Chapter 85 - Sura 85
1Буржлар
эгаси бўлган
осмон билан қасам.
2Ва
ваъда қилинган
кун билан қасам.
3Гувоҳлик
берувчи ва
гувоҳлик
берилган
билан қасам.
4«Ухдуд»
эгаларига
лаънат
бўлсин.
5У
(Ухдуд) ёқилғиси
кўп, қаттиқ
исиган
оловдир.
6У(кофир)лар
а(чуқур)лар
атрофида
ўтирибдилар.
7Ва
улар
мўминларга қилаётган
нарсаларига
ўзлари ҳозирдирлар.
8Ва
(улар)
мўминлардан
Азиз, Ҳамид
Аллоҳга
бўлган
иймондан бошқа
«айб» топа
олмадилар.
9У шундай
зотки,
осмонлару
ернинг мулки
Унга хосдир
ва Аллоҳ ҳар
бир нарсага
Ўзи гувоҳдир.
10Албатта,
мўмин ва
мўминаларни
фитна қилиб,
сўнгра тавба қилмаганларга,
ана ўшаларга,
жаҳаннам
азоби ва
куйдирувчи
азоб бор.
11Албатта,
иймон
келтирган ва
солиҳ амал қилганларга,
уларга,
остидан анҳорлар
оқиб турган
жаннат бор. Бу эса ниҳоятда
улкан ютуқдир.
12Албатта,
Роббингнинг
чангали жуда ҳам
шиддатлидир.
13Албатта,
У Ўзи бошлар
ва қайтарар.
(Йўқдан бор қилар
ва ўлганни ҳаётга
қайтарар)
14Ва У мағфират
қилувчи, муҳаббати
зўр зотдир.
15У
Арш эгаси ҳамда
қадри улуғ
зотдир.
16У нимани
хоҳласа, қила
олувчи
зотдир.
17Сенга
аскарларнинг
хабари
келдими?
18Фиръавн
ва Самуднинг.
19Балки
кофирлар ёлғонга
чиқаришдадир?
20Ҳолбуки,
Аллоҳ
уларнинг
ортидан иҳота
қилиб
турувчидир.
21Йўқ!
У Қуръони
мажиддур.
22У
Лавҳул- Маҳфуздадир.
(Лавҳул- Маҳфуз
Аллоҳни ҳузурида
бўлиб, унга ҳеч
қандай
ўзгариш
кириши
мумкин эмас.)