Chapter 93 - Sura 93
1Чошгоҳ
билан қасам.
2Сукунатга
чўмган тун
билан қасам.
3Роббинг
сени тарк қилмади
ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти
карима
мушриклар, Муҳаммаднинг
Роббиси унга ғазаб
қилди, уни
тарк этди,
деб гап тарқатганларида
раддия
сифатида
тушгандир.)
4Ва,
албатта,
охират сен
учун бу
дунёдан яхшидир.
5Ва
тезда
Роббинг
сенга ато қиладир
ва сен рози
бўлурсан.
6У сени
етим топиб,
жойлаб қўймадими?
7Ва У сени ҳайрон
топиб, ҳидоятга
бошламадими?
8Ва У сени
камбағал
топиб, бой қилмадими?
9Аммо
етимга қаҳр қилма.
10Ва,
аммо, «соил»га
зажр қилма. («Соил»
келганда–бирор
нарсаси
бўлса бериши,
бўлмаса яхши
муомала қилиши
керак.)
11Ва,
аммо,
Роббингнинг
берган неъмати
ҳақида сўзла.