Chapter 7 -Sura 7
1Алиф.
Лаам. Миим.
Соод.
2Бу
сенга у ила
огоҳлантиришинг
учун ва
мўминларга
эслатма этиб
нозил қилинган
китобдир. Кўнглингда
ундан
танглик
бўлмасин.
3Сизларга
Роббингиздан
нозил қилинган
нарсага
эргашинглар! Ундан бошқа
валий-дўстларга
эргашманглар.
Жуда оз
эслайсизлар.
4Қанчадан-қанча
шаҳар-қишлоқларни
ҳалок қилдик. Бас,
азобимиз
уларга тун уйқусида
ёки кун уйқусида
келди. (Аллоҳ
таоло исён қилган
кўплаб қавмларни
ҳалокатга
учратган,
уларга Аллоҳнинг
азоби кечаси
ёки кундузи
ухлаб ётган вақтларида,
ғафлатнинг
чўққисига чиққанларида
келган.)
5Бас,
Бизнинг
азобимиз
келган чоғида
уларнинг
даъволари:
«Албатта, биз
золимлардан
бўлган эдик»,
дейишларидан
бошқа нарса
бўлмади.
6Бас,
Биз, албатта,
Пайғамбар
юборилганлардан
ҳам ва,
албатта, Пайғамбарлардан
ҳам сўрармиз.
(Яъни,
охиратда Пайғамбар
келган ҳар
бир қавмдан,
шахсдан:
«Сизларга Пайғамбар
келдими? Бизнинг
амрларимизни
етказдими?
Сизлар нима
дедингиз?»
деб сўралади.
Шунингдек,
Пайғамбарлардан
ҳам:
«Амримизни
умматларингизга
етказдингизми?
Улар сизга қандай
жавоб
бердилар?»
деб
сўралади.)
7Бас,
уларга илмий
равишда қисса
қилиб
берурмиз. Ҳолбуки,
Биз ғойиб
бўлмаган
эдик.
8Ўша
куни
(амалларни)
тортиш ҳақдир. Бас,
кимнинг
тортилган
(амаллари) оғир
келса, ана
ўшалар нажот
топгувчилардир.
9Ва
кимнинг
тортилган (амаллари)
енгил келса,
бас, ана
ўшалар
Бизнинг
оятларимизга
зулм қилиб,
ўзларига
зиён
этганлардир.
10Батаҳқиқ,
Биз сизларга
ер юзида
имкон бердик
ва унда
маишат
(воситалари) қилдик. Жуда оз
шукр
этарсизлар.
11Ва
батаҳқиқ, Биз
сизларни
яратдик,
кейин
сизларга
суврат
бердик.
Сўнгра эса,
фаришталарга:
«Одамга сажда
қилинг»,
дедик. Бас,
улар сажда қилдилар.
Магар
Иблис сажда қилувчилардан
бўлмади.
12У зот:
«Сенга амр
этганимда
сажда қилишингдан
нима тўсди?» деди. У:
«Мен ундан
яхшиман, мени
ўтдан яратдинг
ва уни лойдан
яратдинг»,
деди. (Аллоҳ
таоло Ўз
амрини
бажармаган,
Одамга сажда қилмаган
Иблисдан:
«Сенга амр
этганимда
сажда қилишингдан
нима тўсди?» деб
сўраганида, у
«тавба қилдим,
хато қилибман»
дейиш ўрнига:
«Мен ундан
(яъни, Одамдан)
яхшиман, мени
ўт (олов)дан
яратдинг ва
уни лойдан
яратдинг»,
деди. Яъни,
Аллоҳнинг
очиқ-ойдин
фармони
туриб,
ўзининг
фикрини ишлатди.
Аллоҳнинг
амри
турганда, қачон
фикрбозликлар
бошланса,
Иблиснинг иши
қилинган
бўлади. Бунинг
оқибати
Иблиснинг оқибатига
ўхшаш бўлади.
Иблиснинг оқибати
эса, қуйидаги
оятда баён қилинади:)
13У зот: «Бас,
ундан
(жаннатдан)
туш! Сен
учун унда
мутакаббирлик
қилиб юриш йўқ.
Бас, чиқ! Албатта,
сен хору зор
бўлгувчилардансан»,
деди.
14У:«Менга
улар қайта
тирилтириладиган
кунгача муҳлат
бер», деди.
15У зот:«Албатта,
сен муҳлат
берилганлардансан»,
деди.
16У:«Мени иғвога
учирганинг
сабабли,
албатта, мен
уларни Тўғри
йўлингда
тўсиб
ўтираман».
17Сўнгра
уларнинг
олдиларидан,
орқаларидан,
ўнг
томонларидан
ва чап
томонларидан
келаман. Ва
уларнинг
кўпларини
шукр қилувчи ҳолда
топмссан»,
деди.
18У зот:«Ундан
мазамматга
учраган ва қувилган
ҳолингда чиқ!!!
Улардан
ким сенга
эргашса,
албатта, жаҳаннамни
сизларнинг ҳаммангиз
билан
тўлдираман»,
деди. (Аллоҳ
таоло Одам
алайҳиссаломни
яратганидан
сўнг
фаришталарни
унга сажда қилишга
буюргани,
улар сажда қилгани,
аммо ёлғиз
Иблис алайҳи
лаъна сажда қилмаганини
зикр қилгандан
сўнг, Иблис
билан бу
борада бўлган
муколама
келтирилди. Бинобарин,
Иблисни
жаннатдан қувиб
юборди.)
19Эй Одам,
сен жуфтинг
билан
жаннатни
маскан тут. Икковингиз
хоҳлаган
жойингиздан
енг. Аммо
мана бу
дарахтга яқинлашманглар.
Унинг
сабабидан
золимлардан
бўлиб қолманглар.
20Бас,
шайтон
икковларининг
беркитилган
авратларини
очиш учун
уларни
васваса қилди
ва:
«Роббингиз
сизни ушбу
дарахтдан фақат
икковингиз
фаришта
бўлмаслигингиз
ёки абадий қолмаслигингиз
учунгина ман қилди»,
деди.
21Уларга:
«Албатта, мен
сизларга
насиҳат қилувчиларданман»,
деб қасам
ичди.
22Бас,
уларни алдов
ила паст(ҳолат)га
туширди.
Икковлари
дарахтдан
татиб
кўришганда,
авратлари
ўзларига кўриниб
қолди ва
ўзларига
жаннат
баргларидан
тўсиқ тўқий
бошладилар.
Шунда
Роббилари
уларга нидо қилиб:
«Сизларни ана
ўша
дарахтдан қайтарган
эмасмидим ва,
албатта,
шайтон икковингизга
очиқ-ойдин
душмандир,
демаганмидим?!» деди.
23Икковлари:«Эй
Роббимиз, биз
ўзимизга
зулм қилдик. Агар Сен
бизни мағфират
қилмасанг ва
бизга раҳм қилмасанг,
албатта, зиён
кўрганлардан
бўламиз»,
дедилар.
24У зот:«Бир-бирингизга
душман
бўлган ҳолингизда
тушинглар. Сизларга
ер юзида қароргоҳ
бор ва маълум
вақтгача
фойдаланиш
бор», деди.
25У зот:«Унда
ҳаёт
кечирасизлар,
унда
ўласизлар ва
ундан қайта
чиқариласизлар»,
деди.
26Эй
Одам
болалари,
батаҳқиқ,
сизларга
авратингизни
тўсадиган
либос ва
зийнат
либосини
нозил қилдик. Тақво
либоси, ана
ўша яхшидир. Ана ўшалар
Аллоҳнинг
оят-белгиларидандир.
Шоядки
эсласалар. (Либоснинг
зарури
авратни пинҳон
тутадиганидир.
Лекин Аллоҳ
инсоннинг
авратдан бошқа
аъзоларини ҳам
тўсиш эҳтиёжи
борлигини
инобатга
олиб, либосни
зийнат
тарзида
нозил қилди. Худди
шундай–либосни
ўз ўрнида,
яъни, шариатга
мувофиқ
истеъмол қилган
инсон
зийнатли ҳисобланади.
Аммо энг
асосий
либос–тақво
либоси.)
27Эй Одам
болалари,
шайтон
ота-онангизни
ўзларига
авратларини
кўрсатиш
учун устларидан
либосларини
ечиб,
жаннатдан чиқарганидек,
сизни ҳам
фитнага
солмасин. Албатта,
у ва унинг
ёрдамчилари
сизни сиз
кўрмайдиган
томондан
кўради. Биз,
албатта,
шайтонларни
иймон
келтирмайдиганларга
дўст қилганмиз.
(Шайтон
инсониятнинг
ота-онаси
Одам ато ва Момо
Ҳавони қандай
фитнага
солгани юқоридаги
оятлардан
маълум бўлди.
У Одам ато
ва Момо Ҳавони
гуноҳга
чорлаб яланғоч
қилди ва
жаннатдан чиқаришга
муяссар
бўлди. Одам
болалари бу ҳодисани
зинҳор
унутмасликлари
зарур. Акс
ҳолда, шайтон
уларни ҳам
шармандаларча
яланғочлаб,
жаннатдан маҳрум
этади.)
28Улар қачон
фоҳиша иш қилсалар:
«Ота-боболаримиз
ушбуни қилаётганини
кўрдик. Буни
бизга Аллоҳ
буюрган»,
дерлар. сен:«Аллоҳ,
албатта, фаҳш
ишларга
буюрмас. Аллоҳ
шаънига
билмайдиган
нарсангизни
айтасизми?!» дегин.
29Сен:«Роббим
адолатга амр қилди.
Ҳар бир
ибодатда
юзингизни тўғри
тутинг. Унинг
динига ихлос
этган ҳолда
дуо қилинг. Сизларни
аввалда қандай
яратган
бўлса, ўша ҳолда
қайтарсизлар»,
деб айт.
30Бир
гуруҳни ҳидоят
қилди. Бошқа гуруҳга
йўлдан озиш ҳақ
бўлди. Чунки
улар Аллоҳни қўйиб
шайтонларни
ўзларига
дўст
тутдилар. Ҳамда
ўзларини,
албатта, ҳидоят
топганлар,
деб ҳисоблайдилар.
(Ҳатто Пайғамбарлар,
авлиё ва солиҳ
бандалар ҳам
шайтон
васвасасидан
саломат қолмаганлар.
Аммо улар
доимо
яхшиликни
ихтиёр қилганлари,
ёмонликдан қочганликлари
учун Аллоҳ ҳидоятига
сазовор
бўлганлар.
Хатокорларни
ҳам биров мажбур
қилиб ёки
зўрлаб
йўлдан
оздиргани йўқ,
шайтон
фитнаси шу ҳолга
туширди. Икки
гуруҳ ҳам
Аллоҳ ҳузурига
қайтадилар.)
31Эй Одам
болалари, ҳар
бир ибодат чоғида
ўз
зийнатингизни
олинг. Еб-ичинг
ва исроф қилманг.
Чунки У
зот исроф қилувчиларни
севмас. (Ўтган
ояти
каримада
келганидек,
кийимсиз ҳолда
ибодат-тавоф қилиш
ёхуд жанда,
ямоқ-ясқоқ
кийим билан
бажариш
ибодат фазли
ва савобини
зиёда
этмайди.
Лекин
табиати бузуқ
кишилар бузуқ
диндорликка
уринадилар,
тақвони
жулдур
кийимлар ила ҳосил
бўладиган
этиб кўрсатишга
ҳаракат қиладилар.
Аллоҳ таоло
эса,
энгил-бошда ҳаддан
ошиб фахр ва ғурурга
кетишни қоралаганидек,
унинг паст ва
табиатсиз ҳолда
истеъмол қилинишини
ҳам қоралайди.)
32Сен:«Аллоҳ
Ўз
бандаларига
чиқарган
зийнатларни
ва покиза ризқларни
ким ҳаром қилди?!» деб айт. «Улар ҳаёти
дунёда иймон
келтирганларга,
қиёмат
кунида эса фақат
ўзларига
хосдир», деб
айт. Биладиган
қавмлар учун
оятларни
мана шундай
муфассал
баён қиламиз.
(Ушбу оятлар
эгниларига
кийим киймай
тавоф қилишни,
ҳаж
мавсумида
яхши таом
истеъмол
этмасликни
ўзларига
русум қилиб
олиб, бу Аллоҳ
амри, деб
юрган араб
мушрикларининг
қилмишлари
нотўғри
эканини
билдириш
учун тушгани
ва бу орқали ҳамма
замон
кофирларига
хитоб қилинаётгани
бошда айтиб
ўтилган эди. Яланғоч ҳолда
тавоф қилиш
жоиз
эмаслигини
тушуниб
етган
мусулмонлар
кийим-бош
билан тавоф қилишса,
мушриклар
уларнинг
устиларидан
кулишган. Шунда Аллоҳ
таоло мазкур
ояти
каримани
нозил қилган.)
33«Роббим
фақатгина
ошкора ва
яширин фаҳш
ишларни, гуноҳларни,
ноҳақ
тажовузкорликни
ва Аллоҳга ҳеч
қандай ҳужжат
туширмаган
нарсаларни
шерик қилиб
олишингизни ҳамда
Аллоҳга
нисбатан
билмаган
нарсани
айтишни ҳаром
қилган,
холос», деб
айт.
34Ҳар
бир
умматнинг
ажали бор.
Ажаллари
келган вақтида
бирор соатга
кетга ҳам,
олдинга ҳам
сура
олмаслар. (Дунёга
келган ҳар
бир шахснинг
белгилик
ажали бўлиб,
ўша ажал
келганда бу
дунёни,
албатта, тарк
этиши ҳақиқат.
Шунингдек,
оламдаги ҳар
бир уммат–халқ
ва қавмнинг ҳам
белгилик
ажали бор.
Бу ажал муқаррар
суратда, ўз
вақтида
келади. Уни
на бирор соат
олдинга, на бирор
соат ортга
сура
оладилар.)
35Эй
Одам
болалари,
агар
сизларга
ўзингиздан
бўлган Пайғамбарлар
келиб,
оятларимни
сўзлаганда,
бас, ким тақво
қилса ва яхши
амал қилса,
уларга хавф
йўқдир ва
улар хафа ҳам
бўлмаслар.
36Оятларимизни
ёлғонга чиқарганлар
ва улардан кибр
қилганлар,
ана ўшалар
дўзах
эгаларидир. Улар унда
абадий қолурлар.
37Аллоҳга
нисбатан ёлғон
тўқиган ёки
Унинг
оятларини ёлғонга
чиқарган
кимсадан ҳам
золимроқ
одам борми?! Ана
ўшаларга
китобдан
насибалари
етадир.
Бизнинг
элчиларимиз
келиб
уларнинг
жонларини
олаётиб:
«Аллоҳдан
ўзга ибодат қилаётган
нарсаларингиз
қани?»
дерлар. Улар:
«Биздан ғоиб
бўлишди»,
дерлар ва ўз
зиёнларига,
кофир
бўлганларини
айтиб, гувоҳлик
берарлар.
38У зот:«Сиздан
олдин ўтган,
жин ва инсдан
бўлган умматлар
билан
дўзахга
киринг», дер. Қачонки қайси
бир уммат
(дўзахга)
кирса,
шеригини лаънатлар.
Бироқ у ерда ҳаммалари
топишганларида,
кейингилари
аввалгиларини
(маломат қилиб):
«Эй Роббимиз,
бизни
анавилар
адаштирган
эдилар. Уларга
дўзах
азобини икки
баробар қилиб
бер», дерлар.
У зот: «Ҳаммага
ҳам икки
баробар,
лекин
билмассизлар»,
дер. (Осий зот
айнан ўз
шеригига
эргашиб, оқибат
ушбу балойи
азимга
гирифтор
бўлди. Шундай
қилиб,
бир-бирларини
лаънатлаб,
бирин-кетин дўзахда
топишадилар:
«Ҳаммалари
унда
топишганда
эса,
кейингилари
аввалгиларини
(маломат қилиб):
«Эй Роббимиз,
бизни
анавилар
адаштирган
эдилар. Уларга
дўзах
азобини икки
баробар қилиб
бер», дерлар».)
39Аввалгилар
кейингиларга:
«Сизларни
биздан
афзаллик
томонингиз
йўқ. Қилган
касбингизга
яраша азобни
тортаверинглар»,
дерлар.
40Албатта,
оятларимизни
ёлғонга чиқарганлар
ва улардан
кибр қилганларга
осмон
эшиклари
очилмас ва
улар туя игна
тешигидан
ўтмагунча
жаннатга кирмаслар. Жиноятчиларни
мана шундай
жазолаймиз. (Уларнинг
руҳлари
осмонга олиб
чиқилганда,
эшик очилмай,
аҳволлари расво
бўлган эди. Энди
жаннатга
киришлари
учун ғоят оғир
шарт қўйилмоқда.
Бир
тарафда
улкан
жуссали тоғдек
туя дарёдек
пишқириб
турибди. Иккинчи
тарафда кўз
илғаб-илғамай
бир игна. Аммо
унинг
тешигини,
унга нигоҳи
ўткир одам яқинроқдан
тикилмаса,
кўрмайди ҳам.
Бу баҳайбат
туя ушбу
кичкина
тешикдан
ўтса, бош устига,
«анавилар» ҳам
жаннатга
кираверсинлар.
Бу илоҳий
таъбир
оддийгина қилиб,
абадул абад
жаннатга
кирмайди,
дейишдан
кўра юз
чандон
таъсирчандир.
Бу ҳам
уларнинг
азобига азоб,
жазосига
жазо қўшиш
учундир.)
41Уларга
жаҳаннамдан
тўшак ва
устларига
чойшаб бор. Золимларни
мана шундай
жазолаймиз.
42Иймон
келтириб,
яхши
амалларни қилганлар–Биз
ҳеч бир жонни
тоқатидан
ташқари
нарсага
таклиф қилмаймиз–ана
ўшалар
жаннат
эгаларидир. Улар унда
абадий қолурлар.
(Аллоҳ
таоло ҳеч бир
жонни тоқатидан
ташқари
нарсага
таклиф қилмайди.
Тоқати
доирасидаги
амалларни
бажариб
жаннатга соҳиб
бўлиш қандай
улуғ толе!
Боз устига,
жаннатда
абадий қолиш
нечук
саодат!)
43Ва
кўксиларидаги
ғиллу ғашларни
чиқариб
олдик,
остиларидан
анҳорлар оқиб
турибди.
Улар: «Бизни
шунга ҳидоят қилган
Аллоҳга ҳамдлар
бўлсин, агар
Аллоҳ бизни ҳидоят
қилмаганда,
ўзимиз йўл
топа олмас
эдик. Роббимизнинг
элчилари ҳақни
келтирдилар»,
дедилар. Ва
уларга: «Мана
шу
жаннатингизни
қилган
амалларингиз
туфайли мерос
қилиб
олдингиз»,
деб нидо қилинур.
44Ва жаннат
эгалари
дўзах
эгаларига:
«Биз Роббимиз
бизга ваъда қилган
нарсанинг ҳақ
эканини
топдик.
Сизлар ҳам
Роббингиз
ваъда қилган
нарсанинг ҳақ
эканини
топдингизми?!» деб нидо қиладир.
Улар: «Ҳа!»
дерлар. Бас,
улар
ўрталарида
бир жарчи:
«Золимларга
Аллоҳнинг
лаънати
бўлсин!!!
45Аллоҳнинг
йўлидан
тўсадиган,
уни бузишни
истайдиган
ва охиратга
кофир
бўлувчиларга!!!» деб жар
соладир. (Бундай
ҳолатда
савол
беришга фақат
жаннат
эгаларигина қодирдирлар.
Чунки
дўзах эгалари
ўзлари билан
ўзлари овора.
Бу дунёда
кофирлар
Аллоҳнинг
охирати,
жаннати ва
дўзахига,
уларда азоб-уқубат,
роҳат-фароғат
бўлишига
иймон
келтирган
мўминлар устидан
кулган
эдилар. Энди
вазият
буткул
ўзгарди.
Мўминларнинг
юзи ёруғ,
сўзлари ҳақ
бўлди.)
46Ораларида
аъроф-тўсиқ
бор, у
деворлар
устидаги
кишилар ҳаммаларини
сиймоларидан
танирлар.
Тамаъ қилган ҳолларида
кирмай
турган
жаннат
эгаларига: «Сизга
салом
бўлсин», деб
нидо қиларлар.
(Жаннат
билан дўзах
орасида тўсиқ
бўлиб турган
баланд ва
кенг
девор–аъроф
устида
одамлар бор.
Бу
одамлар
кимлар
эканлиги ҳақида
уламолар
ўртасида
икки хил фикр
мавжуд.
Биринчиси:
улар яхшилик
ва
ёмонликлари
тенг келиб,
на жаннатга,
на дўзахга ҳукм
бўлмай қолган
кишилардир. Иккинчиси,
ўз қавмига
Пайғамбарларнинг
ҳақ
даъватларини
етказиб,
уларни
яхшиликка
бошлаган
даъватчилар,
уламолар ва
шуҳадолардир.
Биз
иккинчи
маънони
ихтиёр қилдик.
Чунки,
аъроф–олиймақом
жой,
жаннатнинг ҳам
устида. Унинг
юзида турган
одамлар
халойиқни юқоридан
кузатишяпти.
Улар ишонч
билан
яхшиларга
яхши, ёмонларга
муносиб
тарзда сўз қотмоқдалар.
Жаннат
эгаларини олқишлаб,
дўзах аҳлини
итоб қилмоқдалар.
Ўзларини
нима
кутаётганини
билолмай, қиёмат
саҳнида
изтироб
чекиб
турганлар
бунга журъат
эта
олмайдилар. Аллоҳу
аъламу
бис-савоб.)
47Қачонки
кўзлари
дўзах эгалари
томон
бурилиб қолса:
«Эй Роббимиз,
бизни золим қавмлар
билан бирга қилмагин»,
дерлар.
48Аъроф
эгалари
сиймоларидан
танийдиган кишиларига
нидо қилиб:
«Тўплаганингиз
ва қилган
кибру ҳавоингиз
сизга асқотмабди-ку!
49Сизлар:
Аллоҳ уларга
раҳмат
етказмас, деб
қасам
ичганингиз
ана уларми?!
(Уларга):
Жаннатга
киринглар!
Сизга хавф йўқ
ва сиз хафа ҳам
бўлмайсиз,
дейилди-ку!» дерлар.
50Дўзах
эгалари
жаннат
эгаларига:
«Бизга ҳам
сувдан ёки
Аллоҳ сизга
ризқ қилиб
берган
нарсадан
тўкинглар»,
деб нидо қиларлар.
Улар:
«Албатта,
Аллоҳ
буларни
кофирларга ҳаром
қилган.
51Динларини
ўйин-кулги қилиб
олган ва ҳаёти
дунё ғурурига
кетганларга»,
дерлар. Бас, бу
Кунда улар
бугунги ҳолга
дучор
бўлишларини
унутганлари
ва оятларимизни
инкор қилганларидек,
Биз ҳам
уларни
унутамиз.
52Батаҳқиқ,
Биз уларга
илм ила
муфассал қилинган,
иймон
келтирган қавм
учун ҳидоят
ва раҳмат
бўлган
китобни
келтирдик.
53Улар
унинг
таъвилини–оқибатини
кутмоқдалар,
холос.
Унинг
таъвили
келган кунда
илгари уни
унутганлар:
«Роббимизнинг
Пайғамбарлари
ҳақ ила
келган
эканлар. Энди
бизга шафоат қилувчилар
борми, шафоат
қилсалар ёки
ортга қайтарилсагу
қилган
амалларимиздан
бошқача
амалларни қилсак»,
дерлар. Батаҳқиқ,
улар
ўзларига
зиён қилдилар
ва тўқиб
олган
нарсалари
улардан ғойиб
бўлди. ( Қиёматда
шафоат қилгувчиларнинг
улуғи ва
ишончлиси Муҳаммад
(с.а.в.) эдилар. Аммо
кофирлар у
Зотга бу
дунёда иймон
келтирмадилар.
У
кишининг
(с.а.в.)
шафоатларидан
умид қила
олмайдилар. Қиёматда
шафоат қилувчиларнинг
яна бири Қуръони
Карим эди. Аммо
кофирлар
унга ҳам
иймон келтирмадилар.
Демак, Қуръони
Каримнинг
шафоатидан ҳам
умид қила
олмайдилар. Қиёматда
шафоат қилувчи
воситалардан
бири иймон
эди, иймонлари
йўқ. Имкони
бўлса эди,
улар бу
дунёга қайтиб,
аввал қилган
гуноҳларини
такрорламай,
иймон ва
ихлос билан яшашга
жон деб
кўнардилар. Балки
бирдан-бир
орзулари
шудир. Аммо
бунинг сира ҳам
иложи йўқ.)
54Албатта
осмонлару
ерни олти
кунда яратган,
сўнгра Аршни
эгаллаган
Роббингиз
кеча ила
кундузни қоплайдир.
Уни
шошилиб қувлайдир.
Қуёш, ой ва
юлдузларни
Ўз амрига
бўйсундирилган
қилиб яратди.
Огоҳ бўлинг,
яратиш ва амр
қилиш унинг
Ўзига хосдир.
Оламларнинг
Робби–Аллоҳ
буюкдир. (Ислом
ақидасига
кўра, Аллоҳ
таоло ўхшаши
йўқ Зотдир.
Ким уни бирор
нарсага қиёслашга
уринса, кофир
бўлади. Нега,
нима учун,
деб сўраш ҳам
мумкин эмас.
Аллоҳ
таоло
осмонлару
ерни
яратгани ҳақ.
Аммо қандай
усулда
яратганини
билмаймиз. Уларни
олти кунда
бунёд
этганлиги ҳам
ҳақ. Аммо
бу кунлар қандай
кунлар
эканини
билмаймиз. Билишга
имконимиз йўқ.
Бу кунлар ҳам
Аллоҳ
таолонинг
ўзига хос
бўлган
кунлардир.
Аллоҳ таоло
аршни
эгаллагани, ҳам
ҳақ. Аммо қандай,
нечук
эгаллаш
эканини
билмаймиз. Бу ҳақда
сўраб-суриштирмаймиз
ҳам. Ўтган
салафи солиҳларимиз
бундай
масалаларни қўзиганларни
бидъатчи, бузғунчи,
фитнакаш, деб
атаганлар ва
баъзиларини
жазолашга ҳукм
қилганлар.)
55Роббингизга
тазарруъ ила
ва махфий дуо
қилинг. Зотан, У ҳаддан
ошувчиларни
севмас.
56Ва
ислоҳ қилингандан
кейин ер
юзида фасод қилманг
ва Ундан қўрқиб
тамаъ ила дуо
қилинг. Албатта,
Аллоҳнинг раҳмати
яхшилик қилувчиларга
яқиндир.
57У
Ўз раҳматидан
олдин
шамолларни
хушхабар қилиб
юборадиган
Зотдир. Қачонки,
улар оғир
булутларни
кўтариб
келтиргач, у
ила ўлик
юртни суғорамиз.
Ундан сув
тушириб, ўша
ила турли
мевалар чиқарамиз.
Ўликларни
ҳам шундай қилиб
чиқарамиз. Шоядки
эсласангизлар.
58Пок
юртнинг набототи
Роббининг
изни ила чиқадир.
Нопок
бўлгани эса,
фақат қийинчилик
ила чиқадир. Шукр
келтирган қавмлар
учун
оятларимизни
шундай
хилма-хил
баён қилурмиз.
(Юқоридаги
оятда
бўлгани каби,
ушбу ояти
каримада ҳам
жуда катта ва
нозик қиёс
бор. Қуръони
Карим оятларида,
Пайғамбаримизнинг
(с.а.в.) ҳадиси
шарифларида
пок ва саҳий қалб
тоза ва сермаҳсул
ерга–тупроққа
қиёс этилади.
Нопок ва
ифлос қалб
эса, ғажд ва
маҳсулсиз
ерга
ўхшатилади. Покиза
заминдан
яхши маҳсуллар
етишиб чиққанидек,
пок ва саҳий қалбда
ҳам иймон,
ихлос, етук
мафкура ва
эзгу ниятлар
яшайди. Уларнинг
меваси Аллоҳ
рози
бўладиган
амаллардангина
иборат бўлади.
Нопок ва
нобоп ердан
бир ҳосилнинг
униб чиқиши
машаққат
бўлганидек,
нопок қалбдан
ҳам яхшилик
чиқиши қийин.
Чиркин қалбдан
чиқса ҳам, фақат
ёмонлик чиқади.)
59Батаҳқиқ,
Биз Нуҳни ўз қавмига
юбордик.
Бас, у: «Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинглар.
Сизларга
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. Албатта,
мен
сизларнинг
буюк куннинг
азобига
гирифтор
бўлишингиздан
қўрқаман»,
деди. (Аввал-бошда
Одамнинг (а.с.) қиссалари
баён этилган
эди. Энди
у зотнинг
зурриётлари
пушти
камаридан
яралган Нуҳнинг
(а.с.) қиссалари
келтирилмоқда.)
60Унинг қавмидан
бўлган
зодагонлар:
«Албатта, биз
сени очиқ-ойдин
залолатда
эканингни
кўряпмиз»,
дедилар. (Ҳар
бир қавмнинг
ўз
зодагонлари
бўлади. Уларни
зодагон қилган
уларнинг
мол-дунёси,
пули, куч-қудрати,
маккорлиги
ва
устамонлиги
бўлади. Бу
зотлар қавм
номидан
гапириш ҳаққини
ўзларига
ўзлари
берганлар. Шу тоифа
зодагонлар
Нуҳ (а.с.) қавмларида
ҳам бор эди.)
61У:«Эй қавмим,
менда
залолат йўқ. Балки мен
оламларнинг
Роббидан Пайғамбарман.
62Сизларга
Роббимнинг
юборганларини
етказаман,
насиҳат қиламан
ва Аллоҳ
томонидан
сиз билмаган
нарсани
биламан.
63Ўзингиздан
бўлган бир
кишига,
сизларни огоҳлантириш
учун ва тақво
қилиб, шояд
раҳматга
эришсангиз деб
Роббингиздан
эслатма
келганидан
ажабланасизларми?!» деди.
64Бас,
уни ёлғончига
чиқардилар. Сўнг Биз
уни ва у
билан бирга
бўлганларни
кемада қутқардик
ва
оятларимизни
ёлғонга чиқарганларни
ғарқ қилдик.
Чунки
улар кўр қавм
эдилар.
65Ва
Одга ўз
биродари Ҳудни
(юбордик). У:
«Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинглар.
Сизларга
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. Тақво
қилмайсизларми?!» деди.
66Унинг қавмидан
куфр
келтирган
зодагонлар:
«Албатта, биз
сени эси
пастликда
кўриб
турибмиз ва
албатта биз
сени ёлғончилардан
деб биламиз»,
дедилар.
67У:«Эй қавмим,
менда эси
пастлик йўқ. Лекин мен
оламларнинг
Роббидан Пайғамбарман.
68Сизларга
Роббимнинг
юборганларини
етказаман ва
мен сизларга
ишончли насиҳатгўйман.
69Ўзингиздан
бўлган бир
кишига
сизларни огоҳлантириш
учун
Роббингиздан
эслатма
келганидан
ажабландингизми?! Сизларни
Нуҳ қавмидан
кейин халифа қилганини
ва хилқатингизда
куч-қувватни
зиёда қилганини
эсланг. Аллоҳнинг
неъматларини
эсланг. Шоядки,
нажот
топсангиз»,
деди. (Аллоҳ
таоло Нуҳ қавмини
оғир гуноҳлари
туфайли ер
юзидан гумдон
қилиб
ташлаган эди.
Худди шу
осий қавмдан
сўнг
сизларни ер
юзида
ўзининг халифаси
қилиб
танлади. Бу–улуғ
неъмат. Бунга,
албатта, шукр
қилиш лозим
эди. Аммо
Од қавми ҳам
жаҳолатида қаттиқ
туриб олди.)
70Улар: «Сен
бизга ёлғиз
Аллоҳнинг
Ўзига ибодат қилишимиз
ва
ота-боболаримиз
ибодат қилган
нарсаларни
тарк
этишимиз
учун келдингми?!
Агар
ростгўйлардан
бўлсанг,
бизга ваъда қилаётган
нарсангни
келтир!»
дедилар.
71У:«Батаҳқиқ,
устингизга
Роббингиз
томонидан
азоб ва ғазаб
тушди. Мен
билан Аллоҳ ҳеч
бир ҳужжат туширмаган,
ўзингиз ва
ота
боболарингиз
қўйиб олган
номлар ҳақида
тортишасизларми?!
Бас, интизор
бўлиб туринглар!
Мен ҳам
сизлар билан
интизор
бўлувчиларданман»,
деди.
72Бас,
унга ва у
билан бирга
бўлганларга
Ўз раҳматимиз
ила нажот
бердик ва
оятларимизни
ёлғонга чиқарганларнинг
кетларини
уздик. Улар мўмин
эмас эдилар.
(Мазкур баҳснинг
оқибатида
Биз Ҳудга (а.с.)
ва у зот
билан бўлган
мўминларга нажот
бердик. Улар
Аллоҳ
юборган
бало-офатлардан
омонда
бўлдилар. Яъни,
батамом ҳалокатга
гирифтор қилдик.
Уларнинг
Муғайс деб
аталгувчи
водийлари
узра узоқ
муддат давом
этган қурғоқчиликдан
сўнг бир
булут намоён
бўлди. Од қавми,
мана шу
келаётган
булут бизга
ёмғир ёғади,
деб шод
бўлишди.
Аммо орзиқиб
кутилган
булут етиб
келганида
ундан қаттиқ
шамол
уфурилиб,
барчаларини ҳалок
қилди.
Улардан
бирортаси
омон қолмай,
«кетлари
узулди».)
73Ва
Самудга ўз
биродари
Солиҳни
(юбордик). У:
«Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинглар.
Сизларга
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. Сизга
Роббингиздан
ҳужжат келди.
Мана бу
Аллоҳнинг
туяси
сизларга
оят-белгидир.
Уни Аллоҳнинг
ерида тек қўйинглар.
Унга
ёмонлик
етказманглар.
Яна сизни
аламли азоб
тутмасин-а!
(Бошқа
сураларда
баён қилинишича,
Самуд қавми
Солиҳдан (а.с.)
Аллоҳнинг қудратига
далолат қилувчи
оят-белги
келтиришни
талаб қилганларида,
Аллоҳ таоло
катта
харсанг
тошдан бир
туяни чиқарган.
Шунинг
учун ҳам у
«Аллоҳнинг
туяси» деб
аталмоқда. Самуд қавмидан
баъзи
шахслар бу
мўъжизавий
туяни кўриб
иймон
келтирдилар.
Туя
яйловда
ўтлаб
юраверди.
Сувдан
истифода қилиш
эса, навбатли
бўлди. Чунончи,
сувни бир кун
туя, бир кун
Самуд қавми
истеъмол
этар эдилар.)
74Ва
сизларни
Оддан кейин
халифа қилганини
ва сизга ер
юзида имкон
бериб, текисликларида
қасрлар қуриб,
тоғлардан
уйлар
ўйганларингизни
эсланг.
Аллоҳнинг
неъматларини
эсланг ва ер
юзида фасод-ла
бузғунчилик қилманг!» деди. (Ривоятларда
баён
этилишича,
Аллоҳ таоло
гуноҳ
амаллар қилгани
учун Од қавмини
ҳалокатга
гирифтор
этганидан
сўнг, уларнинг
диёрида
Самуд номли қавм
макон этиб,
ўша ерларни
обод қилганлар.
Уларнинг
умрлари
бардавом
бўлиб,
фаровон турмуш
кечирганлар. Паст-текислик
жойларни
танлаб, улкан
қасрлар
бунёд
этганлар. Тоғлар бағрида
тошларни
ўйиб уйлар
ясаганлар. Ҳозиргача
ўша
масканларнинг
баъзилари сақланиб
қолган. Солиҳ
(а.с.) уларга бу
нарсаларнинг
ҳаммаси Аллоҳнинг
неъмати
эканини
эслатиб,
уларни шукр қилишга
ундадилар.)
75Унинг қавмидан
мутакаббир
бўлган
зодагонлар,
заифҳол
бўлганлардан
иймон
келтирганларига:
«Солиҳни
Роббидан Пайғамбар
қилиб
юборилган,
деб билмоқдамисиз?!» дедилар.
Улар:
«Албатта, биз
у ила
юборилган нарсага
иймон
келтирувчилармиз»
дедилар.
76Мутакаббир
бўлганлар:
«Албатта, биз
сиз иймон
келтирганга
кофирмиз»,
дедилар.
77Бас, туяни
сўйдилар,
Роббилари
амрида тажовузкорлик
қилишди ва:
«Эй Солиҳ,
агар
ростгўйлардан
бўлсанг,
бизга ваъда қилаётган
нарсангни
келтир!»
дедилар.(Аллоҳнинг,
туяни тек қўйинглар,
унга ёмонлик
етказманглар,
деган амрига қасдма-қасд
уни
ўлдирдилар. Куфрда ҳаддан
ошдилар.)
78Бас,
уларни
шиддатли
зилзила олди
ва жойларида
ўтириб қолдилар.
79Кейин, У
улардан юз
ўгирди ва: «Эй қавмим,
батаҳқиқ, мен
сизга
Роббимнинг
юборганини
етказдим ва
насиҳат қилдим.
Лекин сиз
насиҳат қилувчиларни
севмас
экансиз»,
деди.
80Ва
Лутни
(юбордик).
Унинг ўз қавмига:
«Сиздан олдин
оламларда ҳеч
ким қилмаган
фоҳиша ишни қиласизларми?!
81Албатта,
сизлар
аёлларни қўйиб,
эркакларга
шаҳват ила яқинлик
қилмоқдасизлар. Йўқ!
Сизлар
исрофчи қавмсиз!» деганини
эсла. (Лут
(а.с.) қиссаларида,
у зот
дафъатан ўз қавмларининг
улкан қабиҳ
ишлари–баччабозликларини
қоралашга
бошлайдилар.
Аллоҳ
таоло
инсонни
эркак ва аёл
жинсида
яратди. Ҳар
бирига ўзига
хос аъзолар
ва
хусусиятлар
берди. Аллоҳ
таоло инсон
зотини
жинсий яқинлик
йўли билан
яратиб, унинг
насли покиза
йўл билан
кўпайиб
туришини
ирода ва ҳаётий
зарурат қилди.
Бу йўлдан
тажовуз қилганлар
ва Аллоҳ
иродасига
зид бориб,
эркакларга
шаҳват ила яқинлик
қиладиганлар
ақидаси бузуқ
ва тубан
кишилар ҳисобланадилар.
Шу
боисдан
мазкур қиссада
худди шу фоҳишалик
бош масала қилиб
кўтарилади.
Бинобарин,
Лут (а.с.) бу ёруғ
оламда ҳеч
бир зот қилмаган
улкан гуноҳга
биринчи
бўлиб қўл
урган қавмларини:
«Йўқ! Сизлар
исрофчи қавмсиз!» деб
таърифламоқдалар.)
82Қавмнинг
жавоби:
«Уларни қишлоғингиздан
чиқариб
юборинг,
чунки улар
жуда ҳам
покиза
бўлаверадиган
одамлар
экан», дейишларидан
бошқа нарса
бўлмади. (Инсофни
кўринг. Инсон
табиатига
мувофиқ иш қилган,
ҳалолу пок
бўлиб, бошқаларни
покизаликка
чақирган
кишилар
юртларидан
ихрож қилинар
эканлар. Уларнинг
«айблари»
битта–жуда ҳам
покиза одам
бўлганликлари.
Инсонийлик
қиёфасини йўқотган
қавм шу
даражага
етар экан-да.
Ўзлари
инсоният
бўйнига тавқи
лаънат бўлиб
осиладиган
амалларни
тап тортмай қилаётганлари
етмаганидек,
уларга
ўхшашни хоҳламаган,
инсонлигини
йўқотмаган,
Аллоҳнинг
амрида
юришга ҳаракат
қилганларни
покизаликда
айблайдилар.)
83Бас,
унга ва аҳлига
нажот бердик. Магар
хотини ҳалок
бўлгувчилардан
бўлди. (Пайғамбарга
фақат унинг
оила
аъзоларигина
иймон
келтирдилар.
Аммо
уларнинг
орасидан ҳам
энг яқин
кишиси–хотини
иймон
келтирмади. Оқибатда у
жинояткор қавмга
қўшилиб ҳалок
бўлди.)
84Ва
Биз уларнинг
устидан «ёмғир»
ёғдирдик.
Жинояткорларнинг
оқибати қандай
бўлганига
назар сол!
(Аллоҳ таоло
уларнинг
устидан тош
селини ёғдирди
ва барчалари ҳалок
бўлдилар. )
85Ва
Мадянга ўз
биродарлари
Шуайбни
(юбордик). У:
«Эй қавмим,
Аллоҳга
ибодат қилинг.
Сизга
Ундан ўзга
илоҳ йўқ. Батаҳқиқ,
сизга
Роббингиздан
ҳужжат келди.
Бас, ўлчов
ва тарозуни
тўлиқ адо
этинг,
одамларнинг
нарсаларидан
камитиб қолманг
ва ер юзида
унинг ислоҳидан
кейин бузғунчилик
қилманг.
Агар мўмин
бўлсангиз,
шундай қилмоғингиз
ўзингиз учун
яхшидир.
86Ҳар
кўчада
ўтириб олиб қўрқитманг.
Аллоҳнинг
йўлидан Унга
иймон келтирганларни
тўсманг ва у(йўл)ни
эгри
бўлишини
истаманг. Оз
бўлган чоғингизда
сизни
кўпайтириб қўйганини
эсланг. Бузғунчиларнинг
оқибати қандай
бўлганига
назар солинг.
87Агар
сиздан бир
тоифа мен ила
юборилган нарсага
иймон
келтирган ва
бошқа тоифа
иймон келтирмаган
бўлса, бас,
Аллоҳ
орамизда ҳукм
қилгунча
сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг
яхшисидир»,
деди. (Аллоҳ
таоло ушбу
ояти
карималарда
аввало Шуайбни
(а.с.) Мадянга
Пайғамбар қилиб
юборганини,
кейин эса, у
кишининг ўз қавмларига
қилган
пандларини
келтирмоқда.
Мадянликлар ҳам
асли араблар
бўлиб,
уларнинг
ерлари Ақаба қўлтиғидан
Тури Синога қадар
чўзилган.Шуайбнинг
(а.с.) қавми
кўпроқ
амалий
ширкка
мубтало
бўлганга
ўхшайди. Чунки
муомала
ишларида
Аллоҳнинг
буйруғини
адо этмай,
бошқанинг
амрини
бажаришдан,
ўлчов ва
тарозудан
уриб қолиб,
бировларнинг
ҳаққини
ейишдан қайтаришлари
шунга
далолат қилмоқда.
Бу ва бу каби,
Аллоҳ йўриқларини
четлаб, бошқа
йўлга юриш
Аллоҳ таоло
ер юзини ислоҳ
қилиб қўйганидан
кейин уни
бузишдан
иборат эканига
ишора этиб:
«ва ер юзида
унинг ислоҳидан
кейин бузғунчилик
қилманг»,
демоқдалар.)
88Унинг қавмидан
мутакаббир
бўлган
зодагонлар:
«Эй Шуайб, ёки,
албатта, сени
ва сен билан
бирга иймон
келтирганларни
ўз қишлоғимиздан
чиқарамиз,
ёки ўз
миллатимизга
қайтасизлар»,
дедилар. У: «Гарчи
ёмон кўрувчи
бўлсак ҳам-а?!
89Агар
сизнинг
миллатингизга
Аллоҳ бизга
ундан нажот
бергандан
сўнг қайтсак,
батаҳқиқ,
Аллоҳга
нисбатан ёлғон
тўқиган
бўламиз.
Биз учун унга
қайтиш мутлақо
мумкин эмас,
магар
Роббимиз–Аллоҳ
хоҳласагина
(мумкин). Роббимиз
ҳамма
нарсани ўз
илми ила қамраб
олгандир. Аллоҳга
таваккал қилдик.
Эй Роббимиз,
биз билан қавмимизнинг
орамизни ҳақ
ила очгин. Сен
очувчиларнинг
яхшисидирсан»,
деди. (Яъни,
биз учун ширк
ва куфр
миллатига,
яъни, ортга қайтиш
мутлақо
мумкин эмас.
Биз иймон
келтирдик ва
унинг
лаззатини
татиб кўрдик.
Энди ёлғиз,
бир ҳолатдагина–Аллоҳ
бизни
адаштиришни
ирода қилсагина,
ортга қайтишимиз
мумкин. Зеро,
Унинг
иродасига ҳеч
қачон бас
келиб
бўлмайди. Келажакда қилажак
жамики
амалларимизни
ҳам унинг
Ўзига
топширдик. Биз фақат
Аллоҳга
суянамиз. Сизнинг таҳдид
ва
зўрлигингиз,
сохта
худоларингиздан
заррача ҳайиқмаймиз,
уларга
эътибор
бермаймиз ҳам.
Шу йўл билан
ишни ўзининг ҳақиқий
эгаси ҳукмига
ҳавола қилиб,
иймон ва куфр
ўртасида ҳукм
чиқарувчи ҳокими
мутлаққа
мурожаат этдилар.)
90Унинг қавмидан
бўлган, куфр
келтирган
зодагонлар:
«Агар Шуайбга
эргашсангиз,
у ҳолда,
албатта, зиён
кўрувчидирсиз»,
дедилар.
91Бас,
уларни
шиддатли
зилзила олди
ва жойларида
ўтириб қолдилар.
92Шуайбни
ёлғончига чиқарганлар
худди у ерда
яшамагандек
бўлдилар.
Шуайбни ёлғончига
чиқарганлар,
ўшалар зиён
кўрувчилар
бўлдилар.(Яъни,
мазкур
шиддатли
зилзиладан
кейин Шуайбга
(а.с.) мухолиф
бўлган
кофирлар ҳалок
бўлиб,
батамом
гумдон бўлиб
кетдилар.)
93Кейин У
улардан юз
ўгирди ва: «Эй қавмим,
батаҳқиқ, сизга
Роббимнинг
юборганларини
етказган эдим
ҳамда сизга
насиҳат қилган
эдим. Қандай
қилиб кофир қавмларга
қайғурай»,
деди.
94Қайси
бир қишлоққа
Пайғамбар
юборсак,
албатта,
унинг аҳлини
тазарруъ қилишлари
учун
зарарлар ва
мусибатлар
ила тутганмиз.
95Сўнгра
ёмонликни
яхшиликга
алмаштирганмиз. Токи
кўпайишиб ва
«ота-боболаримизга
ҳам қийинчилик
ва
хурсандчилик
етган эди»,
деганларида,
уларни
ўзларига
сездирмай
тўсатдан
тутганмиз. (Вақт-соати
келиб Аллоҳ
таоло мазкур
ёмон ҳолатларни
яхшилик ҳолатларга
алмаштириб қўяди.
Одамлар
бу яхши ҳолларда
янада
кўпайишади. Аммо бу
зиёдалик ҳам
улар учун
синов
эканлигини
англаб етмайдилар.
Аллоҳ уларни
шукр қилармикин,
деб яхши ҳолатларга
солганини
билмайдилар.)
96Агар
қишлоқлар аҳллари
иймон
келтирганларида
ва тақво қилганларида
эди, Биз,
албатта,
уларга
осмону ердан
баракотларни
очиб қўяр
эдик. Лекин
улар ёлғонга
чиқардилар,
бас, уларни қилган
касблари
туфайли
тутдик. (Ушбу
ояти
каримада
баён қилинаётган
оддий ва
содда ҳақиқатни
инсоният
тушуна
олмаётгани ғоятда
ажабланарли ҳол.
Инсон
учун осмон ва
заминдан
баракот эшиклари
очилиши учун
биргина шарт
кифоя, яъни, у
иймонли ва тақволи
бўлиши лозим
экан. Ана
ўшанда
инсонга
осмону
заминдан
баракотлар
эшиги ланг
очиб қўйилади.
Чунки
иймон
инсонни
баракотли ҳаёт
йўлига
бошлайди. Чунки тақво
инсонни
фаровон ҳаёт
йўлига
солади. Иймон
билан тақво
бир-бирига
чамбарчас боғлиқ
бўлганидек,
баракот ҳам
уларга боғлиқдир.
Бу ҳақиқатга
каттаю кичик ҳар
бир соҳада
гувоҳ бўлиши
мумкин.)
97Қишлоқлар
аҳли уларга
Бизнинг бало-қазойимиз
тунда, ухлаётган
ҳолларида
келишидан
хотиржаммилар?!
98Қишлоқлар
аҳли уларга
Бизнинг бало-қазойимиз
чошгоҳда,
ўйнаётган ҳолларда
келишидан
хотиржаммилар?!
99Аллоҳнинг
макридан
хотиржам
бўлдиларми?! Аллоҳнинг
макридан фақат
зиён кўрувчи қавмларгина
хотиржам
бўларлар. (Ғафлатга
солиб, гуноҳ қилса
ҳам, дахлсиз
тек қўйиб,
кейин туйқусдан
сездирмай
олиш Аллоҳнинг
ишидир, яъни,
макридир.)
100Ерга
унинг аҳлидан
кейин
меросхўр
бўлганларга,
агар хоҳласак,
гуноҳлари
туфайли
уларга
мусибат
етказишимиз ва
қалбларига
муҳр босиб,
эшитмайдиган
қилиб қўйишимиз
аён
бўлмадими?!
101Биз
сенга ана ўша
қишлоқларнинг
хабарларини қисқа
қилиб айтиб
бермоқдамиз. Батаҳқиқ,
уларга Пайғамбарлари
очиқ-ойдин ҳужжатлар
билан
келдилар. Аммо улар
олдин ёлғонга
чиқарган
нарсаларига
иймон
келтирмадилар.
Аллоҳ
шундай қилиб
кофирлар қалбига
муҳр босди.
102Уларнинг
кўпларида аҳдга
вафо
кўрмадик.
Агар
уларнинг
кўпларини
топсак ҳам,
фосиқликда
топдик. (Яъни,
улар
субутсиз
кимсалар
бўлиб, аҳдга ҳеч
вафо қилмасдилар.
Бу қавмнинг
аксари қисми
фақат фосиқлик
билан машғул
эди. Фосиқликнинг
маъноси Аллоҳ
чизиб
кўрсатган
чегарадан чиқишдир.
Яъни, улар
Аллоҳ
кўрсатган
йўлдан озган
кимсалар
сирасидан
эдилар.)
103Сўнгра
уларнинг
ортидан
Мусони Ўз
оятларимиз
ила Фиръавн
ва унинг
зодагонларига
юбордик.
Бас, у(оят)ларга
зулм қилдилар.
Бузғунчиларнинг
оқибати қандай
бўлишига
назар сол.
104Мусо: «Эй
Фиръавн,
албатта, мен
оламларнинг Роббидан
Пайғамбарман.
105Менга
Аллоҳ ҳақида ҳақдан
бошқани
айтмаслик
лозимдир. Батаҳқиқ,
мен сизларга
Роббингиздан
очиқ-ойдин ҳужжат
келтирдим. Мен ила
Бани
Исроилни қўйиб
юбор», деди. (Фиръавн
Бани
Исроилни қул-банда
қилиб олган
ва уларга
Робб эканига
шубҳаланмас
эди. Мусо
(а.с.) унга ҳақиқий
Робб Аллоҳ
эканини
тушунтириб,
Бани
Исроилни
озод қилиш
ўша ягона
Аллоҳнинг–ҳақиқий
Роббнинг
амри ни изҳор
этдилар.)
106У:«Агар
оят-мўъжиза
келтирган
бўлсанг, ростгўйлардан
бўлсанг,
келтир уни»,
деди.
107Асосини
ташлаган
эди... баногоҳ
у аниқ аждар
бўлди.
108Ва қўлини
чиқарган
эди... баногоҳ
у назар
солувчиларга
оппоқ бўлиб
кўринди. (Аслида,
Мусо (а.с.) буғдойранг
тусда эдилар.
Фиръавн
мўъжиза
кўрсатишни
талаб қилганда
қўлларини қўлтиқларидан
чиқарган заҳоти
оппоқ тусда
намоён
бўлди.)
109Фиръавн қавмидан
бўлган
зодагонлар:
«Албатта, бу
билимдон сеҳргардир!
110Сизларни
ерингиздан
чиқаришни хоҳлайди.
Бас, нимага
амр қиласизлар?» дедилар.
111Улар:«Уни
ва акасини қўйиб
тургин-да, шаҳарларга
тўпловчиларни
юбор.
112Ҳамма
билимдон сеҳргарларни
сенга олиб
келсинлар»,
дедилар. (Мусо ва
акаси Ҳорунни
қўйиб
тургин-да,
барча шаҳарларга
одам юбор,
улар бор
билимдон сеҳргарларни
тўплаб
келсинлар.)
113Сеҳргарлар
Фиръавнга
келиб: «Агар
биз ғолиб
бўлсак,
албатта,
мукофот
олсак керак?» дедилар.
114У: «Ҳа. Ва,
албатта,
менинг яқин
кишиларимдан
бўлурсизлар»,
деди.
115Улар:«Эй
Мусо, ёки сен
ташла, ёки
биз ташловчи
бўлайлик»,
дедилар.
116У: «Сизлар
ташланглар»,
деди. Улар
ташлаганларида,
одамларнинг
кўзини сеҳрладилар,
қўрқитдилар
ва зўр сеҳр
кўрсатдилар.
(Улар қўлларидаги
арқон ва
асоларини
ташладилар. Бояги арқон
ва асолар
одамларнинг
назарига
илон бўлиб
кўринди.)
117Биз
Мусога: «Асонгни
ташла», деб ваҳий
юбордик. Бирдан
у улар
уйдираётган
нарсани юта
бошлади. (Уста
сеҳргарларнинг
кўзбўямачилиги
тўпланганларни
даҳшатга
солиб қўйган
эди. Мусо
(а.с.) ҳам
кўпчилик
билан бирга
содир
бўлаётган воқеани
кузатиб
турар эдилар.
Аллоҳ у
зотга «Асонгни
ташла», деб ваҳий
юборди. Мусо
(а.с.) ерга
асони
ташладилар. Асо
аждарга
айланди ва
бирдан сеҳргарлар
намойиш
этаётган
уйдирма–кўзбўямачиликларни
юта бошлади.)
118Бас,
ҳақ қарор
топди ва
уларнинг қилаётганлари
ботил бўлди.
119Ўша
ерда
енгилдилар
ва беобрў
бўлдилар.
120Ва сеҳргарлар
саждага
ташланиб:
121«Оламларнинг
Роббига.
122Мусо
ва Ҳоруннинг
Роббига
иймон
келтирдик»,
дедилар. (Не боисдан
сеҳргарлар
биринчи
бўлиб иймон
келтирдилар?
Чунки
улар Мусо (а.с.)
келтирган
нарса сеҳр
эмас, ҳақиқий
илоҳий мўъжиза
эканини ҳаммадан
бурун англаб
етдилар. Сеҳргарларга
ҳақиқат
биринчи
бўлиб етиб
борди. Виждонлари
уйғонди ва қалбларини
иймон нури
ёритди. Улар
Аллоҳга
сажда қилиш
учун
ўзларини
ерга
ташладилар.)
123Фиръавн:
«Мен сизга
изн бермай
туриб унга иймон
келтирдингизми?!
Албатта,
бу сизнинг шаҳардан
унинг аҳлини
чиқариш учун қилган
макрингиздир.
Ҳали
биласиз.
124Албатта,
оёқ-қўлларингизни
қарама-қарши
томонидан
кесаман ва ҳаммангизни
осаман», деди. (Бу ҳам
барча
фиръавнларга
хос хусусият.
Улар
ўзларига қул
бўлган фуқароларнинг
ҳатто Аллоҳга
иймон
келтиришни ҳам
ундан сўраб,
илтижоланиб,
адо
этишларини
хоҳлайдилар.
Барча давр
фиръавнларининг
мўминларга қарши
қўллайдиган
услуби шу: қадимда
қўл-оёқларини
кесиб,
осишган; ҳозирда
қамайдилар,
азоблайдилар,
отадилар. Аммо
уларнинг бу
усуллари
иймон нури
билан чароғон
бўлган қалбларга
заррача қўрқинч
сола
олмайди.)
125Улар:«Албатта,
биз
Роббимизга қайтгувчимиз.
126Сен
биздан фақат
Роббимизнинг
оятлари
келганда
уларга иймон
келтирганимиз
учунгина ўч
олмоқдасан! Эй Роббимиз,
устимиздан
сабр тўккин
ва мусулмон ҳолимизда
вафот
эттиргин»,
дедилар.
127Фиръавн қавмидан
бўлган
зодагонлар:
«Сени ва
худоларингни
тарк қилса ҳам,
Мусо ва унинг
қавмини ер
юзида бузғунчилик
қилишларига
йўл қўйиб
берасанми?» дедилар.
У: «Ўғилларини
ўлдирамиз ва
аёлларини
тирик қолдирамиз
ва, албатта,
биз улар
устидан қаҳр
ўтказувчимиз»,
деди.
128Мусо ўз қавмига:
«Аллоҳдан
ёрдам
сўранглар ва
сабр қилинглар.
Ер Аллоҳники,
уни
бандаларидан
кимни хоҳласа,
ўшанга мерос қилиб
беради. Ва
оқибат тақводорларникидир»,
деди.
129Улар: «Сен
бизга
келмасингдан
олдин ҳам,
келганингдан
кейин ҳам
озор
тортдик»,
дедилар. У:
«Шоядки
Роббингиз
душманларингизни
ҳалок этиб,
сизларни ер
юзига халифа қилиб,
қандай амал қилишингизга
назар солса»,
деди. (Қавм
Пайғамбарига
таъна қилди.
Сен
келмасингдан
бурун ҳам
озор тортар
эдик, ўшанда ҳам
ўғилларимизни
ўлдириб,
аёлларимизни
тирик қолдирар
эдилар, сен
келганингдан
кейин ҳам
бари бир озор
топмоқдамиз.
Уларнинг
фикрича, Пайғамбар
келиши ҳамоно
ҳамма нарса
уларнинг
фойдасига ҳал
бўлиб қолиши
керак экан. Улар Пайғамбар
шахсига
таъна қилмоқдалар.
Аммо нега
ўзларига
назар
солмайдилар?
Ўзлари
нималар қилдилар?
Иймон
келтирдиларми?
Иймон тақозо
этган
бирор-бир
ишни қилдиларми?)
130Биз
Фиръавн аҳлини,
шояд
эсласалар,
деб (қаҳатчилик)
йиллар ва
мевалар танқислиги
ила тутдик.
131Улар
ўзларига
яхшилик
етганда:
«Бунга биз ҳақдормиз»,
дедилар. Агар
уларга
ёмонлик етса,
Мусо ва у
билан бирга
бўлганлардан
шумландилар.
Огоҳ
бўлсинларким,
уларнинг
шумликлари
Аллоҳнинг ҳузуридан
бошқа жойда
эмас. Лекин
кўплари
билмайдилар.
132Улар: «Ҳар қанча
оят келтириб
бизни сеҳрламоқчи
бўлсанг ҳам,
биз сенга
иймон
келтиргувчи
эмасмиз», дедилар.
133Бас,
уларнинг
устидан
тўфон,
чигиртка,
мита, бақа ва қонларни
очиқ-ойдин ва
муфассал
белгилар қилиб
юбордик. Бас, улар мутакаббирлик
қилдилар ва
жиноятчи қавм
бўлдилар. (Аллоҳ
таоло
Фиръавн ва
унинг аҳли
ваъз-насиҳатга
қулоқ тутсин,
инсофу
иймонга
келсин, қилаётган
жиноятларидан
қайтсин, деб
уларга
муфассал қилиб,
алоҳида-алоҳида
тарзда
оят-белгиларни
юборди.
Баъзи
уламоларнинг
фикрича, Исро
сурасидаги
«Мусога тўққизта
очиқ-ойдин,
оят-белги
бердик»,
дейилишига қараганда,
тўққиз йилда
тўққизта оят
юборган,
чунончи: асо, қўл,
қаҳатчилик,
мева ва
жонларни нуқсонга
учратиш,
тўфон,
чигиртка,
мита, бақа ва қон.
Аллоҳ таоло ҳар
гал бало
юборганида,
Фиръавн аҳли
дод-вой
солишиб,
тавба қилишар,
жиноятларини
тарк этишга
ва Бани Исроилни
қўйиб
юборишга
Мусога (а.с.)
ваъда
беришар эди.)
134Қачонки
устиларига
азоб тушса:
«Эй Мусо, сенга
берган аҳд ҳурмати,
Роббингга
дуо қил, агар
биздан азобни
кўтарсанг,
албатта,
сенга иймон
келтирамиз
ва Бани
Исроилни сен
билан қўйиб
юборамиз»,
дер эдилар.
135Қачонки
устиларидаги
азобни
ўзлари етиб борадиган
муддатга
кўтарсак, қарабсанки,
қасамларини
бузиб
турибдилар.
136Бас,
улардан интиқом
олдик. Оятларимизни
ёлғонга чиқарганлари
ва улардан ғофил
бўлганлари
учун уларни
денгизга ғарқ
қилдик. (Аллоҳ
таоло вақти-соати
етганида, қоил
мақом қилиб
интиқом олди.
Аллоҳнинг
оятларини
рад этиб,
кофирлардан
ибрат олмай, ғофил
бўлганлари
учун сув қаърига
ғарқ бўлиб, ҳаммалари
бирданига ҳалок
бўлдилар. Ояти
каримада,
денгизга ғарқ
қилдик,
дейилади.)
137Ва
хўрланиб
юрган қавмни
эса, Ўзимиз
баракали қилган
ернинг машриқию
мағрибига
меросхўр қилдик.
Сабр қилганлари
учун
Роббингнинг
гўзал сўзлари
Бани
Исроилга
батамом бўлди.
Фиръавн
ва унинг қавми
қурган
нарсаларни
ва улар
юксалтирган
нарсаларни
вайрон қилдик.
(Оятдаги
«хўрланиб
юрган қавм»дан
мурод Бани
Исроилдир.
Фиръавн ва унинг
аҳли Бани
Исроил ўғлонларини
ўлдириб, қизларини
чўри,
ўзларини
хизматкор қилиб,
мудом хўрлашар
эдилар. Аллоҳ
таоло
Фиръавн ва
унинг қавмини
улкан
жиноятлари
боисидан ғарқ
этиб, ҳалок қилганидан
сўнг,
«хўрланиб
юрган қавм»ни
Ўзи баракали қилиб
қўйган
ернинг машриқ
ва мағрибига
меросхўр қилганини
эслатмоқда.
Энди улар
хорликдан қутулиб,
озод ва фаровон
турмуш
кечириш
имконига эга
бўлдилар.)
138Ва
Бани
Исроилни
денгиздан
олиб ўтдик. Бас, улар ўз
санамларига
берилиб сиғинаётган
қавм устига
келдилар.
Улар:«Эй
Мусо, бизга ҳам
худди
уларнинг
худоларига
ўхшаш худо қилиб
бер», дедилар.
У: «Албатта,
сиз жоҳил қавм
бўлаётибсиз.
139Ахир,
анавилар
этиб турган
нарса ҳалокатдир
ва қилаётган
ишлари
ботилдир»,
деди. (Аслида,
уларни
Фиръавн ва
унинг аҳлининг
узоқ
муддатли
эзишидан,
хўрлашидан
халос этган
Аллоҳга шукр
айлаб, ёлғиз
Унгагина
ибодат қилишлари
керак эди. Аслида,
уларни даҳшатли
азоб-уқубатлардан
Аллоҳнинг
амри ва
ёрдами ила
фидокорлик қилиб
қутқазиб
олиб чиққан
Пайғамбарлари
Мусонинг (а.с.)
маслаҳатисиз
ҳеч бир иш қилмасликлари
лозим эди. Лекин улар
бир золим
бутпараст қавмни
йўл-йўлакай
кўриб қолиб,
уларга ҳавас қиляптилар.)
140У:«Сизларга
Аллоҳдан
ўзгани худо қилиб
берайми?! Ҳолбуки,
У сизларни
оламлардан
афзал қилган
зот-ку!»
деди. ( Аллоҳ
таоло уларга
Пайғамбар
юбориб, илоҳий
китоб нозил қилса,
шариат бериб,
ўз
замонасидаги
одамлардан
афзал этиб қўйса-ю,
улар ўз Пайғамбарларига,
бизга ҳам
анави қавмнинг
худоларига
ўхшаш худо қилиб
бер, деб
туришса. Бу ғоят
даражада
ношукрлик ва
ўтакетган
шаккоклик
эди)
141Сизларни
ёмон
азобларга қўяётган,
ўғилларингизни
ўлдириб, қизларингизни
тирик қолдираётган
Фиръавн аҳлидан
қутқарганимизни
эсланг! Ва
бу ишда
Роббингиздан
улуғ синов
бордир.
142Ва
Мусо билан
ўттиз кечага
ваъдалашдик.
Кейин эса,
уни ўн (кеча)
билан тугал қилдик.
Бас,
Роббининг
белгилаган
вақти тўлиқ қирқ
кеча бўлди.
Мусо акаси Ҳорунга:
«Қавмимда
менинг ўрнимни
ол, яхши иш қил,
бузғунчиларнинг
йўлига
эргашма»,
деди.
143Мусо мийқотимизга
келиб, Робби
унга
гапирганида,
У: «Роббим,
менга
(жамолингни)
кўрсатгин,
сенга назар
солай», деди. У
зот: «Мени ҳеч
кўра
олмассан. Лекин
тоққа назар
сол, агар у
маконида собит
тура олса,
бас, Мени
кўрасан»,
деди. Робби
тоққа
тажаллий қилганида,
уни титилган ҳолга
келтирди ва
Мусо ҳушидан
кетиб йиқилди.
Ҳушига
келгач: «Сен
поксан, Сенга
тавба қилдим.
Мен
мўминларнинг
аввалгисиман»,
деди. (Башар
фарзанди
тарихидаги
тенги ва ўхшаши
йўқ ҳодиса. Робб ила
банданинг
учрашуви. Бутун
оламларни
яратган Зот
билан ўша оламларнинг
кичик бир
заррасининг
юзлашуви. Бу учрашув
тафсилотини
ва қандай ҳолда
рўй
берганини
Аллоҳнинг
Ўзи билади. Биз эса, Қуръонда
зикр
этилгани
билан
кифояланамиз,
холос. Эҳтимол
ушбу учрашув
келажакдаги
машаққатларни
енгиб ўтиш
учун Мусога
(а.с.) қувват ва
сабот манбаи
бўлар. Эҳтимол
шунинг учун
учрашувдан
бурун қирқ
кун ҳамма
нарсани тарк
этиб, чилла
ўтириб алоҳида
ҳозирлик
кўрилгандир. Вақти-соати
етиб, учрашув
ўз вақтида,
белгиланган
жойда содир
бўлди. Бу
учрашув араб
лафзида «мийқот»,
яъни, исми
замон ва исми
макон бўлиб
ва учрашув вақти
ва замони
маъносини
билдиради.)
144У зот:«Эй
Мусо, Мен
сени одамлар
ичидан Пайғамбарлигим
ва
гаплашишим
ила танлаб
олдим. Бас, сенга
берган
нарсамни ол
ва шукр қилувчилардан
бўл!» деди.
145Ва
унга лавҳларда
ҳамма
нарсадан
мавъиза ва ҳар
бир
нарсанинг
тафсилотини
ёзиб бердик. «Бас, уларни қувват
ила тут ва аҳлингга
буюр,
уларнинг энг
яхшиларини
олсинлар. Энди
сизларга
фосиқларнинг
диёрини
кўрсатаман»,
дедик. (Ушбу
ояти
каримада
зикр қилинган
«лавҳлар» ҳақида
тафсир
уламолари
кўплаб
маълумотлар келтиришган,
кўплаб баҳс
мунозара қилишган.
Аммо
кейинги
даврдаги муҳаққиқ
тафсирчи
олимларимиз,
маълумотларнинг
ҳаммаси ҳам
ишончли
манбалардан
олинмаганлиги
учун улар ҳақида
тортишувнинг
ҳожати йўқ,
деган
хулосага
келганлар. Биз учун
«лавҳлар»
нимадан
иборатлиги, қайси
моддадан
бўлгани,
шакли ёки ҳажми
аҳамиятсиз,
балки уларга
ёзилган
маънолар аҳамиятлидир,
дейди
муфассирлар.)
146Энди
ер юзида ноҳақдан
мутакаббирлик
қилаётганларни,
барча
оятларни
кўрсалар ҳам,
уларга иймон
келтирмаётганларни,
тўғрилик
йўлини
кўрсалар ҳам,
уни ўзларига
йўл
тутмаётганларни,
агар адашув
йўлини
кўрсалар, уни
ўзларига йўл
тутаётганларни
Ўз
оятларимдан
бураман. Бундай
бўлиши
уларнинг
оятларимизни
ёлғонга чиқаришлари
ва улардан ғофил
бўлишлари
сабабидандир.
147Оятларимизни
ва охират
мулоқотини
ёлғонга чиқарганлар
амаллари
бехуда
кетганлардир. Улар фақат қилиб
юрган
амалларининг
жазосини
олурлар.
148Мусонинг
қавми ундан
кейин тақинчоқларидан
(бўлган)
бўкирадиган
бузоқ
жасадини
(худо)
тутдилар. Унинг
уларга
гапирмаслигини
ва уларни ҳидоят
қилмаслигини
билмадиларми?!
Уни (худо)
тутдилар ва
зулм қилувчилардан
бўлдилар. (Яъни,
Мусонинг (а.с.) қавми
бўлмиш Бани
Исроил, у зот Роббининг
мийқотига
кетганларидан
сўнг, ўзлари
билан Мисрдан
олиб чиққан
тақинчоқлардан
ясалган бузоқ
жасади–ҳайкалини
ўзларига
худо қилиб
олдилар. Бу
тақинчоқлар
Миср аҳолиси–қибтийларнинг
тақинчоқлари
эди. Қавм
ичидан
Самурий
исмли одам
ўша тақинчоқлардан
бузоқ
шаклини ясаб,
устакорлик
билан ундан
хўкизнинг
бўкиришига
монанд овоз
чиқадиган ҳолга
келтирди.
Мусо (а.с.) Бани
Исроилга
маълум ўттиз
кундан ортиқ қолиб
кетганларидан
сўнг,
Самурий:
«Мусо мийқотига
кетган Робби
шунинг ўзи, у
унутиб қўйиб
бошқа ёқларда
адашиб
юрибди», деди. Бани
Исроил Пайғамбарлари
Мусонинг
сўзларини
унутиб, унинг
халифаси Ҳоруннинг
ҳам гапига
кирмай,
Самурийнинг
иғвоси ила
тилла тақинчоқлардан
ясалган
алланечук
бўкиргувчи
бузоқ ҳайкалига
сиғинмоққа
ёпирилдилар.)
149Қўллари
тушган пайтда
ва
ўзларининг
адашганларини
билганларида:
«Агар
Роббимиз
бизга раҳм қилмаса
ва мағфират
этмаса,
албатта,
зиёнкорлардан
бўламиз»,
дедилар.
150Қачонки
Мусо ўз қавмига
ғазабланган
ва афсус қилган
ҳолида қайтганида:
«Менинг
кетимдан қандай
ҳам ёмон халифа
бўлдингиз.
Роббингизнинг
амридан (олдин)
шошилдингизми?!» деди ва
лавҳларни
ташлаб,
акасининг
бошидан
тутиб, ўзига
торта
бошлади. У (Ҳорун):
«Эй онамнинг
боласи, шубҳасиз,
бу қавм мени
хўрлади ва
ўлдириб қўйишларига
сал қолди. Энди
сен
душманларни
устимдан
кулдирмагин
ва мени ҳам
золим қавмлардан
деб
билмагин»,
деди. ( Дарғазаб
бўлган
укадан бу
тасарруфни
кўрган Ҳорун
(а.с.) уни бир оз ҳовридан
тушириш учун
ораларидаги
ака-укалик ҳурматини
эслатиб: «Эй
онамнинг
боласи, шубҳасиз,
бу қавм мени
хўрлади ва ўлдириб
қўйишларига
сал қолди»,
дедилар.)
151У: «Мени ва
акамни мағфират
қилгин ва
бизларни Ўз
раҳматингга
киритгин. Сенинг
Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг
раҳмлироғисан»,
деди.
152Албатта,
бузоқни
(худо)
тутганларга
Роббиларидан
ғазаб ва ҳаёти
дунёда
хорлик етадир. Ёлғон тўқувчиларни
мана шундай
жазолаймиз.
153Гуноҳ
ишларни қилганлар,
ундан кейин
тавба қилсалар
ва иймон
келтирсалар,
албатта, Роббинг
ундан сўнг мағфират
қилгувчи ва
меҳрибон
зотдир.
154Қачонки
Мусонинг ғазаби
босилгач, лавҳларни
олди. Уларнинг
нусхасида
Роббиларидан
ҳақиқатда қўрқадиганлар
учун ҳидоят
ва раҳмат бор
эди. (Ҳоруннинг
гапидан
кейин бир оз
ўзига келиб, Аллоҳдан
мағфират
сўраб, унинг
раҳматидан
умидворликларини
билдирганларидан
сўнг,
Мусонинг (а.с.) ғазаблари
босилди. Шунда
ерга қўйган лавҳларни
қўлларига
олдилар. Бу
лавҳларда
Аллоҳ
таолодан ҳақиқатда
қўрқадиган
одамлар учун
катта ҳидоят
ва улкан раҳматлар
борлиги
ёзилган эди)
155Ва
Мусо мийқотимизга
қавмидан
етмиш кишини
танлаб олди.
Уларни даҳшатли
зилзила
тутган
пайтда: «Эй
Роббим, агар
хоҳласанг,
буларни ҳам,
мени ҳам
бундан олдин ҳалок
қилсанг
бўларди. Эсипастларимиз
қилган иш
туфайли
бизни ҳалок қиласанми?
Бу Сенинг
синовингдан
бошқа нарса
эмас. У
ила кимни хоҳласанг,
адаштирасан
ва кимни хоҳласанг,
ҳидоятга
соласан. Сен
валиймизсан,
бас, бизни мағфират
қил ва раҳм
эт. Сенинг
Ўзинг мағфират
қилувчиларнинг
энг
яхшисисан. (Бани
Исроил
тилладан
ясалган бузоқ
ҳайкалига
ибодат қилиб,
улкан гуноҳ
содир
этганлари,
кейин афсус
билан тавба қилганлари
учун Аллоҳ
таоло Мусога
(а.с.) улардан
етмиш кишини
Ўз мийқотига
олиб келишни
амр қилган
эди. Мусо
(а.с.) Бани
Исроилнинг
ўн икки уруғидан,
бузоққа
ибодат қилмаган
етмиш кишини
танлаб, Аллоҳнинг
мийқотига
олиб
бордилар. Улар эса
Мусога (а.с.),
бизга
худонинг
Ўзини кўрсат,
деб туриб
олдилар.Ҳаттоки
улар
орасидан
танлаб
олинганларнинг
қилмиши шу
бўлди. Бундай
шаккоклик
содир
этганларидан
сўнг, уларни
даҳшатли
зилзила
тутиб,
ўзларидан
кетдилар.)
156Ва бизга
бу дунёда ҳам,
охиратда ҳам
яхшиликни
ёзиб қўй. Биз
сенинг
Ўзингга
тавба қилдик»,
деди. У зот:«Азобим
ила кимни хоҳласам,
тутаман. Раҳматим
эса, ҳамма
нарсадан
кенгдир. Уни
тақво қилганларга,
закот
берганларга,
оятларимизга
иймон
келтирганга
ёзажакман.
157Улар ўз ҳузурларидаги
Таврот ва
Инжилда
ёзилган ҳолида
топиладиган,
уларни
яхшиликка
буюриб, ёмонликдан
қайтарадиган,
уларга
покиза
нарсаларни ҳалол
қилиб, нопок
нарсаларни ҳаром
қиладиган,
устиларидаги
юкни
енгиллатиб, кишанларни
ечадиган
уммий, Набий,
Пайғамбарга
эргашадилар. Бас, унга
иймон
келтириб,
ёрдам бериб
ва уни қўллаб-қувватлаган
ҳамда унга
нозил бўлган
нурга
эргашганлар–ана
ўшалар нажот
топгувчилардир»,
деди. (Аллоҳдан
гуноҳларини
кечишини
сўраганларидан
сўнг, у зот
икки
дунёнинг
яхшилигини ҳам
сўрадилар. Фақат
охиратнинггина
эмас, бу дунё
ва у дунёнинг
яхшиликларини
сўрадилар. Бу ҳаммага ўрнак
бўлиши керак.
Мусо (а.с.)
танлаб
олинган
етмиш нафар
номидан қилган
илтижолари
охирида «Биз
сенга тавба қилдик»,
дедилар. Муҳаммаднинг
(с.а.в.)
сифатлари ҳақиқий
Таврот ва ҳақиқий
Инжилда
ёзилган. Шундай
бўлишини
Аллоҳ таоло қадимда
Мусо (а.с.)
билан бирга
мийқотга
келган Бани
Исроилнинг
етмишта вакилига
ҳам айтган. Кейинчалик
шундай бўлди ҳам.
Қанчадан-қанча
аҳли
китоблар ёки
бу
китоблардан
бўлажак Пайғамбарнинг
сифатлари ҳақида
маълумот
олганлар Муҳаммадни
(с.а.в.)
кўришлари
билан
иймонга келдилар.)
158Сен:«Эй
одамлар,
албатта, мен
сизларнинг
барчангизга,
осмонлару
ернинг мулки
Уники бўлган,
Ундан ўзга
илоҳ йўқ
бўлган ва
тирилтириб
ўлдирадиган
Аллоҳнинг
Пайғамбаридирман.
Бас, Аллоҳга ҳамда
Унинг Аллоҳ
ва Унинг
калималарига
иймон
келтирадиган
уммий элчисига–Пайғамбарига
иймон
келтиринг. Ва унга
эргашинг,
шоядки ҳидоят
топсангиз»,
деб айт.
(Бурунги Пайғамбарлар
ўз қавмлари
ва ўз
замонларига,
ўзларидан
сўнг янги Пайғамбар
келгунча
бўлган
даврга Пайғамбар
бўлганлар. Улар
инсоният
тарихининг
маълум бир
даври учун
масъул
бўлганлар. Аммо Ислом
Пайғамбари
Муҳаммад
(с.а.в.) бутун
олам халқларига
ва қиёматга қадар
кечадиган
замонларга
Пайғамбар
бўлиб
келдилар. У
кишининг
шариатлари
вақт ўтиши
билан
эскириб қолмайди,
балки барча
вақт ва
маконга салоҳияти
бор шариатдир.
Шунинг
учун ҳам Муҳамадга
(с.а.в.) бутун
инсониятга қарата,
мен
барчангизга
Пайғамбарман,
деб айтиш ҳуқуқи
берилган.)
159Ва
Мусонинг қавмидан
баъзи
жамоалар
борки, ҳақ
ила ҳидоят қилиб,
у ила адолат қиларлар. (Яъни, Бани
Исроил
ёппасига
ёмон бўлмаган.
Мусо (а.с.)
даврларида
уларнинг
орасида баъзи
жамоалар ҳақ
сўзлар ила
одамларни ҳидоятга
бошлаб, ҳақ
ила уларнинг
сафида
адолат қилганлар.
Кейинчалик
Муҳаммад
(с.а.в.) Пайғамбар
бўлиб
келганларида
Абдуллоҳ ибн
Саломга (р.а.)
ўхшаш Бани
Исроил аҳли
шундай қилдилар.)
160Уларни
ўн икки уруғ–жамоага
бўлиб
юбордик. Ва
қавми ундан
сув талаб қилган
пайтда
Мусога:
«Асонг ила
тошни ур!»
деб ваҳий
юбордик. У(тош)дан
ўн иккита
булоқ отилиб
чиқди. Ҳамма
одамлар ўз
сувхонасини
билди. Ва
уларга
булутни
соябон қилдик,
манн ва
беданаларни
нозил қилдик.
«Сизларга
ризқ қилиб
берган
нарсаларимизнинг
покларини енглар»
(дедик). Улар
бизга зулм қилмадилар.
Лекин
ўзларига
зулм қилар
эдилар. (Маълумки,
Исроил лақабини
олган Яъқубнинг
(а.с.) ўн иккита
ўғиллари бор
эди. Аллоҳ
ана ўша ўн
иккита ўғилдан
тарқалган
фарзандларнинг
ҳар бирини
бир жамоа–қабила
қилиб қўйди.Саҳрода
сув билан
таъминлашнинг
устига, Бани Исроил
бошида
булутни
соябон бўлиб
сузиб юрадиган
қилиб қўйди.
Улар қаерга
бормасинлар,
бошлари узра
булут соя солиб
турар эди.
Таом
сифатида
осмондан
манн (асалли ҳалво)
ва бедана
гўштини ҳозир
қилиб қўйди)
161Уларга:
«Мана бу шаҳарни
маскан
тутинглар,
унда хоҳлаган
жойингизда
таом енг ва «Ҳиттатун»
(гуноҳларимизни
кечир) деб
эшикдан
сажда қилган ҳолингизда
кирсангиз,
сизнинг хатоларингизни
мағфират қиламиз,
эҳсон қилувчиларга
зиёда қиламиз»,
деганимизни
эсла.
162Бас,
улардан зулм қилганлари
уларга
айтилгандан
ўзга гапни алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари
туфайли
устларига
осмондан азоб
юбордик.
(Улардан зулм
қилганлари
айтишлари
лозим бўлган
«Ҳиттатун»
деган
иборани, «Ҳинтатун»,
яъни, «буғдой»
деган сўзга
алмаштирдилар
ва шаҳарга
сажда қилган ҳолларида
эмас, ортлари
билан
сурилиб кирдилар.
Ана шу
итоатсизлик
ва зулмлари
учун Аллоҳ
таоло
уларнинг
устидан азоб
туширди.)
163Улардан
денгиз соҳилида
бўлган қишлоқ
ҳақида, шанба
кунида ҳаддан
ошганлари,
шанбалик
кунларида
балиқлари
очиқ келиб,
шанбалик қилмаган
кунлари
келмагани ҳақида
сўра. Қилган
фосиқликлари
туфайли
уларни
шундай
синаймиз. (Оятдаги бу
хитоб Пайғамбаримиз
Муҳаммадга
(с.а.в.) қаратилгандир.
Аллоҳ ул
зотга яҳудийлардан
уларнинг
тарихида
бўлиб ўтган
машҳур воқеа ҳақида
сўрашга амр қилмоқда.
Бани
Исроилнинг
талабларига
биноан ҳафтанинг
шанба куни
улар учун
байрам, дам олиш
куни қилиб
белгиланди. Бу куни
уларга ишлаш
ва тирикчиликка
уриниш ҳаром қилинди.
Соҳил
бўйидаги
мазкур қишлоқда
яҳудийлар
учун катта
синов бўлди.
Шанба
куни балиқлар
соҳилга
келиб очиқ-ойдин
кўриниб,
кўзларини
ўйнатиб юрар
эди. Шанба
кунидан бошқа
куни эса ҳеч
бир балиқ
кўринмасди. Шунда Бани
Исроилдан
баъзилари
чидаб тура
олмай ман қилинган
амрни
буздилар.
Ривоятларда
келишича,
улар шанба
куни алоҳида
тўсиқлар
ташлаб, соҳилга
келган балиқларни
қайтиб кета
олмайдиган қилиб
қўйишар ва
якшанба куни
йиғиб олишар,
шу билан
бирга, биз
Аллоҳнинг
амрини
бузганимиз
йўқ, шанба
куни дам
олдик, ов қилганимиз
йўқ, дер
эдилар.)
164Улардан
бир жамоат:
«Аллоҳ ҳалок қилувчи
ёки шиддатли
азоб-ла
азобловчи қавмга
ваъз қилиб
нима қиласиз?!» деганида,
улар,
Роббингизга
узр бўлиши
учун ва
шоядки тақво қилсалар
деб, дедилар. (Яъни, Аллоҳ
олдидаги
бурчимизни
адо этдик. Охират
куни Аллоҳ
сўраб қолса,
узр бўлиши
учун уларга
насиҳат қилдик
ва яна шоядки
насиҳат
таъсир этиб,
тақво қилиб қолсалар,
деган
умидимиз бор
эди, дедилар.)
165Бас,
улар
ўзларига
эслатма
бўлган
нарсани унутганларида,
ёмонликдан қайтараётганларга
нажот бердик
ва зулм қилганларни
қилган фосиқликлари
туфайли
шиддатли
азоб ила
тутдик.
166Бас, улар
ўзлари қайтарилган
нарсадан қайтмай,
такаббурлик қилганларида,
уларга:
«Хўрланган
маймунларга
айланинг!»
дедик. (Солиҳ қавмлар
ваъз қилиб қайтарсалар
ҳам, улар қайтмадилар.
Мутакаббирлик
қилдилар ва
улар
«хўрланган
маймунга»
айландилар. Чунки Аллоҳ
таолонинг
«Бўл» деган
амри
бўлмасдан қолмайди.Улар
оддий маймун
эмас,
«хўрланган маймун»га
айландилар.)
167Роббинг,
албатта, уларнинг
устларига қиёмат
кунигача
уларга ёмон
азобни
тоттирадиганларни
юборишни
эълон қилганини
эсла! Албатта,
Роббинг иқоби
тез зотдир
ва, албатта, У
мағфиратли
ва раҳмли
Зотдир.
168Ва
уларни ер
юзида
жамоатларга
бўлиб юбордик. Улардан аҳли
солиҳлари
бор ва
улардан
ундай
эмаслари ҳам
бор. Шоядки қайтсалар,
деб уларни
яхшиликлар
ва ёмонликлар
ила синадик.
169Бас,
улардан сўнг,
ортларидан
китобни меросга
олган бир
ўринбосарлар
келдики, улар
мана бу
тубаннинг
ўткинчи (матоҳи)ни
оларлар ва
«бизни
кечирилади», дерлар.
Агар ўшанга
ўхшаш
ўткинчи
нарса келса,
яна
олаверадилар.
Улардан
Аллоҳга
нисбатан фақат
ҳақдан бошқа
нарса
айтмасликка
Китобнинг аҳду
паймони
олинган
эмасмиди?!
Улар у(китоб)даги
нарсаларни
ўрганганлар-ку?!
Охират ҳовлиси
тақво қилганлар
учун яхшидир.
Ақл
ишлатмайсизларми?!
(Аслида,
Аллоҳ гуноҳни
билмай қилиб қўйиб,
тавба-надомат
чеккан, қайта
унга яқинлашмаганларнигина
кечиради.
Аммо билиб
туриб гуноҳ қилгач,
тавба қилмайдиган,
ўзларича
«бизни
кечирилади»,
деб ҳукм чиқариб,
яна гуноҳ қилаверадиганлар
Аллоҳга
нисбатан фақат
ҳақдан бошқа
нарса
айтмасликка
Китобнинг аҳд-паймонини
олган
эмасмидилар?!
Аллоҳ
Тавротда
Бани
Исроилга
буни
таъкидлаб айтган
эди.)
170Китобни
маҳкам
тутганлар ва
намозни қоим қилганлар
бўлса,
албатта, Биз
аҳли солиҳларнинг
ажрларини
зое қилмасмиз.
171Уларнинг
устига тоғни
худди
соябондек
кўтарганимизни,
улар уни,
устимизга
тушиб кетади,
деб
ўйлаганларида,
сизга берган
нарсамизни қувват
ила олинглар
ва ундаги
нарсани эсланглар,
шоядки тақво қилсангиз,
деганимизни
эсла.
172Роббинг Бани
Одамнинг
умуртқа поғанасидан,
қиёмат куни,
бундан ғофил
эдик,
демасликларингиз
учун, зурриётларини
олиб,
ўзларига
ўзларини
гувоҳ қилиб:
«Роббингиз
эмасманми?» деганида;
«Худди
шундай! Гувоҳ
бўлдик!»
деганларини
эсла. (Аллоҳ
таоло Ўзига
маълум
бўлган бир
пайтда, даври
қиёматгача
дунёга
келадиган
барча одамларни
оталарининг
сулбидан уруғликларни
чиқариб
олган ва ўша
уруғликларга
«Роббингиз
эмасманми?!» деб савол
берган. Мазкур
илоҳий
саволга ҳамма
зурриётлар
«Худди
шундай», яъни,
албатта, сен
Роббимизсан,
«гувоҳ
бўлдик», деб
жавоб
беришган. Шунга
биноан инсон
уруғлик
пайтида,
яъни, она қорнига
ўтганда ва
инсон бўлиб
яралганда, Аллоҳнинг
Робб
эканлигини
эътироф
этгувчи табиат
соҳиби
бўлади.)
173Ёки: «Ҳақиқатда,
ширк
келтирганлар
олдинги
ота-боболаримиз,
биз, уларнинг
кейинги
зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг
қилмиши
туфайли
бизларни ҳалок
этасанми»,
демаслигингиз
учун.
174Шояд қайтсалар,
деб оятларни
мана шундай
батафсил
баён қиламиз.
175Уларга
оятларимизни
берганимизда,
улардан
ўзини олиб қочган
ва уни шайтон
эргаштириб
кетиб, иғвога
учганлардан
бўлган
шахснинг
хабарини
тиловот қилиб
бер! (Ушбу
ояти
каримада
зикр қилинган
шахс ким
экани
хусусида
мўътабар тафсир
китобларимизда
кўп сонли
турли-туман
ривоятлар
бор. Шунинг
ўзи ҳам бу
оят муайян
бир шахсга
хос бўлмай,
балки маълум
бир тоифа
одамларга хос
эканини
кўрсатиб
турибди. Ояти
каримада
«оятларимизни
берганимизда»,
дейилишига
кўра, у одам
диний илмдан
огоҳ экани
кўриниб
турибди. Демак,
у одамга Аллоҳ
таоло диний
илмларни
эгаллашга
имкон берган,
аммо у (Аллоҳ)
оятларидан
ўзини олиб қочган,
яъни, илмига
амал қилмаган.
Шу
туфайли, «уни
шайтон
эргаштириб
кетиб, иғвога
учганлардан
бўлган».)
176Агар хоҳласак,
уни ўша (оят)лар билан
кўтарар эдик.
Лекин
унинг ўзи
ерга ёпишди
ва ҳавои
нафсига
эргашди. Бас,
унинг мисоли
худди бир
итга ўхшайди,
уни ҳайдасанг
ҳам, тилини
осилтириб
тураверади,
тек қўйсанг ҳам,
тилини
осилтириб
тураверади. Бу бизнинг
оятларимизни
ёлғонга чиқарган
қавмларнинг
мисолидир.
Бу қиссани ҳикоя
қил, шоядки
тафаккур қилсалар.
177Оятларимизни
ёлғонга чиқарган
қавмларнинг
мисоли қандай
ҳам ёмон
бўлди! Улар
ўзларига
зулм қиларлар.
178Аллоҳ
кимни ҳидоятга
солса, ўша ҳидоят
топувчидир.
Кимни
адаштирса,
ўшалар ўзлари
зиён
кўрувчилардир.
179Батаҳқиқ,
жаҳаннам
учун кўплаб
жин ва
инсларни
яратдик. Уларнинг
диллари бору
тушуна
олмаслар. Кўзлари
бору кўра
олмаслар. Қулоқлари
бору эшита
олмаслар. Ана ўшалар
чорва ҳайвонлари
кабидирлар. Балки
улардан ҳам
баттарроқдирлар.
Ана
ўшалар ғофилдирлар.
180Аллоҳнинг
гўзал
исмлари
бордир.
Бас, Унга ўша(исм)лар
ила дуо қилинг
ва Унинг
исмларидан оғадиганларни
тек қўйинг. Яқинда қилган
амалларига
яраша
жазоланурлар.
(Аллоҳнинг
барча
исмлари
гўзалдир. Мўмин-мусулмон
банда Аллоҳга
дуо қилганида,
ўша гўзал
исмлар ила
дуо қилмоғи
лозим. Имоми
Бухорий ва
имом
Муслимлар
Абу Ҳурайрадан
(р.а.) ривоят қилган
ҳадиси
шарифда Пайғамбаримиз
(с.а.в.): «Аллоҳнинг
тўқсон тўққизта,
бир кам юзта
исми бордир.
Ким уларни санаб
чиқса,
жаннатга
киради. Аллоҳ
тоқдир, тоқни
яхши кўради»,
деганлар.)
181Ва
Биз яратган
кимсалар
ичида ҳақ ила
ҳидоят қиладиган
ва у ила
адолат қиладиган
жамоат ҳам
бор.
182Оятларимизни
ёлғонга чиқарганларни
эса, улар
билмайдиган
томондан
аста-секин
оламиз. (Яъни,
Аллоҳ таоло
кофир ва
мунофиқларни
оҳиста-оҳиста
ўзларига
билдирмаган ҳолда
ҳалок қилади.
Даставвал
уларнинг хоҳлаган
йўриғига
юришга имкон
бериб қўяди.
Кофирлар
бу ҳолни
ўзларининг
тадбири, ақли
ва
уринишларига
йўйиб,
залолатда
шиддатлайверади.
Охир бориб, ҳалокатга
дуч келади.)
183Уларга
муҳлат бериб қўяман. Албатта,
менинг
«макрим»
метиндир.
184Улар
ўз соҳибларида
мажнунлик йўқлигини
тафаккур қилиб
кўрмайдиларми?! У
фақат ошкора
огоҳлантирувчи,
холос.
185Осмонлару
ернинг
мулкларига,
Аллоҳ
яратган
нарсаларга
ва, ажаб
эмаски,
ажаллари яқинлашиб
қолган
бўлишига
назар
солмайдиларми?
Бундан кейин,
яна қайси
гапга ишонарлар?!
186Аллоҳ
кимни
залолатга
кетказса,
унга ҳидоят қилувчи
йўқдир.
Уларни тек қўйиб
қўяди, туғёнларида
адашиб-улоқиб
юраверадилар.
187Сендан
(қиёмат)
соати қачон
собит бўлиши ҳақида
сўрарлар.
Сен:«Унинг
илми фақат
Роббим ҳузуридадир.
Уни фақат
Ўзигина зоҳир
қиладир. У
осмонлару
ерда оғир иш
бўладир. Сизларга
фақат
тўсатдан
келадир», деб
айт. Худди
сен уни
билишинг
керакдек,
сендан сўрарлар.
Сен:«Унинг
илми фақат
Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Лекин кўп
одамлар
билмаслар.(Kиёмат
Аллоҳдан бошқа
ҳеч ким
билиши мумкин
бўлмаган ҳодисадир.
Лекин
мушриклар
Пайғамбаримизни
(с.а.в.) синаш, ул
зотни
хижолат қилиш
учун, қиёмат қачон
бўлади, деб
сўроқ қиладилар.
Қиёматнинг
қачон бўлиш
илми Аллоҳнинг
Ўзига хос
илмидир. Уни
ҳеч кимга, ҳатто
Муҳаммадга
(с.а.в.) ҳам
билдирмаган.
У зот фақат қиёматнинг
қачон
бўлишинигина
эмас, бошқа ғайб
илмларини ҳам
билмайдилар. Бу
билмасликлари
эса айб эмас.)
188Ўзим
учун на фойда
ва на зарарга
молик эмасман. Магар Аллоҳнинг
хоҳлагани
бўлади. Агар
ғайбни
билганимда
яхшиликни
кўпайтириб олган
бўлар эдим ва
менга
ёмонлик
етмасди. Мен
фақат иймон
келтирадиган
қавмлар учун
огоҳлантирувчи
ва башорат
берувчиман,
холос», деб
айт.
189У
сизларни бир
жондан
яратган ва
ором олсин
учун ундан
жуфтини
яратган
Зотдир. Вақтики
у (жуфтини)
ўраганида
енгил ҳомиладор
бўлди. Бас, у билан
юрди. У оғирлашганда
эса, икковлон
Роббилари
Аллоҳга:
«Агар бизга
солиҳ
(фарзанд)
берсанг,
албатта, шукр
келтирувчилардан
бўламиз», деб
дуо қилдилар.
190Уларга
солиҳ
(фарзанд)ни
берганида
эса, Аллоҳ
берган
нарсада Унга
шериклар қила
бошладилар. Аллоҳ улар
келтирган
ширкдан
олийдир. (Қуръони
Карим нозил
бўлаётган
даврда одамлар
ўз
болаларини
баъзи
бутларга
назр қилардилар.
Уларга
шундай
маъноларни
акс
эттирадиган
исмларни қўяр
эдилар. Ҳозир
ҳам шунга
ўхшаш ҳодисалар
учраб туради.
Болага турли
мақсадлар
асосида ном қўйиш
ёхуд фақат шу
жиҳатларга
эътибор
бериш,
тарбиясини ҳам
ушбу ҳолатга
мослаб қилиш
кенг тарқалган.
Жоҳил
инсонлар аҳволлари
оғир
пайтларда
Аллоҳга
ёлборганлари,
боламизни соғ-саломат
қўлимизга
олсак, Аллоҳга
шукр қиламиз,
деб берган аҳду
паймонларини
унутиб, бошқа
турли-туман
ширк
йўлидаги
орзу-ҳавасларга
берилиб
кетадилар. Натижада
Аллоҳ берган
неъмат–фарзандда
ўша ғалат
орзу ҳаваслар
камол топиши
учун ҳаракат қиладилар.
Бу нарса Қуръони
Каримда ширк
деб номланмоқда.)
191Ҳеч
нарсани
ярата
олмайдиган,
ўзлари яратиладиган
нарсаларни
ширк
келтирадиларми?
(Ота-оналар
ёхуд ўша
боланинг
камолотига дахлдор
барча
кишилар Аллоҳга
шерик қиладиган
нарсалари
нима
бўлишидан қатъи
назар, ҳеч
нарсани
ярата
олмайдилар. Балки
уларнинг ҳаммаси
Аллоҳнинг қудрат
қўли билан
яратилгандирлар.
Шундай экан, қандай
қилиб уларни
Аллоҳга ширк
килиш
мумкин?)
192Ва
уларга ёрдам
беришга қодир
эмаслар ҳамда
ўзларига ҳам
ёрдам бера
олмаслар. (Яъни, Аллоҳга
ширк қилиб
келтирилаётган
ўша
нарсалари
бировга ёрдам
бериш у ёқда
турсин, ҳатто
ўзига ҳам
ёрдам
беришга қодир
эмас.)
193Агар
уларни ҳидоятга
даъват қилсангиз,
сизга
эргашмаслар.
Уларни даъват
қиласизми
ёки жим
турувчи
бўласизми,
сиз учун
барибир.
194Албатта,
сиз Аллоҳдан
ўзга ибодат қилаётганлар
ўзингизга
ўхшаш
бандалардир.
Агар ростгўй
бўлсангиз,
уларни чақириб
кўринг, бас,
сизга жавоб
берсинлар-чи!
195Ёки
уларнинг оёқлари
бормики,
юрсалар; ёки қўллари
бормики,
ушласалар;
ёки кўзлари
бормики,
кўрсалар; ёки
қулоқлари
бормики,
эшитсалар.
Сен:«Шерикларингизни
чақиринг-да,
менга ҳеч муҳлат
бермай,
зиддимга ҳийла-найранг
қилаверинг!
196Албатта,
менинг
валий–эгам
Китобни
нозил қилган
Аллоҳдир. У
солиҳларни
дўст тутадир.
197Ундан
ўзга сиз
ибодат қилаётганлар
сизга ёрдам
беришга қодир
эмаслар ва
ўзларига ҳам
ёрдам бера
олмаслар.
198Агар
уларни ҳидоятга
даъват қилсангиз,
эшитмаслар. Уларни
сенга назар
солиб
тургандек
кўрасан. Ҳолбуки,
улар
кўрмаслар»,
деб айт.
199Кечиримли
бўл,
яхшиликка
буюр ва жоҳиллардан
юз ўгир. (Пайғамбаримиз
(с.а.в.) бу
сифатни
муборак
шахсларида
мужассам қилган
эдилар. Ул
зот ҳақидаги
ривоятларда
кишини ҳайрон
қолдирарли
даражадаги ҳолатлар
зикр этилган.
Ул зотнинг саҳобаи
киромлари, ҳақиқий
мўмин-мусулмонлар
ҳам доимо
ояти
каримада
таъкидланганидек
бўлишга, ана
шу қоида
асосида
яшашга ҳаракат
қилганлар.)
200Агар
сенга шайтон
томонидан
санчиш санчилса,
Аллоҳдан
паноҳ сўра. Албатта, У
яхши
эшитувчи ва
яхши кўрувчи
Зотдир. (Яъни,
жоҳиллар
билан
муомала қилиш
мушкул иш. Улардан ҳар
нарсани
кутиш мумкин.
Мабодо
ўшандай
муомала чоғида
бирор
кўнгилсизлик
содир бўлиб,
шайтон
васваса қиладиган
бўлса, қизишмасдан,
дарҳол Аллоҳдан
паноҳ сўра.
У энг яхши
эшитгувчи
Зот,
сўровингга
дарҳол жавоб
беради.)
201Тақво
қилувчилар,
агар уларга
шайтондан
бир шарпа
етса, зикр қиларлар,
бас,
кўрибсанки,
улар (тўғри
йўлни)
кўрувчи
бўлиб
турибдилар. (Шайтондан
бирор бир
шарпа
(васваса, иғво
ва ғазаб)
етиши жаҳолат,
кўрлик ва
нодонликка
бошлайди. Аллоҳнинг
зикри эса,
илм-маърифат,
кўзи очиқлик
ва оқиллик
манбаидир.)
202Ва у(шайтон)ларнинг
биродарлари
йўлдан оздиришда
уларга мадад
берадилар,
сўнгра бунда
тўхтамаслар.
203Ва агар
уларга
мўъжиза
келтирмасанг,
«Ўзинг тўқиб қўявермайсанми?» дейдилар.
Сен:«Мен
фақат
Роббимдан ваҳий
қилинган
нарсага
эргашаман,
холос. Мана
бу–иймон
келтирувчи қавм
учун
Роббингиздан
кўз очувчи, ҳидоят
ва раҳматдир»,
деб айт.
204Қуръон
тиловат қилганда
уни
тингланглар
ва жим
туринглар, шояд
раҳматга
эришсангиз. (Ушбу
оятдан
уламоларимиз
Қуръони
Карим
тиловат қилинганда
унга жим
туриб қулоқ
осиш
вожиблиги ҳақидаги
ҳукмни чиқарганлар.
Ҳанафий
мазҳаби уламолари
эса, намозда
имом қироат қилганида,
иқтидо қилувчилар
жим қулоқ
осиши лозим,
деб ҳукм чиқарганлар.
Умуман, Қуръон
Аллоҳнинг
каломи, уни ўқиш,
тинглаш,
ўрганиш ва
унга амал қилиш
зарурий
ишдир. Ҳар
бирининг
ўзига яраша
зарурати ва ҳаловати
бор.)
205Роббингни
эртаю кеч
ичингда
тазарруъла, қўрқиб
овоз чиқариб,
гапирмай
зикр қил ва ғофиллардан
бўлма.
206Роббинг
ҳузуридагилар,
албатта,
Унинг
ибодатидан мутакаббирлик
қилмаслар,
Уни поклаб ёд
этарлар ва
Унга сажда қиларлар.