Chapter 78 - Sura 78
1Нима
ҳақида
сўрашади?
2Улкан,
муҳим хабар ҳақида
(сўрашади).
3Шундай
хабарки, у(мушрик)лар)
унинг ҳақида
ихтилоф қиларлар.
4Йўқ! Улар
тезда
биларлар!
5Яна йўқ!
Улар тезда
биларлар!
(Мушриклар
азобни тортганларида
қайта
тирилиш нима
эканлигини,
унинг бўлиши ҳеч
шубҳасиз ҳақ
эканини
албатта
биладилар.)
6Ерни
тўшаб қўймадикми?
7Ва
тоғларни қозиқ
(қилиб қўймадикми?).
8Ва
сизларни жуфт
қилиб
яратдик.
9Ва
уйқуларингизни
роҳат қилиб қўйдик.
10Ва
кечасини
либос қилиб қўйдик.
11Ва
кундузни
тириклик қилдик.
12Тепаларнгизга
етти мустаҳкам
(осмон)ни
бино қилдик.
13Ва
шуъла
таратувчи
чироқ ҳам қилдик.
14Ва сиқилган(булут)лардан
оқувчи
сувлар
туширдик.
15У(сув)
билан дон ва
наботот чиқаришимиз
учун.
16Ва
дарахтлари
бир-бирига
киришган
бўстонлар.
17Албатта,
ажрим куни вақти
белгиланган
эди.
18У
кунда сурга
пуфланур ва
сизлар
тўп-тўп бўлиб
келурсизлар.
19Осмон
ёрилиб,
эшик-эшиклар
очилур.
20Тоғлар
ўрнидан
кўчирилиб,
саробга
айланур.
21Албатта,
жаҳаннам
пойлаб
турувчи эди.
22Туғёнга
кетганларга қайтар
жойдир.
23Улар
унда
замонлар
бўйи қолувчилардир.
24Улар унда
совуқни ҳам,
шаробни ҳам
татий
олмаслар.
25Магар
қайноқ сув ва
йирингни
(татирлар).
26Мувофиқ
жазо ўлароқ.
27Чунки
улар ҳисоб-китоб
бўлишига
ишонмасдилар.
28Ва
Бизнинг
оятлариимизни
ёлғон
дейишган эди,
ёлғон!.
29Биз
барча
нарсани
китобга
жамлаб қўйганмиз.
30Бас,
татиб
кўринглар,
сизларга
азобдан бошқа
ҳеч нарсани
зиёда қилмасмиз.
31Албатта, тақводорларга
ютуқ бордир:
32Боғ-роғлар,
узумзорлар
бордир.
33Ва
янги бўйи
етган бир хил
ёшдаги қизлар
бордир.
34Ва
тўлдирилган қадаҳлар
бордир.
35У ерда
бекорчи
гапларни ҳам,
ёлғон
гапларни ҳам
эшитмаслар.
36Роббингдан
мукофот, совға
ҳисобидандир.
37У
осмонлар, ер
ва уларнинг
орасидаги
барча нарсаларнинг
Роббиси, Роҳмандир,
Унинг ҳузурида
ҳеч ким хитоб
қилишга қодир
бўлмас.
38Ўша
кунда Руҳ ва
фаришталар
саф бўлиб
турадир. Роҳман изн
берганлар ва
тўғри
сўзлаганлардан
ўзгалар
гапира
олмаслар.
39У ҳақ
кундир.
Ким хоҳласа,
ўз Роббисига қайтар
йўл оладир.
40Албатта,
Биз сизларни
яқин
келажакдаги
азобдан қўрқитдик. У
кунда, ҳар
киши (қўли) тақдим
қилган
нарсага
назар
соладир. Ва
кофир «кошки
тупроқ бўлиб
кетсам»,–дейдир.