Chapter 70 - Sura 70
1Сўровчи
воқеъ
бўлувчи азоб ҳақида
сўради.
2Кофирлар
устига.
У(азоб)ни даф қилувчи
йўқдир.
3У
маъорижлар
эгаси Аллоҳдандир.
4Фаришталар
ва Руҳ Унинг ҳузурига
миқдори
эллик минг
йил бўлган
кунда
кўтариладир.
5Бас,
чиройли сабр қил.
6Албатта,
улар у(қиёмат)ни
узоқ деб
билурлар.
7Ва Биз уни
жуда яқин деб
билурмиз.
8У кунда
осмон худди қора
мой қолдиқларига
ўхшаб қоладир.
9Ва тоғлар
худди
титилган
жунга ўхшаб қоладир.
10Ва яқин
дўст ўз
дўстидан
сўрамайдир.
11Уларни
кўриб
турурлар.
Гуноҳкор ўша
кун азобидан қутулиш
учун ўз
болаларини ҳам.
12Хотинини
ва
ака-укасини ҳам,
13Ва уни
ўзига олган қабиласини
ҳам.
14Ва ер
юзидаги
жамийки
кимсаларни ҳам
фидо қилишни,
сўнгра ўзи
нажот
топишни
истайдир.
15Йўқ!
Албатта у(жаҳаннам)
кучли
алангадир.
16Бошнинг
терисини
сидириб
олувчидир.
(Бош териси
шилиб
олинган
дўзахийга Аллоҳ
таоло яна
янги тери ато
этади. Жаҳаннам
ўти эса яна
уни шилиб
олади ва шу
тариқа
тўхтовсиз
давом
этаверади.)
17У чақирадир;
орқага
кетган ва юз
ўгирганни.
18Ва (молни)
йиғиб
беркитганни.
19Албатта,
инсон «ҳалуъ» қилиб
яратилгандир.
(«Ҳалуъ» сўзи ҳирс,
зажр,
чидамсизлик
ва
сабрсизлик
маъноларини
мужассамлаштиради.)
20Агар унга
ёмонлик етса,
чидамсиздир.
21Ва агар
яхшилик етса,
кўп ман қилувчидир.
22Магара
намоз ўқувчиларгина
мустаснодир.
23Улар
намозларида
доим
бўладиганлардир.
24Уларнинг
молу
мулкларида
мвълум ҳақ
бордир.
25Сўровчи
ва бечоралар
учундир.
26Ва улар қиёмат
кунини тасдиқлайдиганлардир.
27Ва улар ўз
Роббилари
азобидан қўрқадиганлардир.
28Албатта
Роббиларининг
азобидан
омонлик йўқдир.
29Ва улар ўз
фаржларини
сақлайдиганлардир.
30Магарам
ўз хотинлари
ёки ўз мулки
бўлганлар
мустаснодир.
Албатта улар
бунга маломат
қилинмайдир.
31Кимки
ўшандан
ўзгани
истаса, бас,
улар чегарадан
чиққанлардир.
32Улар
омонатларига
ва аҳдларига
риоя қиладиганлардир.
33Ва улар
гувоҳликларини
тўғри
берадиганлардир.
34Улар
намозларини
муҳофаза қиладиганлардир.
35Ўшалар
жаннатларда ҳурматланадиганлардир.
36Куфр
келтирганларга
нима бўлдики,
бўйинларини
чўзиб сен
томон шошмоқдалар?!
37Ўнг
тарафдан ва
чап тарафдан
тўп-тўп бўлмоқдалар?!
(Пайғамбар
саллоллоҳу
алайҳи
васаллам Қуръон
тиловат қилганларида
мушриклар
шошилиб
келиб, тўп-тўп
бўлиб
ўтиришар ва
кўз узмай
тикилиб туришар
эдилар.)
38Улардан ҳар
бир киши
наъим
жаннатга
киритилишни
тамаъ қиладими?
39Йўқ!
Албатта, Биз
уларни
ўзлари билган
нарсадан
яратганмиз.
40Машриқлар
ва мағриблар
Роббиси
билан қасам
ичаманки,
албатта Биз қодирмиз.
41Ўринларига
улардан
яхшироқларини
алмаштиришга
қодирмиз ва
Биз бу ишни қилишдан
ожиз эмасмиз.
42Уларни
тек қўй. То
ваъда қилинган
кунга йўлиққунларича
хоҳлаганларига
шўнғийверсинлар
ва
ўйнайверсинлар.
43У кунда
худди
санамлар
(ибодатига)
шошганларидек,
қабрларидан
шошиб чиқурлар.
44Кўзлари қўрқинчга
тўлган,
ўзларини
хорлик қоплаган
ҳолда
турурлар. Бу
ўша-уларга
ваъда қилинган
кундир. (Қиёматни
инкор этувчиларга
бундан ортиқ
таҳдид
бўлмаса
керак!)