Chapter 86 - Sura 86
1Осмон
билан қасам
ва ториқ
билан қасам.
2Ториқ
нималигини
сенга не
билдирди?
3У
нур сочиб
турувчи
юлдуздир.
4Ҳеч бир
жон йўқки,
унинг ҳифз қилиб
турувчиси
бўлмаса.
5Инсон
нимадан
яралганига
назар солсин.
6У
отилиб чиқувчи
сувдан
яратилгандир.
7У
(сув) сулб
(умуртқа) ва
тароиб
(кўкрак
суяги)
орасидан чиқадир.
8Албатта
У зот уни қайта
тирилтиришга
қодирдир.
9Сирлар
фош бўладиган
кундадир.
10Бас,
(ўшанда) у(инсон)да
қувват ҳам,
нусрат
берувчи ҳам
бўлмайдир.
11Қайтувчи
(ёмғир) соҳиби
бўлган осмон
билан қасам.
12Ёриб
чиқувчи
эгаси бўлган
ер билан қасам.
13Албатта у(Қуръон)
ажратувчи
сўздир.
14Ва
у ҳазил
эмасдир.
15Албатта
улар ҳийла-найранг
қиларлар.
16Ва
Мен ҳам ҳийла
қилурман. (Яъни, ҳийласига
яраша жазо
берурман.)
17Муҳлат
бер
кофирларга,
уларга
озгина муҳлат
бер. (Яъни,
уларга азоб
келмаётганидан
шошилма, ҳаммасининг
вақти, соати
бор.)