Chapter 77 - Sura 77
1Кет-кет
юборилганлар
билан қасам.
2Қаттиқ
эсувчи
шамоллар
билан қасам.
3Ва
(шариатни)
таратувчилар
билан қасам.
4Фарқловчилар
билан қасам.
5Ваҳийни
ташувчилар
билан қасам.
6Узрни
ёки огоҳлантиришни
(ҳам).
7Албатта,
сизга ваъда қилинаётган
нарса воқеъ
бўлувчидир.
8Бас,
вақтики
юлдузлар
ўчирилса.
9Ва вақтики,
осмон ёрилса.
10Ва вақтики,
тоғлар
кўчирилса.
11Ва вақтики,
Пайғамбарларга
вақт
белгиланса.
12Қандоқ
кунга
сурилган-а?
13Ажратиш
кунига.
14Ажратиш
кунини сенга
нима
билдирди?
15Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
16Аввалгиларни
ҳалок қилмадикми?
17Сўнгра
кейингиларини
уларга
эргаштирмадикми?
18Гуноҳкорларни
шундоқ қиламиз.
19Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
20Сизларни
ҳақир сувдан
яратмдикми?
21Бас,
уни мустаҳкам
қароргоҳга
жойламадикми?
22Маълум
вақтга қадар.
23Бас,
Биз қодир
бўлдик ва қандоқ
ҳам яхши қодир
бўлувчимиз. (Юқорида
айтилган
ишларга қодир
бўлдик, ниҳоятда
ажойиб,
инсоният
тафаккуридан
устун бир ҳолатда,
қодир бўлдик,
деяпти
Парвардигор.)
24Ўшал
кунда ёлғонга
чиқавчиларга
вайл бўлсин!
25Ерни
ўзига
тортувчи қилмадикми?
26Тирикларни
ва ўликларни?
27Ва
Биз унда
юкасак тоғлар
қилдик ва
сизларни
зилол сув
билан суғордик.
28Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
29Юрингиз!
Ўзингиз ёлғонга
чиқарган
нарсага қараб.
30Юрингиз!
Учта шўъбаси
бор «соя»га қараб.
31У
салқин қилувчимас
ва оловни ҳам
қайтармас.
32Албатта
у (жаҳаннам) қасрдек
учқунларни
отадир.
33У
(учқун) худди қорамтир-сарғиш
туяларга
ўхшайдир.
34Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
35Бу
улар гапира
олмайдиган
кундир.
36Ва
уларга узр
айтишга изн
берилмайдир.
37Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
38Бу
ажратиш куни,
сизларни ва
аввалгиларни
жамладик.
39Бас,
сизларнинг ҳийлангиз
бўлса, менга
ишлатиб
кўринг-чи?
40Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
41Албатта
тақводорлар
соялар ва
булоқлардадир.
42Ва
ўзлари хоҳлаган
мевалардадир.
43Енглар ва
ичинглар, ош
бўлсин. Қилган
амалларингиз
сабабидандир.
44Албатта,
Биз муҳсинларни
шундай
мукофотлармиз.
45Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
46Енглар ва
мазза қилинглар,
озгинагина. Албатта,
сизлар гуноҳкорсизлар.
47Ўшал
кунда ёлғонга
чиқавурчиларга
вайл бўлсин!
48Ва агар
уларга рукуъ қилинглар
дейилса,
рукуъ қилмаслар.
49Ўшал
кунда ёлғонга
чиқарувчилварга
вайл бўлсин!
50Бас,
ундан кейин, қайси
сўзга
ишонарлар?!