Chapter 96 - Sura 96
1Яратган
Роббинг номи
билан ўқи.
2У
инсонни алақдан
яратди.
3Ўқи! Ва
Роббинг энг
карамлидир!
4У қалам
билан илм
ўргатгандир.
5У
инсонга у
билмаган
нарсани
ўргатди.
6Йўқ!
Албатта
инсон туғёнга
кетадир.
7Ўзини
бой кўргани
учун.
8Албатта,
қайтиб бориш
Роббингадир.
9Қайтарганни
кўрдингми?!
10Бандани
намоз ўқиётганида?! (Макка
мушриклари
раҳбари Абу
Жаҳл, Муҳаммадни
Каъба ёнида
намоз ўқиётганини
кўрсам,
бўйнидан оёғим
билан
босаман,
деган экан.
Шунга биноан
бу
оятлардаги
намоз ўқувчидан
мурод Муҳаммад
соллаллоҳу
алайҳи
васаллам,
намоздан қайтарувчи
эса Абу Жаҳлдир.)
11Айт-чи,
агар ўша ҳидоятда
бўлса.
12Ёки
тақвога амр қилса.
13Айт-чи,
ўша ёлғонга
чиқарса ва юз
ўгирса.
14Албатта
Аллоҳ уни
кўришини
билмасми?!
15Йўқ! Агар қайтмаса,
пешонасидан
шиддатла
тутамиз.
16Ёлғончи,
хатокор
пешонасидан.
17Бас,
ўз тўпини чақирсин.
18Биз
ҳам
забонияларни
чақирамиз. (Яъни,
дўзахийларни
азобловчи
фаришталарни.)
19Йўқ! Сен
унга итоат қилма!
Сажда қил
ва қурбат ҳосил
қил. (Ушбу
оят сажда
оятларидандир.
Имом
Муслим улкан
саҳобий Абу Ҳурайра
р. а.дан
ривоят қилган
ҳадиси
шарифда Пайғамбаримиз
соллаллоҳу
алайҳи васаллам:
«Банда Аллоҳга
энг яқин
бўлган
пайти–сажда
пайтидир, у
пайтда дуони
кўп қилинглар»,–деганлар.)