Chapter 52 - Sura 52
1Тур билан қасам.
2Сатрланган
китоб билан қасам.
3Ёйилган
терига.(сатрланган)
4Ва обод уй
билан қасам.
5Ва
кўтарилган
билан шифт қасам.
6Ва тўлган
денгиз билан қасам.
7Албатта,
Роббинг
азоби рўй
беражак.
8Уни ҳеч
бир қайтарувчи
йўқдир.
9У кунда
осмон
ларзага
келиб чайқалур.
10Ва тоғлар
сайр этиб
юрур.
11Бас, ўша
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
12(Ботилга)
шўнғиб
ўйнайдиганларга!
(«вайл» сўзи гоҳида
«ҳалокат», гоҳида
«дўзах»
маъносида
ишлатилади
ва иккаласи ҳам
бу оятга
мосдир.)
13У кунда жаҳаннам
ўтига (куч
билан)
итарилурлар.
14Мана бу,
сизлар ёлғонга
чиқарган ўт
бўладир!
15Бу сеҳрми?!
Ёки сизлар
кўрмаяпсизларми?!
16Киринглар
унга!
Чидайсизларми,
чидамайсизларми
- барибир. Қилиб
юрган
амалларингизнинг
жазосини
олурсизлар,
холос.
17Албатта,
тақводорлар
жаннатлар ва
нозу
неъматлар
ичидадирлар.
18Роббилари
уларга
берган
нарсалардан
лаззатдадирлар.
Роббилари
уларни жаҳаннам
азобидан сақлар.
19Енглар,
ичинглар, ош
бўлсин.
(Булар)қилган
амалларингиз
учундир.
20Улар қатор
тизилган
сўриларга
ёнбошлаган ҳолдалар.
Ва уларни
гўзал кўзли ҳурларга
уйлаб қўйганмиз.
21Ўзлари
иймон
келтириб,
зурриётлари
уларга иймон
билан
эргашганларнинг
зурриётини
уларга қўшдик
ва уларнинг
амалларидан ҳеч
нарсани
камайтирмадик.
Ҳар бир киши
ўз касби
гаровидир.
(Бу дунёда иймону
ислом билан
ўтган
кишиларнинг
агар зурриётлари
ҳам иймон
билан ўтган
бўлса,
даражалари
унча юқори
бўлмаса ҳам,
Аллоҳ уларни
оталарига қўшиб
қўяр экан.
Лекин, шу
билан бирга
оталарнинг амалидан
ҳеч бир нарса
камайтирилмас
экан. Яъни,
болаларига олиб
берилиб,
уларнинг
даражаси
тенглатилмас
экан. Чунки ҳар
ким ўзи қилган
касб-амалнинг
гаровидир,
амали яхши бўлса,
оқибати ҳам
яхши бўлади.
Аллоҳ
кўрсатмасин,
амали ёмон
бўлса, оқибати
ҳам...)
22Ва Биз
уларга хоҳлаган
мевалари ва
гўштларини
муҳайё қилиб қўйдик.
23Улар унда қадаҳларни
бир-бирларига
узатурлар. У
ерда беҳуда
сергаплик ва
гуноҳ йўқ.
(Охират
шаробида
нохуш
ишларнинг
биронтаси
рўй бермас
экан.)
24Ва
атрофларида
худди
садафдаги
дурдек ғуломлари
айланиб,
хизматда
юришадир.
25Баъзилари
бошқаларидан
ўгрилиб
сўраша
бошладилар.
26Албатта,
биз илгари ўз
аҳлимиз
даврасида У
зотдан қўрқувчилардан
эдик.
27Бас, Аллоҳ
бизга марҳамат
қилди ва
бизни дўзах
азобидан сақлади.
28Албатта,
биз илгари
Унга дуо қилардик.
Албатта,
Унинг Ўзи
яхшилик қилувчи
ва раҳмлидур.
29Бас,
эслатгин: сен
Роббинг
неъмати ила
фолбин ҳам
эмассан,
мажнун ҳам
эмассан.
(Оятдаги «коҳин»
сўзини биз
фолбин деб
таржима қилдик.
Аслида,
Арабистон
ярим оролида
коҳин алоҳида
тушунчадир. У
жинлар билан
алоқаси
борлигини ва ғойибдан
хабар
беришни
даъво қилувчи
шахсдир.
Шунингдек, коҳинлар
руҳлар,
худолар
билан ҳам алоқамиз
бор дейишади
ва баъзан
табиблик
даъвосини ҳам
қилишади.)
30Балки
улар:«У шоир,
биз унга ўлим
етишини кутамиз»,
дерлар?
31Сен:
«Кутинглар,
албатта, мен ҳам
сизлар билан
бирга
кутувчидирман»,
деб айт.
32Ё ақллари
шунга
буюрарми ёки
улар туғёнга
кетган қавмларми?
33Балки, у(Қуръон)ни
ўзи тўқиди,
дерлар? Йўқ,
улар иймон
келтирмаслар.
34Агар
уларнинг
гапи рост
бўлса, у(Қуръон)га
ўхшаш сўзни
келтирсинлар.
35Балки,
улар ҳеч
нарсадан ҳеч
нарса йўқ
ўзлари
яралгандирлар?!
Ёки улар
яратувчиларми?
36Балки,
улар
осмонлару
ерни
яратгандирлар?!
Йўқ, улар
ишонмаслар.
37Балки
уларнинг ҳузурида
Роббингнинг
хазиналари
бордир?! Ёки
улар бошқарувчиларми?
38Балки
уларнинг
(хабар)
эшитадиган
нарвонлари бордир?!
Ундоқ бўлса,
эшитувчилари
равшан ҳужжат
келтирсинлар.
(Мушриклар Муҳаммад
алайҳиссаломни
ёлғончига чиқарганлар.
Хўш, нимага
асосланиб
бундай қилишган?
Ёки уларнинг
осмонга қўйган
нарвонлари
бор-у унга чиқиб,
Муҳаммад Пайғамбар
эмас, унга ваҳий
юборилаётгани
йўқ, деган
хабарни
эшитишдими?
Агар ҳақиқатда
эшитган
бўлсалар, очиқ-ойдин
далил
кўрсатсинлар.)
39Ёки У
зотга қизлару
сизларга ўғилларми?!
40Ёки сен
улардан ҳақ
сўраяпсан-у,
улар
тўловдан қийналаяптиларми?!
41Балки
уларнинг
ихтиёрида ғайб
(илми) бўлиб,
улар ёзиб
олаётгандирлар?!
42Балки ҳийла
кўрсатишни
хоҳларлар?!
Бас, кофирлар
ҳийлаларининг
жазосини
тортурлар.
43Балки,
уларнинг
Аллоҳдан бошқа
худолари
бордир?! Аллоҳ
улар
келтираётган
ширкдан пок
бўлди.
44Агар улар
бошларига
тушаётган
парчани кўрсалар
ҳам,
тўпланган
булут,
дерлар.
45Уларни ҳалокатга
учрайдиган
кунларига
йўлиққунларигача
тек қўй.
(Мушрик ва
динсизларни қиёмат
кунигача қўйиб
бер, нима қилишса
қилишаверсин.)
46У кунда ҳийлалари
уларга ҳеч қандай
фойда бермас
ва уларга
ёрдам ҳам
берилмас.
47Ва,
албатта, зулм
қилганларга
ундан ўзга
азоб ҳам бор,
лекин
кўплари
билмаслар.
(Яъни, кофир,
золимларга
охират
азобидан
ўзга бу дунёнинг
азоби ҳам бор
ёки қабр
азоби бўлиши ҳам
мумкин.)
48Бас,
Роббинг ҳукмига
сабр қил.
Албатта, сен
кўз
ўнгимиздасан,
ўрингдан турганингда
Роббингга
тасбиҳ айт!
49Ва кечаси ҳам.
Бас, юлдузлар
ботгандан
кейин ҳам
тасбиҳ айт.
(Демак, ҳар
доим Аллоҳга
боғлиқ бўлмоқ
зарур. Имом
Молик Зуҳрийдан
қилган
ривоятларида
Ибн
Матъамнинг
отаси
айтадики,
«Пайғамбар
алайҳиссаломни
шом намозида
«Ват-Тур»
сурасини ўқиётганларини
эшитдим. У
кишидан кўра
овози
ширинроқ ва қироати
яхшироқ
одамни
кўрмаганман».)