Chapter 28 - Sura 28
1То. Сийн.
Мийм.
2Ушбулар
очиқ-ойдин
китоб
оятларидир.
3Иймон
келтирадиган
қавм учун
сенга Мусо ва
Фиръавннинг
хабаридан ҳақ
ила тиловат қилиб
берамиз.
4Албатта,
Фиръавн ер
юзида баланд
кетди. У (ўша
ер)нинг аҳолисини
бўлиб
ташлади.
Улардан бир
тоифасини
эзар, ўғилларини
сўйиб, қизларини
тирик қолдирарди.
Албатта, у
бузғунчилардан
бўлган эди.
(Ушбу ояти
каримадаги:
«Албатта,
Фиръавн ер
юзида баланд
кетди», дегани
Фиръавн
бутун ер
юзига ҳоким
бўлган экан,
деган
маънони эмас,
балки Миср
ерида «баланд
кетди»–такаббурлик
қилди, туғёнга
кетди, ҳаддан
ошди, каби
маъноларни
беради. Ўзи ҳоким
бўлган ер аҳолисини
бўлиб ташлаш ҳар
бир
фиръавннинг
одати.)
5Биз эса, ер
юзида
эзилганларга
беминнат неъмат
беришни,
уларни пешво қилишни
ва уларни
ворислар қилишни.
6Ва ер
юзида уларга
имконлар
беришни,
Фиръавн, Ҳомон
ва
икковининг
аскарларига
улар(Бани Исроил)дан
қўрққан
нарсаларини
кўрсатишни
истаймиз.
7Ва
Мусонинг
онасига: «Уни
эмизавер.
Бас, (унга
ёмонлик
етишидан) қўрққан
чоғингда уни
дарёга ташла,
қўрқма, хафа
бўлма, Биз,
албатта, уни
сенга қайтаргувчимиз
ва Пайғамбарлардан
қилгувчимиз»,
деб ваҳий қилдик.
(Араб
тилшунос
олимлари бу
ояти каримани
Қуръони
Каримнинг
юксак
даражадаги
балоғат ва
фасоҳатига
мисол
сифатида
келтирадилар.
Аллоҳ таоло
биргина
оятда иккита
буйруқ –»
эмизавер» ва
«дарёга
ташла»,
иккита қайтариш–«қўрқма»,
«хафа бўлма»,
иккита
башорат–«уни
сенга қайтарамиз»
ва «Пайғамбарлардан
қилгувчимиз»
жуфтликларини
ишлатгандир.
Оналари
кўнгилларига
Аллоҳ таоло
илҳом этган
буйруқни
бажардилар.
Гўдакни
сандиққа
солиб, дарёга
оқизиб
юбордилар.)
8Бас,
Фиръавн
оиласи уни
ўзларига
душман ва ғам-ғусса
бўлиши учун
тутиб
олдилар.
Албатта, Фиръавн,
Ҳомон ва
икковларининг
аскарлари
хатокорлардан
бўлган
эдилар.
9Фиръавннинг
хотини: «(Бу бола)
мен учун ҳам,
сен учун ҳам
кўз қувончидир.
Уни
ўлдирманглар.
Шоядки, у
бизга фойда
берса ёки уни
бола қилиб
олсак», деди. Ҳолбуки,
улар
сезмасдилар.
10Мусонинг
онасининг қалби
бўшаб қолди.
Мўминлардан
бўлиши учун қалбини
мустаҳкам боғламаганимизда,
уни билдириб қўйишига
сал қолди.
11У(она)
у(Мусо)нинг
опасига:
«Изидан бор»,
деди. Бас, уни
бир четдан
кўрди. Ҳолбуки,
улар
сезмасдилар.
12Ва бундан
олдин унга
эмизгувчиларни
ҳаром қилган
эдик. Бас,
(опаси): «Мен
сизларга уни
сиз учун
кафилликка
оладиган ва унга
насиҳатгўй
бўлгувчи аҳли
байтни айтиб
берайми?»
деди.
13Бас, Биз
уни онасига
кўзи қувончга
тўлиши, хафа
бўлмаслиги
ва, албатта,
Аллоҳнинг
ваъдаси ҳақ
эканини
билиши учун қайтардик.
Лекин
кўплари буни
билмаслар.
(Аллоҳ таоло
Ўзининг ҳикматли
тадбири ила
Мусо алайҳиссаломни
оналарига қайтариб
берди. Оятда
таъкидланишича,
бундан қуйидаги
учта мақсад
кўзланган
эди: 1.
Мусо алайҳиссалом
ила
оналарининг
кўзлари қувониши.
2.
Онанинг ўғли
Мусо алайҳиссалом
фироқи ила
хафа
бўлмаслиги. 3. Мусонинг
алайҳиссалом
оналари Аллоҳнинг
ваъдаси ҳақ
эканини
билишлари.
Чунки аввал
Аллоҳ таоло у
аёлга, Биз
уни сенга қайтаргувчимиз,
деб ваъда
берган эди.
Ана ўша
ваъдасини ҳақ
ила амалга
оширди. Ҳа,
Аллоҳ таоло
нимани ваъда қилса,
уни албатта
бажаради.
Шундай қилиб,
Мусо алайҳиссалом
оилаларидан
айрилмаган ҳолда
Фиръавннинг қасрида
тарбия топа
бошладилар.)
14Қачонки у
вояга етиб,
мукаммал
бўлганида, унга
ҳикмат ва
илмни бердик.
Биз яхши амал
қилгувчиларни
шундай
мукофотлармиз.
(Биз «вояга
етиб» деб
таржима қилган
«балаға
ашудда»
иборасини
араблар
жисмоний жиҳатдан
вояга етиш,
«мукаммал
бўлганида»
деб ўгирган
«итаво»
сўзини ақлий
жиҳатдан
камолга етиш,
деб
тушунадилар. Ҳазрати
Ибн Аббос (р.а.):
«Вояга етиш
ўн саккиздан
ўттиз ёшгача,
мукаммал
бўлиш
ўттиздан қирққача»,
деган
эканлар.)
15Ва у шаҳарга
унинг аҳолиси
ғафлатдалик
пайтда кирди.
Унда
уришаётган икки
кишини кўрди.
Буниси ўз
гуруҳидан,
униси эса,
душманларидан
эди. Бас, ўз гуруҳидан
бўлган
душман
бўлганга қарши
ундан ёрдам
сўради. Шунда
Мусо уни бир мушт
уриб ўлдириб қўйди.
У (Мусо): «Бу
шайтоннинг
ишидир.
Албатта, у
очиқ-ойдин
душман ва
йўлдан
оздиргувчидир»,
деди. (Шаҳар аҳолиси
ғафлатда
бўладиган
пайт, туш вақтидир.
Иссиқ
юртларда,
жумладан,
Мисрда ҳам
туш пайти шаҳар
ва қишлоқ аҳолиси
кундузги уйқуда
бўладилар.
Мусо алайҳиссалом
бири ўз қавми–Бани
Исроилдан,
иккинчиси
душман–Фиръавн
қавмидан
бўлган икки
кишининг
уришаётганини
кўрдилар.
Бани
исроиллик
киши Мусодан алайҳиссалом
қибтийга қарши
ёрдам сўрар
эди. «Шунда
Мусо уни бир
мушт уриб
ўлдириб қўйди».
Мусо алайҳиссалом
қибтийни
умуман
ўлдирмоқчи
эмас эдилар.
Унинг ўлиб қолганини
кўриб қаттиқ
афсусландилар.)
16У: «Эй
Роббим,
албатта, мен
ўзимга зулм қилдим.
Бас, мени мағфират
қил», деди.
Шунда У зот
уни мағфират қилди.
Албатта,
Унинг Ўзи мағфират
қилгувчи, меҳрибондир.
17У: «Эй
Роббим, менга
берган
неъматнинг ҳаққи-ҳурмати
ҳаргиз
жиноятчиларга
ёрдамчи
бўлмасман», деди.
18Бас, у
эрталаб шаҳарда
қўрққан ҳолида,
аланглаб
кетаётган
эди, бирдан
кеча ундан
ёрдам
сўраган яна
ёрдам сўраб қичқириб
қолди. Мусо
унга:
«Албатта, сен
очиқ-ойдин
гумроҳсан»,
деди.
19Қачонки
икковларига
душман
бўлганни
тутмоқчи
бўлган эди, у:
«Эй Мусо, кеча
бир жонни
ўлдирганинг
каби, мени
ўлдирмоқчимисан?!
Сен ер юзида
фақат жаббор
бўлишни
истайсан ва
ислоҳ қилгувчилардан
бўлишни
истамайсан»,
деди.
20Ва шаҳарнинг
нариги
четидан бир
киши шошиб
келиб: «Эй
Мусо, аниқки,
аъёнлар сени
ўлдириш учун
тил бириктирмоқдалар.
Бас, чиқиб
кет! Албатта,
мен сенга
насиҳат қилгувчиларданман»,
деди.
21Бас,
хавфсираб,
аланглаган ҳолда
у ердан: «Эй
Роббим, менга
золим қавмлардан
нажот
бергин», деб
чиқди.
22Қачонки
Мадян томон
юзланганида:
«Шоядки Роббим
мени тўғри
йўлга ҳидоят қилса»,
деди.
23Қачонки
Мадян сувига
етиб келгач,
бир тўп одамларнинг
ҳайвонларини
суғораётганини
кўрди ва
улардан бошқа
(қўйларини
сувдан) қайтараётган
икки аёлни
кўрди.
У:«Сизларга
не бўлди?»
деди. Улар:
«Чўпонлар қайтмагунларича
суғора
олмаймиз,
отамиз қари
чол», дедилар.
24Бас,
икковларига
суғориб
берди. Сўнгра
сояга қайтди
ва «Эй Роббим,
албатта,
менга
туширажагинг
ҳар бир
яхшиликка муҳтожман»,
деди. (Мусо
алайҳиссалом
ҳалиги икки
аёлнинг ҳайвонларини
суғориб
бердилар.
Буни
ўзларининг
эркак кишилик
бурчи, деб
билдилар.
Демак, кун
иссиқ экан.
Аввал ҳам
сояда
ўтирган
эдилар. Лекин
қийналаётган
икки аёлни
кўриб, ғоятда
чарчаган, ҳориб-толган,
очиққан
бўлсалар ҳам,
туриб уларга
ёрдам
бердилар. Қайтиб
бориб яна
соядан жой
олдилар. Яна
ёлғиз қолдилар.
Яна муҳожирлик
ғурбатини ҳис
этдилар. Ёлғизнинг
ёри худо, деб
яна Роббул
Оламийнга илтижо
қилиб: «Эй
Роббим,
албатта,
менга
туширажагинг
ҳар бир
яхшиликка муҳтожман»,
дедилар.)
25Бас,
икковларидан
бири ҳаё
билан юриб
келиб: «Отам
сенга
бизларга суғориб
берганинг ҳаққини
бериш учун чақирмоқда»,
деди. Қачонки
унга
келганида ва қиссани
айтиб
берганида, у: «Қўрқма,
золим қавмлардан
нажот
топдинг»,
деди. (Қизлар
отасига ҳайвонларини
суғориб
берган ғариб
йигит ҳақида,
унинг
мардлиги,
шижоатлиги,
яна ўзи ёлғиз
сояда ўтириб қолганлиги
ҳақида
сўзлаб
беришган.
Ўшанда
оталари қизлардан
бирини ўша ғариб
йигитни чақириб
келиш учун
юборади. Мусо
алайҳиссалом
бу чақириқни қабул
қилиб,
чолнинг
олдига
борадилар.
Мусо алайҳиссалом
уй эгасига
бошларидан
ўтган қиссани
гапириб
бердилар.
Кўпни кўрган
тажрибали
чол у
кишининг
кўнглини
кўтариб, қўрқма,
энди қутулиб
кетдинг,
деган
маънони
айтди.)
26Икки (қиз)дан
бири: «Эй
отагинам, уни
ишга ёллаб
ол. Чунки
ишга
ёлланадиган
энг яхши кимса
кучли ва
ишончли
кимсадир»,
деди.
27У: «Менга
саккиз йил
ишлаб
беришинг
шарти билан,
шу икки қизимдан
бирини сенга
никоҳлаб
бермоқчиман,
агар ўн йилни
тамомласанг,
бу сенинг ишинг.
Мен эса сенга
машаққат қилишни
истамайман.
Иншааллоҳ,
менинг солиҳ
кишилардан
эканимни
кўрасан»,
деди.
28У (Мусо): «Бу
мен билан
сенинг
орамиздадир.
Икки
муддатдан қай
бирини адо қилсам
ҳам, менга
тажовуз қилинмас.
Айтаётган
нарсамизга
Аллоҳ
вакилдир»,
деди.
29Қачонки,
Мусо
муддатни тугатиб,
аҳли билан
йўлга тушиб
кетаётиб, Тур
томонда узоқдан
оловни кўриб қолди.
У аҳлига:
«Туриб
туринглар,
аниқки, мен
узоқдан
оловни
кўрдим. Балки
у ердан сизга
бирор хабар
ёки
исинишингиз
учун бир
тутам чўғ
олиб
келарман»,
деди. (Мусо
алайҳиссалом
қайинотаси
билан
келишган
муддатни
ўтаб, аҳли
аёлларини
олиб Мисрга қайтиш
учун йўлга чиқдилар.
Йўлда, Сийна
ярим
оролидаги
Тур тоғига яқинлашганда,
тоғ томонда
узоқдан бир
олов ёниб
турганини
кўрдилар.)
30Бас, қачонки
унинг олдига
етиб
келганида,
водийнинг ўнг
томонидан,
муборак
жойдан,
дарахтдан унга:
«Эй Мусо,
албатта, Мен,
Ўзим,
оламларнинг
Робби Аллоҳдирман.
31Ва
асонгни
ташла», деб
нидо қилинди.
Қачонки
унинг катта
илон каби қимирлаётганини
кўргач, қарамасдан
ортга қочди.
«Эй Мусо, бери
кел, қўрқма,
албатта, сен
омонликдагилардансан»
(дейилди). (Бу ҳол
ҳақиқатда
ажойиб эди.
Бепоён саҳродаги
тоғнинг ўнг
томонида,
муборак бир
жойда Аллоҳ
таоло
фариштани ҳам
ўртага қўймай,
Мусога алайҳиссалом
бевосита ўзи
нидо қилмоқда.
Бу жой ҳақиқатда
ҳам муборак
бир жой эди.
Бу пайт, шубҳасиз,
муборак бир
пайт эди. Бу
нидо ҳақиқатда
ҳам муборак
бир нидо эди.)
32«Қўлингни
ёқангдан (қўлтиғингга)
суқ, бирон нуқсонсиз
оппоқ бўлиб
чиқур ва қўрқувда
қанот(қўл)ингни
ўзингга
тортиб ол.
Бас, шу
иккиси Роббингдан
Фиръавн ва
унинг одамларига
икки ҳужжатдир.
Албатта, улар
фосиқ қавм
бўлдилар»
(дейилди).
33У: «Эй
Роббим, мен
улардан бир
жонни
ўлдирганман,
улар мени
ўлдиришларидан
қўрқурман.
34Биродарим
Ҳорун мендан
кўра тили
бурророқ, уни
ҳам мен билан
юбор, мени
тасдиқлайдир.
Зеро, улар
мени ёлғончи қилишларидан
қўрқурман»,
деди. (Мен
улардан бани
исроиллик билан
уришаётган қибтийни
билмасдан,
нохосдан
ўлдириб қўйганман.
Фиръавн
аъёнлари
мени ўлдириш
учун тил
бириктираётганларида
қочиб
кетганман.
Энди яна
кириб борсам,
уларнинг
эски адовати қўзиб
мени ўлдириб қўйсалар,
диний даъват
иши нима
бўлади, деб қўрқаман.
Менинг
тилимда бир
оз дудуқлик
бор, оғам Ҳорун
эса, тили
бурро одам.
Кофирлар
билан тортишувларда
иш беради.
Уни ҳам мен
билан бирга
Пайғамбар қилиб
юбор. У ҳам
мен билан
бирга Пайғамбар
бўлиб, мени
тасдиқласин.)
35У зот: «Биз
сени оғанг
билан қувватлаймиз
ва
икковингизга
бир салтанат
берурмизки,
улар сизга
етиша
олмаслар. Бизнинг
оятларимиз
ила иккингиз
ва сизга эргашганлар
ғолибдирсиз»,
деди. (Демак,
Мусо ва Ҳорун
алайҳиссалом
ҳамда уларга
эргашганлар ғолиб
бўлишлари
турган гап. Ғалабага
эришиш учун
Аллоҳнинг
оятлари
билан ҳаракат
қилинса, бас.
Шундай ҳаракат
бўлди ҳам.)
36Бас, қачонки
Мусо уларга
очиқ-ойдин
оятларимиз
ила
келганида,
улар: «Бу уйдирма,
сеҳрдан бошқа
нарса эмас. Аввалги
ота-боболаримиздан
ҳам бу ҳақда
эшитмаган
эдик»,
дедилар.
(Кўзларига
кўриниб
турган
мўъжизани,
кўзбўямачилик,
сеҳрдан ўзга
нарса эмас, у
уйдирмадир,
дедилар. Аллоҳнинг
Пайғамбарига
қарши, Аллоҳнинг
мўъжизаларига
қарши бундай
гапни
айтишга
бирор далил-ҳужжатлари
бормиди?
Албатта, йўқ
эди.Ота-боболаридан
эшитмаганлари
учун Аллоҳнинг
Пайғамбарини
ёлғончи қилиб,
мўъжизасани
сеҳр
дейишлари тўғрими?!
Уларнинг
ота-боболари
ким эди ўзи?
Дунёнинг
охиригача
бўладиган
нарсаларни кўрсатиб
кетишганми?!)
37Ва Мусо:
«Роббим Ўз ҳузуридан
ким ҳидоят
келтирганини
ҳам, охират
диёри оқибати
кимга
бўлишини ҳам
яхши
билгувчи
зотдир.
Албатта,
золимлар нажот
топмаслар»,
деди. (Куфр
келтириб,
Аллоҳнинг
Пайғамбарини
инкор этиб,
Аллоҳнинг
оят-мўъжизаларини
сеҳр деб зулм
қилганлар
нажот
топмаслар.)
38Ва
Фиръавн: «Эй
аъёнлар, мен
сизларга
ўзимдан бошқа
илоҳ
борлигини
билмасман.
Бас, эй Ҳомон,
лойга ўт ёқиб,
мен учун бир
баланд қаср қур,
шоядки (унга
чиқиб)
Мусонинг илоҳини
кўрсай.
Албатта, мен
уни ёлғончилардан
деб ўйламоқдаман»,
деди.
(Худолик
даъвосида
бўлган аҳмоқ
фиръавнлар
ўйламай, оғзига
нима келса
гапираверади.
Вазирига нимани
хоҳласа,
буюраверади. Ҳомон
лойга ўт ёқиб
ғишт пишириб,
ўта баланд қаср
қурармиш,
Фиръавн унга
чиқиб,
осмонда Аллоҳни
кўрар эмиш.
Аллоҳ
осмонда
сенинг чиқишингга
қараб
турадиган
зотмиди?!
Сенга
ўхшаган ифлос
Аллоҳнинг
даргоҳига
бора
олармиди?!
Осмон сенга
ўхшаш бандалар
учун Аллоҳ
таоло
томонидан
яратилган
бир нарса-ку,
нима учун
Аллоҳни
осмон билан
чегаралаб қўймоқчисан?!
Ушбу
саволлар ҳам
ўзини худо санаётган
Фиръавнинг
нақадар эси
паст эканини
тушунишга
ёрдам беради.
Ўша эси паст
махлуқ
ўзининг аҳмоқона
гапи билан
Аллоҳ
юборган Пайғамбар
Мусони алайҳиссалом
ёлғончига чиқармоқда.)
39У ва унинг
аскарлари ер
юзида ноҳақдан
такаббурлик қилдилар
ҳамда ўзларини
Бизга қайтарилмайдилар
деб гумон қилдилар.
40Бас, Биз
уни ва унинг
аскарларини
тутдик ва денгизга
отдик. Энди
золимларнинг
оқибати қандоқ
бўлганига
назар сол.
41Ва уларни
дўзахга чақирадиган
пешволар қилдик.
Қиёмат куни
эса, уларга
ёрдам
берилмас. (Ахир,
бу дунёдан ноҳақ
такаббурлик қилиб,
дўзахга
даъват
бўйича
пешволик
билан ўтган
бўлсалар,
уларга қандай
қилиб ёрдам
берилиши
мумкин?)
42Ва бу
дунёда
уларга
лаънатни
эргаштириб қўйдик.
Қиёмат куни
эса, улар (раҳматдан)
йироқ қилинганлардандирлар.
43Батаҳқиқ,
Биз аввалги
асрларни ҳалок
қилганимиздан
сўнг Мусога
одамлар учун
нур, ҳидоят
ва раҳмат қилиб
китобни
бердик.
Шоядки улар
эсласалар.
44Биз
Мусога ишни ҳукм
қилган
пайтимизда
сен ғарбий
томонда эмас
эдинг ва гувоҳлардан
ҳам
бўлмагансан.
( Эй Муҳаммад! Мусога
Пайғамбарликни,
Таврот ва
унинг ҳукмини
берган
пайтимизда
Тур тоғининг ғарбий
томонида йўқ
эдинг. Бу
ишга гувоҳлардан
ҳам
бўлмагансан.)
45Лекин Биз
бир неча
асрларни
пайдо қилдик,
бас, уларнинг
умри чўзилди.
Сен Мадянда
туриб, уларга
оятларимизни
тиловат қилиб
берганинг йўқ.
Аммо Биз Пайғамбар
юборгувчи
бўлдик.
46Биз нидо қилган
чоғимизда
Турнинг
ёнида йўқ
эдинг. Лекин
Роббингдан
раҳмат
сифатида
сендан олдин
огоҳлантиргувчи
келмаган қавмни
огоҳлантириш
учун (қиссаларни
сенга
билдирдик).
Шоядки
эсласалар.
(Яъни, Биз
Мусога Тур тоғининг
ёнида нидо қилганимизда
сен у ерда йўқ
эдинг. Аммо
Биз у ерда
бўлиб ўтган қиссани
сенга
билдирдик. Бу
иш сендан
олдин огоҳлантиргувчи-Пайғамбар
келмаган қавмни
огоҳлантиришинг
учун
Роббингнинг
сенга берган
раҳматидир.
Шоядки ушбу қиссалар
таъсирида
улар
эслашлари
лозим бўлган
нарсаларни
эсга
олсалар.)
47Агар
уларга қилмишлари
туфайли
мусибат
етганида: «Эй
Роббимиз,
бизга Пайғамбар
юборганингда
эди,
оятларингга
эргашар эдик
ва
мўминлардан
бўлар эдик»,
демасалар
эди.
48Қачонки
уларга
Бизнинг ҳузуримиздан
ҳақ
келганида,
улар: «Унга ҳам
Мусога
берилган
нарса
берилса эди»,
дедилар. Улар
илгари
Мусога
берилган
нарсага куфр
келтирмаган
эдиларми?!
Улар: «Икки сеҳр
ўртага чиқди,
бир-бирига
ёрдам бермоқда,
биз ҳар
бирига куфр
келтиргувчимиз»,
дедилар. (Ҳа,
Муҳаммаддан
(с.а.в.) илгари
улар Мусога
алайҳиссалом
тушган
нарсага ҳам
куфр
келтирган
эдилар. Энди
бўлса, Муҳаммадга
(с.а.в.) иймон
келтирмасликларига
Мусога алайҳиссалом
берилган
нарсага
ўхшаш нарса у
кишига
берилмаганини
сабаб турибдилар.
Улар «икки сеҳр»
деб Таврот
билан Қуръонн
назарда
тутишяпти.
Таврот ҳам, Қуръон
ҳам сеҳрдир,
улар бирга
ўртага чиқиб,
бир-бирига
ёрдам бермоқда,
биз ҳар
иккисига ҳам
куфр
келтирувчилармиз,
дейишяпти.)
49Сен:«Агар
ростгўйлардан
бўлсангиз,
Аллоҳнинг ҳузуридаги
у иккисидан
кўра тўғрироқ
бир китоб
келтиринг,
мен унга
эргашаман», дегин.
50Агар
сенга жавоб
бера
олмасалар,
бас, билгинки,
улар фақат ҳавои
нафсларига
эргашмоқдалар,
холос. Аллоҳдан
бўлган ҳидоятсиз,
ўз ҳавои
нафсига
эргашгандан
кўра ҳам гумроҳроқ
кимса борми?!
Албатта, Аллоҳ
золим қавмларни
ҳидоят қилмас.
(Қуръонга
эргашмаган ҳар
бир кимса ҳавои
нафси йўлида
юрган бўлади.
Ҳавои нафси
ихтиёридаги ҳар
бир кимса
дунёдаги энг
гумроҳ
кимсадир.
Агар бунга
эътироз
бўлса, Қуръондан
кўра тўғрироқ
китобни
келтирсин!)
51Батаҳқиқ,
Биз уларга
гапни
етказиб қўйдик.
Шоядки
эсласалар.
52У(Қуръон)дан
олдин китоб
берилганлар
унга иймон
келтирурлар.
(Бу ояти
карима
тушган пайтда
яҳудийлардан
ҳам, масиҳийлардан
ҳам иймон
келтириб,
мўмин-мусулмон
бўлган кишилар
бор эди.
Оятда ана
шунга ишора қилинмоқда.)
53Уларга
тиловат қилинган
чоқда: «Биз
унга иймон
келтирдик.
Албатта, у
Роббимиздан
келган ҳақдир.
Албатта, биз
бундан олдин ҳам
мусулмон
эдик»,
дедилар.
54Ана
ўшаларга
сабр қилганлари
учун ажрлари
икки марта
берилган.
Улар яхшилик
ила
ёмонликни
даф қилурлар
ва уларга ризқ
қилиб берган
нарсаларимиздан
нафақа қилурлар.
55Қачонки
беҳуда нарса
эшитсалар,
ундан юз
ўгириб:
«Бизга ўз
амалларимиз,
сизга ўз
амалларингиз,
омон
бўлинглар,
биз жоҳилларни
истамасмиз»,
дедилар.
56Албатта,
сен ўзинг
севган
кишингни ҳидоят
қила
олмассан.
Лекин Аллоҳ
кимни хоҳласа,
ўшани ҳидоят қилур.
У ҳидоятга
юрувчиларни
яхши
билгувчи
зотдир.
(Демак,
одамларни ҳидоят
қилиш фақат
Аллоҳ
таолонинг
измидадир.
Аллоҳдан бошқа
ҳеч ким, ҳатто
охирзамон Пайғамбарининг
(с.а.в.) ҳам бу
ишга қурблари
етмайди. Агар
у зот (с.а.в.)
бирор кишини ҳидоят
қилиш
имконига эга
бўлганларида,
амакилари
Абу Толибни ҳидоят
қилган бўлар
эдилар. Аммо
бунинг
имкони бўлмади.
Абу Толиб ҳидоятга
муяссар
бўлмай
дунёдан ўтди.
Бунга Расули
Акрам (с.а.в.) қаттиқ
афсус
чекдилар.
Аллоҳ таоло
эса, бу ҳақда
Пайғамбарига
ушбу оятдаги
баёнотни
берди.)
57Улар: «Агар
сен билан ҳидоятга
эргашсак, ўз
еримиздан
юлиб олинамиз»,
дедилар. Биз
уларга
омонлик ҳарамини
макон қилиб
бермадикми?!
У ерга ҳар
нарсанинг
мевалари
Бизнинг
даргоҳимиздан
ризқ ўлароқ
йиғилади-ку!
Аммо кўплари
билмаслар.
58Биз
маишатлари ҳаддан
ошган қанчадан-қанча
юртларни ҳалок
қилдик. Бас,
анавилар,
уларнинг
масканлари, улардан
кейин маскан қилинмади,
илло,
озгинаси,
холос. Ва Биз
ўзимиз ворис
бўлиб қолдик.
59Роббинг
шаҳар-қишлоқларни
то улар
орасига
уларга
оятларимизни
тиловат қиладиган
Пайғамбар
юбормасдан
туриб ҳалок қилувчи
бўлмаган. Биз
шаҳар-қишлоқларни
фақат аҳли
золим бўлган ҳолдагина
ҳалок қилгувчи
бўлганмиз.
(Аллоҳ таолонинг
одати шуки,
инсонларга
жон, ақл-идрок
бериб қўйса ҳам,
яна Пайғамбар
орқли огоҳлантирмасдан
туриб уларни ҳалок
қилмайди. Пайғамбарни
қачон ва қаерга
юборишни ўзи
билади. Мана,
Макка аҳлига ҳам
Пайғамбар
келмаган эди.
Энди Муҳаммадни
(с.а.в.) юборди. У
кишини фақат
Макка аҳлига
эмас, балки
барча макон
ва
замонларга огоҳлантиргувчи
Пайғамбар қилиб
юборди.)
60Ва сизга
берилган
нарсалар бу
дунёнинг матоҳи
ва зийнати,
холос. Аллоҳнинг
ҳузуридаги
нарса яхшироқ
ва боқийдир.
Ақл
ишлатмайсизларми?
61Биз унга
гўзал ваъда қилган,
кейин ўшанга
эришувчи
киши бу ҳаёти
дунё матоҳини
берганимиздан
сўнгра қиёмат
куни (азобга) ҳозир
қилинганлардан
бўлган киши
каби
бўлармиди?!
(Бу ояти
каримада
мўмин билан
кофир бир-бирларига
солиштириб
кўрсатилмоқда.
Бир томонда
мўмин киши.
Унга Аллоҳ
таоло
мўминлиги
учун бу
дунёда гўзал
яшашни, у
дунёда гўзал
жаннатга эга
бўлишни ваъда
қилган.
Иккинчи
томонда
кофир киши.
Аллоҳ таоло
унга ҳаёти
дунёнинг
озгина матоҳини
берган. Кейин
у дунёда
азоблаш учун
дўзахни
тайёрлаб қўяди.
Хўш, шу икки
кишини ўзаро
тенг дея
оламизми?
Албатта, йўқ!)
62У зот
уларни чақирган
кунида: «Сиз
даъво қилган
Менинг
«шерик»ларим қани?!»
дейдир.
63Устиларига
сўз(ланган
азоб) тушиши ҳақ
бўлганлар:
«Эй Роббимиз,
анави йўлдан
оздирганларимизни
ўзимиз
йўлдан озганимиздек
оздирганмиз.
Сенга
ўзимизни оқладик.
Улар бизга
ибодат қилган
эмаслар»,
дерлар.
64Ва: «Менинг
«шерик»ларимни
чақиринглар»,
дейилур. Улар
чақирадрлар.
Бас, (сохта
худолари)
уларга жавоб
бермаслар.
Ва, азобни
кўрурлар.
Кошки, ҳидоят
топган
бўлганларида
эди! (Қани, у
дунёда
ибодат қилиб
юрган
худоларини
энди чақирсинлар,
уларга ёрдам
беришсин. Ҳозир
ёрдам
беришмаса, қачон
ёрдам
беришади?
Мушриклар
Аллоҳга
шерик қилган
сохта
худоларини
чақирадилар.
«Бас, (сохта
худолари)
уларга жавоб
бермаслар».
Бу дунёда
жавоб бера
олмаган
сохта
худолар у
дунёда жавоб
бера
билармиди?
Демак,
мушрикларнинг
умидлари
узилди. Ана
шунда улар
«азобни кўрурлар».)
65У кунда, У
зот уларга
нидо қилиб:
«Пайғамбарларга
нима деб
жавоб
бердингиз»,
дер.
66Ана ўша
кунда
хабарлар
улардан
махфий бўлур
ва улар
бир-бирларидан
сўрай олмаслар
ҳам.
67Аммо
тавба қилганлар,
иймон
келтириб,
солиҳ
амалларни қилган
кишилар
шоядки нажот
топгувчилардан
бўлсалар.
68Ва
Роббинг хоҳлаганини
яратиб, хоҳлаганини
ихтиёр қилур.
Уларда
ихтиёр ҳаққи
йўқдир. Улар
ширк
келтираётган
нарсалардан
Аллоҳ пок ва
юксакдир.
69Ва
Роббинг
уларнинг қалблари
яшираётган
нарсаларни ҳам,
ошкор қилаётган
нарсаларни ҳам
билур.
70У Аллоҳ,
Ундан бошқа
ибодатга
сазовор илоҳ
йўқ зотдир.
Бу дунёда ва
охиратда
барча ҳамд
Унгадир. Ҳукм
ҳам Унинг
Ўзигадир ва
Унгагина қайтарилурсизлар.
71Сен
уларга:
«Айтинг-чи,
агар Аллоҳ
кечани қиёмат
кунигача
доимий қилиб қўйса,
Аллоҳдан
ўзга қайси
илоҳ сизга
ёруғлик
келтира олур?
Эшитмайсизларми?!»
деб айт.
72Сен
уларга:
«Айтинг-чи,
агар Аллоҳ
кундузни қиёмат
кунигача
доимий қилиб қўйса,
Аллоҳдан
ўзга қайси
илоҳ
сизларга
ором
оладиганингиз
кечани келтира
олади?!
Кўрмайсизларми?!»
деб айт.
73У зот Ўз раҳмати
ила сизларга
кеча ва
кундузни
ором олишингиз
ва ўз
фазлидан
талаб қилишингиз
учун пайдо қилди.
Шоядки шукр
келтирсангиз.
74У кунда, У
зот уларга
нидо қилиб:
«Сизлар даъво
қилган
«шерик»ларим қани?»
дейдир.
75Ва ҳар бир
умматдан бир
шоҳид чиқариб:
«Ҳужжатларингизни
келтиринг!»
дегаймиз.
Бас, улар ҳақ
Аллоҳга
эканини
билурлар ва
ўзлари
уйдириб юрган
нарсалари ғойиб
бўлур. (Қиёмат
кунида Аллоҳ
таоло ҳар
умматнинг
Пайғамбарини
гувоҳ
сифатида чиқариб
олиб,
умматларга,
менинг
шеригим борлиги
ҳақида қилган
даъволарингизга
ҳужжатларингизни
келтиринг,
дейди. Уларнинг
ўзлари ўйлаб
топган сохта
худолари ғойиб
бўлиб қолади.
Ана ўшанда
шармандалари
чиқади.)
76Албатта, Қорун
Мусо қавмидан
бўлиб, уларга
такаббурлик қилди.
Биз унга
калитлари
бир гуруҳ қувватлиларга
ҳам оғирлик қиладиган
хазиналарни
берган эдик.
Ўшанда қавми
унга: «Ҳовлиқма,
албатта, Аллоҳ
ҳовлиққанларни
суймас.
(Демак, Қорун
Мусо алайҳиссаломнинг,
яъни, Бани
Исроил қавмидан
бўлиб, қавмига
такаббурлик қилган.
Қорун катта
бойликка
учиб, қавмига
такаббурлик қилди.
Молу мулки шу
даражада кўп
эдики, хазиналарининг
калитларини
кўтариш бир
тўда кучли
одамларга ҳам
оғирлик қилар
эди. Ўша вақтда
шунчалик
молга эгалик
уни ҳовлиқтириб
юборади. Шу
сабабли, ўз қавмига
такаббурлик қилади.)
77Ва Аллоҳ
сенга берган
нарса билан
охиратни
излагин, бу
дунёдаги
насибангни ҳам
унутма. Аллоҳ
сенга
яхшилик қилганидек,
сен ҳам яхшилик
қил. Ер юзида
бузғунчиликни
излама.
Албатта, Аллоҳ
бузғунчиларни
суймас»,
дедилар.
(Аллоҳ таоло
берган молу
дунёга қандай
муносабатда
бўлиш
кераклиги
ушбу ояти
каримада ўз
аксини
топган.
Мусулмон банда
қўлига молу
дунё
тушганда
ўзини худди
шу оятга мос
тутмоғи
лозим.
Мусулмон
одам, аввало,
Аллоҳ берган
молу дунё
билан
охиратни
излашга интилади.
Яъни, молу
мулкини
шариатда
кўрсатилган,
охиратда
фойда
берадиган
жойларга
сарфлайди. Ҳаром-хариш,
гуноҳ, фисқу
фужур ва беҳуда
ишларга сарф
этмайди.
Чунки беҳуда
ишларга
сарфланган
молу дунё бу
дунёда ҳам, у
дунёда ҳам
фойда
бермайди.
Аксинча, икки
дунёда ҳам
зиён
келтиради.
Лекин
мусулмон
одам охиратни
ўйлаб, бу
дунёсини
тарк қилиб-унутиб
ҳам
юбормайди.)
78У: «Менга у
фақат
ўзимдаги илм
туфайлигина
берилгандир»,
деди. У,
албатта, Аллоҳ
ундан
олдинги
асрларда
ундан кўра қувватлироқ,
ундан кўра
кўпроқ (мол)
тўплаганларни
ҳалок
этганини
билмасмиди?!
Гуноҳкорлардан
гуноҳлари ҳақида
сўраб
ўтирилмас.
79Бас, у (Қорун)
қавми ҳузурига
зебу зийнати
ила чиқди. Ҳаёти
дунёни хоҳлайдиганлар:
«Қани энди
бизга ҳам Қорунга
берилган
нарсадан
бўлса эди. Ҳақиқатда
у улуғ насиба
эгасидир»,
дедилар.
(Молу
дунёсига ишониб
мутакаббирлик
билан ғурурга
кетган,
дунёда бузғунчилик
қилишга
уринган,
ношукр
одамга фақат ҳаёти
дунёни
ўйлайдиган
кишиларгина ҳавас
қилиши
мумкин. Ушбу
дунёнинг беш
кунлик матоҳига
эришишдан
бошқа мақсади
йўқларгина
ўша туғёнкор,
бузғунчига
ўхшаган
бўлишни орзу қилиши
мумкин. Ана
ўшаларгина ғурурга
кетган
мазкур
мутакаббирни
«улуғ насиба
эгаси, дейиши
мумкин.)
80Илм берилганлар
эса: «Вой
бўлсин
сизларга!
Иймон
келтириб,
солиҳ
амалларни қилганлар
учун Аллоҳнинг
савоби
яхшидир. Унга
фақат сабр қилганларгина
эришурлар»,
дедилар.
81Бас, Биз
уни ва унинг ҳовли-жойини
ерга
ютдирдик.Унга
Аллоҳ
(азоби)дан
ёрдам
берадиган
гуруҳ ҳам
бўлмади,
унинг ўзи
нусратга
эришгувчилардан
ҳам бўлмади. (Ҳаммаси
оддийгина
тугади. Қорунни
ҳам, ҳовли-жойини
ҳам ер ютди-қўйди.
Қорун ҳам,
унинг
бойликлари ҳам,
кибру ҳавоси ҳам
йўқ
бўлди-кетди. Қорунга
Аллоҳнинг
азоби
келганида
унга ёрдам
берувчи топилмади.
Унинг ўзи ҳам
илми ила,
молу дунёси
ила ўзини қутқариб
қола олмади.)
82Ва
кечагина
унинг
маконини
орзу қилаётганлар:
«Воажаб, Аллоҳ
бандаларидан
Ўзи хоҳлаганларига
ризқини кенг
ёки тор қиладиганга
ўхшайдир.
Агар Аллоҳ
бизга лутф қилмаганида,
бизни ҳам
ерга ютгизар
эди. Воажаб,
кофирлар
нажот топмайдиганга
ўхшайди-ку!»
дейишга
ўтдилар. (Ҳаёти
дунёга
берилган ғофилларнинг
кўзи шунга
ўхшаш
фалокатлар вақтида
очилиши
мумкин. Қорунни
ва унинг ҳовли-жойини
ер ютганидан
кейингина
унга ҳавас қилаётган
ҳаёти дунё
ихлосмандларининг
кўзи очилди.)
83Ўша
охират
диёрини Биз
ер юзида
такаббурлик
ва бузғунчиликни
истамайдиганлар
учун қилурмиз.
Оқибат тақводорларникидир.
(Ўша илмлилар
айтган охират
диёрини ер
юзида Қорун
каби
такаббурлик
ва бузғунчилик
қилмаганлар,
уларнинг ер
юзида
бўлишини
истамайдиганларга
берамиз. Ким
тақводор
бўлса, оқибат
яхши бўлади.)
84Ким бир
яхшилик
келтирса,
унга
у(яхшилиги)дан
кўра
хайрлироқ
(мукофот) бор.
Ким бир
ёмонлик
келтирса, ёмонлик
қилганлар фақат
қилганларига
яраша
жазоланурлар.
(Яъни,
яхшиликнинг
савоби
кўпайтириб
берилади.
Ёмонлик эса,
ўз ҳолича
жазога
тортилади. У
кўпайтирилмайди.)
85Сенга Қуръонни
фарз қилган
зот, албатта,
сени қайтар
жойга қайтаргувчидир.
Сен: «Роббим ҳидоят
келтирган
шахсни ҳам ва
очиқ-ойдин
гумроҳликдаги
шахсни ҳам
яхши
билгувчидир»,
деб айт. (Сен
она юртингдан
ҳижрат қилиб
кетишга
мажбур
бўлаётганингдан
ўкинма. Сенга
Қуръон
тиловати ва
унга амал қилишни
фарз қилган
зот–Аллоҳ,
албатта, сени
қайтар
жойга–Маккага
яна қайтаргувчидир.)
86Сен
ўзингга
китоб туширилишидан
умидвор ҳам
эмас эдинг.
Илло, Роббинг
раҳмати
бўлиб (тушди).
Бас, ҳаргиз
кофирларга
ёрдамчи
бўлма.
87Ва сени
улар ҳаргиз
сенга
туширилган
Аллоҳнинг
оятларидан
тўсмасинлар.
Роббингга даъват
қил. Асло
мушриклардан
бўлма.
88Аллоҳдан
ўзга ҳеч бир
илоҳга
илтижо қилма.
Ундан ўзга
ибодатга
сазовор зот
йўқ. Ундан
ўзга ҳар бир
нарса ҳалок
бўлгувчидир. Ҳукм
Унинг
Ўзигагинадир
ва фақат
Унгагина қайтарилурсиз.
(Сен уларнинг
гап-сўзларига,
хоҳиш-истакларига
қараб ўтирма.
Аллоҳнинг
оятларига
амал қилишда
давом этавер.)