Chapter 80 - Sura 80
1Афтини
буриштирди
ва юз ўгирди.
2Кўзи
кўр киши ҳузурига
келганда.
3Қаердан
биласан, эҳтимол,
у покланар.
4Ёки
насиҳат олар
ва мавъиза
унга манфаат
берар.
5Аммо истиғно
қилганга
бўлса...
6Сен
у томонга
интиласан.
7У
покланмаса,
сени ҳеч ким
маломат қилмас.
8Аммо
ҳузурингга
шошилиб
келган.
9Ва (Аллоҳдан)
қўрққан ҳолда
бўлгандан
эса...
10Бас,
Сен ундан машғул
бўласан.
11Йўқ!
Албатта у(оят)лар
эслатмадир.
12Ким
хоҳласа уни
эслайдир.
13Ҳурматланган
саҳифалардадир.
14Олий қадардирлар,
поклангандирлар.
15Элчи(фаришта)лар
қўлларидадир.
16Улар
ҳурматланган
ва ўта
яхшидирлар.
17(Кофир)
инсонга
лаънат
бўлсин, унинг
кофирлиги қандоқ
шиддатли
бўлди.
18Уни
қайси
нарсадан
яратди?
19Нутфадан
яратди. Уни яратди
ва унни
ўлчовли қилди.
20Сўнгра
чиқиш йўлини
осон қилди.
21Сўнгра
ўлдирди ва қабрга
киритди.
22Сўнгра қачон
хоҳласа, уни қайта
тирилтиради.
23Йўқ ундоқ
эмас! У ўзига
У зот қилган
амрни
бажармади.
24Инсон
ўз таомига
назар солсин.
25Албатта,
Биз сувни
роса қуйиб қўйдик.
26Сўнгра
ерни ўзига
хос ёрдик.
27Биз
унда дон
ўстириб қўйдик.
28Ва
узум ва
кўкларни ҳам.
29Ва
зайтун ва
хурмоларни ҳам.
30Ва
тиғиз боғларни
ҳам.
31Ва
меваларни ва
ўт-ўланларни ҳам.
32Сизларга
ва
чорваларингизга
манфаат бўлсин,
деб.
33Вақтики
қулоқларни
кар қилувчи
овоз келса.
34У
кунда киши қочадир;
ўз
ака-укасидан.
35Ва
онаси ва
отасидан.
36Ва
хотини ва
бола-чақасидан.
37У
кунда
улардан ҳар
бир шахсни
овора қилувчи
ўз иши бор.
38У
кунда порлоқ
чеҳралар бор.
39Улар
кулгу билан
тўла, етган
хушхабардан
хурсанд.
40У
кунда ғубор
босган чеҳралар
бор.
41Устини
зулмат қоплаган.
42Улар,
ана ўшалар,
кофирлар ва
фожирлардир.