Chapter 63 - Sura 63
1Мунофиқлар
ҳузурингга
келганларида,
гувоҳлик
берамизки,
сен, албатта,
Аллоҳнинг
Расулисан,
дерлар. Ҳолбуки,
Аллоҳ
албатта сен
Унинг Расули
эканингни
биладир. Ва
Аллоҳ гувоҳли
берурки,
албатта,
мунофиқлар
ёлғончидирлар.
2Улар қасамларини
қалқон қилиб
олдилар ва
(одамларни)
Аллоҳнинг
йўлидан
бурдилар.
Бас, албатта,
уларнинг қилган
ишлари ёмон
бўлди!
3Бунга
сабаб шуки,
улар иймон
келтирдилар,
сўнг кофир
бўлдилар,
бас, қалбларига
муҳр босилди.
Энди улар фаҳмламаслар.
4Ва агар
уларни
кўрсанг,
жисмлари
сени
ажаблантирур
ва агар гапирсалар,
гапларига қулоқ
осурсан. Улар
худди суяб қуйилган
ходага
ўхшарлар. Ҳар
қичқириқни
зиддиларига ҳисоблайдилар.
Улар
душмандирлар.
Улардан ҳазир
бўл. Аллоҳ
уларга уруш
очсин, ҳақдан
қандоқ
ўгирилурлар.
(Бу оятда
Аллоҳ таоло
мунофиқларнинг
баъзи
сифатлари ва
тасарруфларини
мўминлар
улардан эҳтиёт
бўлишлари
учун баён қилмоқда.
Чунки мунофиқларнинг
ичида
чиройли юзли,
келишган
гавдали,
сўзга уста
кишилар бор.
Бундай қараганда,
келишган,
туппа-тузук
одамлар, гаплари
ҳам
кишиларни
ром қиладиган.
Масалан,
мунофиқларнинг
ўша пайтдаги
раҳбари
Абдуллоҳ ибн
Убай қоматли,
чиройли ва
сўзламол
одам эди. Бошқа
мунофиқлардан
ҳам унга
ўхшашлари
бор эди. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
мажлисларига
келиб,
деворга суяниб
ўтирар
эдилар. Саҳобалар
уларнинг қоматларига
ҳавас билан
боқишар,
гапларига қулоқ
солар эдилар.
Лекин
барибир қалблари
иймондан,
яхшиликдан
холи бўлгани
учун Аллоҳ
таоло уларни
деворга суяб қўйган
ходага
ўхшатмоқда.)
5Ва агар
уларга:
«Келинглар,
Аллоҳнинг
Расули сизларга
истиғфор
айтадир»,
дейилса, улар
бошларини
чайқарлар. Ва
уларни
мутакаббирлик
ҳолида юз
ўгираётганларини
кўрарсан.
6Уларга
истиғфор
айтасанми
ёки
айтмайсанми-улар
учун бари
бир. Аллоҳ
уларни ҳеч мағфират
қилмас. Зеро,
Аллоҳ фосиқ қавмларни
ҳидоятга бошламас.
(Истиғфор
айтиш - гуноҳнинг
кечишини
Аллоҳдан
сўраш.
Суранинг
нозил бўлиши ҳақидаги
ривоятларда
келишича,
мунофиқларнинг
раҳбари
Абдуллоҳ ибн
Убайнинг ёлғончилиги
фош
бўлгандан
сўнг кишилар
унга: «Энди
Расулуллоҳнинг
ҳузурларига
бориб узр
сўра, у киши
сенинг гуноҳларингни
кечишини
сўраб Аллоҳга
дуо қилсалар,
гуноҳларинг
мағфират қилинса
ажаб эмас»,
дейишганда,
мутакаббирлик
билан бош чайқаб,
бормаган
экан. Лекин
оятнинг ҳукми
ҳамма мунофиқлар
учун бир.)
7Улар,
Расулуллоҳнинг
ҳузуридагиларга
нафақа берманглар,
токи тарқаб
кетсинлар,
дерлар. Ҳолбуки,
осмонлару
ернинг
хазиналари
Аллоҳникидир.
Ва лекин
мунофиқлар
тушунмаслар.
8Улар, агар
Мадинага қайтиб
борсак,
албатта азиз
хорни ундан
чиқарур,
дерлар. Ҳолбуки,
азизлик Аллоҳга,
Унинг
Расулига ва
мўминларига
хосдир. Лекин
мунофиқлар
билмаслар.
(Ушбу ояти
карима
мунофиқлар
бошлиғининг
Пайғамбар
алайҳиссаломни
Мадинадан
хорларча қувиб
чиқараман,
деб қилган дўқ-пўписасига
раддия
беради.
«Мадинага қайтиб
борсак»,
дейилгандан
мурод
Мусталақ қавмига
қарши ғазотдан
қайтиб
Мадина шаҳрига
борсак,
деганидир.
Бундан
кўриниб турибдики,
мунофиқлар қарши
турли жабҳа
ва
услубларни,
шу жумладан,
маҳаллийчиликни
ҳам ишга
соладилар.)
9Эй иймон
келтирганлар.
Молларингиз
ва болаларингиз
сизни Аллоҳнинг
зикридан чалғитмасин.
Ким шундай қилса,
бас, ана
ўшалар ютқазувчилардир.
10Ва
бирингизга
ўлим келиб:
«Эй Роббим,
агар менинг
ўлимимни яқин
муддатга орқага
сурсанг, бас,
садақа қилиб
солиҳлардан
бўлсам»,
демасдан
аввал Биз
сизларга ризқ
қилиб берган
нарсалардан
нафақа қилинг.
(Ризқнинг
асосий
манбаи Аллоҳнинг
Ўзидир ва У
одамларга
Ўзи хоҳлаганича
бериб қўйган
ва унинг нафақа,
хайр-эҳсон қилиб
туришга
буюрган.
Албатта, бу
иш ўлим келишидан
аввал бўлиши
шарт. Соғ-саломатликда,
ҳамма
нарсага қодирлик
пайтда хайр-эҳсон
қилса, ўрнига
тушади.)
11Аллоҳ
ажали келган
жонни ҳеч-ҳеч
орқага
сурмас. Зеро,
Аллоҳ нима қилаётганингиздан
хабардордир.
(Оқил киши
бошига ўлим
келмасидан
хайрли ишларни
кўпроқ қилиб қолишга
интилади ва
шундай
бўлиши ҳам
лозим. Чунки
Аллоҳ таоло ҳар
бир гапу
ишдан
хабардор
зотдир.)