Chapter 56 - Sura 56
1Воқеа воқеъ
бўлганда.
2Унинг воқеъ
бўлишини ёлғон
қилувчи (жон)
йўқдир.
3У ҳам
пастлатувчи, ҳам
кўтарувчидир.
4Қачонки
ер қаттиқ
ларзага
келганда.
5Тоғлар
майдаланиб,
титилганда.
6Бас, улар
тарқалган
чанг-тўзонга
айланганда.
7Ва сизлар
уч тоифа
бўлгангда.
8Ўнг тараф
эгалари. Ўнг
тараф
эгалари
не(саодатлилар)дир?!
9Ва чап
тараф
эгалари. Чап
тараф
эгалари не(бадбахтлар)дир?!
10Ва пешқадамлар,
пешқадамлар.
11Ана
ўшалар, (Аллоҳга)
яқин
бўлганлар.
12Сернеъмат
жаннатлардалар.
13Аввалгилардан
кўпгина
жамоатлар.
14Ва
охиргилардан
оздирлар.
15Тўқима
сўриларидалар.
16Бир-бирларига
рўбарў бўлиб,
ёнбошлаган ҳолларидалар.
(Яъни, пешқадамлар
жаннат дуру-ёқутларни
аралаш қилиб
тўқилган
сўриларда
бир-бирларига
қараб,
ёнбошлаб-ястаниб
роҳатланишар
экан.)
17Атрофларида
мангу ёш
йигитлар
айланиб
юрурлар.
18Оқар
чашма (майи
тўлатилган) қадаҳлар,
кўзалар ва
косалар
билан.
19Ундан бош
оғриғи ҳам,
маст ҳам
бўлмаслар.
20Ва улар хоҳлаган
мевалар
билан.
21Иштаҳалари
тусаган қуш
гўшти билан.
22Яна кўзи
гўзал ҳурлар
бор.
23Мисоли яширилган
дур.
24Булар, қилган
амалларнинг
мукофотидур.
25Улар у
ерда беҳуда,
гуноҳ
сўзларни
эшитмаслар.
26Фақат
«Салом, Салом»
дейилганини
(эшитарлар).
(Бир-бирларига
салом
берадилар,
уларга фаришталар
ҳам салом
берадилар.
Аллоҳнинг
саломи ҳам
етказиб турилади.)
27Ўнг тараф
эгалари. Ўнг
тараф
эгалари
не(саодатлилар)дир!
28Улар
тиконсиз
сидрзорлардадир.
(Сидр-ҳушбўй ҳидли
бута бўлиб,
араблар уни ҳиди
учун яхши
кўрар
эканлар. Аммо
тикани жуда
кўп
бўларкан.)
29Сермева
бананзорлардадир.
30Ва
ёйилган
соялардадир.
31Оқар
сувлардадир.
32Сероб
мевалардадир.
33Тугамайдиган
ва ман қилинмайдиганлардадир.
34Баланд-баланд
кўрпачалардадир.
35Албатта,
Биз у(ҳурлар)ни
дафъатан, хос
қилиб,
яратдик.
36Бас,
уларни
бокиралар қилдик.
37Тенгдош
маҳбубалар қилдик.
38Ўнг тараф
эгалари учун.
39Улар
аввалгилардан
кўпгина
жамоатлардир.
40Кейингилардан
ҳам кўпгина
жамоатлардир.
41Ва чап
тараф
эгалари. Чап
тараф
эгалари не(бадбахтлар)дир?!
42Улар ўт
шамол ва қайноқ
сувдадирлар.
43Қоп-қора
тутундан
бўлган
соядадирлар.
44Салқин ҳамэмас,
фойдаии ҳам.
45Албатта
улар бундан
олдин ҳой-ҳавасга
берилганлардан
эдилар.
46Ва мудом
катта гуноҳ
ишлар қилар
эдилар.
47Ва «Биз
ўлиб, тупроққа
ва суякка
айланганимиздан
кейин қайта
тирилтриламизми?
48Аввалги
оталаримиз ҳам-а?!»
дер эдилар.
49Айтгил:
«Албатта,
аввалгилар
ва охиргилар.
50Маълум
кунга
белгиланган
вақтда
албатта
тўпланувчилар».
51Сўнгра,
сиз эй
адашганлар,
ёлғонга чиқарувчилар!
52Албатта,
заққум
дарахтидан
еювчисизлар.
53Бас, ундан қоринларни
тўлдирувчисизлар.
54Бас,
устидан ўта қайноқ
сувдан ичувчисизлар.
55Бас, чанқоқ
туядек
ичувчисизлар.
56Уларнинг қиёмат
кунидаги
зиёфатлари
мана шу!
57Биз
сизларни
яратганимиз,
ишонсаларинг-чи!
58Ўзингиз
чиқарадиган
манийни
ўйлаб
кўринг-а!
59Уни
сизлар
яратасизми
ёки Биз
яратувчимизми?!
60Орангиздаги
ўлимни Биз
белгилаганмиз
ва Биз ожиз
эмасмиз.
61Сизнинг
ўрнингизга
сизга
ўхшашларни
алмаштиришдан
ва сизларни
ўзингиз
билмайдиган ҳолда
яратишдан.
62Ва дарҳақиқат,
аввалги
яратилишини
билдингиз-ку,
эсласаларингиз-чи!
63Ўзингиз
экаётган
нарсани
ўйлаб
кўринг-а!
64Уни сиз
ундирасизми
ёки Биз
ундирувчимизми?
65Агар хоҳласак,
Биз уни қуруқ
чўпга
айлантириб қўямиз.
Сизлар эса
надоматда
ажабланиб:
66«Албатта,
биз зиён
кўрганлармиз.
67Балки маҳрум
бўлганлармиз»,
(дейсиз).
68Ўзингиз
ичадиган
сувни ўйлаб
кўринг-а!
69Уни булутлардан
сиз
туширасизми
ёки Биз
тушурувчимизми?
70Агар хоҳласак,
Биз уни шўр қилиб
қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
71Ўзингиз ёқадиган
оловни ўйлаб
кўринг-а!
72Унинг
дарахтини
сиз
яратгансизми
ёки Биз яратувчимизми?
73Биз
у(олов)ни
эслатма ва
йўловчилар
учун манфаъат
қилиб қўйдик.
74Бас, улуғ
Роббинг
исмини
поклаб ёд эт!
(Мазкур
неъматларнинг
эгасини
таниган
инсон Улуғ
Аллоҳ
таолога
тасбиҳ айтиб,
ибодат қилишга
ўтади.)
75Юлдузларнинг
манзиллари
билан қасам
ичаман.
(«Жойлари»
деганимиз -
унинг ўрнашган,
чиқиш ва ботиш
жойлари -
буржларидир.)
76Албатта,
агар
билсангиз бу
улуғ қасамдир.
(Бу ояти
карима ўн
тўрт асрдан
кўпроқ муқаддам
нозил
бўлганлиги ҳаммага
маълум. Ўша
пайтда
одамлар
юлдузлар ҳақида
содда
тушунчага
эга эдилар,
уларнинг ҳажми,
сони, ҳаракати
ҳақида деярли
ҳеч нарса
билмас
эдилар.
Фалакиёт
илми ривожланиб,
улар
воситасида
очилган жуда
кўплаб
куллиётлар Қуръон
оятларининг
улуғлигини
тасдиқлади.)
77Албатта, у Қуръони
каримдир.
78У сақланган
китобдадир.
79Уни фақат
покланганларгина
ушлайдир.
80У
оламларнинг
Роббисидан
туширилгандир.
81Бас,
сизлар мана
шу сўз(Қуръон)га
бепарволик қиласизларми?!
82Ва ёлғонга
чиқаришни
ризқ қилиб
оласизларми?!
(Яъни, иймон
келтириш лозим
бўлган
нарсаларга
ишонмасликни
ўз насибангиз
қилиб
оласизларми?)
83Жонингиз ҳалқумга
келиб қолса-чи?!
84Ҳолбуки,
ўша вақтда
ўзларингиз қараб
турган
бўласизлар.
85Биз эса,
сиздан кўра
унга яқинмиз,
аммо сизлар
кўрмайсизлар.
(Яъни, Аллоҳнинг
Ўз бандасига қанчалар
яқинлигини
англамайсизлар.
Ўлаётган
одамга Аллоҳ
таоло унинг
устида
турган қариндошидан
кўра яқинроқ
бўлади.)
86Агар сиз ҳисоб
бермас
бўлсангиз.
87У(жон)ни
ўрнига қайтаринг-чи!
Агар ростгўй
бўлсангиз!
88Агар, у муқарраблардан
бўлса.
89Роҳатда,
фароғатда ва
сернеъмат
жаннатдадир.
90Агар ўнг
тараф
эгаларидан
бўлса.
91Бас, «Сенга
ўнг тараф эгаларидан
Салом»дир.
92Ва агар ёлғонга
чиқарувчилардан,
гумроҳлардан
бўлса.
93Бас, ўта қайноқ
сувдан
зиёфатдир.
94Ва
дўзахга
киришдир.
95Албатта,ушбуочиқ-ойдин
ҳақиқатдир.
96Бас, улуғ
Роббинг
исмини
поклаб ёд эт!