Chapter 19 - Sura 19
1Кааф, ҳаа,
йаа, айн, сод.
2Бу,
Роббингнинг
бандаси
Закариёга раҳмати
зикридир.
(Яъни, эй Муҳаммад
(с.а.в.), ушбу қисса
«Роббингнинг
бандаси
Закариёга раҳмати
зикридир».)
3Унинг
Роббига
махфий нидо қилган
чоғини эсла.
4У: «Эй
Роббим,
менинг
суякларим
мўртлашди, бошга
оқ туташди,
эй Роббим,
сенга дуо қилиш-ла
бадбахт
бўлмаганман.
5Ва,
албатта, мен
ортимдаги қариндошлардан
қўрқдим.
Аёлим туғмас
эди. Бас,
менга Ўз
даргоҳингдан
бир
валий–ортдан қолгувчи
ато эт.
6У менга ва
Яъқуб
оиласига
меросхўр
бўлсин. Эй
Роббим, уни Ўзинг
рози
бўладиган қил»,
деди.
7Эй
Закариё, Биз
сенга исми Яҳё
бўлган бир ўғилнинг
хушхабарини
берамиз.
Бундан олдин
унга отдош қилган
эмасмиз.
(Кўриниб
турибдики,
Аллоҳ таоло
Закариё алайҳиссаломга
буюк раҳмат
назари билан
боқди.
Фарзанд
берибгина қолмай,
унга Ўзи Яҳё,
деб исм ҳам қўйди.
Буларнинг
бари дунёга
келаётган
фарзандининг
келажаги
жуда қутлуғлигидан
дарак берар
эди.)
8У: «Эй
Роббим, аёлим
туғмас бўлса,
ўзим қариб-чириб
қолган
бўлсам, қандай
қилиб менинг
ўғлим
бўлсин?!» деди.
9У: «Ана
шундай!
Роббинг
айтдики, бу
мен учун осон.
Батаҳқиқ,
бундан олдин
сени яратдим.
Ҳолбуки, сен ҳеч
нарса эмас
эдинг», деди.
10У: «Роббим,
менга бир
белги ато қил»,
деди. У зот:
«Сенинг
белгинг
саломат ҳолингда,
одамларга уч
кеча
гапирмаслигингдир»,
деди.
11Бас, у ўз қавми
ҳузурига меҳробдан
чиқди ва
уларга, эртаю
кеч тасбиҳ
айтинглар,
деб ишора қилди.
(Соғлом ҳолда
тилдан қолган
Закариё алайҳиссалом
меҳробда
ибодат, тасбиҳ
ва Таврот
тиловати
билан машғул
бўлдилар. Меҳробдан
чиқиб қавмларига,
эртаю кеч
Аллоҳга
тасбиҳ
айтинглар,
деб ишора қилдилар.
Бу билан қавмларини
бирга ибодат қилишга,
берилган улуғ
неъмат
шукронасини
адо этишга чорладилар.
Шу нуқтада
Закариёга
алайҳиссалом
тегишли
тарих хотима
топади. Яҳё
алайҳиссаломнинг
таваллудлари,
ҳаётларига
тааллуқли
бошқа
тарихлар
баён этилмай,
бир йўла ул
зотга китоб
нозил этилиш қиссаси
зикр
этилади.)
12«Эй Яҳё,
китобни қувват-ла
ол!» (дедик) ва
унга
гўдаклигидаёқ
ҳукмни
бердик. (Аллоҳ
таоло Яҳё
алайҳиссаломга,
илоҳий
Тавротни қувват
билан ол,
демоқда.
Оятдаги:
«Унга
гўдаклигидаёқ
ҳукмни
бердик»,
деган
жумлани
уламоларимиз
илму ҳикмат
мазмунида
таъвил қилганлар.)
13Ва Ўз
томонимиздан
меҳрибонлик
ва поклик
(бердик). Ҳамда
у тақводор
эди.
14У
ота-онасига
меҳрибон
бўлиб,
жабр-ситам қилгувчи
ва исёнчи
эмасди.
15Унга туғилган
кунида ҳам,
ўладиган
кунида ҳам, қайта
тириладиган
кунида ҳам
саломлар
бўлсин.
16Китобда
Марямни эсла.
У ўз аҳлидан
шарқий
маконга
ажраб чиққанда.
17Ва улар
билан ўзи
орасида тўсиқ
олганда, Биз
унга Ўз руҳимизни
юбордик. Бас,
у унга
бус-бутун
одам бўлиб
кўринди.
(Яъни, эй Муҳаммад,
бу китобда (Қуръонда)
Марямни эсла.
Байтул Мақдисда
яшаётган,
бокира, тақводор
қиз Марям, шаҳарнинг
шарқий
томонига ёлғиз
чиқди. Нимага
чиққанини
Аллоҳ билади.
Қавмидан ҳеч
ким Марямни
кўрмайдиган
бўлди. У холи
ва ёлғиз қолди.
Жаброил алайҳиссалом
Марямга
тўла-тўкис
одам
сиймосида
намоён бўлди.
Аллоҳ уни
яратган асл ҳолатида
кўринмади.
Чунки бус-бутун
ҳолида
кўринса,
Марям буткул
даҳшатга
тушиши
мумкин эди.)
18У: «Мен
сендан Аллоҳ
паноҳ
беришини
сўрайман.
Агар тақводор
бўлсанг...»
деди.
19У: «Мен
Роббингнинг
элчисиман,
холос, сенга бир
пок ўғилни ҳадя
этиш учун
келдим», деди.
20У: « Менда қаёқдан
ўғил бўлсин,
менга башар
тегмаган
бўлса, мен бузуқ
ҳам
бўлмасам?!»
деди.
21У: «Ана
шундай,
Роббинг
айтдики, бу
Мен учун осондир
ва уни
одамларга
белги қилиш
учун ҳамда
Биздан раҳмат
бўлиш учун,
бу, ҳукми чиқиб
бўлган
ишдир», деди.
22Бас, унга ҳомиладор
бўлди. Сўнгра
у билан узоқ
маконга
четланди.
(Яъни,
Жаброил алайҳиссалом
Марямнинг ёқасидан
пуфлаганидан
кейин Ийсога
алайҳиссалом
ҳомиладор
бўлди.)
23Бас, тўлғоқ
уни хурмо
танасига
олиб борди. У:
«Кошки бундан
олдин ўлсам
эди ва
бутунлай
унутилиб кетсам
эди», деди.
24Унинг
остидан: «Маҳзун
бўлма, батаҳқиқ,
Роббинг
остингдан оқар
ариқ қилди.
25Хурмо
танасини
силкит, сенга
янги мева туширади»,
деб нидо қилди.
(Тафсирчи
уламоларимиз
ушбу ояти каримани
икки хил талқин
қиладилар.
Баъзилар
«Унинг
остидан»
иборасини хурмонинг
остидан
маъносида,
«нидо қилди»
иборасини,
фаришта нидо қилди
мазмунида
шарҳлаганлар.
Айрим
уламолар эса,
«Унинг остидан»ни
«Марямнинг
остидан» ва
«нидо қилди»ни,
Ийсо нидо қилди,
деб талқин
этганлар.)
26Е, ич ва
кўзинг қувонсин.
Бас, бирор
одамни кўрар
бўлсанг: «Мен
Роҳманга
рўза назр қилдим.
Бугун инсон
зотига зинҳор
гапирмасман»,
дегин.
27Бас, уни
кўтариб қавмига
олиб келди.
Улар: «Эй
Марям, сен
ажойиб нарса
келтирдинг-ку!
28Эй Ҳорун
синглиси,
отанг ёмон
одаммас ва
онанг ҳам
бузуқ
бўлмаган
эди-ку!»
дедилар.
(Биби Марям
Ийсо алайҳиссаломни
кўтариб қавми
ҳузурига
борди. Қавм
бу ҳолни
кўриб ҳайратга
тушди. Дарҳол
Марямни
тергаб,
дашном бера
бошлади.)
29Бас, у унга
ишорат қилди.
Улар:
«Бешикдаги
гўдак ила қандай
гаплашамиз?!»
дедилар.
(Бешикдаги
бола ҳеч қачон
гапирмайди.
Аммо Аллоҳ ҳар
нарсага қодир.
У хоҳлаган иш
бўлади.
Бешикдаги
гўдак Ийсо
алайҳиссалом
тилга
кирдилар.)
30У: «Албатта,
мен Аллоҳнинг
бандасиман. У
менга китоб
берди ва мени
Пайғамбар қилди.
31Мени қаерда
бўлсам ҳам,
муборак қилди.
Модомики ҳаёт
эканман,
намоз ва
закотни адо
этмоқни
тавсия қилди.
32Мени
онамга меҳрибон
қилди ва
жабр-ситам қилгувчи,
бадбахт қилмади.
33Менга туғилган
кунимда ҳам,
ўладиган
кунимда ҳам
ва қайта
тириладиган
кунимда ҳам
салом
бордир«, деди.
34Мана шу
шубҳа қилишаётган
Ийсо ибн
Марям тўғрисидаги
ҳақ сўздир.
(Баъзилар уни
«худо»
дедилар,
баъзилар
оналари Биби
Марямни
зинокорликда
айбладилар.
Бу қуруқ ва
асоссиз
сўзларга
эмас, Аллоҳнинг
ҳақ каломига
ишониш
керак.)
35Бола
тутмоқ Аллоҳга
ҳеч тўғри
келмас. У
бундан покдир.
У бир ишни
истаса, унга
«Бўл!» дейдир. Бас,
бўладир.
36«Ва,
албатта, Аллоҳ
менинг
Роббимдир ва
сизнинг
Роббингиздир.
Бас, Унга
ибодат қилинг.
Мана шу тўғри
йўлдир».
37Сўнгра
фирқалар
ўзаро
ихтилофга
тушдилар.
Куфр келтирганларга
буюк кундаги
кўринишдан
вой бўлсин.
(Насоролар ҳозиргача
Ийсо алайҳиссалом
хусусида
ихтилофдалар.
Баъзилари,
Ийсо Аллоҳнинг
ўғли деса,
баъзилари
Ийсо ота, ўғил
ва муқаддас
руҳдан
иборат
учликнинг
бири дейди;
баъзилари
эса, Ийсо ота
худо, она
худо ва бола
худодан
бири–бола ўғил
худо,
дейдилар.
Уларнинг
орасида Ийсо
алайҳиссалом
Аллоҳнинг
бандаси,
Расули, руҳи
ва калимаси
дейдиганлар ҳам
бор. Аммо ҳанузгача
мазкур
ихтилофлар
давом этиб келмоқда.
38Бизга
келадиган
куни қандай ҳам
яхши
эшитадилар, қандай
ҳам яхши
кўрадилар.
Лекин
золимлар
бугунги
кунда очиқ
залолатдадирлар.
39Уларни ҳасрат
кунидан, иш
битмиш
пайтидан огоҳ
қил. Улар ғафлатдадирлар,
улар иймон
келтирмаслар.
40Албатта,
Биз ерга ва
унинг
устидаги
кимсаларга
меросхўр
бўламиз ва
Бизгагина қайтурлар.
41Китобда
Иброҳимни эсла.
Албатта, у
сиддиқ ва
Набий бўлган
эди.
42Қачонки у
отасига: «Эй
отам, нима
учун эшитмайдиган,
кўрмайдиган
ва сенга
бирон фойда бера
олмайдиган
нарсага
ибодат қиласан?
43Эй отам,
албатта,
сенга
келмаган илм
менга келди.
Бас, менга
эргаш, сени
тўғри йўлга
бошлайман.
44Эй отам,
шайтонга
ибодат қилма.
Албатта,
шайтон Роҳманга
осий
бўлгандир.
45Эй отам,
албатта, мен
сени Роҳман
томонидан
азоб
тутишидан ва
шайтонга дўст
бўлиб қолишингдан
қўрқаман»,
деган эди.
46У: «Эй Иброҳим,
сен менинг
худоларимдан
юз ўгирувчимисан?!
Қасамки, агар
тўхтамасанг,
сени,
албатта, тошбўрон
қиламан!
Мендан узоқ
кет!» деди.
47У: «Омон
бўл. Энди
Роббимдан
сени мағфират
қилишини
сўрайман.
Албатта, у
менга жуда ҳам
лутфи марҳаматлидир.
48Мен
сизлардан ҳам,
Аллоҳдан
ўзга илтижо қилаётган
нарсангиздан
ҳам
четланаман
ва Роббимга
илтижо қиламан.
Шоядки,
Роббимга
илтижо қилиш
ила бадбахт
бўлмасам»,
деди.
49Бас,
улардан ва
улар Аллоҳдан
ўзга ибодат қилаётган
нарсадан
четланганида,
Биз унга Исҳоқ
ва Яъқубни ҳадя
этдик ва
барчаларини
Пайғамбар қилдик.
(Иброҳим алайҳиссалом
Аллоҳни,
Унинг динини
деб ўз
ватанлари, қавм-қариндошларини
тарк этиб, ҳижрат
қилган
эдилар. Аллоҳ
таоло у зотни
ёлғиз қўймади.
Қариб қолган
бўлсалар ҳам,
Исҳоқ ва Яъқубни
берди. Иброҳим
алайҳиссалом
насабини
бардавом
айлади. Энг
муҳими,
уларнинг ҳаммасини
Пайғамбар қилди.)
50Ва уларга
Ўз раҳматимиздан
ҳадя этдик ҳамда
уларга
ростгўй ва
олий тил
бердик.
51Китобда
Мусони эсла.
Албатта, у
танлаб олинган
Набий ва
Расул эди. (Эй
Муҳаммад, илоҳий
Китоб–Қуръонда
Мусо алайҳиссалом
қиссасини
эсла. У Аллоҳ
таоло
томонидан
танлаб
олинган
банда: ҳам
Набий ва ҳам
Расул эди.
Биз Аллоҳ
томонидан
бандаларга
етказиш учун
кўрсатмалар
олган шахсни
Пайғамбар
деб
одатланиб қолганмиз.
Аслида эса,
Пайғамбарлик
моҳият жиҳатидан
икки
турлидир. Бир
турларига
«Набий», бошқаларига
«Расул»
дейилади.
Набийлар
Аллоҳдан ваҳий
келган, бироқ
китоб
берилмаган,
шунингдек,
даъватлари кенг
оммага эмас,
ўзлари
учунгина
кифоя қилган
зотлардир.
Расул Аллоҳ
томонидан ваҳий
берилган,
даъватлари
кенг оммага
мўлжалланган
зот ҳисобланадилар.
Мусо алайҳиссалом
ушбу икки
сифатни
ўзларида
мужассам қилган
Пайғамбарлардан
биридир.)
52Биз унга
Турнинг ўнг
томонидан
нидо қилдик
ва муножот
учун
Ўзимизга яқинлаштирдик.
53Ва унга Ўз
раҳматимиздан
оғаси Ҳорунни
Пайғамбар қилиб
ҳадя этдик. (Оғалари
Ҳоруннинг
Пайғамбар
бўлишини
Мусонинг
алайҳиссалом
ўзлари Аллоҳ
таолога дуо қилиб
сўраган
эдилар.)
54Ва
китобда
Исмоилни
эсла.
Албатта, у
ваъдасига
содиқ ҳамда
Расул ва
Набий бўлган
эди.
55У аҳлини
намозга ва
закотга
буюрар эди ва
Робби наздида
рози бўлган
эди.
56Ва
китобда
Идрисни эсла.
Албатта, у
сиддиқ ва
Набий бўлган
эди.
57Ва уни
олий мақомга
кўтардик.
(Унинг қадрини
юксак,
зикрини олий қилдик.
Дунёда
шундай
олиймақом
зотлар
ўтган.)
58Ана
ўшалар, Аллоҳ
неъмат
берган
зотлар, Пайғамбарлардан,
Одам
зурриётидан,
Нуҳ билан
бирга
(кемада)
кўтарганларимиздан,
Иброҳим ва
Исроилнинг
зурриётидан,
Ўзимиз ҳидоят
қилган ва
танлаб
олганлардан
бўлган зотлар,
уларга Роҳманнинг
ояти тиловат қилинса,
йиғлаб
саждага йиқилардилар.
59Бас,
уларнинг
ортидан бир
ўринбосарлар
қолдики, улар
намозни зое қилиб,
шаҳватларга
эргашдилар.
Бас, тезда
улар ёмонликка
йўлиқдилар.
(Роҳманнинг
ояти тиловат қилинганда
йиғлаб,
саждага
отиладиган ҳассос
зотлар
ортидан,
нобакор, фосиқ
ва бетавфиқ
ўринбосарлар
келди. Бу
бетавфиқ кимсалар
намозни зое қилдилар,шаҳватга
эргашадилар.
Шаҳватга
эргашган
залолатга юз
буради. Залолатга
кетганга эса,
ҳалокат
етади.)
60Магар ким
тавба қилса
ва иймон
келтириб,
амали солиҳ қилса,
бас, ана
ўшалар
жаннатга
кирурлар ва ҳеч
зулм қилинмаслар.
(Ким тавба қилса,
ношойиста
амалидан
афсус-надомат
чекиб, тўғри
йўлга қайтса,
сўнгра иймон
келтириб,
мўмин бўлса ва
яхши
амалларни
адо этса,
ёмонликка
учрамайди.)
61Роҳман Ўз
бандаларига ғайбдан
ваъда қилган
адн
жаннатларидир.
Албатта,
Унинг ваъдаси
келгусидир.
62Улар унда
беҳуда сўз
эшитмаслар,
илло, салом
эшитурлар. Уларга
у ерда эртаю
кеч ризқлари
келиб турур.
63У жаннат,
бандаларимиздан
тақводор
бўлганларига
мерос қилиб
берадиган
жаннатимиздир.
64Биз фақат
Роббингнинг
амри
билангина
тушамиз. Бизнинг
олдимиздаги
нарсалар ва
ортимиздаги
нарсалар ҳамда
уларнинг
орасидаги
нарсалар ҳам
Уникидир.
Роббинг
унутгувчи
бўлмаган. (Яъни,
эй Муҳаммад,
бизда
ўзимизча
тушавериш
ихтиёри йўқ. Қачонки
амр қилсагина,
ҳузурингга
тушамиз. Акс ҳолда,
амрни кутиб
тураверамиз.
Жамики нарса
Аллоҳнинг
измида.
Бизнинг
олдимиздаги
ва ортимиздаги
ҳамда ҳар
иккисининг
орасидаги
нарсалар
Уникидир.)
65У
осмонлару
ернинг ва
улар
орасидаги
нарсаларнинг
Роббидир.
Бас, Унга
ибодат қил ва
Унинг
ибодатида
сабрли бўл.
Унга тенгдошни
билурмисан?
(Инсон
сабр-матонат
ила Аллоҳга
ибодат қилиб,
бутун ҳаётини
унинг
кўрсатмасига
мос этиб
яшагандагина
мақсадга
ноил бўлади.)
66Инсон:
«Агар ўлсам,
яна қайта
тирик ҳолда
чиқариламанми?!»
дейди.
67Ўша инсон
Биз уни
бундан олдин ҳеч
нарса бўлмай
турганида
яратганимизни
эсламайдими?!
68Роббингга
қасамки, Биз
уларни ва
шайтонларни,
албатта, маҳшарга
тўплаймиз,
сўнгра
уларни жаҳаннам
атрофига тиз
чўккан ҳолларида
ҳозир қиламиз.
69Сўнгра ҳар
бир гуруҳдан
Роҳманга
ашаддий осий
бўлганини суғуриб
оламиз.
(Анчайин
чорлаб ёхуд
таклиф қилиб
эмас, шиддат
билан суғуриб
олинади.
Демак,
кофирлар
шайтонлари билан
жаҳаннам
атрофига ўтқазиб
қўйилиб, қилган
гуноҳларига қараб
бирин-кетин
дўзахга
ташланадилар.
Қолганлари
навбат кутиб,
кузатиб
турадилар.)
70Кейин,
албатта, Биз
у(жаҳаннам)га
киришга
кимлар лойиқроқ
эканини яхши
билгувчимиз.
71Сиздан
унга яқинлашувчи
бўлмаган ҳеч
ким йўқ. Бу
Роббинг ҳузуридаги
кескин ҳукмдир.
(Аллоҳ таоло
Анбиё
сурасида
мўминлар ҳақида:
«Ана ўшалар у
(жаҳаннам)дан
узоқлаштирилганлар,
унинг
овозини ҳам
эшитмайдилар»
деган, шунинг
учун ҳам бу
оятга «Сиздан
унга яқинлашувчи
бўлмаган ҳеч
ким йўқ», деб
маъно берсак
аслига
мувофиқ
бўлади.
Бинобарин,
мўминлар жаҳаннамга,
хусусан,
сиротдан
ўтаётганларида
яқинлашадилар,
бироқ тушмай
ўтиб
кетадилар.
Кофирлар эса,
яқинлашиб, жаҳаннам
атрофида тиз
чўкиб
ўтирадилар
ва гуноҳларига
мос равишда
кетма-кет
дўзахга ташланадилар.)
72Сўнгра тақво
қилганларга
нажот
берамиз ва
золимларни унда
тиз чўккан ҳолларида
қолдирамиз.
73Қачонки
уларга
Бизнинг
равшан
оятларимиз тиловат
қилинса, куфр
келтирганлар
иймон
келтирганларга:
«Икки гуруҳнинг
қайси бири мақом
ва мажлис жиҳатидан
яхшироқдир?»
дерлар.
74Ҳолбуки,
Биз улардан
олдин мол ва
кўриниш жиҳатидан
яхшироқ
бўлган қанчадан-қанча
асрларни ҳалок
қилганмиз.
75Сен: «Ким
залолатда
бўлса, Роҳман
унга муҳлат
бериб қўйсин.
Токи
ўзларига
ваъда қилинган
нарсани —
азобни ёки қиёматни
кўрганларида,
албатта,
кимнинг мартабаси
ёмонроқ ва
аскари
кучсизроқ
эканини
билурлар»,
дегин.
76Ва Аллоҳ ҳидоятга
юрганларнинг
ҳидоятини
зиёда қиладир.
Боқий қолувчи,
солиҳ
амаллар,
Роббинг
наздида,
савоб жиҳатидан
яхшироқдир
ва оқибат жиҳатидан
яхшироқдир.
77Оятларимизга
куфр
келтирган ва:
«Албатта, (охиратда)
менга молу
дунё ҳамда
бола-чақа
берилажак»,
деганни
кўрдингми?!
78У ғойибни
билармикан
ёки Роҳманнинг
ҳузуридан аҳду
паймон
олдимикан?! (Ғойибда
унга
охиратда
албатта молу
дунё ҳамда
бола-чақа
берилиши муқаррар
эканлиги ҳақида
аломат
бормикан?)
79Йўқ! Нима
деганини,
албатта, ёзиб
қўямиз ва
унга азобни
узундан-узоқ қиламиз.
80У
айтаётган
нарсага
меросхўр
бўлурмиз ва у
бизга ёлғиз ҳолида
келур. (Кофир
молу мулк,
бола-чақа ва
бошқа
дунёвий
нарсаларидан
жудо бўлган
ёлғиз ҳолида
бизга–ҳузуримизга
келади. Ўша
пайт у билан қандай
муомала қилишни
ўзимиз
биламиз.)
81Улар
ўзларига куч-қудрат,
иззат бўлиши
учун Аллоҳдан
ўзгаларни
худо қилиб
оладилар.
82Йўқ!
у(худо)лар
уларнинг
ибодатларини
инкор этурлар
ва уларга зид
бўлурлар. (Қиёмат
куни сохта
худолар
мушрикларнинг
уларга қилган
ибодатини,
бандалигини
инкор этадилар.
Биз уларга,
бизга ибодат қилинг
деганимиз йўқ,
деб Аллоҳ ҳузурида
ўзларини оқлайдилар.)
83Биз
шайтонларни
кофирларга
уларни доимий
қўзғаб
туришга
юборганимизни
кўрмадингми?
84Уларнинг
зиддига
шошилма! Биз
уларнинг саноғини
санамоқдамиз.
85Тақводорларни
Роҳман ҳузурига
меҳмон ҳайъати
этиб
тўплаган
кунимизда.
86Жиноятчиларни
жаҳаннамга
чанқоқ ҳолларида
ҳайдаймиз.
87Улар
шафоатга
молик
бўлмаслар.
Магар ким Роҳман
ҳузурида аҳду
паймон олган
бўлса (молик
бўлур).
(Шафоатга
молик
бўлганлар фақат
Аллоҳнинг
Ўзидан бу ҳақда
аҳду паймон
олганлардир,
холос.)
88Улар: «Роҳман
бола тутди»,
дедилар.
89Батаҳқиқ,
жуда оғир
нарса
келтирдингиз.
90Ундан
осмонлар
парчаланиб,
ер ёрилиб, тоғлар
қулаб йиқилай,
дейдир.
91Роҳманнинг
боласи бор,
деганларига.
92Роҳманга
бола тутиш
лойиқ
эмасдир.
(Унинг бола
тутишга ҳожати
йўқ. У
фарзанд талабида
эмас. Бу
унинг
шаънига тўғри
келмайди. Роҳман
яккадир. Воҳид
ва Биру
Бордир.)
93Осмонлару
ердаги барча
кимсалар Роҳманга
банда бўлган ҳолларида
келурлар.
94Батаҳқиқ,
У зот уларни
иҳота қилган
ва санаб қўйгандир.
95Уларнинг
барчалари У
зотнинг ҳузурига
қиёмат куни
ёлғиз ҳолларида
келгувчидирлар.
96Албатта,
иймон
келтирган ва
яхши
амалларни қилганларга
Роҳман муҳаббат
пайдо қилур.
97Бас,
албатта, тақводорларга
хушхабар
беришинг ва у
билан саркаш қавмларни
огоҳлантиришинг
учун у(Қуръон)ни
тилингга
осон қилдик.
98Улардан
олдин қанчадан-қанча
аср(аҳли)ни ҳалок
қилдик.
Улардан
бирортасини ҳис
этасанми ёки
шарпасини
эшитасанми?!