Chapter 53 - Sura 53
1Ботаётган
юлдуз билан қасам.
2Сизнинг
биродарингиз
адашгани ҳам,
йўлдан
озгани ҳам йўқ.
3У ҳаводан
нутқ қилмас.
4У (Қуръон)
ваҳийдан
ўзга нарса
эмас.
5Унга
шиддатли қувват
эгаси
ўргатди.
6Миррат
эгаси. Бас
кўтарилди.
7Ва у олий
уфқда эди.
8Сўнгра яқинлашди
ва жуда ҳам яқин
бўлди.
9Бас, икки
камон миқдоридай
жойгда бўлди.
Балки ундан ҳам
яқинроқ
келди.
10Ва У зот
бандасига
нимани ваҳий қилган
бўлса,
етказди.
11Қалб (кўз)
кўрганини ёлғонга
чиқармади.
12У билан
ўзи кўрган
нарса устида
тортишасизларми?!
13Ва дарҳақиқат,
уни бошқа
сафар кўрди.
14Тугаш
дарахти
олдида.
15У(дарахт)нинг
ҳузурида
маъво
жаннати бор.
16Ўшанда,
дарахтни
ўрайдиган
нарса ўраб
турибди.
17Нигоҳ
бурилмади ҳам,
ҳаддидан
ошмади ҳам.
18Дарҳақиқат,
Ўз
Роббисининг
улкан
белгиларидан
кўрди. (Муҳаммад
алайҳиссалом
меърож
кечасида,
жаннатни,
дўзахни,
Байтул
маъмурни,
ўтган Пайғамбарларни,
Жаброил алайҳиссаломнинг
асл ҳолатларини
ва бошқаларни
кўрдилар.)
19Лот ва
Уззони ўйлаб
кўрдингизми?
20Ва бошқаси-учинчиси
Манотни ҳам?
21Сизларга
эркаг-у, У
зотга аёлми?
22Ундоқ
бўлса, бу
нотўғри тақсим-ку!
23У(бут)лар
сиз ва
ота-боболарингиз
қўйган
номлардан
ўзга ҳеч
нарса эмас.
Аллоҳ бунга ҳеч
ҳужжат
туширган
эмас. У
(мушрик)лар
Роббиларидан
ҳидоят келганига
қарамай
гумон ва ҳавойи
нафс хоҳишига
эргашарлар,
холос.
24Ёки ҳар
инсон нимани
хоҳласа, шу
бўлурми?
25Зеро,
охират ҳам,
дунё ҳам Аллоҳникидир.
26Осмонларда
қанчадан-қанча
фаришталар
мавжуд,
уларнинг
шафоати ҳеч
фойда бермас.
Магар Аллоҳ
Ўзи хоҳлаган ва
рози
бўлганларга
изн
берсагина.
27Албатта,
охиратга
иймон
келтирмаганлар
фаришталарни
аёл номи
билан
номларлар.
28Уларда бу ҳақда
ҳеч қандай
илм йўқ.
Гумондан бошқа
нарсага
эргашмаслар.
Албатта,
гумон ҳақиқат
ўрнига ўтмас.
29Бизнинг
зикримизга
орқа ўгирган,
ҳаёти
дунёдан бошқани
хоҳламайдиганлардан
юз ўгир.
30Уларнинг
эришган
илмлари мана
шу. Албатта, Роббинг
Унинг
йўлидан
адашганларни
билгувчидир
ва ҳидоятдагиларни
ҳам
билгувчидир.
31Осмонлару
ердаги барча
нарсалар
Аллоҳникидир.
У ёмонлик қилганларни
амалига
яраша
жазолар ва
яхшилик қилганларни
гўзал(мукофот)ила
мукофотлар.
32Улар
кичик гуноҳлардан
бошқа катта
гуноҳлар ва
фаҳш
ишлардан
четда
бўладиганлардир.
Албатта,
Роббинг мағфирати
кенг зотдир.
У сизларни
тупроқдан
пайдо қилганда
ҳам,
оналарингиз қоринларида
ҳомилалик чоғингизни
ҳам яхши
билувчидир.
Шундоқ экан,
ўзингизни оқламанг,
У ким тақводорлигини
яхши биладир.
(Оятдаги
«Ламам» сўзини
биз «кичик
гуноҳлар» деб
таржима қилдик.
Аслида,
«ламам» сўзи
«оз», «кичик»
маъноларини
англатади.
«Кичик гуноҳ»
ибораси энг
муносиб
маънодир. «Фаҳш
ишлар»
ибораси қабиҳлиги
катта иш ва
сўзларга
нисбатан
ишлатилади.
Шариатда
«катта гуноҳ»
деб Аллоҳ ҳаромлигини
баён қилган
ва ёки жазоси
белгиланган
гуноҳларга
айтилади. Ўғрилик,
одам ўлдириш
ва зино
кабилар.)
33Юз ўгириб
кетганни
кўрмадингми?!
34У озгина
берди ва
тўхтатди.
35Унинг ҳузурида
ғайб илми
бору, у кўриб
турибдими?! (Ғайбни
фақат Аллоҳ
билиб, бошқа ҳеч
ким
билмаслиги
аниқ.
Охиратнинг ғамини
емай
юрганлар
нимага
суянишади? Ғайбни
билмагандан
кейин инсон
доимо ўзига
охиратда
фойда
берадиган
ишларни кўпроқ
бажаришга ҳаракат
қилмоғи
лозим.)
36Ёки
Мусонинг саҳифаларидаги
сўзлар
хабари унга
берилмадими?
37Ва вафо қилган
Иброҳимнинг?
38«Ҳеч бир
гуноҳкор жон
бошқанинг
гуноҳини
кўтармас.
39Ҳар бир
инсонга ўз қилганидан
бошқа нарса
йўқ.
40Ва,
албатта,
унинг қилмиши
тезда
кўринар.
41Сўнгра
жазо ёки
мукофоти
тўлиқ
берилар», деб.
(Ушбу зикр
этилган
маънолар Мусо
а.с.нинг
Тавротларида
ва Иброҳим
а.с.нинг саҳифаларида
келгандир.)
42Ва,
албатта,интиҳо
Роббинг ҳузуридадир.
43Ва, албатта,
кулдирган ҳам
Ўзи, йиғлатган
ҳам Ўзи.
44Албатта,
ўлдирган ҳам
Ўзи,
тирилтирган ҳам
Ўзи.
45Албатта,
икки жуфтни;
эркак ва
аёлни яратган
ҳам Ўзи.
46Нутфадан,
оқиб
тушганда.
47Ва,
албатта,
кейинги
пайдо қилиш
зиммасидаги
зот ҳам Ўзи.
48Ва,
албатта, беҳожат
қилган ҳам
Ўзи, бадавлат
қилган ҳам
Ўзи.
49Ва,
албатта
Шеъронинг
Роббиси ҳам
Унинг Ўзи.
50Ва,
албатта,
биринчи Одни ҳалок
қилган ҳам
Ўзи.
51Ва
Самудни боқий
қолдирмаган ҳам
Ўзи.
52Ва бундан
олдин Нуҳ қавмини
(ҳалок қилган
ҳам
Ўзи).Чунки
улар ўта золим
ва ўта туғёнга
кетган
эдилар.
53Ва
тўнтарилганни
қулатган (ҳам
Ўзи).
54Бас,
уларни
ўраган нарса
ўраб олди.
55Шундай
экан,
Роббингнинг қайси
неъматларига
шак
келтирасан?
56Бу
аввалги огоҳлантирувчилар
каби бир огоҳлантирувчидир.
(Огоҳ
бўлинглар:
аввалги огоҳлантирувчиларга
душман
бўлганларнинг
куни
сизларнинг
бошингизга
тушиб қолмасин!)
57Яқинлашувчи
яқинлашди.
58Уни Аллоҳдан
бошқа кашф қилувчи
йўқ.
59Бу сўздан
сизлар
ажабланасизларми?
60Ва
куласизлар-у,
йиғламайсизларми?
61Ва ҳолбуки,
сизлар
бепарвосизлар.
62Бас, ллоҳга
сажда ва
ибодат қилинглар.