Chapter 37 - Sura 37
1Сафда
тизилиб
турувчилар
ила қасам.
2Зажр (қилинадиганларни)
зажр қилгувчилар
ила қасам.
3Зикрни
тиловат қилгувчилар
ила қасам. (Уч
тоифа
фаришталар
билан қасам
ичиб бўлиб,
энди, қасам
ичилган
нарса зикр қилинади.)
4Албатта,
илоҳингиз
ягонадир.
5У зот
осмонлару
ернинг ва
иккиси
орасидаги
нарсаларнинг
Роббидир. Ва
машриқларнинг
Роббидир.
6Албатта,
Биз бу дунё
осмонини
юлдузлар зийнати-ла
зийнатладик.
7Ва ҳар бир
итоатсиз
шайтондан сақлаш
учун.
8Улар
юксак тўплиққа
қулоқ сола
олмаслар ва ҳар
томондан (учқун-ла)
отилурлар.
9Ҳайдалурлар!
Улар учун
узлуксиз
азоб бордир.
10Магар
бирорта
сўзни ўғриликча
тинглаган
шахс бўлса,
уни ёқгувчи
олов таъқиб
этар.
11Бас, сен
улардан сўра:
уларни
яратиш қийинроқмикан
ёки Биз
яратган
зотларни?!
Албатта, Биз
уларни ёпишқоқ
лойдан
яратдик.
12Балки сен
ажабландинг,
улар эса
масхара қилурлар.
13Қачонки
эслатилсалар,
эсламаслар.
14Қачонки
бирор
оят-белгини
кўрсалар, қаттиқроқ
масхара қилурлар.
15Улар: «Бу (Қуръон)
очиқ-ойдин сеҳрдан
бошқа нарса
эмас.
16Ўлсак-да,
тупроқ ва
суяк
бўлсак-да,
албатта, Биз қайта
тирилтирилурмизми?!
17Аввалги
ота-боболаримиз
ҳам-а?!»
дедилар.
18Сен: «Ҳа!
Хор бўлган ҳолларингизда!»
дегин.
19Бас, у фақатгина
бир қичқириқдан
иборат,
холос. Бас,
бирдан улар
назар солиб
турибдилар-да!
20Ва улар: «Воҳ,
шўримиз қурисин!
Бу жазо
куни-ку!»
дерлар.
21Бу сизлар
ёлғонга чиқариб
юрган ажрим
кунидир.
22Зулм қилганларни,
уларнинг
жуфтларини
ва улар ибодат
қилиб юрган
нарсаларини
тўпланг.
23Аллоҳдан
ўзга.
Бас,уларни жаҳийм
йўлига ҳидоят
қилинг»(дейилур).
24Ва уларни
тўхтатинглар!
Албатта, улар
сўралгувчидирлар.
25Сизларга
нима бўлди?
Ўзаро
ёрдамлашмаяпсиз?!
26Йўқ! Улар
бугунги
кунда таслим
бўлгувчилардир.
27Улар
бир-бирларига
савол
берурлар.
28Улар:
«Албатта,
сизлар бизга
ўнг томондан
келар
эдингиз»,
дерлар.
29Улар: «Йўқ!
Сиз ўзингиз
мўмин
бўлмаган
эдингиз.
30Бизнинг
устингиздан ҳукмронлигимиз
бўлмаган эди.
Йўқ! Сиз
ўзингиз туғёнга
кетган қавм
эдингиз.
31Бас, ҳаммамизга
Роббимизнинг
(азоб) сўзи ҳақ
бўлди.
Албатта, биз
тотгувчилармиз.
32Ҳа, биз
сизларни иғво
қилдик.
Албатта, биз
иғво қилгувчи
эдик», дерлар.
33Бас, улар у
кунда азобда
шерик
бўлгувчилардир.
34Албатта,
Биз
жиноятчиларга
шундоқ қилурмиз.
35Чунки,
уларга қачонки
«Ла илаҳа
иллоллоҳу»,
дейилса,
мутакаббирлик
қилар эдилар.
36«Ахир биз
бир жинни
шоирни деб ўз
худоларимизни
тарк қилгувчи
бўлайликми?!»
дер эдилар.
37Йўқ! У ҳақни
келтирди ва
Пайғамбарларни
тасдиқ қилди.
38Албатта,
сиз аламли
азобни
тотгувчидирсиз.
39Қилиб
ўтган
нарсангиздан
бошқа
нарсанинг
жазосини
олмассиз.
40Магар
Аллоҳнинг
ихлосли
бандалари.
41Ана
ўшаларга,
ўзларига
маълум ризқ
бордир.
42Мева-чевалар
бордир. Улар
икром қилинган
ҳолларида...
43Наъийм
жаннатларида...
44Сўрилар
устида
бир-бирларига
қараган ҳолларида
бўлурлар.
45Уларга оқар
чашмадан қадаҳлар
айлантириб
турилур.
46Оппоқ,
ичгувчига
лаззатбахшдир.
47Унда ҳеч
бир зарар йўқдир
ва ундан
сархуш ҳам
бўлмаслар.
48Олдиларида
кўзларини
(бегоналардан)
тийгувчи шаҳло
кўзлилар
бордир.
49Улар
худди асраб қўйилган
тухумга
ўхшарлар.
50Бас, улар
бир-бирларидан
сўрай
бошлайдилар.
51Ичларидан
бир сўзловчи:
«Аниқки,
менинг бир
дўстим бор
эди. (Аҳли
жаннатлардан
бирлари сўз
бошлаб, ҳеч
шубҳа йўқки,
у дунёда
менинг бир
танишим бор
эди.)
52У: «Сен ҳам
тасдиқловчиларданмисан?!
53Ўлиб,
тупроқ ва
суяклар
бўлиб кетсак ҳам,
албатта,
жазоланадиганлардан
бўлурмизми?!»
дер эди.
54Сизлар ҳам
қараяпсизларми?»
деди.
55Бас, ўзи қараб,
уни
дўзахнинг
ўртасида
кўрди.
56У: «Аллоҳга қасамки,
мени ҳам ҳалок
қилишингга
оз қолган
экан.
57Агар
Роббимнинг
неъмати
бўлмаганида,
мен ҳам
(дўзахга) ҳозир
қилинганлардан
бўлур эдим.
58Биз
ўлгувчи эмас
эканмизми?!
59Фақат
биринчи
ўлимимиздан
бошқа?! Биз
азоблангувчи
эмас
эканмизми?!»
деди.
60Албатта,
бу айни улуғ
ютуқдир.
61Бас, амал қилгувчилар
мана шунга
ўхшаш нарса
учун амал
этсинлар.
62Манзил
ўлароқ ана
ўша яхшими
ёки заққум
дарахтими?
63Албатта,
Биз
у(дарахт)ни
золимлар
учун фитна қилдик.
(Биз заққум
дарахтини
золимлар–кофир
ва мушриклар учун
фитна қилиб қўйдик.
Мушриклар, жаҳаннамда
заққум деган
дарахт бўлар
экан, деган
гапни
эшитганларида,
доимо олов
ёниб
турадиган
дўзахда қандай
қилиб дарахт
ўсади, оловда
куйиб
кетмайдими,
деб масхара қилишди.)
64Дарҳақиқат,
у бир дарахт
бўлиб, дўзах қаъридан
чиқур.
65Унинг
(мева) тугар
жойи, худди
шайтонларнинг
бошларига
ўхшайдир.
66Бас,
албатта, улар
ундан
егувчилардир.
Ундан қоринларни
тўлдиргувчилардир.
67Сўнгра,
бунинг
устига, улар
учун ўта қайноқ
сувдан
аралаштирма ҳам
бор.
68Сўнгра,
албатта,
уларнинг қайтар
жойи жаҳаннамга
бўлур.
69Чунки
улар ўз
оталарини адашган
ҳолда
топдилар.
70Энди эса,
улар
ўшаларнинг
изидан чопмоқдалар.
71Батаҳқиқ,
улардан
олдин
аввалгиларнинг
кўплари адашганлар.
72Батаҳқиқ,
Биз ичларига
огоҳлантиргувчилар
юбордик.
73Бас, огоҳлантирилганларнинг
оқибати қандоқ
бўлганига
назар сол.
74Магар
ихлосли
бандаларимизгина
ҳалокатга
учрамадилар.
75Батаҳқиқ,
Бизга Нуҳ
нидо қилди.
Бас, нақадар
яхши ижобат қилгувчимиз.
(Нуҳга ўхшаб
илтижо этган
бандаларимизнинг
дуоларини
доимо ижобат қиламиз.)
76Ва Биз
унга ва унинг
аҳлига улуғ ғамдан
нажот бердик.
77Ва унинг
зурриётларини,
ўзларини боқий
қолгувчилар қилдик.
78Ва
кейингилар
ичида унинг
учун (олқишлар)
қолдирдик.
79Барча
оламларда Нуҳга
салом бўлсин!
80Албатта,
Биз гўзал
амал қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлармиз.
81Албатта, у
мўмин
бандаларимиздандир.
82Сўнгра қолганларни
ғарқ қилдик.
83Албатта,
Иброҳим ҳам
унинг гуруҳидандир.
(Нуҳдан кейин
келган Иброҳим
Пайғамбар,
Аллоҳнинг
йўлини
тутишда у
билан бир
гуруҳдан
эди.)
84Ўшанда у
ўз Роббига соғлом
қалб ила
келмишди.
85Ўшанда
отасига ва қавмига:
«Нимага ибодат
қилмоқдасиз?!
86Аллоҳдан
ўзга уйдирма
илоҳларни хоҳлайсизларми?!
87Оламларнинг
Робби ҳақида
нима
гумонингиз
бор?!» демишди.
88У
юлдузларга
бир назар
солди
89Ва:«Албатта,
мен беморман»
деди. (Иброҳим
алайҳиссалом
юраги сиқилавериб,
ноқулай ҳолатга
тушиб қолганини
айтди. Қавмига
куявериб, қалби
дардга
тўлганини
билдирди. )
90Дарҳол,
ундан юз
ўгириб юриб
кетдилар.
91Бас, тезда
уларнинг
худоларига
бурилди ва: «Қани,
емайсизларми?!
92Сизга
нима бўлди?!
Гапирмайсизларми?!»
деди.
93Сўнг
уларга яқинлашиб,
ўнг қўл билан
ура бошлади.
94Улар у
томон шошиб,
бир-бирларини
туртиб кела
бошлади.
(Мушриклар
Иброҳим алайҳиссалом
томон
шошиб-пишиб,
тезроқ бориш
учун
бир-бирларини
туртишиб-суришиб
етиб
келишди.)
95У: «Ўзингиз
йўниб ясаган
нарсага
ибодат қиласизларми?!
96Ҳолбуки,
сизни ҳам, қолган
нарсаларингизни
ҳам Аллоҳ
яратган-ку?!»
деди.
97Улар:
«Унинг учун
(ўчоқ) бино қилинглар,
бас, уни
гулханга
отинглар!»
дедилар.
98Бас, улар
унга макр-ҳийлани
ирода қилишди.
Биз уларни
тубан қилдик.
99У: «Албатта,
мен Роббимга
боргувчиман.
У мени ҳидоят
қилур.
100Роббим,
менга солиҳлардан
ато эт», деди.
101Бас, Биз
унга бир ҳалим
ўғилнинг
хушхабарини
бердик.
102Бас, қачонки
(бола) унинг
ўзи билан
бирга
юрадиган
бўлганида:
«Эй ўғилчам,
мен тушимда
сени
сўяётганимни
кўрмоқдаман,
боқиб кўр,
нима дейсан?»
деди. У: «Эй
отажон, сенга
амр
этилганни
бажар, инша
Аллоҳ, мени
сабр қилгувчилардан
топурсан»,
деди.
103Икковлари
таслим бўлиб,
уни
пешонасича
ётқизганида.
104Биз унга
нидо қилдик:
«Эй Иброҳим!
105Батаҳқиқ,
сен тушни
тасдиқ қилдинг!
Албатта, биз
гўзал иш қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлаймиз»,
деб.
106Албатта,
бу очиқ-ойдин
синовнинг
айни ўзидир.
107Биз унинг
ўрнига катта қурбонлик
фидо қилдик.
(Иброҳим қурбонлик
учун
боласини
сўйишга
тайёрлигини
билдирди. Уни
ётқизиб,
бўйнига пичоқ
тиради. Аммо
Аллоҳнинг мақсади
Исмоилнинг қонини
оқизиш
бўлмагани
учун пичоқ
ўтмади. Шунда
Аллоҳ таоло
Иброҳимга
алайҳиссалом
юқоридаги
нидони қилди
ва
Исмоилнинг
алайҳиссалом
ўрнига сўйиш
учун
жаннатдан
катта бир қўчқорни
ато этди.
Иброҳим алайҳиссалом
ўша қўчқорни қурбонликка
сўйди.)
108Ва
кейингилар
ичида унинг
учун (олқишлар)
қолдирдик.
109Иброҳимга
салом бўлсин!
110Биз гўзал
амал қилгувчиларни
шундай
мукофотлармиз.
111Чунки у
мўмин
бандаларимиздандир.
112Яна Биз
унга солиҳлардан
бир Пайғамбар
бўлажак Исҳоқнинг
хушхабарини
бердик.
113Ва унга ҳам,
Исҳоққа ҳам
барака
бердик.
Икковларининг
зурриётидан
гўзал амал қилгувчи
ҳам, ўзига
очиқ-ойдин
зулм қилгувчи
ҳам бўлур.
(Иброҳимга ҳам,
Исҳоққа ҳам
барака
бердик.
Уларнинг
наслидан Пайғамбарлар
чиқадиган қилиб
қўйдик. Ким
ўша Пайғамбарларга
эргашса,
гўзал иш қилган
бўлади. Ким
эргашмаса,
ўзига ўзи
зулм қилган
бўлади.)
114Батаҳқиқ,
Биз Мусо ва Ҳорунга
неъмат
бердик.
115Икковларига
ва қавмларига
катта ғамдан
нажот бердик.
116Ва уларга
нусрат
бердик, бас,
улар ғолиб бўлдилар.
117Ва Биз
икковларига
равшану
комил баёнли
китобни
бердик.
118Ва
икковларини
сиротул
мустақиймга ҳидоят
қилдик.
119Ва
кейингилар
ичида
икковлари
учун (олқишлар)
қолдирдик.
120Мусо ва Ҳорунга
салом бўлсин!
121Биз гўзал
амал қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлармиз.
122Чунки
икковлари
мўмин
бандаларимиздандирлар.
123Албатта,
Илёс ҳам Пайғамбарлардандир.
124Ўшанда у қавмига:
«Тақво қилмайсизми?!
125Баълга
ибодат қилиб,
яратувчиларнинг
энг яхшисини.
126Ўз
Роббингизни
ва аввалги
ота-боболарингизнинг
Робби Аллоҳни
тарк
этасизми?!»
деди.
127Бас, уни ёлғончи
қилдилар.
Энди,
албатта, улар
(азобга) ҳозир
қилингувчилардир.
128Магар
Аллоҳнинг
мухлис
бандаларигина
(мустаснодир).
129Ва
кейингилар
ичида унинг
учун (олқишлар)
қолдирдик.
130Илиёсийнга
салом бўлсин.
131Биз гўзал
амал қилгувчиларни
мана шундай
мукофотлармиз.
132Чунки у
мўмин
бандаларимиздандир.
(Шунинг учун
иймон тақозоси
билан
Бизнинг
йўлимизда жиҳод
қилди ва олий
мақомларга
эришди.)
133Албатта,
Лут ҳам Пайғамбарлардандир.
134Ўшанда
Биз унга ва
унинг аҳлига,
ҳаммаларига
нажот бердик.
135Магар бир
кампиргина
(азобда) қолгувчилардан
бўлди.
136Сўнгра қолганларини
ҳалок этдик.
137Албатта,
сиз уларнинг
устидан ўтиб
турурсизлар.
Эрталаб.
138Ва кечда ҳам.
Ақл
юритмайсизларми?!
139Албатта,
Юнус ҳам Пайғамбарлардандир.
140Ўшанда у
тўлган
кемага қочди.
141Бас, қуръа
ташлашди ва у
мағлублардан
бўлди. (Юнус
алайҳиссаломга
ҳам қуръа
ташлашди ва
мағлуб бўлди.
Қуръа у
кишига чиқди.
Келишувга
биноан, у
киши сувга
ташланди.)
142Бас, уни
маломатга
лойиқ бўлган ҳолида
наҳанг балиқ
ютди.
143Агар у кўп
тасбиҳ
айтгувчилардан
бўлмаганида
эди.
144Унинг қорнида
қайта
тирилтирадиган
кунгача қолиб
кетар эди.
(Юнус алайҳиссалом
балиқ қорнида
туриб Аллоҳга
кўп тасбиҳ
айтмаганида,
ўша балиқнинг
ичида қиёматгача
қолиб кетар
эди.)
145Бас, Биз
уни бемор ҳолида
майдонга
отдик.
146Ва унинг
устига қовоқ
дарахтини
ўстириб қўйдик.
147Ва уни юз
минг ёки
ундан кўпроққа
Пайғамбар қилиб
юбордик.
148Бас, иймон
келтирдилар.
Кейин Биз
уларни маълум
муддат баҳраманд
қилдик.
149Бас,
у(мушрик)лардан
сўра-чи,
Роббингга қизлар-у,
уларга ўғиллар
эканми?!
150Ёки Биз
фаришталарни
қиз қилиб
яратганмизу
улар гувоҳ
бўлиб
турганларми?
151Огоҳ
бўлингким!
Улар ўз
уйдирмаларида
дерлар:
152«Аллоҳ туғди».
Албатта, улар
ёлғончилардир.
153У зот ўғилларини
қўйиб қизларни
танлаб
олибдими?
154Сизга
нима бўлди?! Қандай
ҳукм чиқармоқдасиз?
155Ахир
эсламайсизларми?!
156Ёки сизда
очиқ-ойдин ҳужжат
борми?! (Ўша ҳужжатда,
фаришталар
Аллоҳнинг қизи,
дейилганми?!)
157Агар
ростгўйлардан
бўлсангиз,
китобингизни
келтиринг!
158Ва улар У
билан жинлар
орасида
насаб
(даъвоси) қилдилар.
Ҳолбуки,
жинлар
ўзларининг,
албатта,
(азобга) ҳозир
қилингувчиликларини
билганлар.
159Аллоҳ
улар васф қилган
нарсадан
покдир.
160Фақат
Аллоҳнинг
ихлосли
бандаларигина
(мустаснодир).
161Албатта,
сиз ҳам, сиз
ибодат қилаётган
нарсалар ҳам.
162У зотга қарши
фитнага
солгувчи
бўла
олмассиз.
163Ўзи
(аслида) жаҳаннамга
киргувчи
кимсадан бошқани.
164Биздан ҳар
биримизнинг
маълум мақоми
бордир.
165Албатта,
бизлар саф
тортиб
тургувчилармиз.
166Ва,
албатта,
бизлар тасбиҳ
айтгувчилармиз.
167Ҳолбуки,
улар дер
эдилар:
168«Агар
бизнинг ҳузуримизда
ҳам
аввалгилардан
бир эслатма
бўлганида.
169Албатта,
Аллоҳнинг
ихлосли
бандаларидан
бўлар эдик».
170Бас, унга
куфр
келтирдилар.
Энди яқинда
билурлар.
171Батаҳқиқ,
Пайғамбар
этиб юборилган
бандаларимизга
сўзимиз
ўтгандир.
172Албатта,
улар, ҳа,
уларгина
нусрат
топишлари.
173Ва,
албатта,
Бизнинг
лашкаримизгина
ғолиб бўлиши ҳақида.
174Бас, сен
улардан бир
вақтгача юз
ўгир.
175Ва
уларнинг
(томошасини)
кўр! Бас,
тезда ўзлари ҳам
кўрурлар.
176Ҳали улар
Бизнинг
азобимизни
шошилтирмоқдамилар?!
177Қачонки, у
уларнинг ҳовлисига
тушганида,
огоҳлантирилганларнинг
тонги жуда
ёмон бўлур.
178Бас, сен
улардан бир
вақтгача юз
ўгир.
179Ва
уларнинг
(томошасини)
кўр! Бас,
тезда ўзлари ҳам
кўрурлар.
180Сенинг
Роббинг,
иззат Робби
улар қилган
васфдан
покдир.
181Ва Пайғамбарларга
салом бўлсин!
182Оламларнинг
Робби Аллоҳга
ҳамдлар
бўлсин!