Chapter 71 - Sura 71
1Биз
Нуҳни ўз қавмига,
қавмингни
уларга
аламли азоб
келишидан
аввал огоҳлантиргин
деб, Пайғамбар
қилиб
юбордик.
2У: «Эй қавмим,
албатта мен
сиз учун очиқ-ойдин
огоҳлантирувчиман.
3Аллоҳга
ибодат қилинглар,
Унга тақво қилинглар
ва менга
итоат қилинглар.
4У
сизларнинг
гуноҳларингиздан
мағфират қиладир
ва сизни
белгиланган
ажалгача қўйиб
қўядир. Агар
билсангиз,
албатта, Аллоҳнинг
ажали орқага
сурилмайдир»,
деди. (Бу
оятда зикр қилинган,
гуноҳларниг
кечирилиши
ва
белгиланган
муддатгача
яшаб қолиш,
аввалги
оятда шарт қилинган
Аллоҳга
ибодат қилиш,
унга тақво қилиш
ва Пайғамбарга
итоат қилиш
ишалри
бўлсагина
вужудга
келади.)
5У: «Роббим,
мен ўз қавмимни
кечаю кундуз
даъват қилдим.
6Менинг
чақириғим
уларда қочишдан
бошқа
нарсани
зиёда қилмади.
7Ва
алабатта қачонки
мен уларни
сенинг мағфират
қилишинг
учун чақирсам,
улар бармоқларини
қулоқларига
тиқдилар ва
кийимларига
бурканиб
олдилар ва (кофирликда)
собит
бўлдилар ва
ниҳоятда
улкан
такаббурлик қилдилар.
8Сўнгра,
албатта мен
уларни очиқ
даъват қилдим.
9Сўнгра,
албатта мен
уларга эълон
ва сиррий (даъват)
қилдим.
10Бас,
ўз Роббингизга
истиғфор
айтинг,
албатта у
гуноҳларни
кўплаб мағфират
қилувчидир,
дедим.
11У
зот осмондан
устингизга
кетма-кет
(барака ёмғирини)
юборадир.
12Ва
сизга молу
мулк ва
бола-чақа ила
мадад
берадир ва
сизларга боғу
роғлар ҳамда
анқорларни
берадир.
13Сизларга
нима бўлдики,
Аллоҳнинг
азаматини
ўйлаб
кўрмайсизлар?
14Ҳолбуки,
у сизларни ҳолатма-ҳолат
яратди.
15Аллоҳ
еттти
осмонни қандоқ
қилиб табақама-табақа
яратиб қўйганини
кўрмадингизми?
16Ва
улар ичида
ойни нур ва қуёшни
чироқ қилиб қўйганини
кўрмадингизми?
17Ва
Аллоҳ
сизларни
ердан
ўстириб чиқарадир.
18Сўнгра
сизларни
унга қайтариб,
яна чиқарадир.
19Ва
Аллоҳ
сизларга
ерни
гиламдек
тўшаб қўйди.
20Унда
сиз кенг
йўллардан
юришингиз
учун», деб
айтдим.
21Нуҳ: «Эй
Роббим,
албатта улар
менга исён қилдилар
ва моли, бола-чақаси
хусрондан
бошқани
зиёда қилмаганга
эргашдилар.
22Ва
ниҳоятда
улкан макр қилдилар.
23Ва улар:
«Олиҳаларингизни
ҳеч тарк қилманглар
ва албатта
Ваддни ҳам,
Суваъни ҳам,
Яғусни ҳам,
Яъуқни ҳам ва
Насрни ҳам
тарк қилманг»,
дедилар. (Шайтон
васвасаси
туфайли
кишилар ҳайкалларга
сиғинишининг
баёни ушбу
оятда нозил қилингандир.)
24Дарҳақиқат
улар
кўпларини
адаштирдилар
ва сен золимларга
залолатдан
бошқани
зиёда қилма»,
деди.
(Кўриниб
турибдики, Нуҳ
алайҳиссаломнинг
бу дуолари ниҳоятда
аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом
ўз қавмларига
қилган ушбу
дуоибандни
Аллоҳ субҳанаҳу
ва таоло у
зотга сенинг қавмингдан
ҳозир
иймонга
келганларидан
ўзгаси зинҳор
иймонга
келмас, деб
хабар
берганидан
сўнг,
уларнинг
иймонларидан
ноумид бўлиб
туриб қолганлар.)
25Улар
хатолари туфайли
ғарқ қилиндилар,
бас, дўзахга
киритилдилар. Бас,
ўзларига
Аллоҳдан
ўзга ёрдамчи
топа
олмадилар.
26Ва Нуҳ: «Эй
Роббим, ер
юзида
кофирлардан
бирорта ҳам ҳаракатланувчини
қўймагин.
27Албатта
сен уларни
тек қўйсанг,
бандаларингни
адаштирурлар
ва фожиру кофирдан
бошқа туғмаслар.
28Роббим,
мени мағфират
қилгин,
менинг
ота-онамни ҳам
ва уйимга
мўмин бўлиб
кирганларни
ва мўминлару
мўминаларни ҳам. Ва
золимларга ҳалокатдан
ўзга нарсани
зиёда қилмагин»,
деди. (Нуҳ
алайҳиссаломнинг
дуолари қабул
бўлди. Аллоҳ
таоло
кофирларни
битта ҳам қўймай
ҳалок қилди.
Чунки
улар
инсоният
баданига
тушган қорасон
касалидек
эдилар. Уларни
кесиб
ташламаса
бўлмас эди.)