Chapter 95 - Sura 95
1Анжир
билан қасам
ва зайтун
билан қасам.
2Ва
Тури Сийно
билан қасам.
3Ва мана бу,
эминлик юрти
(Макка) билан қасам.
4Батаҳқиқ,
Биз инсонни
энг яхши
суратда
яратдик.
5Сўнгра
уни асфала
сафилинга қайтардик.
(Инсон
Яратганига
ибодатда
бўлса,
фариштадан ҳам
афзалроқ
мартабага
эришди. Аммо
ҳавои нафси, ҳайвоний
хирслари ақлидан
устун келиб
нафснинг
айтганидан
юрадиган
бўлса, ҳайвондан
ҳам баттар ҳолатга
тушади. Ана
ўшанда
асфала
сафилинни
кўраверади.)
6Магар
иймон
келтирганлар
ва яхши
амаллар қилганларга
миннатсиз ва
узлуксиз
ажрлар бордир.
7Бас,
сени нима
охиратни ёлғонга
чиқаришга
олиб келади
(эй кофир)?
8Аллоҳ
ҳукм қилгувчиларнинг
энг ҳикматлиси
эмасми?!