Part 8
111Агар Биз
уларга
фаришталарни
туширсак ҳам,
уларга
ўликлар
гапирса ҳам
ва уларнинг
олдига ҳамма
нарсани очиқ-ойдин
тўпласак ҳам,
Аллоҳ хоҳламаса,
иймон
келтирмаслар.
Лекин
кўплари жоҳилдирлар.
(Аллоҳ таоло
турли
оят-мўъжизани,
кишини лол қолдирувчи
нарсаларни
жилва қилдириб,
одамларни
танг қолдириб,
кейин
иймонга
келишларини
хоҳламаган.
Аллоҳ таоло
иймон йўлини
инкишоф этиб,
кишилар ўша
йўл билан ақлларини
ишлатиб, ўз
ихтиёрлари
асосида
иймонга
келишларини
хоҳлайди.
Иймонга
келганларга
мукофот
беради,
келмаганларга–жазо.
Одамларнинг
«кўплари жоҳилдирлар».)
112Шунингдек,
ҳар бир Пайғамбарга
инсу жин
шайтонларини
душман қилиб қўйдик.
Уларнинг
баъзилари
баъзиларини ғурурга
кетказишлари
учун латиф
каломларни танларлар.
Агар Роббинг
хоҳласа,
бундай қилмас
эдилар. Бас,
уларни
ўзлари тўқиган
нарсалари
ила ёлғиз қўй!
(Аллоҳ таоло
Ўз хоҳиши
билан ҳар бир
Пайғамбарга
инсий ва
жинний
шайтонларни
душман қилиб қўйган
экан. Жин шайтонлар
одамларни иғво
қилиб,
васвасага
солиб,
залолатга чақириб
турадилар.
Аммо Аллоҳнинг
зикри бор
жойдан қочадилар.
Аллоҳни
эслаб
турадиган
мўмин-мусулмон
кишига улар
ўз
таъсирларини
ўтказа
олмайдилар. Аммо
одамдан
бўлган
шайтонлар
эса, ҳамма-ҳаммасидан
бадтаридир.
Улар доимо
орамизда,
кўзларимиз
ўнгида
туради. Аллоҳнинг
зикрини қилсанг
ҳам, қочмайди.
Турли йўллар
билан
васваса қилиб,
гуноҳ
ишларга
бошлайди.
Инсу жин
шайтонлари
доимо ғавғо
ва туғён
билан машғулдирлар.)
113Унга
(гапнинг
гўзалига)
охиратга иймон
келтирмайдиганларнинг
қалби мойил
бўлиши, ундан
рози бўлиб, қиладиган
гуноҳларини
бажаришлари
учундир.
114Аллоҳдан
ўзгани ҳакам қилиб
олайми? Ҳолбуки,
У сизга
китобни
батафсил
этиб нозил қилди.
Биз уларга
китоб
берганлар
уни Роббингдан
ҳақ ила нозил
қилинганини
биладилар.
Бас шак
келтирувчилардан
бўлма.
115Роббингнинг
сўзлари содиқлик
ва адолат ила
батамом
бўлди. Унинг
сўзларини
ўзгартувчи
йўқ. Ва У яхши
эшитгувчи ва
яхши
билгувчи
зотдир.
116Ва агар ер
юзидагиларнинг
кўпларига
итоат қилсанг,
сени Аллоҳнинг
йўлидан
адаштирадилар.
Улар гумондан
бошқага
эргашмаслар.
Улар тахмин қиларлар,
холос.
117Албатта,
Роббинг ким
Унинг
йўлидан
адашишини
яхши
билгувчидир.
Ва У ҳидоят
топувчиларни
ҳам яхши
билгувчидир.
118Агар
Унинг
оятларига
иймон
келтиргувчилардан
бўлсангиз,
Аллоҳнинг
исми зикр қилинган
нарсадан енг!
119Сизга
нима бўлдики,
Аллоҳнинг
номи айтиб
сўйилган
нарсани емас
экансизлар?!
У сизларга ҳаром
қилган
нарсаларини
батафсил
баён қилиб
берган-ку?!
Магар музтар
бўлганингизда,
майли.
Албатта,
кўпчилик
билмасдан, ҳойу
ҳаваслари
ила
адаштирадилар.
Албатта, Роббинг
тажовузкорларни
яхши
билгувчидир.
(У зот
Ўзининг ҳукмига
тажовуз қилиб,
ҳаром
нарсаларни,
Аллоҳнинг
номи
айтилмай
сўйилган ҳайвонлар
гўштини
еганларни
жуда яхши билади
ва уларга
тегишли
жазони беради.
Шунингдек,
илмсиз, ҳавою
нафснинг
кўйига кириб,
бу масалада
ва бошқа
масалаларда
одамларни
адаштирганларни
ҳам яхши
билади ва
уларга ҳам
тегишли
жазосини
беради.)
120Ва ошкора ҳамда
махфий гуноҳларни
тарк қилинглар!
Гуноҳ қилувчилар,
албатта, қилган
гуноҳларининг
жазосини
олурлар.
121Аллоҳнинг
исми зикр қилинмаган
нарсаларни
еманглар.
Албатта, бу
иш фисқдир.
Албатта,
шайтонлар ўз
дўстларига
сизлар билан
тортишишни
васваса қиларлар.
Агар уларга
итоат қилсангизлар,
сизлар ҳам
мушриклардан
бўласизлар.
(Уламоларимиз
агар
мусулмон
киши ҳайвонни
сўяётиб, Аллоҳнинг
исмини зикр қилишни
унутиб қўйса,
сўйган гўшти ҳалол,
деганлар.
Аммо билиб
туриб, қасддан
зикр қилмаса,
ундай гўшт ҳаром
бўлади.)
122Аввал
ўлик бўлган
одамни
тирилтириб,
унга одамлар
орасида
юрадиган нурни
бериб қўйган
бўлсак, у
билан
зулматлар
ичида ундан
чиқа олмай
юрувчи одам
ўхшаш
бўладими?
Шундай қилиб,
кофирларга қилаётган
амаллари
зийнатлаб
кўрсатилди. (Бу
ояти
каримада
кофир одам
ўлик ҳисобида
эканлиги
таъкидланмоқда.
Аллоҳ таоло
кимни
иймонга ҳидоят
этса, ўша
одамнинг
мўмин бўлиши
гўё ўликнинг қайта
тирилишига
тенглаштирилмоқда.)
123Худди
шунга ўхшаш ҳар
бир шаҳарда
катта
жиноятчиларни
унда макр қилиш
учун қўйиб
юбордик. Улар
сезмаган ҳолда
фақат
ўзларига
ўзлари макр қиладилар,
холос. (Бу
жиноятчилар
катта
мансабларни
эгаллаб олиб,
одамларни ўз
йўлига солиш
учун турли ҳийла-найранглар
қиладилар.
Уларнинг
жинояти Аллоҳ
таолонинг ҳақ-ҳуқуқларига
тажовуз қилишдир.
Катта
жиноятчиларнинг
динга қарши қилган
макр-ҳийлалари
ўзларининг
бошига етади.
Чунки улар
динга қарши
чиқиш билан
Аллоҳга қарши
чиқадилар.
Ўзининг ҳалокатига
замин
яратган
бўладилар.
Мўминларни
эса Аллоҳ
таолонинг
Ўзи ҳимоя қилади.)
124Агар
уларга оят
келса, Аллоҳнинг
Пайғамбарларига
берилган
нарсага
ўхшаш нарса
бизга ҳам
берилмагунча
зинҳор иймон
келтирмасмиз,
дерлар. Ўз
Пайғамбарлигини
қаерга қўйишни
Аллоҳнинг
Ўзи яхши
биладир.
Жиноят қилганларга
қилган
макрлари
учун Аллоҳнинг
ҳузурида,
албатта,
хорлик ва
шиддатли
азоб бордир.
125Кимни
Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи
бўлса, унинг
кўксини
Исломга очиб қўядир.
Кимни
залолатга
кетказишни
ирода қилса,
унинг
кўксини
худди
осмонга
кўтарилаётгандек,
тор ва танг қилиб
қўядир.
Шундай қилиб,
Аллоҳ иймон
келтирмайдиганларга
азобни дучор қилур.
(Аллоҳ таоло
бандаларидан
кимга ҳидоятни
раво кўрса,
ўша банданинг
кўксини кенг қилиб
қўяди. У
банда иймон
ва Исломни
кенг қалб ила
қабул қилади.
Аксинча, Аллоҳ
таоло кимга
залолат ва
куфрни раво
кўрса, унинг қалбини
тор ва танг қилиб
қўяди. Иймон
ва Ислом ҳақида
бирор гап
эшитса, сиқилаверади.
Илм
ривожланиб,
одамлар фазога
учадиган
бўлганларида,
инсон қанчалик
баландга
кўтарилса,
юраги–кўкси шунчалик
сиқилиши
кашф этилди.
Агар Қуръон ҳақиқий
илоҳий китоб
бўлмаганда,
бундан ўн
тўрт аср аввал
бу илмий ҳақиқатни
қандай қилиб
кашф этар
эди?)
126Мана шу
Роббингнинг
тўғри йўлидир.
Ибрат олувчи қавм
учун
оятларни
батафсил
баён қилдик.
127Уларга
Роббилари ҳузурида
дорус-Салом (
тинчлик уйи )
бордир. У зот қилган
ишлари учун
уларнинг
дўстидир.
128Уларнинг ҳаммасини
тўплайдиган
кунда: «Эй
жинлар жамоаси,
инсдан
(адаштирганларингизни)
кўпайтирвордингиз?!»
дейди.
Уларнинг инсдан
бўлган
дўстлари: «Эй
Роббимиз, биз
бир-биримиздан
ҳузур топдик
ва бизга
белгилаган
ажалингга
етиб келдик»,
дейдилар. У
зот: «Қайтар
жойингиз
дўзахдир.
Магар Аллоҳ
хоҳласа (қолмайсиз).
Албатта,
Роббинг ҳикматли
ва билимли
зотдир.
(Демак,
жинлар
одамларни
йўлдан уриб,
иғво қилиб,
ёмон йўлга
юргизиб ҳузур-ҳаловат
олган ва роҳатланганлар.
Жинлар
фитнасига
учиб кофир ва
гуноҳкор
бўлган
одамлар эса,
уларнинг
зийнатлаб
кўрсатган, ҳавою
нафсни қондирувчи
ишларини бажариб
ҳузур қилганлар.
Булар
иродаси заиф,
ғофил, ҳавою
нафсга
берилган, шаҳватпараст
одамлар
бўлганлар.
Шайтон уларнинг
ушбу заиф
жойларидан
тутиб, иғвосига
учирган ва
ўзига малай қилиб
олиб, ҳар
кўйга солган,
бу дунёда мақсадларига
эришиш
йўлида
улардан фойдаланиб
ҳузур қилган.)
129Шундай қилиб,
қилган
касбларига
биноан
золимларни
бир-бирларига
дўст қилурмиз.
130Эй жин ва
инс
жамоалари,
сизларга
ўзингиздан
бўлган Пайғамбарлар
келиб,
оятларимни
сизга айтиб
бермадиларми,
сизларни
ушбу
кунингизга
дучор бўлишингиз
ҳақида огоҳлантирмадиларми?»
дер. Улар:
«Ўзимизга қарши
гувоҳлик
бердик»,
дерлар.
Уларни ҳаёти
дунё ғурурга
кетказди ва
ўзларига қарши
кофир
бўлганларини
айтиб, гувоҳлик
бердилар.
131Бундай қилишнинг
боиси,
Роббинг ғофил
турган шаҳар-қишлоқ
аҳолисини ҳалок
қилмаслигидандир.
132Ҳар кимга қилганларига
яраша даража
бордир. Ва
Роббинг
уларнинг қилаётган
амалларидан ғофил
эмасдир.
133Ва
Роббинг беҳожат
ва раҳмат соҳиби
бўлган
зотдир. Агар
хоҳласа,
худди
сизларни бошқа
қавмлар
зурриётидан
пайдо қилганидек,
сизларни
кетказиб,
ортингиздан
нимани хоҳласа,
ўринбосар қилиб
келтирадир.
(Аллоҳ таоло
раҳмат соҳиби
бўлган зот.
Одамларнинг
бу дунёда
юришларининг
ўзи ҳам Аллоҳнинг
раҳматидан. У
Ўз раҳматини
Ўзи хоҳлаган
бандаларига
беради. Ҳозирги
пайтда яшаб
турган одамларни
аввал ўтган
кишилар
зурриётидан
пайдо қилганлиги
ҳам ҳаммага
маълум. Яъни,
Аллоҳ Ўзи хоҳлаб
шундай қилган.
Бандаларга ҳожатмандлигидан
эмас.
Шунингдек, ҳозирги
авлод
одамларига ҳам
ҳеч қандай ҳожати
йўқдир. Агар
Аллоҳ хоҳласа,
бу авлодни ҳам
кўтариб, йўқ қилиб,
ўрнига Ўзи хоҳлаган
нарсани
келтира
олади. Демак,
Аллоҳ
бандаларга
эмас,
бандалар
Аллоҳга ҳожатманддирлар.
Улар
ўзларининг
дунёга келишларида
Аллоҳга ҳожатманд
бўлганлари
каби, бу
дунёда яшашларида
ҳам, ҳар лаҳзада,
ҳар нарсада ҳожатманддирлар.
Аллоҳ эса, Ўз
раҳмати ила
уларнинг ҳожатларини
раво қилади.
Аллоҳнинг
бандаларига
нисбатан раҳматининг
энг юқори чўққиси,
уларга Пайғамбарлари
орқали
дин–шариат
юбориши.
Динга
юрмаганлар ўша
олий мақом
неъматдан юз
ўгирганлар
бўладилар.
Ўзларига
ёмонлик қиладилар.
Қиёматда ҳоллари
ёмон бўлади.)
134Албатта,
сизга ваъда қилинган
нарса
келувчидир.
Сизлар эса У
зотни ожиз қолдирувчи
эмассиз.
(Яъни,
албатта,
сизга ваъда қилинган
қиёмат куни, ҳисоб-китоб,
жазо ва
мукофот
келгусидир.
Келмаслиги
мумкин эмас.
У пайтда сиз
Аллоҳни ожиз қолдириб,
қочиб қутула
олмайсиз.
Албатта, қилганингизга
яраша
жазоингизни
оласиз.)
135Сен:«Эй қавмим,
ўрнингизда
амалингизни қилаверинг.
Мен ҳам амал қилувчиман.
Тезда охират ҳовлиси
оқибати
кимнинг
фойдасига
бўлишини
биласиз.
Албатта,
золимлар
нажот
топмаслар»,
деб айт.
136Улар Аллоҳга
Унинг Ўзи
яратган
экинлар ва
чорвалардан
насиба
ажратдилар
ва ўзларича:
«Бу Аллоҳга,
бу эса
бутларимизга»,
дедилар. Бас,
бутларига
бўлган нарса
Аллоҳга
етмас. Аллоҳга
бўлган нарса
эса,
бутларига
етадир. Чиқарган
ҳукмлари қандай
ҳам ёмон-а?!
(Араб
мушриклари
экинлардан,
чорва ҳайвонларидан
Аллоҳга
насиба
ажратиш
одатлари бор
эди. Шу билан
бирга,
бутларига ҳам
ўша
экинлардан
ва чорва ҳайвонларидан
насиба
ажратар
эдилар. Агар Аллоҳга
ажратган
нарсалари
бутларига
ажратган
нарсаларига қўшилиб
кетса, майли,
деб қўяр
эдилар. Аммо
бутларига
ажратган
насибадан
Аллоҳга
ажратилганига
қўшилиб
кетса, Аллоҳ
бунга муҳтож
эмас, деб қайтариб
олишарди. Бу
иш аслида
мантиқсиз, қўполроқ
қилиб
айтадиган
бўлсак, ахмоқона
иш эди.)
137Шунингдек,
мушриклардан
кўпларига
шериклари
уларни ҳалок
этиш ва
динларини
чалкаштириш
учун болаларини
ўлдиришни
зийнатлаб
кўрсатди. Агар
Аллоҳ хоҳласа,
бундай қилмасдилар.
Уларни ва тўқиётган
нарсаларини қўйиб
қўй.
138Улар
ўзларича:
«Мана бу
чорва ва
экинлар ҳаром,
уларни фақат
биз хоҳлаган
кишиларгина
ейрлар ва
мана бу миниши
ҳаром қилинган
чорвалар»,
дедилар. Улар
маълум чорваларга
Аллоҳнинг
номини зикр қилмаслар.
Бу эса, у
зотга туҳматдир.
У тезда қилган
туҳматлари
туфайли
уларга жазо
беражак. (Бу
оятда мушрик
ва
кофирларнинг
энг катта жиноятларидан
бири–ҳалол-ҳаромни
ажратишда
Аллоҳнинг
айтганига
юрмай,
ўзларича
кўнгиллари
тусаган ҳукмни
чиқаришлари
баён қилинмоқда.
Аслида, ҳалол
ёки ҳаром ҳақида
ҳукм чиқариш
Аллоҳ
таолонинг ҳаққи.
Бандаларнинг
бу илоҳий ҳаққа
тажовуз қилиши
куфрга олиб
борадиган
катта жиноятдир.
Агар бир
инсон ҳамма
диний ақидаларга
тўлиқ иймон
келтирса,
шариат
кўрсатмаларига
мукаммал
амал қилса-ю,
Аллоҳ ҳалол
деган
нарсани ҳаром
деса ёки,
аксинча, ҳаром
деганини ҳалол
деса, кофир
бўлади. Бу
масала шу
даражада
нозик масаладир.)
139Улар, мана
шу
чорваларнинг
қорнидаги
нарсалар
эркакларимизга
ҳалол,
аёлларимизга
ҳаром,
дерлар. Агар
у(қориндаги
нарса) ўлик
бўлса, улар
унга шериклардир.
Тезда уларга
васфлари
учун Ўзи жазо
беражак. Албатта,
У ҳикматли ва
яхши билувчи
зотдир.
140Ақли
пастлик қилиб,
жоҳиллик ила
фарзандларини
ўлдирганлар
ва Аллоҳ
уларга ризқ қилиб
берган
нарсаларни ҳаром
қилганлар
зиёнкор
бўлдилар.
Батаҳқиқ,
улар
адашдилар ва ҳидоятга
юрувчилардан
бўлмадилар.
(Агар улар жоҳил
бўлмасалар,
Аллоҳнинг
фарзандларни
кўпайтириш,
уларни тарбиялаб
ўстириш ҳақидаги
таълимотига
душманларча
терс, инсу жин
шайтонларининг
гапига кириб,
ўз жигаргўшаларини
ўлдирар
эдиларми?!
Ёки Аллоҳ
таоло уларга ҳалол
ризқ қилиб
берган
нарсаларни ҳеч
қандай сабаб
ёки далилсиз
ўзларига ҳаром
қилиб
олармидилар?!
Ана шундай аҳмоқона
ишларни қилганлар:«...зиёнкор
бўлдилар».)
141У
(ишкомларга)
кўтариладиган
ва кўтарилмайдиган
боғларни,
хурмо ва
экинларни
емагини
хилма-хил қилиб,
зайтун ва
анорларни
бир-бирига
ўхшатиб ва
ўхшатмай
пайдо қилган
зотдир.
Мевалаган
пайтида
унинг мевасидан
енглар ва йиғим-терим
кунида ҳаққини
беринглар. Ва
исроф қилманглар.
Албатта, У
исроф қилгувчиларни
севмас.
142Ва
чорвалардан ҳаммолларини
ва (сўйгани)
ерга ётқазиладиганларни
пайдо қилди.
Аллоҳ сизга
ризқ қилиб
берган
нарсалардан
енглар ва
шайтоннинг
изидан
эргашманглар.
Албатта, у
сизларга очиқ-ойдин
душмандир.
(Ўтган
оятларда
мушриклар
ўзларича ҳеч қандай
ҳақ-ҳуқуқсиз,
далил-ҳужжатсиз
баъзи ҳайвонларни
минишни,
баъзиларининг
гўштини
ейишни ҳаром қилганлари
айтилган эди.
Аммо, аслини
олганда, ҳайвонларни
миниш ёки
минмаслик,
гўштини ейиш
ёки емаслик ҳақидаги
ҳукмни фақат
Аллоҳ
таолонинг
Ўзигина чиқаради.)
143Саккиз
жуфт (пайдо қилди):
қўйдан
иккини
(эркак-урғочи)
ва эчкидан
иккини.
Сен:«Иккала
эркагини ҳаром
қилдими ёки
иккала урғочисиними
ёхуд иккала
урғочининг
бачадонларида
шомил бўлган
нарсаними?!
Агар ростгўй
бўлсангизлар,
илмий қилиб
хабарини
беринглар-чи?»
деб айт. (Араб
тилида
«ал-анъом» деб
номланган ҳайвонлар
туркумини
биз «чорва»
деб таржима қилмоқдамиз.
Аслида
«ал-анъом» деб
туя, сигир, қўй
ва эчкига
айтилади.
Уларни
жуфт–бир эркак
ва бир урғочи
ҳисоб қилинса,
саккизта
бўлади.)
144Туядан
иккитани, қорамолдан
иккини (пайдо
қилди).
ен«Иккала
эркагини ҳаром
қилдими ёки
иккала урғочисиними
ёхуд иккала
урғочининг
бачадонларида
шомил бўлган
нарсаними?!
Ёки Аллоҳ
сизларга
буни амр қилганда
шоҳид бўлиб
турганмидингиз?
Илмсиз ҳолда
одамларни
адаштириш
учун Аллоҳга
нисбатан ёлғон
тўқигандан ҳам
золимроқ
одам борми?!
Албатта, Аллоҳ
золим қавмларни
ҳидоят қилмас».
(Ҳаққингиз
бўлмай туриб ҳаром
ҳақида ҳукм
чиқарганингиз
бир гуноҳ ва
ўзингизча чиқарган
ҳукмни Аллоҳга
нисбат
беришингиз
янада
улканроқ
гуноҳ. Қани,
айтинг-чи,
агар сиз
таъкидлаётгандек,
Аллоҳ
буларни ҳаром
қилган бўлса:
«Иккала
эркагини ҳаром
қилдими ёки
иккала урғочисиними
ёхуд иккала
урғочининг
бачадонларида
шомил бўлган
нарсаними?!».
Билмайсиз.
Чунки гумон
ва тахмин билан
гапириб
юргансиз.)
145Менга ваҳий
қилинган
нарсада
таомланувчи
учун ҳаром қилинган
нарсани
топмаяпман. Магар
ўлимтик ёки оқизилган
қон ёки тўнғиз
гўшти бўлса,
албатта, у
ифлос, ҳаромдир.
Ёҳуд фосиқлик
ила Аллоҳдан
ўзганинг
номига
сўйилган
бўлса (ҳаромдир).
Бас, киши
музтар бўлиб,
маза талаб қилувчи
ва
тажовузкор
бўлмаган ҳолида
(истеъмол қилса).
Албатта, Роббинг
мағфират қилгувчи
ва раҳмли
зотдир», деб
айт. (Яъни, сиз ҳаром
деб атаган
нарсаларнинг
бирортасини ҳам
Аллоҳ ҳаром қилгани
йўқ. Бу
нарсаларни
сиз
ўзингизча ҳаром
деб юрибсиз.
Аллоҳ таоло
менга ваҳий
юбориб, нима ҳалол,
нима ҳаром
эканини баён қилди.)
146Ва яҳудий
бўлганларга
барча (бутун)
туёқлиларни ҳаром
қилдик. Мол
ва қўйдан
эса, уларга ёғларини
ҳаром қилдик.
Магар орқа ва
ичакларидаги
ёки суякка
аралашган ёғлари
(ҳалолдир). Бу (ҳаром
қилиш)
зулмлари
учун уларга
берган
жазоимиздир.
Албатта, Биз
ростгўймиз.
(Демак, бу
оятда зикр қилинган
нарсалар фақат
яҳудийларга
хос бўлиб,
улар қилган
зулм эвазига
Аллоҳ таоло
томонидан
жазо бўлиб
келди. Бошқа қавмларга
эса ҳалол.
Оятда биз
«(бутун) туёқли»
деб таржима қилганимиз
сўз, туёғи
иккига ёки
кўпга
бўлинмаган ҳайвонлар,
деган
маънодадир.
Бундай ҳайвонлар
туя, туяқуш,
ўрдак ва
шунга ўхшаш
оёғидаги туёғи
бутун (битта)
бўлган ҳайвонлардир.
Ана шундай ҳайвонларни
Аллоҳ таоло яҳудийларга
ҳаром қилган.
Шунингдек,
мол ва қўйларнинг
оятда
истисно қилинганидан
бошқа ёғларини
ҳам ҳаром қилган.)
147Агар сени
ёлғончига чиқарсалар:
«Роббингиз
кенг раҳмат
соҳибидир,
аммо Унинг
азоби
жиноятчи қавмлардан
қайтарилмас»,
деб айт.
148Ҳали ширк
келтирганлар:
«Агар Аллоҳ
хоҳлаганда
биз ҳам,
ота-боболаримиз
ҳам ширк
келтирмас
эдик ва бирор
нарсани ҳаром
қилмас эдик»,
дерлар.
Улардан
олдингилари ҳам
азобимизни
татигунларига
қадар шунга
ўхшаш ёлғонга
чиқариб
турганлар.Сен:«Сизнинг
ҳузурингизда
бизга чиқариб
кўрсатадиган
бирон илм–ҳужжат
борми? Сизлар
фақат
гумонга
эргашмоқдасиз
ва сизлар фақат
ёлғон
гапирмоқдасиз»
- деб айт. (Яъни,
Аллоҳ
сизларнинг
ширк
келтиришингизни,
баъзи нарсаларни
ҳаром деб
эълон қилишингизни
хоҳлаганини
исбот қиладиган
ҳужжатингиз
борми? Аллоҳ
Ўз
бандаларидан
нимани хоҳласа,
очиқ-ойдин
айтиб қўйган.
Бандалар иймон
келтиришни
хоҳлаганлари
учун, иймон
келтиринглар,
деган. Кофир-мушрик
бўлишларини
хоҳламагани
учун, куфр
келтирманглар,
мушрик бўлманглар,
деб қатъий ҳукм
этган.
Шунингдек,
бандалари
нимани қилишини
хоҳласа, амр,
нималарни қилмаслигини
хоҳласа, наҳий
қилиб қайтариб
қўйган. Аллоҳнинг
хоҳиши ҳаммаси
очиқ-ойдин,
илмий собит
нарсалардир.
Аллоҳнинг хоҳиши
ичида, ширк
келтиринг,
баъзи
нарсаларни ҳаром
қилинг, деган
хоҳиш йўқ.
Ёки, менинг ғойиб,
ҳеч ким
билмайдиган
хоҳишларимни
излаб топиб,
ўшанга амал қилинг,
дегани ҳам йўқ.)
149Сен:«Етук ҳужжат
Аллоҳнинг
Ўзидадир.
Агар хоҳласа,
ҳаммангизни ҳидоятга
солар эди»,
деб айт. (Аллоҳ,
шубҳасиз,
бунга қодир.
Мисол учун,
фаришталарни
шундай қилиб
яратди. Улар
доимо
итоаткор,
исёнсиз табиат
соҳиби қилиб
яратилдилар.
Лекин
одамларни хоҳласа
ҳам, хоҳламаса
ҳам, ҳидоятга
юрадиган қилиб
яратишдан
нима фойда
бор? Аллоҳ
таоло
одамларга ҳидоят
ва залолат
йўлини
кўрсатиб қўйди,
ақл-идрок
берди ва хоҳлаган
йўлини
танлаш
ихтиёрини
берди. Ана ўша
ихтиёрга қараб
жазо ёки
мукофот олади.
Мушрик ва
кофирлар ана
ўша
ёмон–залолат
йўлини
танлаганлардир.
Улар ўша
ихтиёрлари
учун
жазоларини
оладилар.)
150Сен: «Аллоҳ
мана шуни ҳаром
қилганига
гувоҳлик
берадиган
гувоҳларингизни
келтиринг»,
деб айт. Бас,
агар гувоҳлик
берсалар, сен
улар ила гувоҳлик
берма.
Бизнинг
оятларимизни
ёлғонга чиқарувчиларнинг
ва охиратга
иймон
келтирмайдиганларнинг
ҳавои
нафсларига
эргашма. Улар
Роббиларига
ширк
келтирурлар.
151Келинг,
Роббингиз
сизларга ҳаром
қилган
нарсаларни
тиловат қилиб
бераман:
«Унга ҳеч
нарсани ширк
келтирманг!
Ота-онангизга
яхшилик қилинг!
Очликдан қўрқиб,
болаларингизни
ўлдирманг.
Биз сизларни ҳам,
уларни ҳам
ризқлантирурмиз.
Фаҳш–бузуқ
ишларнинг
ошкорасига ҳам,
махфийсига ҳам
яқинлашманг.
Аллоҳ ҳаром қилган
жонни
ўлдирманг.
Магар ҳақ ила
бўлса, майли.
Ушбуларни
сизга амр қилдикки,
шояд ақл
юритсангиз.»-
деб айт.
152Етимнинг
молига то
вояга
етгунча яқинлашманг.
Магар яхши
йўл билан
бўлса, майли.
Ўлчов ва
тарозини
адолат ила
тўлиқ адо
этинг. Биз ҳеч
бир жонни тоқатидан
ташқари
нарсага
таклиф
этмасмиз.
Агар
гапирсангиз, қариндошингиз
бўлса ҳам,
адолат қилинг.
Аллоҳга
берган аҳдингизга
вафо қилинг.
Буларни
сизга амр қилдики,
шояд
эсласангиз.
(Етимнинг
молини ейиш
ижтимоий алоқаларни
бузишдир.
Етим заиф ҳол
бўлгани учун
жамият уни ҳимоя
қилиши керак.
Етимнинг
молини ноҳақ
еган одам
унинг ҳаққига
зулм қилган
бўлади, шу
билан бирга,
жамият ҳаққига
ҳам зулм қилади.
Чунки молсиз қолган
етимни энди
жамият боқиши
керак бўлиб қолади.
Шунинг учун ҳам
етимни қарамоғига
олган одам
унинг молига
яқинлашиши
мумкин эмас.
Магар яхши
йўл билан
бўлса, ўша
молни ўстириш
учун,
кўпайтириб
вояга
етганда унинг
қўлига
топшириш
учун яқинлашса,
майли.
153Албатта,
бу Менинг тўғри
йўлимдир.
Бас, унга
эргашинг. Ва
бошқа
йўлларга
эргашманг.
Бас, сизни
унинг йўлидан
адаштирмасинлар.
Мана шу сизга
қилган амрки,
шояд тақво қилсангиз.
(Дунёдаги
ягона тўғри
йўл–Аллоҳнинг
йўли. Инсон
эргашмоғи
лозим бўлган
бирдан-бир
йўл–шу йўл.
Ундан бошқа
йўлларнинг ҳаммаси
нотўғри
йўллар. Ким
уларга ёки
улардан
бирортасига
юрса,
адашади. Нотўғри
йўлга юрганлар
Аллоҳнинг
йўлидан
адашган
бўлади. Аллоҳ
таолонинг
ушбу
нарсаларни
бажаришга ҳукм
қилиши ҳам
бандалар тақво
қилиб, тўғри
йўлни
топишлари
учундир.)
154Яна
Мусога ҳам
китобни,
яхшилик қилганга
(неъмат)
батамом
бўлиш учун, ҳар
бир нарса
батафсил
бўлиши учун, ҳидоят
ва раҳмат
бўлиши учун
бердик.
Шоядки, улар
Роббиларига
дучор
бўлишларига
иймон
келтирсалар.
155Биз
туширган бу
китоб,
муборакдир.
Бас, унга
эргашинглар.
Ва тақво қилинглар.
Шоядки, раҳм қилинсангизлар.
(Қуръони
Карим кўплаб
етук
сифатларга
мушарраф
китобдир. У
дунёга ҳам,
охиратга ҳам
баракадир. Бу
ҳақиқатни Қуръони
Каримга алоқаси
бўлган ҳар
бир мусулмон
яхши билади.
Агар дунёда
яшашдан мақсад
икки
дунёнинг
баракасига
эришмоқ
бўлса: «Бас,
унга
эргашинг».Ундан
ўзга эргашишга
арзигулик
нарса йўқ.
Бошқалар
баракасиз
нарсалар.
Уларга
эргашганлар
икки дунёда
мақсадларига
эриша
олмайдилар. Қуръонга
эргашиш
билан бирга,
тақво ҳам
бўлиши
зарур.)
156«Биздан
аввалги икки
тоифага
китоб туширилган,
уларнинг
дарсларидан ғофилмиз»,
демасликларингиз
учун.
157Ёки «Агар
бизга китоб
туширилганда,
улардан кўра ҳидоятлироқ
бўлар эдик»,
демасликларингиз
учун, батаҳқиқки,
сизга
Роббингиздан
очиқ ҳужжат, ҳидоят
ва раҳмат
келди. Аллоҳнинг
оятларини ёлғонга
чиқарган ва
улардан юз
ўгирган
кимсадан ҳам
золимроқ
шахс борми?
Тезда
оятларимиздан
юз
ўгирганларни
юз ўгирганлари
туфайли ёмон
азоб ила
жазолармиз.
158Улар
фаришталар
келишини, ё
Роббингнинг
келишини ёки
Роббингнинг
баъзи
оятлари келишини
кутмоқдалар,
холос.
Роббингнинг
баъзи
оятлари келган
кунида ҳеч
бир жонга, олдин
иймон
келтирмаган
ёки иймонида
яхшилик касб қилмаган
бўлса, иймони
наф бермас.
Сен:«Кутаверинглар,
биз ҳам
кутгувчилармиз»,
деб айт.
(«Роббингнинг
баъзи
оятлари»дан
мурод–лол қолдирувчи
мўъжизалар.
Шундай
талаблар қилингани
ушбу
суранинг
аввалги
оятларида ҳам
бир неча
марта зикр қилинган
эди. Агар
ояти
каримага
умумий ҳолни
эътиборга
олиб таъвил
бериладиган
бўлса,
«фаришта»лардан
мурод–ўлим
фаришталаридир.
«Роббингнинг
келиши»–қиёмат
кунининг қоим
бўлиши;
«Роббингнинг
баъзи
оятлари»–қиёмат
аломатлари, демакдир.)
159Динларини
тафриқа қилиб,
ўзлари гуруҳбозлик
қилганлар
билан ҳеч бир
алоқанг йўқ.
Албатта,
уларнинг иши
Аллоҳнинг
Ўзига ҳавола.
Сўнгра қилган
ишларининг
хабарини
берур.
(Дунёда турли
динларни
тутганлар,
динига тафриқа
тушганлар
кўп. Шу билан
бирга, ўзлари
турли гуруҳларга,
фирқаларга
бўлиниб олиб,
тарафкашлик қилиб
юрганлар ҳам
кўп. Лекин
сенинг улар
билан ҳеч қандай
алоқанг йўқ.
Сенинг Аллоҳ ҳузуридан
келган ва
унинг ҳузурида
мақбул
дининг бор.)
160Ким бир
яхшилик қилса,
унга ўн
баробар қайтарилур.
Ким бир
ёмонлик қилса,
унга фақат қилганига
яраша жазо
бўладур. Ва
уларга зулм қилинмас.
161Сен:«Албатта,
мени Роббим
тўғри
йўлга–рост
динга–тўғриликка
мойил Иброҳим
миллатига ҳидоят
қилди. У
мушриклардан
бўлмаган
эди», деб айт!
162Сен:«Албатта,
менинг
намозим,
ибодатларим, ҳаёт
ва мамотим
оламларнинг
Робби Аллоҳ
учундир.
163Унинг
шериги йўқ.
Ана шунга
буюрилганман.
Ва мен энг
аввалги
мусулмонман.
(Бу оят
мусулмон
одам бутунлай
Аллоҳига
ажралиб чиқиши
лозимлигини
кўрсатади. У
намозни фақат
Аллоҳ учун ўқийди.
Бошқа зот
учун ёки
бадантарбия,
ахлоқий машқ,
ота-онасини
хурсанд қилиш
учун эмас. У
ибодатларини
фақат Аллоҳ
учун адо
этади. Ҳаж қилса,
рўза тутса,
закот берса,
Аллоҳ учун қилади.
Бировнинг
гапи, мақтови
ёки эҳтироми
учун қилмайди.)
164Аллоҳдан
ўзгани
Роббим дейми?
Ҳолбуки У ҳамма
нарсанинг
Роббидир. Ҳар
бир жон ёмон
касб қилса,
фақат ўзига
зиён қиладир.
Ҳеч бир жон
бошқанинг оғирлигини
кўтармас.
Сўнгра
Роббиларингизга
қайтишингиз
бор. Бас, У
сизларга
ихтилоф қилган
нарсаларингиз
хабарини
берур.
165У
сизларни ер
юзида
халифалар қилган
ва Ўзи берган
нарсаларда
сизни синаш
учун
баъзингизнинг
даражасини
баъзингиздан
устун қилган
зотдир.
Албатта,
Роббинг иқоби
тез зотдир.
Ва, албатта, у
мағфират қилувчи
ва раҳмлидир»,
деб айт.
Chapter 7 (Sura 7)
1Алиф. Лаам.
Миим. Соод.
2Бу сенга у
ила огоҳлантиришинг
учун ва
мўминларга
эслатма этиб
нозил қилинган
китобдир.
Кўнглингда
ундан танглик
бўлмасин.
3Сизларга
Роббингиздан
нозил қилинган
нарсага
эргашинглар!
Ундан бошқа
валий-дўстларга
эргашманглар.
Жуда оз эслайсизлар.
4Қанчадан-қанча
шаҳар-қишлоқларни
ҳалок қилдик.
Бас, азобимиз
уларга тун уйқусида
ёки кун уйқусида
келди. (Аллоҳ
таоло исён қилган
кўплаб қавмларни
ҳалокатга
учратган,
уларга Аллоҳнинг
азоби кечаси
ёки кундузи
ухлаб ётган вақтларида,
ғафлатнинг
чўққисига чиққанларида
келган.)
5Бас,
Бизнинг
азобимиз
келган чоғида
уларнинг
даъволари:
«Албатта, биз
золимлардан
бўлган эдик»,
дейишларидан
бошқа нарса
бўлмади.
6Бас, Биз,
албатта, Пайғамбар
юборилганлардан
ҳам ва,
албатта, Пайғамбарлардан
ҳам сўрармиз.
(Яъни,
охиратда Пайғамбар
келган ҳар
бир қавмдан,
шахсдан:
«Сизларга Пайғамбар
келдими?
Бизнинг
амрларимизни
етказдими?
Сизлар нима
дедингиз?»
деб сўралади.
Шунингдек,
Пайғамбарлардан
ҳам:
«Амримизни
умматларингизга
етказдингизми?
Улар сизга қандай
жавоб бердилар?»
деб
сўралади.)
7Бас,
уларга илмий
равишда қисса
қилиб
берурмиз. Ҳолбуки,
Биз ғойиб
бўлмаган
эдик.
8Ўша куни
(амалларни)
тортиш ҳақдир.
Бас, кимнинг
тортилган
(амаллари) оғир
келса, ана
ўшалар нажот
топгувчилардир.
9Ва
кимнинг
тортилган
(амаллари)
енгил келса,
бас, ана
ўшалар
Бизнинг
оятларимизга
зулм қилиб,
ўзларига
зиён
этганлардир.
10Батаҳқиқ,
Биз сизларга
ер юзида
имкон бердик
ва унда
маишат
(воситалари) қилдик.
Жуда оз шукр
этарсизлар.
11Ва батаҳқиқ,
Биз сизларни
яратдик,
кейин
сизларга
суврат бердик.
Сўнгра эса,
фаришталарга:
«Одамга сажда
қилинг»,
дедик. Бас,
улар сажда қилдилар.
Магар Иблис
сажда қилувчилардан
бўлмади.
12У зот:
«Сенга амр
этганимда
сажда қилишингдан
нима тўсди?»
деди. У: «Мен
ундан яхшиман,
мени ўтдан
яратдинг ва
уни лойдан яратдинг»,
деди. (Аллоҳ
таоло Ўз
амрини
бажармаган,
Одамга сажда қилмаган
Иблисдан:
«Сенга амр
этганимда
сажда қилишингдан
нима тўсди?»
деб
сўраганида, у
«тавба қилдим,
хато қилибман»
дейиш ўрнига:
«Мен ундан
(яъни, Одамдан)
яхшиман, мени
ўт (олов)дан
яратдинг ва
уни лойдан
яратдинг»,
деди. Яъни,
Аллоҳнинг
очиқ-ойдин
фармони
туриб,
ўзининг
фикрини ишлатди.
Аллоҳнинг
амри
турганда, қачон
фикрбозликлар
бошланса,
Иблиснинг иши
қилинган
бўлади.
Бунинг оқибати
Иблиснинг оқибатига
ўхшаш бўлади.
Иблиснинг оқибати
эса, қуйидаги
оятда баён қилинади:)
13У зот: «Бас,
ундан
(жаннатдан)
туш! Сен учун
унда
мутакаббирлик
қилиб юриш йўқ.
Бас, чиқ!
Албатта, сен
хору зор
бўлгувчилардансан»,
деди.
14У:«Менга
улар қайта
тирилтириладиган
кунгача муҳлат
бер», деди.
15У
зот:«Албатта, сен
муҳлат
берилганлардансан»,
деди.
16У:«Мени иғвога
учирганинг
сабабли,
албатта, мен
уларни Тўғри
йўлингда
тўсиб
ўтираман».
17Сўнгра
уларнинг
олдиларидан,
орқаларидан,
ўнг
томонларидан
ва чап
томонларидан
келаман. Ва
уларнинг
кўпларини
шукр қилувчи ҳолда
топмссан»,
деди.
18У
зот:«Ундан
мазамматга
учраган ва қувилган
ҳолингда чиқ!!!
Улардан ким
сенга
эргашса,
албатта, жаҳаннамни
сизларнинг ҳаммангиз
билан
тўлдираман»,
деди. (Аллоҳ
таоло Одам
алайҳиссаломни
яратганидан
сўнг
фаришталарни
унга сажда қилишга
буюргани,
улар сажда қилгани,
аммо ёлғиз
Иблис алайҳи
лаъна сажда қилмаганини
зикр қилгандан
сўнг, Иблис
билан бу
борада бўлган
муколама
келтирилди.
Бинобарин,
Иблисни жаннатдан
қувиб
юборди.)
19Эй Одам,
сен жуфтинг
билан
жаннатни
маскан тут.
Икковингиз
хоҳлаган
жойингиздан
енг. Аммо
мана бу
дарахтга яқинлашманглар.
Унинг
сабабидан
золимлардан
бўлиб қолманглар.
20Бас,
шайтон
икковларининг
беркитилган
авратларини
очиш учун
уларни
васваса қилди
ва:
«Роббингиз
сизни ушбу
дарахтдан фақат
икковингиз
фаришта
бўлмаслигингиз
ёки абадий қолмаслигингиз
учунгина ман қилди»,
деди.
21Уларга:
«Албатта, мен
сизларга
насиҳат қилувчиларданман»,
деб қасам
ичди.
22Бас,
уларни алдов
ила паст(ҳолат)га
туширди.
Икковлари
дарахтдан
татиб
кўришганда,
авратлари
ўзларига
кўриниб қолди
ва ўзларига
жаннат
баргларидан
тўсиқ тўқий
бошладилар.
Шунда
Роббилари
уларга нидо қилиб:
«Сизларни ана
ўша
дарахтдан қайтарган
эмасмидим ва,
албатта,
шайтон икковингизга
очиқ-ойдин
душмандир,
демаганмидим?!»
деди.
23Икковлари:«Эй
Роббимиз, биз
ўзимизга зулм
қилдик. Агар
Сен бизни мағфират
қилмасанг ва
бизга раҳм қилмасанг,
албатта, зиён
кўрганлардан
бўламиз»,
дедилар.
24У
зот:«Бир-бирингизга
душман
бўлган ҳолингизда
тушинглар.
Сизларга ер
юзида қароргоҳ
бор ва маълум
вақтгача
фойдаланиш
бор», деди.
25У зот:«Унда ҳаёт
кечирасизлар,
унда
ўласизлар ва
ундан қайта
чиқариласизлар»,
деди.
26Эй Одам
болалари,
батаҳқиқ,
сизларга
авратингизни
тўсадиган
либос ва
зийнат
либосини
нозил қилдик.
Тақво либоси,
ана ўша
яхшидир. Ана
ўшалар Аллоҳнинг
оят-белгиларидандир.
Шоядки
эсласалар.
(Либоснинг
зарури
авратни пинҳон
тутадиганидир.
Лекин Аллоҳ
инсоннинг
авратдан бошқа
аъзоларини ҳам
тўсиш эҳтиёжи
борлигини
инобатга
олиб, либосни
зийнат
тарзида
нозил қилди.
Худди
шундай–либосни
ўз ўрнида,
яъни, шариатга
мувофиқ
истеъмол қилган
инсон
зийнатли ҳисобланади.
Аммо энг
асосий
либос–тақво
либоси.)
27Эй Одам
болалари,
шайтон
ота-онангизни
ўзларига
авратларини
кўрсатиш
учун устларидан
либосларини
ечиб,
жаннатдан чиқарганидек,
сизни ҳам
фитнага
солмасин.
Албатта, у ва
унинг ёрдамчилари
сизни сиз
кўрмайдиган
томондан
кўради. Биз,
албатта,
шайтонларни
иймон
келтирмайдиганларга
дўст қилганмиз.
(Шайтон
инсониятнинг
ота-онаси Одам
ато ва Момо Ҳавони
қандай
фитнага
солгани юқоридаги
оятлардан
маълум бўлди.
У Одам ато ва
Момо Ҳавони
гуноҳга
чорлаб яланғоч
қилди ва
жаннатдан чиқаришга
муяссар
бўлди. Одам
болалари бу ҳодисани
зинҳор
унутмасликлари
зарур. Акс ҳолда,
шайтон
уларни ҳам
шармандаларча
яланғочлаб,
жаннатдан маҳрум
этади.)
28Улар қачон
фоҳиша иш қилсалар:
«Ота-боболаримиз
ушбуни қилаётганини
кўрдик. Буни
бизга Аллоҳ
буюрган»,
дерлар.
сен:«Аллоҳ,
албатта, фаҳш
ишларга
буюрмас. Аллоҳ
шаънига
билмайдиган
нарсангизни
айтасизми?!»
дегин.
29Сен:«Роббим
адолатга амр қилди.
Ҳар бир
ибодатда
юзингизни тўғри
тутинг. Унинг
динига ихлос
этган ҳолда
дуо қилинг.
Сизларни
аввалда қандай
яратган
бўлса, ўша ҳолда
қайтарсизлар»,
деб айт.
30Бир гуруҳни
ҳидоят қилди.
Бошқа гуруҳга
йўлдан озиш ҳақ
бўлди. Чунки
улар Аллоҳни қўйиб
шайтонларни
ўзларига
дўст
тутдилар. Ҳамда
ўзларини,
албатта, ҳидоят
топганлар,
деб ҳисоблайдилар.
(Ҳатто Пайғамбарлар,
авлиё ва солиҳ
бандалар ҳам
шайтон
васвасасидан
саломат қолмаганлар.
Аммо улар
доимо
яхшиликни
ихтиёр қилганлари,
ёмонликдан қочганликлари
учун Аллоҳ ҳидоятига
сазовор
бўлганлар.
Хатокорларни
ҳам биров
мажбур қилиб ёки
зўрлаб
йўлдан
оздиргани йўқ,
шайтон
фитнаси шу ҳолга
туширди. Икки
гуруҳ ҳам
Аллоҳ ҳузурига
қайтадилар.)
31Эй Одам
болалари, ҳар
бир ибодат чоғида
ўз
зийнатингизни
олинг.
Еб-ичинг ва
исроф қилманг.
Чунки У зот
исроф қилувчиларни
севмас.
(Ўтган ояти
каримада
келганидек,
кийимсиз ҳолда
ибодат-тавоф қилиш
ёхуд жанда,
ямоқ-ясқоқ
кийим билан
бажариш
ибодат фазли
ва савобини
зиёда
этмайди.
Лекин
табиати бузуқ
кишилар бузуқ
диндорликка
уринадилар,
тақвони
жулдур
кийимлар ила ҳосил
бўладиган
этиб
кўрсатишга ҳаракат
қиладилар.
Аллоҳ таоло
эса,
энгил-бошда ҳаддан
ошиб фахр ва ғурурга
кетишни қоралаганидек,
унинг паст ва
табиатсиз ҳолда
истеъмол қилинишини
ҳам қоралайди.)
32Сен:«Аллоҳ
Ўз
бандаларига
чиқарган
зийнатларни
ва покиза ризқларни
ким ҳаром қилди?!»
деб айт. «Улар ҳаёти
дунёда иймон
келтирганларга,
қиёмат
кунида эса фақат
ўзларига
хосдир», деб
айт.
Биладиган қавмлар
учун
оятларни
мана шундай
муфассал
баён қиламиз.
(Ушбу оятлар
эгниларига
кийим киймай
тавоф қилишни,
ҳаж
мавсумида
яхши таом
истеъмол
этмасликни
ўзларига
русум қилиб
олиб, бу Аллоҳ
амри, деб
юрган араб
мушрикларининг
қилмишлари
нотўғри
эканини
билдириш
учун тушгани
ва бу орқали ҳамма
замон
кофирларига
хитоб қилинаётгани
бошда айтиб
ўтилган эди.
Яланғоч ҳолда
тавоф қилиш
жоиз
эмаслигини
тушуниб етган
мусулмонлар
кийим-бош
билан тавоф қилишса,
мушриклар
уларнинг
устиларидан
кулишган.
Шунда Аллоҳ
таоло мазкур
ояти
каримани
нозил қилган.)
33«Роббим фақатгина
ошкора ва
яширин фаҳш
ишларни, гуноҳларни,
ноҳақ
тажовузкорликни
ва Аллоҳга ҳеч
қандай ҳужжат
туширмаган
нарсаларни
шерик қилиб
олишингизни ҳамда
Аллоҳга
нисбатан
билмаган
нарсани
айтишни ҳаром
қилган,
холос», деб
айт.
34Ҳар бир
умматнинг
ажали бор.
Ажаллари
келган вақтида
бирор соатга
кетга ҳам,
олдинга ҳам
сура
олмаслар.
(Дунёга
келган ҳар
бир шахснинг
белгилик
ажали бўлиб,
ўша ажал келганда
бу дунёни,
албатта, тарк
этиши ҳақиқат.
Шунингдек,
оламдаги ҳар
бир уммат–халқ
ва қавмнинг ҳам
белгилик
ажали бор. Бу
ажал муқаррар
суратда, ўз
вақтида
келади. Уни
на бирор соат
олдинга, на бирор
соат ортга сура
оладилар.)
35Эй Одам
болалари,
агар
сизларга
ўзингиздан
бўлган Пайғамбарлар
келиб,
оятларимни
сўзлаганда,
бас, ким тақво
қилса ва яхши
амал қилса,
уларга хавф
йўқдир ва
улар хафа ҳам
бўлмаслар.
36Оятларимизни
ёлғонга чиқарганлар
ва улардан
кибр қилганлар,
ана ўшалар
дўзах
эгаларидир.
Улар унда абадий
қолурлар.
37Аллоҳга
нисбатан ёлғон
тўқиган ёки
Унинг
оятларини ёлғонга
чиқарган
кимсадан ҳам
золимроқ
одам борми?!
Ана ўшаларга
китобдан
насибалари
етадир.
Бизнинг
элчиларимиз
келиб уларнинг
жонларини
олаётиб:
«Аллоҳдан
ўзга ибодат қилаётган
нарсаларингиз
қани?» дерлар.
Улар: «Биздан ғоиб
бўлишди»,
дерлар ва ўз
зиёнларига,
кофир
бўлганларини
айтиб, гувоҳлик
берарлар.
38У
зот:«Сиздан
олдин ўтган,
жин ва инсдан
бўлган
умматлар
билан
дўзахга
киринг», дер. Қачонки
қайси бир
уммат
(дўзахга)
кирса,
шеригини лаънатлар.
Бироқ у ерда ҳаммалари
топишганларида,
кейингилари
аввалгиларини
(маломат қилиб):
«Эй Роббимиз,
бизни
анавилар
адаштирган
эдилар.
Уларга дўзах
азобини икки
баробар қилиб
бер», дерлар. У
зот: «Ҳаммага ҳам
икки баробар,
лекин
билмассизлар»,
дер. (Осий зот
айнан ўз
шеригига
эргашиб, оқибат
ушбу балойи
азимга
гирифтор
бўлди. Шундай
қилиб,
бир-бирларини
лаънатлаб,
бирин-кетин дўзахда
топишадилар:
«Ҳаммалари
унда
топишганда
эса,
кейингилари
аввалгиларини
(маломат қилиб):
«Эй Роббимиз,
бизни
анавилар
адаштирган
эдилар.
Уларга дўзах
азобини икки
баробар қилиб
бер», дерлар».)
39Аввалгилар
кейингиларга:
«Сизларни
биздан
афзаллик
томонингиз
йўқ. Қилган
касбингизга
яраша азобни
тортаверинглар»,
дерлар.
40Албатта,
оятларимизни
ёлғонга чиқарганлар
ва улардан
кибр қилганларга
осмон
эшиклари
очилмас ва
улар туя игна
тешигидан
ўтмагунча
жаннатга кирмаслар.
Жиноятчиларни
мана шундай
жазолаймиз.
(Уларнинг руҳлари
осмонга олиб
чиқилганда,
эшик очилмай,
аҳволлари
расво бўлган
эди. Энди
жаннатга
киришлари
учун ғоят оғир
шарт қўйилмоқда.
Бир тарафда
улкан
жуссали тоғдек
туя дарёдек
пишқириб
турибди.
Иккинчи
тарафда кўз
илғаб-илғамай
бир игна.
Аммо унинг
тешигини,
унга нигоҳи
ўткир одам яқинроқдан
тикилмаса,
кўрмайди ҳам.
Бу баҳайбат
туя ушбу
кичкина
тешикдан
ўтса, бош устига,
«анавилар» ҳам
жаннатга
кираверсинлар.
Бу илоҳий
таъбир
оддийгина қилиб,
абадул абад
жаннатга
кирмайди,
дейишдан
кўра юз
чандон
таъсирчандир.
Бу ҳам
уларнинг
азобига азоб,
жазосига
жазо қўшиш
учундир.)
41Уларга жаҳаннамдан
тўшак ва
устларига
чойшаб бор.
Золимларни
мана шундай
жазолаймиз.
42Иймон
келтириб,
яхши
амалларни қилганлар–Биз
ҳеч бир жонни
тоқатидан
ташқари
нарсага
таклиф қилмаймиз–ана
ўшалар
жаннат
эгаларидир.
Улар унда
абадий қолурлар.
(Аллоҳ таоло ҳеч
бир жонни тоқатидан
ташқари
нарсага
таклиф қилмайди.
Тоқати
доирасидаги
амалларни
бажариб
жаннатга соҳиб
бўлиш қандай
улуғ толе!
Боз устига,
жаннатда
абадий қолиш
нечук
саодат!)
43Ва
кўксиларидаги
ғиллу ғашларни
чиқариб
олдик,
остиларидан
анҳорлар оқиб
турибди.
Улар: «Бизни
шунга ҳидоят қилган
Аллоҳга ҳамдлар
бўлсин, агар
Аллоҳ бизни ҳидоят
қилмаганда,
ўзимиз йўл
топа олмас
эдик. Роббимизнинг
элчилари ҳақни
келтирдилар»,
дедилар. Ва
уларга: «Мана
шу жаннатингизни
қилган
амалларингиз
туфайли
мерос қилиб олдингиз»,
деб нидо қилинур.
44Ва жаннат
эгалари
дўзах
эгаларига:
«Биз Роббимиз
бизга ваъда қилган
нарсанинг ҳақ
эканини
топдик.
Сизлар ҳам
Роббингиз
ваъда қилган
нарсанинг ҳақ
эканини
топдингизми?!»
деб нидо қиладир.
Улар: «Ҳа!»
дерлар. Бас,
улар
ўрталарида
бир жарчи:
«Золимларга
Аллоҳнинг
лаънати
бўлсин!!!
45Аллоҳнинг
йўлидан
тўсадиган,
уни бузишни
истайдиган
ва охиратга
кофир
бўлувчиларга!!!»
деб жар
соладир.
(Бундай ҳолатда
савол
беришга фақат
жаннат
эгаларигина қодирдирлар.
Чунки дўзах
эгалари
ўзлари билан
ўзлари овора.
Бу дунёда
кофирлар
Аллоҳнинг
охирати,
жаннати ва
дўзахига,
уларда азоб-уқубат,
роҳат-фароғат
бўлишига
иймон
келтирган
мўминлар устидан
кулган
эдилар. Энди
вазият
буткул ўзгарди.
Мўминларнинг
юзи ёруғ,
сўзлари ҳақ
бўлди.)
46Ораларида
аъроф-тўсиқ
бор, у
деворлар
устидаги
кишилар ҳаммаларини
сиймоларидан
танирлар.
Тамаъ қилган ҳолларида
кирмай
турган
жаннат
эгаларига: «Сизга
салом
бўлсин», деб
нидо қиларлар.
(Жаннат билан
дўзах
орасида тўсиқ
бўлиб турган
баланд ва
кенг
девор–аъроф
устида одамлар
бор. Бу
одамлар
кимлар
эканлиги ҳақида
уламолар
ўртасида
икки хил фикр
мавжуд.
Биринчиси:
улар яхшилик
ва
ёмонликлари
тенг келиб,
на жаннатга,
на дўзахга ҳукм
бўлмай қолган
кишилардир.
Иккинчиси, ўз
қавмига Пайғамбарларнинг
ҳақ
даъватларини
етказиб, уларни
яхшиликка
бошлаган
даъватчилар,
уламолар ва
шуҳадолардир.
Биз иккинчи
маънони
ихтиёр қилдик.
Чунки,
аъроф–олиймақом
жой,
жаннатнинг ҳам
устида. Унинг
юзида турган
одамлар халойиқни
юқоридан
кузатишяпти.
Улар ишонч
билан яхшиларга
яхши,
ёмонларга
муносиб
тарзда сўз қотмоқдалар.
Жаннат
эгаларини олқишлаб,
дўзах аҳлини
итоб қилмоқдалар.
Ўзларини
нима
кутаётганини
билолмай, қиёмат
саҳнида
изтироб
чекиб
турганлар
бунга журъат
эта
олмайдилар.
Аллоҳу
аъламу
бис-савоб.)
47Қачонки
кўзлари
дўзах
эгалари
томон бурилиб
қолса: «Эй
Роббимиз,
бизни золим қавмлар
билан бирга қилмагин»,
дерлар.
48Аъроф
эгалари
сиймоларидан
танийдиган кишиларига
нидо қилиб:
«Тўплаганингиз
ва қилган
кибру ҳавоингиз
сизга асқотмабди-ку!
49Сизлар:
Аллоҳ уларга
раҳмат
етказмас, деб
қасам ичганингиз
ана уларми?!
(Уларга):
Жаннатга киринглар!
Сизга хавф йўқ
ва сиз хафа ҳам
бўлмайсиз,
дейилди-ку!»
дерлар.
50Дўзах
эгалари
жаннат
эгаларига:
«Бизга ҳам
сувдан ёки
Аллоҳ сизга
ризқ қилиб
берган
нарсадан
тўкинглар»,
деб нидо қиларлар.
Улар:
«Албатта,
Аллоҳ
буларни
кофирларга ҳаром
қилган.
51Динларини
ўйин-кулги қилиб
олган ва ҳаёти
дунё ғурурига
кетганларга»,
дерлар. Бас,
бу Кунда улар
бугунги ҳолга
дучор
бўлишларини
унутганлари
ва оятларимизни
инкор қилганларидек,
Биз ҳам
уларни
унутамиз.
52Батаҳқиқ,
Биз уларга
илм ила
муфассал қилинган,
иймон
келтирган қавм
учун ҳидоят
ва раҳмат
бўлган
китобни
келтирдик.
53Улар
унинг
таъвилини–оқибатини
кутмоқдалар,
холос. Унинг
таъвили
келган кунда
илгари уни
унутганлар:
«Роббимизнинг
Пайғамбарлари
ҳақ ила
келган эканлар.
Энди бизга
шафоат қилувчилар
борми, шафоат
қилсалар ёки
ортга қайтарилсагу
қилган
амалларимиздан
бошқача
амалларни қилсак»,
дерлар. Батаҳқиқ,
улар
ўзларига
зиён қилдилар
ва тўқиб
олган
нарсалари
улардан ғойиб
бўлди. ( Қиёматда
шафоат қилгувчиларнинг
улуғи ва
ишончлиси Муҳаммад
(с.а.в.) эдилар.
Аммо
кофирлар у
Зотга бу дунёда
иймон
келтирмадилар.
У кишининг
(с.а.в.)
шафоатларидан
умид қила
олмайдилар. Қиёматда
шафоат қилувчиларнинг
яна бири Қуръони
Карим эди.
Аммо
кофирлар
унга ҳам
иймон
келтирмадилар.
Демак, Қуръони
Каримнинг
шафоатидан ҳам
умид қила
олмайдилар. Қиёматда
шафоат қилувчи
воситалардан
бири иймон
эди, иймонлари
йўқ. Имкони
бўлса эди,
улар бу
дунёга қайтиб,
аввал қилган
гуноҳларини
такрорламай,
иймон ва
ихлос билан яшашга
жон деб
кўнардилар.
Балки
бирдан-бир
орзулари
шудир. Аммо
бунинг сира ҳам
иложи йўқ.)
54Албатта
осмонлару
ерни олти
кунда яратган,
сўнгра Аршни
эгаллаган
Роббингиз
кеча ила
кундузни қоплайдир.
Уни шошилиб қувлайдир.
Қуёш, ой ва
юлдузларни
Ўз амрига
бўйсундирилган
қилиб яратди.
Огоҳ бўлинг,
яратиш ва амр
қилиш унинг
Ўзига хосдир.
Оламларнинг
Робби–Аллоҳ
буюкдир.
(Ислом ақидасига
кўра, Аллоҳ
таоло ўхшаши
йўқ Зотдир.
Ким уни бирор
нарсага қиёслашга
уринса, кофир
бўлади. Нега,
нима учун,
деб сўраш ҳам
мумкин эмас.
Аллоҳ таоло осмонлару
ерни
яратгани ҳақ.
Аммо қандай
усулда
яратганини
билмаймиз.
Уларни олти
кунда бунёд
этганлиги ҳам
ҳақ. Аммо бу
кунлар қандай
кунлар
эканини
билмаймиз.
Билишга имконимиз
йўқ. Бу
кунлар ҳам
Аллоҳ
таолонинг
ўзига хос
бўлган
кунлардир.
Аллоҳ таоло
аршни
эгаллагани, ҳам
ҳақ. Аммо қандай,
нечук
эгаллаш
эканини
билмаймиз. Бу
ҳақда
сўраб-суриштирмаймиз
ҳам. Ўтган
салафи солиҳларимиз
бундай
масалаларни қўзиганларни
бидъатчи, бузғунчи,
фитнакаш, деб
атаганлар ва
баъзиларини
жазолашга ҳукм
қилганлар.)
55Роббингизга
тазарруъ ила
ва махфий дуо
қилинг.
Зотан, У ҳаддан
ошувчиларни
севмас.
56Ва ислоҳ қилингандан
кейин ер
юзида фасод қилманг
ва Ундан қўрқиб
тамаъ ила дуо
қилинг.
Албатта, Аллоҳнинг
раҳмати
яхшилик қилувчиларга
яқиндир.
57У Ўз раҳматидан
олдин
шамолларни
хушхабар қилиб
юборадиган
Зотдир. Қачонки,
улар оғир
булутларни
кўтариб
келтиргач, у
ила ўлик
юртни суғорамиз.
Ундан сув
тушириб, ўша
ила турли мевалар
чиқарамиз.
Ўликларни ҳам
шундай қилиб
чиқарамиз.
Шоядки
эсласангизлар.
58Пок
юртнинг
набототи
Роббининг
изни ила чиқадир.
Нопок
бўлгани эса,
фақат қийинчилик
ила чиқадир.
Шукр
келтирган қавмлар
учун
оятларимизни
шундай
хилма-хил
баён қилурмиз.
(Юқоридаги
оятда
бўлгани каби,
ушбу ояти
каримада ҳам
жуда катта ва
нозик қиёс
бор. Қуръони
Карим
оятларида,
Пайғамбаримизнинг
(с.а.в.) ҳадиси
шарифларида
пок ва саҳий қалб
тоза ва сермаҳсул
ерга–тупроққа
қиёс этилади.
Нопок ва
ифлос қалб
эса, ғажд ва
маҳсулсиз
ерга
ўхшатилади.
Покиза
заминдан яхши
маҳсуллар
етишиб чиққанидек,
пок ва саҳий қалбда
ҳам иймон,
ихлос, етук
мафкура ва
эзгу ниятлар
яшайди.
Уларнинг
меваси Аллоҳ
рози
бўладиган
амаллардангина
иборат бўлади.
Нопок ва
нобоп ердан
бир ҳосилнинг
униб чиқиши
машаққат
бўлганидек,
нопок қалбдан
ҳам яхшилик
чиқиши қийин.
Чиркин қалбдан
чиқса ҳам, фақат
ёмонлик чиқади.)
59Батаҳқиқ,
Биз Нуҳни ўз қавмига
юбордик. Бас,
у: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинглар.
Сизларга
Ундан ўзга
илоҳ йўқ.
Албатта, мен
сизларнинг
буюк куннинг
азобига
гирифтор
бўлишингиздан
қўрқаман»,
деди.
(Аввал-бошда
Одамнинг (а.с.) қиссалари
баён этилган
эди. Энди у
зотнинг
зурриётлари
пушти камаридан
яралган Нуҳнинг
(а.с.) қиссалари
келтирилмоқда.)
60Унинг қавмидан
бўлган
зодагонлар:
«Албатта, биз
сени очиқ-ойдин
залолатда
эканингни
кўряпмиз»,
дедилар. (Ҳар
бир қавмнинг
ўз
зодагонлари
бўлади.
Уларни зодагон
қилган
уларнинг
мол-дунёси,
пули, куч-қудрати,
маккорлиги
ва
устамонлиги
бўлади. Бу
зотлар қавм
номидан
гапириш ҳаққини
ўзларига
ўзлари
берганлар. Шу
тоифа зодагонлар
Нуҳ (а.с.) қавмларида
ҳам бор эди.)
61У:«Эй қавмим,
менда
залолат йўқ.
Балки мен оламларнинг
Роббидан Пайғамбарман.
62Сизларга
Роббимнинг
юборганларини
етказаман,
насиҳат қиламан
ва Аллоҳ
томонидан
сиз билмаган
нарсани
биламан.
63Ўзингиздан
бўлган бир
кишига,
сизларни огоҳлантириш
учун ва тақво
қилиб, шояд
раҳматга
эришсангиз
деб Роббингиздан
эслатма
келганидан
ажабланасизларми?!»
деди.
64Бас, уни ёлғончига
чиқардилар.
Сўнг Биз уни
ва у билан
бирга бўлганларни
кемада қутқардик
ва
оятларимизни
ёлғонга чиқарганларни
ғарқ қилдик.
Чунки улар
кўр қавм
эдилар.
65Ва Одга ўз
биродари Ҳудни
(юбордик). У: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинглар.
Сизларга
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. Тақво
қилмайсизларми?!»
деди.
66Унинг қавмидан
куфр
келтирган
зодагонлар:
«Албатта, биз
сени эси
пастликда
кўриб
турибмиз ва
албатта биз
сени ёлғончилардан
деб биламиз»,
дедилар.
67У:«Эй қавмим,
менда эси
пастлик йўқ.
Лекин мен
оламларнинг
Роббидан Пайғамбарман.
68Сизларга
Роббимнинг
юборганларини
етказаман ва
мен сизларга
ишончли насиҳатгўйман.
69Ўзингиздан
бўлган бир
кишига
сизларни огоҳлантириш
учун
Роббингиздан
эслатма келганидан
ажабландингизми?!
Сизларни Нуҳ қавмидан
кейин халифа қилганини
ва хилқатингизда
куч-қувватни
зиёда қилганини
эсланг. Аллоҳнинг
неъматларини
эсланг.
Шоядки, нажот
топсангиз»,
деди. (Аллоҳ
таоло Нуҳ қавмини
оғир гуноҳлари
туфайли ер
юзидан
гумдон қилиб
ташлаган эди.
Худди шу осий
қавмдан сўнг
сизларни ер
юзида
ўзининг халифаси
қилиб
танлади.
Бу–улуғ
неъмат.
Бунга,
албатта, шукр
қилиш лозим
эди. Аммо Од қавми
ҳам жаҳолатида
қаттиқ туриб
олди.)
70Улар: «Сен
бизга ёлғиз
Аллоҳнинг
Ўзига ибодат қилишимиз
ва ота-боболаримиз
ибодат қилган
нарсаларни
тарк
этишимиз
учун келдингми?!
Агар
ростгўйлардан
бўлсанг,
бизга ваъда қилаётган
нарсангни
келтир!»
дедилар.
71У:«Батаҳқиқ,
устингизга
Роббингиз
томонидан
азоб ва ғазаб
тушди. Мен
билан Аллоҳ ҳеч
бир ҳужжат
туширмаган, ўзингиз
ва ота
боболарингиз
қўйиб олган
номлар ҳақида
тортишасизларми?!
Бас, интизор
бўлиб туринглар!
Мен ҳам
сизлар билан
интизор
бўлувчиларданман»,
деди.
72Бас, унга
ва у билан
бирга
бўлганларга
Ўз раҳматимиз
ила нажот
бердик ва
оятларимизни
ёлғонга чиқарганларнинг
кетларини
уздик. Улар
мўмин эмас
эдилар.
(Мазкур баҳснинг
оқибатида
Биз Ҳудга (а.с.)
ва у зот
билан бўлган
мўминларга нажот
бердик. Улар
Аллоҳ
юборган
бало-офатлардан
омонда
бўлдилар. Яъни,
батамом ҳалокатга
гирифтор қилдик.
Уларнинг Муғайс
деб
аталгувчи
водийлари
узра узоқ
муддат давом
этган қурғоқчиликдан
сўнг бир
булут намоён
бўлди. Од қавми,
мана шу
келаётган
булут бизга
ёмғир ёғади,
деб шод
бўлишди. Аммо
орзиқиб
кутилган
булут етиб
келганида
ундан қаттиқ
шамол
уфурилиб,
барчаларини ҳалок
қилди.
Улардан
бирортаси
омон қолмай,
«кетлари
узулди».)
73Ва
Самудга ўз
биродари
Солиҳни
(юбордик). У: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинглар.
Сизларга
Ундан ўзга
илоҳ йўқ.
Сизга
Роббингиздан
ҳужжат келди.
Мана бу Аллоҳнинг
туяси
сизларга
оят-белгидир.
Уни Аллоҳнинг
ерида тек қўйинглар.
Унга ёмонлик
етказманглар.
Яна сизни
аламли азоб
тутмасин-а!
(Бошқа
сураларда
баён қилинишича,
Самуд қавми
Солиҳдан (а.с.)
Аллоҳнинг қудратига
далолат қилувчи
оят-белги
келтиришни
талаб қилганларида,
Аллоҳ таоло
катта
харсанг тошдан
бир туяни чиқарган.
Шунинг учун ҳам
у «Аллоҳнинг
туяси» деб
аталмоқда.
Самуд қавмидан
баъзи
шахслар бу
мўъжизавий
туяни кўриб
иймон
келтирдилар.
Туя яйловда
ўтлаб
юраверди.
Сувдан
истифода қилиш
эса, навбатли
бўлди.
Чунончи,
сувни бир кун
туя, бир кун
Самуд қавми
истеъмол
этар эдилар.)
74Ва
сизларни
Оддан кейин
халифа қилганини
ва сизга ер
юзида имкон
бериб, текисликларида
қасрлар қуриб,
тоғлардан
уйлар
ўйганларингизни
эсланг. Аллоҳнинг
неъматларини
эсланг ва ер
юзида фасод-ла
бузғунчилик қилманг!»
деди.
(Ривоятларда
баён
этилишича,
Аллоҳ таоло
гуноҳ
амаллар қилгани
учун Од қавмини
ҳалокатга
гирифтор
этганидан
сўнг, уларнинг
диёрида
Самуд номли қавм
макон этиб,
ўша ерларни
обод қилганлар.
Уларнинг
умрлари
бардавом
бўлиб,
фаровон
турмуш
кечирганлар.
Паст-текислик
жойларни
танлаб, улкан
қасрлар
бунёд
этганлар. Тоғлар
бағрида
тошларни
ўйиб уйлар
ясаганлар. Ҳозиргача
ўша
масканларнинг
баъзилари сақланиб
қолган. Солиҳ
(а.с.) уларга бу
нарсаларнинг
ҳаммаси Аллоҳнинг
неъмати
эканини
эслатиб,
уларни шукр қилишга
ундадилар.)
75Унинг қавмидан
мутакаббир
бўлган
зодагонлар,
заифҳол
бўлганлардан
иймон
келтирганларига:
«Солиҳни
Роббидан Пайғамбар
қилиб
юборилган,
деб билмоқдамисиз?!»
дедилар.
Улар:
«Албатта, биз
у ила юборилган
нарсага
иймон
келтирувчилармиз»
дедилар.
76Мутакаббир
бўлганлар:
«Албатта, биз
сиз иймон
келтирганга
кофирмиз»,
дедилар.
77Бас, туяни
сўйдилар,
Роббилари
амрида тажовузкорлик
қилишди ва:
«Эй Солиҳ,
агар
ростгўйлардан
бўлсанг,
бизга ваъда қилаётган
нарсангни
келтир!»
дедилар.(Аллоҳнинг,
туяни тек қўйинглар,
унга ёмонлик
етказманглар,
деган амрига қасдма-қасд
уни
ўлдирдилар.
Куфрда ҳаддан
ошдилар.)
78Бас,
уларни
шиддатли
зилзила олди
ва жойларида
ўтириб қолдилар.
79Кейин, У
улардан юз
ўгирди ва: «Эй қавмим,
батаҳқиқ, мен
сизга
Роббимнинг
юборганини
етказдим ва
насиҳат қилдим.
Лекин сиз
насиҳат қилувчиларни
севмас
экансиз»,
деди.
80Ва Лутни
(юбордик).
Унинг ўз қавмига:
«Сиздан олдин
оламларда ҳеч
ким қилмаган
фоҳиша ишни қиласизларми?!
81Албатта,
сизлар
аёлларни қўйиб,
эркакларга
шаҳват ила яқинлик
қилмоқдасизлар.
Йўқ! Сизлар
исрофчи қавмсиз!»
деганини
эсла. (Лут (а.с.) қиссаларида,
у зот
дафъатан ўз қавмларининг
улкан қабиҳ
ишлари–баччабозликларини
қоралашга
бошлайдилар.
Аллоҳ таоло
инсонни
эркак ва аёл
жинсида
яратди. Ҳар
бирига ўзига
хос аъзолар
ва
хусусиятлар
берди. Аллоҳ
таоло инсон
зотини
жинсий яқинлик
йўли билан
яратиб, унинг
насли покиза
йўл билан
кўпайиб
туришини
ирода ва ҳаётий
зарурат қилди.
Бу йўлдан
тажовуз қилганлар
ва Аллоҳ
иродасига
зид бориб,
эркакларга
шаҳват ила яқинлик
қиладиганлар
ақидаси бузуқ
ва тубан
кишилар ҳисобланадилар.
Шу боисдан
мазкур қиссада
худди шу фоҳишалик
бош масала қилиб
кўтарилади.
Бинобарин,
Лут (а.с.) бу ёруғ
оламда ҳеч
бир зот қилмаган
улкан гуноҳга
биринчи
бўлиб қўл
урган қавмларини:
«Йўқ! Сизлар
исрофчи қавмсиз!»
деб
таърифламоқдалар.)
82Қавмнинг
жавоби:
«Уларни қишлоғингиздан
чиқариб
юборинг,
чунки улар
жуда ҳам
покиза
бўлаверадиган
одамлар
экан», дейишларидан
бошқа нарса
бўлмади.
(Инсофни
кўринг. Инсон
табиатига
мувофиқ иш қилган,
ҳалолу пок
бўлиб, бошқаларни
покизаликка
чақирган
кишилар
юртларидан
ихрож қилинар
эканлар.
Уларнинг
«айблари»
битта–жуда ҳам
покиза одам
бўлганликлари.
Инсонийлик қиёфасини
йўқотган қавм
шу даражага
етар экан-да.
Ўзлари
инсоният
бўйнига тавқи
лаънат бўлиб
осиладиган
амалларни
тап тортмай қилаётганлари
етмаганидек,
уларга
ўхшашни хоҳламаган,
инсонлигини
йўқотмаган,
Аллоҳнинг
амрида
юришга ҳаракат
қилганларни
покизаликда
айблайдилар.)
83Бас, унга
ва аҳлига
нажот бердик.
Магар хотини ҳалок
бўлгувчилардан
бўлди. (Пайғамбарга
фақат унинг
оила
аъзоларигина
иймон
келтирдилар.
Аммо
уларнинг
орасидан ҳам
энг яқин
кишиси–хотини
иймон
келтирмади. Оқибатда
у жинояткор қавмга
қўшилиб ҳалок
бўлди.)
84Ва Биз
уларнинг
устидан «ёмғир»
ёғдирдик.
Жинояткорларнинг
оқибати қандай
бўлганига
назар сол! (Аллоҳ
таоло
уларнинг
устидан тош
селини ёғдирди
ва барчалари ҳалок
бўлдилар. )
85Ва
Мадянга ўз
биродарлари
Шуайбни
(юбордик). У: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинг.
Сизга Ундан
ўзга илоҳ йўқ.
Батаҳқиқ,
сизга
Роббингиздан
ҳужжат келди.
Бас, ўлчов ва
тарозуни тўлиқ
адо этинг,
одамларнинг
нарсаларидан
камитиб қолманг
ва ер юзида
унинг ислоҳидан
кейин бузғунчилик
қилманг. Агар
мўмин
бўлсангиз,
шундай қилмоғингиз
ўзингиз учун
яхшидир.
86Ҳар
кўчада
ўтириб олиб қўрқитманг.
Аллоҳнинг
йўлидан Унга
иймон
келтирганларни
тўсманг ва
у(йўл)ни эгри
бўлишини
истаманг. Оз
бўлган чоғингизда
сизни
кўпайтириб қўйганини
эсланг. Бузғунчиларнинг
оқибати қандай
бўлганига
назар солинг.
87Агар
сиздан бир
тоифа мен ила
юборилган нарсага
иймон
келтирган ва
бошқа тоифа
иймон
келтирмаган
бўлса, бас,
Аллоҳ
орамизда ҳукм
қилгунча
сабр қилинглар.
У ҳукм қилувчиларнинг
яхшисидир»,
деди. (Аллоҳ
таоло ушбу
ояти
карималарда
аввало Шуайбни
(а.с.) Мадянга
Пайғамбар қилиб
юборганини,
кейин эса, у
кишининг ўз қавмларига
қилган
пандларини
келтирмоқда.
Мадянликлар ҳам
асли араблар
бўлиб,
уларнинг
ерлари Ақаба қўлтиғидан
Тури Синога қадар
чўзилган.Шуайбнинг
(а.с.) қавми
кўпроқ
амалий
ширкка
мубтало
бўлганга
ўхшайди. Чунки
муомала
ишларида
Аллоҳнинг
буйруғини
адо этмай,
бошқанинг
амрини
бажаришдан,
ўлчов ва
тарозудан
уриб қолиб,
бировларнинг
ҳаққини
ейишдан қайтаришлари
шунга
далолат қилмоқда.
Бу ва бу каби,
Аллоҳ йўриқларини
четлаб, бошқа
йўлга юриш
Аллоҳ таоло
ер юзини ислоҳ
қилиб қўйганидан
кейин уни
бузишдан
иборат эканига
ишора этиб:
«ва ер юзида
унинг ислоҳидан
кейин бузғунчилик
қилманг»,
демоқдалар.)