Chapter 91 - Sura 91
1Қуёш
билан ва
унинг зиёси
билан қасам.
2Унинг
ортидан
келадиган Ой
билан қасам.
3Ва у(қуёш)ни
равшан
кўрсатган наҳор
билан қасам.
4Ва у(қуёш)ни
қоплаган тун
билан қасам.
5Ва
осмон билан
ва унинг бино
қилиниши
билан қасам.
6Ва
ер билан ва
унинг
тўшалиши
билан қасам.
7Ва
нафс билан ва
унинг
бекам-кўст қилиб
яратилиши
билан қасам.
8Бас, у(нафс)га
фужурини ва
тақвосини
билдирди.
9Батаҳқиқ,
ким у(нафс)ни
покласа, ютуққа
эришади.
10Ва батаҳқиқ,
ким у(нафс)ни
кирласа,
ноумид
бўлади.
11Самуд қавми
ўз туғёни ила
( Пай ғамбарини)
ёлғонга чиқарди.
12Вақтики,
(ундаги) энг
бадбахт шахс
шошилиб турди.
13Бас,
уларга Аллоҳнинг
Расули «Аллоҳнинг
туясига ва
унинг сувига
тегманглар»,
деди.
14Бас, уни ёлғончига
чиқаришди ва ул(туяни)
сўйишди.
15Ва
У зот бу
ишнинг оқибатидан
қўрқмайди. (Бу
дунёнинг
подшоҳлари
ўзларининг қилган
ишларидан, оқибати
нима
бўларкин, деб
ҳадиксираб
турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу
ва таоло эса
бундай
хавфдан
мустаснодир.)