Chapter 101 - Sura 101

1Ал-Қориъату.

2Қориъату нима?

3Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?

4У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.

5Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар.

6Кимнинг торозуси оғир келса...

7Бас, у розилик ҳаётидадир.

8Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса...

9Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.)

10У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?

11У қаттиқ қизиган ўтдир.