Chapter 69 - Sura 69
1Ал-Ҳааққаҳ.
2Ал-Ҳааққаҳ
нима ўзи?!
3Ал-Ҳааққаҳ
нималигини
сенга нима
билдирди?!
4Самуд ва
Од қориъани ёлғонга
чиқаришди. («Қориъа»
ҳам қиёматнинг
номларидан
бири, шиддат
билан эшик қоқиб
келувчи
маъносини
англатади.)
5Бас, аммо Самуд
ҳаддан
ошувчи билан ҳалок
қилинди. («Ҳаддан
ошувчи»дан
мурод қаттиқ
чақмоқдир.)
6Ва аммо Од қаттиқ
(совуқ) шамол
билан ҳалок қилиндилар.
7У зот
уларнинг
устидан бу
шамолни етти
кечаю саккиз
кундуз
бетўхтов
эстириб қўйди.
Бас, қавмни у
ерда ҳалок
бўлиб, ағдарилиб
ётганини
кўрасан. Улар
худди хурмонинг
чириган
томирларига
ўхшарлар.
8Бас, сен
улардан
бирортасини
боқий қолганини
кўрасанми?
9Фиръавн,
ундан
аввалгилар
ва
тўнтарилганлар
хато қилдилар.
10Бас, улар
Роббиларининг
Расулига
осий бўлдилар.
Дарҳақиқат, У
зот уларни қаттиқ
тутишлик
билан тутди.
11Албатта,
Биз сув туғёнга
келган
пайтда
сизларни
кемада кўтарганмиз.
12Уни
сизларга
эслатма қилиш
учун ва
англовчи қулоқлар
англаб олиши
учун. (Бўлиб
ўтган қисса
ва ҳодисалар ҳамма
учун ўрнак,
эслатма,
ваъз-насиҳат
бўлиши
керак.)
13Қачонки
дудга
биргина
пуфлашла
пуфланса...
14Ва еру тоғлар
кўтарилиб,
бир
мартагина
силкитилса...
15Бас, ўша
кунда, воқеа
воқеъ
бўлибдир.
16Ва осмон
парчаланса,
бас, ўша
кунда, у
(осмон) беҳолдир.
17Ва
фаришталар
унинг
атрофида ва
ўша кунда
Роббингнинг
Аршини
саккизтаси
кўтариб
турадир.
(Аллоҳнинг
аршини
саккизта ёки
саккиз турли
фаришталар
кўтариб
турадилар.
Арш ўзида
иззат, султон
ва моликлик
маъноларини
англатади.
Башарият
Аршнинг
исмини
билади, унинг
ҳақиқатини
Аллоҳнинг
Ўзи билади.)
18Бас, ўша
кунда
кўрикдан
ўтасизлар,
бирорта нарсангиз
махфий қолмайдир.
19Бас,
кимнинг
китоби ўнг
тарафдан
берилса, у,
мана, менинг
китобимни ўқиб
кўринглар...
20Албатта,
мен ҳисоб-китобимга
йўлиқишимга
ишонардим,
дейдир.
21Бас, у
розилик ҳаётидадир.
22Олий
жаннатдадир.
23Унинг
мевалари яқиндир.
24Ўтган
кунларда қилган
нарсаларингиз
туфайли
енглар ва ичинглар,
ош бўлсин.
25Ва аммо
кимнинг
китоби чап
тарафдан
берилса, у,
вой шўрим,
кошки менга
китобим
берилмаса
эди.
26Ва ҳисоб-китоб
қандоқлигини
билмасам эди.
27Қани (бу
дунёдаги
ўлим)
охиргиси
бўлса эди.
28Молу
мулким мени
сақлаб қола
олмади.
29Менинг
султоним ҳам ҳалок
бўлди,
дейдир.
(Мулку
султоним,
мансабу
обрўйим,
насабу
хасабим ҳамма
ҳаммаси ҳалок
бўлди.)
30Тутинглар
уни ва
кишанланглар
уни!!!
31Сўнгра жаҳаннамга
солинглар
уни!!!
32Сўнгра
етмиш қулочли
занжирга
киритинг
уни!!!
33Чунки у
улуғ Аллоҳга
иймон
келтирмаган
эди.
34Ва
мискинларга
таом беришга қизиқтирмаган
эди.
(Мискинларга
таом беришга қизиқтирмаслик
шунчаликка
олиб келса,
имкони бўлса
туриб уларга
таом
бермаслик қанчалик
гуноҳ
экан–буни
китобхоннинг
ўзи фаҳмлайверсин.)
35Бас,
бугунги
кунда унга бу
ерда бирон
чин дўст йўқ.
36Ва ғислийндан
ўзга таом ҳам
йўқ.
37У(таом)ни
хатокорлардан
бошқа ҳеч ким
емас.
38Сизлар
кўриб турган
нарсалар
билан қасам
ичурман.
39Ва сизлар
кўрмайдиган
нарсалар
билан ҳам.
40Албатта у(Қуръон)
карамли
Расулнинг
сўзидир. (Қуръони
Каримни Пайғамбаримиз
саллоллоҳу
алайҳи
васалламга
нисбат
берилиши У
зот (с.а.в) у каломни
тиловат қилувчи
ва кишиларга
етказувчи
эканлигидандир.)
41Ва у
шоирнинг
сўзи эмас.
Сизлар жуда
оз ишонасизлар.
42Ва
фолбиннинг ҳам
сўзи эмас.
Сизлар жуда
оз
эсларсизлар.
43Оламлар
Роббисидан
туширилгандир.
44Ва агар у
Бизнинг
(номимиздан)
баъзи ёлғон
сўзларни тўқиса.
45Албатта,
Биз уни қудрат
билан
тутармиз.
46Сўнгра,
албатта,
унинг шоҳ
томирини
кесармиз.
47Бас,
сизлардан ҳеч
ким уни тўсиб
қола олмас.
48Ва,
албатта, у(Қуръон)
тақводорлар
учун
эслатмадир.
49Ва, албата,
Биз
сизларнинг
ичингизда ёлғонга
чиқарувчилар
борлигини
билиб
турамиз.
50Ва
албатта у
кофирлар
учун ҳасратдир.
51Ва
албатта у шубҳасиз
ҳақиқатдир.
52Бас, улуғ
Роббингнинг
исмини
поклаб ёд эт.