Chapter 84 - Sura 84
1Вақтики,
осмон ёрилса.
2Ва
у (осмон) ўз
Роббисига қулоқ
осди ва шундоқ
бўлиши керак
эди.
3Ва,
вақтики, ер
чўзилса.
4Ва ўз
ичидаги
нарсаларни
отиб чиқариб,
холи қолса.
5Ва
у (ер) ўз
Роббисига қулоқ
осди ва шундоқ
бўлиши керак
эди.
6Эй инсон!
Албатта сен
Роббингга
йўлиққунингча,
ҳаракату
уринишда
бўларсан ва
охири унга йўлиқарсан.
7Аммо
кимнинг
китоби ўнг
тарафдан
берилса.
8Тезда,
осонгина ҳисоб
қилинар.
9Ва
аҳли ҳузурига
хурсанд ҳолда
қайтиб борар.
10Ва,
аммо, кимнинг
китоби орқа
тарафдан
берилса.
11У
тезда ўзига ҳалокатни
чақирар.
12Ва қизиб
турган
дўзахга
кирар.
13Чунки, у(бу
дунёда) ўз аҳли
билан
хурсанд
бўлиб ўтган
эди. (Охиратни
ҳеч ҳам
ўйламаган
эди. Фақат
айшу ишрат,
кўнгилхуши
пайидан
бўлган эди. Ғофил
бўлиб, ўз аҳли
ила беш
кунлик
дунёнинг
матоҳига
эришиш учун ҳаракат
қилган эди. Шунинг
учун энди қизиб
турган
дўзахда
азобланмоқда.)
14Чунки,
у ҳеч қачон
орқага қайтмасликни
ўйлаган эди.
15Ҳа!
Албатта,
Роббиси уни
доим кўриб
турувчи эди.
16Шафақ
билан қасамки.
17Кечаси
ва у ўраб
олган
нарсалар
билан қасамки.
18Ва
тўлин ой
билан қасамки.
19Албатта,
сизлар табақама-табақа
минасизлар.
20Нима
бўлган
уларга, иймон
келтирмаслар?!
21Ва агар
уларга Қуръон
ўқилса, сажда
қилмаслар?! (Кимки бу
оятларни ўқиб
ёки эшитиб
сажда қилмаган
одам гуноҳкор
бўлади.)
22Балки
кофирлар ёлғонга
чиқарарлар.
23Улар
қалбларида
нимани сақлаётганларини
Аллоҳнинг
Ўзи билар.
24Уларга
аламли
азобнинг
«башоратини»
бер.
25Магар
иймон
келтирганларга
ва яхши амаллар
қилганларга,
уларга
миннатсиз,
узлуксиз ажрлар
бордир.