Chapter 82 - Sura 82
1Вақтики,
осмон ёрилса.
2Ва,
вақтики,
юлдузлар
сочилиб
кетса.
3Ва,
вақтики,
денгизлар
портлатилса.
4Ва,
вақтики, қабрлар
остин-устин
бўлса.
5Ҳар бир
жон нимани тақдим
қилдию,
нимани
таъхир қилди-
билади.
6Эй Инсон!
Сени карамли
Роббинг ҳақида
нима ғурурга
кетказди?!
7У
сени
тўла-тўкис ва
мўътадил қилиб
яратган
зотдир.
8Ўзи
хоҳлаган
суратда сени
таркиб қилди.
9Йўқ! Балки,
сиз жазони ёлғонга
чиқармоқдасиз!
10Ҳолбуки,
устингиздан
кузатиб
турувчилар бордир.
11Улар ҳурматли,
ёзиб
тургувчилардир.
12Улар
нима қилаётганингизни
биладир.
13Албатта,
яхшилар
жаннатдадир.
14Ва
албатта,
фожирлар жаҳаннамдадир.
15Улар
у ерга қиёмат
куни кирадир.
16Ва
улар ундан ғойиб
бўла
олмайдир.
17Ва
жазо куни
нима эканини
сенга нима
билдирди?
18Сўнг
жазо куни
нима эканини
сенга нима
билдирди?
19Ўша
кунда ҳеч бир
жон бошқа бир
жон учун
бирор нарса қилиш
имконига
молик
эмасдир. У кунда
барча иш Аллоҳнинг
Ўзига хосдир.