Chapter 68 - Sura 68
1Нуун. Қалам
билан ва
сатрларга
ёзадиган
нарсалар
билан қасам.
(Оятда қасам қалам
билан
чекланмади,
балки Аллоҳ
сатрларга
ёзилажак
нарсалар
билан ҳам қасам
ичди. Бизнинг
замонамизда қаламдан
бошқа ёзув қўлланмалари
ҳам чиқди. Қалам
ва ёзиш билан
қасам
ичилиши
мусулмонлар
учун ўқиш-ёзиш,
илм-маърифатга
катта
эътибор беришга
чақириқдур.)
2Сен
Роббинг
неъмати ила
мажнун
эмассан.
3Ва
албатта,
сенга миннат қилинмайдиган
ажр бордур.
4Ва
албатта, сен
улкан хулқдасан.
5Бас, тезда
кўрурсан ва
улар ҳам
кўрурлар.
6Сизлардан
кимда
жунунлик
борлигини.
7Албатта,
Роббинг Ўзи,
ким Унинг
йўлидан адашганини
билувчидур
ва У ҳидоятда
юрувчиларни ҳам
билувчидур.
8Бас, ёлғонга
чиқарувчиларга
итоат қилма.
9Агар сен
муроса қилсанг,
улар ҳам
муроса қилишни
орзу қиларлар.
10Итоат қилма!
Ҳар бир қасамхўр,
пасткашга.
11Кишиларни
айбловчи, чақимчилик
қилиб
юрувчига.
12яхшиликни
ман қилувчи,
тажавузкор,
сергуноҳга.
13Қўпол,
ундан сўнг
отасининг
таъйини йўққа.
14Моли ва ўғиллари
кўп
бўлганидан.
15Бизнинг
оятларимиз
Унгаўқилган
пайтда,
аввалгиларнинг
афсоналари, деганга.
16Тезда
унинг тумшуғига
белги қўямиз.
17Албатта,
Биз уларини
боғ
эгаларини
синаганимиздек
синаб кўрдик.
Вақтики, эрта
тонгада
териб оламиз,
деб қасам
ичдилар.
18Ва
истисно қилмадилар.
19Улар
ухлаб
ётганда, боғ
устидан
Роббингдан
бўлган
айланувчи
айланиб чиқди.
20Бас, у
худди меваси
териб
олинганга
ўхшаб қолди.
21Улар,
тонг-саҳарда
бир-бирларини
чақирдилар:
22«Агар
терадиган
бўлсангиз,
экинзорингизга
эртароқ
боринг», деб.
23Бас, паст
овозла
гаплашиб,
юриб
кетдилар.
24«Бугун сиз
борингизда у
боғга мискин
кира
кўрмасин»,
деб.
25Ва
эрталабда қасдла,
ўзларини қодир
сезиб,
бордилар.
26Уни
кўрганларида,
биз
адашибмиз,
дедилар.
27Балки биз
маҳрум
бўлгандиримиз,
дедилар.
28Уларнинг
энг яхши ва
адолатлиси,
«Сизларга тасбиҳ
айтсаларингиз-чи,
демабмидим?!»,
деди.
29Роббимиз
айблардан
пок бўлди,
албатта биз золимлардан
эдик,
дедилар.
30Бас,
баъзилари
баъзиларни
маломат қила
бошладилар.
31Вой,
шўримиз қурсин,
туғёнга
кетган
эканмиз.
32Шояд
Роббимиз
унинг ўрнига
ундан кўра
яхшироғини
берса. Биз ўз
Роббимизга
рағбатлимиз,
дедилар.
33Азоб
шундоқ бўлур
ва агар
билсалар,
албатта охират
азоби бундан
катта
бўладир.
34Албатта,
тақводорлар
учун
Роббилари ҳузурида
наъийм
жаннатлари
бордур.
35Мусулмонларни
жинояткорларга
ўхшатиб қўярмидик?!
36Сизларга
нима бўлди, қандай
ҳукм чиқаряпсизлар?!
37Ёки
сизларнинг
китобингиз
бор-у, ундан ўқидингизми?
38Унда
сизларга
нимани
ихтиёр қилсангиз,
албатта,
(бўлаверади)
дейилганми?!
39Ёки
сизларга
Бизнинг қиёмат
кунигача
етадиган
ваъдаларимиз
бўлиб, унда,
албатта, сиз
нима ҳукм қилсангиз
шу бўлади,
дейилганми?!
40Сўра
улардан, қай
бирлари бу
нарсага кафил
экан?
41Ёки
уларнинг
шериклари
бормикин,
агар ростгўй
бўлсалар, ўша
шерикларини ҳам
олиб
келсинлар.
42Болдирлар
шимарилган
кунида ва
улар саждага
чақирилганда,
қодир
бўлмаслар.
(Бу, қиёмат
кунидир. Оғир
ҳолатда қолиб
қочишга
уринган одам ҳалақит
бермасин, деб
иштонини
шимариб,
болдирини
очиб олади.
43Уларнинг
кўзлари қўрқинчга
тўла, хорлик
ўраб олган.
Ва дарҳақиқат,
улар
саломатлик ҳолларида
сажда қилишга
чақирилган
эдилар.
44Бу гапни
ёлғонга чиқарувчиларни
Менинг
Ўзимга қўйиб қўй.
Биз уларни
ўзлари билмаган
тарафдан
аста-секин
оламиз.
45Ва уларга
муҳлат
бераман,
албатта,
Менинг ҳийлам
метиндир.
46Ёки сен
улардан ҳақ
сўраяпсану,
улар қарзга
ботиб қолдиларми?
47Ёки ҳузурларида
ғойиб илми
бору, улар
ёзиб
оладиларми?
48Роббинг ҳукмига
сабр қил ва
бир вақтлар ғамга
тўлган ҳолда
нидо қилган
балиқ соҳибига
ўхшама.
49Агар уни
Роббисининг
неъмати
топмаганда, очиқ
саҳро жойга,
мазамматга қолган
ҳолда
ташланган
бўларди.
50Бас, уни
Роббиси
танлаб олди
ва солиҳ
бандаларидан
қилди.
51Ва
кофирлар
зикрни
эшитаётганларида
сени кўзлари
билан
тойдирмоқчи
бўлдилар ва,
албатта, у
жиннидур,
дерлар.
52Ҳолбуки, у
бутун
одамларга
эслатмадан
ўзга нарса
эмас.