Chapter 75 - Sura 75
1Қиёмат
куни билан қасам.
2Ва
маломатчи
нафс билан қасам.
3(Кофир)
Инсон Бизни,
унинг
суякларини
жамлай олмас,
деб ўйларми?
4Ҳа, Биз
унинг бармоқ
учларини ҳам
асл ҳолига
келтиришга қодирмиз.
5Балки
инсон
келажакда фисқу
фужур қилишни
хоҳлайдир.
6У: «Қиёмат
куни қачон?»
деб сўрайдир.
7Қачонки
кўз даҳшатда
лол қолса.
8Ва ой
тутилса.
9Ва қуёш
билан ой
жамланса.
10Ўшал
кунда инсон, қочар
жой қайда?
деб қолар.
11Йўқ! Қочадиган
жой йўқ!
12У кунда
истиқрор фақат
Роббинг ҳузурида
бўлар.
13У кунда
инсонга
аввалу охир қилганининг
хабари
берилар.
14Ҳа, инсон
ўз нафсига қарши
ўзи шоҳиддир.
15Гарчи
узр-маъзурларини
тўкиб
соладир.
16Сен
шошилиб, у(Қуръон)
билан,
тилингни қимирлатма.
17Албатта,
уни жамлаш ва
ўқиб бериш
Бизнинг
зиммамиздадир.
18Бас, Биз
уни ўқисак, қироатига
зеҳн солиб
тур.
19Сўнгра
уни баён қилиб
бериш ҳам
Бизнинг
зиммамиздадир.
20Йўқ! Балки
сизлар шошар
дунёни яхши
кўрасизлар.
21Ва
охиратни
тарк
этасизлар.
22У кунда
бор чиройли
юзлар.
23Роббисига
назар
солувчилар.
24Ва у кунда
бор
тиришиб-буришган
юзлар.
25Ўзига
умуртқасин
синдирар иш
бўлишига
ишонар.
26Йўқ! жон ҳалқумга
келганда.
27Ва, қутқарувчи
ким? деганда.
28Ва,
албатта, у
фироқлигин
билганда.
29Ва
болдирлар
бир-бирига
алмашганда.
30У кунда ҳайдаб
борар жой фақат
Роббинггадир.
(Яъни, жони ҳалқумига
келиб қолганда,
уни ҳаётда
олиб қолиш
учун барча
чора
кўрилади, Ким
қутқараркин,
деб илтижо қилинади.
Лекин иложи
бўлмай фироқ
вақти
келганига
ишонч ҳосил
бўлади. Жон
чиққанда эса
оёқлар
жонсиз бўлиб
бир-бирига
чалмашади.)
31Бас, у
тасдиқламади
ва намоз ўқимади.
32Ва лекин
ёлғонга чиқарди
ва юз ўгирди.
33Сўнг ўз аҳлига
керилиб
борди.
34Ҳолингга
вой бўлсин
сенинг, вой
бўлсин!
35Яна ҳолингга
вой бўлсин
сенинг, вой
бўлсин!
36Инсон беҳуда
тарк қилинишнинг
ҳисобини қилурми?
37У
манийдан оққан
нутфа
бўлмаганмиди?
38Сўнг алақа
бўлди. Бас
бекаму-кўст
этиб яратди.
39Бас ундан
жуфтни–эркак
ва аёлни
яратди.
40Шундай
зот
ўликларни
тирилтиришга
қодир
эмасми?!