Chapter 89 - Sura 89
1Фажр
билан қасам.
2Ва
ўн кеча билан
қасам. (Уламоларимиз,
ушбу оятдаги
ўн кечадан
мурод Рамазон
ойининг
охирги ўн
кечаси,
уларда Лайлатул
қадр кечаси ҳам
бор,
деганлар.)
3Жуфту
тоқ билан қасам.
4Ва
юрилган тун
билан қасам.
5Мана
шуларда ақл
эгаси учун (қаноатлантирувчи)
қасам
бордир?!
6Сен
Роббинг Одга қандай
(муомала) қилганинни
билмадингми?
7Баланд
устунли
«Ирам»га.
8Унинг
мисли бошқа
диёрларда
халқ қилинмаганга.
9Ва
водийда
харсанг
тошларни
кесган Самудга.
( Роббинг
нима қилганини
билмадингми?)
10Ва
кўп
аскарлари
бор
Фиръавнга.
(Роббинг нима
қилганини билмадингми?)
11Улар
турли
ўлкаларда туғёнга
кетган
эдилар.
12Улар у(ўлка)ларда
бузғунчиликни
кўпайтирдилар.
13Бас,
Роббинг
уларнинг
бошига турли
азобларни қуйди.
14Албатта,
Роббинг
кузатиб
турувчидир. (У ким нима қилаётганини
ўта аниқлик
билан
кузатиб туради.
Кузатиб
туриб туғёнга
кетган, ҳаддидан
ошган ва зулм
қилганларнинг
жазосини
беради.)
15Бас, қачон
инсонни
Роббиси
синаш учун
икром қилса
ва неъмат
берса: «Мени
Роббим икром қилди»,
дейдир.
16Бас, қачон
Роббиси
синаш учун
ризқини тор қилиб
қўйса: «Роббим
мени
хорлади»,
дейдир.
17Йўқ!
Балки Сизлар
етимларни
икром қилмассизлар.
18Бир-бирингизни
мискинларга
таом беришга ундамассизлар.
19Ва
меросни
шиддатла
ейсизлар.
20Ва
молни кўп
яхши
кўрасизлар.
21Йўқ! Вақтики,
ер зилзилага
тушиб
парча-парча
бўлиб кетса.
22Ва
Роббинг ва
фаришталар
саф-саф бўлиб
келса.
23Ва ўша
кунда жаҳаннамни
келтирилса,
ўша кунда
инсон эслайдир.
Лекин бу
эслашдан
энди не
фойда?!
24У, афсуски,
(охират) ҳаётимга
ҳам бирор
нарса тақдим қилсам
бўлар экан,
дейдир.
25Бас,
ўша кунда
Аллоҳнинг азобига
ўхшаш азобла ҳеч
ким
азобламас.
26Ва
Унинг боғлашига
ўхшаш ҳеч ким
боғламас.
27Эй
хотиржам
нафс!
28Роббингга
сен Ундан, У
сендан рози
бўлган ҳолингда
қайт!
29Бас,
бандаларим
ичига киргин!
30Ва
жаннатимга
киргин!