Chapter 76 - Sura 76
1Ҳақиқатда
инсонга, у
эсга
олинадиган
нарса бўлмаган
бир замон
келмадими?
2Албатта,
Биз инсонни
аралаш
нутфадан
яратдик.
Синаш учун,
бас, уни
эшитадиган,
кўрадиган қилдик.
3Албатта,
Биз унга йўл
кўрсатдик. (У
эса) ёки шукр қилувчи,
ёки куфр қилувчи
бўлди.
4Албатта,
Биз кофирлар
учун
занжирлар,
кишанлар ва
ёниб турган
оловни
тайёрлаб қўйдик.
5Албатта,
яхшилар
каафур
аралаштирилган
қадаҳдан
ичарлар.
(Каафур–ичимликни
хушбў ва хуштаъм
қилувчи
модда бўлиб
араблар у
аралашган шаробни
энг яхши
шароб ҳисоблашади.)
6Бир булоқданики,
ундан Аллоҳнинг
бандалари
отилтириб
ичарлар.
7Улар
назрга вафо қиларлар
ва ёмонлиги
кенг тарқаладиган
кундан қўрқарлар.
8Ўзлари
таомни яхши
кўриб
турсалар ҳам,
уни мискин,
етим ва
асирга
берарлар.
(Аброрларнинг
хислати нима
экан! Улар ҳаттоки
ўзларига
таом керак
бўлиб, ҳожатлари
тушиб турса ҳам,
мискин, етим,
асирларни
ўзларидан
устун қўйиб,
таомни
уларга
берадилар.)
9«Албатта,
Биз сизларни
фақат Аллоҳнинг
розилиги
учун овқатлантирамиз.
Бунинг
эвазига
сизлардан мукофот
ёки ташуккур
хоҳласмиз.
10Албатта,
биз қўрқинчли,
шиддатли,
узун кунда ўз
Роббимиздан қўрқамиз»,
(дерлар).
11Бас,
уларни
Роббилари
ўшал кун
шарридан сақлади
ва уларга
хушрўйлик ҳамда
хурсандчилик
ато қилди.
12Ва сабр қилганликлари
учун уларни
боғу роғ ва
ипаклар
билан
мукофотлади.
13У ерда
сўриларда
суянган ҳолдалар.
У ерда қуёшни
ҳам, совуқни ҳам
кўрмаслар.
14Ва
устиларига
у(жаннат)нинг
соялари яқиндир
ҳамда унинг
мевалари
жуда ҳам осон
қилингандир.
15Ва уларга
кумуш
идишлар ва
биллурлардан
бўлган қадаҳлар
айлантириб
турилар.
16Биллурлар,
кумушсиймон,
(соқийлар)
ўлчовини
келтирар.
17Ва улар у
ерда
аралашмаси
занжабил
бўлган қадаҳдан
суғорилар
18Уердаги
салсабийл,
деб
номланган
булоқдан.
(Занжабийл–ерга
томир отган
ўсимлик тури
бўлиб, томири
туйилиб
хушбўй модда
ясалади:
араблар ундан
ўз
ичимликларига
қўшиб ичишни
жуда-жуда
севадилар.
Ичувчининг
томоғидан ҳузур
бағишлаб,
осонлик
билан ўтувчи
шаробни
араблар
салсабийл
деб
атайдилар.
«Салсабийлан»
дейилганда
шунга ишора қилиняпти.)
19Ва
уларнинг
атрофида
абадий ёш
болалар айланурлар,
агар уларни
кўрсанг,
сочилган маржон,
деб ўйларсан.
20Ва агар
кўрсанг, у
ерда
неъматни ва
улкан мулкни
кўрарсан.
21Уларнинг
устиларида
яшил
сундусдан (юпқа
ипакдан) ва
истобрақдан (қалин
ипакдан)
кийимлар бор
ва кумуш
билакузуклар-ла
ясанганлар
ва Роббилари
уларни пок
шароб билан
суғорар.
22Албатта,
бу сизга
мукофот
бўлди, ва
амалингиз қабул
бўлмшдир.
23Албатта,
Биз сенга Қуръонни
бўлак-бўлак қилиб
туширдик.
24Бас,
Роббинг ҳукмига
сабр қил ва
улардан гуноҳкор
ёки
кофирларига
итоат қилма.
25Эртаю кеч
Роббинг
исмини зикр қил.
26Ва
кечасида ҳам
Унга сажда қил
ва узоқ
кечаларда
Унга тасбиҳ
айт.
(Тафсирчилар
«букратан»дан
мурод Бамдод
намози,
«асийло»дан
мурод пешин
ва аср намози,
«Ва минал
лайли» Шом ва
Хуфтон
намозлари.
«Лайлан
товийло»дан
мурод кечаси
бедорлик билан
ўқилган
намоз
деганлар.)
27Албатта,
анавилар
шошган
дунё)ни яхши
кўрарлар ва оғир
кунни
ортларида қолдирарлар.
28Биз
уларни
яратдик ва
яратилишларини
мстаҳкам қилдик.
Ва агар хоҳласак
уларнинг
ўринларига
ўхшашларини
келтирурмиз.
29Албатта,
бу(сура)эслатмадир.
Бас, ким хоҳласа
ўз Роббисига
йўл оладир.
30Ва Аллоҳ
хоҳласагина,
сизлар ҳам хоҳларсиз.
Албатта, Аллоҳ
билувчи ва ҳикматли
зотдир.
31У кимни хоҳласа
Ўз раҳматига
киритадир ва
золимлар
учун аламли
азоблар тайёрлаб
қўйгандир.