Chapter 90 - Sura 90
1Мана
шу шаҳар билан
қасам.
2Сен
муқим турган
бу шаҳарла.
3Ва
волид ва
ундан тарқаган
валадлар
билан қасам.
4Батаҳқиқ,
Биз инсонни
машаққатда яратдик.
5У инсон
унга ҳеч
кимнинг кучи
етмайди, деб ҳисоблайдими?
6У,
кўплаб
мол-дунё нафақа
қилдим,
дейдир. (Мол-дунё
билан ғурурга
кетганларга
яхшилик
йўлида эҳсон қил,
деб айтилса,
юқоридаги
гапни
айтишади. Ваҳоланки,
яхшилик
йўлида ҳеч
нарса
сарфламаган
бўлади.)
7У инсон
уни биров
кўрмади, деб
ўйлайдими?
8Биз
унга икки
кўзни
бермадикми?
9Ва
тилни ва икки
лабни
(бермадикми?)
10Ва Биз уни
икки: (яхши ва
ёмон) йўлга
йўллаб қўйдик.
11Бас,
у довон ошиб
ўтмади.
12Довон
қандоқ нарса
эканини
сенга нима
билдирди?
13У қул
озод қилишдир.
14Ёки
очарчилик
кунида таом
беришдир.
15Қариндош
етимларга.
16Ёки
тупроққа қориган
мискинларга.
17Сўнгра
иймон
келтирганлар
ва бир-бирини
сабрга, меҳр-шафқатга
чақирганлар
бўлса.
18Ана
ўшалар ўнг
томон
эгаларидир.
19Оятларимизга
куфр
келтирганлар,
улар, чап
томон
эгаларидир.
20Уларни
чиқиб
бўлмайдиган
ўт-олов ўраб
олгандир.