Chapter 59 - Sura 59
1Осмонлардагию
ердаги барча
нарсалар Аллоҳни
поклаб ёд
этди. У зот
азиз ва ҳикматли
Зотдир.
2У зот аҳли
китобдан
бўлган
кофирларни
ўз диёрларидан
биринчи ҳашр
учун чиқарди.
Уларни чиқади
деб
ўйламаган
эдингиз.
Ўзлари ҳам қўрғонимиз
бизни Аллоҳ(азоби)дан
сақлаб қоладир,
деб
ўйлашарди.
Аллоҳ улар
ўйламаган
тарафдан
олди ва
уларни қалбига
қўрқинч
солди.
Уйларини ўз қўллари
билан ва
мўминларнинг
қўллари
билан буза
бошладилар.
Ибрат олинг, эй
ақл эгалари!
(Яҳудийлар қўрғонларига
ишониб, бизга
ҳеч қандай
ёмонлик
етиши мумкин
эмас, деб
хотирлари
жам эди.
Лекин Аллоҳ
таоло улар
ўйламаган,
хаёлларига
келмаган
ишни амр қилди.
Қўрғонлар
жойида қолиб,
яҳудийларнинг
қалбларидан
путур кетди.
Аллоҳ
уларнинг қалбларига
қўрқинч ва ваҳима
солди. Ана
шунда, биз
кўчиб кетсак,
бу қўрғонлар
мусулмонларга
қолмасин, дея
уйларини
ўзлари буза
бошладилар.
Мусулмонлар қамал
давомида
биноларга
ташқаридан
путур
етказди. Оқибатда
мустаҳкам қўрғонлар
вайрон бўлди.
Бу воқеа ақли
бор ҳар бир
кишига ўрнак
бўларлик бир
огоҳлантиришдир.
Демак,
бандаси қанчалик
хом хаёл қилмасин,
Худонинг
буюргани
бўлади.)
3Мабодо
Аллоҳ уларга
кўчишни
ёзмаганда ҳам
бу дунёда
уларни
азоблар эди.
Уларга охиратда
дўзах азоби
бордур.
(Инсон
охиратда бу
дунёда қилган
гуноҳ
амалларига
яраша жазо
олиши муқаррар.
Яҳудийларнинг
кўчирилиши,
улар учун
нисбатан
енгил
азобдир.)
4Ундай
бўлиши, улар
Аллоҳга ва
Унинг
Расулига
хилоф қилганлари
учундир.
Кимки Аллоҳга
хилоф қилса
(унутмасинки),
албатта, Аллоҳ
- азоби зўр
зотдир.
5Сизнинг
хурмони
кесишингиз
ёки аслида
тик қолдирганингиз
фақат, Аллоҳнинг
изни билан ва
бузғунчиларни
хорлаши учун
бўлди. (Хурмо
дарахтининг
энг яхши нави
«лийнатин»
деб аталади.
Оят
тафсиридла
таъкидланганидек,
баъзи хурмо
дарахтларини
кесиб,
баъзиларининг
қолдирилиши
бузғунчилик
учун эмас,
балки Аллоҳнинг
изни билан
бўлди. Ислом
шариатида
уруш пайтида ҳам
ўсимлик ва ҳайвонот
дунёсига
зарар
келтириш қатъиян
ман қилинади.
Бу боқий ҳукмдир.
Лекин Бани
Назийр ҳодисасида
Аллоҳ таоло
Ўзи уларни
баъзи хурмо
дарахтларини
кесиб ўт қўйишга
изн берган.)
6Аллоҳ Ўз
Расулига
улардан қайтариб
берган
нарсага
сизлар от ёки
туя чоптириб
бормадингиз.
Лекин Аллоҳ
Ўз Пайғамбарини
хоҳлаган
кимсанинг
устидан, ғолиб
қиладир. Аллоҳ
ҳар бир
нарсага қодирдир.
(Бу оятда
Аллоҳ таоло қўлга
тушган мол-мулк
учун
мусулмонлар
туя миниб, от
чоптириб қийналмаганларини,
бу
нарсаларни
Пайғамбарига
Аллоҳнинг
Ўзи, Ўз қудрати
билан
берганини
эслатмоқда.)
7Аллоҳ Ўз
Расулига шаҳар
аҳлидан қайтариб
берган нарса.
Аллоҳгадир
ва Унинг
Расулига ва яқин
қариндошларига,
етимларга ва
мискинларга
ва кўча ўғилларигадир.
Сизлардан
бойларингиз
орасида
айланадиган
нарса бўлиб қолмаслиги
учун. Пайғамбар
сизга нимани
берса, ўшани
олинглар ва
нимадан қайтарса,
ўшандан қайтинглар.
Аллоҳдан қўрқинглар.
Албатта, Аллоҳ
азоби
шиддатли зотдир.
( Аллоҳ таоло
яҳудийлар қолдирган
молларни «қайтарилган
мол» деб
номлаяпти.
Аслида, мол Аллоҳники,
Бани
Назийрга
берган
молини энди
Пайғамбарига
қайтарди.
Аслида
ўлжаларни жиҳодда
қатнашган
мужоҳидларга
тақсимланади.
Аммо бу сафар
ўлжа урушсиз қўлга
тушгани учун
ушбу ва
кейинги
оятда зикри келган:
Аллоҳ, Аллоҳнинг
Расули, Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
яқин қариндошлари,
сафарда оғир
аҳволга
тушганлар,
етим, мискин
ва фақир муҳожирларга
тақсимланмоқда.)
8Фақир муҳожирларгаки,
улар ўз
диёрларидан
ва мол-мулкларидан
жудо қилинган
эдилар, (улар)
Аллоҳдан
фазл ва Унинг
розилигини
умид қилулар.
Аллоҳга ва
Унинг
Расулига
ёрдам
берурлар. Ана
ўшалар содиқлардир.
9У(муҳожир)лардан
аввал бу
жойда яшаган
ва иймонга
(ихлос қилганлар).
Ўзларига ҳижрат
қилиб
келганларни
севадирлар
ва у(муҳожир)ларга
берилган
нарсаларга қалбларида
ҳасад қилмаслар.
Ва гар
ўзларининг ҳожатлари
бўлса ҳам,
(уларни)
ўзларидан
устун қўярлар.
Ким ўз
нафсининг
бахиллигидан
сақланса,
ундоқ
кишилар, ҳа,
ўшалар
ютувчилардир.
(Мадиналик
мусулмонлар
Пайғамбар
алайҳиссаломга
ва муҳожирларга
ёрдам
берганлари
учун «Ансорлар»
деб
номланганлар.
Ушбу оят
ансорларнинг
инсоният
тарихида
мисли
кўрилмаган
саховатларию
одамгарчиликларини
васф қилмоқда.)
10Улардан
кейин
келганлар:
«Эй Роббимиз,
бизни ва
биздан аввал
иймон билан
ўтган
биродарларимизни
мағфират қилгин,
қалбимизда
иймон
келтирганларга
нафрат солмагин,
эй Роббимиз,
албатта, сен
шафқатли ва
меҳрибонсан»,
дерлар. (Ояти
каримада
Ислом умматининг
аввали билан
охирини боғлаб
турувчи ип
намоён бўлмоқда.
Кейин келган
мусулмон
авлоди, ким
бўлишидан қатъий
назар, ўзидан
аввал ўлиб
кетганларни
яхшилик
билан эслаб,
уларнинг ҳақига
хайрли
дуолар қиладилар.
Ўлганларни
сўкиш, уларни
хорлаш мусулмонларга
муносиб иш
эмас. Ислом
умматининг
ўлигию,
тириги,
аввалию охири
бир хилда
эъзозга лойиқдир.)
11Нифоқ қилганларнинг
аҳли
китобдан
бўлмиш куфр
келтирган ўз
биродарларига:
«Агар сизлар
чиқарилсангиз,
биз ҳам
сизлар билан
чиқамиз,
сизни қуйиб ҳеч
қачон ҳеч
кимга итоат қилмасмиз
ва мабодо
сизларга
уруш қилинса,
албатта ёрдам
берурмиз»,
дейишларини
кўрмайсанми?
(Мунофиқ лар
аҳли китоб
бўлмиш яҳудий
қабиласи
Бани
Назийрга
келиб: «Муҳаммаддан
қўрқманглар,
биз сизлар
билан
биргамиз.
Мабодо ўз
юртларингдан
чиқиб
кетишга
мажбур
бўлсаларингиз,
биз ҳам сизга
қўшилиб чиқиб
кетамиз. Агар
Муҳаммад
сизга қарши
уруш қиладиган
бўлса, биз
сизларга
ёрдам берамиз»,
дейишган.)
12Албатта
агар у(яҳудий)лар
чиқарилсалар,
улар бирга чиқмаслар.
Ва, албатта,
агар у(яҳудий)ларга
уруш қилинса,
(мунофиқлар)
уларга ёрдам
бермаслар.
Бордию ёрдам
берганларида
ҳам,
ортларига қараб
қочарлар ва
алар
ёрдамсиз қоларлар.
13Албатта,
уларнинг қалбларига
Аллоҳдан
кўра сизлар
кўпроқ қўрқинчли
туюласизлар.
Чунки улар
яхши англамайдиган
қавмдирлар.
(Мунофиқу
кофирлар
Аллоҳдан
кўра
мўмин-мусулмонлардан
кўпроқ қўрқадилар.
Агар Аллоҳнинг
Ўзидангина қўрқанларида
эди, мунофиқ ҳам,
кофир ҳам
бўлмас
эдилар.)
14Сизларга қарши
уюшиб очиқ
уруш қила
олмаслар,
балки қўрғон
билан
ўралган қишлоқларда
ёки деворлар
ортига
бекиниб олиб
уруш қилурлар.
Ўз ораларида
адоватлари
шиддатли.
Уларни бир
деб ўйлайсан.
Ҳолбуки, қалблари
тарқоқдир.
Бу, уларнинг
ақл
юритмайдиган
қавм
эканликларидандир.
(Табиийки,
ихтилофлар
туфайли
истаклар, мақсадлар,
фирқалар ва
шиорлар
кўпаяди. Бу
эса ҳар бир
миллатни ҳалокатга
олиб боради.)
15Бу худди яқинда
ўз қилмишларининг
оқибатини
татиб
кўрганларга
ўхшашдир. Ва
уларга
(охиратда)
аламли
азоблар бор.
(Бу оятда,
Бани Назийр аҳли
ҳам хиёнат,
исён туфайли
худди
улардан аввалги
Бани Қайниқоъ
аҳли тушган ҳолга
тушганлари
эслатилмоқда.)
16Бу худди
Шайтон
инсонга, кофир
бўл, деган
пайтга
ўхшайдир. У
(инсон) куфр
келтирганда
эса, сен
билан менинг
ишим йўқ, мен
оламлар
Оббиси-Аллоҳдан
қўрқаман,
деди.
17Бас,
уларнинг оқибатлари
бир. Албатта,
икковлари ҳам
дўзахда
бўлурлар, у
ерда абадий қолурлар.
Ва бу
золимларнинг
жазосидир.
(Бани Назийр қабиласи
ушбу жонли
мисол билан
хотима топади.)
18Эй иймон
келтирганлар!
Аллоҳга тақво
қилинглар! Ҳар
ким эрталик
учун нима тақдим
қилганига
назар солсин.
Аллоҳга тақво
қилинглар!
Албатта, Аллоҳ
нима қилаётганингиздан
хабардордир.
(Қиёмат
нисбатан
жуда яқин вақт,
шунинг учун ҳам
у «эрта»
дейилади.
Демак, ҳар
бир инсон қиёмат
куни учун
нима иш қилганини
ўйлаб қўйиши
керак.)
19Аллоҳни
унутганларга
ўхшаган
бўлманглар. У
зот уларга ўз
шахсларини
унутдирди.
Ана ўшалар,
фосиқдирлар.
(Аллоҳни унутган
одам бу
дунёда уни
олий мақом
билан боғлаб
турувчи алоқани
йўқотади. Уни
бошқа
жонзотлардан
ажратиб
турадиган
олий мақсаддан
маҳрум
бўлади. Ва ниҳоят,
ўзининг
инсонлигини
унутади.)
20Дўзах
эгалари ва
жаннат
эгалари тенг
бўлмаслар.
Жаннат
эгалари, ўшалар
ютуққа
эришувчилардир.
21Агар ушбу Қуъонни
тоғга
туширганимизда
эди, унинг
Аллоҳдан қўрққанидан
титраб-қақшаб
ва
парчаланиб
кетганини
кўрар эдинг.
Ушбу
мисолларни
одамларга
келтирурмиз,
шоядки улар
фикр
юритсалар.
22У Аллоҳ
Ундан ўзга
илоҳ йўқ
зотдир. У ғойибни
ҳам, ошкорни ҳам
билувчидир. У
меҳрибон ва
раҳмлидир.
23У Аллоҳ,
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. У -
Малик, У-Қуддус,
У-Салом, У-
Мўмин, У- Муҳаймин,
У-Азиз,
У-Жаббор,
У-мутакаббирдир.
Аллоҳ Унга
ширк
келтираётган
нарсалардан
покдир.
(Малик-ҳақиқий
эгадир, Ундан
ўзга эга йўқ.
Шунинг учун
бандалар фақат
унга қул
бўладилар. Қуддус-барча
айблардан
холи, нолойиқ
сифатлардан
пок. Мутлақ
муқаддаслик
ва мутлақ
поклик Аллоҳнинг
Ўзигагина
хосдир.
Салом-нуқсонлардан
саломат,
шунингдек,
тинчлик-хотиржамлик
ва роҳат берувчи
зот. Аллоҳ
«Салом»
сифати ила
бандаларга
тинчлик, омонлик,
хотиржамлик
ато қилади.
Мўмин-иймон
ва омонликни
берувчи. Муҳаймин-ҳамма
нарсани қамраб
олувчи, яъни,
Аллоҳ
бандаларнинг
барча ҳолатларининг
гувоҳи бўлиб
туради, ундан
ҳеч нарса
махфий қолмайди.
Азиз-барчанинг
устидан ғолиб.
Жаббор - олий қадар,
улуғ, Унинг
олдида
ўзгалар
ўзини хор
тутади.Мутакаббир-кибирёси
ва улуғлиги
муболағали
зот.)
24У Аллоҳ
Холиқ,
Бариъу,
Мусаввирдур.
Барча гўзал
исмлар Уникидир.
Осмонлару
ердаги барча
нарсалар Уни
поклаб ёд
этарлар. Яна
У Азиз ва Ҳакимдир.
(Холиқ-яратувчи.
Бариъу-йўқдан
бор қилувчи.
Мусаввир-махлуқотларнинг
сувратини
шакллантирувчи
зот. Дунёдаги
барча
чиройли
исмлар Аллоҳникидир.
Ҳадиси
шарифда Аллоҳнинг
тўқсон тўққизта
чиройли исми
зикр қилинган.
Осмонда
бўлсин, ерда
бўлсин,
дунёдаги
барча нарсалар
Аллоҳ
таолони
поклаб ёд
этади, лекин
биз уларнинг
тасбиҳини
тушунмаймиз.
У Аллоҳ ғолибдир
ва ҳаким-барча
ишларни ҳикмат
билан қилувчи
зотдир.)