Chapter 79 - Sura 79
1Шиддат
билан (кофир)
жонни суғуриб
олувчи(фаришта)лар
билан қасам.
2Юмшоқлик
билан (мўмин)
жонни олувчи
(фаришта)лар билан
қасам.
3Сузиб
юрувчи (фаришта)лар
билан қасам.
4Ўзишда
мусобақа қилувчи
(фаришта)лар
билан қасам.
5Амрнинг
тадбирини қилувчи
(фаришта)лар
билан қасам.
6Изтиробга
тушувчи
изтиробга
тушган кунда.
7Унга
эргашувчи
эргашар.
8Ўша кунда қалблар
хавфга тўлар.
9Уларнинг
кўзлари қўрқинчга
тўлар.
10Улар:«Биз
ортга қайтариламизми?
11Чириган
суяк
бўлганимиздан
кейин ҳам-а?
12Агар
шундоқ бўлса,
бу ҳасратий қайтиш-ку?»
дерлар.
13Албатта, у(қиёмат)
бир қичқириқдан
бошқа нарса
эмас.
14Кўрибсизки,
улар қиёмат
майдонида
турибди-да.
15Сенга
Мусонинг
хабари
келдими?
16Қачонки
Роббиси унга
муқаддас
Тува
водийсида
нидо қилди:
17«Фиръавн ҳузурига
бор, албатта
у туғёнга
кетди.
18Бас унга
айт: «Сенда
покланишга
(рағбат)
борми?
19Ва сени
Роббингга ҳидоят
қилсам,
шоядки
(Ундан) қўрқсанг»,
деб»
20Ва унга
улкан
аломатни
кўрсатди.
21Ул уни ёлғонга
чиқарди ва
осий бўлди.
22Сўнг
ортига
ўгирилиб
тезлаб
кетди¬.
23Кейин
(одамларни)
тўплаб нидо қилди.
24Ва, мен
сизларнинг
энг олий
Роббингизман,
деди.
25Бас Аллоҳ
уни аввалги
ва охирги
гуноҳлари
учун азобга
олди.
26Албатта,
бунда қўрқадиганлар
учун ибрат
бордир.
27Сизларни
яратиш қийинми
ёки У зот
бино қилган
осмонними?
28Унинг
шифтини юқори
кўтарди ва
бекаму кўст,
мустаҳкам қилиб
қўйди.
29Кечасини қоронғу
ва кундузини
ёруғ қилди.
30Ва ундан
сўнг ерни
тухум
шаклида қилди.
31Ундан
сувни,
ўт-ўланларни
чиқарди.
32Ва тоғларни
собит қилди.
33Сизларга
ва
чорваларингизга
манфаат бўлсин
учун.
34Вақтики
катта ғолиб (қиёмат)
келса.
35У куни
инсон қилган
ишларини
эслайдир.
36Ва жаҳаннам
кўрадиганларга
зоҳир қилинадир.
37Аммо
кимики туғёнга
кетиб, ҳаддидан
ошган бўлса
38Ва бу дунё ҳаётини
устун қўйган
бўлса,
39Бас,
албатта, Жаҳийм
ўрин бўладир.
40Ва, аммо
ким
Роббисининг
мақомидан қўрққан
ва ўз нафсини
ҳаволаниб
кетишидан қайтарган
бўлса.
41Бас,
албатта,
жаннат ўрин
бўладир.
42Сендан, қиёмат
қачон бўлур?
деб сўрарлар.
43Унинг
зикрини сен қандоқ
билардинг.
44Унинг
интиҳоси
Роббингга
хосдир.
45Албатта
сен ун(қиёмат)дан
қўрққанларга
огоҳлантирувчисан,
холос.
46Уни
кўрган
кунлари
худди бу
дунёда бир
кеча ёки
кундуздан
бошқа
турмаганга
ўхшарлар.