Chapter 67 - Sura 67
1Қўлида
мулк бўлган У
зот улуғ, муқаддас
бўлди. У
барча
нарсага қодирдир.
2У ўлим ва ҳаётини
сизларнинг қайсиларингиз
амалда
яхшироқ
эканлигингизни
синаш учун
яратгандир. У
азиз ва ўта
мағфиратлидир.
(Ўлимни
эслаган одам
унга тайёргарлик
кўради ва
ўлгандан
сўнг
шарманда бўлмаслик
учун ўзини
яхши ишларга
сафарбар қилади.)
3У етти
осмонни табақама-табақа
яратгандир.
Роҳманнинг
яратганида ҳеч
тафовут
кўрмассан. Қайта
назар сол!
Бирор
камчилик
кўряпсанми?
4Сўнг
такрор-такрор
назар сол,
назар сенга истаганини
топа олмай, ҳорғин-
чарчаган ҳолда
қайтади.
5Ва дарҳақиқат
Биз яқин
осмонни чироқлар
билан
зийнатлаб қўйдик
ва у (чироқ)ларни
шайтонларга
отиладиган
нарса ҳам қилиб
қўйдик. Ва
у(шайтон)ларга
олови қизиб
турган жаҳаннамни
тайёрлаб қўйдик.
(Араб
фолбинлари
бизнинг
шайтонларимиз
осмонга чиқиб,
ғойибдаги
нарсаларни
билиб беради,
деб мақтанар
эдилар. Қуръони
Карим буни
рад этиб, бу
дунёда
шайтонларни юлдузлардан
ажраб чиққан
учқунлар қувиб
ҳайдашини, у
дунёда эса,
уларга Аллоҳ
жаҳаннам
азобини
тайёрлаб қўйганини
таъкидламоқда.)
6Ўз
Роббиларига
куфр
келтирганлар
учун жаҳаннам
азоби бордур
ва у қандай ҳам
ёмон қайтадиган
жой!
7Улар жаҳаннамга
ташланган чоғларида
унинг ҳанграган
овозини
эшитурлар, у
эса қайнаб
турган
бўладир.
8У ғазабдан
ёрилиб кетай
дейдир. Ҳар қачон
унга янги
гуруҳ
ташланганда
унинг
хизматкорлари:
«Сизларга огоҳлантирувчи
келмаганмиди?»,
деб сўрайдир.
9Улар: «Ҳа,
дарҳақиқат
бизга огоҳлантирувчи
келган эди.
Лекин биз
(уни) ёлғончига
чиқардик ва:
«Аллоҳ ҳеч
нарса
туширгани йўқ,
сизлар катта
адашувдан
бошқа ҳеч
нарса
эмассизлар»,
деган эдик»,
дерлар.
10Ва улар:
«Агар эътибор
қулоғи билан
эшитганимизда
ёки ақлни
ишлатганимизда
эди,
дўзахийлар
орасида
бўлмаган
бўлар эдик»,
дерлар.
11Бас, улар
ўз гуноҳларини
эътироф
этдилар. Йўқолсин
дўзахийлар!
12Албатта
ўз
Роббиларидан
ғойибдан қўрқадиганлар
учун гуноҳларини
кечиш ва
улкан
ажр-савоблар
бордир.
13Ва сиз
сўзингизни
сир
тутасизми
ёки ошкора
айтасизми,
албатта, У
кўнгиллардагини
ҳам билгувчи
зотдир.
14Яратган
зот Ўзи
билмасмиди?
Ва У дақиқларгача
билувчи ва
хабардор
зотдир.
15У
сизларга
ерни
бўйсундириб қўйган
зотдир. Бас,
унинг турли
жойларида юринг
ва Унинг ризқидан
енг ва қабрдан
чиқиб бориш ҳам
Унинг ҳузурига
бўладир.
(Уламоларимиз
қадимдан
ушбу ояти
кариманинг
тафсирини Исломда
меҳнатга
чорлаш, ризқни
териб ейиш,
ер юзинининг
турли
жойларида ҳаракат
қилиш
зарурлигига
далил қилиб
келтирадилар.
Дарҳақиқаат,
Аллоҳ таоло
ерни инсонга
бўйсундириб қўйган,
лекин бу ҳақиқат
ҳозирги
асримиздагидек
ҳеч қачон яққол
кўзга
ташланмаган.)
16Осмондаги
зот сизларни
ерга юттириб
юборишидан
омонда
бўлдингизми?
У (ер) эса
изтиробда ҳаракатланиб
туради.
(«Осмондаги
зот»дан мурод
Аллоҳ таоло,
лекин бу
дегани Аллоҳ
осмонда
дегани эмас.
Чунки Аллоҳ
таоло
маконга муҳтож
эмасдир. У
макон ва
замондан
устун зотдир.
Аҳли сунна ва
жамоа эътиқодига
биноан, Аллоҳнинг
ерда ёки
осмонда
дейилишидан
мақсад, Унинг
хоҳиши ва ҳукми
еру осмонга
баробар
ўтиши ва
Унинг
султони ғолиб
эканлигидир.)
17Ёки
осмондаги
зот сизларга
азоб шамолни
юборишидан
омонда
бўлдингизми?
Бас, албатта
огоҳлантириш
қандоқ
бўлишини
билурсизлар.
18Ва дарҳақиқат
улардан
аввалгилари ҳам
ёлғонга чиқарган
эдилар. Бас
инкорим қандай
бўлди?!
19Тепаларида
(қаноатларини)
ёйиб ва йиғаётган
қушни
кўрмайдиларми?
Уларни Роҳмандан
бошқа ушлаб
турувчи йўқ.
Албатта, У
барча
нарсани
кўрувчидир.
20Роҳмандан
бошқа
сизларга
ёрдам
берадиган
аскар ким
ўзи? Кофирлар
ғурурдан бошқа
ҳеч нарсада
эмаслар!
21У Ризқни
тортиб қўйса,
сизга ризқ
берадиган
ким ўзи?!
Балки улар
абадий туғёнда
ва ҳақдан
нафратда
бўлурлар.
22Юз тубан қоқилиб
юраётган
киши ҳидоятдами
ёки тўғри
йўлдан қоматини
тик тутиб
бораётган
кишими? («Юз
тубан, қоқилиб
юраётган
киши» кофир
кишидир.
Чунки, унинг
аниқ йўли, мақсади
ва
кўрсатмаси
йўқ. Йўли
адаштирувчи,
хавф-хатарларга
тўладир.)
23Сен: «У
сизларни йўқдан
бор қилган ва
сизларга
эшитиш, кўриш
ва ақлни
берган
зотдир. Жуда ҳам
оз шукр қиласизлар-а?!»
деб айт.
24Сен: «У
сизларни ер
юзида
яратган,
кўпайтирган
зотдир. Ва Унинг
ҳузурига
тўпланурсизлар»,
деб айт.
25Ва улар:
«Агар ростгўй
бўлсангиз, бу
ваъда қачон
бўлади?»
дерлар.
26Мен:
«Албатта, илм,
фақат Аллоҳнинг
ҳузуридадир.
Ва албатта,
мен яққол огоҳлантирувчиман,
холос», деб айт.
27Бас
азобни яқиндан
кўрганда
куфр
келтирганларнинг
юзлари қораяр.
Ва уларга:
«Сўраган
нарсангиз шу
бўлади»,
дейилур.
28Сен:
«Айтинглар-чи,
агар Аллоҳ
мени ва мен
билан
бўлганларни ҳалок
қилса ёки раҳм
қилса,
кофирларни
аламли
азобдан ким қутқариб
қолади?!» деб
айт.
29Сен: «У Роҳмандур,
биз Унга
иймон
келтирдик ва
Унга таваккал
қилдик. Бас,
сизлар тезда
ким очиқ-ойдин
хатода
эканини
билурсизлар»,
деб айт.
30Сен:
«Айтинглар-чи,
агар
сувларингиз
ерга сингиб
кетса,
сизларга ким
осонгина
топиладиган
сувни келтиради?»
деб айт.