Chapter 73 - Sura 73
1Эй ўраниб
ётувчи!
2Кечани
озгинасидан
бошқасини
(ибодатда) тик
туриб ўтказ!
3Ярмини
ёки ундан бир
оз қисқароғини.
4Ёки у(ярим)га
яна қўш ва Қуръонни
тартил билан
тиловат қил. (Қуръонни
тартил билан
ўқиш деб уни
дона-дона қилиб,
ҳар бир ҳарфини
ўз ўрнидан чиқариб,
оятларини
алоҳида-алоҳида
қилиб, тажвид
қоидалари асосида
ўқишга
айтилади.)
5Албатта,
Биз устингга
оғир сўзни
ташлармиз.
6Албатта,
кечасиги
ибодат кўпроқ
мувофиқ
келадир ва қироати
тўғрироқ
бўладир.
7Албатта,
кундузи
сенинг узоқ
ишлашинг бор.
8Ва
Роббингнинг
исмини зикр
эт ва Унинг
ибодатига
бутунлай
ажралиб чиқ.
9У
машриқу мағрибнинг
Роббисидир.
Ундан ўзга
ибодатга сазовор
илоҳ йўқ. Бас, Уни
ўзингга
вакил тут.
10Ва
уларнинг
гапларига
сабр қил ва
улардан
чиройли
четлашла,
четлаб тур.
11Аҳли
неъмат
бўлган, ёлғонга
чиқарувчиларни
Ўзимга қўйиб қўй
ва уларга озгина
муҳлат бер.
12Албатта,
Бизда оғир
кишанлар ва
жаҳаннам бор.
13Ва
(томоққа) тиқиладиган
таом ва
аламли азоб
бор.
14Бир
кундаки, унда
еру тоғлар
ларзага
келадир ва тоғлар
оқувчи қумтепаларга
айланадир.
15Албатта,
Биз сизларга,
худди
Фиръавнга
Расул юборганимиздек,
сиз ҳақингизда
гувоҳлик
берувчи
Расулни
юбордик.
16Бас,
Фиръавн
Расулга осий
бўлди ва Биз
уни шиддатли
азоб билан
тутдик.
17Агар
кофир
бўлсангиз,
болаларнинг
сочини оқартиб
юборадиган
кундан қандай
сақланасиз?! («болаларнинг
сочини оқартиб
юборадиган
кун»–қиёмат
куни экани ҳаммага
маълум.)
18Унда
осмон
парчаланувчидир,
У зотнинг ваъдаси
амалга
ошадир.
19Албатта,
булар
эслатмадир,
Ким хоҳласа,
ўз Робиси
томон йўл
оладир.
20Албатта,
Роббинг сени
кечанинг
учдан биридан
озроғини, ё
ярмини, ё
учдан бирини қоим
бўлиб
ўтказаётганингни
ва сен билан
бирга
бўлганлардан
ҳам бир тоифа
(шундоқ қилаётганларини)
биладир. Ва Аллоҳ
кечаю
кундузни Ўзи
ўлчайдир. У
сизлар ҳеч
чидай
олмаслигингизни
билиб,
сизларга (енгилликни)
қайтарди. Бас
(энди), Қуръондан
муяссар бўлганича
ўқинглар. Сизлардан
келажакда
касаллар
бўлишини ҳам
билди. Бошқалар
ер юзида
юриб, Аллоҳнинг
фазлини
ахтаришини,
яна бошқалар
эса, Аллоҳнинг
йўлида жиҳод қилишларини
(ҳам билди). Бас, ундан
муяссар
бўлганича қироат
қилинглар.
Ва намозни қоим
қилинглар,
закот
беринглар ва
Аллоҳга яхши қарз
беринглар.
Ўзингиз учун
нима яхшилик қилган
бўлсангиз,
Аллоҳнинг ҳузурида
ундан яхшироғини
ва улканроқ
ажрни
топарсизлар. Аллоҳга
истиғфор
айтинглар. Албатта,
Аллоҳ мағфират
қилувчи ва раҳмдилдир.
(Бу оят
билан Аллоҳ
таоло
суранинг
аввалидаги
оятларга
биноан фарз қилинган
кечаси қоим
бўлишни
бекор қилди.
Шундан
сўнг кечада
фарз
намозлардан
ташқари
ибодат қилиш
ихтиёрийга
аланади. Ислом
таълимотлари
ҳар бир
нарсада
юксак
инсоний
фазилатлар ҳукм
суришини
йўлга қўйиб келган
ва иншааллоҳ
шундай бўлиб қолади.)