Chapter 51 - Sura 51
1Чанг
тўзитувчи(шамол)
лар билан қасам.
2Юк
кўтарувчи(булут)лар
билан қасам.
3Осон
юрувчи(кема)лар
билан қасам;
4Иш тақсимловчи(фаришта)лар
билан қасам.
5Албатта,
сизга ваъда қилинган
нарса
ростдир.
6Ва,
албатта, қиёмат
воқеъ
бўлгувчидир.
7Гўзал, мустаҳкам
осмон билан қасам.
8Албатта,
сиз
ихтилофли
гапдасиз.
9У(Қуръон)дан
ким бурилса,
(бир йўла)
буриб қўйилур.
(Қуръондан
бурилиб, бошқа
нарсани
тутмоқчи
бўлган, ҳеч қачон
нажот
топмабди.
Чунки, бир
йўла залолатга
бурилиб қолган
бўлади.)
10Ёлғончиларга
лаънат
бўлсин!
11Улар жаҳолатдаги
ғофиллардир.
12Улар ҳисоб-китоб
куни қачон,
деб сўрарлар.
13Бу кунда
улар оловда
азобланурлар.
14«Азобингизни
татиб
кўринг», сиз қачон
бўлур? деб
шошилган
нарса-шу»
(дейилур).
15Албатта,
тақводорлар
жаннатлар ва
булоқлардадир.
16Роббилари
берган
нарсаларни
олувчилардир.
Чунки улар
бундан олдин
эҳсон қилувчилардан
бўлганлардир.
17Улар
кечалари оз
ухлар эдилар.
18Ва улар саҳарларда
истиғфор
айтар эдилар.
19Ва молу
мулкларида,
сўровчи ва
бечораларнинг
ҳақи бордир.
20Ва ер юзида
чуқур
ишонувчилар
учун
белгилар
бордир.
21Ва
ўзларингизда
ҳам. Ёки
кўрмаяпсизларми?!
22Ва
осмонда ризқингиз
ҳамда сизга
ваъда қилинаётган
нарсалар
(бор).
23Осмону
ернинг
Роббиси ила қасамки,
албатта,
у(гап) мисоли
сиз нутқ қилаётганингиздек
ҳақиқатдир.
24Сенга
Иброҳимнинг
карамли меҳмонларининг
хабари
келмадими?
25Улар
унинг ҳузурига
кириб, «Салом»
деганларида,
у: «Салом, нотаниш
қавмлар»,
деди.
26Ва аҳлига
бориб,
(пиширилган)
семиз бузоқни
келтирди.
27Уни
уларга яқинига
сурди ва:
«Емайсизларми?»
деди.
28Улардан
хавфсиради.
Улар: «қўрқма»,
дедилар ва
унга илмли ўғил
башоратини
бердилар.
29Хотини қичқириб
келди ва ўз
юзига шапалоқ
тушириб: «Туғмас
кампир-а?!»
деди.
30Улар:«Сенинг
Роббинг
шундай деди.
Албатта, Унинг
Ўзи ўта ҳаким
ва ўта
билувчидир»,
дедилар.
31У:«Эй
элчилар!
Сизнинг
ишингиз
надир», деди.
32Улар:«Албатта,
биз жиноятчи қавмга
юборилганмиз.
33Уларнинг
устидан
лойдан
(пиширилган)
тошларни
ташлаш учун.
34Роббинг ҳузурида
исрофчилар
учун
белгилаб қўйилган(тош)ларни»,
дедилар.
35Ва Биз у
жойдан мўминларни
чиқардик.
36У ерда бир
хонадондан
бошқа
мусулмонларни
топмадик.
37Ва у ерда
аламли
азобдан қўрқадиганлар
учун белги қолдирдик.
38Ва Мусода ҳам.
Биз уни
Фиръавнга
равшан ҳужжат
ила
юбоганимизда...
39У юз
ўгириб,
ишонгани
томон юрди
ва: «Бу сеҳргар
ёки
мажнундир»,
деди.
40Бас, Биз
уни ва
аскарларини
тутиб
денгизга ташладик
ва у
маломатга
лойиқ иш қилувчи
эди.
41Ва Одда ҳам
(белги) бор. Вақтики,
Биз уларга туғмас
шамолни
юбордик.
(Одатда,
шамол ёмғир ёғишига
сабаб бўлади.
Од қавмига
келган шамол
эса уларга ёмғир
эмас,
бало-офат, ҳалокатни
олиб келган,
шунинг учун
унинг туғмас,
яъни бефойда
деб
сифатланяпти.)
42У қайси
нарсага етиб
борса, титиб
ташламасдан қўймас.
43Ва
Самудда ҳам
(белги) бор.
Уларга вақтинчалик
маза қилиб
туринглар,
дейилган вақтда...
44Аллоҳнинг
амридан бош
тортдилар,
бас, қараб
турган ҳолларида
уларни қаттиқ
овоз тутди.
45Бас, улар
ўринларидан
туролмадилар
ва ёрдам ҳам
ололмадилар.
46Ва бундан
аввал Нуҳ қавмини
ҳам (ҳалок
этганмиз).
Албатта, улар
фосиқ қавм
эдилар.
47Осмонни
Ўз қудратимиз
ила бино қилдик.
Албатта, Биз
кенг қилувчимиз.
48Ва ерни
тўшаб қўйдик.
Биз қандоқ ҳам
яхши
тайёрловчимиз!
49Ва Биз ҳар
бир нарсани
жуфт яратдик.
Шоядки
эсласангиз.
50Бас, фақат
Аллоҳгагина қочинг.
Албатта, мен
сизларга
Ундан
(келган) очиқ-ойдин
огоҳлантирувчиман.
(Одатда инсон
хавфу
хатардан, бало-офатдан
қочади. Бу
оятда тилга
олинган
хавф-хатар - динсизлик,
ғафлат ва
осийликдир,
ундан қочиш
гуноҳ ва ҳаром
ишларни тарк
этиб, Аллоҳга
илтижо этиш
билан бўлади.
Аллоҳга қочишда
инсон учун
улуғ саодат
ва мартаба
бордир.)
51Ва Аллоҳга
бошқа
маъбудни
шерик қилманглар.
Албатта, мен
сизларга
Ундан (келган)
очиқ-ойдин
огоҳлантирувчиман.
52Худди
шундай,
булардан
аввалгиларга
ҳам ҳар бир
Пайғамбар
келган вақт,
уни, сеҳргар
ёки мажнун,
деганлар.
53Келишиб
олганмилар?!
Йўқ, улар туғёнга
кетган қавмлардир!
54Улардан
юз ўгир. Бас,
сен
маломатга қолувчи
эмассан. (Пайғамбарнинг
вазифаси
Аллоҳнинг
амрини
етказиш. У
зот бу ишни
ўз ўрнида адо
этдилар.
Мушриклар
гапга
кирмадилар, Пайғамбар
алайҳиссалом
улардан юз
ўгирсалар, у
зотга
маломат йўқ.)
55Ва
эслатгин.
Албатта,
эслатиш
мўминларга манфаат
берур.
56Жин ва
инсонни фақат
Менга ибодат қилиш
учунгина
яратдим.
57Мен
улардан ризқ
хоҳламасман
ва Мени
тоамлантиришларини
ҳам хоҳламасман.
58Албатта,
Аллоҳ Ўзи ризқ
берувчи, қувват
эгаси,
шиддатлидир.
(Демак, Аллоҳ
таоло инсу
жиндан ризқ
сўрамайди,
балки уларга
ризқ беради.
Аллоҳнинг
бирдан-бир
ирода қилгани
ибодатдир,
инсу жинни
яратишдан мақсад
ҳам шудир.
Лекин
ибодатдан
кимга фойда
бор? Ибодат қилувчининг
ўзига. Унга
икки
дунёнинг
бахтини
ибодат
беради.)
59Албатта,
зулм қилганларга
ўз
биродарлари
азобичалик
азоб бор,
шошилмасинлар.
60Кофирларга
ваъда қилинаётган
кунларида ҳалокат
бўлсин.