳам
илоҳлик
даражасига
кўтардилар.
Худонинг
табиати ҳақида
битмас-туганмас
ихтилофларга
тушдилар.
Охири келиб,
ўзлари ҳам
тушуниб
етмайдиган ақидавий
машмашаларга
гирифтор
бўлдилар. Уларнинг
ушбу ва шунга
ўхшаш кўплаб
ишлари динда ғулувга
кетишҳаддан
ошиш эди.)
172Масиҳ ҳам,
муқарраб
фаришталар ҳам
Аллоҳга
банда
бўлишдан зинҳор
бош
тортмаслар.
Ким унинг
ибодатидан
бош тортса ва
мутакаббирлик
қилса,
уларнинг ҳаммасини
Ўзига
тўплайди.
173Иймон
келтириб
яхши
амалларни қилганларни
эса,
ажрларини
тўлиқ қилиб
берур ва Ўз
фазлидан ҳам
зиёда қилур.
Аммо ор қилиб
кибрга
кетганларни
аламли азоб
билан
азоблар ва
улар ўзлари
учун Аллоҳдан
ўзга дўст ҳам,
ёрдамчи ҳам
топмаслар.
174Эй
одамлар!
Сизга
Роббингиздан
бурҳон келди
ва сизга аниқ
нурни нозил қилдик.
(Бу бурҳон Қуръони
Каримдир.
Ушбу бурҳон
Аллоҳнинг
ягоналигининг
бурҳонидир.
Ушбу бурҳон
Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
ҳақликлари
бурҳонидир.
Ушбу бурҳон
Исломнинг
икки дунё
саодатига
элтувчи дин
эканлигининг
бурҳонидир.
Аллоҳ таоло
Ўз
бандаларига
раҳм этиб,
уларга икки
дунё бахтига
эришиш
дастури қилиб
нозил этган
бу Қуръон аниқ
нурдир.)
175Аллоҳга
иймон
келтирган ва
Уни маҳкам
тутганларни,
шубҳасиз,
уларни
ўзидан
бўлган раҳматга
ва фазлга
киритади ва
уларни
Унгатўғри
йўлга ҳидоят қиладир.
176Сендан
фатво сўрарлар.
Сен: «Аллоҳ
сизга калола ҳақида
фатво
берадир», деб
айт. Агар бир
одам ўлса-ю,
унинг боласи
бўлмаса,
синглиси
бўлса, унга
марҳумдан қолганнинг
ярми
берилади.
Агар
сингилнинг боласи
бўлмаса, у ҳамма
меросни
олади. Агар
сингил
иккита бўлса,
улар марҳумдан
қолганнинг
учдан
иккисини
оларлар. Агар
(меросхўрлар)
эркак-аёл
биродарлар
бўлсалар, бир
эркак икки
аёл ҳиссаси
асосида
оладилар.
Адашмаслигингиз
учун Аллоҳ
баён қилмоқда.
Аллоҳ ҳар бир
нарсани
билувчи
зотдир.
(«Калола» нима
эканлиги
хусусида
ушбу Нисо сураси
аввалида баҳс
қилганмиз.)
Chapter 5 (Sura 5)
1Эй иймон
келтирганлар!
Аҳдномаларга
вафо қилинг!
Сизга, кейин
тиловат қилинадиганларидан
бошқа, чорва ҳайвонлари
ҳалол қилинди,
эҳромдалик
вақтингизда
овни ҳалол
санамаган ҳолингизда.
Албатта, Аллоҳ
нимани ирода
этса, шуни ҳукм
қиладир.
(Ояти
каримадаги «аҳдномалар»
сўзи Аввало,
инсоннинг
банда сифатида
Аллоҳ таоло ҳузуридаги
аҳдномаларидир.
Буни иймон аҳдномаси
дейилади ва у
ўз ичига Аллоҳнинг
ягона илоҳлигини,
Робблигини
ва Ҳокимлигини
эътироф
этишни, Унга
банда бўлиш,
итоат қилиш
ва таслим
бўлишни
олади. Бу аҳдномани
Аллоҳ таоло
биринчи
инсон Одам
атодан
бошлаб ола
бошлаган. )
2Эй иймон
келтирганлар!
Аллоҳнинг
дини
аломатларини,
ҳаром ойни,
аталган қурбонликни,
осилган
белгиларни
ва Роббиларидан
фазл ва
розилик
тилаб Байтул Ҳаромни
қасд қилиб чиққанларни
ўзингизга ҳалол
ҳисобламанг.
Эҳромдан чиқиб
ҳалол
бўлсангиз, ов
қилсангиз,
майли.
Масжидул Ҳаромдан
тўсгани учун
бир қавмни
ёмон
кўришингиз
уларга
тажовузкор бўлишингизга
олиб
бормасин.
Яхшилик ва тақво
йўлида ҳамкорлик
қилинг. Гуноҳ
ва душманлик
йўлида ҳамкорлик
қилманг. Аллоҳга
тақво қилинг.
Албатта, Аллоҳ
иқоби
шиддатли
зотдир.
3Сизларга
ўлимтик, қон,
чўчқа гўшти,
Аллоҳдан бошқанинг
номи ила
сўйилган, бўғилиб
ўлган, уриб
ўлдирилган,
йиқилиб
ўлган, сузиб
ўлдирилган,
йиртқич еган ҳайвонлар
ҳаром қилинди.
Магар, (ўлмай
туриб) сўйиб
олсангиз, ҳалол.
Ва бутларга
сўйилган ҳайвонлар
ҳам, чўплар
ила фол
очишингиз ҳам
ҳаром қилинди.
Бундай қилмоғингиз
фосиқликдир.
Бугунги
кунда куфр
келтирганлар
динингизга
зарар
етказишдан
умид уздилар.
Улардан қўрқманглар,
Мендан қўрқинглар.
Бугунги
кунда Мен
сизнинг
динингизни
мукаммал қилиб
бердим. Сизга
неъматимни
батамом қилдим.
Ва сизга
Исломни дин
деб рози
бўлдим. Кимки
гуноҳга моил
бўлмаган ҳолида
очликдан
музтар бўлса,
албатта, Аллоҳ
мағфиратли
ва раҳмли
зотдир. (Ушбу
ояти
каримада
асли гўшти ҳалол
қилинган ҳайвонлар
ҳақида сўз
кетмоқда.
Албатта, чўчқани
ҳисобга
олмаганда.
Аслида, гўшти
ҳаром бўлган ҳайвонлар
ўз-ўзидан
маълум, баҳс
улар ҳақида
эмас. Гўшт
тирик ҳайвондан
олинади. Ана
ўша тирик
жониворни
гўштга айлантириш
жараёни ва
ундаги ният ҳамда
эътиқод
унинг ҳалол
ёки ҳаромга
айланишига
сабаб бўлади.
Шунинг учун ҳам
бу жараёнга,
яъни, тирик ҳайвонни
гўштга
айлантириш
жараёнига
шариатда алоҳида
эътибор
берилади. Бу
шартларнинг
бошида ҳайвоннинг
жонини чиқариш
пайтида унга
жон берган
Аллоҳнинг
номини зикр қилиш
туради. Бу иш қилинмаса,
катта
маънавий
жиноят содир
бўлган
бўлади, шу
сабабли
унинг гўшти ҳаромга
айланади.)
4Сендан
уларга нима ҳалол
қилинганини
сўрарлар.
Сен:«Сизларга
пок нарсалар ҳалол
қилинди. Овчи
итларга
ўхшатиб, Аллоҳ
сизга
ўргатган
нарсалардан
уларга ҳам
ўргатган
овчи ҳайвонларингиз
сизга тутиб
берган
нарсадан
енглар.
Уларга Аллоҳнинг
исмини зикр қилинглар.
Аллоҳга тақво
қилинглар.
Албатта, Аллоҳ
ҳисоби тезкор
зотдир», деб
айт!
5Бугунги
кунда
сизларга пок
нарсалар ҳалол
қилинди.
Китоб
берилганларнинг
таоми сиз учун
ҳалолдир.
Сизнинг
таомингиз
улар учун ҳалолдир.
Афийфа
мўминалар ва
сиздан олдин китоб
берилганлардан
бўлган
афийфалар ҳам,
агар иффатли
бўлган ҳолингизда,
зинокор
бўлмай ва
ўйнаш тутмай маҳрларини
берсангиз,
сизга ҳалолдир.
Ким иймонни
инкор қилса,
унинг амали
бехуда
кетадир ва
охиратда у
зиён
кўрувчилардан
бўладир.
(Ислом мусулмонларга
аҳли
китобларнинг
сўйган
сўйишлари ҳалол
қилинган. Бу
оятда «таом»
сўзи қўлланган,
аммо ундан аҳли
китобларнинг
барча
таомлари,
жумладан, чўчқа
ёки бошқа ҳаром
ҳайвонларнинг
гўшти, ароққа
ўхшаш
ичимликлари ҳам
ҳалол
экан-да, деб
тушунилмаслиги
керак. Бу нарсаларнинг
ҳаромлиги
ўз-ўзидан ҳаммага
маълум. Асли
ўзи ҳалол
бўлган бошқа
нарсалар ҳақида
ҳам аввал
айтиб ўтилди.
Демак, бу
ерда гап гўшти
асли ҳалол
бўлган ҳайвонлар
аҳли
китобларнинг
динлари
асосида
сўйилган
бўлса, ҳалол
бўлишлиги ҳақида
кетмоқда.)
6Эй иймон
келтирганлар!
Намозга
турмоқчи
бўлсаларингиз,
юзларингизни
ва қўлларингизни
чиғаноқлари
ила ювинглар.
Бошларингизга
масҳ
тортинглар.
Ва оёқларингизни
тўпиқлари
ила ювинглар.
Агар жунуб
бўлсаларингиз,
покланинглар.
Агар бемор
ёки сафарда
бўлсаларингиз
ёхуд
бирорталарингиз
таҳоратхонадан
келса ёки
аёлларга яқинлик
қилса-ю, сув
топа
олмасаларингиз,
бас, покиза
тупроқ ила
таяммум қилинглар.
Ундан
юзингизга ва қўлларингизга
масҳ
тортинглар.
Аллоҳ
сизларга қийинчилик
туғдиришни
истамас Аммо
сизларни
поклашни ва
сизларга ўз
неъматини
батамом қилиб
беришни
истайдир. Шоядки
шукр қилсангизлар.
(Ушбу оятлар
синчиклаб ўқиб-ўрганилса,
Исломнинг
поклик дини,
поклик
бўлганда ҳам,
мукаммал
поклик дини
эканлиги яққол
намоён
бўлади.
Аввалги беш
оятда пок нарсаларнинг
ҳалол қилингани,
мусулмонларга
пок таомлар,
покиза
аёллар ҳалол қилингани
ҳақида сўз
борган бўлса,
бу оятда
бадан поклиги
ҳамда, энг муҳими,
қалб поклиги ҳақида
сўз кетмоқда.
Чунки намоз қалбни
покловчи
амалдир. Ҳамма
нарса
покликка
таянади,
покликка қаратилгандир.
Хоссатан,
намоз ўқиш
учун нафақат
бадан, балки
кийим-бош ва
жой ҳам пок
бўлиши
зарур.)
7Аллоҳнинг
сизга берган
неъматини ва
сиздан олган
аҳдини
эсланг.
Ўзингиз:
«Эшитдик ва
итоат қилдик»,
дегансиз-а?!
Ва Аллоҳга тақво
қилинг.
Албатта, Аллоҳ
кўкраклардаги
нарсани ҳам
билгувчи
зотдир.
(Инсонга Аллоҳ
берган неъматларнинг
саноғига
етиб
бўлмаслигини,
бу
неъматларнинг
шукрини ҳам
адо эта
олмаслигимизни
яхши биламиз.
Аммо Аллоҳнинг
бизга берган
неъматлари
ичида энг улуғи
иймонИслом
неъмати
эканини
тушуниб етмоғимиз
лозим. Бу
улкан
неъматнинг
шукри унга амал
қилиш билан
бўлишини ҳам
тушунмоғимиз
керак. Оятда
келаётган
«мийсоқ»аҳднома
эса, Аллоҳнинг
амрига итоат қилиш
аҳдномаси
эди. Бандалар
ўзлари иймон
келтириб,
мўмин-мусулмон
бўлганларида,
«эшитдик ва
итоат қиламиз»,
деб аҳд
беришган эди.
Энди аҳкомлар
келди. Уни
тинглаб,
ўргансинлар
ва итоат қилсинлар.
Тақводор
бўлсинлар.
Чунки Аллоҳга
иймонсиз,
итоатсиз ва
тақвосиз ҳаётнинг
мазмуни
бўлмайди.)
8Эй иймон
келтирганлар!
Аллоҳ учун ҳақда
туринг,
адолатли
гувоҳ бўлинг.
Бир қавмни
ёмон
кўришингиз
сизни уларга
нисбатан
адолат қилмасликка
олиб
бормасин.
Адолат қилинг.
Бу тақвога
оид ишдир.
Аллоҳга тақво
қилинг.
Албатта, Аллоҳ
қилаётган
амалингиздан
харабдор
зотдир. (Дарҳақиқат,
ўзи учун ёки
оиласи, қавми-қариндоши,
миллати ёки
бошқа
эътиборлар
учун эмас, фақат
Аллоҳ учун ҳақда
туриш керак.
Бу осон иш
эмас.
Шунингдек, кези
келганда
ўзига қарши, ҳатто
ота-онаси,
бола-чақасига
қарши
адолатли
гувоҳ
бўлишга ҳам
тўғри келади.
Бундай
мўъжизасифат
ишлар фақат
иймоннинг
таъмини
тотган,
Исломнинг ҳақиқатини
англаган
кишилардангина
содир бўлади.
)
9Аллоҳ
иймон
келтириб
яхши
амалларни қилганларга
ваъда қилди:
Уларга мағфират
ва улкан ажр
бўлур.
10Куфр
келтирганлар
ва
оятларимизни
ёлғонга чиқарганларана
ўшалар дўзах
эгаларидир!
11Эй иймон
келтирганлар!
Аллоҳнинг
сизга берган
неъматини
эсланг. Бир қавм
сизга қўл
узатмоқчи
бўлганида, У
уларнинг қўлларини
сиздан қайтарган
эди. Ва Аллоҳга
тақво қилинг.
Мўминлар
Аллоҳга
таваккал қилсинлар.
(«Мусулмонларга
қўл чўзмоқчи
бўлган қавм»
кимлар
эканлиги ҳақида
турли
ривоятлар
бор. Аммо муҳаққиқ
уламоларимиз
бу қавм Ҳудайбия
ҳодисаси
пайтида
Расулуллоҳни
(с.а.в) ва
мусулмонларни
ғафлатда қолдириб,
қириб
ташламоқчи
бўлган
мушриклар
гуруҳи
эканини
таъкидлаганлар.
Аллоҳ уларга
ёвуз
ниятларига
эришиш
имконини бермади.
Улар
мусулмонлар қўлига
асир тушдилар.
Бу, албатта,
Аллоҳ
томонидан
мусулмонларга
берилган
улкан неъматдир.
Кўриниб
турибдики,
Аллоҳ хоҳласа,
ҳар қандай ҳолда
ҳам
бандасига
неъмат ато
этади. Аммо
банда бундай
бахтга
эришиши учун
бу иноятга
лойиқ бўлиши
лозим. Бу эса,
яна тақво
билан бўлади.)
12Батаҳқиқ,
Аллоҳ Бани
Исроилдан аҳднома
олди. Улардан
ўн
иккитасини
нақиб қилиб
юбордик. Ва
Аллоҳ:
«Албатта, Мен
сизлар
биланман.
Агар намозни қоим
қилсангиз,
закотни
берсангиз,
Пайғамбарларимга
иймон
келтирсангиз,
уларни қўлласангиз
ва Аллоҳга
яхши қарз
берсангиз,
албатта,
сизнинг
хатоларингизни
кечираман ҳамда
сизни
остидан анҳорлар
оқиб
турадиган
жаннатларга
киритаман.
Бас, бундан
кейин ҳам
сиздан ким
куфр
келтирса,
батаҳқиқ, тўғри
йўлдан
адашган
бўлади», деди.
(Бани Исроиляҳудийлардир.
ИсроилЯъқуб алайҳиссаломнинг
иккинчи
исмлари.
Маълумки, у кишининг
ўн иккита ўғиллари
бўлган. Ушбу
ўн икки ўғилдан
тарқалган
зурриётлар
Бани
Исроилни
ташкил этади.
Аллоҳ таоло аҳдни
ўша ўн икки
уруғнинг
(асботнинг)
ўн икки нақибивакилидан
олган.)
13Аҳдларини
бузганлари
учун уларни
лаънатладик
ва қалбларини
қаттиқ қилдик.
Улар
калималарни
ўз ўрнидан
ўзгартирдилар.
Ўзларига
эслатма
бўлган
нарсадан кўп
насибани
унутдилар.
Уларнинг
озгиналаридан
бошқаларидан
мудом хиёнат
кўрасан. Бас,
уларни авф эт
ва айбларини
ўтиб юбор.
Албатта, Аллоҳ
яхшилик қилувчиларни
севади. (Бани
Исроил яҳудийлигига
борди. Ҳатто
Аллоҳ таоло
билан бўлган
аҳдномани ҳам
бузди. Уни
бажо
келтирмади.
Намозни қоим қилмади.
Намоз деб
аталмиш улуғ
ибодатни
Аллоҳ
айтганидек
эмас, ўзлари
хоҳлаганларидек
бузиб адо
этадиган
бўлишди.
Закот бериш у
ёқда турсин, ҳамма
иқтисодий
алоқаларга ҳаром-харишни
қўшдилар.
Одамларнинг
молини ботил
йўл билан
ейишни жорий қилдилар.
Аллоҳнинг
барча Пайғамбарларига
бирдай иймон
келтиришмади,
аксинча,
уларнинг
кўпчилигини ҳақорат
қилдилар. Ҳатто
Закариё, Яҳё
алайҳиссаломларга
ўхшашларини
ўлдиришгача
бориб
етдилар. Исо
алайҳиссаломни
ўлдирдик деб
даъво қилдилар.
Охирги Пайғамбар
Муҳаммадни
(с.а.в.) ҳам
ўлдиришга ҳаракат
қилдилар.
Аллоҳга яхши қарз
бериш тугул,
бандага ҳам
яхши қарз бермадилар.
Қарз беришда
рибохўрликни
бутун дунё
бўйича йўлга қўйдилар.)
14Ва «Биз
насоролармиз»
деганларнинг
ҳам аҳдномасини
олдик. Бас,
улар
ўзларига
эслатма
бўлган
нарсадан кўп
насибани
унутдилар. Биз
улар орасида
адоват ва
ёмон кўришни қиёмат
кунигача қўзғатдик.
Аллоҳ,
албатта,
уларга қилмишлари
ҳақида хабар
беради. ( Ийсо
алайҳиссаломга
биринчи
эргашганлар
Носиро номли қишлоқ
аҳолиси экан.
Шунинг учун ҳам
уларга
«насоролар»,
деб ном
берилган. Бошқа
бир талқинларга
кўра, Ийсо
алайҳиссалом:
«Ким менга нусрат
(ёрдам)
беради?»
деганларида,
биз, деб чиққан
эканлар.
Шунинг учун
«насоро»
номини олганлар.
Насороларнинг
ўзаро
адоватлари ҳаммага
маълум ва машҳур.
Католик
протестант
билан,
православ моруний
билан ёки бошқаси
яна бири
билан ҳамиша
душман. Ҳар
бир черков
ўзини алоҳида
динда деб ҳисоблайди
ва бошқасини
душман билиб,
ёмон кўради.
Уларнинг ўзаро
олиб борган
диний-мазҳабий
урушлари оқибатида
қонлар дарё
бўлиб оққани
тарихда машҳур.)
15Эй аҳли
китоблар!
Батаҳқиқ,
сизларга Пайғамбаримиз
келди. У
сизга китобдан
беркитиб
юрган
кўпгина
нарсаларингизни
баён қилиб
беради.
Кўпгинасини
эса авф қилади.
Батаҳқиқ,
сизларга
Аллоҳдан нур
ва ойдин
Китоб келди.
(Яҳудий ва
насороларга
бу оятда
таъкидлаб айтилаётган
нарсаАллоҳнинг
охирги Пайғамбарининг
(с.а.в.) нафақат
араб
мушрикларига,
балки
дунёдаги бошқа
барча халқларга,
шу жумладан,
аҳли
китобларга ҳам
Аллоҳ
томонидан
келганликларидир.
Муҳаммад
алайҳиссаломнинг
яҳудийларга ҳам
Пайғамбар
бўлиб
келишлари
хабари
Тавротда бор
бўлиб,
улардан аҳд
олинганда, у
зотга иймон
келтириш аҳди
ҳам олинган
эди.
Шунингдек, у
зоти
бобаракотни
(с.а.в.)
насороларга ҳам
Пайғамбар
бўлиб
келишлари
хабари
Инжилда зикр қилинган
бўлиб, Аллоҳ
таоло
насоролардан
аҳд олган
пайтида, у
зот келган вақтларида
иймон
келтириш аҳди
ҳам олинган
эди. Бу оятда
уларга ўша аҳдномада
айтилган Пайғамбар
дарҳақиқат
келганлигининг
хабарини
бериб туриб,
у зотнинг аҳли
китобларга қиладиган
баъзи ишлари ҳам
айтилмоқда.)
16У билан
Аллоҳ Ўз
розилигини
истаганларни
салом йўлларига
бошлайди ва
уларни Ўз
изни ила
зулматлардан
нурга чиқаради.
Ҳамда сироти
мустақимга ҳидоят
қилади. (Ўша
ойдин КитобҚуръон
билан Аллоҳ
таоло ўз
розилигини
истаб
мусулмон
бўлган
бандаларини
салом
(тинчлик)
йўлларига бошлайди.)
17Батаҳқиқ
Масиҳ ибн
Марям Аллоҳдир,
деганлар ҳам
кофир
бўлдилар. Уларга:
«Агар Аллоҳ
Масиҳ ибн
Марямни,
унинг
онасини ва ер
юзидаги барча
кимсаларни ҳалок
этишни ирода қилса,
ким уни бирон
нарсадан
манъ қила
олади? Ҳолбуки,
осмонлару ер
ва уларнинг
орасидаги
нарсалар
Аллоҳникидир.
У нимани хоҳласа,
халқ қилади.
Ва Аллоҳ ҳар
бир нарсага қодирдир»,
деб айт!
(Насоролар
Аллоҳга
берган аҳдларида
вафо қилмаган
энг бош
масалаАллоҳнинг
тавҳидини қўйиб,
ширкка
бурилишлари
эди. Уларнинг
залолатга
кетишларининг
асосий
масаласи шу бўлган.)
18Яҳудий ва
насоролар:
«Биз Аллоҳнинг
ўғилларимиз
ва Унинг маҳбубларимиз»,
дедилар.
Уларга:
«Ундай бўлса,
нимага У
сизларни
гуноҳларингиз
туфайли
азоблайдир?
Балки сизлар
У яратган
башардирсизлар.
У кимни хоҳласа,
мағфират қиладир.
Кимни хоҳласа,
азоблайдир.
Осмонлару ер
ва уларнинг орасидаги
нарсалар
Аллоҳникидир.
Қайтиб бориш
фақат Унинг
Ўзигадир»,
деб айт.
19Эй аҳли
китоблар!
Батаҳқиқ,
сизларга Пайғамбаримиз
келди. У
сизларга Пайғамбарлардан
бўш даврда
(динни) баён қилади.
Бизга
башорат
бергувчи ҳам,
огоҳлантиргувчи
ҳам келмаган,
демаслигингиз
учун. Бас,
батаҳқиқ,
сизларга
башорат
бергувчи ҳам,
огоҳлантиргувчи
ҳам келди. Ва
Аллоҳ ҳар бир
нарсага қодирдир.
(Биз «бўш давр»
деб таржима қилган
сўз Қуръони
Карим
матнида
«фатратин»
дейилган. Бу
сўз луғатда,
сукунат,
бўшлик,
кесилиш ва
заифлик маъноларини
англатади.
Шариатда бир
Пайғамбар
билан
иккинчисининг
орасидаги
Пайғамбарсиз
ўтган вақтга
«фатиратун»бўш
давр
дейилади.
Маълумки,
Ийсо алайҳиссаломнинг
Пайғамбарликларидан
сўнг Муҳаммад
(с.а.в.)
келгунларига
қадар орадан
олти юз йил
ўтган.)
20Мусо ўз қавмига:
«Эй қавмим,
Аллоҳнинг
сизга берган
неъматларини
эсланг. Ахир,
У сиздан Пайғамбарлар
юборди, подшоҳлар
чиқарди ва
оламларда
бирортага
бермаган нарсаларни
берди-ку.
21Эй қавмим,
Аллоҳ сизга
ёзиб қўйган
муқаддас
ерга киринг.
Ортингизга қайтманг,
бас, зиён
кўргувчига
айланасиз»,
деганини
эсла.
22Улар: «Эй
Мусо, унда
зўравон қавм
бор. Улар
ундан чиқмагунларича
биз ҳеч қачон
кирмаймиз.
Агар улар чиқсалар,
биз
кирувчидирмиз»,
дедилар.
23Улардан
(Аллоҳдан) қўрқадиганлардан
бўлган ва
Аллоҳ уларга
неъмат ато
этган икки
киши:
«Уларнинг
устига
эшикдан кириб
боринглар.
Агар унга
кирсангиз,
албатта, ғолиб
бўласизлар.
Агар мўмин
бўлсангиз,
Аллоҳга
таваккал қилингиз»,
дедилар.
(Мусо алайҳиссалом
муқаддас
ердаги аҳволни
билиш мақсадида
олдин ўн
иккита нақибвакил
юборган
эдилар. Ушбу
оятда зикри
келган, Аллоҳдан
қўрқувчи ва
унинг
неъматига
сазовор
бўлган икки
киши ўша нақиблардан
эди. Аллоҳдан
қўрқадиган
банда ҳеч қачон
бошқадан қўрқмайди.
Чунки бир қалб
икки хавфни
кўтармайди.
Аллоҳдан қўрқмаган
эса, ҳаммадан
қўрқади. Ушбу
икки солиҳ
банда ҳам
Аллоҳдан қўрқадиганлардан
бўлганлари
учун, қўрқмасдан
муқаддас
ерга бориб, у
ерда юрган
катта жуссали,
бақувват ва
зўравон қавмни
ўз кўзлари
билан кўриб
келдилар. Қавмларини
Аллоҳнинг
амрига итоат
этиб ўша
зўравон қавм
устига дадил
бостириб
бораверишга
ундадилар.
Аммо Худодан қўрқмаганлар
Аллоҳнинг
амрига итоат
этмасликларига
зўравон қавмдан
қўрқишларини
баҳона қилдилар.)
24Улар: «Эй
Мусо,
модомики
улар бор
экан, биз зинҳор
ва зинҳор у
ерга
кирмаймиз.
Сен ўзинг
Роббинг ила бориб
икковлон
уларга қарши
уруш қилаверинглар.
Биз бу ерда
ўтириб
турувчимиз»,
дедилар. (Қўрқоқликнинг
оқибати
шу-да. Демак,
Аллоҳ Мусо
алайҳиссаломнинг
Робби, Бани
Исроилнинг
Робби эмас
экан-да. Қўрқоқ
бўлгандан
кейин ҳол шу. Ҳамма
нарсадан, ҳатто
ақидадан ҳам
воз кечиб
юбораверилади.)
25У: «Эй
Роббим,
албатта, мен
ўзим ва
биродаримдан
бошқага эга
эмасман.
Ўзинг биз
билан фосиқ қавмнинг
орасини
ажратгин»,
деди.
26У зот:
«Албатта, бу
ер уларга қирқ
йилгача ҳаромдир.
Улар ер юзида
ҳайрон бўлиб
юрарлар. Фосиқ
қавмлар учун
хафа бўлма»,
деди. (Бани
Исроилнинг
бу қилмиши
учун, яъни,
Аллоҳнинг
амрига итоат
этмаганиМуқаддас
ерга
кирмагани
учун, Аллоҳ
уларга бу муқаддас
ерга киришни қирқ
йилгача ҳаром
қилиб қўйди.
Тафсирчиларимизнинг
айтишларича,
яҳудийлар бу
муддатда
Сийно ярим
оролидаги саҳрода
270
фарсаҳлик
жойдан ташқарига
чиқа олмай,
адашиб, ҳайрон
бўлиб, бир
борган жойга қайта-қайта
бориб
юравердилар.
Ана шундай ҳайронлик
ва
сарсон-саргардонликда
қирқ йил
юрдилар. Бу
даврда
мазкур гуноҳни
содир этган,
нобакор
авлод ўлиб
битди. Саҳрода
ўсган янги
авлод пайдо
бўлди. Яъни,
Аллоҳ тайин қилган
муддат
тугагунча
аввалгилар
муқаддас
ерга кира
олмай ўлиб
кетдилар.)
27Уларга
Одамнинг
икки ўғли
хабарини ҳақ
ила тиловат қилиб
бер.
Икковлари қурбонлик
қилганларида,
бирларидан қабул
қилинди, бошқасидан
қабул қилинмади.
У: «Албатта,
мен сени
ўлдиражакман»,
деди. Бириси:
«Албатта,
Аллоҳ тақводорлардангина
қабул қиладир.
28Агар сен
мени ўлдириш
учун қўл
кўтарсанг,
мен сени
ўлдириш учун қўл
кўтармасман.
Мен, албатта,
оламларнинг
Робби Аллоҳдан
қўрқаман.
29Мен,
албатта,
менинг ҳам
гуноҳимни,
ўзингнинг ҳам
гуноҳингни
олиб
кетишингни,
шу сабабдан
дўзах аҳлидан
бўлишингни
хоҳлайман.
Ана ўша
золимларнинг
жазосидир»,
деди.
30Нафси
унга
биродарини
ўлдиришни
яхши кўрсатди.
Бас, уни
ўлдирди. Шу
сабабдан
зиёнкорлардан
бўлди.
31Аллоҳ ер
юзида кезиб
юрган қарғани
унга
биродарининг
ўлигини қандай
кўмишини
кўрсатиш
учун юборди.
У: «Шўрим қурсин!
Мана шу қарғачалик
бўлиб,
биродарим
ўлигини кўма
олмадим-а?!»
деди. Бас, у
надомат қилувчилардан
бўлди. (Ояти
кариманинг
сиёқидан
кўриниб
турибдики, қотил
биродарини
ўлдириб қўйгандан
кейин нима қиларини
билмай қолган.
Ўликни кўмиш
кераклиги
хаёлига келмаган.
Чунки аввал
ўлик
бўлмаган. Бу
ер юзидаги
биринчи ўлик
эди.
Ривоятларда
келишича, шу
пайтда Аллоҳ
унга ўликни
кўмишни
ўргатиш учун
икки қарғани
юборган. Улар
қотилнинг
олдида
урушиб, бири
иккинчисини ўлдирган.
Сўнгра қотил қарға
ўлган қарғани
ерни кавлаб
кўмган.)
32Шунинг
учун ҳам Бани
Исроилга:
«Ким бир
жонни ноҳақдан
ёки ер юзида
фасод қилмаса
ҳам ўлдирса,
худди ҳамма
одамларни
ўлдирган
бўлади. Ким
уни тирилтирса,
худди ҳамма
одамларни
тирилтиргандек
бўлади», деб
ёздик. Батаҳқиқ,
уларга Пайғамбарларимиз
баёнотлар
олиб
келдилар. Сўнгра,
бундан кейин ҳам,
улардан
кўплари ер
юзида исроф қилгувчилардан
бўлдилар. (Исломда
ўлим ҳукмига
лойиқ жиноят қилмаган
жон жуда ҳам
юқори баҳоланади.
Зотан, ўлим ҳукми
ҳам бошқа
яхши
жонларнинг ҳаётини
сақлаб қолиш
учун чиқарилади.
Шу боис бир
беайб
инсонни
ўлдирган
одам бутун
бошли
инсониятни
ўлдиргандек
жиноят қилган
ҳисобланади.
Худди шу ҳақиқатни
Аллоҳ таоло
Бани
Исроилга
ёзишифарз қилишиулар
ўша вақтда аҳли
китоб бўлиб
турган қавм
эканлигидадир.)
33Аллоҳга
ва Унинг Пайғамбарига
қарши уруш қилувчилар,
ер юзида
фасод қилувчиларнинг
жазоси,
албатта,
ўлдирилмоқлари
ёки осилмоқлари
ёхуд қўл-оёқлари
қарама-қарши
томондан
кесилмоғи
ёки ер юзида
сургун қилинмоқларидир.
Бу (нарса)
уларга бу
дунёда ор
бўлур.
Охиратда эса,
уларга улкан
азоб бор.
34Магар,
уларга қодир
бўлишингиздан
олдин тавба қилсалар,
билингки,
албатта, Аллоҳ
мағфиратли
ва раҳмли
зотдир. (Қўлга
тушмасдан
олдин тавба қилиш
ҳақиқий
афсус-надоматнинг,
яхшиликка қайтишга
қилинган қатъий
қарорнинг
аломатидир.
Улар ўз
жиноятларини
давом
эттираверсалар
ҳам бўларди,
аммо инсофга
кириб,
ишларининг нотўғри
эканини
англаб
етибдилар,
Ислом дини бу
рағбатни тақдирлайди.
Бошқа шаръий ҳукмлар
қатори ушбу ҳукмга
ҳам амал қилинган
даврда элу
улус тинч
бўлиб, ҳамма
омонда эди.
Бепоён саҳрода
қўй боқиб
юрган чўпон қўйларига
бўри ҳужум қилишидан
хавфсирамаса,
бошқа қўрқинчи
йўқ эди. Аммо ҳозир-чи?
Одамлар
уйида тинч
ўтира
олмайдилар. Ҳар
қадамда
жонлари ҳам,
молу
мулклари ҳам
хавф остида.
Дунёдаги
жами ҳукуматлар
бирлашиб ҳам
жиноятчиларни
жиловлай
олмаяптилар.
Аллоҳнинг ҳукмига
юрмасликнинг
оқибати шу.)
35Эй иймон
келтирганлар!
Аллоҳга тақво
қилинглар ва
Унга васийла
ахтарингиз ҳамда
Унинг йўлида
жиҳод қилингиз.
Шоядки, ютуққа
эришсангиз.
(Дунёда қўрқиш
лозим бўлган
ягона зот
Аллоҳдир. Қачонки
инсонларда
Аллоҳдан қўрқиш
ҳисситақво ҳисси
бўлмас экан, ҳеч
қандай қонун,
ҳеч қандай
тузум одамларни
ёмонликдан
сақлаб тура
олмайди. Қўйилган
миршаб ёки
жосуслар
назоратидан қочиб,
олдингидан ҳам
баттар
ишларни қилаверадилар.
Инсонда тақво
бўлса-чи?
Унда ҳар бир
инсон ўзига
ўзи қўриқчи
ва кузатувчи
бўлади. Ҳеч
ким уни
назорат қилмаса
ҳам, ҳеч ким
кўрмаётган
бўлса ҳам,
ёмонлик қилмайди.)
36Агар куфр
келтирганлар
қўлида ер
юзидаги ҳамма
нарса ва яна
шунча нарса
бўлсаю уни қиёмат
кунининг
азобидан қутулишга
тўлов қилиб
берсалар ҳам,
улардан қабул
қилинмас.
Уларга
аламли азоб
бор.
37Улар
дўзахдан чиқмоқчи
бўлурлар.
Аммо ундан чиқа
олмаслар.
Уларга муқим
азоб бор.
38Ўғри
эркак ва ўғри
аёлнинг қўлларини
кесинглар. Бу
уларнинг қилмишига
жазо ва Аллоҳдан
ъиқобдир.
Аллоҳ азиз ва
ҳакимдир.
39Ким
зулмидан
кейин тавба
этса ва амали
солиҳ қилса,
Аллоҳ
албатта
тавбасини қабул
қилади. Шубҳасиз,
Аллоҳ мағфиратли
ва раҳмли
зотдир. (Гуноҳ
қилган банда
тавбага
шошилмоғи
лозим. Аммо
бу ояти
каримага чуқурроқ
назар
соладиган
бўлсак, унда:
«тавба этса ва
амали солиҳ қилса»,
дейилмоқда.
Мусулмон
одам учун
ёмонликдан қайтишнинг
ўзи кифоя қилмас
экан.
Ёмонликдан қайтиш
билан бирга,
яхшилик
амалларни қилиши
ҳам зарур
экан. Мадинаи
Мунавварада
бир аёл ўғрилик
қилиб қўлга
тушади. Унинг
қариндош-уруғлари
бундан қаттиқ
ташвишланадилар.
Агар қўли
кесилса,
бутун уруғимизга
ор бўлади, деб
қайғурадилар.
Маслаҳатлашишиб,
Усома ибн
Зайд Пайғамбаримизнинг
эркаси, уни
ишга
солайлик, кечириб
юборсалар
ажаб эмас,
дейишади.
Усома ибн
Зайд (р.а.)
воситачилик қиладилар.
Шунда
Расулуллоҳ
(с.а.в.) қаттиқ ғазабланадилар
ва масжидда
жамоат
намозидан сўнг
хутба қилиб:
«Сизга нима
бўлдики, Аллоҳнинг
ҳаддидан
бўлмиш бир ҳадда
менга
воситачи қўясизлар!
Аллоҳга қасамки,
агар Муҳаммаднинг
қизи Фотима ўғрилик
қилса ҳам, қўлини
кесаман!
Сиздан олдин
ўтганларнинг
ҳалок
бўлишига
сабаб ҳам
оддий одамга ҳадни
жорий этиб,
обрўлига
жорий
этмаслик
эди», дедилар. («Ҳад»
деганда
шаръий жазо
тушунилади.))
40Осмонлару
ернинг мулки
Аллоҳнинг
эканлигини,
кимни хоҳласа,
азоблашини,
кимни хоҳласа,
мағфират қилишини
ва Аллоҳ ҳар
бир нарсага қодир
эканини
билмасмидинг?!
41Эй Пайғамбар!
Оғизлари ила,
иймон
келтирдик,
деб қалблари
иймон
келтирмаганлар
ва яҳудий
бўлганларнинг
куфрга ошиқадиганларидан
хафа бўлма.
Улар ёлғонни
кўп
эшитадилар,
сенга
келмаган қавмлардан
ҳам
эшитадилар.
Сўзларни
жойларидан
ўзгартирадилар.
Улар: «Агар сизга
бу берилса,
олинглар,
агар бу
берилмаса, ҳазир
бўлинглар»,
дерлар. Аллоҳ
кимни
фитнага
солишни
ирода қилса,
унга Аллоҳ
томонидан
бўладиган
бирон
нарсани тўса
олмассан.
Аллоҳ ана
ўшаларнинг қалбларини
поклашни
ирода қилмади.
Уларга бу
дунёда
шармандалик
бор. Уларга
охиратда
улкан азоб
бор. («Оғизлари
ила, иймон
келтирдик,
деб қалблари
иймон
келтирмаганлар»дан
муродмунофиқлардир.
Демак, ушбу
ояти карима
мунофиқлар
ва яҳудийлар ҳақида
тушган.
Маълумки,
мунофиқликнинг
келиб чиқиши ҳам
яҳудийларга
бориб тақалади.)
42Улар ёлғонни
кўп
эшитувчилар, ҳаромни
кўп
еювчилардир.
Агар сенга
келсалар,
ораларида ҳукм
чиқар ёки
улардан юз
ўгир. Агар
улардан юз
ўгирсанг,
сенга ҳеч
зарар
келтира
олмаслар.
Агар ҳукм қилсанг,
ораларида
адолат ила ҳукм
қил. Албатта,
Аллоҳ адолат қилувчиларни
севади.
(Иймон-Ислом
бўлмаса, жамиятда
ёлғон авж
олади.
Уларнинг
эшитадиган
нарсаси ёлғон
бўлиб қолади.
Ёлғонни кўп
эшитади
дегани,
демак, қарийб
ҳамма ёлғон
гапиради,
деганидир.
Атроф ёлғонга
тўлиб кетади.
Етти ёшдан
етмиш ёшгача ёлғончига
айланади.
Рост ва тўғри
сўзга жой қолмайди.
Ундай
жамиятда
рост ва тўғри
сўзли одам ақлдан
озган ва ғариб
саналади.
Чунки у яшаб
турган
жамиятда
рост сўзни фақат
ёлғон топа
олмай қолганларидагина,
ноиложликдан
гапирадилар.
Мазкур
кишиларнинг
яна бир сифати«ҳаромни
кўп
еювчилар»дир.
Оғзи билан
иймон
келтириб, қалби
иймон
келтирмаганлар
жамиятида ва
яҳудий
бўлганлар
жамиятида ҳаром
емоқ одат
тусига
киради.
Иймон-Ислом
бўлмаган жамиятда
ҳаром ейиш
авж олади.
Аллоҳ ҳаром қилган
чўчқа,
ўлимтик, қон,
ароқ ва бошқаларни
ўзлари учун
энг тансиқ ва
азиз таом ҳисоблайдилар.
Бунинг
устига,
топганлари ҳаммаси
ҳаром. Ботил
йўл билан, қимор,
порахўрлик,
рибохўрлик,
товламачилик,
зўравонлик, ўғрилик,
бировнинг ҳақини
тортиб олиш
каби йўллар
билан мол
топадилар.
Уларнинг жамиятида
ҳалол йўл
билан ризқ
топиш анқонинг
уруғига
айланади.
Ўзлари
шундай ҳолда
бўла туриб,
яна мунофиқлик
ила фатво
сўраб
келишади.)
43Ўзларида
Таврот бўла
туриб, унда
Аллоҳнинг ҳукми
бўла туриб, қандай
қилиб сени ҳакам
қиладилару
сўнгра яна юз
ўгириб
кетарлар?
Улар мўмин
эмаслар.
44Биз
Тавротни
нозил қилдик.
Унда ҳидоят
ва нур бор. У
билан У зотга
таслим бўлган
Пайғамбарлар,
Аллоҳнинг
китобини муҳофаза
қилишга
мукаллаф
бўлган
роббонийлар
ва аҳборлар яҳудий
бўлганларга ҳукм
юритарлар.
Улар бу
китобга гувоҳ
қилинганлар.
Одамлардан қўрқманглар,
Мендан қўрқинглар.
Менинг
оятларимни
арзон баҳога
сотманглар.
Ким Аллоҳ
нозил қилган
нарса ила ҳукм
юритмаса,
ўшалар
кофирлардир.
45Биз унда
уларга
жонгажон,
кўзгакўз,
бурунгабурун,
қулоққақулоқ,
тишгатиш ва
жароҳатларда
қасос вожиб,
деб ёздик.
Ким у(қасос)ни
кечиб юборса,
бу унга
каффоротдир.
Ким Аллоҳ
нозил қилган
нарса ила ҳукм
юритмаса,
ўшалар
золимлардир.
(Яъни, Биз
Тавротда яҳудийларга
жиноятчилардан
қасос олишни
вожиб деб
ёздик.
Жонгажон,
яъни, одам
ўлдирганнинг
ўзи ҳам
ўлдирилади.
Кўзгакўз,
яъни,
бировнинг кўзини
кўр қилгандан
унинг ҳам
кўзини кўр қилиш
ила қасос
олинади.
Бурун, қулоқ,
тиш ва бошқа
аъзолар,
шунингдек,
етган жароҳатларга
ҳам шунга
ўхшатиб қасос
олинади. Ушбу
ҳукм Ислом
шариатида ҳам
ўзгартирилмасдан
қабул қилинган.)
46Уларнинг
изларидан
Ийсо ибн
Марямни ўзидан
олдинги
Тавротни
тасдиқловчи қилиб
юбордик. Унга
Инжилни
бердик. Унда ҳидоят
ва нур бор. У
ўзидан
олдинги
Тавротни тасдиқлагувчидир.
У тақводорлар
учун ҳидоят
ва
мавъизадир.
47Инжил аҳли
унда Аллоҳ
нозил қилган
нарса ила ҳукм
юритсинлар.
Ким Аллоҳ
нозил қилган
нарса ила ҳукм
юритмаса, ана
ўшалар фосиқлардир.
(Демак,
Инжилга эътиқод
қилган
насоролар ҳам
унда Аллоҳ
нозил қилган ҳукмлар
остида, ўша ҳукмларни
жорий қилган ҳолда
яшамоқлари
керак бўлган.
Таврот аҳли
ундаги ҳукмлар
остида, Инжил
аҳли ҳам
ундаги ҳукмлар
остида яшамоқлари
матлуб
бўлган. Қуръон
тушиб
бўлганидан
кейин эса, ҳамма
бараварига Қуръоннинг
аҳкомлари
остида яшаши
вожибга
айланган.)
48Ва Биз
сенга
китобни ҳақ
ила, ўзидан
олдинги
китобни
тасдиқловчи
ва унинг
устидан
назорат
этгувчи қилиб
нозил қилдик.
Бас, улар
орасида Аллоҳ
нозил этган
нарса ила ҳукм
юрит. Ўзингга
келган ҳақни қўйиб,
уларнинг хоҳишларига
эргашма.
Сизлардан ҳар
бирингизга
алоҳида
шариат ва йўл
қилиб қўйдик.
Агар Аллоҳ хоҳласа,
ҳаммангизни
бир уммат қилиб
қўяр эди.
Аммо У
сизларни Ўзи
ато этган
нарсада
синамоқ
истайдир.
Яхшиликка
шошилингиз. Ҳаммангизнинг
қайтар
жойингиз
Аллоҳ ҳузурида.
Бас, ўшанда
ихтилоф қилган
нарсаларингиз
ҳақида хабар
берадир. ( Қуръон,
ундан келиб
чиқадиган
Ислом
шариати Аллоҳ
томонидан
тушган.Ким
уни инкор
этса, Аллоҳни
инкор этади.
Яъни, Қуръони
Карим ўзидан
олдинги
китобларда келган
илоҳий
таълимотларни
тасдиқлайди.
У охирги ва
боқий китоб,
шунинг учун ҳам
олдинги
китобларга ҳақиқий
баҳони у
беради. Қуръони
Карим охирги
китоб
бўлгани учун ҳам
ҳамма
таълимотлар
устидан
нозир ва ҳакамдир.
Улардаги
ихтилоф ва
келишмовчиликлар
ҳақидаги ҳукмлар
ҳам Қуръондан
чиқади.)
49Улар
орасида Аллоҳ
нозил этган
нарса ила ҳукм
юрит.
Уларнинг хоҳишларига
эргашма ва
улар сени
Аллоҳ сенга
нозил қилган
нарсада
фитнага
солишларидан
ҳазир бўл.
Агар юз
ўгирсалар,
билки, Аллоҳ
уларни баъзи
гуноҳлари
туфайли
мусибатга
солишни
ирода қилибди.
Албатта,
одамлардан
кўплари фосиқлардир.
(Яъни,
одамлар
шариат ҳукмини
юритишда
баъзи жузъий
камчиликлар
бўлишини
таклиф қилса ҳам,
қабул этма,
деганидир.
Номаъқул
одамлар
шариатга
умуман амал қилмаслик
ҳақида
таклифлар
киритадилар,
бу қабул
бўлмаса,
кичикроқ
ўзгартиш
киритишни
таклиф
этадилар.
Табиийки, бу ҳам
қабул
бўлмайди.
Шунда Аллоҳ
инсоф
берганлари
ўзига келиб, ҳақиқатга
таслим
бўлади.
Мусулмон
бўлиб ҳаёт
кечиришни
бошлайди.
Инсофга
келмаганлари
эса, юз
ўгириб
кетади.)
50Жоҳилият ҳукмини
истайдиларми?!
Ишончи комил қавмлар
учун Аллоҳдан
ҳукми яхшироқ
ким бор?!
51Эй иймон
келтирганлар!
Яҳудий ва
насороларни
ўзингизга
дўст тутманг.
Улар
бир-бирлари
билан
дўстдирлар.
Сиздан ким
уларни дўст
тутса,
алббатта, у
улардандир.
Албатта, Аллоҳ
золим қавмларни
ҳидоят этмас.
52Қалбларида
касаллик
борларнинг,
замон айланиб
бизга мусибат
етишидан қўрқамиз,
деб улар
томон
шошилганини
кўрасан. Шоядки,
Аллоҳ фатҳу
нусрат берса
ёки Ўз
томонидан
бирон иш ато қилсаю
ўзларича
сирлашган
нарсаларига
надомат қилсалар.
(Яъни, мазкур
кофирлар
замон айланиб
мусулмонлар
енгилиб қолса,
ғолибларнинг
зарбаси
остида қолмайин,
деб қўрқади.
Демак,
Исломга у
ихлос билан
кирган эмас.
Мусулмонлар
устун келиб
турганда,
улардан қўрқиб,
тили билан
мусулмонлигини
изҳор қилган,
баъзи
ибодатларга
ва диний
кўрсатмаларга
ҳам амал қилиб
турган.
Мусулмонларга
қарши бўлган
кофирлар
билан ҳам
дўстлашиб, ҳамкорлик
қилиб, мабодо
замон
айланиб улар
мусулмонлардан
устун келиб қолса,
менга зарар
беришмасин,
деб туради.
Лекин иш
тамоман бошқача
бўлиб чиқиши ҳам
мумкин.)
53Иймон
келтирганлар:
«Ўзларини
сизлар билан
деб Аллоҳнинг
номи ила
жон-жаҳдлари
ила қасам
ичганлар
анавиларми?»
дейишади.
Амаллари
бехуда кетди.
Бас, зиён
кўргувчилардан
бўлдилар.
54Эй иймон
келтирганлар!
Сизлардан
ким динидан қайтса,
Аллоҳ
албатта Ўзи
севадиган ва
улар ҳам Аллоҳни
севадиган қавмни
келтиради.
Улар
мўминларга
хокисор,
кофирларга қаттиққўл,
Аллоҳнинг
йўлида жиҳод қиларлар
ва
маломатчининг
маломатидан қўрқмаслар.
Бу Аллоҳнинг
фазли бўлиб,
хоҳлаган
одамига
беради. Аллоҳ
фазли-карами
кенг ва
билувчи
зотдир. (Аллоҳ
таоло
динининг ер
юзида барқарор
бўлишни
ирода этган.
Бу иродани
юзага чиқаришда
баъзи
бандаларини
воситасабаб қилади.
Мана шу
шарафли ишга
мусулмон
уммати
танланган.
Ким бу
шарафни
етарли тақдир
этса, чин қалбидан
ихлос билан
бу динга
хизмат қилади.
Бу дин йўлида
жонини ҳам,
молини ҳам
бахш этади.
Аммо ким бу
улкан
бахтнинг қадрига
етмаса, турли
баҳоналар
билан
Исломдан қайтсамуртад
бўлса,
ёмонлиги
ўзигадир. Исломга
ҳеч қандай
зарар
етмайди. Қайтага,
унга ўхшаган
номаъқул
шахслардан
холи бўлади.
Аллоҳ
ундайларга
муҳтож эмас.)
55Албатта,
сизнинг
валийларингиз
Аллоҳ, Унинг
Пайғамбари
ва
бўйинсунган ҳолларида
намозни қоим қилиб,
закотни ато
этадиган
иймон
келтирганлардир.
56Ким Аллоҳни,
Унинг Пайғамбарини
ва иймон
келтирганларни
валий қилиб
олса, бас,
албатта, Аллоҳнинг
ҳизбиана
ўшалар ғолиблардир.
57Эй иймон
келтирганлар!
Динингизни
масхара ва
ўйин қилиб
олган сиздан
олдин китоб
берилганлар
ва куфр
келтирганларни
валий-дўст
тутманг. Агар
мўмин
бўлсангиз,
Аллоҳга тақво
қилинг.
58Агар
намозга нидо қилсангиз,
улар уни
масхара ва
ўйин қилишади.
Бу уларнинг ақл
қилмайдиган қавмлигидандир.
59Сен:«Эй аҳли
китоблар!
Бизни фақат
Аллоҳга ҳамда
ўзимизга
нозил қилинган
ва авваллари
нозил қилинган
нарсаларга
иймон
келтирганимиз
учун ва
сизларнинг
кўпчилигингиз
фосиқ
бўлганингиз
учун
айблайсизларми?!»
деб айт. (Аҳли
китоб бўлсин,
худосиз
бўлсин,
мушрик бўлсин,
мунофиқ
бўлсин, ким
бўлишидан қатъи
назар,
мусулмон
бўлмаганлар
мусулмонларни
ёмон
кўришига
асосий сабаб
иймондир.
Кофирларнинг
бу ишлари ҳеч
қандай мантиққа
тўғри
келмайдиган
бир ҳолат.
Ўйлаб
кўринг-а: иймонсиз
одам мўмин
инсонни
мўмин бўлгани
учун ёмон
кўрса!.. Қўполроқ
мисол
келтирадиган
бўлсак, бу
нарса ароқхўр-алкаш
ароқ
ичмайдиган
пок одамни фақат
ароқ
ичмагани
учун ёмон
кўришидек
гап.)
60Сен:«Сизларга
Аллоҳнинг ҳузуридаги
бундан ҳам
кўра ёмонроқ
«савоб»нинг
хабарини
берайми? Ким
Аллоҳнинг
лаънатига
учраган, ғазабига
дучор бўлган,
маймун ва чўчқага
айлантирилган
ва тоғутга
ибодат қилган
бўлса, ана
ўшалар ёмон
мартабадаги
ва тўғри
йўлдан
бутунлай
адашган
кимсалардир»,
деб айт!
(Ўзлари
шундай улкан
«савоб»гаАллоҳнинг
лаънатига
учраб туриб,
яна
мусулмонларни
Аллоҳга ва У
нозил қилган
нарсага
иймон
келтирганлари
учунгина
айблашни
уларга ким қўйибди?!)
61Улар ҳузурингизга
келсалар,
иймон
келтирдик, дерлар.
Ҳолбуки,
уларнинг
куфр ила
кириб, куфр
ила чиқишлари
шубҳасиз.
Аллоҳ улар
беркитган
нарсани яхши
биладир.
62Ва
улардан
кўпларининг
гуноҳга,
душманликка
ва ҳаром емоққа
ошиқаётганини
кўрасан. Қилаётган
ишлари қандай
ҳам ёмон!
63Роббонийлари
ва аҳборлари
уларни гуноҳ
айтиш ва ҳаромни
ейишдан қайтарсалар
бўлмасми?! Қилаётган
ҳунарлари қандай
ҳам ёмон-а!
64Яҳудийлар:
«Аллоҳнинг қўли
боғлиқдир»,
дедилар. Қўллари
боғлсин
уларнинг.
Айтганлари
учун
лаънатга учрасинлар.
Балки Аллоҳнинг
икки қўли очиқ,
хоҳлаганича
нафақа қилар.
Сенга
Роббингдан
нозил қилинган
нарса
улардан
кўпларининг
туғён ва
куфрини
зиёда қилар.
Уларнинг
орасига қиёмат
кунигача
душманлик ва
ёмон кўришни солдик.
Улар қачон
уруш оловини
ёқсалар, Аллоҳ
ўчирар. Улар
ер юзида
фасод қилиб
юрарлар. Аллоҳ
фасод қилгувчиларни
севмас. (Ушбу
ояти карима яҳудийларнинг
Аллоҳ
таолога
нисбатан
катта
беодобликларидан
бирини
келтириш
билан сўз
бошланмоқда.
Улар Аллоҳ
таоло тўғрисида
нотўғри
тасаввурга
бориб: «Аллоҳнинг
қўли боғлиқдир»
дедилар». Ҳамма
айблардан
холи бўлган
Аллоҳ
таолони
бахил дея
сифатлаш
учун фақат яҳудий
бўлиш керак.
Фақат
уларгина
бундай даъво қилишга
журъат
этишлари
мумкин.
Аслида, бахиллик
яҳудийларнинг
ўзларига
хос.)
65Агар аҳли
китоблар
иймон
келтириб, тақво
қилганларида
эди, уларнинг
гуноҳларини
ювган ва
жаннати
наъимга
киритган бўлардик.
66Агар улар
Тавротга,
Инжилга ва
уларга Роббиларидан
нозил бўлган
нарсага амал қилганларида
эди, албатта,
тепаларидан ҳам,
оёқлари
остидан ҳам
(ризқ) еган
бўлардилар.
Улардан
мўътадил
тоифалар ҳам
бор. Уларнинг
кўпларининг қилган
нарсалари
жуда ҳам
ёмон. (Албатта,
иймон ва тақво
Аллоҳ
таолодан
нозил бўлган
Таврот ва
Инжилни, бошқа
илоҳий
китобларни,
жумладан, Қуръони
Каримни ҳаётга
татбиқ
этишни тақазо
қилади.
Таврот ҳам,
Инжил ҳам Муҳаммадга
(с.а.в.) иймон
келтиришга, у
кишининг динига
киришга амр қилган.
Ҳамма
Исломга
кириши,
сўнгги Пайғамбарга
эргашиши ва Қуръони
Каримга амал
этиши лозим. Қуръони
Карим
келишидан
олдин Таврот
ва Инжилга
амал қилганларида
ҳам, ушбу
оятдаги илоҳий
ваъдага ноил
бўлар эдилар.
Қуръони
Карим
келгандан
кейин унга
амал қилинса ҳам,
албатта, ўша
ваъдага вафо қилинади.)
67Эй Пайғамбар!
Сенга
Роббингдан
нозил қилинган
нарсани
етказ. Агар
шундай қилмасанг,
Унинг
элчилигини
етказмаган
бўласан. Аллоҳ
сени
одамлардан
сақлайдир.
Албатта, Аллоҳ
кофир қавмларни
ҳидоят қилмас.
68Сен: «Эй аҳли
китоблар!
Таврот, Инжил
ва сизга
Роббингиздан
нозил қилинган
нарсага амал қилмагунларингизгача
ҳеч нарсага
арзимайсизлар»,
деб айт.
Сенга Роббингдан
нозил қилинган
нарса
улардан
кўпларининг
туғён ва
куфрларини
зиёда қилади.
Кофир қавмлар
учун ачинма.
69Албатта,
иймон
келтирганлар,
яҳудий
бўлганлар,
собиъунлар
ва
насоролардан
ким Аллоҳга
ва қиёмат
кунига иймон
келтирса ва
яхши амал қилса,
уларга хавф
йўқ ва улар
хафа ҳам
бўлмаслар.
(Ким
бўлишидан қатъи
назархоҳ
мусулмон
бўлсин, хоҳ яҳудий
бўлсин, хоҳ
Пайғамбаримиз
(с.а.в)
келишларидан
олдин
бутларга сиғинишни
тарк этиб, ўз ҳолича,
муайян бир
динга
эргашмасдан,
ёлғиз Аллоҳга
ибодат қилган
собиъунлар
тоифаси
бўлсин, хоҳ
насроний
динидагилар
бўлсинАллоҳга
ва қиёмат
кунига иймон
келтириб,
яхши амал қилиши
керак. Ҳар
диннинг
муддати
тугаб, уни
бекор қилувчи
дин келганда,
янги динга
ўтиш зарур. Муддати
қиёмат
кунигача
тугамайдиган
охирги ва мукаммал
дин бўлмиш
Ислом
келганидан
кейин ҳамма
бунга ўтиши,
Аллоҳга, Муҳаммадга
(с.а.в.), Қуръонга
ва иймон
келтирилиши
лозим бўлган
яна бошқа
нарсаларга
иймон
келтириши ҳамда
яхши амаллар қилиши
лозим.)
70Батаҳқиқ,
Биз Бани
Исроилдан
мийсоқаҳднома
олдик ва
уларга Пайғамбарлар
юбордик. Ҳар қачон
уларнинг ҳавои
нафсларига
тўғри
келмайдиган
нарса
келтирган
Пайғамбарни:
бир гуруҳларини
ёлғончи
дедилар, бир
гуруҳларини
ўлдирдилар.
71Улар, ҳеч қандай
синов
бўлмайди, деб
кўру кар
бўлиб олдилар.
Сўнгра Аллоҳ
уларни
кечирди.
Кейин
улардан
кўплари яна кўру
кар бўлиб
олдилар. Аллоҳ
уларнинг қилаётганини
кўрувчи
зотдир. (Яҳудийларнинг
синов, ҳисоб-китоб
бўлишига
иймонлари йўқ
эди. Улар
шундай ўтиб
кетишларига,
амалларининг
сарҳисобини
бермасликларига
қаттиқ
ишонардилар.
Бундай ботил
ишонч уларни
кўру кар қилиб
қўйган эди.
Кўзлари
ўнгида рўй
бериб турган ҳодисалардан
ибрат
олмасдилар. Қулоқлари
билан
эшитаётган
нарсалар ҳам
уларга
таъсир қилмас
эди. Ҳеч қандай
синов, ҳисоб-китоб
бўлмайди, деб
қаттиқ
ишонишлари
уларни шу ҳолга
олиб
келганди.)
72Аллоҳ,
албатта, Масиҳ
ибн Марямдир,
деганлар
кофир
бўлдилар. Масиҳ
ибн Марям
эса: «Менинг
Роббим ва сизнинг
Роббингиз
Аллоҳга
ибодат қилинг.
Ким Аллоҳга
ширк
келтирса,
албатта, Аллоҳ
унга
жаннатни ҳаром
қиладир ва
унинг турар
жойи дўзах
бўладир. Ва
золимларга
нусрат
берувчилар
йўқдир», деди.
73Аллоҳ,
учтанинг
учинчисидир,
деганлар,
батаҳқиқ,
кофир бўлдилар.
Ягона илоҳдан
ўзга ҳеч қандай
илоҳ йўқ!
Агар
айтаётганларидан
қайтмасалар,
улардан куфр
келтирганларини
аламли азоб
тутадир.
(Насроний
динидагиларнинг
мантиқсиз,
ўзлари ўйлаб
чиқарган, ҳақиқий
диний
таълимотни
бузиб
кўрсатадиган
ақидаларидан
бири ушбу оятда
муҳокама қилинмоқда.
Улар: «Аллоҳнинг
табиати
бир-бирига
тенг учта
кўринишданОта
худо, ўғил
худо ва муқаддас
руҳдан
иборатдир. Ўғил
худо, яъни,
Ийсо
воситаси ила
бутун махлуқот
Ота худога
улашади. Ўғил
худога фидо қилинганлик,
Муқаддас руҳга
«тозалаш»
нисбати
берилади»,
дейдилар. Шу
билан бирга,
ўзларини тавҳид
ақидасида
деб даъво қиладилар.)
74Аллоҳга
тавба қилиб,
Унга истиғфор
айтмайдиларми?!
Зотан, Аллоҳ
мағфиратли
ва раҳмли
зотдир.
75Масиҳ ибн
Марям бир Пайғамбар,
холос. Ундан
олдин ҳам Пайғамбарлар
ўтган. Унинг
онаси эса,
сиддиқадир.
Икковлари ҳам
таом ер
эдилар. Биз
уларга
оятларни қандай
баён қилаётганимизга
назар сол-у,
кейин
уларнинг қандай
бурилиб
кетаётганларига
назар сол. (Биби
Марям бинти
Имрон Аллоҳнинг
айтганларини,
амру
фармонини
тасдиқловчисиддиқадир.
Содиқ, пок
бир бандадир.
Бу кишини ҳам
«она Худо» деб
эътиқод қилиб
бўлмайди.
Демак, Масиҳ
ибн Марямни ҳам,
унинг онаси
Марям сиддиқани
ҳам «худо» деб
эътиқод қилиш
хатодир.)
76Сен: «Аллоҳни
қўйиб, сизга
зарар ҳам,
фойда ҳам
бера олмайдиган
нарсага
ибодат қиласизларми?!
Аллоҳ
эшитувчи ва
билувчи
зотдир», деб
айт. (Ҳақиқий
фойда ва
зарар
берувчи зот
Аллоҳдир, уни
қўйиб, фойда ҳам,
зарар ҳам
бера
олмайдиган
нарсага,
жумладан,
Масиҳ ибн
Марям ва
унинг
онасига
ибодат қилиш
мутлақо нотўғри
ишдир. Ким
шундай иш қилса,
албатта,
эътиборсиз қолмайди.)
77Сен:«Эй аҳли
китоблар!
Динингизда ҳаддан
ошиб, ноҳақлик
қилманг. Ва
олдин ўзлари
адашиб ва
кўпчиликни
адаштириб, тўғри
йўлдан
умуман чиққанларнинг
ҳавои
нафсларига
эргашманг»,
деб айт.
(Динда ҳаддан
ошишлик
арабчада «ғулув»
дейилади. Ғулуваслида,
динда
бўлмаган
нарсаларни
ўзини яна ҳам
диндорроқ, тақводорроқ
кўрсатиш мақсадида
динга
киритишдир.)
78Бани
Исроилдан
куфр
келтирганлари
Довуд ва Ийсо
ибн Марям
тилида
лаънатландилар.
Бу эса, исён қилганлари
ва
тажовузкор
бўлганлари
учун бўлди.
(Довуд ва
Ийсо алайҳиссаломлар
Бани
Исроилни
исёни ва
тажовузкорлиги
учун
лаънатлаган
эдилар.
Аслида, ҳидоятга
бошлаш учун,
Аллоҳ
томонидан раҳмат
бўлиб келган
Пайғамбар
бўлар-бўлмас
ишга бир қавмни
лаънатлайвермайди.
Жуда ҳам ўтиб
кетганидан,
чидаб
бўлмайдиган ҳолга
етганлигидангина
қилиши
мумкин бу
ишни. Шунинг
ўзи ҳам Бани
Исроилнинг
ким
эканлигини
кўрсатиб
турибди.)
79Улар қилинган
ёмон ишдан
бир-бирларини
қайтармас
эдилар. Бу қилмишлари
қандай ҳам
ёмон бўлди!
80Улардан
кўпларининг
куфр
келтирганларни
валий-дўст
тутганини
кўрасан.
Уларга нафслари
тақдим қилган
нарса қандай ҳам
ёмон бўлди.
Аллоҳ уларга ғазаб
қилди. Ва
улар азобда
боқий қолувчилардир.
(Яҳудийлар
доимо
мусулмонларга
қарши
кофирлар
билан тил
бириктириб,
ўзаро ҳамкорлик
қилиб
келганлар.
Пайғамбаримиз
(а.с.) вақтларида
мушрикларни
афзал кўриб,
мусулмонларга
қарши тил
бириктирган
бўлсалар, ҳозиргача
турли
кофирлар
билан тил
бириктириб,
Исломга қарши
бўлиб келмоқдалар.)
81Агар Аллоҳга,
Пайғамбарга
ва унга нозил
қилинган
нарсага
иймон
келтирганларида
эди, уларни
валий-дўст
тутмас
эдилар. Лекин
улардан
кўплари фосиқлардир.
(Яъни, ўша яҳудийлар
Аллоҳ
таолога, Муҳаммадга
(с.а.в.) ва Қуръонга
иймонлари
бўлганда эди,
кофирларни
дўст тутмас
эдилар. Ушбу
оятда улар Аллоҳга
ҳам
иймонлари йўқликда
айбланмоқдалар.
Яҳудий ва бошқа
аҳли
китобларнинг,
биз мўминмиз,
деган даъволари
шу билан
пучга чиқади.
Уларнинг
кўплари фосиқ
эканликлари ҳам
тасдиқланмоқда.
Фосиқлик эса,
дин
кўрсатган
чегарадан
четга чиқишдир.)