Chapter 98 - Sura 98
1Аҳли
китоб ва
мушриклардан
бўлган куфр
келтирганларга
«баййина»
келмагунча
ажралмасдилар.
2У
(баййина) Аллоҳ
тарафидан
юборилган
Расул бўлиб,
покланган саҳифаларни
тиловат қиладир.
3Уларда
ажойиб
битиклар
бордир.
4Китоб
берилганлар
уларга
«баййина»
келганидан
сўнггина
бўлиниб
кетишди.
5Ҳолбуки,
улар фақат
Аллоҳгагина
ибодат қилишга,
Унинг
динигагина
ихлос қилишга,
бошқа
динларга
мойил
бўлмасликка,
намозни тўлиқ
ўқишга, закот
беришга
буюрилган
эдилар. Ана шу тўғри
миллатнинг
динидир. (Яҳудий
ва насоролар
Таврот ва
Инжилда фақат
Аллоҳ
таолонинг
Ўзигагина
ибодат қилишга
амр этилган
эдилар.)
6Албатта,
аҳли китоб ва
мушриклардан
бўлган куфр
келтирганлар
жаҳаннам
ўтидадурлар,
у ерда абадий
қолурлар. Ана ўшалар
халойиқнинг
энг
ёмонларидир.
7Албатта,
иймон
келтирганлар
ва солиҳ
амалларни қилганлар,
ана ўшалар,
халойиқнинг
энг
яхшиларидир.
8Уларнинг
мукофотлари
Роббилари ҳузуридаги
остидан анҳорлар
оқиб турган
жаннат
«адн»дир. У ерда
абадул абад қолажаклар.
Аллоҳ
улардан рози
бўлди, улар ҳам
У зотдан рози
бўлдилар. Бу
Роббисидан қўрққанлар
учундир.