Chapter 99 - Sura 99
1Вақтики,
ер ўзига хос
зилзилага
тушса.
2Ва
ер ўз
юкларини
отиб чиқарса.
3Ва
инсон, унга
нима бўлди?!,
деса.
4Ўша кунда у(ер) ўз
хабарини
айтадир.
5Сенинг
Роббинг унга
ваҳий юборганини.
6Ўша
кунда
одамлар гуруҳ-гуруҳ
бўлиб,
амалларини
кўриш учун
жойларидан қўзғаладир.
7Бас,
ким зарра оғирлигида
яхшилик қилса
ҳам кўрадир.
8Ва
ким зарра оғирлигида
ёмонлик қилса
ҳам кўрадир.
(Яхшиликнинг ҳам,
ёмонликнинг ҳам
катта-кичиги
бўлмайди. Ҳаммасининг
ҳисоб-китоби
бўлади, қиёматда
жавоб бериш
керак. Ҳар
доим
яхшиликни қилиб,
агар у кўзга
кўринмас
зарра миқдорида
бўлса ҳам
ёмонликдан қочиш
керак.)