Chapter 55 - Sura 55
1Роҳман.
2Қуръони
ўргатди.
3Инсонни
яратди.
4Унга
баённи
ўргатди.
5Қуёш ва ой ҳисобдадир.
6Ўт-ўлан ҳам,
дарахтлар ҳам
сажда қилурлар.
(Дунёдаги
жонлию
жонсиз барча
нарса Аллоҳнинг
иродасидан
ташқари чиқа
олмаслигига, ҳаммаси
олам
Парвардигорига
боғлиқ
эканига
далолат қилмоқда.)
7Осмонни
баланд
кўтарди ва
тарозуни
ўрнатди.
8Тортишда ҳаддан
ошмаслигингиз
учун. (Агар
ушбу тарозуни
Ислом дини, Қуръон
китоби, Муҳаммад
алайҳиссалом
Пайғамбари
орқали
ўрнатмаганида,
адолат
мезони
бузиларди, ҳақдан
ботил устун
келарди. Ер
юзини фисқу
фасод
босарди.)
9Адолат
ила ўлчанг ва
тарозудан
уриб қолманг.
10Ва ерни ҳалойиқ
учун қўйди.
11У(ер)да
мевалар ва
гулкосали
хурмолар бор.
12Ва
сомонли
донлар ҳамда
райҳон бор.
13Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
14Инсонни
сополга
ўхшаш қуриган
лойдан
яратди.
15Ва
жинларни
алангадан
яратди.
16Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз.
17У икки
машриқ ва
икки мағрибнинг
Роббисидир.
(Икки машриқ
деганда, қуёшнинг
ёздаги ва қишдаги
чиқиш
жойларини ҳамда
икки мағриб деганда,
ёздаги ва қишдаги
ботиш
жойларини
тушуниш
керак.)
18Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?
19Дарё-денгизларни
бир-бири
билан
учрашадиган қилиб
қўйди.
20Ўрталаридаги
тўсиқдан
ошиб
ўтолмаслар.
(Шўр денгиз
билан чучук
сувли дарё
ўртасида бир
тўсиқ бўлиб,
улар
бир-бирларига
аралашиб
кетмайди
деган
маънони
англатади.)
21Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?
22У
иккисидан
луълуъ ва
маржон чиқар.
23Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматлрини
ёлғон дея
олурсиз?!
24Денгизларда
тоғдек бўлиб
сузиб
юрувчилар ҳам
Уникидир.
25Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
26(Ер)
юзидаги
барча жонзот
фонийдир.
27Улуғлик
ва икром
эгаси
Роббингнинг
Ўзигина боқийдир.
28Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?
29Ундан еру
осмондаги
жонзотлар
сўрарлар. У ҳар
куни ишдадир.
(Бутун
мавжудот,
ерда бўлсин,
осмонда
бўлсин, Аллоҳдан
сўровларини
сўрайди.
Нимани
сўрашлари
оятда тайин қилинмаган.
Ҳар ким
нимага муҳтож
бўлса, ўшани
сўрайди.)
30Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
31Албатта,
сизлар учун
вақт
топармиз, эй
инсу жинлар!
32Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
33Эй жин ва
инс
жамоалари,
агар сиз
осмонлару ер
чегараларидан
чиқиб
кетишга қодир
бўлсаларингиз,
чиқаверинглар.
Фақат Султон
ила чиқа
олурсиз,
холос.
34Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
35Устингиздан
ўт-чўғ ва
тутун
юборилур.
Бас, қутула
олмассиз.
36Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
37Осмон
ёрилиб, қирмизи
мойга
айланган вақтда...
38Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
39Бас, у
кунда инс ҳам,
жин ҳам гуноҳидан
сўралмас. (Қиёмат
бошлангандан
инсдан ҳам,
жиндан ҳам
гуноҳ қилган-қилмагани
ҳақида сўраб
ўтирилмайди.
Чунки ҳамманинг
башарасидан, ҳолатидан
унинг ким
эканлиги
билиниб
туради.)
40Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
41Жиноятчмлар
сиймоларидан
билиниб
турур. Ва
уларнинг
пешона
сочлари ва оёқларидан
тутилур.
42Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
43Жиноятчилар
ёлғонга чиқараётган
жаҳаннам шу
бўлур.
44Улар жаҳаннам
билан ўта қайноқ
сув ўртасида
айланур.
45Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
46Роббиси ҳузурида
туришдан қўрққанлар
учун икки
жаннат бор. (Қиёмат
куни олам
Парвардигорининг
ҳузурида
саволларга
жавоб
беришдан, ҳисоб-китоб
мақомидан қўрқиб,
тириклигидаёқ
тайёргарлик
кўриб,
яхшилик
билан кун
кечирганларга
икки жаннат
бор экан.
«Иккин жаннат»нинг
бир неча шарҳлари
бор,
жумладан,
инсга алоҳида
жаннат, жинга
алоҳида
жаннат ёки
икковларидан
ҳар
бирларига
иккитадан
жаннат, гуноҳкорлар
жаҳаннам
билан ўта қайноқ
сув ўртасида
айлансалар,
тақводорлар
биринчи
жаннатлари,
яъни, боғлари
билан
иккинчи
жаннатлари -
боғлари
орасида сайр қиладилар.)
47Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея олурсиз?!
48Улар
шох-новдалидирлар.
49Бас,Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
50Икковларида
оқувчи икки
булоқ бор.
51Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
52Икковларида
ҳам мевадан
жуфт навлар
бор.
53Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
54Ипак
астарли
тўшакларга
ёнбошлаган
ва икки
жаннат
мевалари яқин
бўлган ҳоллари
бор.
55Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
56Уларда
кўзлари
тийилган,
аввал инс ҳам,
жин ҳам
тегмаган(ҳур)лар
бор.
57Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
58У(ҳур)лар
худди ёқут ва
маржонга
ўхшарлар.
59Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
60Эҳсоннинг
мукофоти, фақат
эҳсондир.
61Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея олурсиз?!
62У
икковидан
пастроқда
яна икки
жаннат бор.
63Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
64Икковлари
ям-яшилдир.
65Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
66Икковларида
отилиб
турувчи икки
булоқ бор.
67Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
68Икковларида
мевалар,
хурмо ва
анорлар бор.
69Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
70Уларда
яхши,
гўзаллар бор.
71Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
72Чодирларни
лозим тутган ҳурлар
бор.
73Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
74Аввал
уларга инс ҳам,
жин ҳам
тегмаган.
75Бас,
Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
76Яшил
болишларга
ва гўзал
гиламларда
ёнбошлаган ҳоллари
бор.
77Бас, Роббингизнинг
қайси
неъматларини
ёлғон дея
олурсиз?!
78Улуғлик
ва икром
эгаси бўлмиш
Роббинг исми
муборак
бўлди.