Chapter 83 - Sura 83
1Вайл
(вой) бўлсин,
ўлчовдан
уриб қолувчиларга.
2Улар
одамлардан
нарса ўлчаб
олсалар, тўлиқ
оларлар.
3Ва агар
одамларга
ўлчаб ёки
тортиб
берсалар,
камайтирарлар.
4Ана
шулар, албатта,
қайта
тирилтирилишларини
ўйламайдиларми?
5Улуғ
бир кунда.
6У кунда,
одамлар
оламлар
Роббиси ҳузурида
тик турарлар.
7Йўқ!
Албатта
фожирларларнинг
китоби
«сижжин»дадир.
8«Сижжин» қандай
нарса
эканини
сенга нима
билдирди?! (Сижжин
нима эканини қаердан
ҳам билардинг,
унинг моҳияти
шундоқ
каттаки, сен
уни идрок эта
олмайсан. Билиб қўй!)
9У
ёзилган
китобдур.
10Ўша кунда
ёлғонга чиқарувчиларга
вайл бўлсин!
11Улар
жазо кунини
ёлғонга чиқарарлар.
12У
кунни ҳаддан
ошувчи ва ўта
гуноҳкорлардан
бошқалар ёлғонга
чиқармаслар.
13Қачон
унга
оятларимиз
тиловат қилинса,
«авалгиларнинг
афсоналари»,
дер.
14Йўқ!
Уларнинг қилган
касблари қалбларига
моғор бўлиб
ўрнашиб қолган,
холос.
15Йўқ!
Албатта, улар
ўша кунда ўз
Роббиларини
кўришдан
тўсиларлар.
16Сўнгра
улар албатта
жаҳиймга
кирувчидирлар.
17Сўнгра,
мана бу,
сизлар ёлғонга
чиқариб
юрган нарса,
дейилар.
18Йўқ!
Албатта
аброрларнинг
китоби
«Иллиййун»дадир.
19«Иллиййун» қандоқ
нарса
эканини
сенга нима
билдирди?!
20У
ёзилган
китобдур.
21Унга муқарраб(фаришта)лар
шоҳид
бўларлар.
22Албатта,
аброрлар
жаннати
найимдадирлар.
23Пардали
баланд
сўрилар
устида назар
солиб
турарлар.
24Уларнинг
чеҳраларидан
жаннат равнақини
билиб
оларсан.
25Улар
муҳрланган,
ниҳоятда пок,
шаробдан
ичарлар.
26У(шароб)нинг
хотимаси
мискдир. Ва
шу нарса учун
мусобақа қилувчилар
мусобақа қилсинлар.
27У(шароб)нинг
аралашмаси
«тасним»дандир.
28У(Тасним)
бир булоқдирки,
ундан муқарраблар
ичарлар.
29Албатта
жиноят қилганлар
иймон
келтирганлар
устидан кулар
эдилар.
30Агар ул(мўмин)лар
аларнинг
ёнидан
ўтсалар,
масхаралаб,
ишоралар қила
эдилар.
31Агар у(кофир)лар
ўз аҳллари ҳузурига
қайтиб
борсалар, ҳузурланиб
қайтиб борар
эдилар.
32Ва агар у(мўмин)ларни
кўрсалар,
«албатта
ановилар адашганлар»,
дер эдилар.
33Ҳолбуки,
улар а(мўмин)лар
устидан
кузатувчи қилиб
юборилган
эмаслар!
34Энди,
бу Кунда
иймон
келтирганлар
кофирлар
устидан
куларлар.
35Пардали,
баланд
сўрилар
устида назар
солиб
турарлар.
36Кофирлар
қилган
ишларининг
«савобини»
олар
миканлар?!