Chapter 87 - Sura 87
1Олий
қадар бўлган
Роббинг
исмини
поклаб ёд эт.
2У
яратган ва
мутаносиб қилган
зотдир.
3У
ўлчовли қилган
ва ҳидоятга
бошлаган
зотдир.
4У
ўт-ўланни чиқарган
зотдир.
5Бас,
У уни қорайган
хашак қилган
зотдир.
6Биз
сенга қироат қилдирамиз,
бас, эсдан чиқармайссан.
7Магар
Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У
ошкорни ҳам,
махфий
нарсани ҳам
биладир.
8Ва
сени осон
йўлга
муяссар қилармиз.
9Бас,
агар эслатиш
манфаат
берса,
эслатгин.
10Албатта,
қўрққан эсга
оладир.
11Ва
бадбахт
ундан четда
бўладир.
12У
катта оловга
кирадир.
13Сўнгра
унинг ичида
ўлмай ҳам,
тирилмай ҳам қоладир.
14Батаҳқиқ,
ким пок
бўлса, ютуқ
топадир.
15Ва
Роббиси
исмини зикр қилса
ва намоз ўқиса
ҳамдир.
16Лекин,
сизлар дунё ҳаётини
устун қўясизлар.
17Ҳолбуки,
охират
яхшироқ ва боқийроқдир.
18Албатта,
бу аввалги саҳифаларда
бордир.
19Иброҳим
ва Мусо саҳифаларидадир.