Chapter
50 - Sura 50
1Қоф. Улуғ Қуръон
ила қасам.
2Балки
уларга
ўзларидан
огоҳлантирувчи
келганидан
ажабландилар
ва кофирлар:
«Бу ажиб
нарса-ку?!
(Мушриклар Муҳаммад
алайҳиссаломнинг
Пайғамбар
бўлиб
келганлигидан
ажабландилар.)
3Ўлиб,
тупроқ
бўлганимиздан
кейин ҳам-а?
Бу қайтиш (ақлдан)
узоқ-ку?!»
дедилар.
4Ҳақиқатда
Биз уларни ер
камайтираётганини
билдик ва
Бизнинг ҳузуримизда
сақловчи
китоб бор.
(Ўлик кўмилгандан
кейин аста-
секин чириб,
камайиб тупроққа
қўшила
боради.)
5Балки
уларга ҳақ
келганда, уни
ёлғонга чиқардилар.
Улар
изтиробли
ишдадирлар.
(Улар ҳақни
инкор қилганлар.
Буни олдида
бошқа
нарсаларни
инкор қилиш ҳач
гап эмас.)
6Устиларидаги
осмонга назар
солмайдиларми?
Уни қандай
бино қилибмиз,
зийнатлабмиз
ва унинг
тешиклари ҳам
йўқ?!
7Ва ерни
чўзиб қўйдик,
унга тоғларни
ташладик ва
унда турли
гўзал жуфтларни
ўстирдик.
8(Роббисига)
қайтувчи ҳар
бир бандага
кўргазма ва
эслатма қилиб.
9Ва
осмондан
барака
сувини
туширдик, ҳамда
у билан боғ-роғларни
ва дон ҳосилини
ўстирдик.
10Ва зич
мевали
шингиллари
бор
хурмоларни ҳам.
11Бандаларга
ризқ қилиб.
Ва у (ёмғир)
билан ўлган
шаҳарни
тирилтирдик.
(Қабрдан) чиқиш
ҳам шундай
бўладир.
(Ўсимликлари қуриб,
худди ўлик ҳолига
келиб қолган
шаҳарларни
ёмғир ила
ўстириб-тирилтиришни
эслатиш орқали
инсон худди
шу тарзда қайта
тирилиши
осон
эканлигини
таъкидламоқда.)
12Улардан
аввал Нуҳ қавми,
қудуқ соҳиблари
ва Самуд ёлғонга
чиқарганлар.
13Од,
Фиръавн, Лут
биродарлари.
14Ва
дарахтзор
эгалари ва
Туббаъ қавми
— барчалари
Пайғамбарларни
ёлғонга чиқарганлар.
Бас, (азоб)
ваъдам ҳақ
бўлди. (Бу
ояти
каримада
кофирлар фақат
Муҳаммад
алайҳиссаломнигина
ёлғончига чиқаришмагани,
балки бу қадимий
одати
эканлиги
эслатилмоқда.)
15Аввалги яратишга
ожиз
бўлдикми? Йўқ!
Улар янгидан
яратилишига
шубҳададирлар.
16Албатта,
инсонни Биз
яратганмиз
ва унинг нафси
нимани
васваса қилишини
ҳам биламиз.
Ва Биз унга
жон
томиридан ҳам
яқинмиз.
17Зотан
икки кутиб
олувчи ўнгда
ва чапда ўтирган
ҳолларида
кутиб
олурлар.
18У бирор
сўз айтмас,
магар ҳузурида
(фаришта) ҳозиру
нозир.
19Ўлимнинг
мастлиги
(талвасаси) ҳақиқат
бўлиб келди.
Сен қочиб
юрган нарса
шулдир.
20Ва сур ҳам
чалинди. Бу қўрқитилган
кундир.
21Ва ҳар бир
жон ҳайдагувчи
ва гувоҳлик
берувчи
билан келди.
(Яъни, қиёматда
ҳар бир жон
билан уни маҳшаргоҳга
ҳайдовчи
фаришта ва бу
дунёда қилган
ишларга гувоҳлик
берувчи
фаришта
бирга келади.
Эҳтимол, бу
дунёда унга
вакил қилинган
икки фаришта
шулардир.)
22Албатта,
сен бундан ғафлатда
эдинг. Бас,
Биз сенинг
пардангни
очдик ва
бугун кўзинг
ўткирдир.
23Ва унинг «яқини»:
«Мана, бу
мендаги
тайёр нарса»,
деди.
24Ҳар бир қайсарни,
кофирни жаҳаннамга
ташланг!
25Яхшиликни
ман қилувчини,
тажовузкорни,
шак
келтирувчини!
26Аллоҳ
билан бирга
бошқани илоҳ қилиб
олганни шиддатли
азобга
ташланг!
27Унинг «яқини»:
«Роббимиз,
уни мен туғёнга
кетгазганим
йўқ, лекин
унинг ўзи узоқ
залолатда
бўлди», дер.
28У зот:
«Менинг ҳузуримда
тортишманглар,
сизларга
азоб ваъдасини
тақдим қилувдим.
29Менинг ҳузуримда
гап ўзгармас
ва Мен бандаларга
зулм қилгувчи
эмасман»,
деди.
30«Бугун жаҳаннамга
тўлдингми?»
десак, у: « яна қўшимча
борми?» дер.
31Ва жаннат
тақводорларга
узоқ
бўлмаган
жойга яқинлаштирилди.
32Бу сизга
ваъда қилинган
нарсадир. Ҳар
бир
сертавбага
ва сақловчига.
33Роҳмандан
ғоибдан қўрққан
ва саломат қалб
ила келган
кимсасага.
34Унга
саломат
бўлган ҳолда
кирингиз. Бу
мангулик
кунидир»
(дейилди).
35У ерда
нима хоҳласалар,
уларникидир.
Ва ҳузуримизда
зиёдаси бор.
(Имом Аҳмад
ривоят қилган
ҳадисда Пайғамбар
алайҳиссалом:
»Агар мўмин
киши
жаннатда
фарзанд хоҳласа,
унинг ҳомиласи,
туғилиши,
ўсиши бир
соатда
бўлади»,
деганлар. «Ва ҳузуримизда
зиёдаси бор»—
Аллоҳ
таолонинг
жамолига
назар солиш
бахтидир, деган
ривоят ҳам
бор.)
36Улардан
аввал,
улардан кўра
кучлироқ
асрларнинг қанчасини
ҳалок қилдик.
«Қочадиган
жой борми?»
деб юртма-юрт
кезиб чиқдилар.
(Ҳалокатга
учраган ўша
аввалги
кофирлар авлодлари
ҳозиргилардан
кўра қувватлироқ
эдилар. Аммо
чора топа
олмай ҳалок
бўлдилар.)
37Албатта,
бунда қалби
борларга ва
зеҳн билан қулоқ
осганларга
эслатма
бордир.
38Албатта,
осмонлару
ерни ва
уларнинг
орасидаги
нарсаларни
олти кунда
яратдик. Ва
Бизни чарчоқ
тутмади.
(Аллоҳнинг ҳузуридаги
кунлар биз
ўрганиб қолган
кунларнинг
айниси эмас.
Бизнинг кунларимиз
дунё
яратилганидан
сўнг, ер
курасини
айланиши ҳолати
ва вақтига
мувофиқ
яратилган.
Табиийки, бу
олти куннинг
масофаси ва
миқдорини ёлғиз
Аллоҳ таоло
билади.)
39Уларнинг
айтаётганларига
сабр қил ва
Роббингга қуёш
чиқиши ва
ботишидан
аввал ҳамду
тасбиҳ айт.
40Кечасида ҳам
Унга тасбиҳ
айт. Ва
саждадан
кейин ҳам.
(Тасбеҳ
айтишнинг
маъноси Аллоҳни
поклаб ёд
этишдир.
Кўпроқ «Субҳоналлоҳи»
калимасини
айтиш билан
бўлади.)
41Нидо қилувчи
яқин жойдан
нидо қилган
кунда, қулоқ
ос. («Нидо қилувчи
— фаришта
Исрофил алайҳиссаломдир.)
42У кунда қичқириқни
ҳақ ила
эшитурлар.
Ана ўша чиқиш
кунидир. («Чиқиш
куни»— қабрлардан
чиқиш куни,
яъни, қиёмат
кунидир.)
43Албатта,
Биз
тирилтирамиз,
ўлдирурмиз.
Ва қайтиш ҳам
Бизгадир.
44У кунда
устларидаги
ер ёрилиб,
шошиб чиқурлар.
Ана ўша Биз
учун осон
тўплашдир.
45Уларнинг
айтганларини
Биз
билувчимиз.
Сен уларнинг
устидаги жаббор
эмассан. Бас, Қуръон
ила азоб
ваъдамдан қўрққанларни
огоҳлантир.