Chapter 21 - Sura 21
1Одамларга
ҳисоблари яқинлашиб
қолди. Улар
эса, ғафлатда,
юз ўгирувчи
бўлган ҳолларида.
2Қачон
Роббиларидан
янги эслатма
келса, фақат
уни
ўйнаётган ҳолларида
тингларлар.
3Қалблари ғофил
бўлиб. Зулм қилганлар
ўзаро: «Бу
ўзимизга
ўхшаган
башардан
ўзга эмас-ку.
Ўзингиз
кўриб туриб
сеҳрга
келасизми?»
деб
пичирлашарлар.
4У: «Роббим
осмону
ердаги сўзни
билур. У эшитгувчи
ва билгувчи
зотдир», деди.
5Улар:
«Балки алғов-далғов
тушлардир,
балки ўзи уйдириб
олгандир,
балки у
шоирдир. Бас,
бизга аввалгилар
юборилганидек,
мўъжиза
келтирсин»,
дедилар.
6Улардан
олдин бирор
шаҳар (аҳолиси)
иймон
келтирмади.
Биз уларни ҳалок
қилдик. Энди
улар иймон
келтирармидилар?!
(Улардан
олдин лол қолдирувчи
мўъжиза
келтиришни
талаб қилганлардан
бирортаси ҳам
иймонга
келмади.
шунинг учун ҳаммасини
ҳалок қилдик.
Энди улар
иймонга
келармидилар?!
7Биз
сендан
илгари ҳам фақат
эр кишиларни
Пайғамбар қилиб
юбориб,
уларга ваҳий қилганмиз,
холос. Агар
билмасангиз
зикр аҳлларидан
сўранг.
(Башар Пайғамбар
бўлмайди, деб
даъво қилаётган,
эй
кофир-мушриклар,
агар Пайғамбарлар
башар
эканини
билмасангиз
зикр-илм
эгаларидан, аҳли
китоблардан
сўранг.)
8Биз
уларни таом
емайдиган
жасад қилганимиз
йўқ. Улар
абадий қолгувчи
ҳам бўлган
эмаслар.
9Сўнгра
уларга
(берган)
ваъдамиз
устидан чиқдик.
Бас, уларга ҳамда
ўзимиз хоҳлаганларга
нажот бердик
ва
исрофчиларни
ҳалок қилдик.
(Кейин Пайғамбарларга
берган
ваъдамиз
устидан чиқдик,
уларга
эргашган
мўминларга
нажот ва фатҳу
нусрат
бердик.
Исрофчиларни,
кофир
бўлганларни ҳалок
этдик. Одат
шу. Ҳозирги
кофирлар
ибрат
олсинлар.)
10Батаҳқиқ,
Биз сизга
китоб нозил қилдик.
Унда сизнинг
зикрингиз
бор. Ақл
ишлатмайсизларми?!.
(Зикрингиз-шарафингиз
бор. Одамлар
ақлнини
ишлатишлари
лозим. Яна Қуръонга
қайтиб, унга
амал қилмоқлари
шарт.)
11Биз золим
бўлган шаҳар-қишлоқлардан
қанчасини
(белини)
синдирдик ва
улардан кейин
бошқа қавмларни
пайдо этдик.
12Бизнинг
азобимизни ҳис
қилганларида
эса, бирдан у
ердан қочишга
бошларлар.
13Қочманглар!
Маишатпарсатлик
қилган
нарсаларингизга,
масканларингизга
қайтинглар. Ҳали
эҳтимол
сўралурсизлар.
14Улар: «Ҳолимизга
вой! Биз,
албатта,
золим бўлган
эканмиз»,
дедилар.
15Уларнинг
ўша
дод-войлари,
Биз уларни
ўрилган
ўтдай,
совуган
кулдай қилгунимизча
бардавом
бўлди.
16Биз
осмонлару
ерни ва
уларнинг
орасидаги
нарсаларни
ўйин учун
яратганимиз
йўқ. (Бундай
улкан ва
ажойиб
нарсалар,
албатта, ўйин
учун
яратилмайди.
Беҳудага
шунчалик
уринишнинг
кераги йўқ.
Мақсад ўйин
бўлса, шунга
мосроқ нарса
яратилар
эди.)
17Агар Биз
кўнгилхуши
тутишни
ирода қилсак,
уни қилувчи
бўлганимизда
ҳам, Ўз
томонимиздан
тутар эдик.
18Йўқ, Биз ҳақни
ботил устига
отурмиз. Бас,
уни яксон қилур.
Кўрибсанки,
у(ботил)
заволга
учрабди. Сизларга
эса, қилган
васфларингиздан
ҳалокат
келур.
19Осмонлару
ердаги барча
жонзотлар
Уникидир.
Унинг ҳузуридагилар
ибодатидан
такаббурлик қилмаслар
ва малол
олмаслар.
20Улар
кечаю кундуз
тасбиҳ
айтарлар.
Чарчамаслар.
21Ёки улар
ердан
худолар
тутдилару
ўшалар тирилтирурларми?
22Агар
у(осмонлару
ер)ларда Аллоҳдан
ўзга
«худо»лар
бўлганида,
бузулиб
кетар эдилар.
Аршнинг
Робби Аллоҳ
улар васф қилган
нарсадан
покдир.
(Борлиқни бир
зот яратган,
бир зот идора
қилиб, бошқариб
туради. Борлиқ
шунга
бўйсунади. Шу
боис ҳам ҳадсиз-ҳисобсиз
бўлишига қарамай,
борлиқда қойил
қоларлик
даражада
низом ва
мутаносиблик
ҳукм суради.
Агар борлиқни
яратган, уни
идора қилиб
турган зот
биттадан кўп
бўлса, ўша
зотларнинг
иродаси
бир-бири
билан,
албатта, тўқнашар
эди. Оқибатда
борлиқда
номутаносиблик
келиб чиқар,
жипслик йўқолар
ва низом
бузилар эди.
Модомики
борлиқ бир
низомда
турибдими,
мутаносибми,
демак, уни
яратган ва
тадбирини қилиб
турган зот
битта.)
23У қилган
нарсасидан
сўралмас. Ҳолбуки,
улар
сўралурлар.
24Ёки ундан
ўзга
«худо»лар
тутдиларми?
Сен:«Ҳужжатларингизни
келтиринг.
Мана бу мен
билан
биргаларнинг
зикридир ва
мендан
олдингиларнинг
зикридир»,
дегин. Йўқ,
уларнинг
кўплари ҳақни
билмаслар.
Бас, улар юз
ўгиргувчидирлар.
(Борлиққа
назар солиб,
ундаги
мавжудотларни
мулоҳаза қилиб
кўрганда,
Аллоҳ
таолонинг
шериги
бўлиши
мумкин
эмаслиги исботланди.
Яна нима учун
мушриклар
Аллоҳ
таолога
ибодат қилмаяптилар?)
25Сендан
илгари
юборган ҳар
бир Пайғамбарга:
«Албатта,
Мендан ўзга
ибодатга сазовор
илоҳ йўқ. Бас,
Менга ибодат қилинг»,
деб ваҳий қилганмиз.
26Улар: «Роҳман
фарзанд
тутди»,
дедилар. У
покдир. Йўқ!
Икром
этилган бандалардирлар.
(Яъни,
мушриклар,
Аллоҳ
фаришталарни
қиз қилиб
олди,
дедилар. Аллоҳ
бу нуқсондан
покдир.
Фаришталар
Аллоҳнинг қизи
эмас, муҳтарам
бандаларидаир.)
27Улар
ундан олдин
сўз
айтмаслар.
Улар Унинг амри
ила амал қилурлар.
28У зот
уларнинг
олдиларидаги
нарсани ҳам,
ортларидаги
нарсани ҳам
биладир. Улар
фақат у зот
рози бўлган
шахсларгагина
шафоат қилурлар.
Улар у
зотнинг қўрқинчидан
титраган ҳолда
турурлар.
29Улардан
ким: «Мен
ундан ўзга
илоҳман»,
деса, бас,
ўшани жаҳаннам
ила
жазолармиз.
Золимларни шундай
жазолармиз.
30Куфр
келтирганлар
осмонлару ер
битишган бўлган
эканини, бас,
Биз уларни
очганимизни
ва сувдан ҳар
бир тирик
нарсани қилганимизни
билмайдиларми?
Иймон келтирмайдиларми?
(Ояти карима
маъноси
хусусида тафсирчилар
бир неча хил
маънолар айтганлар.
Биринчиси,
Ибн Умар ва
Ибн Аббослардан
(р.а.) ривоят қилинган
бўлиб, осмон
ёпиқ эди, Биз
уни очдик ва
ёмғир-қор ёғдирдик,
оқибатда ўша
сув ила ҳамма
тирик
нарсалар
пайдо бўлди,
деган маъно
чиқади.
Иккинчиси,
унга кўра
осмонлару ер
йўқ эди,
уларни Биз
яратдик,
сўнгра
сувдан тирик
нарсаларни
пайдо қилдик,
маъноси
бўлади.Учинчиси,
Ҳасан, Қатодалардан
(р.а.) ривоят қилинган
бўлиб,
осмонлару ер
бир-бирига
битишган бир
нарса эди,
уларнинг
орасини Биз очдик,
сўнгра
сувдан тирик
нарсаларни
пайдо қилдик,
маъноси
бор.Тўртинчиси
ҳозирги
замон баъзи
тафсирчиларнинг
фикрлари
бўлиб: осмону
ер, юлдузлару
қуёш ҳамма-ҳаммаси
бир бутун
эди, Аллоҳнинг
иродаси ила
кўп айланиш
ва ички портлашлар
оқибатида
парчаланиб,
алоҳида-алоҳида
бўлиб кетди: қуёш
алоҳида, ер
алоҳида, ой
алоҳида,
юлдузлар алоҳида
ва бошқа
нарсалар ҳам;
сувдан эса,
барча тирик
нарсалар,
инсон, ҳайвон
ва
набототлар
пайдо қилинди.
Булар, ояти
кариманинг
маъносини тушунишга
уринишдир.
Оятнинг ҳақиқий
маъносини
Аллоҳнинг
Ўзи билади.)
31Биз ерда
уларни тебранмасликлари
учун тоғлар қилдик
ва шоядки тўғри
йўл топсалар,
деб унда
даралар,
йўллар қилдик.
32Ва
осмонни сақлаган
шифт қилиб қўйдик.
Улар эса,
Унинг
аломатларидан
юз ўгиргувчи
бўлмоқдалар.
33У кечаю
кундузни, қуёшу
ойни яратган
зотдир. Ҳаммаси
фалакда сузмоқдалар.
34Сендан
олдин ҳам
бирор
башарга
абадийликни қилганимиз
йўқ. Агар сен
ўлсанг, улар
абадий қолар
эканларми?
35Ҳар бир
жон ўлимни
татиб
кўргувчидир.
Биз сизларни
ёмонлик ва
яхшилик ила
имтиҳон учун
синаймиз ҳамда
бизгагина қайтарилурсиз.
36Куфр келтирганлар
сени
кўрганларида,
масхара қилиб:
«Худоларингизни
зикр қилаётган
шуми?!»
дейишдан бошқани
билмаслар. Ҳолбуки,
улар Роҳманнинг
зикрига
ўзлари
кофирдирлар.
37Инсон шошқалоқ
ўлароқ
яратилгандир.
Мен, албатта,
сизларга Ўз
оят-аломатларимни
кўрсатурман.
Бас, мени
шошилтирманглар.
38Улар: «Агар
содиқ
бўлсангиз, бу
ваъда қачон
бўладир»,
дерлар.
39Куфр
келтирганлар
юзларидан ва
сиртларидан
оловни тўса
олмайдиган
ва ўзларига
ёрдам
берилмайдиган
вақтни
билсалар эди.
40Йўқ! У
уларга
тўсатдан
келиб, ҳайрату
даҳшатга
солур. Бас,
уни рад қилишга
қодир
бўлмаслар ва
уларга муҳлат
ҳам берилмас.
41Батаҳқиқ,
сендан олдин ҳам
Пайғамбарлар
масхара қилинган.
Бас, уларни
масхара қилганларга
ўзлари
масхара этиб
юрган нарса
тушди.
42Сен:«Кечаси
ва кундузи
сизни Роҳмандан
ким қўрийди?»
дегин. Йўқ!
Улар
Роббилари
зикридан юз
ўгиргувчилардир!
43Ёки
уларнинг
Биздан ўзга ҳимоя
қиладиган
«худо»лари
борми? Улар
ўзларига ҳам
ёрдам
беришга қодир
бўла
олмаслар ва
Биздан
дўстлик топмаслар.
(Дўстлик
топганларида
ҳимоямизга
ўтишлари мумкин
эди. Лекин
зинҳор
биздан
дўстлик
топмаслар.
Чунки улар бунга
муносиб
эмаслар.
Кофирлар эса,
буни ўйлаб ҳам
кўрмайдилар. Қачон
ва қаерда
сохта
худолари
уларга ҳомий
бўлибди,
бирор ёрдам қилибди,
яхшилик
етказибди?)
44Балки Биз
уларни ва
ота-боболарини
баҳраманд қилдик,
ҳатто уларга
умр узун
кўринди. Улар
ерга келиб,
уни
атрофидан қисқартираётганимизни
кўрмайдиларми?!
Ғолиб
келгувчи
уларми?
(Тафсирчи
уламоларимиз
ояти
каримадаги
ушбу жумла
маъноси ҳақида
бир неча хил
фикр
билдирганлар.
Қадимги
тафсирчиларимиз,
ернинг
атрофидан қисқартирилиши–куфр
ерлари қисқариб
Ислом ерлари
кенгайиб
бориши,
деганлар.
Мужоҳид ва
Икрималар
(р.а.), ернинг
атрофидан қисқариши–хароб
бўлиши,
дейишган.
Ал-Афвий Ибн
Аббосдан (р.а.) қилган
ривоятда эса,
баракасининг
қисқариши, дейилган.
Аш-Шаъбий,
агар ер қисқарадиган
бўлса, унга
сиғмай қолар
эдинг, лекин
жонлар ва
мева-чева, ҳосиллар
қисқаради,
деган. Икрима
(р.а.) ҳам, агар
ер қисқарганида,
ўтиргани жой
топа олмай қолар
эдинг, қисқариш
ўлимдир, деб
айтган.
Кейинги давр
тафсирчилари
эса, роҳат-фароғатда
яшаган,
ернинг турли
атрофларида ғолиб
бўлиб,
ўзининг
сўзини
ўтказиб
турган давлатлар
ва халқлар баҳрамандликдан
ҳовлиқиб
кетиб, ҳадларидан
ошганларида,
нуқсонга
дучор қилинишлари–қисқартирилишларидир,
дейдилар.
Ушбу маънолар
бир-бирини
тўлдириб
келади. Ҳар
бир тафсирчи
олим ўз
замонасидаги
воқеликдан,
ўз
тушунчасидан
келиб чиқиб
маъно айтган
бўлади.)
45Сен:«Мен
сизларни фақат
ваҳий орқалигина
огоҳлантирурман.
Гунглар огоҳлантирилганларида
даъватни
эшитмаслар», дегин.
46Қасамки,
агар уларга
Роббинг
азобидан
салгина етса,
албатта: «Ҳолимизга
вой! Ҳақиқатда
биз золимлар
бўлган
эканмиз»,
дерлар.
47Биз қиёмат
куни учун
адолат
тарозуларини
қўюрмиз.
Бирор жонга ҳеч
қандай зулм қилинмас.
Агар (амал)
ачитқи
донаси оғирлигича
бўлса ҳам,
келтирурмиз. Ҳисобчиликда
Ўзимиз кифоя қилурмиз.
48Батаҳқиқ,
Биз Мусо ва Ҳорунга
Фурқонни тақводорлар
учун зиё ва
эслатма қилиб
бердик. (Аллоҳ
таоло ояти
каримада
шундай
китобни Мусо
ва Ҳорунларга
алайҳиссалом
берганини
эслатмоқда.
Шу билан
бирга, Таврот
ҳам Фурқон
сифатига, ҳам
«тақводорлар
учун зиё ва
эслатма»
сифатига эга экани
баён қилинмоқда.
Ҳа, илоҳий
китоб
зиёсидан баҳраманд
бўлиш ва
ундаги
эслатмалардан
ибрат олиш
учун тақводор
бўлиш керак.
Бетавфиқ ва
тақвосизлар
унинг
зиёсидан ҳам,
эслатмасидан
ҳам баҳраманд
бўла
олмайдилар.)
49Улар
Роббиларидан
ғойибона қўрқурлар
ва улар (қиёмат)
соатидан
титрарлар.
50Бу, Биз
нозил қилган
муборак
эслатмадир.
Сизлар уни
инкор қилгувчи
бўласизларми?!
51Батаҳқиқ,
илгари Биз
Иброҳимга
рушди ҳидоятни
берган эдик.
Биз унинг (ҳолини)
билгувчи
эдик. (Иброҳим
Аллоҳ
томонидан
рушди ҳидоят
берилган
зотлар ичида
аввалгиларидан
бири эди. Биз
унга рушдни
бехосдан
берганимиз
йўқ. Биз Иброҳимнинг
рушди ҳидоятга,
Пайғамбар
бўлишга лойиқ
зотлигини
яхши билар
эдик.)
52Ўшанда у
отасига ва қавмига:
«Манави сиз
ибодатига
берилаётган ҳайкаллар
нима?» деган
эди.
53Улар:
«Ота-боболаримизни
уларга
ибодат қилган
ҳолларида
топганмиз»,
дедилар.
54У: «Батаҳқиқ,
сиз ҳам,
ота-боболарингиз
ҳам очиқ-ойдин
залолатдасизлар»,
деди.
55Улар: «Сен
бизга ҳақ ила
келдингми
ёки ўйин қилгувчиларданмисан?»
дедилар.
56У: «Йўқ!
Роббингиз
осмонлару
ернинг
Роббидир. У
зот уларни
яратгандир.
Мен бунга
гувоҳлик
бергувчиларданман.
57Аллоҳга қасамки,
сизлар ортга
ўгирилиб
кетганингиздан
кейин
санамларингизга
бир бало қиламан»,
деди. (Яъни,
Иброҳим алайҳиссалом
ўзлари билан
тортишаётган
қавмларига,
уларнинг
санамларига
бир ёмонлик
етказишлари
аниқлигини қасам
ила
таъкидлаб
айтдилар.
Аммо нима қилишларини
очиқ-ойдин
айтмадилар.
Араб тилида
«санам» деб бош
қисми инсон
шаклига ўхшатиб
ишланган
бутларга
айтилади.)
58Бас,
уларни
парча-парча қилиб
ташлади.
Магар энг
каттасини,
шоядки унга қайтсалар,
деб қолдирди.
(Мушрик қавм
йиллик
байрамларида
шаҳардан ташқарига
чиқар эди.
Улар
навбатдаги
йиллик
байрамни нишонлаш
учун
кетганларида
Иброҳим алайҳиссалом
ҳамма
бутларни
парча-парча қилиб
ташладилар
ва энг катта
бутга тегмасдан
қолдириб қўйдилар.)
59Улар:
«Бизнинг
худоларимизга
ким бундай қилди?!
Албатта, у
золимлардандир!»
дедилар.
60Улар:
«Уларни эслаб
юрган бир
йигитни
эшитган эдик,
уни Иброҳим,
деб
айтиларди»,
дедилар.
61Улар: «Уни
одамлар кўзи
олдига олиб
келинглар.
Шоядки гувоҳ
бўлсинлар»,
дедилар.
62Улар:
«Худоларимизга
буни сен қилдингми,
эй Иброҳим?!»
дедилар.
63У: «Йўқ,
буни манави,
уларнинг
каттаси қилди.
Агар
гапирадиган
бўлсалар,
улардан
сўраб
кўринглар»,
деди.
64Бас, улар
ўзларига
келдилар ва:
«Албатта, сизлар
ўзингиз
золимдирсиз»,
дедилар.
(Иброҳимнинг
алайҳиссалом
мантиқли
саволларидан
кейин
мушриклар
ўзларига
келдилар.)
65Сўнгра
яна бошлари
айланиб: «Сен,
батаҳқиқ,
буларнинг
гапирмаслигини
билар эдинг!»
дедилар.
66У: «Аллоҳни қўйиб,
сиз ҳеч
манфаат ҳам,
зарар ҳам
бермайдиган
нарсага
ибодат қиласизми?!
67Сизга ҳам,
Аллоҳни қўйиб,
ибодат қилаётган
нарсаларингизга
ҳам суф-э!
Ахир, ақл
юритиб
кўрмайсизларми?!»
деди.
68Улар: «Уни
куйдиринглар!
Агар (бир иш) қиладиган
бўлсангиз,
худоларингизга
ёрдам
беринг!»
дедилар.
(Яъни,Иброҳимни
куйдириб
юборишингиз
худоларингизга
ёрдам бўлади,
дедилар.
Хуллас,
мушриклар катта
гулхан ёқиб,
Иброҳимни
алайҳиссалом
ўша гулханга
отдилар.)
69Биз: «Эй
олов, сен
Иброҳимга
салқин ва
саломатлик
бўл!» дедик.
70Улар
у(Иброҳим)га
ёмонлик
ирода қилган
эдилар. Биз
уларни энг
зиёнкорлар қилиб
қўйдик.
71Унга ва
Лутга нажот
бериб,
оламлар учун
баракали қилган
ерга юбордик.
(Аллоҳ таоло
Иброҳим алайҳиссаломга
ва у кишининг
жиянлари Лут
алайҳиссаломга
нажот берди. Қавмларига
етган
балодан
уларни соғ-саломат
олиб қолиб,
«оламлар учун
баракали қилган
ер»га–Шомга
юборди. Дарҳақиқат,
Шом ери энг
баракали
ерлардан ҳисобланади.
Барча Пайғамбарлар
ўша жойдан чиққан.
У ер муқаддас
жой. У юртда
Байтул Мақдис
жойлашган.)
72Унга Исҳоқни
ҳадя этдик ва
Яъқубни
зиёда қилиб
бердик ва ҳаммаларини
аҳли солиҳлар
қилдик.
73Ва уларни
Ўз амримиз
ила ҳидоятга
бошловчилар қилдик.
Уларга
яхшиликлар қилишни,
намозни
тугал адо
этишни ва закот
беришни ваҳий
қилдик. Улар
Бизга ибодат қилгувчилар
бўлдилар.
74Ва Лутга ҳукм
ва илм бердик
ва унга
ифлосликлар қилаётган
қишлоқдан
нажот бердик.
Албатта, улар
ёмон, бузғунчи
қавм эдилар.
75Ва Биз уни
Ўз раҳматимизга
киритдик.
Албатта, у
солиҳлардандир.
76Ва Нуҳни
(эсла). Бундан
олдин у нидо
этганида, Биз
унинг
нидосига
жавоб қилдик
ва унга ҳамда
унинг аҳлига
улуғ ғамдан
нажот бердик.
77Унга
оятларимизни
ёлғонга чиқарган
қавмга қарши
нусрат
бердик.
Албатта, улар
ёмон қавм
эдилар. Бас,
Биз уларнинг
барчасини ғарқ
қилдик. (Нуҳ
алайҳиссаломнинг
қиссалари
бошқа
сураларда
батафсил
келган. Бу
сурада сиёққа
қараб икки
оятда қисқача
баён қилинмоқда.)
78Ва Довуд
билан
Сулаймоннинг
экинзор ҳақида
ҳукм қилаётганларини
(эсла). Ўшанда
у(экинзор)га қавмнинг
қўйи кечаси
тарқалиб
кетган эди.
Биз уларнинг ҳукмига
шоҳид бўлган
эдик. (Ўз
даврининг
Пайғамбари
ва подшоҳи
бўлмиш Довуд
алайҳиссаломнинг
ҳузурларига
икки киши
ораларида ҳукм
чиқаришни
сўраб
келишибди.
Улардан бири
экинзор соҳиби,
иккинчиси қўйлар
эгаси экан.
«Ўшанда у
(экинзор)га қавмнинг
қўйи кечаси
тарқалиб
кетган эди».
Кечаси билан
экинзорни пайҳон
қилиб, еб
битирган эди.
Довуд алайҳиссалом
икки
томоннинг
гапини
эшитиб бўлиб,
қўйларни
экинзор
эгасига
берилишига ҳукм
чиқардилар.
Пайҳон бўлиб
йўқолган
экинзор ўрнига
уни пайҳон қилган
қўйларни
олиб бериш
айни адолат
эди. Бу ҳукмдан
кейин қайтиб
кетаётган қўй
эгаси
Сулаймонни
алайҳиссалом
кўриб қолиб,
бўлган ҳодисани
у кишига
айтиб берди.
Шунда Сулаймон
алайҳиссалом
оталари
Довуд алайҳиссалом
олдиларига
кирдилар ва «Эй
Аллоҳнинг
Набийи, ҳукм
сиз чиқарган ҳукмдек
бўлмаслиги
керак эди»,
дедилар. Довуд
алайҳиссалом:
«Қандай
бўлиши керак
эди», дедилар.
Сулаймон алайҳиссалом:
«Қўйни
экинзор
эгасига
беринг, у
фойдаланиб турсин.
Экинзорни
эса, қўй
эгасига
беринг, уни
тузатиб асл ҳолига
келтирсин.
Сўнгра ҳар
ким ўз
нарсасини қайтариб
олади.
Экинзор
эгаси
экинзорини эски
ҳолига
келгандан
сўнгра қайтариб
олади. Қўй
эгаси ҳам қўйларини
қайтариб
олади»,
дедилар.
Шунда Довуд
алайҳиссалом:
«Ҳукм сен чиқарган
ҳукмдир»,
дедилар.)
79Бас, Биз
уни
Сулаймонга
фаҳмлатдик.
Уларнинг ҳар
бирига ҳукмни
ва илмни
берган эдик.
Довуд билан
бирга тасбиҳ
айтсин деб тоғларни
ва қушларни
бўйинсундириб
қўйдик.
Шуларни қилгувчи
бўлган
Бизмиз.
80Биз унга
сизлар учун
сизни
ёмонликдан
сақлайдиган
кийим қилиш
санъатини
ўргатдик.
Энди шукр қиларсизлар?!
81Сулаймонга
шамолни қаттиқ
эсувчи қилиб
бердик.
У(шамол)ни
унинг амри
ила, Биз баракали
қилган ерга
эсадиган қилиб
қўйдик. Барча
нарсани
билгувчи
бўлдик.
82Ва
шайтонлардан
унга ғаввослик
қиладиганларни
ва бундан бошқа
амалларни қиладиганларни
қилдик. Биз
уларни муҳофаза
қилгувчи
бўлдик.
83Ва
Айюбнинг ўз
Роббига нидо қилиб:
«Албатта,
мени зарар
тутди. Сенинг
Ўзинг раҳмлиларнинг
раҳмлигисан!»
деганини
эсла. (Айюб
алайҳиссаломга
жуда катта
зарар етгани
маълум. Лекин
ўша
зарарнинг
айнан номини Қуръони
Карим аниқ
айтмайди.
Ушбу оятда ҳам
Айюбнинг
алайҳиссалом
Аллоҳга
ёлбориб нидо қилаётганлари
келяпти,
холос.)
84Бас, Биз
унинг
(дуосини)
истижобат қилдик.
Унга етган
зарарни
кетказдик.
Унга аҳлини,
улар билан
бирга яна
шунчани ҳам
бердик. Буни
Ўз раҳматимиз
ила ва,
обидларга
эслатма
бўлсин, деб қилдик.
85Ва Исмоил,
Идрис ва
Зул-кифлни
эсла. Уларнинг
ҳар бири сабр
қилгувчилардандир.
86Ва уларни
Ўз раҳматимизга
киритдик.
Албатта, улар
солиҳлардандир.
87Зуннунни
эсла. Ўшанда
у ғазабланган
ҳолда чиқиб
кетган эди.
Бас, у Бизни
ўзига (ер
юзини) тор
этмайди, деб
гумон қилди.
Зулматларда
туриб, Сендан
ўзга Илоҳ йўқ,
Сен поксан,
албатта, мен
золимлардан
бўлдим, деб
нидо қилди.
(Зуннундан
мурод Юнус
алайҳиссаломдир.
«Нун» балиқ дегани,
Зуннун эса,
балиқ эгаси
дегани.
Юнусни алайҳиссалом
денгизда
балиқ ютиб
юборган,
кейин қирғоққа
келиб, Аллоҳнинг
амри билан чиқариб
ташланган.
Шунинг учун
Зуннун–балиқ
эгаси, лақабини
олганлар. У
зотнинг қиссалари
Ас-Саффот
сурасида
келади. Аммо
бу сурада сиёққа
мос равишда қисқача
баён қилинмоқда.
Юнус алайҳиссалом
қавмларининг
қилмишларидан
ғазабланиб,
юртларини
ташлаб чиқиб
кетдилар.
Уламоларимиз
айтишларича,
аслида у киши
бошқа Пайғамбарларга
ўхшаб сабр қилишлари,
Аллоҳнинг
амрини
кутишлари
керак эди.
Аммо бундай қилмадилар.
Қавмларига
зарда қилиб,
юртларидан
чиқиб
кетдилар.
Сўнгра Аллоҳ
таоло, у
кишини балиққа
юттириб,
синовга
учратди. Ана
ўшанда, «зулматларда
туриб», яъни
кеча зулмати,
денгиз ости
зулмати ва
балиқ қорни
зулматида
туриб, Аллоҳ
таолога
ёлбориб:
«Сендан ўзга
Илоҳ йўқ, Сен
поксан, мен
золимлардан
бўлдим, деб
нидо қилди».)
88Бас, Биз
унинг
(дуосини)
ижобат қилдик.
Унга ғамдан
нажот бердик.
Мўминларга
шундай нажот
берурмиз.
89Ва
Закариёни
эсла. Ўшанда
у Роббига
нидо қилиб:
«Эй Роббим, мени
ёлғиз ташлаб қўйма,
Сен, Ўзинг
ворисларнинг
энг яхшисисан»,
деган эди.
90Бас, Биз
унинг
(дуосини)
ижобат этдик
ва унга Яҳъёни
ҳадя қилдик ҳамда
жуфтини
ўнглаб қўйдик.
Албатта, улар
яхшиликларга
шошилишар
эди ва Бизга
рағбат ила ва
қўрқиб дуо қилишар
эди. Улар
Бизга таъзим
ила
бўйинсунувчи
эдилар.
91Фаржини
пок сақлаган
аёлни эсла.
Биз унга Ўз
руҳимиздан
пуфладик. Уни
ва унинг ўғлини
оламларга
оят-белги қилдик.
(«Фаржини пок
сақлаган» аёл
деганда, Биби
Марям
назарда тутилган.)
92Албатта,
сизнинг ушбу
умматингиз
бир умматдир
ва Мен
сизнинг Роббингизман.
Бас,
Менгагина
ибодат қилинг.
93Улар эса
ишларини
парчаладилар.
Барчалари
Бизга қайтувчидирлар.
(Аслида, ҳамма
бир уммат
бўлиб, бир
динга ишониб,
ягона Аллоҳга
ибодат қилиши
керак эди.
Аммо одамлар
бу йўлдан
юрмай,
ўзларича
йўлларини,
динлари ва ишларини
бўлак-бўлак қилиб
олдилар.
Уларнинг ҳаммаси
барибир
охир-оқибат
бизга қайтадилар.
Ўшанда биз
ўзимиз билиб ҳисоб-китоб
қиламиз.)
94Ким мўмин ҳолида
солиҳ
амаллардан қилса,
саъйи-ҳаракати
зое кетмас.
Албатта, Биз
уни ёзиб қўйгувчидирмиз.
95Биз ҳалок қилган
қишлоқ-шаҳарларнинг
қайтмаслиги ҳаромдир.
(Бу дунёдаги
гуноҳлари
учун йўқотиб
юборилган шаҳар-қишлоқларнинг
аҳолиси қиёмат
куни
жазоларини
олиш учун қайтариладилар.
Уларнинг қайтмасликлари
мумкин эмас.)
96Ниҳоят,
Яъжуж ва
Маъжуж
очилиб, улар ҳар
бир
тепаликлардан
оқиб
келганларида.
97Ва ҳақ
ваъда яқинлашгандаги
ҳолни
кўрсанг, куфр
келтирганларнинг
кўзлари чақчайиб:
«Ҳолимизга
вой! Бизлар
бундан ғафлатда
эдик. Йўқ!
Бизлар зулм қилгувчилар
эдик», дерлар.
(Каҳф сурасида
айтиб
ўтилганидек, қиёматнинг
аломатларидан
бири–Зулқарнайн
қурган
садд-тўғон
очилиб, Яъжуж
ва Маъжужлар
чиқиб
кетишидир,
улар жуда кўп
бўлиб,
кўпликларидан
юрганларида
худди сел оққандек
оқиб келар
эканлар. Қиёмат
қойим
бўлгандаги ҳолни
кўрсанг, унда
«...куфр
келтирганларнинг
кўзлари чақчайиб»,
яъни қотиб қолади.
Шундай, ғафлатда
эмас. Балки
билиб туриб
тайёргарлик
кўрмаган
эдик.
Ишонмай, зулм
қилган эдик,
дейдилар.)
98Албатта,
сизлар ва
Аллоҳдан
ўзга ибодат қилган
нарсаларингиз
жаҳаннам ёқилғисидирсиз.
Сизлар унга
киргувчилардирсиз.
99Агар
анавилар
худолар
бўлганида
унга кирмас
эдилар. Ҳаммалари
унда абадий қолурлар.
(Сизлар Аллоҳдан
ўзга сиғинган
нарсалар ҳақиқатда
худолар
бўлганида, жаҳаннамга
кирмас
эдилар. Аммо
улар ҳеч қачон
худо бўлган
эмас, уларни
сизлар худо
деб олгансиз,
шунинг учун
жаҳаннамга
тушмоқдалар.)
100У ерда
уларга
инграш
бордир. Улар
у ерда эшитмаслар.
101Албатта,
Биздан
уларга
яхшилик раво
кўрилганлар,
ана ўшалар,
ундан узоқлаштирилгандирлар.
(Яъни, Аллоҳнинг
мўмин
бандалари, Аллоҳ
уларга
яхшиликни
раво кўрган
бандалар жаҳаннамдан
узоқда
бўладилар.
Унинг яқинига
ҳам
келмайдилар.)
102Улар
унинг
чисирлашини
эшитмаслар.
Улар ўз
нафслари
иштаҳа қилган
нарсалари
ичида абадий қолгувчилардир.
103Уларни
буюк даҳшат ғами
босмас.
Уларни фаришталар:
«Бу сизларга
ваъда қилинган
кунингиздир»,
деб кутиб
оларлар.
104Ўша кунда
осмонни
худди мактуб
ёзилган дафтарни
ёпгандек
ёпамиз. Аввал
қандай
яратган
бўлсак,
шундай ҳолга қайтарамиз.
Бу
зиммамиздаги
ваъдадир.
Албатта, Биз
буни қилгувчимиз.
(Худди ҳисоб-китоб
ёзиб борувчи
шахс ишини
тугатиб
дафтарини
ёпганидек, қиёмат
кунида осмон
шундай
ёпилади.
Демак, дунёдаги
ишлар ҳаммаси
битган,
охирига
етган бўлади.
Энди ишга,
амалга, савоб
топиш ёки
тавба қилишга
фурсат қолмайди.)
105Батаҳқиқ,
Биз зикрдан
сўнг Забурда ҳам:
«Албатта,
ерга солиҳ
бандаларим
меросхўр
бўлурлар»,
деб ёзган эдик.
(Тафсирчиларимиз
ушбу ояти
каримадаги
«зикр» ва «ер»
сўзларидан
кўзланган мақсад
ҳақида икки
хил фикр
билдирганлар.
Баъзилари, «зикр»дан
мурод–Тавротдир,
шунга кўра,
оятнинг
маъноси:
«Батаҳқиқ,
Биз
Тавротдан
сўнг Забурда ҳам:
«Албатта,
ерга солиҳ
бандаларим
меросхўр
бўлурлар»,
деб ёзган эдик»
бўлади,
дейдилар. Бошқалари
эса, «зикр»дан
мурод–Лавҳул
Маҳфуз,
бинобарин,
аввал ўша
маънони Лавҳул
Маҳфузга
ёзиб, кейин
Забурга ҳам ёзган
эдик, маъноси
чиқади,
деганлар.«Ер» ҳақида
эса, баъзи
уламоларимиз
оддий ер
кўзда тутилган
десалар, бошқалари
жаннат ери
назарда
тутилган,
дейдилар.
Ушбу икки хил
маънони қўшиб,
ҳар иккиси
кўзда
тутилган,
деса ҳам
бўлади.)
106Албатта,
бу(Қуръон)да
ибодат қилгувчи
қавм учун
етарли ўгит
бордир.
107Биз сени
фақат
оламларга раҳмат
қилиб
юбордик.
108Сен:«Менга
фақат,
албатта,
сизнинг илоҳингиз
битта илоҳдир,
деб ваҳий
этилади. Бас,
сизлар
мусулмон
бўласизларми?!»
деб айт.
109Агар улар
юз ўгириб
кетсалар: «Мен
сизларга
баробарлик
бўлиши учун
эълон қилдим.
Сизга ваъда қилинаётган
нарса яқинми
ёки узоқми
билмасман.
(Яъни, иймон
масаласида ҳамма
баробар
бўлиши учун,
менга тушган
ваҳийни
эълон қилдим.
Кейин
бехабар эдик,
деган даъво
бўлмаслиги
учун
эшиттирдим.)
110Албатта, У
сўзнинг
ошкорасини
биладир ва нимани
беркитаётган
бўлсангиз ҳам
биладир.
111Билмайман,
эҳтимол, бу
сизлар учун
синовдир ёки
вақтинчалик ҳаловатдир»,деб
айт.
(Азобнинг
келмай
туриши эҳтимол
синовдир, эҳтимол
бу дунёнинг ҳузур-ҳаловатидан
фойдаланиб
олишингиз
учун муҳлатдир.)
112У:«Эй
Роббим, Ўзинг
ҳақ ила ҳукм қил.
Роббимиз Роҳмандир
ва сизлар қилган
васфлардан
мадад
сўраладиган
зотдир», деди.
(Яъни, Пайғамбар
алайҳиссаломэй
Роббим, мен
омонатингни
адо этдим.
Кишиларга
таълимотларингни
етказдим.
Энди ўзинг ҳақ
ила ҳукм қилавер,
дедилар.)